🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
СЕН МЕН У!

#Охири


-  Нима дединг? – у майин жилмайди.
-  Бугун Шерзод акани атайин ўша ерга чақиргандим. Атайин иккингизни ўша ерда учраштирдим. Жавлондан мен илтимос қилдим, тўғри... синамоқчи эдим. Қанчалик бир-бирингизни яхши кўришингизни билмоқчи эдим, холос.
-  Яъни...- тилим калимага келмасди. Бу қиз нега бунақа ўйин кўрсатяпти ўзи, тушунмасдим.
-  Дилдор, мен ҳам муҳаббат нималигни биламан. Мен ҳам ота-онам розилиги учун Шерзод акага турмушга чиқишга розилик берганман, рост. Лекин Жавлон билан муносабатим қай даражадалигини ўзим ҳам тушуниб етмасдим. Унаштирувдан кейин у менга севги изҳор қилди. Мен ҳам уни пинҳона ёқтирардим, аммо бир-биримизга изҳор қилолмаганмиз. Афсуски, унаштирувни бекор қилолмасдим. Онам ҳам, отам ҳам рози бўлмасди. Лекин не бахтки, сизлар ўзаро кўнгил қўйдинглар. Кейин эса... шу спектаклни ўйлаб топдим. Онамни ҳам, адамни ҳам ўизм кўндираман, ўйлама. Муҳими, Шерзод ака сени яхши кўришига яна бир бор амин бўлдим. Мени кечир, сенга қаттиқ гапирган бўлсам... – у мени қучоқлаб олди. Қулоқларимга ишонмасдим. Рости, бу мўъжиза эди, гўё...
-  Зоҳида... бунчаям бағрикенгсан... – дедим унга тикиларканман. – мени кечир...

Бу ёғи тезлашиб кетди. Амаким рози бўлгач, келинойимнинг ҳам овози чиқмади. “Зоҳидами, Дилдорами, фарқи йўқ, муҳими, у оила билан қуда бўлаётганимиз!”, дебди амаким.

Шерзод ака билан бугун келин кўйлак танлагани бордик.
Ойнинг охирида эса тўй кунимиз  белгиланди. Мен ва Шерзод ака, Зоҳида ва Жавлон! Дуо қилиб қўярсизлар, яхшилар! Хуллас, севги ҳикоям шу ерда тугаб, оила ҳикоям бошланса, не ажаб.

ТАМОМ

Тошкент-Чиноз, 2023 йил, январь

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀.
T.me/sinovlarihayot
—Нимага тушунмайсизлар, ман Хўжамсиз ўлиб қоламан, яшолмайман. Хозир келадиган вақтлари бўлди, етиб боришим керак. Дадажоним, уйимга олиб боринг, илтимос!
Дадам кўз ёшларини кўрсатмаслик учун ҳовлига тушиб кетдилар.
Онам бағрига босишга интилди
—Жону жаҳоним, гўзалим, қуёшим, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Мана кўрасан, бу кунларнинн ортидан бахтли кунларинг ҳам келади, гулим, Саодатим, йиғлама,  жоним қизим! Аммо онаизорим ўзи йиғлаб гапирарди.

Ёмғир ҳам кўз ёшларимдек тинай демасди. Бирор нарса тарақлаб кетса ҳам ҳамма нарсани унутиб
—Аброр, эшикка қара, поччанг келди?-деб жонҳолатда бақирардим, бу ҳолатим онамнинг юрагини адойи тамом қиларди.

Тун чўкди. Борлиқни зулмат қоплади. Осмонда ой ҳам йўқ, милтираган бирор юлдуз ҳам. Фақат кўнглимдек тунд осмону, кўз ёшларим мисоли шашқатор ёмғир бор.

Ўша эрталаб ўтирган ўрнимдан ҳали қимирламаган эдим.Дадам ёнимга чўкдилар
—Саодат, мен куёв билан гаплашаман, ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан,-дедилар.
Кейин секин давом этдилар.
Қизим, мен гуноҳларимга тавба қилдим.
—Сизда гуноҳ нима қилади, дадажоним, мен бебахт, бахтиқарони деб ўзингизни айбламанг,—овутишга куч топдим ўзимда
—Мен ойингга нисбатан шафқатсиз бўлдим. Худодан бошқача бўлиб  қайтди У ҳам бировнинг арзандаси, кўзини оқу қораси эди. Худди сендек. Мен унинг умрини заҳарладим. Ўйласам, шу чоққача  бир оғиз ширин гап айтмабман. Еганини заҳар қилдим. Пойи патак бўлиб
яшади шўрлик. Ўзим билиб битта кўйлак олиб бермабман устига. Мен ҳам мусулмон ҳисобланаманми энди!
Шўрлик отам кўз ёшларини яширмай йиғлар мен эса бувижоннинг аҳён-аҳёнда айтиб қўядиган жумлаларини эслардим. "Ҳеч бандани фарзанди билан синамасин..."

Дадам, балки тўғри гапираётгандирлар.

Одам чорасиз қолса нима қилади? Аллоҳни эслайди! Аллоҳим бу синовни бошимга ўзини эслашим учун юборган эди.
Аллоҳим мени рашк қилди. Муҳаббатимнинг аввали унга бўлиши керак эди, мен эса бандасига кўпроқ муҳаббат қўйдим.
Шу куни тонггача намоз ўқидим. Жойнамоздан бир дақиқа ҳам турмадим.
Отам ҳам, тунни сажжодада ўтказдилар

Бомдодни  масжидда ўқимоқ учун чиқиб кетдилар.
Дарвозани энди ёпиб қайтган онам унинг тақиллашидан ортга қайтдилар. Юрагим ўйнамоққа бошлади. Сакраб турдим, отилиб дарвозанинг олдига бордим. Эшикни очдим. Сезганимдек қошимда илк ва сўнгги муҳаббатим, маҳбубим, Хўжам турарди. Ўзимни эримнинг бағрига отдим. Ойим индамай ортга қайтдилар.
Менинг оқсуяк,  аслзода Хўжам қошимда эди. Биламан улар ҳам мендек мижжа қоқмаган, сабаби биз бир бутун бўлиб кетганмиз.
—Хўжам, киринг! Қўлларидан тутиб уйга етакладим.

Меҳмонхонаг олиб кирдим. Онажоним куёвларини икки қўллаб елкаларига қоқиб, кейин ўз қўлларини кўзларига суртиб қўйдилар
—Эшон болам, яхшимисиз? Нодирахон опам, қудам саломатмилар? Хозир, ман чой олиб келай
—Алҳамдулиллаҳ, ҳаммалиги саломат, яхши. Ойижон, чой керакмас, майлими Саодат билан гаплашиб олсам?

Онам индамай бизни тарк этдилар.
—Соғиндим,— дедим жонимни олишга амр этилган у кўзларга тикилиб
—Соғиндим,-деди у кўзлар ҳам, Бармоқлар эса кўз ёшларимни сидирмоқчи бўлди.
—Уйга опкетинг, Хўжам!
—Опкетаман, аммо бугун эмас, хўпми?
—Нега?
Кўзлар нигоҳимдан қочмоққа интилди.
— Саодат кеча уйда тўполон бўлган. Сал тинсин, албатта, олиб кетаман.
—Унда сиз кетманг!
—Уят бўлади, ҳалиям ёш болага ўхшайсан. Аммо ҳар куни келаман, хўпми? Розимисан?
Кўнмай нима иложим бор мен бахтиқаронинг.
—Розиман, Хўжам.
Турмуш ўртоғим келиб кетгач, кайфиятим ҳам кўтарилиб қолди.
"Ҳар куни келаман,"-дедиларку, у ерда кутдим нима, бу ерда кутдим нима?
Овқат еётганимни кўриб дадам хурсанд бўлиб кетди.
—Мана бу варақини егин, оғзингда эрийди, ойинг пиширган таомларни дунё ресторанларининг манаман деган ошпазлари ҳам пишира олмайди.
Дадам биринчи марта ойимни мақтаётган эдилар.
Онам бечора худди айб иш қилиб қўйгандек ерга қараб олдилар.

(давоми эртага )

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
#Ибрат

Янги туғилган чақалоқнинг товон изи билан онасининг бармоқ изи бир хил бўлишини билармидингиз? Болалар алмашиб кетмасин деб буюк Аллоҳ Таоло томонидан қилинган мукаммал бир тадбирдир.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
✒️СЕН ВА PEPSI-НИНГ НАРХИ БИР ДОЛЛОР...

Бир йигит ўзига муносиб деб билган қизга СОВЧИ қўйди...
Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб, ундаги яхши фазилатлардан мамнун, жигарбандини беришга рози бўлди. МАХРГА атиги бир доллар белгилади...
Ота:
- Биз яхши куёвга қиз беряпмиз, мол-дунёнинг аҳамияти йўқ! деди.
- Бу гапларни эшитган йигит жуда хурсанд бўлди.
Тўй ҳам ўтди...
- Бироқ, йигит уйлангач аёлини МАЗАХ қила бошлади...
Ҳар сафар PEPSI ичимлигини сотиб олганида аёлига:
- Сен ва PEPSI битта НАРСА! Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар! деб кулар эди...
- Бечора таҳқирланган аёлининг жаҳли чиқардию билдирмас эди...
- Эри уни ЭЙ, БИР БУТИЛКА PEPSI деб чақирадиган бўлди...
Бир сафар сайрга чиқишди.
Йигит PEPSI сотиб олибди ва аёлига:
- Тасаввур қил, сени ёқотиб қўйдим нимаю PEPSIни юқотдим нима!? деди. Аёлнинг сабр косаси тўлиб, эридан изн олиб ота-онасини кўришга келибди ва уларга эрининг қилмишларидан шикоят килиб:
- Маҳримни АРЗОН қилиб белгиладингиз, у эса қадримни АРЗИМАС қилиб қўйди, деб йиғлабди.
- Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини олиб кетиш учун келган куёвига:
- Бугунча уни бизникида қолдиринг. Эртага тонгда ота-онангиз, яқинларингиз билан меҳмонга келинглар, дебди.
- Эртаси куни йигит ва яқинлари келибдилар. Қизнинг отаси дастурхонга БИР БУТИЛКА PEPSI қўйибди холос...
- Меҳмонлар ҳайрон бўлишибди. Лекин йигит қайнотасининг қилган бу ишини ўзига ва аёлига алоқадорлигини сезиб турарди.
Сўнг ота иккинчи ва учинчи PEPSI-ни келтириб йигитнинг оиласини олдига қўйиб:
- Қизимизни бир бутилка PEPSI эвазига олдингиз, мана сизларга УЧТАСИНИ берамиз қизимизни ўзимизга қайтаринг! дебди.
- Йигит бундай оғир аҳволга тушиб қолганидан ўзини қўярга жой топа олмабди. Яқинлари эса бирон нарсани тушунмабдилар. Қизнинг отаси вазиятни тушунтирибди. Барчалари йигитнинг бу қилмишидан ғазабланиб:
- Сенинг ҳурматингни жойига қўйганларга РАХМАТИНГ шуми?! деб койибдилар. Кўлига юз минг долларни нақд санаб бермасалар, қизини бу уйдан чиқармасликка ота қасам ичибди.
- Йигит уйдан чиқар экан, ўзи шунга лойиқ иш қилганини биларди. Қандай қилиб бўлмасин, айтилган пулни тўлабди. Чунки аёлини жуда яхши кўрар эди. Лекин энди у аёлини бир бутилка PEPSI эмас балки PEPSI ФАБРИКАСИ деб чақирадиган бўлибди...
- Маҳрнинг баландлиги тўйнинг бўлмаслигига сабаб бўлади. Куёвига ЕНГИЛЛИК яратиб берадиган оталар топилганда эса, яхшилигини ЁМОНЛИК билан қайтарадилар. Сизга қилинган эҳсонни чиройли қабул қилинг!
- Ҳикоя ни ўқиб, хаёлимга бир фикр келди. Бизда маҳрни қиз тараф беради, десак ҳам бўлади. Қандай фирмадан, нималарни, қанча бериш кераклигини куёв томон белгилайди Баъзан очиқ, баъзан аниқ айтишмасада, муомалаларидан билиб олиш қийин бўлмайди. Қизнинг обрўси, қадри-қиймати ҳам шунга яраша бўлади. Жудаям ачинарли ҳолат.
- Агар ҳикоядаги отанинг ишини қилсалар, куёвлари қизни ташлаб кетадилар.
- Эй ҳурматлилар... келинингиз, аёлингиз, онангиз, қайнона-қайнотангизга қандай муносабатда бўлсангиз, сизнинг ўзингизга, қизингиз, ўғилларингизга шундай МУНОСАБАТДА бўлишади. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб турибди. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзи муносиб мукофотлайди...!

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
#Яхши_ният #кайфият

Натижа сизни ҳайрон қолдириши мумкин ;-) Янги йилни қайси давлатда кутиб олишингизни математика орқали илмий йўл билан текшириб кўринг.

1. 1 дан 9 гача бўлган исталган сонни танланг
2. Танлаган сонингизни 3 га кўпайтиринг
3. Чиққан жавобга 3 ни қўшинг
4. Чиққан натижани яна бир марта 3 га кўпайтиринг
5. Ҳосил бўлган икки хонали сонни бир-бирига қўшинг

Бўлдими, ҳисобладингизми? Энди эса натижани кўриб олинг:

1. Қрим
2. Таиланд
3. Кариб ороллари
4. Сингапур
5. Доминикано
6. Греция
7. Туркия
8. Ибитса ороли
9. Уйда
10. Италия
11. Испания
12. Малдива
13. Кипр
14. Бразилия
15. Ҳиндистон
16. Индонезия
17. Миср
18. Дубай

Саёхат қилмоқчи бўлган дўстларизга юборинг!😅
Ва жавобни коментда колдиришни унутманг
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
✒️ Карнинг бемор зиёрати

Оққўнгил бир кар одам касал қўшниси ҳолидан хабар олмоқчи бўлди. Узича:
«Қўшним касал экан. Уни бориб кўришим, ҳол аҳволини сўрашим керак, Аммо мен карман, у эса хаста, овози чиқмайди. Лекин касалдан одатдаги саволлар сўралади ва маълум жавоблар олинади. Мен қандайсиз десам, у яхшиман, раҳмат дейди. Нима овқатлар еяпсиз деб сўрайман, албатта, бир таомнинг номини айтади. Мен эса ош бўлсин дейман. Табиблардан ким келяпти, десам, бирон табибнинг исмини айтади… Мен унга яхши табиб, деб айтаман», деб ўйлади.
Касалнинг ёнига кириб бош томонига ўтирди:
— Яхшимисиз?  деб аҳвол сўраган бўлди. Касал инграган ҳолда:
— Ўляпман  деб жавоб бериши билан кар одам:
— Вой, вой, жуда хурсанд бўлдим  деди. Хаста:
— Бу нима дегани? Бировнинг ўлимига ҳам хурсанд бўладими  деб ғазабланди.
Кар яна сўради:
— Нима эяпсиз?
Хаста аччиқ қилиб:
— Заҳар, — деди. Кар унинг бир таом номини айтганини ўйлаб: «Ош бўлсин!» деб жавоб қайтарди. Касалбутунлай ақддан озаёзди.
Кар одам сўрашда давом этди:
— Даволаш учун табиблардан ким келяпти?
— Қани, йўқол бу ердан! Азроил келяпти,  деб жавоб қайтарди. Кар:
— Жуда билимдон, тажрибали табиб. Худо хоҳласа, яқинда давосини топади деганида, касал чидай олмай:
— Даф бўл деб бақирди.
Кар эса қўшнилик ҳаққини адо этганидан жуда хурсанд бўлиб хайрлашди.


Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
?

– Мени кечиринг…

Зулайҳо бу гапни кимга ва нега айтганини Акбар тушунмади.

– Юрақол энди, яқинларимиз кутиб қолишди, – у дарвоза томон имо қилди.

– Ҳозир бир дақиқа, опа билан хайрлашиб келай… – гулзор атрофини супураётган Санобар опага кўзи тушган Зулайҳо ўша ёққа шошди. Акбар болани олиб, машина томон кетди.

– Опа… – Зулайҳо тезгина аёлнинг қулоқларига назар ташлади. Санобар опанинг қулоқларида балдоқлар йўқ эди.

– Менда бир нарсангиз қолиб кетибди, – Зулайҳо Санобар опага қутичани тутқазди. – Яхши кунларга ишлатинг!

Санобар опа бир нима дейишга улгурмай, Зулайҳо чопганча машина томон кетиб қолди. Уни ортидан ҳайрон кузатиб қолган опа қўлидаги қутичани очди-ю йиғлаб юборди…

Улашди: #𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
"Оворагарчилик"

Салима қўшнисиникига неварасини  кўтариб чиқди. Ҳабиба чой қўймоқчи бўлиб қўзғалган эди эшик тақиллаб қолди. "Ҳозир",-деди-ю хабар олгани турди, аммо тез қайтди.

--Ким экан?- шунчаки сўради Салима.

--Латофатнинг эридан ажраган қизи, кичкинамнинг иссиғи чиқяпти, дорингиз борми деб чиқибди. Жўнатиб юбордим.

--Дорингиз йўқмиди, бизникида бор эди, айтинг.

--Ўзимда ҳам бор, қидириб, топиб олиб чиқиб беришим керак, овора бўлиб ўтираманми, йўқ деб қўя қолдим.

Салима қўшнисини энди кўраётгандек оғзи очилиб қолди.

-- Менга ҳам чой дамлаб овора бўлманг! - неварасини даст кўтариб, тез юриб чиқиб кетди у

Феруза  Салходжаева

@ijod sehri21
Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
Руҳлантирувчи ҳаётий ҳикоя...

Бу уларнинг узоқ кутилган фарзандлари эди. Бехосдан ота янги туғилган чақалоқнинг елкасини кўриб қолиб, ҳайратдан ёқа ушлайди ахир қандай қилиб? Борис Вуйчич шу заҳотиёқ хонадан чиқиб кетиши кераклигини тушунди, чунки аёли, унинг юзидаги ҳайратни сезмаслиги керак эди. У кўрганларига ишонмади. Унинг ёнига доктор келганида, ажабланганидан: Менинг ўғлим! Унинг қўли йўқми? Доктор жавоб берди: Йўқ… Сизнинг ўғлингизнинг қўли ҳам, оёғи ҳам йўқ. Докторлар чақалоқни онасига кўрсатишдан бош тортишди. Ҳамширалар эса йиғлашар эди. Никнинг чап оёғи ўрнига, пастги оёқ қисми бор эди. Шунинг эвазига болакай, юришни, сузишни, скейтда учишни, компьютер ўйнашни ва ёзишни ўрганди. Унинг ота-онаси эса, боласини оддий мактабга олишлари учун ҳаракат қилишди. Ник, Австралиядаги оддий мактабга борадиган биринчи ногирон бола эди. Ник 8-ёшга тўлганида нима учун яшаши кераклиги ҳақида ўйлай бошлади. У ишлай олмас эди, фарзанди йиғлаганда, ўз боласини қўлига ололмаслигини яхши билар эди. Бир куни унинг онаси қаттиқ бетоб бўлган бир киши ҳақида ҳикоя ўқиб берди. У инсон барчани яшаш учун руҳлантирарди. Ва ўша пайтда мен, шунчаки оёқ қўлсиз одам эмаслигимни тушундим. Мен Оллоҳнинг бандасиман. Одамларнинг фикри эса мени мутлақо қизиқтирмас эди. 12-ёшида, Ник университетда иқтисод назариясини ўрганади. Бир куни уни минбарга таклиф этишади ва 7-дақиқаси борлиги ҳақида огоҳлантиришади. 3-дақиқадан сўнг хонадаги қизлар йиғлашни бошлашади. Улардан бири ҳеч ўзини қўлга ололмади ва ниҳоят қўлини кўтариб, сўради: Майлими, мен минбарга чиқиб сизни қучоқласам?. Қизча чиқадида, Никнинг елкасига бош қўйиб йиғлайди. У айтади: Ҳеч ким менга, мени севишини, ўзлигимча қанчалик чиройлилигимни айтмаган, менинг ҳаётим бугун, ушбу дақиқада бутунлай ўзгариб кетди. Ўзининг чиқишларида Ник, тез-тез бундай дейди: Сиз, баъзида мана бундай йиқилишингиз мумкин ва ўзи тик турган столга юзи билан йиқилади. Ник давом этади: Ҳаётда қоқиласиз ва худдики, туришга кучингиз йўқдек туюлади. Ўша пайтда сиз умидингиз бор ёки йўқлиги ҳақида ўйланиб қоласиз… Мен эса минг марта бўлса ҳам қайта ва қайта туришга уринаман, лекин эплай олмайман. Аммо нима бўлганда ҳам мен умид билан ҳаракатланавераман. Мен такрор ва такрор ҳаракат қила вераман. Билингки, омадсизлик бу тамом дегани эмас. Асосийси бу якунлашдир. Агарда сиз кучли якунни хоҳласангиз, мана бундай қилиб туриш учун ўзингизда куч топа оласиз. У чакагини олдинга суриб, елкалари билан туришга уринади ва ниҳоят туради. Залдаги аёллар йиғлашни бошлашади.
Йилнинг 12-ойида у йўлда ва атиги 2-ой уйда бўлади. У жуда кўп давлатларда бўлган. 3-миллиондан ортиқ одамлар мактаблар, қариялар уйлари, қамоқхоналарда уни эшитишган. Баъзида минглаб одамлар тўпланган стадионларда гапиришига тўғри келиб қолади. Йилига ўртача 250-марта саҳнада бўлади. Ҳафтасида, 300-дан зиёд чиқишлар ҳақида буюртмалар қабул қилади. У, профессионал ораторликка етди. Ник, 2012-йилнинг 12-февралида Канаэ Миахаре деган аёлга уйланади ва 2013-йилнинг 14-феврал ойида Киёси Джеймс Вуйчич исмли ўғли туғилади.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
Ben Yoruldum Hayat (Kadın 18.Bölüm)
Mümin Sarıkaya
Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Ким кириб чиқибди менинг теримга.
Қўйинг, билиб туриб яна мих қоқманг,
Ҳаммадан ҳам кўпроқ оғрир еримга.

Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Кўнглимдан тошларни терганлар борми?
Тўғриси, шу сўнги кунлар ичида,
Йиғламай юрганим кўрганлар борми?

Мен ҳам иссиқ жонман, менда ҳам қалб бор,
Ўйламанг, дардлардан дийдаси қотган.
Уйимда биронта бурчак қолмаган,
Мен бориб беркиниб, йиғламай ётган!

Шу ҳам гап бўлдими,
Мен ҳам аёлман,
Йиғламаган аёл қандай бўлади.
Бир кун йиғламасам, эртаси албат,
Чўкиб ўлди деган ҳабар келади!

Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Тилкаланган тунлар бўлсин гувоҳим.
Ҳаммани ясашга лой қорган пайти,
Бардошдан ясаган мени Аллоҳим!

🖋Малика Тавфиқ

Окшомингиз хайрли утсин🌙

УНУТМАНГ ХУРМАТИМДАСИЗ!!!
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
Ҳаётимиз изига туша бошлади. Кунлардан бир кун кўнглим айниб, ўзимни беҳол ҳис қилдим. ​Эрим мени касалхонага олиб борди. Текширувлардан кейин икки ойлик ҳомилам борлигини эшитиб, бошимиз кўкка етди. Врачлар буни ҳақиқий мўъжиза деб аташди. 14-декабрь, тўйимиз бўлган куни ўғилчали бўлдик. Илк бора унга назар ташлаганимда, унинг кўзларида отамни кўрдим...

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
​​​​АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТНИ ОЧГАН СУРАТ...
(ўқинг, фақат йиғламанг)

Бир куни Метт ишдан қайтганида ётоқхонада қизчаси билан хотини Дайана ётганини кўрди ва уларга яқинлашгач қўрқинчли ҳақиқатни анлади...
Юқоридаги суратни ижтимоий тармоққа жойлаган аёл Дайананинг айтишича у тиши чиқиб йиғлайверган 6 ойлик қизини овутиб ўзи ҳам у билан ухлаб қолган. Эри Метт ишдан келиб бу манзарани кўриб бир воқеа эсига тушган ва аёл уйғонганида кўзлари тўла ёш билан уларни қучиб "Мен сизларни жонимдан ортиқ кўраман" деган экан...
Меттни таъсирлантирган ҳикояни эса Африкага хизмат сафарига борган бир ҳайрия жамғармаси бошлиғи айтиб берган экан. Африкада тинимсиз урушлар бўлаверганидан етимхоналар ҳам кўп экан. Бир кун ўша эркак шундай манзарага дуч келибди. Катта бино (бўш ётган самолётлар гаражи) ичида янги туғилган етим чақалоқларни жойлаштиришган экан. Эркак у ерга кириб ҳайрон бўлибди. Шубҳали сукунатдан. Тасаввур қилинг юздан зиёд чақалоқ ётган жой жим-жит бўлса. Одатда кимдир йиғлайди, кимдир ғингшиб ётади. Лекин у ерда мутлақо сукунат ҳукмрон экан. Унинг ҳайрон бўлиб берган саволига ҳамшира жавоб берибди.
- Болаларни бу ерга олиб келган кунимиз улар тинмай йиғларди. Овутишга улгурмасдик. Эртасига ҳам, индинига ҳам... бироқ бир хафта ичида "Менга қарашсин!" деб йиғи билан эътибор тортаётган болалар ўзларининг ҳеч кимга керак эмаслигини ҳис қилдилар ва... унсиз ёта бошладилар. Ҳаммаси, келишиб олгандек... Тасаввур қиляпсизми?! Юздан ортиқ чақалоқ ўзининг ҳечкимга керак эмаслигини ҳис қилиб тақдирга тан беришини...
Бу воқеани эслаган Метт хотинининг меҳрини кўриб кўзларига ёш олибди ва бу лаҳзани кадрга муҳрлабди.
Бу суратни ижтимоий тармоққа жойлаган хотини Дайана эса тагида шундай изоҳ қолдирибди.
"Бизнинг фарзандимиз ҳеч қачон ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилмаслиги учун эрим билан жонимизни беришга тайёрмиз..."

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

https://t.me/sinovlarihayot
Gavhar Ziyayeva - Jalolim (cover Jaloliddin Ahmadaliyev)
NevoMusic
​​​​Menga “Baxtlimisiz” deb savol berma, “Baxtliman” deb tez-tez aytib tur. Men seni baxtli ekaningni sezibgina baxtli boʻlaman. ❤️

©️
Usmon Azim

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
https://t.me/sinovlarihayot
ёлғиз қолдирмайман!

Шу гаплари яна ичимда сўниб бораётган умидни қайта жонлантирди. Лекин қайнонамнинг ишларини тушунмаяпман. Худдики ҳаётим игна учида тургандек туюлади. Нима қилишни билмаяпман. Азизлар, маслаҳат беринг, қандай йўл тутай, нима қилай?

Нуржаҳоннинг сўзларини КУМУШ оққа кучирди..

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@ibratli_sozlar
Орадан икки йил утди. Айтишларича Мафтунанинг иккинчи боласи хам калтак зарбидан нобуд булганмиш. Узи эса хануз эрининг зулмларига чидаб, уй камогида яшаетганмиш.
Нима хам дердик. Хар бир инсон бу дунеда уз танловига биноан яшайди. Кимлардир рухан усиб, ривожланишни, юксак марраларни забт этишни танласа, кимдир бутун умр жабрдийда булиб яшашни танлайди. Бебахо неьмат булмиш умрни бехуда сарфламаслик хам инсонийлик бурчимиздир.

(тамом)

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
ХАЛОЛ МЕХНАТ КИЛИБ ХОР БУЛГАН УСТА. Кишлокда анчагина ном чикарган уста шахардан катта буйритма(заказ) олди.Шахарлик бир бойни янги олган участкасида янги солмокчи булган уйини гиштидан то томигача килиб бериш керак экан.Уста хурсанд булиб учта шогирдини енига олиб айтилган вактда айтилган жойга етиб келди.Уй эгаси хам хушчакчак самимий инсон экан усталарни яхши кутиб олиб машинасида иш жойига олиб борди.Сунгра яхшилаб тушинтирди.
- Хуллас гап бундай устака шу куриб турбсиз мена шу уй, пойдевори курилган„ гиштлар хаммаси пойдевор атрофига терилган аввал гиштни урасизлар сунг тусин ташлаб томини епиб берасизлар деди.Хисоб китобни ишни килиб булганларингиздан кейин киламиз.Хуш анави икки хонали уйни бирда овкатланасизлар иккинчисида яшайсизлар дея - вактинчалик солинган хужрани курсатди.Шогирдлар бир бирини туртишиб хужрага киришга шошилишди.
- Ха айтгандай овкатни келинингиз шу ерга келиб таерлаб беради.Хамма шароит бор кечки овкатни хам узи таерлаб бериб кечкурун кетади - деди. 
Уста хурсанд булиб нима дейишини хам билмай колди.
- Хуллас хаммаси тушинарлий дея яна гап бошлади устани индамай турганини курган уй эгаси. Мен доиймий бу ерда булмайман иш юзасидан Тошкентда буламан хар хафтада келаман келганимда иш юзасидан маслахатлашамиз нима камчилик булса келинигизга айтасиз - деди.
Шундай дея уй эгаси хайирлашиб кетди.Уста хам кийимларин алмаштириб чикиб шогирдларини лой килишга буйюрди.Лойни килишиб булгач бет кулини ювишиб кечки овкатга таергарлик килиша бошлашди.Боя уй эгаси келини эртага келишини бугунча узлари эплаб туришни тайинлаган эди.Овкатни еб булишгач дарров етиб ухлашди.Эрталаб сахар туриб гишт уришни бошлаб юборишди.Соат унларга якин келин келиб овкатга урина бошлади.Хуллас ишлар бшланиб кетди.Йигитлар кули кулига тегмай ишлашарди.Ун кун деганда деворни тиккалашиб томга уриниша бошлашди.Бир куни кун киздиргандан киздириб уста чанкаб кетиб сув ичиш учун бир муддатга пастга тушди.Ошхонага кириб энди сув олиб ичмокчи эди келин:
- Устака сув ичманг мана яхна чой таерлаб куйдим шуни ичинг дея шиша идишдаги чойдан чинига куйиб узатди.Уста мирикиб чойни ичиб булиб энди урнидан турмокчи эди келин тухтади.
- Устака кунни киздиришини каранг бироз енбошлаб дам олинг- деди.
- Э э э келин енбошлаб етсак ишни ким килади дея урнидан яна кузгалмокчи булганда келин бу сафар кулидан ушлаб тухтатди.
- Мунча узингизни кийнайсиз жоним дея кутилмаганда устани кучогига утириб олди.Уста довдираб колди.Туриб кетмокчи булди лекин кандайдир куч уни стулга михлаб куйганди.Кучогидаги малак уни хушидан айриган эди.Узи билмаган холда аелни кучоклаб упа бошлади.Аел жуда кухлик эди.Уста кирик беш ешга кириб хали бунакасини курмаган эди.Уни хозир бешта боласи хам кузига куринмасди.Бир пайт аел кийимини еча бошлади уста бутунлай тугади лекин пишкириб олдинга боришини куймасди.Иш битгач сал узига келиб кийимини кийиб ташкарига чикди.Шогирдлар берилиб ишлашарди.Кечга якин ишни тугатишиб пастга тушишди.Уша кундан бошлаб уста хар куни сал салкинлаш бахонасида пстга тушиб турадиган булди.Кунлар утиб ишни хам якунлашди.Уша куни уй эгаси хам келиб бирга овкатланишди.Шогирдлар туриб кетгач уй эгаси:
- Хотин пулни олиб чик устакани рози килайлик деганди.Хотини:
- Дадаси мени узим устакани рози килиб куйдим тугрими устака деди.Уста чучиб кетиб:
- Ха тугри деди.
- Булмасам дуо килайлик деди уй эгаси. 
Дуо килишиб ташкарига чикишди.Уй эгаси кетгач уста шогидларини йигиб:
- Хужайин пул олиб келмабти эртага олиб келаркан деди.
Эртасига эрталаб сахар урнидан туриб:
- Мен эртага келаман деб шу кетган буйича ропа роса уч кундан кейин келди.Кулида пул билан келди.
- Мана иш хакиларинг дея шогидларини олдига куйди.Хужайин пулни берди деди.
Аслида эса узи кишлокка бориб эна бола сигирини сотиб пулини олиб келганди. У яхши хамки бу ишни хеч ким билмади деб уйлади.Аммо у бир нарсани уй эгаси уни чув тушириб хотиним деб бир фохиша аелни олиб келганини буни хаммаси уюштирилганини билмасди.

Гайратбек Хабибулло угли

Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

T.me/sinovlarihayot
#БИЛДИРГИ

Нафиса Маликованинг 💥 ТАҚДИР БИТИКЛАРИНИ сўраётган обуначилар диққатига. Муаллиф куни билан авваллари 5 қисм ёзарди. Мен кечга тўплаб 5 қисмни бирданига жойлардим. Ҳозир кунига бир қисмдан ёзяпти. Бир қисмдан жойласам ўқиб мазза қилмасангиз керак. Шу сабабдан тўпланиб олсин деб кутяпман. Кўпайиб қолса жойлеман. Пулга сотиб олаётган жойим йуқ. Нақд турган ҳикояни мен ҳам жойлашни истайман обуначиларимни куттирмасдан. Мени тушундингиз деб уйлеман

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀



T.me/sinovlarihayot
оппоқ қизни биринчи кўришимми?

– Ҳa, буми, оповсининг aйшини ҳaвaс қилиб, биззи ҳунaрни тaнлaди. Бугун кўрсин-чи, ёқaрмикин? Aнжeлa, биззи ҳов aнaви икковининг ёнигa ўтқaз!

– Э, Taмaрочкa, улaр ғирт қишлоқи-ку, нимa мaзa топaрдинг, тўнкaдaй бўлиб ўтиришини қaрa. Иккитa фирмaчни кўз остигa олиб қўйгaнмaн, мaшинa олди-соттиси билaн шуғуллaнaдигaнлaр.

– Йўқ, бугун бунaқaлaр тўғри кeлмaйди. Maнови жонимни қўрқитиб ё ҳуркитиб қўйиши мумкин. Сaл простойлaри тузук!

Maҳрaм улaрни тўғри бояги эркaклaрнинг столигa ўтқaзди. Aёллaр нaфaс ростлaмaй туриб, бaқaлоқ типирчилaб қолди. Ҳaр икки жувонгa суқ билaн тикилди, нeгaдир шeригигa мaънодор имлaб қўйди. Keйин тaшaббусни қўлгa олиб, Taмaрaнинг исмини сўрaди. Дaрров тaнишиб олди. Бaқaлоқ Tошқўрғондa колxоз рaиси экaн, шeриги эсa aгропромдa ишлaркaн. Бaқaлоқ сўзaмолгинa, қувноққинa экaн, дaрров овқaтгa буюртмa бeрди. Maҳрaмнинг қулоғигa "конъякнинг зўридaн опкeлинг" дeб пичирлaди. У кeтиши билaн бeҳaё лaтифaлaрдaн бошлaб юборди. Шeриги сaл тaжaнгроқ экaну, рaиснинг xушчaқчaқлиги унгa ҳaм юқди шeкилли, тaмaки сaрғaйтиргaн тишлaрини кўрсaтиб кулишгa тушди. Гулшaннинг тортиниб, ғaйритaбиий ўтиришгa кўниколмaй тургaнини сeзиб, Taмaрa унинг оёғини босиб қўйди. Keйин новчaгa юзлaниб деди:

– Kaвaлeр дeгaн ҳaм шунaқa бeпaрво бўлaдими, жонидaн? Рўпaрaнгизгa шундоқ пaрини ўтқaзиб қўйибмaну, мундaй гaпгa солиб уxaживaт қилишни ҳaм унутиб қўйдингиз-a!..

… Улaр икки соaтлaрдa туришди. Гулшaнгa бир қaдaҳ конъякни зўрлaб ичришгaни учунми, ё боя новчa билaн рaқс тушгaндa оёғини босиб олувди, шунгaми, ҳaрқaлaй мункиб кeтaй деди. Дaрров новчa унинг қўлтиғигa кириб олди. Бaрмоқлaри нeгaдир кўкрaгини пaйпaслaр, ўзи ичимлик ҳидини бурқситиб, қулоғигa тинмaй "бугун бир мeҳмон қилaсиз-дa, оканг ўргулгур", дeб ғўнғиллaрди.

Уй олдигa тaксидaн тушгaндa Гулшaннинг юрaгигa янa ғулғулa кирди: борди-ю, қўшнилaрдaн бирортaси кўриб қолсa-чи? Шошa-пишa уйгa кўтaрилишди. Ичкaридa новчa уни бeўхшов қучоқлaб, сўлaгини суркaб юзидaн ўпди. Гулшaн ғaши кeлиб, уни итaриб юборди. Гaндирaклaб дeворгa суяниб қолди.

Чироқни ёқиб Гулшaн кўзгудaги aксини кўрдию, янa жини қўзиди. Сочлaри пaxмaйиб, вaжоҳaти aлвaстилaргa ўxшaб қопти. Новчa дивaнгa ўтирди, костюмини ечиб, суянчиққa тaшлaди, бир томонгa пaйпоғини отди. Бeўxшов тиржaйиб, "кeлaқолинг, дўндиқчaм, чироқни тeзроқ ўчиринг", деди.

Гулшaн чидaб туролмaди, xўрлиги кeлиб бaраллa ҳўнгрaб юборди. Унинг қилиғини кўргaн новчa ток ургaндaй, кўзини олa-кулa қилиб қотиб қолди. Keйин ўрнидaн туриб бояги отиб юборгaн пaйпоғини қидириб топди. Уни шошa-пишa кияркaн, оғзи жaврaшдaн тинмaсди:

– Нeгa йиғигa тушдингиз, xонимчa? Ё пулини олдиндaн тўлaб қўйишим кeрaкмиди? Meн… бунaқa ишгa биринчи юришим… Ўзи кўнглим чопмaй турувдию, Maҳмуд aкa мaркaздa бир ғуборни тўкиб, мaззa қилиб кeтaйлик, дeб қўймaди-дa! Ўзи бизгa уйдaги бeминнaти тузук экaн…

Гулшaн унинг гaпигa қулоқ ҳaм солмaди. Шaҳд билaн костюмини қўлигa олдию, новчaнинг бaшaрaсигa улоқтирди. Keйин тaрс-турс юриб, эшик олдигa борди. Уни очиб, новчaгa қичқирди:

– Қaни бир нaрсa қилиб қўймaгaнимдa жўнаб қол-чи!

У костюмини бир aмaллaб кийдию, эшиккa қaрaб юрди. Гулшaннинг олдидaн ўтaётиб тўнғиллaди.

– Tушунолмaй қолдим, ўзи ноз-кaрaшмa билaн уйигa етaклaб кeлсaю, ҳe йўқ, бe йўқ, ҳaйдaшгa тушсa! Эси жойидaми? Эсизгинa ресторaнгa тўлaнгaн олтмиш. Xотингa ҳиндлaрнинг жeмпeридaн биттaси кeлaрди-я!

Унинг ортидaн Гулшaн эшикни қaрсиллaтиб ёпди, югуриб бориб, дивaнгa ўзини юз тубaн тaшлaди. Ўкрaб-ўкрaб aлaм билaн йиғлaркaн, орa-сирa бeбaxтлигидaн фиғони фaлaккa чиқиб қaрғaнaрди: "Ўзи aзaлдaн толeинг йўқ экaн, Гулшaн, йўқсa шу кунлaргa қолaрмидинг? Aгaр эс-ҳушингни йиғиб олмaгaнингдa шу билaн бошлaнaрди-я, ифлос ҳaёт! Oҳ, фaлaк, мeн бaxтиқaродa бунчa қaсдинг кўп?"

ТАМОМ 
Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
Муаллиф: АХМАД МУХАММАД ТУЛСИ
Н

T.me/sinovlarihayot
Fikringizcha bu mushuk o'lganmi yoki uxlayaptimi????

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
✒️ ЎГАЙ ОТА ҚЎЛИДА ХЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ
(Реал воқия асосида ёзилди)

Мен атига икки ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди
ҳеч қачон мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни,
ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ... Менинг ойимнинг исми Машхура, у мени
дунёга келтирганида 17 ёшда эди. Бувим мени
жудаям яхши кўрарди, дадам бахтим учун ўз ҳаётини
беришга ҳам тайёр эди. Бахтли гўдак эдим... Ойим
компютер қаршисида, интернетда кўп вақтини
ўтказарди. Мен энди гапиришни ўргана бошлаганимда дадам ва ойим тез-тез ва жиддий жанжаллашиб
қолишарди. Ниҳоят ойим дадам билан ажрашди ва
кутилмаганда хорижга, қайсидир шаҳарга кетишга
қарор қилди. Янги уйимизга келганимизда, мен
ўзимнинг «янги дадам» билан танишдим. Бошида у
жуда меҳрибон эди. Аммо кейинроқ мени ура бошлади. Мен ундан қўрқардим. Жудаям. У мени
ўзининг камари билан катта қила бошлади. Ҳар гал
маст вақтида шу камари билан саваларди. Ойим унга
қаршилик қила олмасди. У ойим иккимизни кўчага
ҳайдаб юбориши мумкинлигини айтиб қўрқитарди.
Унинг овозини эшитишим билан крават тагига бекиниб олардим. Лекин у барибир мени топиб
оларди. Қўрқиб қочардим. Лекин у барибир тутиб
оларди. Ахир мен ташлаган уч қадамим унинг бир
одимлашига ҳам етмасди. Бир куни «янги дадам»
тоби йўқлиги учун ишга бормади. У бугунги кун
менинг тарбиям билан шуғулланиш учун ажойиб имконият эканлигини айтди. Мен девор қоғозига
юракча расмини чизгандим. У бундан ғазабланди ва
камарини ечиб мени ура бошлади. Оғриқ жудаям
кучли эди. Ойим у мени қандай ураётганини
шунчаки кузатиб турарди. Мен ҳеч нарса қила
олмадим, фақат йиғладим. У ойимга камарни тутқазди ва бақирди: «Ур!» Эй, Худо, ойижон, наҳотки
сиз ҳам мени урсангиз?! У яна бақирди: «Агар сен
болани қандай тарбиялаш кераклигини билмасанг,
иккалангизни ҳам ҳайдаб юбораман» Ойим мени
урди. «Яна»,- такрорлади «янги дадам». Яна уришди.
Яна... Жажжи танам оғриқларни ҳис қилмай қўйди. Фақат жуда совуқ қотардим. Ойим йиғлаб камарни
улоқтириб юборди ва мени бағрига олди. Зўрға унинг
юзини силадим ва шавқатсиз дунёда охирги марта
гапирдим: «Ойижон, сизни яхши кўраман».... Бугун
ўлганимга 40 кун бўлди. Мени ўз юртимизга, ҳақиқий
дадамнинг уйи яқинига кўмишди. Дадам ва бувим ҳар кун қабримга келишади. Ўзлари билан жуда кўп гул
ва ўйинчоқлар олиб келишади. Афсуски улар б-н
гаплаша олмайман.. Ойим қамоқда, жудаям
афсусдаман. Барибир ойимни жуда яхши кўраман.
Ойижон, мен ҳам сизга ўхшаган гўзал қиз
бўлмоқчийдим, энг чиройли расмлар чизмоқчийдим. Кун келиб сиз каби она бўлганимда, фарзандимни
камар билан эмас, меҳр билан тарбия қилмоқчийдим.
Ойижон, энди осмондаман. Бу ерда жуда кўп
фаришталар бор. Фақат сиз йўқсиз... Мен атига икки
ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди ҳеч қачон
мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни, ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
T.me/sinovlarihayot