@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.9K subscribers
30.7K photos
8.42K videos
139 files
16.6K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram "Тинмай сайлов дейди... Одамлар қандай шароитда яшаётганини билишадими ўзи?"

"Бизга 6 ой авал "томни ёпамиз" деб, очиб қўйишганди. Мана қор ёғмоқда, уй совуқ. Ўзим ва боларим касал. 4-даҳадаги барча уйларда шу аҳвол. Бу уйлар яқинда қулаб тушади. Ширкатга мурожаат қилсам, ҳокимиятга бор дейди, ҳокимга борсам, ширкатга бор деяпти. Икки кичкина болам бор. Ҳар ҳафта касалхонадамиз, болаларимнинг боши касалдан чиқмаяпти. Ёрдам беринг, илтимос. (Тошкент вилояти Ангрен шаҳри)"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ SizdanTelegram даракчисининг видеосини ўрганди ва ҳолат бўйича баёнот берди:
@sizdantelegram CИРДАРЁ – “Ишхона таъмирталаб, кийимлар сифатсиз, маошнинг баракаси йўқ!”
@sizdantelegram CИРДАРЁ – “Ишхона таъмирталаб, кийимлар сифатсиз, маошнинг баракаси йўқ!”

ЯНГИЕР. “Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги темир-бетон конструкциялар заводи (собиқ ЖБИ) ишчи-ходимлари номидан ёзяпмиз. Заводимиз қайта ташкил этилганига 2-3 йил бўлди, аммо ҳалигача шароит яратилмади. Ишчилар хоналари ва цехлар таъмирталаб. 1 кун ёмғир ёғса, 3 кун чакки ўтади! Ишчиларга бериладиган кийимлар сифатсиз. Қиш учун эса ҳалигача кийим тарқатилмади. Ҳатто оддий қўлқоп ҳам вақтида берилмайди. Бутунбошли заводда ҳожатхона ҳам йўқ, ишчилар қора пакетда тўсиб қўлбола ҳожатхона қилиб олишган. Пишиқ ғиштли катта-катта бинолар бузилиб, талон-торож бўлиб кетди. Ўша материаллар билан ҳам ишчиларга шароит қилса бўлар эди.

Ойлик ҳам негадир кам чиқади. Иш ҳажми ошса-да, маошга қўшилмайди. 15 кун ишлаб, 15 кун дам оладиган ишчилар дам олиш пайти ҳам ишлатилмоқда. Шартнома бўйича 8 соат ишлашимиз керак, аммо амалда 12 соатдан меҳнат қилмоқдамиз. Ҳатто зарарли шароитда ишлаётганларга сут, қатиқ ҳам берилмаяпти. Иш шароити ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини яхшилашларини талаб қиламиз”.

https://t.me/sizdantelegram/13436
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Арча ясатишга пул топган ҳоким эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бермайди”

НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон туманидан ёзмоқдамиз. Ҳоким ҳар йили арча ясатишга пул топади, аммо эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бермайди”.
@sizdantelegram БУХОРО – “Шу абгор йўлдан етти қишлоқ аҳолиси фойдаланади”

ҚОРАКЎЛ. “Бухоро вилояти Қоракўл тумани Қозон МФЙдан ёзмоқдамиз. 10 йилдан ошди, йўлларимиз жуда ачинарли аҳволда. Бу йўлдан етти қишлоқ аҳолиси ишга, ўқишга, бозорга қатнайди. Ёмғирдан кейин йўлда машиналар ҳам юролмайди, аммо туман мутасаддилари бунга бефарқ. Масъуллар йўлимизни обод қилиб берсин”.
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Фермер 15 гектардаги сабзини халққа бепул тарқатди”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Қўрғонча ҚФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги 15 гектар ердаги сабзини халққа бепул тарқатди. Тахминлар турлича: айримлар ҳоким ерни тезроқ бўшатиб ҳайдаш ва шудгорлашни буюрган демоқда; яна айримлар бу ҳолатни сабзининг улгуржи баҳоси тушиб кетгани билан изоҳламоқда. Аммо халқ бепул сабзи олганига хурсанд”.
@sizdantelegram ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Умид савдо файз инвест” МЧЖ на машина етказиб берди, на пулни қайтарди”

ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидн ёзмоқдамиз. Дўстим Отабек Жуматов 2018 йил 5 декабрда “Умид савдо файз инвест” МЧЖ билан “Газел” олиш учун лизинг шартномаси тузиб, ушбу фирмага 59 миллион 120 минг сўм пул тўлаган. Аммо бир йил ўтса-да, машинадан дарак йўқ. Фирма пулни ҳам қайтармаяпти. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва прокуратурага мурожаат қилди, аммо натижа йўқ. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз”.
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Катта маблағ сарфлаб қурилган ҳайҳотдек бозор ҳувиллаб ётибди”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзмоқдамиз. Туман марказидаги деҳқон бозори икки йил олдин бузилди ва биз – сотувчилар туман чеккасидаги бўш майдонга кўчдик. Ушбу вақтинча бозорга харидорлар ўрганиши учун бир йилдан ортиқ вақт кетди.

Аслида бу ерда харидорлар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам ҳеч қандай шароит йўқ. Ҳаммаёқ тупроқ, ёғингарчилик бўлса, бозор ҳудуди ботқоққа айланади. Яқинда туман марказида шарқона услубда янги деҳқон бозори қуриб битказилди. Биз каби озиқ-овқат сотувчилар янги бозорга мажбуран кўчирилди. Ҳайҳотдек бозорга кўчиб келдик, лекин у ҳувиллаб ётибди. Расталар ҳам, дўконлар ҳам бўм-бўш. Харидорлар ҳам, тадбиркорлар ҳам икки ўртада сарсон бўляпди. Нима қилишни билмай қолдик...”