Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
❓Ўт қопи организмда нима вазифани бажаради?
❓Унда тош ҳосил бўлишининг сабаби нимада?
❓Ўт қопида тош бўлган инсонда қандай аломатлар пайдо бўлади ва бундай ҳолда у қайси мутахассисларга учраши керак?
‼️ Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Миршавкат Акбаров батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ЖССТ: Жаҳонда 5 млрд инсон трансёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган
🗂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, сўнгги йилларда трансёғлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошган.
🍔 Чунки улар одатда организм учун фойдали ёғларга қараганда арзонроқ ва қатор кимёвий ва физик хусусиятларга эга. Масалан, хона ҳароратида қаттиқ ҳолатда сақланиб қолади, шу сабаб уларни турли хил қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш қулай.
🍩 Эслатиб ўтамиз, трансёғлар саноат ёки табиий тўйинмаган ёғли кислоталардир. Саноатда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таом ва пишириқлар, хусусан, кракерлар, печенье ва пирогларда мавжуд. Табиий трансёғлар кавш қайтарувчи ҳайвонлар (масалан, сигир, қўй, эчки) гўшти ва улардан олинадиган сут маҳсулотларида бўлади. Саноатдаги ва табиий трансёғларнинг иккиси ҳам бирдек зарарли.
❤️🩹🩺 ЖССТнинг янги ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб беш миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган бўлиб, бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Ҳар йили саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар дунё бўйлаб 278 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлмоқда.
✅ ЖССТ мазкур турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилади. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Уларни саломатлик учун фойдали ёғлар билан алмаштириш мумкин.
📋 Илғор тажрибага асосланиб, ЖССТ давлатлар учун иккита вариантни тавсия қилади:
1) барча озиқ-овқат маҳсулотларида саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар умумий ёғ миқдорининг 100 гр учун 2 гр дан кўп бўлмаган мажбурий умуммиллий чекловни жорий этиш;
2) трансёғларнинг асосий манбаларидан бири бўлган қисман гидрогенланган мойлар ишлаб чиқариш ёки уларни ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотида ишлатишни мажбурий умуммиллий тақиқлашни жорий этиш.
📌 Қатор мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мажбурий чекловлар ихтиёрий чекловлардан фарқли ўлароқ, озиқ-овқат маҳсулотларидаги трансёғлар миқдорини ва уларни аҳоли томонидан истеъмол қилишни камайтиришда анча самарали.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

🏥 Илғор даволаш усулларини йўлга қўйиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мунтазам равишда дунёнинг етакчи жарроҳлари билан ҳамкорликда юқори технологик операциялар ўтказилиб келинмоқда.
🇲🇩 Марказга таклиф этилган навбатдаги мутахассис — Молдова Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги, профессор Аурелиу Батринак.
🔬 Улкан тажрибага эга бу шифокор иштирокида юрак гипертрофик кардиомиопатиясига чалинган бир қанча беморларда Морроу операцияси бажарилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🇲🇩 Марказга таклиф этилган навбатдаги мутахассис — Молдова Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги, профессор Аурелиу Батринак.
🔬 Улкан тажрибага эга бу шифокор иштирокида юрак гипертрофик кардиомиопатиясига чалинган бир қанча беморларда Морроу операцияси бажарилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунё аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда
🧠 Неврологик касалликлар — ногиронликни келтириб чиқарувчи энг асосий омиллардан бири. Қолаверса, бундай хасталиклар эрта ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи ўринларда.
📰 Британияда чоп этиладиган "Lancet Neurology" тиббиёт журналида эълон қилинган мақола айни шу мавзуда. Ундан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида 1990 йилдан 2021 йилгача ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари жой олган.
📊 Қайд этилишича, дунёда 3,4 миллиард киши, бошқача айтганда, Ер юзи аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда. Бу борада инсульт, неонатал энсефалопатия, мигрен, деманс, диабетик нейропатия, менингит, эпилепсия, аутизм каби хасталиклар улуши юқори.
📈 Тадқиқот давомида ўрганилган бундай касалликлар сони 37 та. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу патологиялар асоратлари 1990 йилдан 2021 йилгача 11,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган.
🩺 Хасталиклар тақсимоти ёш тоифасига қараб фарқланади. Масалан, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган беморлар ўртасида инсульт, мигрен ва диабетик нейропатия ташхислари юқори ўринни эгаллайди. 60-79 ёшлилар орасида эса инсульт, Альцгеймер, деманс, диабетик нейропатия билан хасталанганлар сони кўп.
📌 Олимларнинг таъкидлашича, асаб тизими бузилишлари оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлар сафида эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори.
🔎 Неврологик хасталиклардан энг кўп азият чеккан минтақалар рўйхатида Ғарбий ва Марказий Африка давлатлари пешқадам. Энг паст статистика Австралия, Океания ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган юқори даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
‼️ Табиийки, мутахассислар бундай кўрсаткичлардан жиддий хавотирда. Хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ушбу тадқиқот ҳукуматлар учун диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифати ҳамда кўламини ошириш бўйича кучли чақириқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

🫀 Бугунги кунда дунёда энг кенг тарқалган юқори технологик операциялардан бири юрак қон-томирига стент қўйиш амалиёти ҳисобланади. Ундан сўнг реабилитация жараёни бошқа турдаги жарроҳлик амалиётларига қараганда анча тезроқ кечади.
❓Қайси ҳолларда бемор бундай амалиётга муҳтож бўлади, стент қўйишнинг афзалликлари нимада ва ундан аввал қандай таҳлиллар топшириш лозим ҳамда операциядан кейинги тавсиялар нималардан иборат?
‼️ Бу ҳақда юқоридаги видеолавҳада академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жарроҳи, профессор Миржамол Зуфаров батафсил гапириб беради.

❓Хотин-қизлар қандай патронаж ва скрининг текширувларидан ўтиши керак?
📌 Хасталикни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган.
🩺 Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар соғлигини асраш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида улар мунтазам равишда патронаж ва скрининг текширувларидан ўтказилади.
👩⚕️ — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида 35–55 ёшли аёллар скрининг дастурлари билан қамраб олинади. Бунда оила шифокори томонидан 3 йилда 1 марта уларда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилиши кўзда тутилган, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова.
🔬— Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларда тор соҳа мутахассиси (гинеколог) кўриги, лаборатор ва кольпоскопия каби инструментал текширувлар олиб борилади.
👵 45 – 65 ёшли аёлларда оила шифокори томонидан 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади. Бунда уларда тор соҳа мутахассиси (онколог) кўриги, маммографик инструментал текширувлар амалга оширилади.
👩 15 – 49 ёшли хотин-қизларда эса оила шифокори томонидан мунтазам профилактик кўриклар, ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича текширувлар йилда бир марта ўтказилади.
❇️ Уларда гинеколог ва бошқа тор соҳа мутахассислари томонидан кўрсатмага асосан кўриклар ташкил этилади. Қоннинг умумий таҳлили лаборатор шароитда текширилиши ҳам скрининг дастурлари доирасига киритилган.
💊 Патронаж хизмати доирасида тиббий бригада дояси томонидан ҳомиладор аёлларда 2 марта – ҳомиланинг 12 ва 32 ҳафталикларида текширув амалга оширилади.
‼️ Туғуруқдан кейинги чилла давридаги аёллар эса тиббий бригада дояси томонидан туғуруқхонадан уйга келганда 3 кун ичида, унинг 15- ва 30-кунида — жами 3 марта тиббик кўрикдан ўтказилади.

❗️ССВ: Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади
📌 Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, бу йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.
🏥 Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
✅ 1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
✅ 1080 та оилавий шифокор пункти,
✅ 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
✅ туман, вилоят ва республика шифохоналари,
✅ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
🚑 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
☎️ Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.
‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?
🌱 Юртимизда Наврўзи олам шукуҳи... Табиат уйғониб, ён-атроф яшилликка бурканмоқда. Дов-дарахтлар куртак ёзиб, гулга киряпти. Бироқ кўкламнинг бундай ажойиб паллалари айрим инсонлар учун синов даври.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова билан мавсумий аллергия, жумладан, поллиноз касаллиги хусусида суҳбатлашдик.
🌳 — Дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммун тизими заиф кишиларда аллергияга мойилликни юзага келтириши мумкин, — дейди мутахассис.
🍀 — Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади ва тиббиётда поллиноз деб аталади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди.
📊 Бу турдаги хасталикни уч даврга бўлиш мумкин.
📌 Илк босқич март ойи бошидан май ойи ўртасигача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади. Иккинчи босқич май ойидан июль охири ва август бошигача кузатилади. Бу мавсумда дала ўтлари гуллайди. Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади.
🌿 Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эма, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол каби дарахтларнинг гуллаши баъзи кишиларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
🩺 Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши кузатилади. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал каби аломатлар билан баҳорги аллергия белгилари намоён бўлади.
🔎 Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир.
👩🏻⚕️ Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.
🔬 Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади.

#Кеча_ва_бугун
❗️Юртимиздаги даволаш муассасаларининг салоҳияти ва имкониятларини жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган юксак даражага олиб чиқиш соҳадаги трансформация жараёнларининг бош мақсадларидан бири сифатида белгиланган.
🏥 Шу боисдан бугун илғор ва замонавий шифо масканларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
✅ Болалар миллий тиббиёт маркази, Миллий тиббиёт маркази, Катталар ва болалар учун мўлжалланган гематология илмий-амалий тиббиёт марказлари – сўнгги йилларда қад ростлаган ана шундай муассасалардан. Қолаверса, ҳозирда барча қулайликларга эга бўлган онкология ва нефрология тиббиёт марказлари ҳам барпо этилмоқда.
📈 Қувонарлиси, тиббиётдаги бундай ўзгаришлар нафақат пойтахт ёки вилоят марказлари, балки юртимизнинг энг чекка ва олис ҳудудларига қадар етиб бормоқда.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Табиатнинг уйғониш айёми — Наврўзи олам муборак бўлсин!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
🌸 Баҳорда саломатликка, хусусан овқатланиш рационига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки табиатнинг уйғониши билан кучли витамин етишмаслигини ҳис қила бошлаймиз.
🥗 Бу умумий саломатликка таъсир қилиб, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатида ўз аксини топади. Мувозанатли овқатланиш ёрдамида эса ўз ҳолатимизни тиклай оламиз.
❓Бунда нималарга аҳамият беришимиз керак? Қандай маҳсулотларни рационимизга киритганимиз яхши?
‼️ Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева батафсил гапириб беради.

Айни дақиқаларда "Humo Arena" мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.
Байрам тадбирини жонли тарзда Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Байрам тадбирини жонли тарзда Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
🌸 Айни кунларда юртимиз бўйлаб баҳорнинг гўзал ва бетакрор айёми — Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.
👩⚕️ Мана шундай хурсандчилик дамларида мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларининг минглаб тиббиёт ходимлари кунни тунга улаб, эл саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилмоқда.

❗️Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди
Президентимизнинг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан бир неча тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар қуйидагилар:
«Дўстлик» ордени билан
Шакирова Айнура Юкосовна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Фарғона вилояти;
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Норбеков Нуридин Махмудович - Каттақўрғон туманидаги «Жизмон» оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада фельдшери, Самарқанд вилояти;
«Соғлом турмуш» медали билан
Сейтжанова Бахаргул Абатбаевна - Тахтакўпир туманидаги «Мақпалкўл» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимизнинг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан бир неча тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
Улар қуйидагилар:
«Дўстлик» ордени билан
Шакирова Айнура Юкосовна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Фарғона вилояти;
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Норбеков Нуридин Махмудович - Каттақўрғон туманидаги «Жизмон» оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада фельдшери, Самарқанд вилояти;
«Соғлом турмуш» медали билан
Сейтжанова Бахаргул Абатбаевна - Тахтакўпир туманидаги «Мақпалкўл» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Навоийский филиал Республиканского центра повышения квалификации и специализации средних медицинских и фармацевтических работников действует в новом здании современного типа, построенном в прошлом году, за счет бюджетных средств на сумму около 18 миллиардов сумов.
📝 В центре в форме, очень приближенной к практике, проходят обучение составляющие основную силу системы более 17 тысяч 500 средних медицинских работников области. Все практические занятия проходят в симуляционных кабинетах, оснащенных более чем 300 муляжами и медицинским оборудованием.
📹 В видеоматериале, созданном пресс-службой Минздрав, подробно говорится о современных условиях в этом центре.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📝 В центре в форме, очень приближенной к практике, проходят обучение составляющие основную силу системы более 17 тысяч 500 средних медицинских работников области. Все практические занятия проходят в симуляционных кабинетах, оснащенных более чем 300 муляжами и медицинским оборудованием.
📹 В видеоматериале, созданном пресс-службой Минздрав, подробно говорится о современных условиях в этом центре.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг
✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастурининг навбатдаги сони урологик касалликларга бағишланди.
🏥 Унда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шухрат Мухтаров бошчилигидаги малакали шифокорлар билан бирга, онлайн тарзда хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этди.
📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!

🎤 “Зулфиячи қиз” деганда минбарларда бурро-бурро гапирадиган, жўшиб шеър айтадиган қизлар кўз олдимизга келади. Аммо улар орасида тиббиёт соҳасида таълим олаётган қизлар ҳам бор.
👩🏻⚕️ Бўлғуси тиббиёт ходимлари сифатида уларнинг дунёқараши қандай, улар қандай ютуқларга эришмоқда?
🎉 Бугунги ҳикоямиз бу йил давлатимиз раҳбарининг қўлидан ушбу мукофотни қабул қилиб олган Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳақида бўлади. Наманган вилоятида туғилган Муҳайё Аҳмаджонова ушбу муассасанинг 6-босқичида, қашқадарёлик Шаҳзода Ҳакимова эса 1-босқичида таҳсил олади.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👩🏻⚕️ Бўлғуси тиббиёт ходимлари сифатида уларнинг дунёқараши қандай, улар қандай ютуқларга эришмоқда?
🎉 Бугунги ҳикоямиз бу йил давлатимиз раҳбарининг қўлидан ушбу мукофотни қабул қилиб олган Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳақида бўлади. Наманган вилоятида туғилган Муҳайё Аҳмаджонова ушбу муассасанинг 6-босқичида, қашқадарёлик Шаҳзода Ҳакимова эса 1-босқичида таҳсил олади.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда болалар гематологик, онкогематологик ва онкологик хасталиклар бўйича доимий скрининг текширувларидан ўтказилади.
👩⚕️ Агар оилавий шифокор кўриклар давомида касалликка шубҳа қилса, беморни онкогематолог қабулига юборади.
🏥 Муолажаларнинг илк босқичи Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилади.
🔬Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинган болажонларнинг аксарияти дарддан бутунлай соғайиб кетмоқда. Бунинг учун эса ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш лозим.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали гематолог-шифокор Сапура Ибрагимова ота-оналарга бу борада ўз тавсияларини беради.