ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.57K photos
2.12K videos
41 files
9.08K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3808

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 65 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 50 ёшли Б.Х. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 458 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Самарқанд вилоятида 18 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан, Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 949 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 27 август куни мамлакатимизда 393 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 638 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 447 нафар бемордан 37 200 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 949 нафар бемордан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БИР ГУРУҲ ТУРКИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА КЎМАКЛАШИШ УЧУН ЮРТИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ

Ҳозиргина Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

Ушбу гуруҳда анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар жам бўлишган.

Эътиборли жиҳати, туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда мамлакатимизда “COVID-19”га қарши курашиш борасидаги ҳолатни таҳлил этиб, тегишли тавсиялар тақдим этиш кўзда тутилган.

Жумладан, меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Вируслогия илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
АЙНИ ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА 3113 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА

🔺2020 йил 28 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 613 (+166) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 37 200 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 113 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ:
ССВ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАКТАБЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

❗️“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ ЮРТИМИЗГА КЕЛГАН БИР ГУРУҲ ТУРКИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов айни пайтда юртимизда бўлиб турган туркиялик тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ билан учрашди.

Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган изчил ҳамкорлик, жумладан, икки давлат тиббиёт ходимларининг биргаликда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасидаги тизимли саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди. Жумладан шу қисқа даврда туркиялик мутахассисларнинг учинчи гуруҳи “COVID-19”га қарши курашда кўмаклашиш учун етиб келгани, Туркия томонидан юртимизга 50 та замонавий сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ)нинг етказиб берилиши алоҳида эътироф этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган йил декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми ташкил этилган эди. Ушбу тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан қатор манфаатли келишувларга эришилди.

Жумладан, шошилинч ва тез тиббий хизмат, фармацевтика, тиббий таълим, онкология ва радиология, гематология ва қон қуйиш, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хусусий тиббиёт каби қатор муҳим йўналишларда меморандумлар имзоланган эди. Ушбу келишувлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Изчил ҳамкорлик самараси ўлароқ юртимизга келган туркиялик шифокорлар сафида анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар жам бўлишгани эътиборга молик.

Учрашувда меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Вируслогия илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилгани таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Кейинги йилларда дунё бўйлаб онкологик хасталикларнинг кўпайиб бораётгани ушбу соҳа ривожига жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда. Хўш, онкологик касалликлар нега кўпаймоқда, унинг илк аломатларини қандай аниқласа бўлади, даволаш ва профилактикаси нималардан иборат каби қатор саволлар билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайховга мурожаат қилдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz

СУҲБАТ 1-ҚИСМ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ ЯНА ЎСДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимизнинг 7 та ҳудудида коронавирусга чалинган 673 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 462 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси эса 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 37 873 (+673) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 673 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 873 нафарга (93 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов:

"Баъзи саратон турлари, масалан, бачадон бўйни саратонининг келиб чиқишида одам папилломаси вируси (ОПВ) сабаб бўлиши исботланган. Шу сабабли, қизларни ёшлик чоғида ОПВга қарши оммавий эмланиши, кейинчалик бачадон бўйни саратони касаллигининг 90 ва ундан кўп фоизга камайишига олиб келиши тасдиқланган. Шу сабабли ҳам, юртимизда 9 ёшлик қизларни ўтган йилдан бошлаб ОПВга қарши эмлаш ишлари ялпи бошлаб юборилди..."

ДАВОМИНИ ЎҚИШ:
2-қисм
​​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАИСЛИГИДА ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Давлатимиз раҳбари кун тартибидаги асосий масалага ўтишдан олдин коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.

Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди. Айниқса, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Коронавирусга чалинган беморларни дунёдаги энг илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор юртимизда иш олиб бораётгани таъкидланди.

– Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Шу мақсадда 26 август куни давлатимиз раҳбарининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги яна бир қарори қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида “темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан ёрдам пули берилади. Ушбу моддий ёрдам билан жами 810 мингдан зиёд болалар қамраб олинади. Бунинг учун 400 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари ажратилди.

Боқувчисини йўқотган оилалардаги ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болалар бўйича аниқ ҳисоб-китоблар мавжуд бўлиб, тўловлар Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақага қўшиб берилади. Бу жуда қулай, чунки тизим бор.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳокимлар ҳамда сектор раҳбарларига ёрдам пулларини муҳтож оилаларга адолатли, очиқ ва тўғри етказиб бериш, ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик юзасидан топшириқлар берилди. Аҳоли билан учрашиб, ушбу маблағлар ҳақиқатда ёрдамга муҳтож болаларнинг баркамол ривожланиши ва соғлиғи учун сарфланиши зарурлигини тушунтириш вазифаси қўйилди.

Манба: president.uz

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​СЕНТЯБРДАН МАКТАБЛАР ОЧИЛАДИ, УЛАРГА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИРИКТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда айтилишича:

Мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади;

Санитария хизмати марказлари мактабларга амалий ёрдам кўрсатиб, ота-оналарнинг кўнглини хотиржам қилиш мақсадида 5 сентябрга қадар ўз ҳудудидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтади;

Маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари ўз туманидаги эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади;

Халқ таълими вазирлигига ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди;

Видеодарсларни сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди;

Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилиши айтилди;

Ҳар бир мактабга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилиб, тартибни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилади;

Ўқувчилар соғлигидан доимий хабардор бўлиш мақсадида ҳудудий поликлиника ёки врачлик пунктларидан камида бир нафардан тиббиёт ходими жалб этилади;

Педагоглар 1 октябрга қадар гриппга қарши бепул эмланади.

Мутасадди вазирликларга мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш бўйича топшириқлар берилди. Вилоят ҳокимлари мактабларни дезинфекция қилиш, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

Манба: president.uz

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Карантинга яна қайтмаслик учун метин интизом билан, қудратли бўлиб чиқишимиз керак

Президент: Чтобы не возвращаться к карантину, мы должны быть сильными и дисциплинированными

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим жараёнларини имкон борича тезроқ ва сифатли тиклаш – юртимиз келажагининг ҳаёт-мамот масаласи

Шавкат Мирзиёев: Скорейшее и качественное возобновление учебного процесса - вопрос, имеющий судьбоносное значение для будущего нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АЙНИ ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА 2 573 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА

🔺2020 йил 28 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 70 ёшли Ш.У. (аёл) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 536 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 37 947 (+747) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 573 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОКОРОНА МЕҲНАТИ САБАБ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ЮРТИМИЗДА БИРИНЧИ МАРТА СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 29 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40953 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2701 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов:

"Нур терапия ўтказиш учун икки дона замонавий чизиқли тезлаткичлар харид қилиниб, марказимиз ва Тошкент шаҳар филиалларимизда беморларга самарали нур терапия ўтказиш учун қўлланилмоқда. Ушбу ускуналар ёрдамида республикада биринчи бор радиохирургик стереотаксик нур терапия ўтказилди. Бундан ташқари, республика бўйича 11 та гамма терапевтик ва 7 та брахитерапевтик ускуналар ўрнатилмоқда".

Cуҳбат (3-қисм).

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️

ЖССТ коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкин?

🦠 Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.

❗️Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз.

〰️〰️〰️〰️

Нима учун Ўзбекистонга чет элдан мутахассислар келяпти? Бизнинг тизим ва тиббиёт ходимларимиз ўз ишларини уддалай олмаяптиларми?

📌 Юртимизда тизим ёки шифокорлар ўз ишларини удалай олмадилар дейиш нотўғри бўлади. Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи ҳам буни исботлаб турибди.

🦠 Коронавирус янги ва унинг очилмаган қирралари кўп. У географик тузилишга, об-ҳавога, иқлимга, маҳаллий шароитига ва одамларни олиб бораётган турмуш тарзига қараб турлича кечмоқда. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш хозирги кун талабидир. Олимлар турли давлатларга бориб нафақат амалий ёрдам берадилар, балки маҳаллий олимлар билан бирга ҳар бир мамлакатда изланиш ўтказадилар ва даволаш ва касалликни саралаш, ташхис қўйиш бўйича янги, замонавий ва қулай, самарали усулларни кашф этадилар ҳамда тажриба алмашадилар .

❗️Айтиш керакки, чет эл мутахассислари Ўзбекистон танлаган йўли ва тактикасига юқори баҳо бермоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

12 ёшли фарзандим коронавирусдан уй шароитида даволанмоқда. Икки кундан бери иситмаси 37,8 гача чиқяпти. Шифокоримиздан унга ҳароратни туширувчи дори берсам бўладими десам, у енгил турини ўтказмоқда, деб рухсат бермади. Шу тўғрими?

✔️ Тўғри. Иситма — тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Бу ҳароратда иситмани туширишга ҳаракат қиладиган бўлсак, иммун тизимини заифлаштирган бўламиз.

🍷Ушбу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Организмнинг ўзи ишлаб чиқилган антитаначалар ёрдамида курашади. Енгил турида болаларга кўп ва пала-партиш дорилар бериш тавсия этилмайди (дориларни дозаларига ҳам эътибор беришимиз керак). Шунинг учун ҳар қандай вазиятда шифокор назоратида бўлиш ва шифокор тавсияларига амал қилишимиз керак.

〰️〰️〰️〰️

Яқинда мулоқотда бўлган жиянимда коронавирус аниқланди. Ишга бормаслигим мумкинми?

✔️ Ҳа. Ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилинг. Сизга яккалаш тартибида ўтирганингиз учун ҳудудий поликлиникада касаллик варақаси очилади ва шифокор сизни назоратга олади. Сиз ушбу муддатда ишхонангизга телефон орқали маълумот бериб қўйишингиз керак.

@ssvuz