Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
92.4K subscribers
7.33K photos
1.67K videos
135 files
7.7K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar:24/7rejimda 📞1198
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
E-mail: org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Норезидентларга дивиденд ва фоизларини тўлайдиган солиқ агентлари учун 10307_4 кодли янги шакли

«Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби»га ўзгартиришлар киритилган (АВ-рўйхат рақами 3221-2, 06.05.2021й.).
Жумладан,
Ҳисоб-китобдан норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар қисми чиқариб ташланган.

🔹Июль ойидан бошлаб мазкур ҳисоб-китоб шаклда (пакет коди 10202_5) Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби юритилади.
🔹Бунда солиқнинг ҳисоб-китоби юридик шахслар бўйича 35-солиқ кодида ҳамда жисмоний шахслар бўйича 138-солиқ кодида амалга оширилади.
🔹Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби июль ойидан бошлаб янги таҳрирда тасдиқланган «Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби»да (пакет коди 10307_4) акс эттирилиши белгиланган.
🔹Бунда солиқнинг ҳисоб-китоби 137-солиқ кодида амалга оширилади.
Дивиденд қўлланма..pdf
872.1 KB
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Мазкур ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисобот шакллари таркибига киритилган. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz (пакет коди 10202_5) сайти орқали амалга оширилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 🗓 2021 йил 24 июль куни «Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 🗓24 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/VimzBrfKw_w
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/VimzBrfKw_w

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

📹 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома ва солиқ
ҳисоб-китобини тўлдириш тўғрисида видео ўқув қўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги онлайн семинар-тренинги 🗓 2021 йил 30 июль куни «Солиқ имтиёзларининг қўлланилиши» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфир изоҳларида беришлари мумкин.

Мутахассислар таклиф ва муаммоларни тинглашга, саволларга жавоб беришга тайёр.

🔹 Тадбир ДСҚ YouTube саҳифасида жонли эфирга узатилади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг Государственного налогового комитета состоится 🗓 30 июля 2021 года на тему «Применение налоговых льгот».

Начало
🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Солиқ имтиёзларининг қўлланилиши» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉https://www.youtube.com/watch?v=MgJ1PnzpxLQ
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Применение налоговых льгот».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://www.youtube.com/watch?v=MgJ1PnzpxLQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларига 7,5 трлн сўмдан кўпроқ ҚҚС қайтарилди

♻️Қайтарилган маблағларнинг:

-61 фоизи экспортёр ва ноль даражали ставка қўлловчилар ҳиссасига;
-15 фоизи импорт қилувчи корхоналар ҳиссасига;
-16 фоизи ички бозор харидорлари ҳиссасига;
-8 фоизи асосий восита харидорлари ҳиссасига тўғри келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram