ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.41K photos
1.96K videos
38 files
8.69K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
“Зангиота шифохонасига мурожаат қилаётган 90-95 фоиз беморларда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти"

Ўтган икки йил давомида коронавирус инфекциясининг турли штаммлари билан юзлашдик. Хусусан, касалликнинг “дельта” ва “британча” мутациялари беморларда анча оғир кечган бўлса, унинг янги тури аксинча бироз енгил ўтяпти.

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов шу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Айни пайтда муассасамизда коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда, — дейди шифокор. — Афсуски, сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошди.

📌Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари госпитализация қилиняпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган.

Бугунги кунда муассасамизга мурожаат қилаётганларнинг аксарияти енгил даражадаги беморларни ташкил қилмоқда. Уларда касаллик асосан:
🦠 иситма,
🦠бўғимларда оғриқ,
🦠бош оғриғи,
🦠ҳолсизлик
каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўляпти.

Қолаверса, 5 январдан бошлаб шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши нисбатан кам. Ўпкада зарарланиш деярли кузатилмаяпти.

Даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Энг муҳими, оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши ремдесивир ва бошқа дори воситаларига бўлган эхтиёж камайди.

Натижада бугунги кунда 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарди. Ваҳоланки, “дельта” штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп эди.

❗️Шундай экан, юртдошларимиздан ортиқча саросимага берилмасликларини, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликларини, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга, пойтахтимиз аҳолиси эса Тошкент шаҳрининг 12 та туманида ташкил этилган махсус поликлиникаларга мурожаат қилишларини сўраймиз. Энг муҳими, бевосита коронавирусга чалинган беморларни даволаётган амалиётчи шифокор сифатида барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақириб қоламан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётгани сабабли Тошкент шаҳрининг 12 туманида ПЗР тест таҳлиллари ўтказувчи лабораториялар иш бошлади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлимлари қошида ташкил этилган ушбу муассасаларда тест таҳлиллари кунига 24 соат давомида бепул ўтказилмоқда. Тиббий анализ натижаларини эса фуқаролар бир суткадан сўнг олишлари мумкин.

Таҳлил натижаларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, бугунги кунда инфекция аниқланган беморларда касаллик асосан енгил даражада кечиб, оддий респиратор белгилар билангина намоён бўлмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бир ҳафта ичида дунёда 18 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Коронавирус пандемияси қачон тугайди? Инсоният бу хавфли касалликдан қачон батамом халос бўлади? Мана, икки йилдирки, ана шу саволларга асосли жавоб қидиряпмиз.

Айниқса, касаллик қайта бош кўтариб, ер юзининг деярли барча нуқталарини янги штамм “забт этган” мураккаб бир вазиятда бу мавзу яна кун тартибига чиққан.

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус шу ҳақдаги хулосаларини баён қилди. Унинг айтишича, пандемия ҳали тугамайди. Чунки коронавируснинг “омикрон” штаммидан сўнг CОVID-19нинг янги-янги мутациялари пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари фикрича, “омикрон” аввалги мутацияларга қараганда оғир асоратларни нисбатан кам келтириб чиқараётган бўлса-да, уни енгил касаллик, дея хотиржамликка берилмаслик керак.

Негаки, бир ҳафта ичида дунёда COVID-19ни юқтириш ҳолатлари 20 фоизга ошган. Яъни бу давр ичида 18 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

“Тўғри, ўлим ҳолатлари динамикаси у қадар тез ўсаётгани йўқ, — деди Т.Гебрейесус. — Яъни ҳафта давомида бу борадаги кўрсаткич 4 фоизга ошиб, 45 минг бемор ушбу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Аммо шунинг ўзи ҳам жуда катта йўқотишдир”.

Жорж Вашингтон университети профессори, вирусолог Константин Чумаковнинг хулосасига кўра, “омикрон” бошқа штаммлардан фарқли ўлароқ пневмонияни келтириб чиқармайди.

“Ҳозир кўпчиликда касаллик енгил шаклда кечмоқда. Қолаверса, агар илгари касалланганларнинг 2 фоизга яқини вафот этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 0,1 фоиз атрофида”, — дейди вирусолог.

Шу билан бирга, Чумаков “омикрон” ёшларда кексаларга қараганда анча осонроқ ўтаётганини қайд этди.

Россиялик иммунолог Николай Крючковнинг хулосалари ҳам шунга яқин. У “омикрон” штамми юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ҳужайраларида фаолроқ тарқалиши, шу сабабли бу штаммга чалинган беморларда касаллик енгил кечишини айтди.

Иммунологнинг фикрича, янги вариант “дельта” билан солиштирганда юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ҳужайраларида яхшироқ, ўпкада эса ёмонроқ кўпаяди. Япон олимларининг лаборатория шароитида ўтказган тадқиқотлари натижаси буни тасдиқлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда кунига қанча киши ПЗР-тест топширмоқда?

