🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
729 subscribers
27K photos
15.9K videos
65 files
30.1K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ

Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Ибратли

🌸🍃​​Қалб қачон йиғлайди?🍃🌸

🍃 Қалб ҳақиқатни билгач, ўзингиз холи қолганингизда хато қилганингизни билсангиз ҳам тан олгингиз келмаганда йиғлайди...

🍃 Қалб сиздан ўзи аслида ҳам ўзиб кетган, сиз унингдек бўлолмаслигингизни билганда йиғлайди.

🍃 Қалб одамларнинг сизга жабр, зулм қилишида ожиз қолганингиз, сукутдан бошқа йўлингиз йўқлигида йиғлайди.

🍃Қалб бир хато қилгач уни такрорламасликка онт ичганингиздан кейин яна ўша хатони содир этганингизда йиғлайди.

🍃 Қалб сиз ҳеч ҳам хиёнат килмаган инсонингиз сизга хиёнат қилиб, ҳиссиётларингизни оёқ ости қилганда йиғлайди.

🍃Қалб кўп йиғлаганингиз сабаб кўзёшларингиз қуриб қолганда йиғлайди.

🍃Қалб атрофингиздагилар кўп бўлса ҳам, ўзингизни якка сезганингизда йиғлайди.

🍃Қалб сизга яқин бўлган инсоннинг қадрини уни йўқотгинингиздан кейингина сезганингизда йиғлайди.

🍃 Қалб йиғлайверади. Ҳаёт унга боқмайди. Давом этаверади.

🌼🌼🌹🌹🌹🌼
​​​​#ибратли #хикоя

ОҒРИҚ...

Аёл мусофир эди. Фақат аёлларгагина иш топиладиган бу шаҳарда у энагалик қилиб пул топарди. Ўз болаларига беролмаётган меҳрини бир етти ёт чақалоққа кўрсатишга мажбурлигидан ичи ачирди...
Начора, ҳаёт курашлардан иборат...
Ишлаган пулларини уйга тийинма-тийин жўнатар, ўзи амал-тақар бегона юртда кун кўрарди. Орзуси ватанда уй олиш, эри- фарзандлари билан бир оила бўлиб яшаш эди.
Ваниҳоят қайтиш соатлари етди. У яшаган оила уни кўзида ёш билан кузатиб қолишди, фарзандларига атаб совғалар беришди. У юртга қайтди.
Афсус, келиб кўргани бошқа манзара бўлди. Икки фарзанди кўпинча онасиникида юриши бежиз эмас экан. Жўнатган пулларига олинган уй эшигини бошқа аёл очди!
Дод деди.
"Менга нимага айтмадинглар?!" деб ҳайқирди.
Кекса онаси унинг палаҳмону саргардон бошини қучоғига олди:
-Болам, алам-аччиқдан ўзга юртда бир нима бўлиб қолшингдан қўрқдим. Худога сол! Аллоҳ ўзи меҳрибон!
Оёқлари узайиб, бўйи чўзилиб, норғуллашаётган болаларига термулди. Яна ортга қайтадими?!
"Йўқ йўқотган умрим, болаларимнинг ёнида бўлмаган соатларимни энди қайтаролмайман, ўзим ҳам қайтмайман!!!" У ўзига шу аҳдни уқтирди.
Ўз юртида бўлсада, ўзга юртдагидан кам машаққатлар чекмади. Тун қоронғусида бозорга кетарди, шом қоронғусида бозордан қайтарди. Ёрилиб кетган кафтлари силаганда болаларининг сочига илашмаслиги учун қўлларига кремлар, дорилар суртарди.
Онаси ҳовлининг бир четини унга васият қилиб қолдирди. Норози бўлаётган акасига қарата эса: "ҳеч йўқ сен унинг ҳаётидаги мард одам бўлгин!" деб ҳовуридан туширди.
Ичи чиқмади. Барибир шаштидан қайтмай харакат қилаверди. Аҳийри бошланғич тўловга яраша пул топиб, давлатдан кредитга уйли бўлди.
Истиҳола қилиб, уялиб турган акасига қарата: Бахтли яшанг, шу менга етади, ҳеч кимни оиласи аччиқ бўлишини истамайман- деди ҳайрлашиш чоғида.
Мана унинг йиллаб орзулаган бошпанаси ҳам бўлди. "Аллоҳга шукр" деди ўзи уйи деворларини силаб.
"Ана энди унинг боши устида том бор, бир амаллаб оҳиригача кредитларини тўлаб олса бўлди!"
Кунлардан бир кун эшик тақиллади. "Мибми, светми, газми?!" деб очди: остонада эри турарди...
Сўзма-сўз ёдлаб юрган аламли сўзларини унутди ё айтгиси келмади.
Эшикнинг овози- қайчидек оҳирги риштани узиб, "қарс" этиб ёпилди...
Сўнгги сўз: бу бир аёлнинг оғриқли ҳикояси.
Айтишига қараганда: собиқ эри эртаси куни онасига уч минг доллар пул қолдириб кетибди...
"Шайтон вас-васачида, аввал ҳаёлимга " бу пул- болаларимга берилган алиментми, ё ўзим жўнатган пулларнинг бир қисмими ёки виждон оғриғини босадиган дорими?! " деган ғалати фикр келди. Кейин ўз-ўзимга "бу Аллоҳ таолонинг бизга жўнатган ризқидан бошқа нарса эмас, алҳамдулиллаҳ" дедим"- дейди ўша аёл каминага ёзган хатида...

©️Ummu Zaynab Ummu ёзди!

(муаллиф номини ўчириб, тарқатманг, бу-ҳаром!)

📌👇

┏━━━━━━━━━┓
🌺🌺 К И Р И Ш 🌺🌺
┗━━━━━━━━━┛

@sinovlarihayot
​​#Ибратли
ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ

Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»

- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.

- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.

- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.

- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.

- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.

Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.

Яқинларингизга ҳам улашинг

⬇️Линкни босиб каналига обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/sinovlarihayot
#Ибратли

ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ♻️

T.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_воқеа.

Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизни қадрини билсак эди!?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРАКА ХАҚИДА

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ маърузаларидан

#ибратли #мулоҳаза

. БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...

- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим!
Одамлардаги мехр-мурувватни бараканг билан ризқлантир! Омин! 🤲
Xavotirman
Jaloliddin Ahmadaliyev
🎙 Жалолиддин Ахмадалиев

#ибратли_қўшиқ

-ХАВОТИРМАН-

Шодон деманг лабим кулар, дилим вайрон.
Амали кам жасадимдан, хавотирман.
Жайрон каби жоним учун хушим хайрон,
Кабрдаги сухбатимдан хавотирман.

Тиним билмай зулим килар, маккора нафс,
Оташ сари етаклайди, хаю-хавас
Савобларим гунохимга келгайму, бас.
Кеча-кундуз ғафлатимдан хавотирман!

Хавотирман, қиематда саволлардан ҳавотирман.

УМР шамдек ёниб-ёниб тугар охир,
Икки малак, елкам узра мудом хозир.
Неки амал қилган бўлсам бори зохир,
Менга бўлар саволимдан хавотирман!

Фано ичра интихосин, топса йулим,
Шаходатни айтармикан, саркаш тилим.
Борар жойим бўлармикан, сокин сўлим,
Қабр тамон, жўнашимдан хавотирман!

Хавотирман, қиематда саволлардан ҳавотирман.

😢😢😢😢😢😢😢😢

T.me/sinovlarihayot
​​​​#ибратли #хикоя

ОҒРИҚ...

Аёл мусофир эди. Фақат аёлларгагина иш топиладиган бу шаҳарда у энагалик қилиб пул топарди. Ўз болаларига беролмаётган меҳрини бир етти ёт чақалоққа кўрсатишга мажбурлигидан ичи ачирди...
Начора, ҳаёт курашлардан иборат...
Ишлаган пулларини уйга тийинма-тийин жўнатар, ўзи амал-тақар бегона юртда кун кўрарди. Орзуси ватанда уй олиш, эри- фарзандлари билан бир оила бўлиб яшаш эди.
Ваниҳоят қайтиш соатлари етди. У яшаган оила уни кўзида ёш билан кузатиб қолишди, фарзандларига атаб совғалар беришди. У юртга қайтди.
Афсус, келиб кўргани бошқа манзара бўлди. Икки фарзанди кўпинча онасиникида юриши бежиз эмас экан. Жўнатган пулларига олинган уй эшигини бошқа аёл очди!
Дод деди.
"Менга нимага айтмадинглар?!" деб ҳайқирди.
Кекса онаси унинг палаҳмону саргардон бошини қучоғига олди:
-Болам, алам-аччиқдан ўзга юртда бир нима бўлиб қолшингдан қўрқдим. Худога сол! Аллоҳ ўзи меҳрибон!
Оёқлари узайиб, бўйи чўзилиб, норғуллашаётган болаларига термулди. Яна ортга қайтадими?!
"Йўқ йўқотган умрим, болаларимнинг ёнида бўлмаган соатларимни энди қайтаролмайман, ўзим ҳам қайтмайман!!!" У ўзига шу аҳдни уқтирди.
Ўз юртида бўлсада, ўзга юртдагидан кам машаққатлар чекмади. Тун қоронғусида бозорга кетарди, шом қоронғусида бозордан қайтарди. Ёрилиб кетган кафтлари силаганда болаларининг сочига илашмаслиги учун қўлларига кремлар, дорилар суртарди.
Онаси ҳовлининг бир четини унга васият қилиб қолдирди. Норози бўлаётган акасига қарата эса: "ҳеч йўқ сен унинг ҳаётидаги мард одам бўлгин!" деб ҳовуридан туширди.
Ичи чиқмади. Барибир шаштидан қайтмай харакат қилаверди. Аҳийри бошланғич тўловга яраша пул топиб, давлатдан кредитга уйли бўлди.
Истиҳола қилиб, уялиб турган акасига қарата: Бахтли яшанг, шу менга етади, ҳеч кимни оиласи аччиқ бўлишини истамайман- деди ҳайрлашиш чоғида.
Мана унинг йиллаб орзулаган бошпанаси ҳам бўлди. "Аллоҳга шукр" деди ўзи уйи деворларини силаб.
"Ана энди унинг боши устида том бор, бир амаллаб оҳиригача кредитларини тўлаб олса бўлди!"
Кунлардан бир кун эшик тақиллади. "Мибми, светми, газми?!" деб очди: остонада эри турарди...
Сўзма-сўз ёдлаб юрган аламли сўзларини унутди ё айтгиси келмади.
Эшикнинг овози- қайчидек оҳирги риштани узиб, "қарс" этиб ёпилди...
Сўнгги сўз: бу бир аёлнинг оғриқли ҳикояси.
Айтишига қараганда: собиқ эри эртаси куни онасига уч минг доллар пул қолдириб кетибди...
"Шайтон вас-васачида, аввал ҳаёлимга " бу пул- болаларимга берилган алиментми, ё ўзим жўнатган пулларнинг бир қисмими ёки виждон оғриғини босадиган дорими?! " деган ғалати фикр келди. Кейин ўз-ўзимга "бу Аллоҳ таолонинг бизга жўнатган ризқидан бошқа нарса эмас, алҳамдулиллаҳ" дедим"- дейди ўша аёл каминага ёзган хатида...

©️Ummu Zaynab Ummu ёзди!

(муаллиф номини ўчириб, тарқатманг, бу-ҳаром!)

📌👇

┏━━━━━━━━━┓
🌺🌺 К И Р И Ш 🌺🌺
┗━━━━━━━━━┛

@sinovlarihayot
​​#Ибратли
ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ

Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»

- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.

- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.

- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.

- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.

- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.

Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.

Яқинларингизга ҳам улашинг

⬇️Линкни босиб каналига обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/sinovlarihayot
#Ибратли

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда, оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди.
Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб, хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ, шу қўнғизни гўнг титиш учун яратганми?"...

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учради. Медицина унга шифо тополмади.
Ниҳоят бир куни, катта бир табиб, унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган тўпчаларни қирқ кун ейишини буюрди.
Буни қарангки, табиб буюрганини қилган бемор, ростдан ҳам шифо топиб кетди...

Орадан йиллар ўтиб қаҳрамонимиз бир кун кемада сафарга чиқибди.
Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган, фақат у бир четда хотиржам ўтирарди.
Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, у шундай жавоб берганди:
"Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман.
Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман.
У - барчасини яхши билгувчи Зот!"

Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин.
T.me/sinovlarihayot
#Ибратли_воқеа

“ҲАММАГА ҲАЛОЛ, ФАҚАТ МУСУЛМОНГА ҲАРОМ”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди.

Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди.
Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга. Аҳмад:

- Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:
- Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
- Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди.

- Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
-Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам “ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром” деб ëздирасан?

- Далилим бор, аммо исбот талаб қилади,- дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
- Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?
- Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
- Хўш...

“Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
-Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.

“Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга.
-Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
-Хўш, нима истайсан яна?
-Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.

- Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
- Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
- Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.

Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
- Хўш, нима қиламиз энди?
- Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
- Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?
Султон аччиқ табассум қилиб:
- Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.

Хулоса сиздан...

Ҳар бир канал админлари, барча инсонлар ўзини қилган хозирги холатдаги ишини бир торозига солиб кўришни ва хулоса чиқаришини, АЛЛОҲ ОЛДИДА НИМА ДЕЙИШИНИ БИР ЎЙЛАБ КЎРИШНИ МАСЛАХАТ БЕРАМАН.

Нега АЛЛОҲ бутун ДУНЁГА жуда катта синов берди охир оқибат улим билан тугаш хавфи бор кўзга кўринмайдиган КОРОНАВИРУС берди.

@sinovlarihayot
Ниятим амалга ошганидан афсусдаман (ҳаётий ҳикоя)

Яратган сизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз режалаштиролмайсиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганман. Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ ўз мисолимда буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки мен бошидан ниятни нотўғри қилдим, бутун сўраш ўрнига кемтик сўрадим, Яратган ҳам сўраганимни берди, ниятим амалга ошди, лекин бундан менга яхши бўлгани йўқ, аксинча, дардим кўпайди, ташвишим ортди. Эҳ, қани эди, вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлганда, балки бари бошқача бўлармиди?

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”Эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.

#Ибратли_хикоя

Dilnoza
Хеч қачон "Ёмон яшаябман" деманг...
..."Аллох" гапингизни эшитиб "Сен ёмон яшаш нималигини билмайсан хали" деб ўн карра ёмон тақдирга рўпара қилади...

...Хар нима бўлган тақдирда хам "Яхши яшаяпман" дейишдан чарчаманг...
...Шунда "Аллох" - "сен яхши хаёт қанақалигини билмабсан" деб сизга ўн карра яхши хаёт тухфа этади...

#ибратли_сузлар

SURXONIM❤️🌹🌹🌹
Ҳалол савдонинг натижаси
Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди.
Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди.
Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди.
Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди.
Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!”

#Ибратли_хикоя
#Ибратли

🌸❤️ Оқила Аёл! ❤️🌸

Эр-у хотин бозор айланишарди.

Эр аёлини синаш учун атай бир кўйлакни ушлаб, шундай деди:

- Онаси, балки сизга шу кўйлакни олиб берарман?

- Ахволини, ҳамма ёғи очиқ бўлмай ўлсин.

- Нима, олиб берсам киймайсизми?

- Олдирмайман ҳам бу савилни.

- Нега?

- Сиз ҳам ўзга аёллар каби замонавий бўлишни истамайсизми?

- Замонавийлик - очиқ-сочиқ кийиниш дегани эмас. Мен бошимдаги рўмолимда ҳам гўзалман. Бозордаги бор кийимларни шу битта рўмолимга алмашмайман!

Эр жилмайиб аёли томон қаради.

- Мен ҳам сизни бутун дунё гўзалларига алмашмайман, онаси!❤️😊

🌸🌿🌸🌿🌸

T.me/sinovlarihayot
#ибратли_қисса

Тақводор куёв хақида.

Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор эди. Унга ўлканинг энг олди бойлари, мансабдор кишилар, мол-у мулк эгалари харидор бўлишди, аммо қози уларнинг ҳаммасига рад жавобини берди.

Қозининг Муборак исмли қули бор эди. Келганига икки ой бўлган, бу орада боғдаги мевалар пишганди. Хўжайин Муборакка узум келтиришини буюрди. Аммо олиб келинган узумлар ранги чиройли бўлса ҳам, ҳали етилмаган эди. Қайта олиб келишга юборди, лекин бу сафар ҳам худди олдингиси каби нордон чиқди.

– Ахир, токзорда қанча узум бор, нега фақат пишмаганини олиб келяпсан? – сўради қози.

– Қайси бири ширин, қайсиниси хом эканини билмайман, – жавоб берди Муборак.

– Субҳаналлоҳ, – деди ҳайрат билан хўжайин, – икки ойдан бери боғдасан, ҳалигача қайсиси ширин, қайсиси нордон билмайсанми? Еб кўрмадингми?!

– Хўжайин, вазифам узумларни қўриқлаш, ейиш эмас. Сиз менга боғни муҳофаза қилишни топширгансиз. Шундай бўлгач, мевалардан ейишим тўғри бўладими?

Қози бундай ҳодисага биринчи марта гувоҳ бўлаётганди. Кўнглидагидек инсонни топган эди. Муборакка деди:

– Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Менинг қизим бор, бир қанча мансабдор, бадавлат кишилар қўлини сўрашди. Уларнинг қай бирига розилик беришни билмаяпман. Нима қилсам экан?

Муборак жавоб берди:

– Жоҳилият даврида насл-у насабига, насронийлар ва яҳудийлар ҳуснига, Саодат асрида диндорлиги, тақвосига қараб куёв танлашарди. Давримиз одамлари эса мол-у мансабига қарашади. Шундай бўлгач, совчилардан хоҳлаганингизга бераверинг.

– Мен ҳам диндорлиги ва тақвосига қарайман, шунинг учун қизимни сенга бераман. Чунки бу гўзал хислатларни сенда кўрдим.

Муборак ўзининг қул эканлиги, қизнинг ҳам бунга рози бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Аммо қози қарорида қатъий эди. Муборакни уйига бошлади. Уйга киргач, хотинига деди:

– Бу солиҳ, тақволи, диндор қулимиз. Қизимизни унга бермоқчиман, нима дейсан?

– Ўзингиз биласиз, фақат қизингиздан ҳам бир сўрайлик.

Она бўлган гапни айтганида қиз бу хусусда ихтиёри ота-онасида эканини билдирди. Шундан кейин никоҳ ўқилди. Аммо Муборак келиннинг ёнига кирмас эди. Бу аҳвол қирқ кун давом этди. Бир сабаб билан ҳолатдан хабар топган она чидолмади, эрига айтди:

– Топган куёвингиз шунча пайтдан бери қизимизнинг юзига ҳам боқмабди. Бу нима қилгани?

Бу ҳақда қози Муборакнинг ўзидан сўраганида шундай жавоб олди:

– Мени тўғри тушунинг. Қизингиздан хушланмаган жо­йим йўқ, фақат бир андишам бор. Сиз шунча йил қозилик қилгансиз, қизингиз бирор шубҳали луқма еган бўлиши мумкин. Шу сабабли ўтган кунлар давомида унга ҳалол едирдим, ичирдим. Бу ишни фақат Аллоҳ бизга солиҳ фарзанд ато этсин, деган ниятда қилдим.

Кейинчалик бу оилада ўғил дунёга келди. Исмини Абдуллоҳ қўйишди. Ўша гўдак валий зот бўлиб етишди. Бу – Абдуллоҳ ибн Муборак эди.

Қойил қолмасликни иложи ёқ👏

T.me/sinovlarihayot
#Ибратли

ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_хикоя

💡ЭНГ БОЙ КАМБАҒАЛ ОИЛА

...Дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан энг аввал қалбингизга эътиборли бўлинг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

#Ибратли_ривоят

ИККИ ҚУЛ...

Султон икки нафар қул сотиб олди. Бири келишган, озода, тишлари оппоқ эди. Султон ўша қулини ёнига чақириб, суҳбатлашди. Қул хожасининг сўровларига аниқ ва тўлиқ жавоб берди. Султон унга 
илтифот кўрсатиб, ҳаммомга жўнатди. Сўнг: «Иккинчи қул ҳам ёнимга келсин!», деб амр қилди. Бу қул жуда хунук, тишлари қоп-қора, оғзидан нохуш ҳид келар эди. Суҳбатидан ҳам султоннинг кўнгли тўлмади. Лекин кўринишга қараб шошилиб ҳукм чиқармай, уларни яхшилаб синовдан ўтказишга қарор қилди. Оғзидан бадбўй қулига дедики: «Сен ақлли одамга ўхшайсан. Лекин сендан олдинроқ ҳузуримга келган қул сен ҳақингда: «У яхши одам эмас, ўғри. Бўлмағур одамлар билан улфат ҳамда номуссиз киши», деб айтди», деди. Қул: «Ҳожам, мен уни тўғрисўз одам деб биламан. Ёлғон сўзлаганига гувоҳим ҳам йўқ. Менинг ёмон жиҳатларимни кўрган экан, у кўрган айбларимни ўзим кўра олмабман», деди. Султон қанча уринмасин, қулга дўсти ҳақида ёмон  гап айттиролмади. Аввалги қул ҳаммомдан қайтгач, хўжайинининг ҳузурига чақирилди. Султон унга: 
«Жуда ҳам чиройли бўлиб кетибсан. Лекин минг афсуски, нариги шеригинг сен ҳақингда айтган  хислатлари сенда бўлмаганда эди», деди. Қул бирдан қизишди: «Султоним, у диёнатсиз мен ҳақимда нима деди?!». Султон: «У сенинг иккиюзламчилигинг, кўринишда даво, аслида эса дард эканингни гапирди». Қул бу гапларни эшитгач, жаҳлдан ақлини йўқотди. 
Қизариб-бўзариб, шеригининг орқасидан оғзига нима келса гапирди. Султон: «Мен иккингизни ҳам имтиҳон қилиб кўрдим. Билдимки, унинг оғзидан нохуш ҳид келса, сенинг руҳингдан бадбўй ҳид таралар экан. Бундан кейин у сенинг хожанг, сен эса унинг қулисан. Бор, унинг хизматида бўл!», деб буюрди.

https://t.me/, sinovlarihayot