ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.2K subscribers
5.81K photos
2.29K videos
44 files
9.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​2021 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 11 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 6 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75759 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1038 нафар бемордан 155 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ: сўнги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 11,6 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 85 миллион 091 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 861 мингдан зиёд киши вафот этган (06.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:20 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 585 557 янги ҳолати аниқланди, 11 632 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (07.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 87 миллион 161 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 882 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,643 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,374 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,753 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,308 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,774 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 173 375, Ҳиндистонда 18 088, Бразилияда 20 006, Россияда 24 217, Буюк Британияда эса 60 916 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————————

ВОЗ: за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 11,6 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 85 млн 091 тысячи, из них более 1 млн 861 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:20 по центральноевропейскому времени 6 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 585 557 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 632 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 7 января 2021 года), в мире заразилось более 86 млн 161 тысяч человек, из них более 1 млн 882 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 20,643 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,374 млн), на третьем — Бразилия (более 7,753 млн), на четвертом — Россия (3,308 млн), на пятом — Великобритания (2,774 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 173 375, Индии — 18 088, Бразилии — 20 006, России — 24 217 и Великобритании — 60 916 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​УЗОҚ ВАҚТ ОЧ ЮРИШ ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАК ВА ОШҚОЗОН ЯРАСИНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИ

CCВ Матбуот хизматининг саволларига тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Олим Ғуломов жавоб берди.

— Ўрта ёшли кишилар овқатлангандан кейин ёки кўп ҳаракат қилганда, ўнг томонида оғирлик сезишидан шикоят қилишади. Бу ўт пуфагида муаммо борлигининг белгисими?

— Бу жигар стеатозидан далолат бўлиши мумкин. Нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик, семизлик ушбу касалликка сабаб бўлади. Бундай инсонларга хонадон шароитида ҳар куни камида ярим соат жисмоний ҳаракат қилишни, углеводли маҳсулотлар, яъни ёғли таомлар, ширинликлардан тийилишни маслаҳат берамиз. Сафро ҳайдовчи гиёҳлардан чой дамлаб ичишни тавсия қиламиз.

— Ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яраси қандай намоён бўлади?

— Агар инсон оч қолса, ошқозон-ичакда кучли оғриқ бўлади. Овқат егандан кейин оғриқ бироз муддатга босилади. Бемор кечқурунлари ҳам оғриқдан азият чекади. Булар ўн икки бармоқли ичак ёки ошқозон яраси белгилари саналади. Айтиш керакки, ошқозон ярасидан кўра, ўн икки бармоқли ичак яра хасталиги кўпроқ кузатилади.

— Сурункали гастрит ва унинг натижасида келиб чиқадиган ошқозон саратонига қарши курашда нималарга эътибор қаратишни лозим?

— Сурункали гастрит келиб чиқишида хеликобактер пилори инфекцияси асосий роль ўйнайди. Гарчи, замонавий тиббиёт бу инфекцияни бартараф этишнинг самарали йўлларини топган бўлса-да, беморлар ўз вақтида тиббий кўрикка мурожаат этмаслиги туфайли сурункали гастрит ва ошқозон саратони келиб чиқмоқда. Оилада ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яраси касаллиги билан оғриганлар, атрофик гастрит касаллиги билан хасталанганлар, ота-онаси ёки яқин қариндошлари орасида ошқозон саратони билан хасталанганлар бўлса, бундай инсонларни, албатта, хеликобактер пилори инфекциясини аниқлаш бўйича текширувдан ўтишлари керак. Шу йўл билан ошқозон саратонининг олдини олишга эришиш мумкин.

— Ошқозон-ичак касалликларининг олдини олишда аҳоли амал қилиши осон бўлган қоидалар борми?

