🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​иғинларимда фақат хотин уруғлар эди...

"Қабристондан чиқиб, тўғри опамникига бордим. Шўрлик мени кўриб каловланиб қолди. Гўё бир улуғ одам келган-у, ўтиргизишга жой тополмас эди..."Опа, бир ўз қўлингиз билан ош дамламайсизми? Акам билан синглимни ҳам чақирамиз"дедим. Опам кўзларида ёш билан "укажоним, ош сиздан айлансин"дея ошхонага югурдилар. Қаранг, опам менга сиз деб гапиряпти...Қачон "сиз"деган девор пайдо бўлганини ҳам эслолмайман. Айвонда ёнбошлаб ухлаб қолибман. Биринчи марта ота-онам тушимга кирди. Тўй қилаётган эмушман. Дадам билан онам негадир катта уйимга эмас, кичик ховлимга киришмоқчилигини кўриб, "тўй катта ховлида-ку"десам, "у ерга бормаймиз, у бизники эмас"дейишиб, кичик уйимга кириб кетишди. Чўчиб уйғонсам, акам, синглим ҳам етиб келишган экан. Жигарларим билан мазза қилиб ўтирдим. Кечки томон хоҳламайгина катта ховлига бордим. Турган гап мени кутиб ўтиришган экан. Болалар зўрға салом беришди. Кичик ўғлимни юзига ҳам қарагим келмади. Энг қизиғи у ҳам ўзини айбдор санамасди гўё...Атрофимда давра бўлиб ўтиришди. Хотинимга қараб "Гапир, мақсадинг нима?"дедим. У " Уй, машиналар, фирма, умуман ҳамма нарсани мени номимга ўтказиб берасиз" деди. Мен "Агар ўтказмасам, нима қиласан?"дедим.(Буёғини диолог тарзида ёзаман)
- Судга бераман! Қаматаман! Мегажин, ....жиғингиз билан қўш мазор қиламан!
- Ўзингни бос!!! Сенлар билан урушгани келганим йўқ. Хўп! Уй-жойни, ҳамма нарсани ўтказиб бераман! Фирмани эмас фақат.
- Йўқ. Фирмани биринчи ўтказиб берасиз!
- Хўп! Уни ҳам ўтказдим дейлик...уни ким бошқаради?
- Ана, ака-ука бошқаришади!
- Сизларга фақат мол-мулким керакми?
- Ҳа!
- Шунда аризаларингни қайтариб оласизларми?
- Ҳа!
- Сенга эр, болларингга ота керак эмасми?
- Биз учун аллақачон йўқсиз!
- Йўқсиз...ўлганманми?..
- Гап кўпайтириб нима қиласиз? Агар бермасангиз билиб қўйинг, борадиган жойимга бораман. Шармандангизни чиқараман...
- Айтганингдек ҳамма нарсани ўтказиб берсам, мени боқасизларми?
- Сизни хотинингиз боқади.
- Демак, мен сизларга керак эмасман...шундайми?
- Ростини айтайми? Бизга мол-мулкни ўтказиб беринг! Сиз билан ишимиз йўқ!!!Хоҳлаганингизни қилинг!!!
"Яхши, кўнглинглар хотиржам бўлсин! Эртага аризангни қайтариб ол! Ҳаммаси сен айтгандек бўлади! Фақат...кейин...ўртадаги алоқани узаман..."дея омин қилиб, уйдан чиқдим. Томоғимга бир нима тиқилиб қолганди. Яхшики, қоронғу, шошилиб машинамга ўтирдим-у, ўкириб-ўкириб йиғладим...мусиқани қўйиб дод дедим...

(Давоми бор)

Севдора Латипова.

#ХайратдаманХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
​​им, мендек фақат пул топишни билган сўқирлар, кўзини очсинлар! Оилада обрўинг, хурматинг бўлмаяптими, "фарзандлар учун яшаяпмиз"деган бўлмағур фикрни чиқариб, вақтида ўз қарорини чиқара билсинлар. Фарзанд ҳам ўз йўлига. Хурмат, иззатинг билан ўз ҳаётини қурса, болалари тақдирини ташламаса бўлди. Шунда шу болалар ҳам ҳар кунги жанжал,совуқ мухитдан зада бўлишмайди. Ёки қалби музлаб қолмайди экан...Албатта, бу менинг фикрим...менинг кўрган билганимдаги хулосам..."

Мен ҳақиқатан жим тингладим! Фақат тингладим! Ҳеч қандай изоҳ берганим йўқ...Бермоқчи ҳам эмасман. Фақат ўзларини илтимосига кўра, эшитганларимни қандай бўлса, шундай ёзишга ҳаракат қилдим. Хулосасини ўзингиз чиқариб оларсиз. Бу бадий, тўқима асар эмас. Бу ёнимиздаги одам. Сиз-у биздек шу тақдир,кечмишни яшаб ўтган инсон...
....ака, билан ҳайрлашар эканман "ёзаман! Албатта ёзаман"дедим ўзимга-ўзим! Мана бугун ваъдам устидан чиқдим. Сизга ҳам сабрингиз учун катта рахмат!
(Давоми бор. Жичча хотима...)
"Ҳайратдаман"- Севдора Латипова
( Сиз ўқиётган давомли ҳаётий ҳикояга хотима)

Мен ....ака билан ҳайрлашиб кетар эканман, суҳбатни миямга мухрлашга ҳаракат қилдим. Сизга ёзганларим шу инсонни айнан гаплари. Ҳар бир чиқишимни ўзлари ҳам ўқиб, таъсирланиб, ўз фикрларини билдириб бордилар. Интернет ишламай, ФБ га киролмай юрган чоғларим, негадир тезроқ ўқишни хоҳлаётганларини айтиб, телеграмдан жўнатишимни сўраганларида яхши ҳам жўнатганим....Ўқиб, роса дуои салом, рахмат ёзгандилар...Ҳа, азизлар, ҳайратланишингиз аниқ... Мен ўтган замонда ёзяпман...
Кеча телефоним жиринглади. Қарасам, .....ака рақамлари. Аммо овоз аёл кишиники эди..."Севдорахон, бу сизмисиз?..Мен ...акани рафиқаси бўламан. Синглим, бир гапни сизга айтмоқчи эдим... .....ака энди орамизда йўқ...уларни бериб қўйдик....
Осмон узоқ, ер қаттиқ!..Эй, Худойим, ўзинг буюк меҳрибон Зот! Ўзинг билгувчи, Ўзинг чеварсан! Сенга қаршилигим йўқ...Аммо нега?..Энди оғзи ошга етганда...Энди кўзи очилганида...Энди ўзи учун яшамоқчи бўлганда...Ўзинг раҳматингга олгин Худойим!!! Жойингиз жаннатда бўлсин! Омин!

Икки кундан буён ўзимга келолмаяпман... Ҳатто кеча тез ёрдам ҳам чақирдим...Инсон ҳаёти шунчалар қисқа экан, нима қиламиз бир-биримизни кўзимизни ўйиб, дилимизни озорлаб?..Ташлаб кетадиган бу дунёнинг моли, буюми учун талашишимиз кимга керак?..Эй, Аллоҳим, Ўзинг имон бер!!!
Азизларим, сиз ҳам ушбу давомли ҳаётий ҳикояни ўқидингиз. Яхшими, ёмонми, озми, кўпми бахраманд бўлдингиз. Ўша акамизнинг тақдирида сатрларимла ёнма-ён бўлдингиз. Илтимос, вақтингизга, кўз нурингизга, асабларингизга рози бўлиб қўясизлар деган умиддаман! Азиз дўстларим, ғойибона бўлса ҳам сизларни эзозлайман! Ҳамиша хурматимдасиз! Барчангизга КАТТА
Р А Х М А Т ! ! !
Т А М О М.

Севдора Латипова.

#ХайратдаманХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot