Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
Юқоридаги постда ким ўзининг одатларини эслади😜 Коментларингизни кутаманн
Нега ҳуснбузар пайдо бўлади?⁉️

Ёғ безлари каналлари тўлиб беркилиб қолганда, уларда хуснбузар келтириб чиқарувчи пропионбактериялар кўпайишни бошлайди.

🍰🍫Нотўғри овқатланиш.
Ширинлик ва ёғли махсулотларни бетартиб истемол қилиш.

🎭🌝Нотўғри парвариш. Терининг тури учун косметик воситаларни тўғри танламаслик. Юзга ифлос қўллар билан тегмаслик ёки ювилмаган косметик чўтка, (кисточка),спонжлар ишлатиш.

🔬🩸Гормонал мувозанат бузилиши.
Ане эркак жинсий гормонлар (тестостерон, дигидротестостерон) нинг кўплиги билан боғлиқ.

🌚🦠Касалликлар. Овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши овқат ҳазм қилиш трактида ортиқча миқдордаги шлаклар токсинлар пайдо бўлишига олиб келади, улар қон оқимига киради.

🌞🌖Иқлим. Иссиқроқ ҳароратда теридан кўпроқ ёғ ажралиб чиқади ва косметика билан аралашиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.

♻️Соғлом турмуш қоидаларига, гигиенага риоя қилиш бу муаммодан халос бўлишга сабаб бўлади.
Каналимдан узоқлашманг доим соғлиқ ва гўзаллик тилаб
Исаходжаева Хабиба 🌺
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моддалар алмашинувини тезлаштириш усуллари
♻️
@soglomturmush_tarzi
💙Ассалому алайкум каналимда жам бўлган позитив инсонлар! 💙
Бугун ўзгача кун.Алхамдулиллаҳ!
Кечагига ўхшамаган, эртага такрорланмайдиган ажойиб кун. Бугун шундай бир имкон борки қалбимиз сандиқларида, юрагимизнинг туб тубида қолган айрим ғуборлардан ҳалос бўлиш мумкин бўлган кун.
Азизлар!
Имконни бой берманг!
Бутун борлиқни борича қабул қилинг! Севсангиз айтинг! Ёқтирсангиз ишора қилинг! Яхши кўрсангиз борингизни беринг! Муҳими, дунёларга тенг қалбингизни муҳаббат билан тўлдиринг!
Хаётдан завқланинг! Доим соғлом бўлинг, интилинг!
Бошланган янги хафтангиз хайру барокат ва неьмату хасанотларга бой бўлсин!
@soglomturmush_tarzi
Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг гўзал ибораларидан:

«Муваффақиятга эришдим», деб айтманг!
Балки, «Аллоҳ мени муваффақ қилди», деб айтинг.

«Тўғри йўл тутдим», деб айтманг!
Балки, «Аллоҳ мени тўғри йўлга йўллади», деб айтинг.

«Ўзим ишлаб топдим», деманг!
Балки, «Аллоҳ мени ризқлантирди», деб айтинг, сиздек ишлаб ҳаракат қилаётганлар қанчалар кўплигига қаранг.

Аллоҳ таъолонинг ушбу оятини эсланг:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди.»
(Анфол сураси 17 оят).

Бир жангда Пайғамбаримиз билан саҳобалар чиқганларида, душман пистирма қўйган эди. Пистирмадан саросимага тушиб саҳобаларнинг катта қисми чекинишди. Пайғамбаримиз озчилик саҳобалар билан қолиб кетдилар ва бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Душман бор кучи билан Росулуллоҳ тарафга ташланганида ердан бир сиқим тупроқ олдиларда душманга қарата отдилар. Бир сиқим тупроқ бутун душманнинг юзлари-ю кўзларига, бурунларига кириб ҳаракат қилолмай қолди. Оят шуни айтмоқда. Биз ҳар бир ишни қилишимиздан Роббимизга муҳтожмиз, Унинг ёрдамисиз бирор ишга қодир эмасмиз.

Аллоҳ таоло ҳар бир ишимизда мададкор бўлсин,ўзи рози бўладиган амалларга қодир қилсин!🤲
@soglomturmush_tarzi
⛳️Агар сизга калория нима эканлигини тасаввур қилиш қийин бўлса, мен уни километрларга тенглаштиришни таклиф қиламан❗️❗️❗️.
Танаввул қилинган нозу неъматлар ортиқча вазнга айланмаслиги учун сиз тегишли миқдордаги километрларни босиб ўтишингиз ёки югуришингиз керак🏃🏃‍♀. Шундай қилиб, масалан,🥃 Коладан бир банкача учун сиз 1,87 км югуришингиз керак, ва🍟 картошканинг бир порцияси учун 6 км югуришингиз керак. Бақувват кечки овқатдан кейин, кейин 🍫шоколад ва 🍩🍮печенье билан ☕️чойни ичиб олсак,камига🍨🍦🍧 музкаймоқ егимиз келса ярим кечагача , ҳаммамиз бир-бирга қўшилиб югуриш марафони ташкил қилишимизга тўгри келаркан🤪.
@soglomturmush_tarzi
Ким ўзини эслади😆.Излаган имкон топар изламаган Бахона!Вақт эса ғанимат.Умр ўтмоқда азизларим.Сиғлом турмуш сари олға🏃‍♀🏃‍♀🏃‍♀ @soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бирида минг шифо "Асма ул хусна" Аллоҳнинг гўзал исмларини зикри руҳ ва тан саломатлигининг калитидир. Ҳар куни зикр қилайлик азизларим😊😊😊
@soglomturmush_tarzi
Талабларга биноан душанба 16.11.2020дан пуллик онлайн марофонга ёпиқ гуруҳ очилди. Шошилинг иштирокчилар сони чегараланган!
@ihk9119 га ёзинг
@soglomturmush_tarzi
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Мана хар хафтадаги вазн кўрсаткичлари. Марафоним иштирокчиси натижалари😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
94-67яна бир иштирокчим натажалари😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Ўзимнинг натижам 90-63😊😇
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Яна бир иродали иштирокчи 80-62😍😍😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Чиройли натижа😍😍😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Хавас қилгулик натижа😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Идеал натижа😍 марафоним ғолиби 😊 70-55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).

🌧КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!🌧

👇Линкни босиб каналига обуна булинг!👇
@soglomturmush_tarzi
... Бўлди, эртадан мен озишни бошлайман. Хамма егуликлардан ўзимни чеклайман🤐. Агар мен озсам, хаммаси яхши бўлади. Узимдан узим уялмайман. Бўлди, эртадан бошлаб мен ЕМАЙМАН😠..
Шундай қилиб ҳар куни "эртадан бошланади"...
Айримларда ҳақиқатда "эртасига бошланади"... Иродаси кучли бўлса, натижага эришади ҳам... Мақсад қўйиб хаттоки 10 кг гача озадилар. Лекин бу вақтинча... Бир неча ой ўтиб диета тугагач яна "ўз холларига қайтадилар" ва хаттоки 2, 3 кг қўшимчаси билан ҳам бўлиши мумкин...
Айнан мана шу☝️☝️ ерда озаётганларнинг КАТТА ХАТОСИ яширинган...
Ўзимиздан нималарнидир чеклаб, хуш кўрган ширинликларимиздан воз кечиб тез озиб олиш мухим эмас... Мухими яна шу аввалги ҳолатга қайтмаслик...
Бунинг учун озишнинг 2 та асосий босқичичларидан ўтиш керак.
1. Организмни "таъм билиш" рецепторларини "тозалаш". Яъни тўғри, мувофиқлаштирилган, табиий овқатлар истеъмол қилишни ўрганиш. Бу босқичда сиз овқатларни "асл" таъмини ҳис қила бошлайсиз😋. Натижада хаддан ортиқ кўп солинган шакарли егуликлар ёки турли "зираворлар" сизга энди сунъий туюла бошлайди.

2. Оилангиз менюсини тубдан ўзгартиш. Тез ва осон, мазали ва албатта фақат фойдали бўлган егуликларни тайёрлашни ўрганиш.

Кўшимча тариқасида яна "фикран, ҳаёлан озишни" тавсия қиламан. Яъни сиз аввал "ҳаёлан озиб" кейин
уни хаётга тадбиқ этасиз.
@soglomturmush_tarzi