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 5 январдан бошлаб аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари ортиб бораётганини кўриш мумкин.

Шу сабабли юртимизда вируснинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида касалликка гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 5-15 январь кунлари мамлакатимизда жами 300 мингдан зиёд ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

Сўнгги кунларда эса кунига ўртача 45-50 минг нафарга яқин фуқародан ПЗР-тест олинмоқда.

Маълумот учун, ўтган йил декабрь ойининг охирги ҳафтасида юртимизда кунига 15-20 мингта ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги кунларда коронавирус инфекцияси аксарият беморларда клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечмоқда.

Ана шундай юртдошларимиз саломатлигини назорат қилиш, амбулатор шароитда даволанишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус СOVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилган.

Бу муассасалар ҳар куни 24 соат давомида аҳоли хизматида. Уларнинг барчаси зарур диагностика ускуналари ва дори дармон-воситалари билан таъминланган.

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган "COVID-box"лар берилмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада пойтахтимиздаги ана шундай махсус поликлиникалардан бирининг фаолияти ҳақида сўз юртилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Яъни бир кун ичида 3,22 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу 18 январга қиёслаганда қарийб 600 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик касалланиш ҳолатлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 1,18 миллион,

🇮🇳 Ҳиндистон — 283 минг,

🇮🇹 Италия — 228 минг,

🇧🇷 Бразилия — 140 минг,

🇦🇷 Аргентина — 121 минг,

🇩🇪 Германия — 118 минг,

🇸🇪 Швеция — 97 минг,

🇪🇸 Испания — 94 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 94 минг,

🇦🇺 Австралия — 84 минг,

🇹🇷 Туркия — 69 минг,

🇵🇪 Перу — 62 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири: “Ҳар бир бемор назоратимиз остида бўлади”

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги даволаш муассасаларида бўлиб, ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан учрашди.

👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда: Кеча юртимизда яна 1300 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 209578 (+1307) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌31 нафари Андижон вилоятида,
📌31 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌55 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌34 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌157 нафари Фарғона вилоятида,
📌53 нафари Хоразм вилоятида,
📌194 нафари Тошкент вилоятида,
📌568 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 26 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 16 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 28 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 23 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 47 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 89 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 178 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 207 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201246 (+734) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Министр здравоохранения: «Каждый больной будет под нашим контролем»

В преддверии этого мероприятия рабочая группа из числа специалистов Министерства здравоохранения во главе с министром Бехзодом Мусаевым побывала в лечебных учреждениях Ферганской области, где провела встречу с работниками здравоохранения региона.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aнастасия Волочкова Малдив оролларидан Москвага учаётган самолётда жанжал кўтарди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, балерина стюардессалар билан ниқоб тақиш талаби туфайли тортишган.

Стюардессалар Волочкованинг шон-шуҳратига қарамай, у билан муроса қилмаган: полиция уни Шереметевода кутиб олди.

P.S: Шунақа, қонун ҳамма учун баробар. Тағинам бизда ҳозир талаб бу даражада қаттиқ эмас. Ҳаммамиз ўзимизни эҳтиёт қилишимиз зарур.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41 миллион дозадан ошди

🔺19 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 431 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 235 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 40 706 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 490 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 028 634 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 113 109 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 253 025 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 662 500 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (18 425 доза),
📌Самарқанд вилояти (15 110 доза),
📌Фарғона вилояти (11 877 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эмланишдан бош тортган чехиялик хонанда коронавирусдан вафот этди

Дунёда COVID-19га қарши вакциналарга шубҳа билан қаровчилар ҳали ҳам кўп. Улар эмланишни рад этишади, вакциналар самарадорлигини инкор қилишади, энг ёмони, оммани ҳам ортидан эргаштиришга уринади.

Чехиялик хонанда Хана Хорка ҳам шулардан бири эди. У ўз мамлакатида жорий этилган карантин чекловлари шароитида жамоат жойларида эркин ҳаракатланиш "рухсатнома"сига эга бўлишни хоҳлади. Бироқ бунинг учун ё эмланган ёки касалликдан соғайган бўлиши лозим эди.

Хонанда иккинчи йўлни маъқул кўрди ва атайин ўзига коронавирус инфекциясини юқтирди. Бунинг учун COVID-19 билан касалланган қариндошлари орасида яшади.

Аммо ўтган якшанбада Хана Хорка 57 ёшида ушбу хасталикдан вафот этди. У ўлимидан бир неча кун олдин, тузалиб бораётгани, ҳадемай театр, сауна, концертлар ва денгиз саёҳатига бориши мумкинлигини ёзган.

Қўшиқчининг ўғли онасининг ўлимида уни эмланишдан бош тортишга кўндирган анти-тарғиботчиларни айблади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: Энди “103”га тушган чақириқлар сараланиб, аҳволи енгил беморларга поликлиникалар ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатади

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси, қолаверса, мавсумий хасталикларга чалиниш ҳолатлари ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, “Тез ёрдам” хизматига бўлаётган чақириқлар сони ва соҳа ходимларининг иш юкламаси ортишига сабаб бўлаётир.

— Пандемия шароитида аҳоли “Тез ёрдам” хизматига ҳар қачонгидан-да кўпроқ эҳтиёж сезмоқда, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба Маҳмудова. — Шу сабабли юртимизда ушбу тизим фаолияти янада яхшиланиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Натижада бугун “103” хизмати халқимизга туну кун сифатли тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2022 йил 1-18 январь кунлари пойтахт “103” хизматига жами 78 минг 771 та чақириқ келиб тушди, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-маркази бўлим бошлиғи Насиба Маҳмудова. — Шундан тана ҳароратининг кўтарилиши бўйича 23 минг 335 та, коронавирусга гумон қилинган, касалликка чалинган ва бошқа юқумли касалликлар билан 2632 та мурожаат қайд этилди.

Cўнгги 5 кун ичида шаҳар “103” хизматига бўлаётган чақириқлар сони кескин ошиб, кунлик ўртача 5200-5300 тани ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, январь ойи бошида бу рақам 3200-3400 тадан иборат эди.

Кейинги кунларда “Тез ёрдам” хизматига умумий чақириқлар сони ортгани сабабли шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига пойтахтимизнинг 12 туманида жойлашган марказий поликлиникалардан мутахассислар жалб этилиб, чақириқларни саралаш тизими йўлга қўйилди.

Унга кўра, эндиликда “103” хизматига мурожаат қилган беморнинг шикоятлари тингланиб, агар унинг аҳволи енгил бўлса, бириктирилган ходимлар чақириқни ўз ҳудуди бўйича оилавий поликлиникаларга йўналтиради. Шундан сўнг мурожаат қилган беморга поликлиниканинг мобиль бригадалари томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Оғир аҳволдаги беморлар эса “Тез ёрдам” хизмати билан қамраб олинади.

Бу эса “103” хизмати фаолиятини яхшилаш, аҳолига тезкор, сифатли, энг асосийси, ишончли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

Шунингдек, январь ойида “Тез ёрдам” бригадалари томонидан коронавирус аниқланган ва аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун вирусга қарши дори-дармонлар бўлган “COVID-box”лар бериш ҳамда касалликка гумон қилинган шахслардан экспресс-тест олиш ҳам йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли куни кеча шаҳар “103” хизмати тасарруфига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга бириктириб берилди. Шунингдек, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.

Шу ўринда вазирлик аҳолидан ортиқча саросимага берилмасликни, агар коронавирус белгилари кузатилса, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга, пойтахтимиз аҳолиси эса Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фаолияти йўлга қўйилган махсус COVID поликлиникаларига мурожаат қилишларини сўрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон”нинг қайта юқиш хавфи “дельта”га нисбатан 16 баробар юқори

Коронавируснинг янги мутацияси дунё миқёсида доминант вариантга айланиб бўлди. ЖССТ ҳисоботига кўра, сўнгги ойда жаҳонда COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг 72 фоизи “омикрон”, 28 фоизи эса “дельта” штамми билан касалланган.

ЖССТ раҳбари бу хасталик нисбатан енгил кечаётган бўлса-да, бироқ оммавий эмлаш кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда. Чунки ўрганишлар натижаси шуни тасдиқладики, эмланмаганлар орасида COVID-19 билан қайта касалланиш кўрсаткичлари тўлиқ ва бустер-дозада вакцина олганларга нисбатан 2 баробар кўп.

Буюк Британия олимлари эса махсус тадқиқот давомида “омикрон”нинг қайта юқиш хавфи “дельта” қараганда 16 баравар юқорилигини аниқлашди.

Шу билан бирга, ЖССТ жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, мамлакатларни халқаро саёҳатларга қўйилган чекловларни бекор қилиш ёки юмшатишга чақирди. Негаки, транспорт алоқаларини тақиқлаш орқали “омикрон” штаммининг трансчегаравий тарқалишига тўсиқ қўйиш самарасиз уринишдир.

Масалан, сўнгги кунларда Европада касалланиш кўрсаткичлари антирекорд даражага етмоқда. Биргина Францияда сешанба куни ярим миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиши мамлакат учун пандемия чўққиси бўлди.

Германияда
ҳам пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Куни кеча бу ерда 118 минг беморда касаллик рўйхатга олинган.

Ирландияда эса бунинг акси, кейинги кунларда янги ҳолатларнинг камайиши кузатиляпти. Шу сабабли мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ой бошида жорий этилган карантин чекловлари январь охиригача бекор қилиниши мумкинлигини айтди.

Буюк Британияда ҳам кунлик касалланишлар сони пасаймоқда. Шундан келиб чиқиб ҳукумат декабрь ойидан амалда бўлган “Б режаси” келгуси ҳафтадан ўз кучини йўқотишини эълон қилди. Бу транспорт ва ўрта мактабларда мажбурий ниқоб тақиш талабининг бекор қилиниши, масофавий режимда ишлаётган ходимларнинг офисларга қайтиши, шунингдек, COVID паспортларининг бекор қилинишини англатади.

АҚШ эса янги штамм тарқалиши муносабати билан “локдаун”га қайтиш ниятида эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга оли6, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди
.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ маълум қилди.

"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 - 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.

Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига
киритиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича пандемия давридаги антирекорд яна янгиланди. Бир кунда 3,79 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 852 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 318 минг,

🇮🇱 Исроил — 243 минг,

🇮🇹 Италия — 201 минг,

🇧🇷 Бразилия — 196 минг,

🇪🇸 Испания — 158 минг,

🇩🇪 Германия — 139 минг,

🇦🇷 Аргентина — 128 минг,

🇲🇽 Мексика — 110 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 107 минг,

🇹🇷 Туркия — 72 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 69 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️19 январь ҳолатига кўра, юртимизда 700 774 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 453 351 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 247 423 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (168 803 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (77 284 доза), Қашқадарё (61 005 доза), Наманган (60 801 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кетма-кет учинчи кун касалланишлар сони ортди: Кеча юртимизда яна 1320 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌34 нафари Андижон вилоятида,
📌51 нафари Бухоро вилоятида,
📌53 нафари Жиззах вилоятида,
📌34 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌60 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌50 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌173 нафари Фарғона вилоятида,
📌62 нафари Хоразм вилоятида,
📌158 нафари Тошкент вилоятида,
📌524 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 53 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 17 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 28 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 25 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41,1 миллион дозадан ошди

🔺20 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 113 443 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20 942 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 39 768 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 733 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 142 077 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 134 051 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 292 793 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 715 233 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (19 176 доза),
📌Самарқанд вилояти (15 740 доза),
📌Фарғона вилояти (11 523 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️20 январь ҳолатига кўра, юртимизда 704 326 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 454 071 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 250 255 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (169 643 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (77 611 доза), Қашқадарё (61 301 доза), Наманган (61 079 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунё олимлари: Коронавирусга қарши вакциналар 5-11 ёшли болаларда 90,7 фоиз самара беради

Дунёда коронавирусга чалинаётганлар орасида болалар ҳам кўп. Айниқса, COVID-19нинг “омикрон” штамми бугунги кунда жажжи беморлар саломатлигига ҳам хавф солмоқда.

Ваҳоланки, бунга қарши курашишнинг самарали воситаси мавжуд. Шу сабабли ЖССТ ўтган йилнинг июнь ойида 5-11 ёшли болаларни эмлашга рухсат берди.

Сабаби ушбу ёш гуруҳидаги болалар ўртасида коронавирусга қарши эмланиш 90,7 фоиз самарадорлик кўрсатди.

Бу имкониятдан биринчи бўлиб Хитой фойдаланди. Мамлакат расмийлари июль ойидаёқ “Sinovac” ва “Sinopharm” компаниялари вакциналарини уч ёшдан ошган болаларда қўллашни маъқуллади.

15 сентябрдан эса Кубада икки ёшли болалар ўртасида эмлаш кампанияси бошланди. Сал ўтиб, яъни 15 октябрдан бу сафга Эквадор ҳам қўшилди. Бу ерда 5-11 ёшли болалар ҳам “Pfizer”нинг одатдаги дозаси учдан бир қисмини, олти ойдан кейин эса ушбу вакцинанинг иккинчи компонентини, каттароқ ёшдагилар интерваль билан икки марта “Sinovac” дозасини олишга киришди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан АҚШда ҳам худди шу ёшдагиларни “Pfizer – BioNTech” вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди.

Қолаверса, Германия, Испания, Греция, Италия, Португалия, Франция, Венгрия, Исроил, Бразилия, Австралия каби қатор давлатларда ҳам кичик ёшли ўғил-қизларни эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Буюк Британия, Канада, Бельгия, Эстония, Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳам шу ёшдаги болаларни эмлашга рухсат берган.

Коста-Рика эса дунёда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19га қарши мажбурий эмлашни жорий қилган биринчи давлат бўлди. Бу ерда вакцинация жараёнлари 2022 йил март ойидан бошланади. Япония ҳукумати эса ушбу ёшдаги ўғил-қизларни эмлашга февраль ойидан киришмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi