Соғлом ҳаёт
42.4K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
🚫 Канакунжут ёғи қазғоқдан халос қилади

Оддий усул: бир чой қошиқ кастор ёғи ва 20 гр ароқни аралаштиринг. Ушбу аралашмани соч илдизига суртиб қўйинг. Бир соатдан сўнг илиқ сувда ювинг. Қазғоқ бир уринишда тўкилиб кетади.

✔️ Бундан ташқари, кастор ёғи киприкларни мустаҳкамлаш учун ҳам самаралидир. Кечаси кастор ёғини киприклар ва қовоқнинг пастки қисмига ҳафтада бир неча марта суртсангиз, киприкларни ўстиради.

📍Маслаҳат: соч ва киприкларни парвариш қилиш учун кастор ёғини балиқ ёғи билан тенг нисбатда аралаштиринг. Олинган аралашма юмшоқ ва самарали бўлиб, сочлар ва киприкларга янада гўзаллик беради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🍱 Энг талабгир маҳсулотларнинг озуқавий қийматлари

🍳 Қовурилган тухум 0 ккал
🥚 Қайнатилган тухум 72 ккал
🍥 Майонез 1 ошқошиғи 120 ккал
🍶 Сметана 1 ошқошиғи 30 ккал
🥃 Газли ичимликлар 190 ккал
🍋 Лимонли сув 0 ккал
🧆 Қуритилган мевалар 235 ккал
🍫 Ширинликлар 569 ккал
🍟 Қовурилган картошка 535 ккал
🍿 Попкорн 100 грамми 387 ккал
🍚 Шакар 20 ккал

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🍚 Алюмин илишлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг

📌 Биз ҳар куни бу идишлардан нотўғри фойдаланамиз ва бу орқали саломатлигимизни хавф остига қўямиз.

🔘 Кўпинча алюмин идишларда зарарли моддани озиқ-овқатга ўтишига имкон берувчи осон шикастланадиган ҳимоя қопламаси мавжуд. Унинг танадаги ортиқча миқдори асаб тизимининг касалликларига олиб келади.

✔️ Бундай идишларни шиша чойнаклар ва зангламайдиган пўлатдан ясалган жиҳозлар билан алмаштирган маъқул.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🥫Йогурт остеопороздан ҳимоя қилади

🧃Ҳар куни йогурт истеъмол қилиш орқали постменопоуза даврида қўшимча D витамини қабул қиладиган аёллар ўзларини остеопороздан ҳимоя қилишлари мумкин. Эркаклар ҳам шу тарзда суяк саломатлигини яхшилашлари мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кунига камида бир марта йогурт истеъмол қилиш орқали одам суяк зичлигини сезиларли даражада оширади, мос равишда остеопороз хавфи сезиларли даражада камаяди. D витаминини қабул қилиш эҳтиёжи, шунингдек, мўрт суяк касалликларидан ҳимоя қилади.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🚫 Шакардан воз кечишнинг афзалликлари

💚 Юрак яхши ишлай бошлайди

🛌 Кундузги уйқучанлик ва тунги уйқусизлик йўқолади

Ҳуснбузарлар ҳам безовта қилмай қўяди

😀Кайфият яхшиланади

🏃‍♂Эрта ажин тушишидан азият чекмайсиз

👍Хотира мустаҳкамланади

5 кг.гача вазн йўқотишингиз мумкин

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Бола суягининг мўртлашиб, тез-тез синувчан бўлиб қолиши нимага боғлиқ?

Агар боланинг ёшлигидан суяклари мўртлашиб, синувчан бўлиб қолса, бу ирсий омилларга боғлиқ. Бу жараён, асосан, туғма бўлиб, наслдан-наслга ўтиши мумкин.

Вақт ўтиши билан суяклар фаолияти ўз ўрнига тушиб боради ва бола балоғатга етиши билан бу ҳолат йўқолиб кетади. Айни пайтда болага меъёридан ортиқ дори воситалари, витаминлар беришнинг фойдаси йўқ. Чунки организм ўзига кераклисини олиб, қолганини чиқариб юборади.

❗️Шунинг учун то бола вояга етгунга қадар уни оғир меҳнат ва жароҳатлардан эҳтиёт қилиш керак бўлади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Биласизми

🗣 Йўтал инсондаги ҳимоя воситасидир. У ўпка ва нафас йўлларини тўпланган ажралмалардан тозалайди.

🫁 Ҳаттоки, соғлом инсон ҳам кунига 20 мартагача йўталиши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Ошқозон саломатлиги учун керак бўладиган муҳим маслаҳатлар

🥗 Кунига 5-6 марта овқатланишга ҳаракат қилинг.

🍱 Кечки овқатни ётишдан 2-3 соат олдин ейиш керак. Кейинроқ сув ичиш мумкин.

☕️ Чой ва қаҳвани шакарсиз ичинг.

🥔 Картошкани ҳафтасига кўпи билан 3 марта истеъмол қилиш мумкин. У қайнатилган ёки пиширилган бўлиши керак.

🍇 Ҳамма мевалар ҳам озишга ёрдам бермайди. Банан ва узум - бу парҳез пайтида сиз тақиқлашингиз ёки оз миқдорда истеъмол қилишингиз керак бўлган мевалар.

Агар сиз очлик кунларини яхши кўрсангиз, шуни билингки, ҳафтада бир марта бундай кунни ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Юриш танага қандай таъсир қилади?

▪️3 дақиқа юриш қон босимини пасайтиради.
▪️5 дақиқа тоза ҳавода юриш кайфиятни яхшилайди.
▪️10 дақиқа юриш ижодий фикрлашни яхшилайди.
▪️15 дақиқа овқатдан кейин юриш қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
▪️30 дақиқа юриш вазнни камайтиришга ёрдам беради (юриш тезлигига қараб).
▪️40 дақиқа юриш қарияларда юрак ишемик касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.
▪️90 дақиқа юриш депрессив фикрлашни камайтиради.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📆 28 июль – Халқаро гепатитга қарши кураш куни!

🏥 Дунёда юқумли касалликларнинг тури кўп. Бироқ улар орасида вирусли гепатит энг хавфли хасталиклардан  бири ҳисобланади.

🔬1967 йил Нобель мукофоти лауреати, америкалик шифокор Самуэль Барух жигар касаллигини келтириб чиқарувчи гепатит B вирусини аниқлашга муваффақ бўлган.

🗓 Ушбу олимнинг туғилган куни шарафига 2011 йилдан буён ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

🩸Гепатит вирусли касаллик ҳисобланиб, беморда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилади. Қолаверса, унинг фаолияти бузилиши оқибатида организмда интоксикация — заҳарланиш юз беради.

🧪 Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — A, B, C, D, E, G каби турлари мавжуд. Улар клиник кечиши ва оқибатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса асосан касалликнинг A, B, C турлари кўп учрайди.

‼️ Энг муҳими, Ўзбекистонда С вирусли гепатитга чалинган беморлар давлат ҳисобидан бепул даволаняпти.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Миома сўрилиб кетиши мумкинми?


☑️ Тиббиёт амалиётида кичик ўлчамдаги миомалар сўрилиб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради. Маълумки, бачадон миомаси гормонал мувозанат издан чиқиши натижасида пайдо бўлади. Гормонлар меъёри изга тушиши миома сўрилиб кетишига замин яратиши мумкин.

🏮Гормонал фоннинг бузилиши асосан ҳомиладорлик ва климакс даврида яққолроқ кўзга ташланади. Шунинг учун хотин-қизлар мунтазам гинеколог кўригидан ўтиб туришлари керак бўлади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Ошқозонга зиён етмаслиги учун овқат қандай ҳароратда бўлиши керак?

✔️Озиқ-овқатнинг идеал ҳарорати хона ҳарорати бўлиб, ундан ҳам яхшиси инсон танасининг ҳароратига тенг бўлганидир. Гап шундаки, овқат ҳазм қилишнинг асосий жараёни ингичка ичакда содир бўлади, аммо ошқозондан озиқ-овқат келиб тушгунга қадар, дастлаб у жуда иссиқ бўлса ҳам, бу вақтда тана ҳароратига мос келади.

☑️ Бироқ баъзи таомлар бундан истисно. Мисол учун, совуқ ёғлар камроқ ҳазм қилинади ва ферментацияга кўпроқ вақт кетади.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Гемоглобин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Агар қонда гемоглобин миқдори кам бўлса, қуйидаги белгилар намоён бўлади:
🔻Ўзингизни заиф ҳис қиласиз.
🔻Юрак тез-тез ёки ўта секин уради.
🔻Тез-тез ва қисқа нафас оласиз.
🔻Кескин ҳаракатланиш вақтида бошда айланиш кузатилади.

🔘Гемоглобинни қандай ошириш мумкин?
▪️ Темирга бой овқатлар истеъмол қилиш керак.
▪️Шифокор тавсиясига асосан C витамини ва темир препаратларини қабул қилинг.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Қандай дориларни музлаткичда сақлаган маъқул?

✔️ Қайсики дориларнинг йўриқномасида “...қуруқ ва салқин жойда сақлансин”, деб ёзилган бўлса, уларни музлаткичда сақлаган маъқул. Бундай дори воситаларига деярли барча турдаги кўз томчи дорилари, қулоқ учун ишлатиладиган дориларнинг баъзилари, шамчалар, суртмалар ва инсулин киради.

💊 Дориларни музлаткич эшигида ёки пастки токчасида сақлаш керак. Энг тўғри ҳарорат 2-8 даражани ташкил этиши керак.
Дориларни музлаткичга қўйишдан олдин уларни полиэтилен пакетга ўрашни унутманг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Йўл чарчоғидан қандай халос бўлиш мумкин?

✔️ Жисмоний машқлар қилинг - чўзилиш машқларини бажаринг ва пиёда юринг. Шундай қилиб, сиз ўтириш ҳолатида узоқ вақт қолган бўлсангиз, бу орқали қон айланиш жараёнини фаоллаштирасиз.

✔️Контраст душ қабул қилинг. Бу қон томирларининг деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва ҳарорат фарқи туфайли қон айланишини фаоллаштиради. Асосийси, ҳаддан ошиб кетмаслик.

✔️Ўз-ўзини массаж қилиш - сон, болдир ва оёқларингизни чўзинг ва массаж қилинг. Бу ҳам тетикланишга ёрдам беради.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Эски пардоз воситаларидан фойдаланманг

🚫 Муддати ўтган косметика воситалари сиз ўйлаган даражада хавфсиз эмас. Суюқ бўяниш маҳсулотларида бактериялар тезда ривожланади, шунинг учун муддати ўтган косметика конъюктивит, блефарит ва бошқа касалликларнинг манбаи бўлиши мумкин.

Шунингдек, дўконларда очиқ турган косметика воситаларидан ёки ниқоблардан фойдаланманг. Бир маҳсулотдан кўпчиликнинг фойдаланиши ҳам тўғри эмас. Бу оддий гигиена қоидалари бўлиб, уларга амал қилмаслик натижасида бактериялар тарқалиши юзага келиши мумкин.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Хантал бўғимлардаги оғриқни енгиллаштиради

☑️ Ушбу оддий рецепт бўғимларда оғриқ ва ноқулайликни бартараф этишга ёрдам беради. Бунинг учун 50 г хантал кукуни, 50 мл спирт ва 3 та тухум оқи керак бўлади.

🥚 Тухум оқини алоҳида идишда кўпиртириб олинг. Сўнгра хантални спирт билан яхшилаб аралаштиринг. Барча маҳсулотларни қўшинг ва бир хил масса ҳолига келтиринг. Тайёр малҳамни музлатгичда сақланг.

🔘 Ётишдан олдин оғриётган бўғимларга малҳам суртинг, сўнгра бутун тун жун рўмол билан боғлаб қўйинг. Биринчи муолажадан сўнг сезиларли енгилликка эришасиз.

✔️ Оғриқдан буткул халос бўлиш учун одатда 8-10 марта муолажа ўтказиш талаб этилади.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Сепкилнинг табиий даволари

Сепкилли кишилар ўзларини мумкин қадар қуёш нури таъсиридан сақлашлари керак. Бунинг учун кечқурун уйқуга ётишдан олдин терининг сепкилли қисмига кефир, қатиқ, бодринг ёки қора смородина сувини суртишлари керак бўлади.

Кечқурун 1 стакан совуқ сувга бир нечта бўлак лимон солиб, тиндириб қўйилади. Эрталаб кўчага чиқишдан олдин юзнинг сепкилли қисмига суртилади.

Бундан ташқари, жазирама иссиқ кунларда юзни қуёш нуридан сақлаш учун соябондан фойдаланиш керак. Буни доимий тарзда бажариб турадиганларни сепкил ва доғлар ортиқча безовта қилмайди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🥔 Картошка суви шифобахш хусусиятларга эга

✔️ Ушбу дамлама буйрак-тош касалликларида тошларни майдалаш ва туширишга ёрдам беради.

☑️ Бунинг учун керак бўлади:

▫️1 кг. картошка.
▫️6 л. сув.

🔻Картошкани пўстлоғи билан паст оловда 4 соат давомида пиширинг.
🔻Картошка жуда юмшоқ бўлиши керак.
🔻Енгил туз қўшинг, суюқликни тўкиб ташламанг, пюре тайёрланг.
🔻Тайёр масса бир неча соатга қолдирилади.
🔻 Картошка пюреси устида суюқлик ҳосил бўлади - бу картошка суви.

🔘 Бу сувни ажратиб олинг ва ҳар куни овқатдан 30 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичиб туринг. Муолажа давомийлиги 40 кун.

👉 Даволаниш вақтида тухум, гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмолини камайтириш лозим.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Линза билан ухлаш мумкинми?

👁 Кўзнинг шох пардасида қон ва лимфа томирлари мавжуд эмас ва у кислородни асосан атроф-муҳит ҳамда кўз ёши плёнкасидан олади.

👁 Кўз қовоқлари остидаги контакт линзалари ҳаво ва кўз ёш суюқлигининг киришига тўсқинлик қилади. Бу гипоксия ва шох парданинг шишишига сабаб бўлади.

👁 Сиз кислородни яхши ўтказадиган ва кўзни намлайдиган, кеча-ю кундуз ишлатиш мумкин бўлган контакт линзалардан фойдаланишингиз мумкин. Улар гипоксияга олиб келмайди, аммо офтальмологлар бундай маҳсулотларни ҳам бир кечадан ортиқ кўзда қолдиришни тавсия этишмайди.

🔎 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг