Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
93.9K subscribers
7.59K photos
1.77K videos
141 files
8K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

🔵 Мен якка тартибдаги тадбиркорман, март ойининг бошида тушум 1 млрд. сўмдан ошди. ҚҚСга қачон ўтишим керак

🔴 Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.

Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ҚҚС

Солиқ тўловчилар диққатига❗️

🔎 2021 йилнинг январь-март ойларида тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда таҳлил қилинганда айрим солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича бюджетга умуман тўлов амалга оширилмаган ва солиқ қарзи мавжуд бўлган ҳолда ўз контрагентларига йирик миқдорда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

♻️ Солиқ тўловчиларга ўз фаолиятида лозим даражада эҳтиёткор бўлишлари учун қулайлик яратиш ва уларнинг контрагентлари тўғрисида қўшимча маълумот бериш мақсадида 14 988 та корхона товар ва хизматлар сотиб олганлиги натижасида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қайта кўриб чиқишлари ва зарур ҳолларда тузатиш киритиш бўйича қайта аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишлари юзасидан шахсий кабинети орқали хабарнома юборилди.

📧 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан ҳар бир солиқ тўловчига уларнинг контрагентлари билан амалга оширилган операциялари бўйича тўлиқ маълумот тайёрланди ва солиқ тўловчиларга етказилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #НДС

Давлат мулкини сотишда ҚҚС

Солиқ суммаси «шартнома бўйича нарх * 15% формула»си асосида ҳисобланади.
Масалан: аукционда сотувчи томонидан 500 млн. сўм нарх белгиланди.
ҚҚС суммаси 75 млн. сўм бўлади (500 млн. сўм х 15%).
Харидор сотувчига 500 млн. сўм, бюджетга – 75 млн. сўм ўтказиб беради.
Давлат мулки харидори ҚҚС ҳисоботи тақдим этилган ва солиқ тўлангандан сўнг ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин.
_____________
НДС при реализации госимущества

Сумма налога определяется по формуле:
стоимость по договору *15%
Например:
цена, установленная продавцом на аукционе равна 500 млн. сумов.
Сумма НДС будет равна 75 млн. сумов (500 млн.сум х 15 %).
Покупатель перечисляет продавцу 500 млн. сумов, а в бюджет – 75 млн. сумов.
Покупатель государственного имущества может отнести к зачету НДС только после уплаты налога и представления налоговой отчетности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

Давлат мулкини сотишда ҚҚСни ким тўлайди?

📘Солиқ кодексига асосан Республикамиз ҳудудида давлат мулки реализация қилинганда ҚҚС мулк харидори томонидан тўланиши белгиланган.

📤ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш муддати давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар этиб белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #ЭҲФ

📢 ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботларида имтиёзларни шакллантириш ва уни ЭҲФ тизимида автомат танлаш тест режимида

⚙️ ҚҚС ҳисоботларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу имкониятлардан солиқ тўловчилар тест режимида фойдаланиб кўришлари ҳамда қўшимча таклифларини билдиришлари мумкин.

Бунинг учун 2021 йил 1 майдан бошлаб, электрон ҳисобварақ – фактуралар дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
👉 ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида ҚҚС сиз” ва “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши;
👉 бир томонлама янги ЭҲФ турлари, яъни
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);
- бозор нархидан паст нархда реализация;
- божхона нархидан паст нархда реализация турлари жорий қилиниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда.

👉 Батафсил танишинг

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #ЭҲФ

📹 ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида ҚҚС сиз” ёки “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши
__________________________________________
#НДС #ЭСФ

📹 Льготы по НДС при выставлении ЭСФ формируются выбором "Без НДС" или "0 ставка"


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат ер участкаси сотилганда ҚҚСни ким тўлайди?

📘Солиқ кодексига асосан Республикамиз ҳудудида давлат мулки реализация қилинганда ҚҚС мулк харидори томонидан тўланиши белгиланган.

📤ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш муддати давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар этиб белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #ЭҲФ

📤ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида ҚҚС бўйича имтиёзлар киритиш қандай амалга оширилади?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

ҚҚС ҳисоботини автоматлаштириш 90 фоизга яқинлашди

♻️Давлат
солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган янгиликка асосан жорий йил 1 майдан ҚҚС тўловчилари солиқ ҳисоботларида имтиёзларни шакллантириш ва уни ЭҲФ тизимида автомат танлаш имкониятига эга бўлмоқда.

💻Автоматлаштириш муносабати билан 1 майдан бошлаб, электрон ҳисобварақ-фактуралар дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Натижада ЭҲФ расмийлаштиришдаҚҚС сиз” ёки “нол” ставка танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши жорий қилиниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ҚҚС

⚙️ҚҚС ҳисоботи автоматлаштирилиши натижасида ЭҲФга киритилган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар

↘️Бозор қийматидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси бўйича (ҚҚС ҳисоботининг 1-иловаси 0103-сатри) бир томонлама ЭҲФнинг “Бозор нархидан паст нархда реализация” шакли тўлдирилади.

↘️Товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида товарларнинг божхона қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси бўйича (ҚҚС ҳисоботининг 1-иловаси 0104-сатри) бир томонлама ЭҲФнинг “Божхона нархидан паст нархда релизация” шакли тўлдирилади.

📘Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатувчи ЯТТлар ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари белгиланган тартибда ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Мазкур хизматни амлага оширган солиқ тўловчилар томонидан (ҚҚС ҳисоботининг 1-иловаси 020-сатри) бир томонлама ЭҲФнинг “Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқари)” шакли тўлдирилади.

🛩Чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни амлага оширган солиқ тўловчилар томонидан (ҚҚС ҳисоботининг 2-иловаси 044-сатри) бир томонлама ЭҲФнинг “Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)” шакли тўлдирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи шаклига ўзгартириш киритилган эди. (АВ- рўйхат рақами 3221-2, 6.05.2021й.)

Бу давлат солиқ хизмати органларини юқори технологияли хизмат кўрсатувчи ташкилотга трансформация қилиш ислоҳотлари доирасида амалга оширилган навбатдаги қадам бўлди.

Жумладан:
🔸 ҚҚС ҳисоб-китобидан 0301 ва 0302-сатрлар (алоҳида бўлинма учун);
🔸 1-иловадан 01023-сатр («Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари учун солиқ солинадиган сумма);
🔸 3-иловадан 0121 ва 0122-сатрлар (ҳисобга олинган суммага киритиладиган тузатишга ёйилма) чиқариб ташланди.

Ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, уларнинг сақлаш ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилишидан келиб чиқиб, ҚҚС ҳисоботининг 4,5 ва 6-иловаларидаги жадваллар бир илова билан тасдиқланди.

«Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда ҳамда ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабаб тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш» реестри қўшимча киритилди.

❗️Аввалроқ, ҚҚС ҳисобот шаклларини тўлдиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш мақсадида солиқ ҳисоботларини аксарият сатрлари автоматлаштирилган ва узвий боғлиқ сатрларга мантиқий кузатиш ўрнатилган эди.

♻️Киритилган ўзгаришлар билан мутахассислар томонидан тайёрланган махсус қўлланма орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклига киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Онлайн семинар 🗓 2021 йил 10 июнь (пайшанба) куни ўтказилади.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00 да

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари уларга жавоб беришга, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан билдирилган мулоҳазалар ва муаммоларни тинглашга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы отчетности по налогу на добавленную стоимость, с учетом внесенных изменений».

🔹Онлайн-семинар состоится (в четверг)🗓10 июня 2021 года.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Начало 🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС

Реактив энергияга устама учун ҚҚС тўланади

“Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ реактив энергия – бу электромагнит майдонларини ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергиядир (АВ 10.10.2008 йил 1864-сон).

Электр энергия - товарлар
деб эътироф этилиб, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 45 ва 238-моддалари).

Шу сабабли, Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан шартномага асосан истеъмолчиларга реализация қилинаётган реактив энергия учун устама суммасига белгиланган тартибда ҚҚС ҳисобланади ва тўланади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Эслатиб ўтамиз, бугун 🕙 16:00да «Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклига киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ
_________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Напоминаем, сегодня 🕙 в 16:00 состоится онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы отчетности по налогу на добавленную стоимость, с учетом внесенных изменений».

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

🔹 Онлайн семинар 🗓 бугун, 2021 йил 17 июнь куни ўтказилади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

🔹Онлайн-семинар состоится сегодня 🗓17 июня 2021 года.

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Эслатиб ўтамиз, бугун 🕙 16:00да «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Напоминаем, сегодня 🕙 в 16:00 состоится онлайн семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

Реализация қилинган товар (хизмат) лар учун ҳисобланган ҚҚС суммаси билан олинган (харид қилинган) товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ўртасида салбий фарқ юзага келганда барча ҚҚС тўловчилари уни қоплаш (қайтариш) ҳуқуқига эга.

▫️ йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхона вакиллари, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари («ноль» ставка), солиқ мониторинги иштирокчилари аризалари 7 кундан кечиктирмай, яъни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади.
▫️ бошқа барча ҚҚС тўловчилари аризалари 60 кундан кечиктирилмай кўриб чиқилади.

2021 йил бошидан 30 июнь ҳолатига давлат солиқ органларига 21 083 та ариза келиб тушди.
___________________
#клиентоориентированность #НДС

При возникновении отрицательной разницы между суммой НДС по реализации товаров (услуг) и суммой НДС по приобретенным товарам (услугам), все плательщики НДС имеют право на ее возмещение (возврат).

▫️ в течение 7 дней – рассматриваются заявления крупных налогоплательщиков, дипломатических представительств, участников соглашений о разделе продукции («нулевая» ставка), участников налогового мониторинга;
▫️ не позднее 60 дней – рассматриваются заявления остальных категорий плательщиков НДС.

По состоянию с 1 января по 30 июня 2021 года в государственные налоговые органы поступило 21 083 заявления.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларига 7,5 трлн сўмдан кўпроқ ҚҚС қайтарилди

♻️Қайтарилган маблағларнинг:

-61 фоизи экспортёр ва ноль даражали ставка қўлловчилар ҳиссасига;
-15 фоизи импорт қилувчи корхоналар ҳиссасига;
-16 фоизи ички бозор харидорлари ҳиссасига;
-8 фоизи асосий восита харидорлари ҳиссасига тўғри келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram