ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.03K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 316 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТИБ, СЎНГГИ КУНЛАРДАГИ ЭНГ ПАСТ КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир.

🔴Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 432 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 664 нафар бемордан 35 983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 26 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39790 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 35983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Малика ҚУЛЖАНОВА:
“ҲАР БИР НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ КЕРАКЛИГИНИ БЕМОРЛАРИМИЗ МИСОЛИДА КЎРМОҚДАМАН…”

Айни кунларда коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча кураш олиб бораётган тиббиёт ходимларининг меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Ана шундай фидойи тиббиёт ходимларидан бири, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази чақалоқлар патологияси бўлими катта ҳамшираси Малика ҚУЛЖАНОВА билан суҳбатимиз самимий кечди.

— Юртимизда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганини эшитганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?

— Мана шундай пайтда беморларга ёрдам беришим кераклигини англаб етдим. Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ходимлари ушбу ишга сафарбар этилганини кўриб, уларнинг ёнида бўлгим келди. Беморларга ёрдам бериш истаги менга бир дақиқа ҳам тинчлик бермади. Ўзим Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар патологияси бўлимида катта ҳамшираман. Ишхонамизнинг бош ҳамширасига учрашиб, мени коронавирус юқтирган касаллар парвариши учун жўнатишини илтимос қилдим. Ташаббусимни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беришимга шароит яратиб беришди.

— “COVID-19”га чалинган беморлар билан бевосита мулоқотда бўлганда, касалликни юқтириб олишдан қўрқмадингизми?

— Аввало, Аллоҳга таваккал қилиб, фақат унга ишонганман. Бундан ташқари, бемор билан бевосита мулоқотда бўлганимиз учун ўзимизни ҳам ҳимоя қила олишимиз зарур. Шу боис, тиббиёт ниқобларини, махсус кийимларни ўта эҳтиёткорлик билан алмаштирамиз. Бу учун махсус тайёргарликдан ўтдик ва имтиҳон топшириб, кейин ишга киришдик.

Ҳамшираларга бугунги кунда талаб кучли, кўп вазифалар юклатилган. Ҳамшира қачонки шифокор буюрган муолажани ўз вақтида меҳр билан бажарса, бу фақат беморга ёрдам беради.

— Юртимизнинг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишда кўмаклашиш учун Тожикистон Республикаси бўлиб қайтишди. Улар сафида сиз ҳам ҳамшира сифатида бориб келдингиз. Таассуротларингиз...

— Яширмайман, Тожикистонга сафаримиз менга улкан маъсулият юклади. Бу юртдаги беморларни даволаш учун борадиган шифокорлар сафида бўлганимдан хурсандман.

Малакали мутахассислардан иборат гуруҳимиз Тожикистондаги ҳамкасбларига коронавирусга чалинган беморларни даволаш борасида катта амалий кўмак беришди, тажрибалари билан ўртоқлашди. Бу ердаги фаолиятимиз оғир бўлишига қарамасдан завқ билан ишладим.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, коронавирус ҳар қандай инсонни тушкунликка солиб қўйишининг гувоҳи бўляпман. Бу касалликдан шифо топишда энг муҳими, касалликни енгиб ўтишга бўлган ишончдир.

— Касбингиздан мамнунмисиз?

— Албатта, шу касбим орқасидан халқимнинг меҳрини қозондим. Касбимни фақат ишхонада эмас, балки қаерда менинг ёрдамим керак бўлиб қолганини кўрсам, ўша ерда давом эттириб кетавераман. Реанимация бўлимида ишлаганим ҳаётда менга жуда қўл келади. Ҳамшира бўлиб, ҳеч кимнинг дилини оғритмасликни ўргандим. Бизга берилган ҳар бир неъматга шукр қилиб яшаш кераклигини беморларимиз мисолида кўрмоқдаман. Қолаверса, яқинда Президентимиз фармони билан камтарин меҳнатим эъзозланиб, “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланганим ҳам кучимга куч қўшди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ДАВОЛАШДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДАЛАР

Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ юртимизда бўлиб турганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислардан иборат делегация гуруҳларга бўлиниб, юртимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморларни даволашда шифокорларимиз билан ҳамкорликда фаол иш олиб боришмоқда.

Жумладан, улар кеча Самарқанд шаҳридаги коронавирусга чалинган ва гумон қилинган 98 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда уларнинг касаллик варақаларини ўрганган ҳолда даволаш жараёнига тегишли қўшимчалар киритишди.

Эътиборли жиҳати, 35 нафар бемор ҳолатидаги ижобий ўзгаришлар сабабли уйига рухсат беришга тавсия берилди.

Шунингдек, шу куни меҳмонларнинг бир гуруҳи Термиз шаҳридаги Саралаш ва тақсимлаш марказида коронавирусга чалинган ва гумон қилинган 25 нафар беморни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди.

