Соғлом ҳаёт
42.4K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?

👶 Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.

🤰Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.

📌 Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.

‼️ Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Қалқонсимон без учун фойдали маҳсулотлар

🍏Олма. У барча тана тизимларига ижобий таъсир кўрсатади, патоген бактерияларни ўлдиради. Қалқонсимон без учун фойдаси шуки, бу мева саратон ҳужайраларидан ҳимоя қилиши билан қимматлидир.

🐠Денгиз маҳсулотлари. Уларда танамизнинг иммунитет тизимини рағбатлантирадиган Б12 витамини ва цинк мавжуд.

🥬 Денгиз ўтлари. Таркибида йод ва яна 40 га яқин витамин ва қалқонсимон без касалликларидан ҳимоя қилувчи элементлар мавжуд.

🧅 Пиёз. Қалқонсимон без, жигар ва юрак учун фойдали.

🫐 Кўк мевалар. Қалқонсимон бездаги гормонал узилишларни бартараф этишга ёрдам беради.

🍣 Балиқ. Қалқонсимон безнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислотасига бой.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Кун_ҳикмати

🚫 Оч қолиш бўкиб ейишдан кўра яхшироқдир.

© Умар Ҳайём

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🍅 Помидор яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга

✔️ Помидор ликопенга бой. Ушбу модданинг кучли яллиғланишга қарши таъсири борлиги исботланган. Қизиғи шундаки, юқори ҳарорат таъсирида ликопен концентрацияси камаймайди, балки деярли икки баробар ортади. Ликопеннинг тавсия этилган дозаси йўқ, аммо баъзи далиллар инсонга кунига 7 мг кераклигини кўрсатади.

🏷 Помидор истеъмол қилиш семизлик билан боғлиқ юрак хасталиклари хавфининг олдини олиш мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Гречка - холестерин ва шакарни камайтиради

🚩 Гречка "ёмон" холестерин даражасини пасайтиришга ва қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу маҳсулот диабет билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир, чунки улар қондаги глюкоза даражасини пасайтиради.

Канададаги Манитоба университети тадқиқотчилари 2-тоифа қандли диабетда гречка маҳсулотларини истеъмол қилиш қанд миқдорини тахминан 12-19 фоизга камайтиришини аниқлашди.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Саломатлик_кундалигига

🍱 Инсон бошига тушган энг катта фожиа, бу - оғир руҳий кечинма, заковат гумроҳлиги ва ташаббуснинг йўқолишидир.

Буларнинг барчаси нотўғри овқатланишдан бошланади.

© Доктор Жеймс Маклестер

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📌 Пигмент доғларнинг табиий даволари

🍌 Банан суви
Тайёрланиши: Бир дона бананнинг қобиғини майда тўғраб олинг, 250 мл қайноқ сув қуйинг, тўлиқ совишини кутинг, сузинг ва муз қолипларига қуйинг, музлатгичга қўйинг.

Уйғонганингиздан кейин юз ва тананинг бошқа қисмларини муз бўлаклари билан артинг.

🌶 Ширин қалампир
Тайёрланиши: Ширин қалампирни қирғичдан ўтказинг ва ҳосил бўлган массани юзингизга суртинг. 20 дақиқадан сўнг юзингизни озиқлантирувчи крем ​​билан тозаланг ва ёғланг.

Бу ниқоб нафақат ёшга оид доғлардан халос бўлишга ёрдам беради, балки терини С витамини билан тўйинтиради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🫑Булғор қалампири кайфиятни яхшилайди

🥗 Бу сабзавот тавсия этилган кунлик Б6 витаминининг камида 35 фоизини ўз ичига олади, олимларнинг аниқлашича, кайфиятни яхшилайди ва ҳатто депрессиядан ҳимоя қилади.

📊 Баъзи тадқиқотларда мутахассислар ҳатто депрессия ташхиси қўйилган беморларга Б6 витамини қўшимчаларини буюриш кераклигини таъкидлашмоқда.

Шунинг учун, агар сиз тўсатдан хафа бўлсангиз, булғор қалампирини ейишга ҳаракат қилинг - бу шоколаддан кўра фойдалироқ.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Бу_факт

🫖 Аччиқ чой бош оғриғига олиб келиши мумкин.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🖥 Телевизор боланинг нутқига таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа.Телевизордан кўп ёки доимий фойдаланиш (нафақат телевизор, балки барча турдаги гаджетлар) нутқ ва умумий ривожланишга салбий таъсир қилади.

📌 Бола бир ярим ёшга тўлгунга қадар экранли гаджетлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

🏷 Бир ярим ёшдан бошлаб режали тарзда гаджетлар билан муомала қилиш маданиятини шакллантириш мумкин. Аммо юқори сифатли материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тажовузкор анимациялар ва тез ўзгарувчан расмларни чеклаган маъқул.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Саломатлик_кундалигига

Бузилган овқат - заҳар батамом,
Дори-дармондир - сифатли таом

©Ўзбек халқ мақоли

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🔥 Янги уйларни қидиряпсизми?

💵 2023 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати

👉
УЙЛАРНИ КЎРИШ

Реклама
📟 Чарчоқ даражасини аниқлаш тести

🖼 Япониялик психотерапевт Ямамото Хашима чарчоқ даражасини аниқлаш тестини ишлаб чиқди

🏷 Расм қимирламаса одам соғлом ва барқарор.

🏷 Расмнинг ўрта даражада ҳаракатланиши психо-емоционал чарчоқ борлигидан далолат. Бундай вақтда дам олиш мақсадга мувофиқдир.

🏷 Расм фаол ҳаракат қилса, сизда психоз ва депрессиянинг хавфли белгилари мавжуд.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Жағнинг бир томони билан овқат чайнаса, нима бўлади?

⭕️ Бундай ҳолда, тишнинг нариги томонини фойдали босим ва ўз-ўзини тозалаш тизимисиз қолдирамиз. Биз чайнаганимизда, тишларга босим тушади у тишларни, милкларни массаж қилади. Бу орқали ўша соҳада қон айланиши яхшиланади.

🦷Агар жағнинг бир қисми бу жараёнда иштирок этмаса, унда у соҳада қон айланиши бузилади. Натижада тиш милклари бўшашади ва тишни ушлаб туролмайди.

Шунинг учун овқатни у ёки бу томон билан алмаштириб чайнанг. Шунингдек, таомномангизга сабзи ёки селдерей каби қаттиқ овқатларни қўшинг. Бу жағни яхшироқ машқ қилдиришга ёрдам беради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Юқори қон босимини туширишнинг чоралари

‼️ Баъзида соғлом одамда ҳам ҳаво ўзгариши, жисмоний фаоллик ёки элементар уйқу етишмаслиги туфайли қон босими кўтарилиши мумкин.

Қуйида қон босимини нормаллаштиришга ёрдам берадиган рецептлар келтириб ўтилди:

▪️ 2 чой қошиқ асалга 1 чой қошиқ майдаланган долчин қўшинг.

▪️ Кейин силлиқ бўлгунча аралаштирилади ва кунига уч марта овқатдан бир соат олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.

▪️Даволаш курси 10 кун.

‼️ Ушбу усул юқори қон босимини назорат қилишга ёрдам беради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Саломатлик_кундалигига

Бахт соғликка ўхшайди: агар сиз уни сезмасангиз, бу сизда унинг мавжудлигини англатади.

© Иван Сергеевич Тургенев

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🥚Тухум - хотирани яхшилайди

Кўп одамлар ацетилхолин деб аталадиган модда ҳақида эшитмаган бўлиши мумкин. Ушбу модда тухумда мавжуд ва хотирани яхшилашга ёрдам беради.

🍳 Ҳар куни эрталаб тухум истеъмол қилинг. Бу, айниқса, болалар учун фойдалидир, чунки бу оддий одат уларнинг концентрациясини яхшилайди ва яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🫕 Суяк шўрва саломатлик учун фойдали

✔️ Таркибидаги аминокислоталарга бойлиги туфайли у овқат ҳазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, газ ҳосил бўлишини ва овқатдан кейин ошқозонда оғирлик ҳиссини камайтиради.

🥘 Бульон гастрит, ошқозон яраси ва шиллиқ пардаларнинг яхлитлигини тиклайди.

🦴 Суякли шўрвада қалқонсимон безнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган кўп миқдорда протеин мавжуд.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍 Соч тўкилишига қарши самарали тавсиялар

⭕️ Кастор ёғи ва лимон.
2 ошқошиқ канакунжут ёғи, битта лимон шарбати ва шу лимоннинг майдаланган пўсти ҳамда битта тухум сариғи аралаштирилади. Соч илдизига суртиб, бир ёки икки соатга қолдирилади. Кейин илиқ сув ва шампунь билан ювилади.

⭕️ Ханталли ниқоб.
1 ош қошиқ хантал кукуни, 1 дона тухум сариғи ва 2 ош қошиқ янги дамланган чой (қора ёки кўк)ни бир идишга солиб, кремсимон масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг, соч илдизларига 20 дақиқа давомида суртиб қўйинг.

📌 Эсингизда бўлсин, хантал "ёниш" ҳиссини келтириб чиқариши мумкин, аммо ташвишланманг, бу нормал ҳолат. Ниқобнинг таъсир қилиш вақти тугагач, сочни шампунь билан ювиб ташланг. Ниқобни ҳафтасига икки марта қўллаш мумкин.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
💊 Иситма туширувчи дориларни қабул қилишнинг асосий қоидалари

⭕️ Термометр кўрсаткичи 38,4-38,5 даражадан ошганда ҳароратни туширишингиз мумкин.

▪️Ҳар қандай иситма туширувчи дорини қабул қилишдан олдин кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқишингиз ва иложи бўлса шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

▪️ Дориларни қайта қабул қилиш оралиғи 5-8 соатни ташкил этиши керак.

▪️ Оғир нохуш реакциялар, аллергия тўсатдан пайдо бўлса, ҳароратни пасайтирадиган танланган дори-дармонлар қабулини тўхтатиш керак.

▪️ Ҳароратни пасайтирадиган ҳар қандай таблеткаларни кўп миқдорда тоза ичимлик суви билан ичиш керак. Бу каби дори препаратлари чой, қаҳва, шарбатлар билан ичилмайди.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг