This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_донорлар_куни
#онлайн
Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда
🗓 2005 йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.
❗️Шундан буён ҳар йили бутун жаҳонда, шу жумладан юртимизда 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.
🌏 Бу кун дунёнинг барча нуқталарида қон донорларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, донорликнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида байрам тадбирлари, ҳайрия акциялари ташкил этилади.
🏥 “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида ўтказилаётган бу йилги сана муносабати билан байрам тадбири Республика қон қуйиш марказида ҳам бўлиб ўтмоқда.
🔷 Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда донорлар иштирок этяпти.
🏢 Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
✅ ЖССТ тавсияларига кўра, аҳолини қон таркибий қисмлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони 1000 нафар аҳолига камида 10 нафар ёки аҳолининг 1 фоизини ташкил қилиши керак. Юртимизда бу кўрсаткич ўтган 2023 йилда 1000 нафар аҳолига қарийб 8 нафарни ташкил этди. Натижада ўтган йили 72 561 литр эрмасса, 67 435 литр плазма, 2 874 литр тромбоконцентрат ва 4 057 доза криопреципитат йиғилди.
🎖Тадбир доирасида ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган 5 нафар донорга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_донорлар_куни
📌 Ҳар йили дунёнинг барча нуқталарида 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.
🩸 Ушбу сана муносабати билан бугун Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада унинг тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.