Бундан ташқари, уйида даволанаётган 6 нафар беморнинг ҳолидан хабар олишиб, зарур тиббий маслаҳатларни беришди.

– Ўзбекистонга келганимиздан буён ҳар куни турли шифохоналарда бўлиб, “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш жараёнида иштирок этаяпмиз. Жумладан, 24 август куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик. Сатурацияси 90 дан паст бўлган 21 нафар, шунингдек, реанимация бўлимида даволанаётган 7 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказдик, – дейди россиялик шифокор М.Замятин. – Эътиборли жиҳати, бу ерда беморларни даволаш тактикаси яхши йўлга қўйилган. Айниқса, реанимация бўлимида уларни парваришлаш сифати юқори даражада экан.

Меҳмонлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бўлишиб, реанимация бўлимидаги 39 нафар аҳволи оғир беморларни даволаш жараёнида бевосита иштирок этишди. Маҳаллий шифокорлар билан биргаликда касаллик ва унинг асоратларидан вафот этиш ҳолатларини камайтириш чораларини муҳокама қилишди.

Россиялик мутахассисларнинг маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликдаги фаолияти давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 91 ФОИЗГА ЕТДИ

Бугун айни пайтга қадар юртимизда коронавирусга чалинган 419 нафар бемор соғайди.

Жумладан:
Тошкент шаҳрида 268 нафар;
Тошкент вилоятида 115 нафар;
Самарқанд вилоятида 13 нафар;
Наманган вилоятида 11 нафар;
Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
Андижон вилоятида 4 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 36 402 (+419) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 91 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 36,5 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

Бугун, 26 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 964 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. (эркак) ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жами 419 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 36 402 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 271 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Cоғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ ҲУДУДИЙ РАҲБАРЛАРНИ “МЕНДА КАСАЛ КАМ”, ДЕБ БАМАЙЛИХОТИР БЎЛМАСЛИККА ЧАҚИРДИ

Куни кеча Cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов тиббиёт тизими ходимлари билан коронавирус пандемияси давридаги вазият, инфекцияни олдини олиш борасида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказлари масъуллари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, кўп тармокли марказий поликлиника мудирлари, оилавий поликлиника ва қишлок врачлик пунктлари мудирлари қатнашди.

Вилоятларда бугунги кунда коронавирус инфекцияси ва пневмония билан даволанаётган умумий беморлар сони, касаллик кечиши динамикаси, мобиль поликлиникалар ва бригадалар сони, автотранспорт, алоқа воситалари билан таъминланганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати, мавсумий касалликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган вакцинация ишлари ҳолати каби қатор масалалар таҳлил қилинди.

Шу кунга қадар коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича вазирликнинг 20 дан зиёд буйруқлари, кўрсатма хатлари ва амбулатор шароитда даволаш бўйича протокол қабул қилинди.

Тиббий олий ўқув юртлари томонидан тиббиёт ходимлари учун онлайн тарзда 18 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилди. Мобил бригада ва “COVID-19” поликлиника” ходимлари ойлик маошига кунлик 6 фоизлик устамалар белгиланди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари кечаю кундуз фаолият юритиш тизимига ўтказилиб, поликлиникаларда call-марказлар ташкил қилинди, қўшимча равишда мобил ва стационар телефонлар билан таъминланиб, 7,3 миллионга яқин хонадон “онлайн патронаж” билан қамраб олинди.

Шунингдек, поликлиникаларда мобил бригадалар ташкил қилиниб, касалликнинг енгил ва аломатсиз шакллари ва гумон қилинганларни уйда даволаш учун 161 мингдан зиёд дори воситалари жамланмаси — “COVID-box” бепул етказиб берилди.

Видеоселекторда айни пайтда соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам таҳлил қилинди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов айрим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бошлиқларини кунлик ишлар билан овора бўлиб, эскича ишлаш тизимидан қутулмаётганини айтиб, юқоридан топшириқ тушишини кутиб, “менда касал кам”, “менда касалланганлар ҳолати стабил”, деб бамайлихотир бўлмасликка чақирди.

Ҳудудлардан тақдим этилаётган ҳисоботлардаги номутаносибликлар, аҳоли мурожаатларини, хусусан, баъзи ҳолатларда “онлайн патронаж” хизматларига келиб тушган чақирувларни кўпайтириб қайд этиш ҳоллари учраб тургани юзасидан мутасаддиларга огоҳлантиришлар берилди. Шифохоналарда беморнинг амбулатор картаси каби керакли ҳужжатларни юритиш оқсаётгани ҳолда кераксиз ҳужжатбозликлар кўпайиб кетгани, бир маълумот бир неча ҳужжатда қайд этилаётгани кескин танқид қилинди.

Шунингдек, амбулатор-поликлиника хизматларини самарали ташкил этиш ҳақида сўзлар экан:

Амбулатор-поликлиника хизмати бўйича бош мутахассис, кўп тармоқли поликлиникалар мудирлари, бош ҳашира ҳамда тиббиёт институтлари профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиб, шароити энг оғир қишлоқ врачлик пунктларини бориб кўриш, фаолиятини ўрганиш, муаммолар ечимини ўша жойнинг ўзида маҳаллий хокимликлар кўмагида ҳал қилишимиз лозим, шундагина фаолиятимиз самараси халқимиз баҳосида намоён бўлади, — дея таъкидлади вазир Алишер Шадманов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХИТОЙЛИК ШИФОКОРЛАР ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ САРАЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ МАРКАЗЛАРИДА БЎЛИШДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” компанияси ҳамда Цзянси анъанавий хитой табобати университетининг 10 нафар шифокор ва мутахассисларидан иборат гуруҳ юртимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Хитой “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” компанияси президенти Сюэжун Линь бошчилигидаги гуруҳ билан мулоқот ҳам ташкил этилиб, унда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволаш ишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эди.

Хитойлик шифокорлар гуруҳи Тошкент шаҳрида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида беморларни даволаш ишларида иштирок этмоқда.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказидаги Махсус штабда хитойлик мутахассислар билан биргаликда юртимизнинг барча ҳудудларидаги ҳолати оғир беморларни даволаш юзасидан телемедицина орқали консилиум ўтказилди. Шунингдек, хитойлик мутахассислар шифокорларимиз билан юртимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланилаётган протокол бўйича ҳам фикр алмашишди ҳамда ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, зарур тавсияларни беришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ГЕРМАНИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, Германиядан ташриф буюрган 10 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ мамлакатимизда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳ таркибида Жаҳон соғлиқни ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Роберт Кох институти, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникаларининг етакчи эксперт ва мутахассислари жам бўлишган.

Айни пайтга қадар улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан мулоқот ўтказди. Унда юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, германиялик шифокорлар пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникаси, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, короновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда иш олиб боришаяпти.

Жумладан, меҳмонлар Бухоро вилоятида ҳам бўлишиб, Бухоро шаҳрида ташкил этилган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида коронавирусга чалинган оғир ҳолатдаги 13 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказди ва даволаш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда.

Шунингдек, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ҳам ўтказишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️Барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар, педагогик ва бошқа (ёрдамчи) ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

@ssvuz
🔺2020 йил 26 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 054 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 90 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли В.Я. (эркак), Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 428 нафар, Тошкент вилоятида 115 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 36 562 (+579) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 26 август куни мамлакатимизда 390 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 579 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
СЎНГГИ 15 КУНДА ҚАРИЙБ 11 МИНГ НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Пандемияни жиловлаш борасида мамлакатимизда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати, изчил олиб борилаётган тиббий сиёсат, шунингдек, чет элдан жалб қилинган малакали мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида коронавирусдан соғайиш кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгариб бормоқда.

Сўнгги ўн беш кунда ушбу кўрсаткич 13 фоизга яхшиланганини кўришимиз мумкин. Шундай қилиб 12 август куни корнавирусдан соғайганлар сони 25 659 нафарга, яъни 78 фоизга етган.

Ҳозирда бу кўрсаткич 91 фоизни ташкил этиб, 36 562 нафар юртдошимиз коронавирусдан халос бўлган.

Шундай қилиб, сўнгги 15 кунда 10 903 нафар юртдошимиз коронавирусдан соғайиб чиққанини кўришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 (+141) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, яна 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли А.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 36 562 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ГРИППГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ

Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмаларини, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.

Президентимизнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутахассислар ҳар бир таълим ва соғликни сақлаш муассасасида ходимларни эмлаш чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, бу қарорда шу йилнинг сентябрь ойида:

-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи;
-ногиронлиги бўлган
16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов аҳолидан келган коронавирус билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб берди:

Умуман касаллик симптомлари кузатилмаган инсондан "COVID-19"ни юқтириб олиш мумкинми?
Жавоб.

Мен касалландим. Ёш болаларим бор. Улардан ўзимни яккалай олмайман. Нима қилсам бўлади?
Жавоб.

ОAВда "COVID-19"га қарши эмлаш тўғрисида ҳар хил хабарларни кўряпмиз. Коронавирусга қарши вакцинанинг тайёрланиш даражаси ҳамда Ўзбекистонни бу жараёнга ўрни қандай?
Жавоб.

Карантин чоралари юмшатилгандан сўнг шаҳарда тиббий ниқобсиз юрган одамларни учратмоқдамиз. Aйниқса, оммавий жойларда. Ниқоб тақиш талаби ихтиёрийми? Ёки бу талаб бекор қилиндими? Бу ҳолатнинг назорати кимга юклатилган?
Жавоб.

