@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.9K subscribers
30.7K photos
8.42K videos
139 files
16.6K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам ичимлик суви муаммоси ҳал этилмади”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда тумани Маслаҳат МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Шу баҳона ичимлик суви муаммоси ҳал бўлади деб ўйлагандик, афсус, умидимиз оқланмади. Халқ барибир қийналмоқда”.
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Сувоқова” корхонаси кимни алдамоқчи?”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Орзу кўчаси аҳли ичимлик суви тақчиллигидан қийналмоқда. “Сувоқова” корхонаси тортган қувурда сув йўқ. Улар кимни алдамоқчи бўляпти?”
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Маърифат номли маҳаллада чиқинди тоғи уюлиб ётибди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Маърифат маҳалласи Акмал Икромов кўчасидан ёзмоқдамиз. 72, 74 ва 82-уйлар атрофида 10-15 метрга чўзилган ахлат тоғи уюлиб ётибди. Қўланси ҳидга тоқат қилиб бўлмаяпти. Бу аҳоли саломатлиги учун кони зарар эканини масъуллар билмайдими?!”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “500 метр нарида катта қувур ўтган, аммо ҳудудимизда газ йўқ!”

ҒУЗОР. “Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Шерали шаҳарчаси, мана, 3 йилки, газ тармоғидан узиб қўйилган. Ҳолбуки, шаҳарча магистрали газ тармоғидан атиги 500 метр масофада жойлашган. Мактаб ва боғчаларда ҳам болалар қишки кийимда ўтиришади. Яқин ҳудудлар, масалан, қўшни Манғит қишлоғида газ бор. Бизга ким ёрдам беради: ҳокимликми ё бўлажак депутатлар?”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Қибрайда 50 ўринли хусусий боғча очилди”

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай туманидан ёзмоқдамиз. Боғишамол МФЙда “Gentle kids” номли 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Боғча очган тадбиркор болаларга қулайлик яратиб қолмай, 10 та янги иш ўрни ҳам яратди”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram САМАРҚАНД – “27 миллион сўм тўладик, аммо ваъда қилинган туяқушлардан дарак йўқ”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Телеканалларда “1,8 миллион сўмга туяқуш олинг ва бир йилда 10 миллион сўмга сотинг!” дея роса реклама қилишди. Биз ҳам 15 та туяқуш учун 27 миллион сўм тўладик, аммо туяқушдан дарак йўқ. Участка нозири чақириб, тилхат ёздириб олди. Аммо натижа йўқ. Биз энди нима қилайлик?”
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Кўп қаватли уй йўлагидаги ёнғин асорати қачон бартараф этилади?”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридаги янги намунали уйда истиқомат қиламиз. 21 октябрь куни соат 15:20 ларда 4-5 қаватлар ўтиш йўлагида қасддан болалар аравачаси ёндирилиб юборилган. Оқибатда 5, 6 ва 7-қаватлар аянчли ҳолатга келган. Таъмирлаб беришларини сўраб “Ўзбегим” МФЙ ва “Серфайз кошона” ширкатига мурожаат қилдик. Шу кунгача натижа йўқ. Хароба аҳволда яшамоқдамиз. Чиқиндихонамизга ҳам баҳайбат ит қўйиб юборилган. Ахлат ташлагани борган одамни қувламоқда. Фарзандларимиз ҳам боғчага орқа маҳалла билан боришга мажбур бўлмоқда. Масъуллардан амалий ёрдам кутамиз”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram "Сайлов арафасида газ баллонлари кўча бошигача келтириб берилмоқда. Ажойиб иш бўлди-да! Ишқилиб, бундай ҳайрли ишлар сайловдан кейин тўхтаб қолмаса бўлди! Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қумчўп қишлоғи"
​​О работе службы миграции и оформления гражданства – объективно и непредвзято

На сайте kun.uz опубликована статья, в которой говорится о плачевном состоянии в деятельности «паспортных столов» – отделов миграции и оформления гражданства. При этом в публикации нет ни слова о том, что сделано для улучшения ситуации Читать далее
Прошу хакимият принять меры и создать условия содержания выловленных собак в Ободонлаштириш на улице Чарикова. В течение всего времени собак держат на тракторном прицепе под открытым небом, в дождь, снег, солнцепёк, директора нисколько не волнуют, страдания этих собак, которые по воле злых и жестоких людей попали в подобные условия. Где они лишены возможности получать еду и воду. Где новую партию выловленных собак бросают на не убранные фекалии и мочу от предыдущих, тем самым рискую расспостранить инфекции среди собак. Я как волонтёр-зоозащитник в свою очередь стараюсь их кормить, спасать, даю им воду. Мы люди должны быть гуманнее к божьим созданиям. Содержание в таких условиях собак, это административная статья Жестокое отношение с животными. И я намерена написать в соответствующие организации, для того чтоб приняли меры против подобного жестокого обращения. Прошу Вас построить нормальные вольеры с навесом,где могли бы содержаться собаки и где волонтёры могли бы кормить, убирать.

С уважением Асия
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чўмилиш мавсуми очиқ деб эълон қилинди 😂

(Самарқанд вилояти Оқдарё тумани)

BUGUNUZ kanali - tezkor va eksklyuziv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: Тошкентлик фаоллар қаҳратон совуқда ҳам, жазирама иссиқда ҳам меҳнатдан қўрқмайдиган ободонлаштириш хизмати ходимларига қаҳва берди

"Бугун Тошкентнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида "покизаинсонлар" акциясини ўтказдик. Кўплаб дуолар олдик. Қўлингиздаги чиқиндини йўлга ташлаб кетаётганингизда, шу онахонларнинг нигохлари ва қилаётган оғир мехнатларини эсланг". @sizdantelegram