— Ҳа, бундай олтин қоидалар бор. Масалан:
📌Истеъмол қилинадиган овқат 10 даража ҳароратдан паст ва 65 даражадан юқори бўлиши керак эмас.
📌Овқатни шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш лозим. Шошилиб овқат истеъмол қилинса ёки дастурхон устида суҳбат қурилса, ошқозонга ҳаво киради ва киши кекира бошлайди.
📌Кунига уч ёки тўрт марта, кам-камдан овқатланиш, кечқурун ҳазми оғир таомлардан тийилиш, табиий маҳсулотлар — мева, сабзавотларни кўпроқ ейиш, трансжир маҳсулотлар — маргарин, майонезларга ружу қўймаслик, кунига 3-4 литр тоза сув ичишга одатланиш ошқозон-ичак касалликларига қарши мустаҳкам ҳимоядир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон-24" лавҳаси:

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўткир қон-томир касалликлари бўйича тиббиёт муассасаси иш бошлади.


CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон-24" лавҳаси:

Жиззах вилоятида тиббиётчилар иштирокида юрак қон-томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикаси мавзусида машғулотлар бўлиб ўтди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ГЕРПЕС КЎЗИ ОЖИЗЛИККА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН(МИ?)

Эрталаб туриб, ойнага қараганимизда лабимиз ёки бурнимиз атрофида учуқ тошганига кўзимиз тушади. Бу, албатта, ғашимизга тегади. Фан тилида герпес деб аталувчи учуқлар ўзи нима? У қаердан пайдо бўлади? Касалликнинг аломати ва белгилари нимадан иборат? ССВ матбуот хизматининг айни шу йўналишдаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Аллаберган Байжонов жавоб берди.

— Герпес ўзи нима?

— Герпес — бу вирусли инфекция бўлиб, қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир. Герпетик тошмалар тананинг ҳамма жойида пайдо бўлиши мумкин. Бироқ кўп ҳолларда у оғиз, бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади, вирус касал оила аъзосидан ёки қариндошлардан турли ҳолатларда юқиши мумкин.

Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, оддий учуқ вируси бола организмига ҳомила пайтида тушади. Лекин касаллик аломатлари онадан ўтган иммунитет ҳисобига юзага чиқмай, кейинчалик иммунитет кучи сусайгач, қулай шароит туғилса, юзага келади.

Доимо ёдда сақлаш керакки, герпетик тошмалар тошган одам фақат атрофдагиларга эмас, балки ўзига ҳам хавф туғдиради. Боиси вирусни атрофдагиларга юқтиришдан ташқари, ўз танасининг бошқа қисмларига юқтириш хавфи мавжуддир.

— Герпеснинг қандай белгилари бор?

— Лабнинг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиб қолгандай туюлиши учуқ дарагидир. Одатда бундай белгилар бир неча соатдан бир суткагача давом этиши мумкин. Агар аломатлар сезилиши билан даволаш чоралари кўрилса, лабдаги яллиғланишнинг олдини олса бўлади.

Йўқса, лаб териси шишиб, яллиғланган соҳа атрофида пуфакчалар юзага келади. Улар бир неча кунда ёрилади. Учуқ тузалаётганида пуфакча атрофида қаттиқ тери қатлами пайдо бўлиб, бир-икки кунда кўчади.

— Герпес кўрликка сабаб бўлиши мумкинми?

Баъзи бир тери касаллиги (асосан, нейродермит) билан оғриган беморларда учуқ танада кенг тарқалиши кузатилади. Учуқ қовоқларга чиққан тақдирда кўзнинг шоҳ пардаси зарарланиб, герпетик ератитга сабаб бўлади. Кўзда оғриқ, ёруғликдан қўрқиш, ёт жисм сезгиси ва ажралмалар пайдо бўла бошлайди. Агар ўз вақтида ва тўғри даволанмаса, кўрликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун кўзнинг герпетик инфекцияси тахмин қилинганида окулистга мурожаат қилиш лозим.

— Герпеснинг яна қандай асоратлари бор?

— Ёдда тутинг, даволаш қанча эрта бошланса, натижаси шунча яхши бўлади. Учуқ туфайли тери, шунингдек, асаб тизими ҳам зарарланади. Бунда, асосан, бош оғриғи ҳамда оғриқнинг асаб йўллари бўйлаб тарқалиши кузатилиб, кейинчалик асабнинг зарарланган қисмидаги терига майда пуфакчалар тошади.

Пуфакча ичидаги тиниқ суюқликка аввал йиринг, баъзан қон аралашиши, яқинроқ жойлашган лимфа безлари катталашиши, ҳарорат кўтарилиши мумкин. Учуқли инфекцияларнинг энг оғир кўринишлари марказий асаб тизимининг шикастланишига сабаб бўлиши кузатилади. Учуқнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга қараб тўғри кийиниш, иммунитетнинг юқори бўлишига эътибор бериш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
💉Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцина олганлиги маълум бўлди

🧪06.01.2021 й. ҳолатига кўра, коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди.

🔸Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади.

🔸Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.

6 январь куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 82 нафар кўнгиллини ташкил этди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда, жумладан юртимизда ҳам жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Бироқ, қиш келиб, ҳавонинг совиши туфайли ниқобдан фойдаланаётганимизда унинг намланиб, ички қисми ҳўл бўлиб қолаётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.Бу ҳолат бошқа касалликка сабаб бўлмайдими, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас.

Ана шу масалада пойтахтимиздаги хусусий клиникалардан бирида фаолият юритаётган лор шифокори Қобилжон Тўйчиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Ниқоб тақиш бир тарафдан ҳимоя вазифасини бажаради,–дейди Қ.Тўйчиев.– Лекин унинг зарарли тарафлари ҳам бор. Мисол учун, ташқарида ҳаво ҳарорати 20 даража бўлса, ютиб чиқараётган нафасимиз 36 даража бўлади. Зеро, соғлом бурун ўтаётган ҳавони намлаб, чангдан тозалаб ўпкага 36 даража қилиб узатади. Бу жараённи ҳисобга оладиган бўлсак, узоқ вақт ниқоб тақиб юриш оғиз, бурун бўшлиғида ҳароратнинг баландроқ бўлишига сабаб бўлади. Чунки, терлаб, намланган ниқоб ҳавони яхши ўтказмайди. Бир ниқобдан бир соат фойдалансак, оғиз бўшлиғидаги намлик эвазига кислород ўтказиши камаяди ва организмда маълум миқдорда кислород димиқиши юзага келади.

Қиш кунида ниқобни узоқ тақиб бўлмайди, уни тез-тез алмаштириб туриш керак. Агар имкон бўлса, жамоат жойларига кирмаслик, иложи борича, тезроқ очиқ жойга чиқиш керак. Агар ниқоб матоси жуда қалин ва ундан нафас олиш қийин бўлса, ҳаво очиқ қолган ён томонлар орқали чиқиб, ниқобнинг ўзи тезда намланади ва самарасиз бўлиб қолади. Эътибор қиладиган бўлсак, ниқоб таққанда буруннинг тепа қисмида очиқ жой қолади. Карбонат ангидрид бу жойдан кўз ва киприкка урилиб, уларни намлантиради. Киприкнику, намланиши ўтиб кетади, лекин кўзни намланиб, шамолда қуриши бошқа касалликларнинг ривожланишга сабаб бўлиши мумкин.

Aгар ниқоб томчиларни яхши фильтрламаса, бундай ниқоб нафақат ёрдам бермайди, балки аҳволни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. Кичик бир тадқиқотда шундай мато катта томчиларни парчалаётгани кўринади. Натижада, умуман ниқобсиз гаплашгандан кўра кўпроқ томчилар ҳосил бўлган. Назарий томондан олиб қараса, бу ҳолат жиддий зарар етказиши мумкин, чунки кичикроқ томчилар ҳавода узоқроқ туради, ерга тушмайди ва инфекциянинг потенциал манбаи бўлиб қолади.

ЎзА.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ЖССТ коронавируснинг мутацияга учраган штамми Европанинг 22 мамлакатида аниқланганини маълум қилди

ТAСС хабарига кўра, Копенгагенда бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге коронавирус инфекциясининг янги штамми Европанинг 22 та давлатида аниқланганини айтди.

Х. Клюгенинг сўзларига қараганда, худди Буюк Британия ва Данияда бўлгани каби кейинчалик яна бошқа штаммлар ҳам юзага келиши мумкин.

— Барча вируслар сингари, "COVID-19" ҳам вақт ўтиши билан ўзгарди, — деди Ханс Клюге. — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги 22 та давлатда ушбу янги штамм қайд этилди. Гарчи янги штамм келтириб чиқарадиган касаллик сезиларли даражада ўзгармаган бўлса-да, у анча тез тарқалмоқда. SARS CoV-2 (VOC) шу пайтгача барча ёш тоифаларида рўйхатга олинган, болалар юқори хавф гуруҳига кирмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

ВОЗ сообщила, что мутировавший вариант коронавируса обнаружили в 22 странах Европы

Как сообщает ТАСС, на брифинге в Копенгагене директор Европейского регионального бюро Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) Ханс Клюге заявил о том, что новый штамм коронавируса SARS CoV-2 (VOC) обнаружен в 22 странах Европы.

Х. Клюге считает, что новый вариант может со временем заменить другие, как это наблюдается в Великобритании и все чаще в Дании.

— Как и все вирусы, COVID-19 со временем изменился, — пояснил Ханс Клюге. — В 22 странах Европейского региона ВОЗ обнаружили этот новый вариант. Этот штамм распространяется быстрее, хотя болезнь, которую он вызывает, не претерпела значительных изменений. SARS CoV-2 (VOC) зарегистрирован во всех возрастных категориях, дети не относятся к группе повышенного риска.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Нос чекиш саратонга олиб келадими?

Дунёда турли тутунсиз тамаки маҳсулотлари мавжуд. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда энг кенг тарқалган шакли носвойдир. Унинг инсон саломатлигига салбий таъсири қандай? Ўзбекистонда неча фоиз одам бу иллатга ружу қўйган? Жаҳон мамлакатларидаги ҳолат қандай? ССВ матбуот хизматининг шу йўналишдаги саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров жавоб берди.

— Нос тўқ яшил ёки сарғиш яшил мураккаб таркибли моддалар аралашмасидан иборат, – дейди Ш. Шукуров. – Асосан бу маҳсулот уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда турли усулларда тайёрланади. Уни тайёрлаш усулини кўрган, таркибида қандай моддалар борлиги билган киши нос чекишдан воз кечиши турган гап. Унинг таркибида тамаки япроғи, кул (ғўзапоя ёки бошқа ўтинлар кули), ўсимлик мойи (пахта ёки кунжут мойи), сўндирилган оҳак ҳамда ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлади. Агар инсонга ушбу маҳсулотлар: қурилиш оҳаги, кул, тамаки япроғини берсангиз истеъмол қилишни хоҳлармиди? Аммо мамлакатимизда нос чекувчи инсонлар сони жуда кўп, айниқса ёшлар орасида.

— Носнинг инсон организмига салбий таъсирлари қандай?

— Нос психоактив моддалар қаторига киради ва марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, руҳан ва жисмонан кучли қарамликни юзага келтиради. Нос оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач ва ошқозонга тўғридан тўғри таъсир этиб, шиллиқ қаватларни доимий шикастлайди ва шу таъсир натижасида шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланишига олиб келади. Бу касалликка учраганларнинг 95 фоизи носга ружу қўйгани илмий жиҳатдан исботланган.

Нос қонга сўрилиб, бош мия, жигар, буйрак, ошқозоности бези ва бошқа органларни фаолиятига салбий таъсир этиб, шу аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида сўлак безлари фаолиятининг бузилишини юзага келтиради.

Бундан ташқари, носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик, оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес каби касалликлар кузатилади.

Нос ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, хотира ёмонлашига, жиззаки бўлишига ҳамда дарсларни ўзлаштириши кескин пасайишига олиб келади.

— Ўзбекистонда нос чекувчилар сони қанча? У қай даражада оммалашиб бормоқда?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда катта ёшдаги кашандаларнинг сони 1,1 миллиард бўлиб, уларда камида 367 миллион киши тутунсиз тамаки истеъмол қилади. Мамлакатимизда эркакларнинг, қарийб, ҳар тўрттадан биттаси носвой истеъмол қилиши кузатилади.
Ўзбекистонда носвой бозорларда, кўчаларда ва таълим муассасалари олдида очиқ сотилади. Уни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш бўйича ҳеч қандай қонун ҳужжати ва кўрсатма мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, мунтазам тутунсиз тамаки истеъмол қилувчи минглаб инсонлар бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда.

— Тутунсиз тамаки маҳсулотларини оммалашишини чеклаш бўйича дунё тажрибаси қандай?

— Австралия, Сингапур, Бахрайн, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда тутунсиз тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган. Бир қатор МДҲ мамлакатлари (Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон)да ҳам носвой ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмайди.
Носвойнинг инсон саломатлигига катта зарар келтираётгани учун тегишли идоралар томонидан мамлакатимизда тутунсиз тамаки маҳсулотларини, жумладан нос айланмасини тақиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, тутунсиз тамаки маҳсулотларининг инсон организмига зарарли эканлиги борасида аҳоли орасида мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Хулоса қилиб айтганда, аввало, бундай маҳсулотларнинг инсон саломатлиги учун хавфли эканини аҳолининг ўзи теран англаб етиши зарур. Шундагина бу борада ижобий натижаларга эришишимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​2021 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 485 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 8 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 8 нафари Наманган вилоятида,
📌 8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 3 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 616 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Навоий вилоятида 4 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 66 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75 875 (+116) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 994 нафар бемордан 157 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Вазир ўринбосари Қорасаройдаги туғуруқхонада олинган эътирозли видео юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 2-сон туғуруқхона ёнида олинган ва эркак киши овози ёзилган видеолавҳа тарқалди.

«Келинимизни «роддом»га олиб келгандик, йўлланма бўйича келганмиз. Қанақадир ордер сўрашяпти. Ордер бўлмаса, олиб қола олмаймиз, дейишяпти. Келин бўлса букчайиб ётибди, туғишига вақти келганми, ё «сохранение»га олиш керакми, бирор чора кўриш керак-ку!

Қорасаройдаги «роддом» мана. 1 январдан қарор чиққан, ордер бўлмаса олмаймиз, дейди. Қанақа ордер, нимага ордер?! Она билан боланинг жонини сақлаб қолиш керакмасми? Буларга бемалол-да, олдиндан 3 миллион тўлайсан, деяпти. Олдин ишни битирмасдан қандай қилиб пул олади? Кимдир буларга чора кўрадими?» – дейди кадр ортидан гапирган эркак.

Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова билан боғланди.

– Бу видео тарқалиши билан дарҳол ўзим бошчилигимда хизмат текшируви ўтказилди, ҳолат жойига бориб ўрганилди. Аёл 22 ҳафталик ҳомиладор, айни пайтда ҳомиладорликни сақлаш учун туғуруқхонага ётқизилган ва керакли муолажаларни олмоқда.

Тушунмовчилик нимадан келиб чиққанига келсак, аёлда 31 декабр куни ҳам оғриқлар кузатилган ва у ҳудудий поликлиникада гинеколог-шифокор кўригидан ўтган. Гинеколог аёлга йўлланма берган, аммо у оғриқлар босилгани туфайли туғуруқхонага бормай, байрамни ўтказишни истаб уйида қолади. 5 январ куни аёлда оғриқлар қайталанган ва соат тахминан 19:00ларда Тошкент шаҳри 2-сон туғуруқ комплексига мурожаат қилади.

Видеода кўриниб турибдики, туғуруқ комплексида чироқлар ёниқ, иш давом этяпти. Аёлнинг ўзи кўринмайди.

– Яъни аёл шифокорлар томонидан қабул қилинганми?

– Албатта. Қабулхона шифокори йўлланма берган поликлиника гинекологи билан телефон орқали суҳбатлашгунча мана шу вазият юз берган. Мен хизмат текшируви давомида аёл билан хотиржам суҳбатлашдим. У кўрсатилган барча тиббий хизматлардан рози эканини билдирди. Ҳатто бундай видео тарқалганидан ҳайрон ҳам бўлди.

Лекин туғуруқ комплексларида, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимида камчиликларимиз бор, албатта. Мана шу ерда ҳам ўзаро алоқа вақтида ва тўғри йўлга қўйилмагани мана шундай ҳолатни юзага келтирган. Бу борада мунтазам иш олиб борамиз.

– Видеода яна бир жиддий айблов – 3 млн сўм сўралгани тилга олинган. Бу масалага ойдинлик киритилдими?

– Шахсан ўзим, шифокорлар иштирокисиз аёл билан алоҳида суҳбатлашдим ва бу масала бўйича батафсил суриштирдим. Бундай ҳолат бўлмаган.

Албатта, шифохоналаримизда пулли тиббий хизматлар, қўшимча сервислар учун тўловлар бор. Беморлар улардан ўз ихтиёрларига кўра фойдаланадилар ҳамда хизмат тури ва нархлар ҳамиша кўринарли жойда осилган бўлади. Кўпинча пуллик хизмат ва бепул хизматларни аралаштириб юбориш, тўғри тушунмаслик мана шундай баҳсли вазиятларни юзага келтиради.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 736 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 85 миллион 929 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 876 мингдан зиёд киши вафот этган (07.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:04 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 735 944 янги ҳолати аниқланди, 13 968 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 88 миллион 042 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 898 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,870 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,395 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,810 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,332 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,836 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 227 369, Ҳиндистонда 20 346, Бразилияда 56 648, Россияда 23 541, Буюк Британияда эса 62 322 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 736 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 85 млн 929 тысяч, из них более 1 млн 876 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:04 по центральноевропейскому времени 7 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 735 944 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 13 968 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 8 января 2021 года), в мире заразилось более 88 млн 042 тысяч человек, из них более 1 млн 898 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 20,870 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,395 млн), на третьем — Бразилия (более 7,810 млн), на четвертом — Россия (3,332 млн), на пятом — Великобритания (2,836 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 227 369, Индии — 20 346, Бразилии — 56 648, России — 23 541 и Великобритании — 62 322 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​ЎзАнинг “Йил танлови – 2020” тадбирида пандемия даврида ҳалок бўлган шифокорлар — “Йил қаҳрамонлари” деб эътироф этилди.

Мукофот Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовга топширилди.

Бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Дунёнинг 191 мамлакатида 81 миллион киши коронавирус билан касалланган. Улардан 1,7 миллиондан зиёди вафот этган.

Бу офат Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди.

Афсуски, коронавирусдан вафот этган юртдошларимиз қаторида тиббиёт ходимлари ҳам бор.

«Эътирофга лойиқ жиҳати шундаки, шундай оғир вазиятда тиббиёт ходимлари ўз касбига содиқ қолиб, бурчларини шараф билан бажарди ва бу жараён давом этмоқда. Ойлаб уйига, оиласи даврасига бора олмай шофохоналарда қолган, кунни тунга улаб заҳмат чеккан шифокорларимизнинг ҳар бири қаҳрамон, аслида.

Лекин ўз вазифасини бажараётиб, дардга чалинган, одамларга қалқон бўламан деб қурбон бўлганларни энди топиб бўлмайди. Уларнинг яқинларининг, жигаргўшаларининг айрилиқ азобини ювиб ташлаш чорасиз. Шу жиҳатдан коронавирус туфайли қурбон бўлган тиббиёт ходимлари икки карра қаҳрамон. Уларни ёдга олиш, хотирасига ҳурмат бажо келтириш эса – энг адолатли иш
», дейилади ЎзА эътирофида.

ССВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Бош вазир ўринбосари ва вазирлар иштирокида брифинг бошланди

Мавзу: Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида

Спикерлар:

🎙Б. Мусаев -
Бош вазир ўринбосари

🎙А. Хаджибаев - Соғлиқни сақлаш вазири

🎙О. Назарбеков - Маданият вазири

🎙Ш. Шерматов - Халқ таълими вазири

📹Брифинг «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда «Youtube» тармоғи орқали онлайн ёритилмоқда.

ССВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида брифингни қуйидаги ҳаволалар орқали ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/Q1MX4w9nJ1o

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/409165143836935/

ССВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани

Абдуҳаким Хаджибaев, Соғлиқни сақлаш вазири:

“Коронавирус соғлиқни сақлаш тизимини нафақат имкониятларини, салоҳиятини кўрсатди, балки мавжуд камчиликларини ҳам очиб берди.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига жуда катта аҳамият берилди. Агар шу эътибор бўлмаганида коронавирусга қарши кураш бўйича эришган бугунги натижага мутлақо эришмаган бўлардик.”

@studio_67
@ssvuz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Сирдарё вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилоят филиалида онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган 4,5 миллиард сўмлик Терабалт нур аппарати фойдаланишга топширилди.

2 метрлик қалин девор ичига ўрнатилган мосламани ишлатиш учун 3 нафар марказ ходими Россиянинг Минск шаҳрида, 4 нафар ҳамшира Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида малака ошириб келишди. Ушбу ускунани фойдаланишга топшириш тадбири мазкур филиалда бўлиб ўтди.

🔺Андижон вилояти.
Ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатилишида амалий ёрдам бериш, шифокорлар учун маҳорат дарслари , мураккаб операция ва тиббий муолажаларни амалга ошириш, беморларга ўз ҳудудларида малакали тиббий ёрдам ва консультацияларни олиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида:
7-8-9 январь кунлари — Республика суд-тиббий илмий-амалий маркази,
11-12-13 январь кунлари — Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти,
24-25-26 январь кунлари — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари иштирокида мулоқот ва тиббий кўриклар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

🔺Қашқадарё вилояти.
Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасида “Кўнгил кўзи” Янги йил хайрия акцияси доирасида Қарши шаҳридаги 18-махсус мактаб-интернат ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Лойиҳа Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

🔺Фарғона вилояти.
Фарғонада тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олинган, ўзгалар парваришига мухтож, ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган 2920 нафар шахс истиқомат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Фарғона вилоят бўлими томонидан мазкур фуқароларнинг 366 нафари ўтган 2020 йилда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари, 4 хил турдаги антисептик воситалар билан бепул таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​БЕПУЛ САНАТОРИЙ-КУРОРТ ЙЎЛЛАНМАЛАРИ
КИМЛАРГА ВА ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Юртдошларимизнинг саломатлик борасидаги маданияти юксалиб бормоқда. Бу уларнинг тез-тез шифокорлар кўригидан ўтиб туришлари, аҳоли саломатлигини тиклаш масканларига боришларида ҳам кўринмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфида бўлган санаторий-курорт хизматидан бепул фойдаланиш учун йўлланмаларнинг берилиш тартиби тўғрисидаги ССВ Матбуот хизматининг саволларига вазирлик ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директор ўринбосари вазифасини бажарувчи Баҳодир Каримов жавоб берди:

— Ногиронлар ва кексаларни вазирлик тасарруфидаги санаторий-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш туман ва шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбалари орқали амалга оширилади. Санаторий йўлланмалари ҳар йили навбат асосида қуйидаги шахсларга берилади:

📌уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
📌республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчилар;
📌Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
📌ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлар;
📌шунингдек, ёлғиз кексаларга санаторий йўлланмалари берилади.

Икки йилда бир маротаба навбат асосида эса:

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчиларга берилади.

Шунингдек, санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, 3 йилда 1 маротаба ёшга доир пенсионерларга ҳам йўлланма берилиши мумкин.

— Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар йўлланмаларни олиши учун қандай ҳужжатлар тақдим этиши зарур?

— Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар йўлланмаларни олиши учун туман ёки шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

🔹раҳбар номига ариза;
🔹паспорт нусхаси;
🔹имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
🔹тиббий хулоса.

Аризалар махсус рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Йўлланмалар ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга унинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин тиббий хулосага мувофиқ берилади.

Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланиб, кечикиб келинган кунлар тикланмайди.

Шунингдек, йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши қабул қилинмайди.

Санаторийга ташриф буюрган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар ўзи билан бирга йўлланмадан ташқари паспорт ва санаторий-курорт картасини олиб келиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz