🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
706 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Фойдали_тавсия

❗️ Мева ва сабзавотлар ўз рангига кўра организмда турлича вазифаларни бажаради:

🥚 оқ маҳсулотлар — иммунитетни мустаҳкамлайди;

🍎 қизил маҳсулотлар — юрак-қон томир тизимига мадад бўлади;

🍊 оловранг маҳсулотлар — саратонга қарши профилактика;

🥝 яшил маҳсулотлар — организмни токсинлардан тозалайди;

🍋 сариқ маҳсулотлар — тери ҳолатини яхшилайди, руҳиятни тиклайди;

🍇 сиёҳранг маҳсулотлар — турли ўсмаларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

👨‍👩‍👦 Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

T.me/sinovlarihayot
#Фойдали_тавсия

❗️ Мева ва сабзавотлар ўз рангига кўра организмда турлича вазифаларни бажаради:

🥚 оқ маҳсулотлар — иммунитетни мустаҳкамлайди;

🍎 қизил маҳсулотлар — юрак-қон томир тизимига мадад бўлади;

🍊 оловранг маҳсулотлар — саратонга қарши профилактика;

🥝 яшил маҳсулотлар — организмни токсинлардан тозалайди;

🍋 сариқ маҳсулотлар — тери ҳолатини яхшилайди, руҳиятни тиклайди;

🍇 сиёҳранг маҳсулотлар — турли ўсмаларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

👨‍👩‍👦 Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

T.me/sinovlarihayot
#Фойдали

ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ҚАДРИНИ КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Қуръони Каримда "Нисо" ("Аёллар") деган сура бор.

• Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

• Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

• Агар эр хотинига хиёнат қилса, эрни тошбўрон қилиб ўлдирилади.

• Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

• Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

• Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

• Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

• Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

• Агар эр аёлига "Сен менга онамнинг орқаси кабисан" деб қўйса, қул озод қилади, агар қул тополмаса, 60 кун кетма-кет рўза тутади, агар рўза тутолмаса, 60 та мискинга таом улашади.

• Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

• Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

• Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

• Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

• Аёлини зинода айблаган киши, агар шу гапига тўртта гувоҳ келтира олмаса, ўзи саксон дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди.

• Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

• Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

• Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали_маълумот
Умрни қисқартирадиган одатларни биласизми?

Бошқаларга ҳам улашинг
👇🏼👇🏼
T.me/sinovlarihayot
#Фойдали_тавсия

ТАНАДАГИ САЛБИЙ ҚУВВАТНИ ҲАЙДАЙМИЗ

Ҳовлингиздаги танаси йўғонроқ дарахтни қучоқланг.
Танангиздаги барча салбий қувватни дарахт ўзига сингдириб олаётганини ва сизга янги ҳаётий қувват бағишлаётганини ҳис қилинг.

T.me/sinovlarihayot
#фойдали
⚡️Пойафзалга пулни аяманг!

Ўзбекчилигимизда ўзимизга мухим нарсаларда иқтисодчилигимиз тутиб қолади. Чойхона ва кераксиз нарсаларга эса негадир сахий бўлиб кетамиз.

Ноқулай пойафзал туфайли келиб чиқадиган касалликлар бир нечта
- веналар варикози, тромбофлебит
- умуртқалар грижаси, елка қийшайиши
- бош оғриғи, қон босими ошиши
- яссиоёқлик, маймоқлик ва хкз

Оёқ кафти остида 700 дан ортиқ рецепторлар бўлиб улар турли аъзолар билан боғланган. Шу туфайли кўп табиб,  шифокорлар ялангоёқ юриш
фойдали дейишади. Ёки қулай пойафзалда.

Ўзингизга ёки фарзандингизга пойафзал сотиб олаётганда сифатлиси ва қулайини олинг. Арзон ва ноқулай поайафзални танламанг.

Чунки пойафзал хар куни кейилади ва агар нотўғри танланган бўлса, умрбод қийнайдиган касалликлар келтириб чиқаради.


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

❗️Грижаси борлар учун
фойдали машқ

👉🏻. T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Эрта тонгдан ошқозон-ичак тизимларингиз ювилиб, баданингиз тетиклашиб ва кечқурун маза қилиб ухлашни хоҳлайсизми?

👉🏻 T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

❗️Сиз учун керакли массаж тавсиялари

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Уй шароитида қўчқор думбасини дудлаш учун зўр рецепт 👍


Совуқ кунларда, ҳар қандай шамоллашда думба ёғи жуда асқотади.

Дўстларга улашиб қўйинг

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФОЙДАЛИ

Фарзандингизни имунетини кўтарадигон семиртирувчи ва гижаларини йўқ қиладигон коктел тайёрлаймиз
.
T.me/sinovlarihayot
#фойдали

Ибн Сино таълимоти бўйича хасталикка кўра нима кўпроқ истеъмол қилиш керак:

Бел оғриғи учун – Саримсоқ
Вазн олиш учун – Калла шўрва суви
Юракни бақувват қилиш учун – Олма
Сийдик яхши ажратилишига – Селдр
Юқори қон босими учун – Ошқовоқ суви
Жигар хасталиклари – Гулкарам
Юрак “ўйнаши” – Укроп
Анемия – Асал
Бўғим оғриқлари – Майиз
Кўпроқ имтеъмол қилинг!
T.me/sinovlarihayot
#Эр_ва_хотин #Психология
#Фойдали #маълумот
Оилавий муносабатларда аёлнинг хатолари‼️

Оилада мувозанат сақлашда аёл кишининг роли катта, дейишади. Хўш, бунинг уддасидан чиқмаган аёлларимиз ўзлари билмаган ҳолда қандай хатоликларга йўл қўйишар экан⁉️

Масалага ойдинлик киритамиз, дейилади

📌 Нуқсон излаш.
Туғилган ғашлик турмуш ўртоғининг иши, дунёқараши ёки ҳўл сочиқни жойига илиб қўймаслиги билан боғлиқми, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, аёлга ёқмаяпти. Аксарият аёлларимиз бундай ҳолатда эрни тарбиялашга киришишади. Аммо эркак кишининг ҳам ўз ҳақиқати бор. Бу билан ҳисоблашмаслик катта хато.

📌 Нима қилиш керак?
Унинг ҳақиқати билан ҳисоблашинг. Турмушдаги тотувликни сақлаб қолишнинг асосий омилларидан бири ўзаро келишув асосида муносабат қуриш. Негаки турмуш ўртоғингиз шундоғам неча йил давомида ота-онасининг қаттиқ назорати остида вояга етган. Янги терговларни энди у кўтармайди.

📌 Турмуш ўртоғингизни ҳеч қачон ўзгармайди, деб ўйламанг. Анча йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтликларга бир эътибор берсангиз, ташқи кўриниши, ҳаттоки хатти-ҳаракатлари ҳам ўхшаш.

Сири эса биргаликда яшаб ўтган вақт. Беш, борингки етти йил деганда сиз кутган инсонга аста айланиб бораётган турмуш ўртоғингиз бунинг яққол исботи.

📌 Сабрли бўлинг!
Турмуш ўртоғингиз ўзгаришини талаб қилмай, унга юмшоқлик билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилинг. Кўча-кўйда, ишхонада кимдир сизни хафа қилса унга дарҳол шу тахлит жавоб қайтармайсиз, тўғрими?

📌 Жуфтингизни ўзингиз танлагансиз! Демак, йўл қўядиган хатоларни кечириш учун ҳам ўзингизда куч топишингиз керак. Унга ҳеч замонда зарда қилманг. Сиз каби у ҳам кўчадан асабийлашиб келган бўлиши мумкин.

📌 Бошқаларнинг фикрига таяниб иш тутманг! Баҳсда ота-онангиз ёки бошқа маслаҳатгўйларнинг фикрига асосланишдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳаётингизда энг яқин инсон турмуш ўртоғингиз эмасми

📌 Ёдда тутинг! Жуфтингиз сиз кутган шаҳзодаликнинг ролини қойилмақом қилиб ўйнаб берадиган актёр эмас. Аслида сиз ҳам мукаммал инсонга муносиб рафиқамисиз? Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўринг.

📌 Танқид қилманг! «Жўмракни тузатишни ҳам эплай олмадингиз! Шкафнинг эшиги қачон тузатилади ўзи? Қилган бозор-ўчарингизни аҳволига бир қаранг!..» Давом этаверасизми ёки бас қилиш фурсати етдими? Ақлингизни йиғиштирмасангиз катта жанжал ясайсиз.

📌 Уруш чиққанда муносабатларни ҳал этманг! Бу вақтда одамнинг кайфияти, айниқса, ёмон бўлади. Осонлик билан айтилган ёмон гап жуфтингизни хотирасида ўчмас из қолдириши мумкин.

📌 Турмушингиз давомида яхши кунлар бўлганига ишонамиз. Бу кунларни кўпроқ эсга олиб, ички аламни суриб чиқаринг.

📌 Муносабатларга қандай аниқлик киритиш керак? Уларга аниқлик киритишнинг нима кераги бор? Модомики иккалангиз турмуш қурган экансиз, саволга жавобнинг ўзи шу. Бир-бирингизни қаттиқ севасиз.

📌 Бир неча кун норози қиёфада юриб масалани ҳал этиш мумкин, деб ўйламанг. У айбини тушуниб кечирим сўрашини кутманг! Қайтага бу ҳолат янада жаҳлини чиқариши, энг ёмони, бошқа аёл ҳақида ўйлай бошлаши ҳеч гап эмас.

📌 Мураккаб вазиятдан осонгина чиқиб кетишнинг йўли, барчасини ҳазилга буриш. Бирорта комедик фильмдаги вазиятни эсланг. Жуфтингизга кулгили латифа айтиб беринг, биргалашиб кулинг.

📌 Аёл кишидаги қайсарлик жуфти билан ўзаро муносабатда панд беради. Эркак кишига бўйсунишни истамаган аёлга қараганда эркакка бўйсуниб, кейин юмшоқлик билан йўриғига юргаза олган аёл ютиб чиқади.
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

Чақалоқлар учун қориндан ГАЗ ҳайдовчи массаж

Яқинларга ҳам юбориб қўямиз
T.me/sinovlarihayot