@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.9K subscribers
30.7K photos
8.42K videos
139 files
16.6K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Ваъдангиз эсдан чиқдими, жаноб ҳокимлар?!”

ТОШКЕНТ. “Тошкент тумани Зарбдор маҳалласи Жийдагули кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамиз асфальт қилиниши лозим дея бир йилча аввал сизларга мурожаат йўллаган эдик. Ўшанда туман ҳокими ўринбосари келиб, 2019 йилда асфальт қилиб берамиз деб ваъда берганди. Йил якунланмоқда, аммо йўл таъмиридан дарак йўқ. Туман ҳокимлиги ёдига солиб қўймоқчимиз: ваъдангиз эсдан чиқмадими, жаноб ҳокимлар?!”

(Бу хабар STга 12 декабрь куни келган.)
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Ташкилотларга кўча-кўйга манзарали кўчат экиш мажбурияти юкланди”

НАМАНГАН. “Наманган вилояти ҳокими ташкилот ва хусусий ишбилармонларга ноқонуний ўлпон солишда давом этмоқда. Яқинда у ташкилотларга шаҳар кўчаларига манзарали кўчат экиш мажбуриятини юклади. Масалан, Mолия бошқармаси 300 та, Қурилиш институти 200 та кўчат экиши керак. Ташкилотлар кўчатни қайси пулга харид қилади? Ходимларга ўлпон соладими ё пора оладими?

Ободонлаштириш бошқармасига бюджетдан ажратилаётган маблағ талон-торож қилинмай, ўз жойига ишлатилса, шундай ноқонуний юкламаларга ҳожат қолмас эди. Ноқонуний тақсимотлар тегишли органлар томонидан бекор қилинсин”.

(Бу хабар STга 13 декабрь куни келган.)
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Умрим ИИБ остонасида кутиш билан ўтмоқда”

ЖАРҚЎРҒОН. “Мен – Рамазон Раҳмонқулов, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласидан ёзмоқдаман. 2018 йил январда Х.М. исмли шахс устидан жиноий иш қўзғатишни сўраб Жарқўрғон тумани ИИБга мурожаат қилганман. Мурожаатим ойлаб ўрганилмай қолиб кетди. Натижа бўлмагач, вилоят ИИБга шикоят йўлладим. Аммо вилоят бошқармаси ҳам мурожаатимга эътиборсизлик қилди. Ҳолбуки, шикоятимга 40 саҳифадан зиёд инкор этиб бўлмас далиллар илова қилган эдим. Шу тариқа салкам икки йилдан буён адолат истаб ички ишлар идораларида сарғайиб умр ўтказмоқдаман. Наҳот, туман миқёсида ҳал этиш мумкин бўлган масалага давлатимиз раҳбари аралашиши керак бўлса?! Ҳақиқатни юзага чиқариш ва ҳақ-ҳуқуқларимни тиклашда масъуллардан амалий ёрдам сўрайман”.

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Одамлар пул тўлаш учун ҳам МИБда навбатда турибди”

ХЎЖАЙЛИ. “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан ёзмоқдамиз. Туман мажбурий ижро бюросида одамлар пул тўлаш учун ҳам навбатда турибди. Кассаларни кўпайтириб қўйишса бўлмайдими?”
@sizdantelegram CАМАРҚАНД – “Мактаб ўқувчиларидан баннер учун 30 минг сўмдан пул йиғилмоқда”

ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан ёзмоқдамиз. 38-мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан баннер учун 30 минг сўмдан пул йиғилмоқда. Ўқувчилардан турли баҳоналар билан пул йиғиш қачон бас қилинади?”
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда эркин ҳаракатланиши учун қулайлик яратилмоқда”

БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Ойбек” халқаро постида чет эл, хусусан, Тожикистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилмоқда. 2019 йил давомида туристлар учун мўлжалланган ахборот маркази ҳамда йўловчилар учун қўшимча автобус йўналишлари қўйилди”.
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Тоза ҳудуд” ишчи-ходимлари маоши 2-3 ойга кечикмоқда”

АНДИЖОН. “Тоза ҳудуд” ДУК Андижон вилояти бошқармаси тизимидан ёзмоқдамиз. Раҳбарият ишчи-ходимларга маош тўлаш ўрнига маблағларни бухгалтерия орқали бошқа мақсадларда сарфламоқда. Оқибатда маошларимиз 2-3 ойга кечикмоқда. Маошимиз вақтида берилиши ва маблағларнинг мақсадли сарфи бўйича текширув ўтказилишини сўраймиз”.

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Ҳурматли ЙПХ бошлиғи, сизни ўнлаб ҳайдовчи кўзи тўрт бўлиб кутмоқда!”

БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод тумани ЙПХ бўлимида ўнлаб ҳайдовчи раҳбарнинг келишини кўзи тўрт бўлиб кутмоқда. Ҳурматли ЙПХ бўлими бошлиғи! Сизни бир неча соатдан бери 30 га яқин одам ишхонангиз олдида кутмоқда. Айримлар таъзияга бориш керак. Қаерда бўлсангиз ҳам келиб, ҳайдовчиларнинг ишини ҳал қилиб беринг!”