Менга "COVID-19" ташхиси қўйилди. Енгил шакли бўлгани учун уйда даволаняпман. Оилавий поликлиникадан олинган тиббий жамланмадаги дориларни қабул қиляпман. Ўзимни яхши хис қиляпман. Aммо дўстим антикоагулянт ҳам қабул қилишни тавсия қилди. Уни уй шароитида қабул қилсам бўладими? (рус тилида)
Жавоб.

Мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларда ишлатиладиган сунъий нафас олиш (ИВЛ) аппаратлари етарлими?
Жавоб.

Қайси турдаги антитана тести аниқроқ? Лабаратория тестими ёки экспресс тести? (рус тилида)
Жавоб.

Қайси ҳолларда "COVID-19"га чалинган беморлар албатта стационар шароитда даволанишлари керак?
Жавоб.

Кеча мактабларда 14 сентябрдан ўқиш бошланиши эълон қилинди. Оиламизда кекса одамлар бор. Фарзандимизни мактабга юборсак у уйга касаллик олиб келиши хавфли эмасми? (рус тилида)
Жавоб.

ОРВ белгилари бўлмаган одамлар нима қилиши керак? Уларда пневмания эканини қандай аниқлаб олиш мумкин? (рус тилида)
Жавоб.

1 сентябрдан авиақатновлар очилиши керак. Мен яшил ёки сариқ ҳудуд сифатида белгиланмаган давлатдан қайтишим керак. Қаерда карантин ўтказишимни қандай билсам бўлади? (рус тилида)
Жавоб.

Оиламиз билан ҳар йили кузда гриппга қарши эмланамиз. Бу йил ҳам эмлаш қилишимиз керакми? Бу хавфли эмасми? (рус тилида) Жавоб.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 92 ФОИЗГА ЕТДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимизда коронавирусга чалинган 554 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 397 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 37 116 (+554) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 92 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 37 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 27 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 338 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 18 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Касби туманида яшаган 45 ёшли Ғ.Ҳ. (эркак) ҳамда Миришкор туманида яшаган 36 ёшли Қ.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 116 нафарга (92 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 925 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА КЎМАКЛАШИШ УЧУН БИР ГУРУҲ МУТАХАССИСЛАР ТУРКИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ЙЎЛ ОЛДИ

Бугун Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюради.

Туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, корновирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБЛАРДА ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ЎҚУВ ЙИЛИНИ БОШЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШМА ҚАРОР ЛОЙИҲАСИНИ ТАЙЁРЛАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

📌БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида “COVID-19” пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган. Унга кўра:

👨🏻‍💼👩🏻‍💼🧑🏻‍💼 Мактаб раҳбарларига:
🔹мактабларда санитария қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузиш, қўл ювиш жойларини ҳозирлаш ҳамда уларни совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш;
🔹мактаб тасарруфидаги ўқув ва маиший биноларга кириб-чиқишда дезинфекция воситаларини жойлаштириш, синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқиш;
🔹мактабларда “эрталабки филтрлар” ва “изоляция” хоналари ташкил этиш ва бошқа вазифалар;

👨‍🏫👩🏻‍🏫Педагогларга:
🔹мактабларда гигиена кўникмаларини ва соғлом турмуш тарзи қоидаларини доимо тарғиб қилиш;
🔹синф хоналари, сув ва санитария иншоотларини мунтазам тозалаш ва дезинфекциялаш, ўқувчиларнинг доимий равишда қўлларни ювиб туриши, масофа сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;
🔹хоналарни шамоллатиш ва дезинфекциялаш каби чоралар ҳамма учун фойда эканлигини ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қаратилган қисқа-қисқа суҳбатлар орқали тушунтириш ва бошқа вазифалар;

👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимларига:
🔹“эрталабки филтрлар” ишларини ва касаллик аниқланганда беморни зудлик билан изоляциялашни ташкиллаштиришда кўмак бериш;
🔹дезинфекция воситаларини тайёрлашда мактаб ходимларига кўрсатмалар бериш;
🔹маъмурият кўмаги билан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тиббий билим ва маданиятини оширишда иштирок этиш каби вазифалар;

🧺🧹Техник ходимларга:
🔹сув, совун ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни 3 марта нам тозалашни ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда кунига 1 марта ва ҳафтада камида бир марта умумий тозалашни амалга ошириш;
🔹дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини ҳамда уларнинг ишчи эритмаларини ўқувчилар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва уларни инфекцион хавфсизлигига жавобгар бўлиш ва бошқа вазифалар;

👨‍👨‍👦Ота-оналарга:
🔹фарзандларига гигиена қоидаларини ўргатиш;
🔹таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатитиши кўзда тутилмоқда.

Қўшма қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайти —💡 minzdrav.uz 💡да батафсил танишиш мумкин.

💬Лойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар 📌Shtab@minzdrav.uz 📌 электрон манзилида қабул қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz