Соғлом турмуш тарзи!
458 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг яратилиши тасодифий эмас.
Аллохнинг мўжизалари чексиз 😇
Кўринг, тингланг, тафаккур қилинг!
Берган неьматларингга бехисоб шукур Аллохим😍
@soglomturmush_tarzi
MUSLIMA - YA RASULOLLOH
<unknown>
🍋🍹Наҳорда лимонли сув ичишнинг 7 фойдаси🍋
#тавсия
Ушбу "ҳаёт элексири" ни таёрлаш учун сизга атиги 2 дақиқа вақт керак бўлади, аммо қанчадан қанча фойдмлари бор!

🍋1. Сиз иммунитет тизимини мустаҳкамлайсиз. Лимон С витамини ва калийга бой. Бу мия ва асаб тизимини рағбатлантиради ва қон босимини назорат қилади.

🍋2. Ичимлик ишқорий мувозанатни барқарорлаштиради, чунки лимон кислотаси кислоталикни оширмайди.

🍋3. Озиш жараёнини тезлаштиради. Лимон шарбатида организмга очлик билан курашишда ёрдам берадиган пектин моддаси бор. Бундан ташқари, ишқорий парҳезда бўлганлар вазнини анча тезроқ камайтириши исботланган.

🍋4. Лимон шарбати овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради. Илиқ сув ошқозон-ичак тракти ва ичаклар перисталтикасини стимуллаштиришга хизмат қилади

🍋5. Ушбу ичимлик енгил диуретик таъсирга эга. Лимонли сув сийдик хайдалиш тезлигини оширади, бу эса сийдик йўлларини соғлом ҳолда сақлаб туриш билан танани тезда тозалашга ёрдам беради.

🍋6. Терингиз тиниқлашганини сезасиз. Бундан ташқари, С витамини кучли антиоксидант бўлиб, қондан токсинларни олиб ташлаш орқали ажинларни камайишга ва теридаги доғларни йўқолишга ёрдам беради.

🍋7. Нахорги илиқ бир ёки икки стаеан лимонли сув - бу организмнинг сувсизланишига қарши кураш, эрталабданоқ барча тизимлар тўғри ишлай бошлайди ва биринчи навбатда гормонларни чиқарадиган буйрак усти безлари. Организм стрессга қарши тайёр бўлади ва кун бўйи нормал ишлаши мумкин бўлади.
📍Айни дамда юртимизда лимон пишиқчилик ва арзон вақти. Вақтдан унумли фойдаланинг!!! Сизларга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба 🍋

@soglomturmush_tarzi
⭐️​​Соғлом овқатланиш рўзғор учун бозор-ўчар қилишдан бошланади. ⭐️

Кўкатлар, сабзавотларни барра тез тез харид қилинг доим танавуллга тайёр холда, кўзга яқин жойда туришига одатланинг.

Ширинликлар ўрнига, араб хурмоси, асал, майиз, туршак ва бошқа мевалардан харид қилинг.

Қадоқланган сут маҳсулотлари ўрнига уй шароитида тайёрланган қаймоқ, сарёғ, ёғли сут сотиб олинг.

Яхна ичимликлар ўрнига, ялпиз, лимон, лаймга ўхшаш мевалардан лимонад тайёрлаб ичиш учун сотиб олинг ва тайёрлаб қўйинг.

Кофе ва қора чой ўрнига, наъматак, заъфарон, цикорий, кийик ўти, мойчечак (ромашка), растаропша дамламаларидан сотиб олинг.

Витаминлар ўрнида ишлатиш учун занжабил, қора седана, кунжут(тахини кунжут пастаси), ошқовоқ уруғи, зиғир уруғи, прополис, долчин, зарчава ва бошқа зираворлар сотиб олинг.

Ёғларнинг энг фойдалилари доим уйда бўлсин. Булар - зайтун ёғи, сарёғ, зиғир ёғи, қора седана ёғи, ошқовоқ уруғи ёғи.

Колбаса ва сосиска ўрнига ёғсиз гўшт, товуқ гўшти, тил пишириб қўйинг.Майда балиқлардан уй шароитида "консерва" қилиб қўйинг. Жигардан паштет қилса хам кони фойда

Оқ нон ўрнига кепакли,арпали, жўхори унили нон сотиб олишга ёки уй шароитида ёпишга харакат қилинг.

♻️Бу маҳсулотлар доим уйингизда бўлса, шулардан еб турасиз, ва аксинча -
зарарли нарсаларни (Ширинликлар, газли ичимликлар, қандолат махсулотлари, майонез, кетчуп, колбаса,сосискалар) сотиб олсангиз, емайман деган одам ҳам еб қўяди, шунинг учун оилавий соғлом яшашнинг асосий сири фақат кони фойда бўлган озиқ-овқатларни харид қилишдадир.
Ўшбу тавсияларга имкон қадар босқичма босқич ўтинг ва Аллоҳ берган бебаҳо неъмат-СОҒЛИГИНГИЗни доим авайланг.
Доимо соғлик ва чиройли қомат тилаб Исаходжаева Хабиба🌺
@soglomturmush_tarzi
Юмортайм😂😂
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠Пневмония- коронавирусдан кейин ўпкани тиклаш🦠
Ўпка тиклашниши 6 ойдан 18 ойгача давом этиши мумкин.
😴 Соғлом уйқу тикланиш учун муҳим. Эрта ухлаб эрта туришга одатланиш керак!.
🥗Соғлом овқатланиш: кўкат ва сабзавотлар, дуккаклилар мош, ловия, нўхот,чечевица.Оқсил махсулотлар.Балиқни камида хафтада бир ейиш.
🌬Хоналарларни тез-тез шамоллатиш. 3 махал 10 дақиқадан хонада елвизак қилиш.
💦 Хонадаги намлик.Ўпка учун мақбул намлик 40 - 60%дир.Хонани намлантириб туринг айниқса ухлайдиган хонани.
💊Шифокор тавсияси билан Д, С витамини ва "Цинк" ичинг
Машқлар:
Чуқур нафас олиш (бурун орқали) - 2 сония, нафас чиқариш - 4 сония, нафасини ушлаб туринг - 4 сония.
Тик туринг қўлларингизни елкага кўтариб эгиб олинг ва кафтларни орқа томонга қараб очиб. Бурундан шиддат билан чуқур нафас олиб, кафтларингизни сиқиб турган холда нафасни ушлаб туринг ва нафасни чиқаринг бу бу машқларни тонгда 10тадан бажаринг.
Соғлом турмуш тарғиботчиси
Исаходжаева Хабиба
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқ- Бахт-табассумдан бошланади😊 табассум вақтида "бахт" гормони ишлаб чиқарилиб, "қайғу" гормонига жой қолмайди. Моддалар алмашинуви яхшиланади, орган ва тизимлар яхши тўғри ишлайди.

Табассум ва кулгу- юқумли🙃

Шундай экан, нимани кутяпсиз?🤗

Табассум қилинг, табассум садақа, ҳадя, суннатни тирилтиринг🥰

Видеони кўриб, ўзим ҳам кайфиятим кўтарилиб мазза қилиб кулдим. Сизга ҳам илиндим.
Доим қувонч ва кулгу тилаб Исаходжаева Хабиба 😊
@soglomturmush_tarzi
💦СУВ ҲИКМАТИ..💦

💧"Аллоҳ ичимлик сувини ҳидсиз, таъмсиз, рангсизқилиб яратганининг ҳикмати нима экан", деб ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?

💧Агар сув рангли бўлганида:
Бутун тирик мавжудотларнинг, коинотларнинг ранги сувнинг рангидан ташкил топган бўлур эди.
" Сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?
(Анбиё 30)

💧Агар сувнинг таъми бўлганида эди:
Жамиики озиқ-овқатлар, мевалару сабзавотларнинг таъми бир хил, сувнинг таъмидай бўлган бўлур эди. Уларни қандай қилиб яхши дея олардингиз?
"Узумлар, боғлар, экинзорлар, шохланган ва шохланмаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғорилар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қабилалар учун оят белгилар бордир. (Раъд 4)

💧Агар сувнинг ҳиди бўлганида эди:
Барча озиқ-овқатларнинг ҳиди бир хил бўлган бўлур эди. Уларни қандай қилиб бир-биридан фарқлаб, ажрата олардингиз?

💧Лекин Аллоҳнинг ҳикмати яратилишда биз ичаётган чучук сувни ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларни суғорилаётган сувларни ҳидсиз, таъмсиз, рангсиз бўлишини талаб қилиб, яратди.
Бу гўзал ҳикмат фақатгина ҳаётий сувда тўхтабгина қолган эмас. Мана бу турли сувларга ҳам эътиборингизни қаратинг..
Қулоқ суви ... аччиқ
Кўз суви ... шўр
Оғиз суви ... чучук?

💧Аллоҳнинг Раҳмати қулоқ сувини ғоятда аччиқ бўлишини талаб қилди. Бунга сабаб эса, қулоқларга кирадиган ҳар қандай кичик-кичик қўнғизу ҳашаротлардан ҳимоя қилиш эди.

💧Кўз сувини шўр қилиб яратилишига сабаб, бу шаффоф кўзларни ҳар хил чанг-ғуборлардан (микроблардан) ва зарарли бўлган нарсалардан асраб авайлаш эди.

💧Оғиз сувининг чучуклигига сабаб эса, нарсаларнинг таъмини бир-биридан ажратиб олиш қобилиятига эга бўлиш учун, чучук қилиб яратилди.

t.me/soglomturmush_tarzi
📿 #Бисмиллаҳ_ла_кунимизни_қарши_олайлик 😊

#Хайрли_Тонг 🌅

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹

🌼Аллоҳ юзимизни Унга итоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌼Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

🌅 Эй Аллоҳ! Набийимиз Муҳаммадга салот ва саломлар этгин.
http://t.me/soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Занжабил (имбир) чойи🔥

Бундай оддий ва арзон восита томоқ оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради. Қўлда таблеткалар бўлмаганида ва томоқда оғриқ пайдо бўлганда ишлатилиши мумкин.

Рецепт:

1. Сувни қайнатиб олинг.

2. Занжабил қўшинг.

3. Тахминан 7-8 дақиқа давомида димланг.

4. Бир оз долчин(корица) қўшинг, сўнгра уни яна 2-3 дақиқа ушлаб туринг.

5. Тайёр бўлган чойга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичилса фойдаси янада кўпаяди.

Совуқ кунларда нахорга бундай чойни ичиш нафақат томоқ оғриғига қарши балки метаболизмни тезлатувчи, иммунитетни кўтарувчи восита хисобланади. Аллоҳнинг бебаҳо неъматларидан унумли фойдаланишни тавсия қилиб Исаходжаева Хабиба 🌝
http://t.me/soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАБАВИЙ ТАБОБАТИДАН СОҒЛОМ БЎЛИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

👉 Поклик имондандир;
👉 Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
👉 Доим тоза, покиза овқатлар енг;
👉 Ҳаромда шифо йўқ;
👉 Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
👉 Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
👉 Қон олдириш – шифо;
👉 Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
👉 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
👉 Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
👉 Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
👉 Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
👉 Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
👉 Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
👉 Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
👉 Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
👉 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
👉 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
👉 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
👉 Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
👉 Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
👉 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
👉 Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
👉 Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
👉 Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
👉 Ёлғиз овқатланманг;
👉 Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️🍃

@soglomturmush_tarzi
✍️ КЕРАК БУЛСА, ОЗИНГ! Энди бу жуда осон!!!

‼️Биласизми,2 йилда 17-20 кило ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин.
СЕМИЗЛИК - ОРТИҚЧА ВАЗН муаммоси қабул қилинаётган озуқамиздан хосил булган энегия - хаётий заруратга керак буладиган энергияга сарфланмаслик оқибатида пайдо булади.

Англиялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига қараганда, агар 90 кг вазнга эга булган одам ейиш-ичишини ўзгартирмаган холда 2йил узлуксиз хар куни 4 км пиёда тез юрса, тахминан 17-20килограмм вазн ташлайди- бу факт!
Рационал мувофиқлаштирилган овқатланиш тартибига риоя килиб, зарарли махсулотлардан тийилса бу кўрсаткич 2 баробар ошади.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​СУВ БИЛАН ОЗАМИЗ.
🚰🚰🚰

Сувни таркибидаги бир қанча моддалар озишни тезлаштиради: 👉👉:
1. Сув калория сарфланишини оширади
500мл (ўртача 2стакан) ичилган сув - 10 минутдан кейин метаболизм тезлигини 30% га оширади.
Ва бу яна бир соат давом этади. Агар биз 1 суткада 2 литр сув ичсак, бу ўртача 100 килокалория сарфланишига хизмат қилади. Бу 30 минут сузиш билан ёки 40 минут пиёда юриш билан ёки 30 минут пол ювиш калорияси билан тенг.
Яна бир ☝️ қизиқ жихати: агар биз совуқ сув ичсак янада кўп калория сарфлаймиз. Чунки организм сувни тана хароратига мос, иситиш учун хам энергия сарфлайди.

2. Сув иштахани бўғади.
Агар ошқозон тўла бўлса мияга "тўйдим" деган сигнал келади. Шундан келиб чиқиб овқатдан олдин 1 стакан сув ичсак ошқозонимизни бир қисмини сув билан тўлдирамиз ва "тўйдим" сигнали мияга эрта келади. Иштаха йўқолади.

3. Сув танқислиги организмда ёғлар тўпланишига сабаб бўлади.
Олимларнинг таъкидлашича етарли даражада сув ичилса ревматик оғриқлар камайишига, мигрень хамда қонда холестерин моддаси кескин даражада камаяди. Озиш учун бу самарали восита.☝️

Кўпроқ сув ичинг! Агар кайфиятингиз тушкун бўлса еманг балки сув ичинг. Ёки аксинча ўзингизни яхши ҳис қилаётганингизда хам сув ичинг.

Канални кузатиб боринг!😊
@soglomturmush_tarzi
​​НЕГА ОЗМАЯПМААН?.. 🤔🤔
Кўпчилик аёлларимиздан тушаётган савол бу - нега тўғри овқатлансам хам озмаяпман?..
Тўғри савол?.. Хмм.. лекин..🤔🤔
Келинг буни кундалик ҳаётимиздан кўриб чиқамиз..
🔺Эрта тонгдан қизингиз учун таёрлаган бутерброд шундай чиройли кўринадики бор йўғи 1 тишламгина татиб кўрамиз.
🔺 Нонуштадан сўнг ошхонани тартибга солишга тушамиз. Шарбат қутисида 1,2 қултум шарбат қолиб кетипти. Шуни хам ичиб қўя қоламиз.
🔺Фарзандларимиз учун бирор егулик ейишса албатта келиб "бошлаб беринг" деб туриб олишади. Улар "шоколадли зефир" очишипти. Начора "бошлаб берамиз"..🤔
🔺 Шундай қилиб кечқурун олма ва бананни хам "бошлаб берамиз"..
🔺 Кечки овқатга хушхўргина қилиб чучвара пиширамиз. Оила аъзоларимиз шундай мақтаб ейишдики. Оқибатта бор йўғи 3 донагина "таътиб кўрамиз".
Тўғри овқатланиш қоидаси бўйича аёллар ўртача 1500 ккал лик овқат истеъмол қилишлари керак.
Колоризатор дастурни очиб барча еган таомларни бирма бир хисоблаб чиқсак. Уша ўша 1500 ккал ўрнига!..
Биз барча "бошлаб берган", "татиб кўрган" ларимизни ҳам қўшишим керак.
Жами 1750 ккал дан ошиб кетти😱.
Азиз аёлларимиз😊.. ана шундай қилиб бизнинг чиройли қоматимизга вазн қўшилиб бораверади.. Озиб соғлом бўлишни қатий ният қилсак албатта иродали бўлишимиз керак!!!
Канални кузатиб боринг!😊

@soglomturmush_tarzi