Соғлом турмуш тарзи!
456 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
#тавсия

ШУНИ ЭШИТГАНИМДА, ЎЗИМНИ ИЧИМ ТИТРАБ, РОСА ЙИҒЛАГАНМАН...

Онамиз...боламизни яхши кўрамиз албатта, тўғрими???

Лекин неча маротаба эримиз билан урушиб қолганимизда, қайнонамиз билан келишмаганимизда, ишдан ноҳуш кайфиятда келганимизда аламимизни болалардан олганмиз?
Бақириб берамиз...силтаймиз...урамиз...

Аксига олиб айнан шундай пайтда боламиз одатдагидан кўпрок тўполон қилади, хархаша қилади, худди атай қилаётгандай...

Биласизми...у ростдан хам.... атай қилар экан...

Болани мурғак қалби онани кайфияти ёмонлигини, унга тоза қувват кераклигини сезаркан...
Ва ўзини шундай тутарканки, биз бақириб берганимизда бизни салбий энергиямиз унга ўтар, уни соф энергияси бизга ўтар экан...

У шунчалик бизни шартсиз севар эканки, ўзига калтак, ғазабни тилаб бўлса хам, биз билан қувватини бўлишар экан...

Беғубор қалби шундай катта севгига қодир экан боламизни...болагинамизни..
асалимизни...жонимизни...

Қалбингиз ларзага келдими???

Энди унга бақира оласизми???😔😔😔

Фейсбукдан кўчирилди, сизларга ҳам илиндим😊
https://t.me/healthylifeVosonozish
🌙📿​АРАФА РЕЖАСИ📿🌙

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу тавсияни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!
@soglomturmush_tarzi
🍋🍹Наҳорда лимонли сув ичишнинг 7 фойдаси🍋
#тавсия
Ушбу "ҳаёт элексири" ни таёрлаш учун сизга атиги 2 дақиқа вақт керак бўлади, аммо қанчадан қанча фойдмлари бор!

🍋1. Сиз иммунитет тизимини мустаҳкамлайсиз. Лимон С витамини ва калийга бой. Бу мия ва асаб тизимини рағбатлантиради ва қон босимини назорат қилади.

🍋2. Ичимлик ишқорий мувозанатни барқарорлаштиради, чунки лимон кислотаси кислоталикни оширмайди.

🍋3. Озиш жараёнини тезлаштиради. Лимон шарбатида организмга очлик билан курашишда ёрдам берадиган пектин моддаси бор. Бундан ташқари, ишқорий парҳезда бўлганлар вазнини анча тезроқ камайтириши исботланган.

🍋4. Лимон шарбати овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради. Илиқ сув ошқозон-ичак тракти ва ичаклар перисталтикасини стимуллаштиришга хизмат қилади

🍋5. Ушбу ичимлик енгил диуретик таъсирга эга. Лимонли сув сийдик хайдалиш тезлигини оширади, бу эса сийдик йўлларини соғлом ҳолда сақлаб туриш билан танани тезда тозалашга ёрдам беради.

🍋6. Терингиз тиниқлашганини сезасиз. Бундан ташқари, С витамини кучли антиоксидант бўлиб, қондан токсинларни олиб ташлаш орқали ажинларни камайишга ва теридаги доғларни йўқолишга ёрдам беради.

🍋7. Нахорги илиқ бир ёки икки стаеан лимонли сув - бу организмнинг сувсизланишига қарши кураш, эрталабданоқ барча тизимлар тўғри ишлай бошлайди ва биринчи навбатда гормонларни чиқарадиган буйрак усти безлари. Организм стрессга қарши тайёр бўлади ва кун бўйи нормал ишлаши мумкин бўлади.
📍Айни дамда юртимизда лимон пишиқчилик ва арзон вақти. Вақтдан унумли фойдаланинг!!! Сизларга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба 🍋

@soglomturmush_tarzi
💧Чанқоқ бўлмаса ҳам сув ичиш керакми?⁉️

#тавсия
🔹Организмга ҳужайралар даражасида сув етиб бориши учун унинг ишқорий муҳити меъёрида бўлиши шарт. Буни эса сув таъминлаб беради.

🔹Шу сабабли кейинчалик бошқа касалликларга чалинмаслик учун ҳам сув истеъмолини доимий тартибга қўйиш керак.

🔹Кўпчилик сувга чанқоғи деярли йўқлигини, яъни организм талаб қилмаслигини,кўп ичса "шишиб" кетгандай хис қилишигиайтади. Организм чанқоққа чидаб яшашига мажбур қилаётганига ва вазн тоборо ошиб бораётгарига эса парво хам қилмайди.

🔹Чанқоқ бўлмаса ҳам сувни маълум вақтда ичишни одат қилиш керак. Организмни шу тартибга ўргатсангиз, сувни тез-тез ичишга одатланасиз.

🔹Доимий сув ичиш танадаги ишқорий муҳитни меъёрлаштиради ва ортиқса сув (шишларни) чиқариб юборади. Бу эса танани касалликлардан доимий ҳимоялаб туради.
💠Сув меъёри ва тартибига риоя қилинг ва соғлом бўлинг!
Исаходжаева Хабиба🌐

@soglomturmush_tarzi