This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси
Абдуҳаким Хаджибаев, Соғлиқни сақлаш вазири:
“Мамлакатимизда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг камайганлигининг асосий сабаби, пандемиянинг илк кунидан карантин масалаларига жиддий эътибор қаратилгани бўлди. Иккинчи томондан беморлар учун шифохоналарда зарур бўлган жойлар етарли даражада яратилди.
Шунингдек, жойларда шифохоналар ушбу касалликка қарши курашиши учун асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъминланди.”
▶️@studio_67
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

Савол. Давлат раҳбари ўз мурожаатларида тиббиётнинг бирламчи бўлимини ривожлантириш, айниқса маҳалла ва қишлоқларда тиббиётни сифатини янада яхшилаш масалалари бўйича аниқ режаларни кўрсатиб ўтдилар. Ушбу режалар қандай тизимда амалга оширилади?

Савол. Соғлиқни сақлаш вазири сифатида йил давомида билдирмасдан нечта шифохона ёки поликлиникага боришни режалаштиргансиз?

Афғонистонлик шифокорлар коронавирусга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишмоқда
Бугун юртимизга Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Бундан мақсад — афғонистонлик тиббиёт мутахассисларига коронавирус инфекциясининг профилактикаси, тарқалишининг олдини олиш, унинг диагностикаси ва даволаш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўргатиш, "COVID-19"ни даволашда замонавий ва самарали усулларни қўллаш бўйича уларнинг амалий кўникмаларини ва малакасини оширишдан иборат.
20 нафар афғонистонлик мутахассисдан иборат делегация мамлакатимизда ўн кун давомида бўлиб, махсус ўқув машғулотларида иштирок этади. Ушбу машғулотлар коронавирус инфекциясини даволаш жараёнида бевосита қатнашган профессионал мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилган.
Ўқув дастурини тайёрлашда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари етакчи ходимларининг ўрни катта бўлди.
Жумладан, шошилинч тиббий ёрдам, фтизиатрия ва пульмонология, гематология, терапия ва тиббий реабилитация, акушерлик ва гинекология, педиатрия, хирургия, кўз микрохирургияси, эндокринология, вирусология каби қатор соҳалар бўйича тиббиёт марказлари ҳамда илмий-текшириш институтларининг етакчи мутахассислари томонидан коронавирус инфекциясини даволаш ва унинг асоратларини ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган.
Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида Зангиота туманидаги 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида маҳорат дарслари ташкил қилинади. Бундан ташқари, меҳмонлар кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги ҳамкасбларининг фаолияти билан ҳам танишади. Афғонистонлик мутахассислар Самарқанд вилоятига бориши ҳам кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир қатор амалий ютуқларга эришиб келинмоқда. Жумладан, айни пайтда “COVID-19” инфекциясининг инсон организмига таъсирини камайтириш ва даволашнинг самарадорилигини оширишга йўналтирилган қатор илмий лойиҳалар устида ҳам иш олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бу соҳада кўшни мамлакатларга ҳам амалий кўмак беришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йил май ойида юртимизнинг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун Тожикистон Республикасида бўлиб қайтишди. Бир муддат аввал эса Ўзбекистон Қирғизистонда иккита юқумли касалликлар шифохоналарини қуриб берганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, ЖССТ маълумотларига кўра, Афғонистонда 52 909 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш қайд этилган бўлиб, шундан ўлим кўрсаткичи 2 230 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги сутка давомида 200 нафар кишида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

ССВ: ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ЮРИТИЛАДИГАН 408 ТА ТИББИЙ ҲУЖЖАТ ШАКЛЛАРИ 252 ТАГАЧА ҚИСҚАРТИРИЛДИ
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларини такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, тиббий ҳисоб ҳужжатларини юритишнинг янги тартиблари тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу буйруғи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди. Мазкур буйруқ тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб юритилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий тиббиёт ходимларига онлайн видеосеминарлар орқали ҳам етказилмоқда.
Мазкур буйруқ билан шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходимлари (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лар томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилди.
Тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Масалан, қабул қилинган ва рад этилган ҳомиладорлар, туққан аёлларни ҳисобга олиш журналининг муассасада юритиладиган бошқа журналларда такрорланадиган қисми олиб ташланди. Бу эса, ўз навбатида қабул бўлими ходимлари ишини енгиллаштириб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.
Бирламчи тиббиёт тизими, шунингдек, қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжат шаклларининг ярмидан кўпи қисқартилиб, эндиликда мазкур муассаса ходимлари томонидан 25 турдаги тиббий ҳужжат шакллари юритилмоқда.
Даволаш-профилактика муассасалари 4 даражага бўлинади. Яъни, 1 даражали муассасаларга оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликликалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, 2 даражали муассасаларга вилоят тиббиёт муассасалари, 3 даражали муассасаларга республика тиббиёт муассасалари, 4 даражали муассасага Миллий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази киритилган.
Такомиллаштирилган ҳужжат шакллари шифохона қабул бўлими журналлари, шифохона бўлимлари, амбулатор-поликлиника муассасалари, лабораториялар, муассасалар зарарсизлантириш бўлимлари, ташкилий-услубий бўлим хоналари, тез тиббий ёрдам ва санитария авиацияси муассасалари, шунингдек, патологоанотомия, суд-тиббий экспертиза, скрининг, ОИСТга қарши кураш марказлари, қон билан ишлаш муассасаларида, бундан ташқари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларида юритиладиган бланк, карта ва журналлардан иборат.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак трансплантацияси ва бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий шифокорларимиз томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.
"O'zbekiston-24" телеканалининг марказ шифокорлари томонидан буйрак трансплантациясини ўтказиш жараёнлари ҳақида тайёрлаган репортажида ҳам ана шу ҳақда гап боради.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
"O'zbekiston-24" телеканалининг марказ шифокорлари томонидан буйрак трансплантациясини ўтказиш жараёнлари ҳақида тайёрлаган репортажида ҳам ана шу ҳақда гап боради.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Оилавий шифокор ва ҳамширалар ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига айланиши керак
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмонов ҳудуддаги барча шаҳар ва туманларнинг оилавий шифокорлари ва ҳамширалари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Андижондаги оила шифокори ва ҳамширалар билан бўлган суҳбатда вилоят ҳокими Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида одамларнинг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун янгича иш ташкил этишни тавсия этди.
— Бугунги кун оилавий шифокор ва ҳамшира ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса, унинг аъзосидек қадрдонига айланиши керак, — деб таъкидлади Ш. Абдураҳмонов. — Вилоятимизда уларни барча зарурий тиббий асбоб-ускуна, шароит билан таъминлаяпмиз. Уларнинг фаолиятида янги усулни татбиқ этишни тавсия этаман. Яъни улар ўз ҳудудларидаги хонадонларга кириб, оила аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиб чиқиши керак. Ҳар бир оилани кўриб, саломатлик ҳолатини ҳақиқий ҳолатини ўрганиб чиқиш учун 6 ой зарур бўлса, вақт ажратамиз, имконият берамиз.
Мулоқотда таъкидланганидек, , тиббиёт ходимлари бир кунда шу хонадондаги ҳар бир оила аъзосини сўраб-суриштириш, улар билан соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича суҳбат олиб бориш, уларни саломатлик ҳолати кўрсаткичларини, яъни қон босими, қондаги қанд миқдори, бўйи, оғирлиги, қорин айланаси ва бошқа маълумотларни ноутбукка онлайн жойлаб боради.
Вилоят ҳокими кейинги 2 ой мобайнида ҳудуддаги барча оилавий поликлиникалар, қишлоқ оилавий поликлиникаларига сутканинг турли вақтларида ташриф буюргани, юздан ортиқ шифокор ва ҳамширалар билан юзма-юз гаплашгани, уларнинг фаолиятини аҳолидан сўраб ўргангани, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига эътибор берганини айтди.
Шунингдек, мулоқотда студияларда ўтирган тиббиёт институти ректори, тиббиёт коллежлари директорларига талабалар билан бириктирилган оилавий поликлиникаларда амалиёт ўтказиш тавсиялари ҳам берилди.
Шу билан бирга, ҳоким оилавий поликлиникалар бош шифокорлари билан суҳбат олиб бориб, оила шифокори ва ҳамширасининг хонадонлардаги фаолияти доимий мониторинг қилиниши, якуний хулосалар асосида рағбатлантириш ташкил қилинишини таъкидлади.
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

БУ ЙИЛ ҚАШҚАДАРЁГА 356 НАФАР ЁШ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА КЕЛИШИ КУТИЛМОҚДА
Қарши шаҳрида “Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари ижроси, 2020 йил сарҳисоби ҳамда 2021 йилда белгиланган вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Пакиров журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Тиббий хизматлар кўрсатишда бирламчи бўғин қамровини кенгайтириш мақсадида келгуси 3 йилда 25 та оилавий шифокор пункти ва 5 та оилавий поликлиника ишга туширилади. 2021 йилда 8 та оилавий шифокор пункти ва 1 та оилавий поликлиника ишга туширилиши режалаштирилган.
2021 йилда вилоятда қондаги қанд миқдорини аниқловчи глюкометр ускунаси ва экспресс тестларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади. 1 мартга қадар аҳолининг тегишли контингенти қондаги қанд миқдори ва холестеринни аниқловчи экспресс тест тўпламлари билан таъминланади. 1 сентябрга қадар вилоят аҳолиси орасида юрак қон-томир касалликлари ҳамда 2-турдаги қандли диабет касаллигини мақсадли скринингдан ўтказиш чораларини кўриш ва текширув натижалари бўйича аҳолининг индивидуал назорати ҳамда соғломлаштириш ишлари якунланади.
Энг катта янгиликлардан бири — аҳолимизнинг катта қисмини қийнайдиган ўткир қон-томир касалликлари бўйича вилоятда 4 та туманлараро марказ ташкил этилади. Ушбу марказлар аҳолига инфаркт ва инсульт ҳолатларида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали ўлим ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилади.
2021 йил ноябрь ойига қадар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кластери (Қарши шаҳар туғруқ комплекси, вилоят перинатал маркази, репродуктив саломатлик маркази, вилоят скрининг марказини жамлаган ҳолда) ташкил этилиши режалаштирилган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қарши давлат университети қошида тиббиёт факультети ташкил этилади.
Бошланган йилда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашкадарё филиалида инвестиция дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш-реконструкция ишларига қўшимча равишда гемодиализ ва универсал ангиограф ускуналари учун қўшимча бино қуриш режалаштирилган. Вилоят соғликни сақлаш тизимидаги 11 та тиббиёт муассасасида қурилиш-реконструкция ишлари учун республика бюджетидан 83 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилади ва ушбу муассасалар тўлиқ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
2021 йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари битирувчиларидан 356 нафар ёш шифокорнинг ишга келиши кутилмоқда. Булардан 203 нафари бакалавр, 48 нафари магистр, 105 нафари клиник ординаторларни ташкил этади. Мазкур ёш мутахассислар ҳисобига туманлардаги шифокорлар етишмовчилиги муаммоларини бартараф этиш кўзда тутилмоқда.
Батафсил...
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

2021 йил 5 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 350 (+55) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Бухоро вилоятида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 8 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 4 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 615 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 1 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75650 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1085 нафар бемордан 155 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

БОЛА ТИШЛАРИНИ КАРИЕСДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУМКИН?
Кариес хасталиги келиб чиқиш сабаби нима? Тишларни кариесдан қандай сақлаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача туради? ССВ матбуот хизматининг шу йўналишдаги саволларига олий тоифали стоматолог-шифокор Миравзал Ирханов жавоб берди.
—Болаларда кўп учрайдиган кариес касаллиги ва унинг келиб чиқиши сабаблари нималардан иборат?
— Овқат қолдиқлари чайнов юзаси ёки тиш бўйин қисмларида йиғилиб қолиб, тишлар ювилганида улар тишнинг табиий чуқурчаларида қолиб кетади. Маълум вақт ўтиб эса тиш эмалини чиритади, бу кариеснинг бошланишидир. Ота-она боланинг тиш ювишини ўз назоратига олиши лозим.
— Тиш юзасига кумуш билан ишлов бериш кариесдан ҳимоя қила оладими?
— Сут тишларида эрта бошланган кариесни даволашда кумушлаш амалиёти кенг қўлланилади. Маълум фоиздаги кумуш эритмаси тиш юзасига суртилади ва бу кариеснинг тўхташига хизмат қилади. Аммо кумушлашдан сўнг тиш эмали бироз қорайиб қолиши мумкин. Кариес аниқлангач, бола ҳар олти ойда бир марта стоматолог кўригидан ўтиб туриши керак. Агар тиш кариеси катталашиб борса, қўшимча равишда кумуш нитрати суртилади.
— Бир марталик пломба неча йил хизмат қилиши мумкин?
— Бола сут тишларига қўйиладиган пломбаларнинг бир нечта тури бор. Тиш нерви олинганидан сўнг қўйиладиган пломба тиш илдиз каналининг доимий тишга алмашгунига қадар хизмат қилади. Тиш тож қисмига қўйиладиган пломба овқатланиш пайтида халақит бермайди ва доимий тишлар алмашгунига қадар етиб беради. Агар пломба яхши турган бўлса, уни алмаштириш талаб этилмайди. Пломба тушиб қолмагунча ундан фойдаланиб юраверса бўлади.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 541 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 84 миллион 474 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 848 мингдан зиёд киши вафот этган (05.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:47 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 541 811 янги ҳолати аниқланди, 8 696 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 86 миллион 405 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 868 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,470 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,356 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,733 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,284 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,713 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 211 444, Ҳиндистонда 16 375, Бразилияда 17 341, Россияда 24 246, Буюк Британияда эса 58 784 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
——————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 541 тысяча новых случаев заражения COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 84 млн 474 тысячи, из них более 1 млн 848 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:47 по центральноевропейскому времени 5 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 541 811 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 696 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 6 января 2021 года), в мире заразилось более 86 млн 405 тысяч человек, из них более 1 млн 868 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 20,470 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,356 млн), на третьем — Бразилия (более 7,733 млн), на четвертом — Россия (3,284 млн), на пятом — Великобритания (2,713 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 211 444, Индии — 16 375, Бразилии — 17 341, России — 24 246 и Великобритании — 58 784 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz

Отклик министра здравоохранения Абдухакима Хаджибаева по вопросам, затронутым в Послании Президента Олий Мажлису, опубликовано в номере от 6 января газеты «Правда Востока».
▶️Подробно
@ssvuz
▶️Подробно
@ssvuz
Telegraph
Внимание к здоровью народа - забота о будущем
29 декабря 2020 года - незабываемая дата для всего народа Узбекистана. В Послании Президента Олий Мажлису определены первоочередные задачи по развитию государства и общества, в том числе сферы здравоохранения. В начале Послания глава государства сделал акцент…
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Альбинизм қандай касаллик?
👶🏻Тери ранги сутдай оқ, баъзида ота-онасиники билан бир хил ёки жигарранг бўлади. Баъзи албиносларда ултрабинафша нурланиш таъсирида танада қора доғлар ҳосил қилади.
🧑🏻🦰Сочлар, қош ва кирпиклар. Одатда рангсиз ёки оқ рангга эга, аммо африкаликларда ёки осиёликларда улар сариқ, қизғиш ёки жигарранг бўлиши мумкин. Баъзида сув сочларнинг рангини ўзгартиради.
👁Кўз. Пигмент етишмаслиги туфайли улар одатда оч кўк ранг, шаффоф бўлади. Одатда, кўзнинг ранги кулрангдан жигарранггача ўзгариб туради.
🔹Меланин етишмаслиги туфайли албинос ултрабинафша нурланишига таъсирчан бўлиб қолади. Шунинг учун албинизмнинг асосий асоратлари терининг шикастланиши ва кўриш билан боғлиқ.
☀️Болалик пайтидаёқ албинослар ёруғликдан қўрқиш ва ундан қочишни бошлашади. Кўз ички қобиғи ретина бундан зарар кўради ва натижада кўриш қобилияти тушиб кетади.
🧬Альбинизм наслий касаллик бўлгани учун уни даволаш имконсиз.
Манба: «Соғлом ҳаёт»

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИГА БЕЭЪТИБОРЛИК ҚИЗИЛЎНГАЧ САРАТОНИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН
CCВ Матбуот хизматининг саволларига тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Олим Ғуломов жавоб берди.
— Ёши катталар, баъзида ёшлар орасида ҳам жиғилдон қайнашидан шикоят қилувчилар учраб туради. Уларга уй шароитида қандай ёрдам беришимиз мумкин?
— Аввало, бемор ҳолатини яхшилаб ўрганишингиз керак. Яъни овқатлангандан кейин орқада тўш тагида ачишиш борми, қимирласа оғриқ кучаядими, жиғилдон қайнаши бир ҳафтада бир мартадан кўпми, шуларни сўраш керак. Жиғилдон қайнашининг олдини олувчи таблеткалар қабул қилганда беҳузурлик, тўш тагидаги оғриқ йўқоладими, йўқми? Агар жиғилдон қайнаши бир ҳафтада 2 марта ва ундан ортиқ кузатилса, бу гастроэзофаго рефлекс касаллиги бўлиши мумкин. Буни ўз вақтида аниқлаб, даволатмаслик қизилўнгач саратонига олиб келиши мумкин.
Шу боис, жиғилдон қайнаши тез-тез кузатиладиган одамларни, албатта, шифокор кўригига жалб этиш шарт. Оилавий поликлиникада бемор тегишли тиббий кўриклардан ўтказилиб, амбулатор шароитда врач назорати остида ўз соғлиғини тўлиқ тиклашга эришади.
— Ўт-тош касалликлари асосан аёллар ўртасида қайд этилади, бунинг сабаби нимада, олдини олса бўладими?
— Тўғри, аёллар ўртасида ўт пуфаги касалликлари, жумладан, ўтда тош пайдо бўлиши ҳолатлари кўп учрайди. Бунга ҳомиладорлик даврида аёл организмида рўй берадиган гормонал ўзгаришлар асосий сабаб сифатида кўрсатилади. Яъни, гормонал ўзгариш туфайли сафро қуюқлашади. Эрталаб оғиз қуриши, оғиздан нохуш ҳид келиши, оғиз аччиқ бўлиши ўт пуфаги касаллиги белгиларидир. Бундай вазиятда беморни ультратовуш таҳлилига йўллаб, ўтда тош бор-йўқлигини аниқлаш керак. Агар ўтда тош бўлмаса, кўп миқдорда тоза сув, сафро ҳайдовчи гиёҳ чойлар ичиш, уйқу олдидан оғир ҳазм бўладиган, хамирли таомлар емаслик, жисмоний фаол бўлиш орқали соғлиқни асраш мумкин.
— Ўт пуфагидаги тошни гиёҳлар ёрдамида тушириш мумкинми?
— Йўқ, бунинг иложи йўқ. Ўт пуфагидаги тошни фақат жарроҳлик йўли билангина бартараф этиш мумкин. Илгарилари литотерапия воситасида майдалаб тушириш мумкин, деган назариялар ҳам бор эди. Бироқ замонавий тиббиёт бу ғояни ҳам рад этди. Бугунги замон тиббиёт тактикаси шундай: ўт пуфагида тош инсонни безовта қилмаётган бўлса, унга тегмаслик керак.
Фақат бундай ҳолатда сафро ҳайдовчи гиёҳлардан ичиш мумкин эмас. Чунки ундай гиёҳлар тошни жойидан қўзғатиб қўйса, бемор аҳволи бирдан оғирлашиши мумкин. Қачонки тош безовта қилсагина жарроҳлик йўли билан ўт олиб ташланади.

Соғлиқни сақлаш вазири Афғонистон Ислом Республикаси делегациясини қабул қилди
Аввал хабар берганимиздек, Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат саломатлигини сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан иборат делегация юртимизда бўлиб турибди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Афғонистон Ислом Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий ва делегация аъзоларини қабул қилди.
Мулоқот давомида таъкидланганидек, 2017 йилнинг декабрь ойида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки давлат ўртасида узоқ муддатли истиқболда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинганди.
Шунингдек, ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Афғонистон Жамоат саломатлигини сақлаш вазирлиги ўртасида англашув меморандуми ҳам имзоланган эди.
2018 йилда давлатимиз томонидан Афғонистон “тез ёрдам” хизмати учун 5,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги 100 дан ортиқ автомобиллар етказиб берилди. Шу йили Тошкент давлат стоматология институти ва Қобул тиббиёт университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳозирда афғонистонлик талабалар Тошкент давлат стоматология ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтларида тахсил олмоқда.
Шунингдек, афғонистонлик шифокорлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда шошилинч тиббий ёрдам хизмати тизимида малака ошириб келмоқда.
Икки давлат ўртасида фармацевтика тармоғини ривожлантириш соҳасида ҳам қатор ҳамкорлик дастурлари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2019 йилда ўзбек-афғон ишбилармонлар форуми ва семинари ўтказилди.
Афғонистонда Ўзбекистоннинг фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотлари ва тиббий техникасини экспорт қилиш учун ўзбек-афғон савдо уйини очиш борасида ишлар олиб борилмоқда. 2020 йил давомида юртимизнинг фармацевтика тармоғи корхоналари томонидан 2,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар Афғонистонга экспорт қилинган.
Мулоқот давомида Аҳмад Ҳолид Элмий Ўзбекистон коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, уни даволаш соҳасида катта тажриба тўплагани, ушбу тажрибани ўрганиш ва ўз давлатида татбиқ қилиш афғонистонлик шифокорларнинг олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Ўз ўрнида Абдуҳаким Хаджибаев икки давлат ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ривожлантириш ва зарур бўлган амалий кўмакни беришга тайёр эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, делегациянинг юртимизга келишидан мақсад —коронавирус инфекциясининг профилактикаси, тарқалишини олдини олиш, диагностикаси ва даволашнинг Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш, COVID-19ни даволашнинг замонавий ва самарали усулларини қўллаш бўйича амалий кўникмаларини ва малакасини оширишдан иборат. Ўн кун давомида 20 нафар афғонистонлик мутахассисдан иборат делегация улар учун махсус ташкил этилган ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
👓Кўзойнакли одамлар учун тиббий ниқоб тақиш қоидаси
😷Ниқоб таққанда кўзойнагингиз бўлса, уни ечиб қўйинг. Агар кўзойнак тақишга мажбур бўлсангиз, уни сал пастроққа туширинг, шунда унинг ойнаси буғланиб кетмайди.
🔸Кўзойнакнинг хиралашиши ниқобни нотўғри таққанликдан далолат беради.
Манба: Xabar.uz

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокидаги брифингдан:
🦠Мутацияга учраган янги турдаги коронавирус Буюк Британияда кенг тарқалмоқда. Британия қироллиги бўйлаб чекловлар эълон қилинган, лекин одамлар орасидаги контакт тўлиқ узилмагани туфайли янги турдаги вирус тез тарқалиб кетган. Дастлаб вируснинг янги штамми Дания, ЖАР ва Австралияда аниқланган эди.
✈️ Ўзбекистон 2020 йилнинг 21 декабридан Британия ва янги штамм аниқланган бошқа 8 та мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатган.
😷 Вирус мутацияга учраш оқибатида янги тури пайдо бўлган. Унинг мутацияга учрашига одамлар ўртасидаги контактлар узилмай қолгани ва кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйгани сабаб бўлиши мумкин.
❗️Сентябрда аниқланган янги штамм Лондонда шу қадар тез тарқалдики, бугун пойтахтда коронавирус юқтирганларнинг 65 фоизида айнан мутацияга учраган коронавирус аниқланган. Маълум қилинишича, янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.
🌀 Вирус мутацияга учраши янгилик эмас. Уханда тарқалган коронавирус мутацияга учраб, февралда янги штамм Европада жуда кенг тарқалиб кетганди. Бутун дунё бўйлаб вируснинг айнан мана шу тури энг кенг тарқалди. Ёзда аввал Испанияда дам олаётган сайёҳларда аниқланган ва кейинчалик кенг тарқалган А222V турдаги коронавирус ҳам мутацияга учраганди.
⚠️Иммунитети суст бўлган одамнинг танасига тушган коронавирус ривожланиб, мутацияга учраши оқибатида янги турдаги вирус пайдо бўлиши мумкин. Бу вирус олдингисига қараганда кўпроқ ўлимларга сабаб бўлиши исботланмаган.
💉 Янги штаммнинг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида чет элдан кириб келаётган фуқароларни кўрикдан ўтказиш, экспресс усулида антиген тест синамалари ўтказиш, шифохоналарга жойлаш, карантинга олиш ва мулоқотда бўлганларни изоляция қилиш тадбирлари давом эттирилмоқда.
😷Дастлабки штаммдаги коронавирус инфекциясида бўлгани каби бу штаммда ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш энг самарали усуллар ҳисобланади. Шунингдек, агар зарурат бўлмаса чет мамлакатларга чиқиш, турли йиғинларни ташкил этиш ва иштирок этишдан тийилган маъқул.

Ахборот 24: Тошкент вилоятининг Бўка туманида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва янги объектлар ҳақида.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz