ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.7K subscribers
5.64K photos
2.2K videos
44 files
9.31K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Кимлар аъзо ва тўқималар бўйича донор бўлиши мумкин?
Донорлик учун қандай қарши кўрсатмалар бор?
Юртимизда трансплантация амалиётларининг амалга оширилиши қандай кечмоқда?


Ушбу саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хируругия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантологи Акром Аҳмедов батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Бутунжаҳон қон донорлари куни 20 йилдан буён нишонланади

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, 14 июнь куни бутун дунё бўйлаб “Қон донорлари кунига 20 йил тўлди: донорларга миннатдорлик билдирамиз” мавзусида акция ташкил қилинади.

🩸Маълумотларга кўра, 169 та давлатда 13 300 та қон марказлари мавжуд, жами 79 та давлатда миллий қон заҳирасининг 90% дан кўпроқ қисми ихтиёрий беғараз донорлар эвазига тўлдирилади.

🗓 Бу йил Бутунжаҳон қон донорлари куни 20-бора нишонланар экан, дунё бўйлаб қон донорларига йиллар давомида инсонлар ҳаётини сақлаб қолганлари учун миннатдорлик билдириш ҳамда донорликнинг беморлар ва инсоният учун қанчалар муҳим эканини яна бир бор таъкидлаш имкони туғилади. Бу, шунингдек, хавфсиз қон қуйишни кенг тарғиб қилиш учун яна бир фурсатдир.

📌 Ўз ўрнида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатимиздаги барча қон донорларига миннатдорлик билдириб, уларнинг аҳоли саломатлигини яхшилаш борасидаги юксак фидойилигини қадрлашини таъкидлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🤱🏻 Болани она сути билан озиқлантириш унинг саломатлигини таъминлашнинг энг самарали усулларидан биридир. Афсуски, ЖССТ маълумотларига кўра, унинг тавсияларига қарамай, бутун дунёда 6 ойгача бўлган чақалоқларнинг ярмидан камроғи фақат она сути билан озиқланади.

📌 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ходими Ноиба Азимова
она сутининг аҳамияти, унинг таркибида қандай моддалар борлиги ҳамда бола организми учун нимаси билан фойдали экани ҳақида батафсил маълумот беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Куни кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди.

💬 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров ушбу воқеликнинг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📋 Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг юртимизда кардиология хизматини янада ривожлантириш бўйича қабул қилган қарор ва фармонлари ижроси доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида одамларнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда.

🏥 Мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси пойтахтимиздаги универсал муассаса — Миллий тиббиёт маркази фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

🚑 Хусусан, яқинда бу ерга Дания давлатидан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди. Ушбу уникал техника юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажаришга хизмат қилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📋 В последние годы был принят ряд постановлений и указов главы нашего государства по дальнейшему развитию кардиологической службы в нашей стране. Благодаря практическим мерам, реализуемым в рамках их исполнения, кардиологическая помощь, и в целом медицина, становится ближе к людям.

🏥 Результаты широкомасштабных реформ в этом направлении находят отражение и в деятельности универсального лечебного учреждения — Национального медицинского центра.

🚑 В частности, недавно в центр привезли современное мобильный кардиохирургический комплекс из Дании. Эта уникальная техника позволит проводить осмотры и необходимые операции на месте жительства тяжелобольных пациентов, особенно инвалидов, прикованных к постели, проживающих в отдаленных районах нашей страны.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🗓 Бугун 14 июнь — Бутунжаҳон қон донорлари куни. Ушбу инфографикада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дунё бўйича қон донори бўлиш нормалари акс этган.

🩸Сана муносабати билан ССВ Матбуот хизмати қатор материалларни эътиборингизга ҳавола қилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_донорлар_куни
#онлайн

Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

🗓 2005 йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

❗️Шундан буён ҳар йили бутун жаҳонда, шу жумладан юртимизда 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.

🌏 Бу кун дунёнинг барча нуқталарида қон донорларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, донорликнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида байрам тадбирлари, ҳайрия акциялари ташкил этилади.

🏥 “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида ўтказилаётган бу йилги сана муносабати билан байрам тадбири Республика қон қуйиш марказида ҳам бўлиб ўтмоқда.

🔷 Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда донорлар иштирок этяпти.

🏢 Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

ЖССТ тавсияларига кўра, аҳолини қон таркибий қисмлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони 1000 нафар аҳолига камида 10 нафар ёки аҳолининг 1 фоизини ташкил қилиши керак. Юртимизда бу кўрсаткич ўтган 2023 йилда 1000 нафар аҳолига қарийб 8 нафарни ташкил этди. Натижада ўтган йили 72 561 литр эрмасса, 67 435 литр плазма, 2 874 литр тромбоконцентрат ва 4 057 доза криопреципитат йиғилди.

🎖Тадбир доирасида ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган 5 нафар донорга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жорий йилда янгиланган ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган. Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.

🌞 Афсуски, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бронхиал астма билан оғриган беморлар учун маълум қийинчиликлар вужудга келади. Аммо керакли эҳтиёт чораларини кўриш орқали уларни енгиллаштириш мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедова бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_донорлар_куни

📌 Ҳар йили дунёнинг барча нуқталарида 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.

🩸 Ушбу сана муносабати билан бугун Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада унинг тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏥14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

🩸 Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида ўтказилган ана шундай тадбирларда ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган фаол донорларга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram