ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
34.7K subscribers
5.46K photos
2.01K videos
38 files
8.8K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ССВ: Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди

2021 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан хусусий тиббиёт муассасаларига бир қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди.

Хусусан, Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

Тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.

Тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам ва санитария хизмати кўрсатишга доир, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар кириши белгиланди.

Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилди.

Бунда, санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар:
📌 шифохоналар,
📌 профилакторийлар,
📌 курортлар,
📌 пансионатлар,
📌 дам олиш уйлари ва зоналари,
📌 болалар дам олиш оромгоҳлари
ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган хизматлар кириши белгиланди.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми 4-бандига кўра, тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича, хусусан:

📌 тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари кўрсатиш,
📌 ташхис қўйиш,
📌 профилактика ва даволаш хизматлари,
📌 стоматологик хизматлар,
📌 тиш протезларини ўрнатиш хизматлари бўйича (бундан косметология хизматлари мустасно) фойда солиғига 0% ставка қўлланилиши белгиланган.

Худди шундай, Солиқ кодексининг 428-моддаси 2-қисмига мувофиқ:

Соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Бундан кўринадики, хусусий тиббиёт билан ўз эгалигидаги ерларда, шу жумладан ижара асосидаги бинолар жойлашган ерларда шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига ер солиғи бўйича ҳам кенг имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Тақдим этилган ушбу солиқ имтиёзлари хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради.

Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча ​дунё бўйича 2,58 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланиш ҳолатлари 14 январга нисбатан қарийб 900 мингтага пасайган.

Энг юқори кунлик кўрсаткичлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 419 минг,

🇫🇷 Франция — 325 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 271 минг,

🇮🇹 Италия — 193 минг,

🇦🇺 Австралия — 113 минг,

🇦🇷 Аргентина — 96 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 80 минг,

🇹🇷 Туркия — 64 минг,

🇧🇷 Бразилия — 48 минг,

🇩🇪 Германия — 44 минг,

🇲🇽 Мексика — 41 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?” Бир кунда юртимизга кираётган ПЗР тести бор 151 нафар фуқарода вирус аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлди? Фуқаролар нимадан норозилик билдиришди?

Гувоҳ бўлиб турганимиздек, коронавируснинг янги штамми – SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omiсron) варианти дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалмоқда ва юртимизда ҳам қайд этилиб, охирги 10 кун давомида касалланиш ҳолатлари 8 баробарга ошди.

Omiсron штаммининг дунёда тез тарқалаётгани муносабати билан АҚШ, Дания, Корея Республикаси, Буюк Британия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби давлатларда қўшимча карантин чекловлари жорий этилди.

Мавжуд хавфнинг олдини олиш мақсадида юртимизда ҳам чегара кесиб ўтиш жойларида фуқаролар ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлишлари ҳамда халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил ўтказиш чегара пунктларида коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари белгиланди.

📌Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 нафар фуқаролардан ҳам тест синамалари олинган.

❗️Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган.


Юртимиздаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарида коронавирусда мусбат натижа аниқланган.

Қўлида касалликдан фориғлиги ҳақида маълумоти бўлган фуқароларнинг “нега яна қайта экспресс тест топширишим керак?” деб ўйлашлари табиий.

Лекин кўриб турганингиздек, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.

Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир.

Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.

📌Экспресс тест нархи 5 АҚШ доллари эквивалентида белгиланган бўлиб, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

Вақтинча жорий этилган бу тартиб
коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилди, лекин ҳаво йўллари очиқ!

📌 Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилганидан хабарингиз бор.

🦠 Чунки сўнгги кунларда ушбу мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу ерда биргина 15 январда 13,6 минг кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу 11 январга нисбатан қарийб 9 минг, 14 январга нисбатан эса 1,2 мингта кўп кўрсаткичдир.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда.

❗️ Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмайди:

ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;

чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара
пунктлари орқали ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари
(кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);

ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;

халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;

расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;

ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари;

Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;

мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари;

оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари;

вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқаролари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди

🔺2022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌25 нафари Андижон вилоятида,
📌30 нафари Бухоро вилоятида,
📌40 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Навоий вилоятида,
📌32 нафари Наманган вилоятида,
📌55 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌172 нафари Тошкент вилоятида,
📌535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 53 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 32 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 14 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 59 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199193 (+448) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора ортиб боряпти. Бу эса баъзи ҳолларда аҳолининг саросимага берилишига сабаб бўлмоқда.

Тўғри, вируснинг янги штамми аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан респиратор белгилар билангина намоён бўлаётир. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон”: Осиё мамлакатлари касалликнинг янги "нишон"ига айланмоқда

Коронавируснинг “омикрон” штамми дунё аҳолисини яна иҳоталанишга мажбур қилди. Айниқса, пандемиянинг янги тўлқини авж олаётган мамлакатлар қўшимча карантин чекловлари орқали касалликнинг кенг тарқалишига тўсиқ қўймоқчи.

Масалан, Германияда жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш тақиқланди. Вакцина олмаган ва “манфий” тест натижаси бўлмаганлар ресторану барлар, театру томошагоҳлар ҳамда фитнес клубларига киришдан маҳрум.

Францияда бустер-доза билан эмланиш учун аҳолига 7 ой муддат берилди. Чунки ҳозир бу ерда кунлик касалланиш ҳолатлари чўққига чиққан. Масалан, 15 январда мамлакатда 324 минг кишида СOVID-19 инфекцияси аниқланган.

Данияда ҳам мутахассислар эмланишга катта умид боғлашяпти. Шу сабабли у Европада тўрт дозали вакцинани қўллаган биринчи давлат бўлди.

Грецияда эса 60 ёшдан ошган эмланмаган фуқаролар жаримага тортила бошлади. Тўлов миқдори 50 еврога тенг ва келгуси ойдан у икки баробар оширилади.

Ҳиндистон пандемия даврида коронавирусни юқтириш кўрсаткичлари бўйича жаҳонда иккинчи ўринда. Бу ерда жами касалланганлар сони 37 миллион нафардан ошган. Улардан 486 минг нафари СOVID-19 асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозир ҳам мамлакатда эпидемиологик вазият мураккаб. Маҳаллий шифокорлар аҳолидан ҳеч бўлмаганда бу йил Ганг дарёсида оммавий чўмилиш маросимида иштирок этмасликни сўраган. Бироқ бу огоҳлантиришларга қарамай, кеча 350 минг киши ёппасига сувга тушди.

Россия эса эпидемиологик вазият олдинги пандемия тўлқинидан ҳам хавотирли тус олишидан ташвишда. Мисол учун, кеча мамлакатда қарийб 29 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Мутахассислар 1 февралга қадар касалланиш кўрсаткичлари 65 мингга етиши мумкин, деб прогноз қилишмоқда.

Хитойда келгуси ойда 4 йилликнинг муҳим тадбири — қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилиши керак. Лекин карантин чоралари қанчалик кучайтирилмасин, мамлакатда мусобақага 18 кун қолганида илк “омикрон” ҳолати рўйхатга олинди.

Японияда эса коронавируснинг ушбу мутациясини юқтирган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.

Америкалик олимлар ана шундай мураккаб вазиятда, яъни “омикрон” штаммининг тез суръатларда тарқалиши оқибатида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши мумкин, деган хулосани айтишди. Шу сабабли улар эмланиш, айниқса қўшимча дозада вакцина олиш энг самарали ва тўғри чора эканлигини таъкидлашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш, касалликнинг олдини олишга ҳар қачонгидан-да кўпроқ эътибор берилмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда вирус аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил даражада кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Айтиш лозимки, мазкур муассасалар кунига 24 соат давомида фаолият юритиб, рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори қарийб 50 миллион дозага етди

Бугун юртимизга 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 500 460 дозаси Moderna;

💉2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40,6 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пойтахтимиздаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот

Куни кеча Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилганлиги, уларда коронавирусга қарши ПЗР тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида топширилиши мумкинлиги, бунинг учун уларнинг жойлашув манзиллари ҳақида маълумот бергандик.

Бундан ташқари, юртдошларимиз Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Қуйида ушбу хизматнинг пойтахтимиздаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумот берамиз.

📌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
📍 Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

📌 Учтепа тумани бўлими лабораторияси
📍 Учтепа тумани, Чилонзор 21.

📌 Сергели тумани бўлими лабораторияси
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

📌 Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
📍 Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

📌 Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

📌 Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
📍 Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

📌 Бектемир тумани бўлими лабораторияси
📍 Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

📌 Миробод тумани бўлими лабораторияси
📍 Саракўл кўчаси, 76-уй.

📌 Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
📍 Хадра массиви, 17 А-уй.

📌 Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

📌 Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
📍 Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

📌 Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган болалар уй шароитида қандай даволанади?

Фарзандингизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Уни уй шароитида қандай даволаш мумкин? Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВнинг тавсиялари шу ҳақда.

❗️Коронавируснинг янги штамми аксарият беморлар, айниқса, болаларда енгил кечмоқда. У асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи белгилари билан намоён бўлади.

❗️Таъм ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши деярли кузатилмайди. Болаларда баъзи ҳолларда турли тошмалар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

‼️Тана ҳарорати бир ёшгача бўлган болаларда 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражадан ошмагунча, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди. Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди.

❗️Тана ҳарорати юқоридаги ўлчовлардан ошганда, ибупрофен ёки парацетамол ичириш тавсия этилади. Кичик ёшли болаларга иситма туширувчи свечаларни ҳам қўлласа бўлади.

Уй шароитида коронавирусга чалинган болаларга:
3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади,
ўз вақтида ва меъёрида ухлаши ҳамда совқотиб қолмаслиги чоралари кўрилади,
турли витаминлар истеъмол қилинади.

Агар болаларда касаллик давомида :
🦠 нафас етишмовчилиги,
🦠 ҳансираш,
🦠 лабларнинг четлари кўкариши,
🦠 ҳолсизлик,
🦠 чуқур йўтал белгилари пайдо бўлса, оилавий шифокор ёки маҳаллий педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда беморнинг стационар тарзда даволаниши масаласи кўриб чиқилиши керак.

Шу ўринда фарзандларига COVID-19 ташхиси қўйилган ота-оналардан ортиқча хавотир ва саросимага берилмай, шифокор тавсияларига амал қилишларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар қандай ҳолатларда уйда муолажа олишлари мумкин?

Ҳомиладор аёллар ўртасида коронавирус хасталигига чалиниш ҳолатлари кўп кузатиляпти. Хўш, улар бу вазиятда қандай йўл тутишлари лозим? COVID-19дан уй шароитида халос бўлиш мумкинми?

Республика перинатал маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Нилуфар Ўринбаева шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

Ҳозирги кунда касалликнинг янги штамми енгил кечаётгани сабабли унга чалинган ҳомиладор аёллар аксарият ҳолларда уй шароитида даволанса бўлади. Бу вазиятда хасталик ҳам она, ҳам туғилажак бола саломатлигига хавф туғдирмайди.

❗️Уларда янги штамм асосан симптомсиз ва енгил шаклда кечмоқда. Бу ҳолатда тана ҳарорати 38,5 °С даражадан паст, нафас етишмовчилиги йўқ, сатурация 94 фоиздан юқори бўлиши кузатиляпти.

Ушбу вазиятда оилавий шифокор томонидан беморга уй шароитида амбулатор даво муолажалари тайинланади. Агар ҳомиладорнинг тана ҳарорати кўтарилса, 3 кун давомида кунига 4 марта парацетамол таблеткаси бериш мумкин.

Шунингдек:

10 кун давомида суткасига 1 марта витамин D - 5000МЕ;

10 кун давомида суткасига 1 марта 100 мгдан цинк (рух) препарати;

15 кун давомида суткасига 2 марта 2 500дан витамин С
қабул қилинади, холос.

📌 Даволаниш пайтида кўпроқ суюқлик ичиш, қўлларни тез-тез совунли сув билан ювиш ҳамда бурун ва томоқни чайиш, хоналарни шамоллатиб туриш тавсия этилади. Уй шароитида ўзбошимчалик билан антибиотик ва гормонларни қабул қилиш мутлақо мумкин эмас.

‼️Агар коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлнинг тана ҳарорати касаллик даврида 38,5 °С даражадан тушмаса, нафас олиши тинч ҳолатда ҳам тезлашса ва сатурация 93 фоиздан паст бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинади ва бемор стационар даволашга йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кунлик касалланишлар бироз пасайди: Кеча юртимизда 930 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207057 (+935) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌23 нафари Андижон вилоятида,
📌28 нафари Бухоро вилоятида,
📌32 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌39 нафари Наманган вилоятида,
📌57 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌33 нафари Хоразм вилоятида,
📌134 нафари Тошкент вилоятида,
📌466 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
🔹Андижон вилоятида 36 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 29 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 27 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 52 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 39 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 182 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,7 миллион дозадан ошди

🔺17 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 129 365 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20 174 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 48 515 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 676 афарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 787 150 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 073 867 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 166 359 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 546 924 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (20 035 доза),
📌Тошкент шаҳри (19 162 доза),
📌Фарғона вилояти (14 089 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️17 январь ҳолатига кўра, юртимизда 691 382 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 450 883 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 240 499 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (166 673 доза), Самарқанд (108 258 доза), Андижон (76 334 доза), Қашқадарё (59 870 доза), Наманган (59 790 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунё олимлари “твиндемиа” хавфидан огоҳлантирмоқда

Дунёда эпидемиологик вазият барқарорлашиши яна ортга сурилиши мумкин. Бир томондан коронавирус пандемиясининг янги тўлқини авж олмоқда. Қатор давлатларда кунлик касалланиш кўрсаткичлари рекорд даражага етяпти.

Коронавируснинг “омикрон” штамми, айниқса Европа мамлакатларини анча “ҳолдан тойдирди”. Бироқ, олимларнинг айтишича, қитъа аҳолисини олдинда яна бир оғир синов кутиб турибди. Бу — грипп инфекцияси.

Маълумотларга кўра, ушбу хасталик туфайли ҳар йили жаҳонда 650 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмади. Шунга қарамай, ўтган йили Европада грипп вируси нисбатан кам тарқалди.

Чунки аввалги куз-қиш мавсумларида минтақада пандемия чекловлари ҳозиргига қараганда анча қатъий эди. Одамлар тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига оғишмай амал қилаётганди. Бунинг устига, ўз-ўзини изоляция қилиш талаблари кучайтирилганди.

Аммо коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш кўрсаткичлари оша бошлагач, карантин талаблари юмшатилди, қатор чекловлар бекор қилинди. Бу эса аҳоли ўртасида грипп хасталиги кенг тарқалиши учун қулай муҳитни юзага келтирди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Европа маркази (ECDC)нинг хабар беришича, ўтган йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Европада грипп вируслари кутилганидан кўра анча тез тарқала бошлади.

Ушбу марказ бош эксперти Паси Пенттиненнинг фикрига кўра, минтақада яшовчилар ёзгача чўзилиши мумкин бўлган ғайриоддий “давомли грипп” мавсуми билан юзма-юз келишлари мумкин.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг уч вилояти, жумладан, Париж аҳолиси аллақачон грипп тўлқинига дуч келган. Бошқа ҳудудлар ҳам шундай эпидемия арафасида. Шу сабабли олимлар икки карра пандемия, яъни “твиндемиа” хавфидан огоҳлантиришмоқда.

Аҳвол ёмонлашиб кетса, бу йил тарқалаётган гриппнинг доминант штамми — H3 А вируси кўпроқ кексалар орасида энг оғир ҳолатларга сабаб бўлади” дейишмоқда мутахассислар.

Шундай мураккаб бир вазиятда “омикрон” билан боғлиқ хавотирлар ҳануз босилгани йўқ. Швеция академик лабораториясида уч беморда ушбу штаммнинг янги мутацияси аниқланди.

“Омикрон”нинг бу турига BA.2 деб ном берилган. Қайд этишича, ҳозир янги мутация Скандинавия давлатларида жуда фаол тарқалмоқда. Масалан, BA.2 варианти аллақачон Дания ва Норвегияда ҳам аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари 16 январга нисбатан 700 мингтага кўпайиб, 2,63 миллион кишида касаллик аниқланди.

Энг юқори кунлик кўрсаткичлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 712 минг,

🇫🇷 Франция — 102 минг,

🇦🇷 Аргентина — 102 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 88 минг,

🇮🇹 Италия — 83 минг,

🇩🇪 Германия — 82 минг

🇧🇷 Бразилия — 76 минг,

🇧🇪 Бельгия — 73 минг,

🇵🇪 Перу — 69 минг,

🇹🇷 Туркия — 64 минг,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Пойтахтимиздаги махсус COVID поликлиникалари ҳар куни 24 соат давомида фаолият кўрсатмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID
поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди. Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, ПЗР-тест ва коронавирусга қарши зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Поликлиникалар ҳар куни 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони яна ортмоқда: Кеча юртимизда 1210 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 18 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 208271 (+1214) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌28 нафари Андижон вилоятида,
📌40 нафари Бухоро вилоятида,
📌39 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌30 нафари Наманган вилоятида,
📌45 нафари Самарқанд вилоятида,
📌26 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌161 нафари Фарғона вилоятида,
📌34 нафари Хоразм вилоятида,
📌181 нафари Тошкент вилоятида,
📌542 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 22 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 55 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 27 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 19 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 122 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 200512 (+640) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1525 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,9 миллион дозадан ошди

🔺18 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 053 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21 007 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 45 960 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 086 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 914 203 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 094 874 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 212 319 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 607 010 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (19 536 доза),
📌Самарқанд вилояти (16 250 доза),
📌Тошкент вилояти (12 460 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️18 январь ҳолатига кўра, юртимизда 696 107 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 452 089 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 244 018 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (167 747 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (76 853 доза), Қашқадарё (60 513 доза), Наманган (60 315 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi