🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
752 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#мулоҳаза_учун_мавзу

ҚИЗНИ БУЗГАН ОНАСИ (МИ?)

Бу мулоҳазага чорловчи воқеани ёзишимни мендан бир танишим илтимос қилди . Унинг ҳасратидан чанг чиқиб ётган сўзларини тинглаб , реал ҳаётда бўлиб ўтган бу воқеани бирор ҳикоя
учун сюжет сифатида сақлаб қўйишга сабрим чидамади.

Хуллас, воқеани ўша аёлнинг тилидан ҳикоя қиламан:

Тўйи бўлганга бир йилдан ошган келиним ваниҳоят ҳомиладор бўлди. Ҳисоб.бўйича бу унинг иккинчи ҳомиласи . Биринчи ҳомиласи икки , икки ярим ойлигида маълум сабаблар билан тушиб қолган эди.
Ўшанда шифокорлар энди беш ой муҳлатда ўзини авайлаб юришни , ҳомиладорликдан сақланишни қатъий таъкидлаган эдилар . Бунинг
учун сақланувчи дори воситасини ҳам ёзиб бергандилар .
Мен шифокор айтган барча дори- дармонни сотиб олиб , келиним ичишини ўзим назорат қила бошладим, сабаби шу чоққача унинг табиати билан яхшигина таниш бўлиб қолган эдим. Келиним дори қабул қилишда ўта маъсулиятсиз ва палапартиш эди.

Орадан бир ой ўтди . Бир куни келиним онаси шифокорга кетаётганини , ўзининг ҳам қулоғи оғриётганини , руҳсат берсам аёл қудам билан бирга бориб кўрсатиб келишини айтди. Биласиз, мен давлатни ишида ишлайман. Ҳа деса келинни ёнимда солиб кўчама-кўча олиб юролмайман, қолаверса қудам неча йиллик тажрибали ҳамшира , шу сабаб келинимга очиқ кўнгиллик билан керагидан ошиқ пул тутқазиб шифокорга кўриниб келишга руҳсат бердим .

Шифокордан қайтган келиним қулоғи бироз шамоллаганини айтди ва шифокор дори ёзиб берганини айтди. Яна айтишича у буюрган дориларни сотиб олибди .

Орадан йигирма кунча вақт ўтди. Бирдан келиним ҳали уни ейман , ҳали буни ейман деб ўзини ҳар томонга ташлай бошлади . Бир , икки кунда кўнглимга гумон оралади.

- Менга қаранг , сиз шу вақтда ҳомиладорликдан сақлайдиган таблеткаларни иккинчи партиясини ичишингиз керак эди , ичяпсизми ? - дея сўрадим ундан .

Шунда у :

- Мен аллақачон у дориларни қабул қилмай қўйганман . Онам билан поликлиникага борганда улар мени обдон УТТ текширувидан ўтказдириб, шифокордан энди бемалол ҳомиладор бўлишимни жавобини олиб бўлганлар .

"Оббо , - дея бўшашганча ўйладим мен, - организм тўлиқ тикланиб бўлмасидан бу нимаси эди ? Ким айтади қудамни тиббиёт ходими деб ? Ахир
"Соғлом онадан - соғлом бола!" деган гап бекорга айтилмаган-ку. Энди бу келиннинг ҳомиладорлиги қандай кечар экан? Тўғри набиралик бўлиш менинг ҳам орзуим. Аммо ҳар ишни ақл торозусига қўйиб қилиш керак эди."

Ўйлаганимдек бир ойга қолмай келинимнинг тоби қочди. Ҳар куни қорнини чангаллаб: "Вой жоним"лайди. Қиладиган ишим шифокорма - шифокор юриш бўлиб қолди . Келиним бир кунда бир кафт дори ичмаса ҳисобмас . Бўлмаса ҳомиланинг тушиш хавфи кучайиб кетармиш. Гоҳида ўйлайман: "Шунча дори билан бунёд бўлган бола туғилгач, қай даражада соғлом бўларкан? Барчаси бош - қош қудам эса қилар ишни қилиб ўзи панада ...

Бу ҳам майли ...

Шунча ичилган дориларнинг таъсирими ёки бошиқоронғилик ҳолати шунчалик ёмон ўта бошладими, ройишгина келиним кун сайин "айний" бошлади . Кунда эрини рашк қилади. Қилдан қийиқ ахтариб жанжалга баҳона излайди. Битта гап кам, иккитаси кўп.

Бир куни энди ишдан келиб бироз чўзилгандим. Ўғлимнинг хонасидан қарсиллаган овоз эшитилиб сакраб тушибман. Жонҳолатда уларнинг хонасига югурдим. Қарасам келиним сочларини ёйганча хона ўртасида ўшшайиб ўтирибди.
Ўғлим эса ўзини боса олмай титраб - қақшаб бақиряпти .

- Тинчликми ? Нима гап ? - аранг савол беришга мадор топдим.

- Келинингизга қилган мебелларимиз ёқмасмиш . "Шунақаям мебель қилармишми ? Менга жимжималари бор мебель қилишингиз керак эди,- деяпти ,- яна никоҳ маросими тугагач , ресторандан қайтганда ётоқга сунъий гуллар тўшаб кутиб олмаганмишмиз?!"

Ўғлимдан бу гапларни эшитиб жаҳлим чиқиб кетди. Келин туширганда меҳмонхона ва ётоқхона мебелларини барчасини ўзимиз қилгандик. Европа услубидаги энг қиммат дизайнидан.

Шундаям ўзимни босиб келинимга секин барини тушунтиришга ҳаракат қилдим:

- Бу мебеллар Европа услубида бўлса . Атай болам
учун энг қимматини танлаганмиз. Сиз айтган мебеллар бунинг бешдан бир нархига тўғри келмайди .