🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
725 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Бу маҳалда Ботирнинг ҳам омади чопаётганди. Ёш мутахассиснинг ғайратли, ишга масъулиятли эканлиги тезда раҳбарлар эътиборига тушди. Оддий чилангарликдан муҳандис ўринбосари лавозимига, сўнгра техника хавфсизлиги бўйича муҳандисликка кўтарилди. Хусусан, унинг оғир, вазмин мулоҳаза юритиши, ҳар қандай вазиятда тўғри, адолатли қарорга кела олиши, камчиликларга муросасизлиги катталарга ёқарди.

Шу орада ўғли туғилди-ю, Олиянинг сиҳат-саломатлигига дарз кетди. Худди шовва қирғоқни емиргандек турфа хил касаллик чиқиб, бечора аёлнинг асабини кемирарди. Шу сабаб эр-хотин ўртасида кўнгилсизликлар, англашилмовчиликлар кўндаланг кела бошлади. Аёл ортиқча инжиқ эди. Унга битта кам, иккитаси ортиқча... Ботир бу ҳаётга ҳам кўникди. У хотини табиатидаги ўзгаришлар сабаби кетма-кет касалликлар исканжасига тушиб қолганлиги оқибати деб тушинарди. Шу боис, муроса йўлини танлади, уйдаги шароитни Олия диди ва эҳтиёжига яраша мослаштирди. Бошқарув жиловини меҳрибон ва жонсарак онаси қўлига тутқазди.
Эҳ-ҳе, ўтган йиллар мобайнида Олияни кўрсатмаган шифокори, олиб бормаган сиҳатгоҳи қолмади. Лекин, хасталик инсон баданига бир чанг солдими, тамом, эгаллаган жойини омон қўймас экан. Олия 28 ёшида жарроҳлик столига ётди. Ўшанда Ботир илк бора бу инжиқ ва талабчан, гоҳида ювош ва мўмина аҳли аёлига нақадар ўрганиб кетганини юракдан сезди. Токи операция тугамагунча Олия ётган палатадан бир қадам жилмади, бировга тишининг оқини кўрсатмади, юрагидаги хуруж бўронини ҳеч кимга сездирмади. Хаёлида фақат бир жумла айланарди: “Ё Раб, хотинимни мендан тортиб олма, унга шифо бер, ёлғиз ўғлимни чирқиратиб, ўзимни етим қўзидай тентиратиб қўйма!”
Жарроҳнинг қўли енгил экан, Олиянинг ҳаёти сақлаб қолинди. Жони омонлигига севинган аёл тез орада бу неъмат залворини англаб етди. Чунки киши вужудидан кесиб ташланган ўша аъзо вазифасини бошқаси уддасидан чиқолмас, натижада бу ҳолат асаб ва юрак зўриқишига олиб келар экан. Дардга полвон Олия бу синовгада дош берди, жони кўзига кўринганида мум тишлади, ҳадеб нолийвериб, одамларни ўзидан бездириб қўйишдан чўчиди. Қолаверса табиатидаги оғир, босиқлик ҳам қўл келди.
— Маставани хом ташлаймизми, қизим?
Ошхона тарафдан келган овоз Олиянинг хаёлини бўлди. У шошилмай ўрнидан қўзғалди. Ҳали чорпоядан тушиб улгурмай, озғингина Саломат ая унинг қаршисида ҳозир бўлди.
— Сиз уринманг, овқат тайёрлаш жону дилим эканлигини ўзингиз яхши биласиз.
Худди шу тобда дарвозахона тарафдан уч эшик нарида яшовчи Таннозхон кўринди. У доимо “Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Ойпарчага тақлид қилишни ёқтирарди. Ҳозир ҳам ёғоч ўтказилган атлас астарли елпуғичини айлантириб келар экан, эшик ёнидан шовқин солди.
— Ҳой овсинча, тузикмисиз, бай-бай жудаям очилиб, ўн тўрт кунлик ойдай бўлиб кетибсиз-ку. Буни қаранг, қачон қарасам, касалман деб, Ботиржонни юрагини ёрасиз-а.
Таннозхон Олиянинг тенгдоши, иккаласи бир йилда келинлик либосини кийишган. Шунга қарамай, у ўз тенгдошларидан анча каттага ўхшар, гап сўзлари ҳам шунга яраша олди-қочдидан нари ўтмасди.
Саломат ая бу эркак, шода аёлни кўпам хушламасди. Бироқ, одамнинг юзи иссиқ, кўчадан кириб келган меҳмонни кўкрагидан итариб бўлмаса...
— Вой гиргиттон, хўп вақтида келдиз-а. Бугун келинимнинг чеҳраси очиқ соғлиғи яхши. Одам тафтини одам олади, дейишади. Сизлар чақ-чақлашиб ёзилинглар, мен ошхонага бора қолай.
Олия қайнонасига эътироз билдирмоқчи эди, Саломат ая келинини қўлидан ушлаб, жойига ўтиргизди.
— Сиз туриб кетсангиз, Таннозхон зерикиб қолмасин яна... Мен ҳозир...
Таннозхон қадам товушлари сўнгач, суҳбатдошига суқланиб қаради.
— Олия, сизни биров дард тортган одам демайди, ҳалиям янги тушган келинчаклардан қолишмайсиз-а?!
Мезбон уялиб “қўйинг, унақа деманг ўртоқ”, деб қўйди. Аммо, Таннозхон негадир шу мавзуни давом эттиришга мойил эди.
— Эрингиз тилла йигит-да, одамлар хотинини кифтида кўтарса, сизни кафтида авайлайди. Бизникилар аллақачон совиб қолган. Эркакми ёки ғўлами фарқига боролмайман.
Олия кулиб, ўртоғининг бўлиқ сонига шапатилади.
— А ойибсиз-да, бунақа гапларни қаердан топасиз?
Таннозхон кўксига қўл қўйди.
— Ичимда гап пиширадиган хумдон бор. Хоҳлаган масалада, хоҳлаган одам тўғрисида маълумот топилади.
Шу аснода Нозима ҳам мактабдан эртароқ қайтиб қолди. У опасининг дугонаси билан суҳбатлашиб ўтирганини кўриб, севинди. Югуриб чорпояга келди, Олияни бўйнидан қучоқлаб кўришди. Сўнг меҳмон билан саломлашгач, зинапоядан сакраб-сакраб чиқиб ётоғига кириб кетди.
Шу синглингиз сизга жуда меҳрибонда, — унинг орқасидан ҳавасланиб қараган Таннозхон кўзларига ёш олди.


— Қанийди, ҳеч йўқ мана шундай оқила, чаққонгина битта қизим бўлса. Ёш умрим хазонга айланяпти.
Олия Дугонасининг феълини биларди. У бир зумда ёниб яна тезда ўчар, кўз ёшлари кипригига илингани каби, кулгиси ҳам лаблари орасида пайт пойлаб турарди.
— Ҳали ёшсиз, қаратинглар, ахир, ҳозир тиббиёт жуда илгарилаб кетган.
— Вой ўртоқ, намунча содддсиз, бу савил эркакка ўша сиз айтган тиббиётнинг ҳам кучи етмаяпти-да. Ё ўзи емайди, ё бировга бермайди...
Мезбон тилини тишлади. Бу оилада ҳар қандай ҳангома одоб чегарасидан чиқмас, ички маданият, муомала тартиби, худди рисоладагидай сақланарди. Ўртоғининг сукути меҳмонга бошқача таъсир кўрсатди.
— Мен доимо сизни ўйлайман, — деди Таннозхон энди бутунлай бошқача қиёфада. — Сиз эса ҳеч қачон фикримни маъқулламайсиз, гапимга гап қўшмайсиз.
—Ундай деманг, — Олия хижолат тортиб кўзларини олиб қочди, — Фақат бу масалада биласиз-ку, уқувим йўқ. Шер ака яхши одам, оилапарвар.
— Э ўргилдим ўша номи шер-у, амали қуён акангиздан. Хўп, бу ёғи шунақа экан, ҳеч йўқ эркакка ўхшаб бир дўппосласа ҳам рози эдим. Қачон қараманг, кўзимга тикилиб, аксирсам, лаббай, дейди. Латтанинг ўзи. Мана, Ботиржон доимо сири билан туради, виқорли, меҳрини ҳам қоғозга ўраб беради. Ё шундай эмасми?
— Қайдам? Сўнгги йилларда ёстиқдан бош кўтаролмаяпман. У бечорага қийин. Бир томондан иши масъулиятли, иккинчи тарафда менинг ташвишим. Унга раҳмим келади-ю... Не қилайки, дадил оёққа туролмаяпман. Уч кун соғман-у, яна тўрт кун хастаман.
Таннозхоннинг бодом қовоқлари орасидаги мовий кўзларида шум нигоҳ жилваланди.
— Купам куюнаверманг, овсин, эрингиз ҳам жуда анойилардан эмас.
Олия сергакланди.
— Тушунмадим, ўртоқ? Бу билан нима демоқчисиз?
— Хўп, майли, айтсам, айта қолай. Яқиндан буён эрингизнинг машинасида бир аёлни икки бор кўрдим. Кўнглингизга олманг-у, биринчиси тасодифдир, аммо, иккинчиси зарурият юзасидан шекилли. Хуллас, эҳтиёт чорасини кўрмасангиз, оғзингиздаги ошни олдириб қўясиз.
Олиянинг лаблари оқарди, чеккаларидаги сезилар-сезилмас ажинлар қуюқлашди. Аммо, дардга ботир аёл сир бой бермади, ўзини мардона тутди.
— Сиз уни яқиндан кўрдингизми?
Таннозхон елпуғичини гир-гир айлантиришдан тўхтаб, Олиянинг ёнига сурилди.
—Бир куни анови корейслар ресторанида учратдим. Ишонасизми, овқат музлаб бўпти, худди икки фолбинга ўхшаб, бир-бирини кўзи билан ютвораман, дейди. Шу топда дунёни сув босса тўпиғига чиқмаслиги аниқ эди. Аммо, хафа бўлманг-у, зорманда бу дунёнинг одами эмас, худди фариштанинг ўзи. Юзи лоҳурдай, ингичка томоқлари оппоқ, ҳатто ютинса сезиляпти. Кўзлари бирам чиройли, яна хумор боқишини айтмайсизми? Агар эркак сифатида яралганимда, Ботирни доғда қолдириб, ўзим узоқларга олиб қочардим.
Таннозхон ҳиссиётга берилиб ортиқча гапириб қўйганлигини, дугонаси юрагига ниш урганини тушунди. Тушунди-ю, энди кеч эди. Жонҳолатда Олиянинг ҳилвираб турган гавдасини қучоқлади.
— Мени кечиринг, овсин, билмасдан гуллаб қўйдим. Аммо сизга ачинганимдан гапирдим. Ҳар ҳолда олдини олган яхши. Уларнинг муносабатлари чуқурлашмасдан аввал эҳтиёт чорасини кўринг. Керак бўлса, куну тун пойлаб, қўлга туширинг. Ўшанда қилт этолмайди. Оғзингизни очиб, индамай уйга қамалиб ётсангиз, бир куни пушаймон чекасиз.
Меҳмон Олияни қучоғидан бўшатиб, чорпоя четидаги ёстиққа суянди. Адолат юзасидан айтмоқ жоизки, у бу янгиликни дугонасидан суюнчи олиш ёки уни “ер билан яксон қилиш” учун ошкор этмаганди. Одатда маҳмадона, лақма дўстлардан шундай “илтифот” кутиш мумкин.
Улар ўзларича яхшилик қиляпман, ёрдам қўлини чўзяпман деб ўйладилар-у, амалда душмандан баттар азият етказадилар.
Хонадон соҳибаси ичидан зил кетса-да, иззат-нафси, ғурури топталишига йўл қўймади.
— Бу гаплардан ўзимнинг ҳам ҳабарим бор, — деди у хотиржам қиёфада.
Таннознинг бошидан хунт учиб, кўзлари мувозанатини йўқотди.
— Наҳотки... Демак арғамчини узун ташлабсиз-да.
— Ҳа, худди шундай, — деди кулимсираб Олия. — Шундай узун ташладимки, ҳатто унинг учини ҳам қўлдан чиқарганман.
— Яъни?!
— Яъни мен эрининг орқасидан пойлаб юрадиган аёллар тоифасидан эмасман.
— Унда, вақти келиб бева қоласиз-ку ёки шу қисматни истаяпсизми?


— Йўқ, оила бузилишини қайси хотин хоҳлайди? Лекин, масала фақат бир кишининг истагига боғлиқ эмасда. Агар эрим ўзга бир маъшуқага кўнгил берса, мен уни қандай қилиб, ўз бағримга қайтаришим мумкин? Албатта, расмий қайднома ва никоҳ ҳурмати, унинг сурати мен билан бўлар, лекин, кўнгли барибир ўша ёрда қолади-ку.
— Жуда қизиқ-ку, демак, Ботиржоннинг ихтиёри ўзида, сиз эса оддий томошабин каби унинг хатти-ҳаракатини кузатиб турасиз, холос. Бунақада бировнинг боғини оралаган эркак қайтиб ўз қароргоҳига қиё боқмаслиги ҳам мумкин. Ёки эрингиздан кўнглингиз қолганми?
Олиянинг қоп-қора кўзларига илк бора мунг чўкди. У ариқча қирғоғига қатор экилган садарайҳон баргига қўнолмаётган сариқ рангли қушга тикилиб ўтирарди. Ниҳоят, кўндаланг қўйилган савол залвори миясига урилди, шекилли, оҳиста тиш ёрди.
— Мен Ботир акамни жонимдан ҳам ортиқ кўраман. Фақат ўз билганимча, ўз ҳолимча. Мен муҳаббатимни мадҳ этишни, кунига юз бора пешонасига тақиллатишни, тўтиқушдай такрорлашни хуш кўрмайман. Севги бу — реклама эмас. Уни ҳар ким ўз заковати, ахлоқи ва ҳиссиёти салоҳияти даражасида англай билади. Мен Ботир акамни кунига “севаман” деган сўзлар билан сийлашим осон. Лекин, бу билан ҳеч нарса ўзгармайди, севгим бир мисқолча ортиб ёки камайиб қолмайди. Ҳозир менда муҳаббатимни ҳимоя қиладиган имконият йўқ. Жони кўзига кўринган инсонга севгидан кўра, ҳаёт ширинроқ туюларкан. Қолаверса, эримни айбламоқчи эмасман. Ахир, навқирон эркаклик даврини касал хотини кўзига қараб ўтказиш осонми? Яна ҳам раҳмат, доимо ёнимда, ҳамиша менга паноҳ, мустаҳкам қоя...
...Яна бир гап, мен Ботир акамни сиздан кўра яхшироқ биламан, у ҳеч маҳал мени ёлғиз ташлаб кетмайди. Унинг виждони бунга йўл қўймайди. Йўлдан чалғиш, адашиш, одамга хос камчилик. Беайб парвардигор, деб бежиз айтишмаган. Шунинг учун сиз Ботир аканинг қадамини санагандан кўра, Шер аканинг кўнглини иситинг, зора, муродингиз ҳосил бўлса...
Таннозхон умрида бунчалик таъзирини емаганди. Унинг кепак сепилгандек сепкилли юзи тундлашиб, афти буришди. Ингичка қошлари чимирилди, пешонасида нўхатдай тугун кўринди. Ҳозир Олиянинг муомаласига муносиб жавоб беролмаслигини фаҳмлаб, индамай дарвозага юзланди.
Қўлида елим халта кўтариб келаётган Ботирнинг қистовига ҳам кўнмай, хайр-хўшлашиб ўзини ташқарига олди.

Давоми бор...

Abdumutal Abdullayev


https://t.me/sinovlarihayot
📚ДАРД  13- кисм        
Баҳор Дубайдан қайтганидан кейин Ботирга нисбатан муҳаббати ўн чандон ортди. Муҳими, ёруғ дунёда уни истагувчи, йўқлагувчи ҳифзу ҳимоясига олгувчи азиз инсон борлигидан боши кўкка етди. Муҳаббат аёл қалбини бутунлай ишғол қилиб, севгилисига бўлган меҳрини янада кучайтирди. Гоҳо уйда ёлғиз пайтларида юрагининг қат-қатига сингган ишқ туғёнидан беихтиёр ўзи ҳам ларзага тушар, Ботирни бутунлай ёнидан жилдирмаслик тўғрисидаги хаёллар оғушида эс-хушини йўқотарди.
Жуда қизиқ-да. Одам боласи билиб туриб ўзини ўтга уради. Бировлар сиҳат-саломатликка кушанда эканлигини англагани ҳолда тамаки чекишдан тийилолмайди. Бошқалари ичкиликка ружу қўяди. Худо сақласин, энг оғир гуноҳга қўл урадиганлар қанча? Баҳорнинг назарида севги ҳам шунақа кайф қилдирувчи, кишининг инон-ихтиёрини занжирбанд этувчи, яхши ва ёмонлиги мудом сирлигича қолувчи тизгинсиз ва илоҳий бир туйғу. Аммо, севгида ёмон бир майл томир отиб боравераркан. У ҳам бўлса, кўнгил қўйган кишисини ҳеч вақт, ҳеч қачон ўзгага бермаслик ёки бировнинг ёнида кўришдан қўрқув ҳавотири экан. Дастлабки кезлари бировнинг бахтига шериклик мақомини эгаллаганидан изтироб чеккан аёл бугун ўша бахтнинг қолган қисмига ҳам даъвогар бўлиб турибди-ку. Илгари Ботирни ишга кузатяпман, деган гўзал тушунча билан ўзини, ўзи овутиб яшаётганди. Энди унинг қораси йўқолди, дегунча, кўз ўнгида ҳали нигоҳи тушмаган Олиянинг заъфарон ва ғазабнок қиёфаси гавдаланаверади, гавдаланаверади... Яхшики, бу шубҳали хаёллар йигит эшикдан кириб келиши ҳамона тумандай тарқаб, ич-этини кемираётган рашк азоби босилар, хавотир ва ҳадик қочган маконга ҳаловат, деб аталмиш руҳий сокинлик кириб келарди.
Бироқ тинч оқар дарёнинг ҳам асов тўлқини бор, деганларидек, аста-секин сокин дарё мавжи ҳам кучая борди. Атрофида яқин дугоналари бўлмаган, ота-онаси-ю, ёлғиз ўғлидан олисда яшаётган Баҳор учун якка-ю ягона суҳбатдош, дардкаш Ботирнинг ўзи эканлиги боис, унинг дийдорига муштоқлик ҳаётий зарурият даражасидан ҳам ортиб кетди. Гўё шу оғир-вазмин йигитсиз кенг дунё тор, ёруғ олам қоронғудай.
Аслида Ботир ҳам худди шу ҳолатни бошидан кечирарди. Иш вақти тугаши билан оёқлари беихтиёр Баҳорнинг хонадонига етаклар, унинг қайноқ бағрида жамики ҳаёт ташвишларини унутиб, гўёки балоғат остонасидаги йигит каби ҳис-туйғулар уммонига шўнғиб кетарди.
Лекин, икки дилга бахт улашмоқ, икки инсон кўнглини овламоқ худди мағрибдаги ўчоққа машриқда туриб ўт ёқиш билан баробар экан. Айниқса, турли байрам ва янги йил оқшомлари у бир жонини иккига бўлолмай, меҳр кутган дилларга меҳр улашолмай, ҳалак бўларди, қийин аҳволга тушиб, руҳан эзиларди. Бир тарафдан тобора кексайиб бораётган онаси, кўзлари йўлига нигорон ўғли, касалванд аёли, иккинчи тарафда дунёларга алмаштирмас муҳаббати ва Баҳори...
Янги йил арафасида онаси ўғлини суҳбатга чорлади.
— Кўзингни оч, ўғлим, хотинингнинг дарди сира аримаяпти. Бир кун келиб, пушаймонлик азобида қолмагин.
Ботир гап нишоби қаерга бурилаётганини тушунганига қарамай, секин ўсмоқчилади.
— Мендан нима истайсиз ўзи?
Саломат ая ўғлининг киртайган кўзларига ачиниш билан қаради.
— Эҳ болам-а, болам -а... Мунча ўзингни қийнайсан? Нега кўрпангнинг бир учини бошингга тортсанг, оёгинг очилишини тушунмайсан? Агар хотиржам яшай десанг, елкангдаги юкни енгиллаштиришни истасанг... Ўша аёлдан воз кеч. Эшитишимча, мол-дунёси бисёрмиш, бойлиги етти пуштига етармиш, мана, мени айтди дейсан, асти ёлғиз қолмайди.
Ботир онасидан бунақа дадиллик кутмаганди. Бир муддат кўз олди қоронғулашиб, талмовсираб, қандай жавоб айтишни билмай қолди. Сўнг ўзини ўнглаб, тиш ёрди.
— Сиз уни биласизми?
Она боласининг бошини бағрига босди.
— Наҳотки, шунчалар соддадилсан, болам? Ахир, ойни этак билан ёпиш мумкинми? Бу гапдан ҳаммамиз хабардормиз.
Йигит қаддини ростлади.
— Ҳаммамиз деганингиз Олия ҳамми?


— Билмадим! Олия ўз дарди билан овора. Қолаверса, у оғир-вазмин жувон, мабодо сезганида ҳам менга тишини оқини кўрсатмайди. Сен бу ишончни суиистеъмол қилмаслигинг керак. Агар у соғ-саломат юрганида ҳам майли эди. Бечоранинг дардига дард қўшиб, нимага эришасан? Наҳотки, виждон азобидан қўрқмайсан? Яхшиси, гапимга қулоқ сол.
Ўша бойвуччадан кеча қол, ўзингни ҳам, уни ҳам, келинни ҳам ҳаётини хароб қилма. Айт-чи, сенга нима етишмайди ўзи? Амалинг бор, обрў-эътиборинг жойида, Олия ҳам бинойидай аёл. Фақат касаллик ранги-рўйини сомондек сарғайтиряпти. Соғайса, ойлардай бўп кетар...
Йигит илк бора онасининг кўзларига тикилди. Энди ортга йўл йўқлигини билди, юрагини очишга жазм этди. Бироқ, кутилмаганда гаплари маъносиз, тўмтоқ ва пала-партиш чиқди.
— Буви, энди бу иддаога ҳожат йўқ, энди кеч, жуда кеч...
Онаизорнинг кўзлари жовдираб, атрофга олазарак қараб олгач, ўғлига яқинроқ сурилди.
— Бу, нима деганинг болам? Сен у аёлдан қарздормисан ёки тилинг қисиқми?
— Тилим эмас...
—Хўш, очиқроқ гапир.
— Мен уни севаман. Жонимдан ҳам ортиқ кўраман. Усиз менга дунё қоронғу...
Саломат ая кўкрагига туфлади.
— Э хайрият-е... Одамни ҳам қўрқитиб юбординг-а. Мен эса қаёқдаги хаёлларга борибман. Ишқилиб пул-мул қарзинг йўқми?
Онасининг жудаям соддалиги Ботирни ҳайрон қолдирди. У англадики, севги-муҳаббат ҳақидаги тушунчаларнинг катталар учун пуч ёнғоқчалик аҳамияти йўқ. Қолаверса, умр бўйи отасининг чизган чизиғидан чиқмай, бутун ҳаёт моҳиятини эр тафаккури орқали қалбидан ўтказган муштипар кампир бу туйғу азобини қайданам билсин.
— Топдингиз, буви, — деди Ботир гўё ўзига-ўзи сўзлаётгандай. — Мен ундан катта миқдорда қарздорман. Аниқроғи, бутун бойлигим ўша хонимда.
Саломат аянинг ранги ўзгарди. Юпқа лаблари хиёл титради.
— Вой шўрим, қанақа боласан ўзи? Уйинг, жойинг бўла туриб, синамаган отнинг сиртидан ўтасанми, бойлигингни бировга ишонасанми?.. Бу қандай кўргилик-а, болам.
Ая бирдан оғзини ёпди. Яна орқасига хавотирли нигоҳ ташлади.
— Кўпмиди?
Ботирнинг кулгуси қистади. Аммо шу топда куладиган вазият эмасди, тилини тишлади.
— Жуда кўп, буви!
— Ана айтдим-а, бу боланинг топишида барака кам деб. Мунча ишонувчансан? Энди у тоняптими?
— Йўқ, тонмайди, аммо, қайтариб ҳам беролмайди...
— И-е, омонатга хиёнат қилиб-а. Унда, ўзим бораман, аввал яхшилаб уқтираман, агар муғомбирлик йўлига ўтса, боплаб адабини бераман. Хўп, айт-чи, берганинг пулми ёки тилла?
Ботирнинг чеҳраси ёришди.
— Пул ҳам, тилла ҳам эмас...
— Демак, ҳалиги нимайди, қимматбаҳо қоғоз, дейишадими, шунақами?
— Йўқ, буви, акция ҳам эмас.
— Унда, нима ўзи, одамни хит қилвординг-ку.
Ботир онасининг томирлари бўртган панжаси ортига қўлини босди.
— Эҳ бувижон, наҳотки, тушунмайсиз? Мен унга қалбимни берганман... Энди билдизми?
Саломат ая ўғлига бироз анграйиб тикилди-ю, этак силтаб ўрнидан тураркан, қатъий ҳукм чиқарди:
— Янги йил дастурхонида уйда бўл. Бошқа гап йўқ!
Одамзоднинг табиати қизиқ. Ҳар ким ўз бошидан ўтказган хасталикнинг табибига айланади. Кимдир шу дард ҳақида шикоят қилса, унга таскин беради, муолажа йўлларини эринмай ўргатади, ҳеч йўқ, хайри хоҳлик билдиради. Аммо муҳаббат азобини тортаётганлар доимо бировга дил қулфини очолмай, очишга дилкаш дўст учратолмай, учратганида эса, жўяли маслаҳат ололмай овораи сарсон. Умуман, аксарият киши ишқ шаробидан сармаст одамга енгил-елпи баҳо беради, буни оддий майллар қаторида баҳолайди. Ҳаттоки, ёмон назар билан қарайди. Ҳолбуки, ёруғ дунёда севги дардидай изтиробли, азобли хасталик йўқ. Ҳаттоки тиш оғриғига даво бор, аммо...
Ошиқ қалбидаги олов тафтини маъшуқагина босади, унга ором бағишлайди, кўнглини овлайди.
Шу тобда Ботир ишхонасига бориши зарур эди. Бироқ, дил ғалаёни олдида ана шу зарурият ҳам ҳеч гап бўлмай қолди. У таскин излаб, Баҳор васлига ошиқди.
Декабрнинг сўнгги кунлари бўлишига қарамай, ҳамон қордан дарак йўқ. Яланғоч дарахтлар новдаларини чанг-ғубор қоплаган. Қуёш нурлари тобора қиличини ялангочлаётган қиш дамини кесишга ожиз. Вужудни жунжуктирувчи қуруқ изғирин қулоқлар остида ҳуштак чалиб, одамларни иссиқ хонадонларга ҳайдаётгандай.


Баҳор юзи совуқдан кўкариб кетган Ботирни маҳкам қучоқлаб, қайноқ бағрида иситмоқчидай анчагача қўйиб юбормади. Кейин қилт этмаган куйи майин лутф ила гинасини изҳор этди.
T.me/sinovlarihayot
— Сизни шунчалар соғиндимки...
Йигит бояги суҳбат таъсирида эди, маъшуқанинг руҳий оламига киролмади.
— Ахир, эрталаб хайрлашдик-ку!
Аёл индамади, у ҳамон йигит кўксидаги бошини кўтаришни истамай дил изҳорида давом этди.
— Барибир, соғиндим. Билсангиз, сизнинг юзингизга боқиб, висол чашмасида чўмилаётган онларимда ҳам юрагимни соғинч ҳисси тарк этмайди. Сизга шунчалар кўникдим-ки, гўё менинг жоним сизнинг қўлингизда. Аслида ҳам шундай, фақат буни сиз билмайсиз.
Ботирнинг вужудига иссиқлик югурди. У севгилиси сочларини силади. Оппоқ яноқларига юзини босиб, ич-ичидан келаётган ҳиссиётларига эрк бермаслик учун секингина маъшуқаси қучоғидан чиқишга уринди. Аммо, кун бўйи уйда ёлғиз ўтирган жувон ҳанузгача соғинч ташналигини қондиролмаганди. Шу боис, ошиқ йигит пинжига яна ҳам маҳкамроқ суқилди.
— Сизни қўйворгим келмаяпти...
У шундай деди-ю, кўп ўтмай ортга чекиниб, маъшуқининг устки кийимларини ечишга ёрдамлашди. Эгнидаги палто, оппоқ шарфини йўлакдаги шкафга илди. Ойнага қараб, сочини тараб олиши учун қўлига юмшоқ тишли тароқ тутқазди.
Айвонда газ плиткаси ёниб турганлиги учун уй анча иссиқ эди. Ботир одатига кўра, меҳмонхона билан айвон оралиғида очилган арк ёнига ўтирди. Бу ерга ўрнатилган узун батареялардан чиққан иссиқлик тиззаларига хуш ёқарди. Гоҳида юмшоқ креслони четга суриб, гулли полосга тўшак солиб, қайноқ батареяга суяниб дам олишни хуш кўрарди.
Хонадон соҳибаси кунгурадор оппоқ столни Ботирнинг олдига ғилдиратиб олиб келди.
— Қаҳва ичасизми? — назокат ила сўради у. Йигит бош ирғаб розилик билдиргач, тезда гулли идишга қаҳва тайёрлаб стол четига қўйди.
— Сиз сут қўшишни ёқтирмайсиз, шунақами?
Ботирда ҳазилга мойиллик уйғонди. Кулимсираб деди:
— Сутга чайилгандай сулув оғушида яна бузоқнинг ҳақига хиёнат қилишга не ҳожат?
Баҳор худди гул бутоғига қўнган қуш мисоли эркаланиб унинг тиззасига чўкди.
— Қаранг, янги йилга ҳам уч кун қолибди.
Йигит қалқиб кетди. У шу тобда айнан Янги йил ҳақида сўз очилишини ич-ичидан хоҳламаётганди. Ўйлаб қараса... Кейинги йилларда бу байрамни оиласи даврасида ўтказмабди. Ҳар сафар Баҳор иккаласи Тошкентга боришиб, энг қимматбаҳо ресторанда тун ярмига қадар бир-бирига ширин тилаклар тилашиб, янги йилни кутишади. Кейин қайнотаси уйидан унча узоқда бўлмаган уч хонали домда қолишади. Бу хонадон бир вақтлар Баҳорнинг иш юритадиган офиси эди. Кейинчалик, иши орқага кетгач, офисни ёпиб, энг зарур уй жиҳозлари келтириб, Ботир иккаласи ҳордиқ чиқарадиган шинам оромхонага айлантириб қўйганди. Э-ҳе, бу хонадон Ботир учун нақадар қадрли...
Ботир бу жойда ўзини доимо эркин ҳис қилар, худди мўъжаз бассейнни эслатувчи учбурчакли ваннада соатлаб чўмилар, кейин ойна ёнидаги телевизорни қўйиб, юмшоқ гиламга узала тушиб ётишни ёқтирарди. Очиғи, Баҳорга нисбатан муҳаббати сабаб қанча қийинчилик, таъна-дашномларга дуч келган бўлса, эвазига ўн баробар ортиқча севги шаробидан бахтиёрлик сезган, дунёда ўзини энг бахтли инсонлар қаторига қўшган.
— Янги йил таърифидаги саволим жавобсиз қолди-ку, яхши йигит.
Ботир хаёлини жамлаб, ўзига кулиб боқаётган чиройли чеҳрага лаб босди.
— Мен учун шу хонадонга ташрифимнинг ҳар куни янги кун, янги бахт!
Баҳор ўрнидан туриб, ётоқхонага қараб юрди. Кўз очиб юмгунча қайтиб, йигитнинг қўлига бир варақ қоғоз тутқазди. Бу байрам дастурхони менюси ва шу муносабат билан иккаласи йўқлайдиган қон-қариндош, дўсту ёрлар рўйхати эди.
— Бу сафар Тошкентга бормасак, — деди Баҳор тўлқинланиб. — Биринчидан, ишимиз бошимиздан ортиб турибди, иккинчидан, ҳаво совуқ, довонга қор тушиши эҳтимоли ҳам бор.
— Майли-ку, ота-онангиз ранжиб қолишса-чи?
Ҳозир Ботир бир гапни ўйлаб, мутлақо бошқа фикрни ўртага ташлаганди. Бу ҳол зийрак хонимнинг эътиборидан четда қолмади. Аммо, кайфияти яхшилиги учун енгил ёлғонга ортиқча аҳамият бермади.
— Улар билан келишганман.
— Ўглимиз-чи? У зерикмасмикан?
— Йўқ, у энди катта йигит бўп қолди. Хуллас, байрам байрамдагидай ўтиши учун қўлимдан келган барча пазандалик санъатимни кўрсатаман.

T.me/sinovlarihayot
— Мен-чи, менга қанақа хизмат бор.
— Сизнинг шу уй тўрисидан жой олишингиз мен учун катта бахт. Фақат... У тарафдагилар ҳам сиздан хафа бўлишмасин.
— Бирам кўнгилчансиз-ки, — Ботирнинг оғзидан чиққан лутфда киноя оҳангги мўлроқ эди. Буни Баҳор сезди. Сезди-ю, дарров кайфияти ўзгарди.
— Бу дунёда ҳамма ўзини ўйлайди. Менинг кўнгилчанлигим замирида ўз манфаатим бор. Айтмоқчи, буни сиз жуда яхши биласиз.
Ботир икки ўт ўртасида ёнишини кўз ўнгига келтирди. Онаси ҳеч маҳал масалани бунча кўндаланг қўймаганди. Аммо, унинг ҳолатини тушуниш мумкин. Онаизор келинининг умри қисқа бўлиши мумкинлигидан, келаси йили янги йилгача қандай воқеа юз бериши мумкинлигини билмаслигидан ҳавотирда эди. Хўп, бу вазиятни тушунди, лекин, фақат Ботирни деб Андижонда яшаётган, кекса ота-онасидан узоқлашишга-да чидаган аёл руҳиятини ҳам унутиш осонми? Олия касал, лекин, унинг атрофида қанча одам парвона? Баҳор эса, бутунлай ёлғиз. У Ботир учун ҳатто яқин дугоналари суҳбатидан воз кечди, ҳаётини шу йигитга, муҳаббатига бағишлаб келаяпти.
Ҳозир вазият қалтис, ўйламай айтилган бир оғиз сўз бомба каби портлаб, иккала қалбни парчалаб ташлаши ҳеч гап эмас. Баҳор қанчалар хушодоб, хуштабиат бўлса ҳам, муҳаббат бобида жуда нозик ва эҳтиёткор. Гоҳида тўғри маънода айтилган фикр ҳам юрагида оғриқ уйғотиб, феълини айнитиб қўяди. Ювош одамнинг қаҳридан Аллоҳ асрасин. Акс ҳолда бутун олам бир зумда зимистонга айланади.
— Байрам тадоригига эътироз йўқ, раҳмат сизга...
Хайрият, дилдаги булут асоратсиз ўтиб кетди. Соҳибжамол жувон ёш боладай севиниб чапак чалди, ўрнида ирғиди, кейин ўзини севгилиси қучоғига ташлади.
Йигит хотиржамлик билан маъшуқасининг сочларини силаб, ўткинчи хаёллар исканжасидан қутилдим, деганда, қўл телефони мусиқаси янгради. У эринибгина аппарат қопқоғини очди. Ёрдамчиси Акмал экан. Айтишича, буюртмачилардан эътироз келибди, енгил саноат вазири ўринбосари уни йўқлаётган эмиш.


Баҳор бундай пайтларда Ботирнинг ишга қайтишига монелик кўрсатмас, аксинча, эшик ёнидан кузатаркан, доимо “ўзини эҳтиёт қилишлигини” алоҳида таъкидлашни унутмасди.
Вазир ўринбосари оқ-сариқдан келган, ёшлигига қарамай сочлари сийрак, кенг пешонали, очиққина йигит эди. У Ботирни кўриб, ўрнидан қўзғалди.
— Келдингизми? — деди юзидаги хавотирни сездирмасликка уриниб.
Биргалашиб раҳбарнинг хонасига кирдилар. Узун столнинг қоқ белидан — қарама-қарши тарафдан жой олдилар.
— Ботир Аҳмедович, — деди вазир ўринбосари Дониёр Даминович стол устидаги биллур кулдонни ўзига тортиб. — Яқиндан буён сизнинг маҳсулотингизга кетма-кет икки бор эътироз келди. Вазир корхона тақдири тўғрисида анча ташвишланяпти.
Бу гап янгилик эмасди. Охир-оқибат бир куни худди шундай ҳолатга тушиб қолишлари мумкинлигини ҳаммадан илгари Ботирнинг ўзи вазирликка билдирганди. Лекин, унинг расмий хат ва таклифлари вазирлик столида ҳаракатсиз қолганди. Энди эса икки оёқ бир этикка тиқилганида, бутун масъулиятни корхона раҳбари зиммасига ағдаришмоқчи.
Лекин, масаланинг моҳияти фақат шугина эмас. Мақсад корхонани банкротликка тушириб, кейин бирон бойвачча ёки амалдорга пуллаш режаси ҳам йўқ эмасди. Чунки ана шундай ишхоналардан аксарияти бели бақувват сармоядорлар қўлига ўтган ва улар аллақачон талон-тарож қилиб бўлинганди.
— Нега индамайсиз, нега фикрингизни айтмайсиз? Ёки шундай салоҳиятли корхона тақдири сизни мутлақо қизиқтирмайдими? — қизиққонлик билан сўроққа тутди муовин.
Ботир айни шу дамни кутганди. Бутун вужуди ғазабдан қалт-қалт титрашига қарамай, ўзини босди, вазминлик билан гап бошлади.
— Дониёр Даминович, мени қачондан буён биласиз?
Меҳмоннинг энсаси қотди. Гўё “бу саволнинг нима кераги бор?” —дегандай катта бошини илкис кўтариб, мезбонга қаттиқ тикилди. Ботирнинг юзидаги қатъият ифодаси унинг попилтиригини бироз пасайтирди.
— Бу билан нима демоқчисиз?
— Демоқчиманки, мен пинҳона ўйинларни ёқтирмайман. Гапнинг пўсткалласини айтиб қўя қолмайсизми?
— Айтдим-ку, маҳсулотингиз сифати ёмон, сиздан шерикларингизам хафа. Адашмасам, янги йилдан тахта-ўқловини йиғиштиришмоқчи.
Ботир Дониёр Даминовичнинг стол устига қўйилган қўлидан маҳкам ушлади.
— Ҳозиргина сизга ошкора мулоқотни таклиф қилдим. Сиз эса яна отдан тушмаяпсиз. Майли, мен ҳам йўриғингизга юрай. Биринчи саволингизга жавоб шуки, бундан беш-олти йил илгари корхонадаги ишлаб чиқариш дастгоҳларини бутунлай янгилаш зарур эди. Мен бу ҳақда ўз таклифларимни юқорига ёзганман. Бироқ, улар сувга тушган тош каби изсиз чўкди.
— Нималар деяпсиз, — вазир муовини шошиб қўлини тортди. — Ахир, жиҳозлар айнан беш йил илгари янгиланди-ку?
— Ҳа, баракалла! Худди шу пайтда Туркиядан сотиб олинган технология илгари Германияда ишлатилганлиги, маънавий эскирганлиги, шунинг учун янгисини сотиб олиш ҳақида ўз мулоҳазаларимни баён этгандим. Бироқ, бу гапларга қулоқ солгувчи одам топилмади. Чунки бу жиҳозларни сотиб олганлар учун корхона тақдири бир пул эди. Уларни фақат чўнтакка тушадиган мўмай даромад қизиқтирарди, холос. Энди бутун айбни бизга юкламоқдан тап тортмаётганинглар жуда кулгили. Билиб қўйинг, сиз айтмоқчи “провинцияларда” ҳам ақли-хуши жойида, елкаси устида тош эмас, бош кўтариб юрганлар ишлайди.
— Сал ўзингизни босинг, ука. Бу даъво учун ҳали тегишли жойда жавоб берасиз. — Вазир ўринбосари суҳбат бу маромда кетишини сира ўйламаганди, бирпасда ўзини йўқотиб қўйди.
— Албатта, оғиздан чиққан калом учун доимо масъулман. Лекин, шу масъулликни сизлар ҳали унутмасликларингиз керак эди. Энди иккинчи масалага ўтайлик. — Ботир темирни қизиғида босди. — Бу, шерикларга тааллуқли муаммо. Очиғи, улар ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулот сифатидан кўнгиллари тўлмаганидан эмас, аксинча, ишлаб чиқаришга дойр бўлмаган “олди-сотди”лардан, асоссиз текширувлардан, жамоа маблағига кўз олайтиришлардан безиб кетишди.
— Демак, вазирлик қора-ю, сиз сутдай оппоқ экансиз-да.


Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
Как твои дела?
Юлия Савичева
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📢
БИР ЧИМДИМ МЕҲР

Ишга келаётсам, қўшнимиз жиғибийрони чиқиб, машинасини кавлаётган экан. Ҳар замонда тепиб қўяди яна. Уни бу ҳолатда кўриб ўтиб кетолмадим. Машинадан тушдим, сўрашдим. Билдимки, машинаси ўт олмаётган экан. Мундоқ қарасам, машина таги қоп-қора. Тезда моторни текширдим. Мой йўқ, тўкилиб кетган. Қўшнимга буни тушунтирдим. Машинага улаб, маҳалламиздаги устахонагача олиб бордим. У ерда уста вазиятни кўрди, бизни эшитди ва қўшнимга тушунтирди: “Қўшнидан ёлчиган экансиз, машинани тушунаркан. Ким билади, сиз буни кўрмай, нималар қилган бўлардингиз. Отасига раҳмат бундай қўшниларни!”.
Катта йўлга чиқсам, ёш жувон икки боласи билан совуқда қалтираб турибди. “Ипподромга” деди. Йўлим эди, ташлаб қўйдим. Пул узатди, олмадим. “Раҳмат, яхши инсоннинг фарзанди экансиз”, деди.
Ишдан қайтишда гўшт олиш учун бозорга тушдим. “Терминал кечки еттидан кейин ишламайди”, деди уч-тўрт кун олдин нақд пулга “окажон-окажон”лаб гўшт сотган таниш йигит. Унинг муомаласи ёқмай ярим соат тортишдим. Харидорга хуш муомала бўлиш, пластик карта орқали исталган пайтда нарса олиш мумкинлигини уқтирмоқчи бўлдим. “Бориб бунақа талабларни отангизга айтинг” деди пичоқларини бир-бирига қайраб.
Асабим бузилиб уйга келдим. Мени кутиб олган аёлим ҳол-авол сўрашди, чой-нон олиб келди. “Дадангизни туш кўргандим, бир руҳи покларига тиловат қилиб қўйинг, эрталаб айтмоқчи эдим, вақтли кетиб қолибсиз” деди у...

Таъсирланиб кетдим...
Бир кунда тўрт хил ҳолат... ҳар тўрт ҳолатдаям дадамни эслатишди. Хатто қассоб йигит қўполлик қилган бўлса-да, уям падари бузрукворимни эслатди-ку барибир...
Шунинг учун униям ОТАсига раҳмат!..

Мақсуд ЖОНИХОНОВ

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/sinovlarihayot
Сочига бўғилган қиз.

— Мен бу ҳикояни онамдан эшитгандим. Ҳаётийми, уйдирмами билмадиму, аммо ҳар гал шу ҳақда гап кетса, қулоғимиз динг бўлар, қайта-қайта эшитсак-да, яна тинглайверардик…
— Болалик кезларимиз, — деб воқеасини бошларди онам. — Зарбиби деган дугонам бўларди. Ғоятда ҳусндор эди. Аммо кўпинча рўмол ўраб юрарди. Бунинг сабабини сўрашга ийманардик.
Кунларнинг бирида бир дугонамиз турмушга чиққач, «Қиз мажлиси» бўлди ва ҳаммамиз шу ерда қолишга келишдик. Шунда гапдан-гап чиқиб, Зарбибини мақтай кетди қизлар. Ётар чоғда, у рўмолини ечганди, дугоналар беихтиёр унинг бошига қарашди. Шу ҳуснига ярашмаган ҳолда унинг сочлари жуда сийрак эди, ҳатто бошининг эти кўринарди.
— Сочингиз жуда сийрак экан, — деди Ойсулув.
— Ўсма сувига ювсангиз, анча қалинлашади, — деди Гулсара ўзининг сочини мақтангандек солланиб.
— Мен бундан ҳам зўр йўлини биламан, — деди Ҳилола. — Лекин ҳеч кимга айтмайман! Ойим ҳеч кимга айтма, бунинг охири вой, деган.
Шундан сўнг барчамизнинг қизиқишимиз ортди, аммо Ҳилолани қанчалик қистовга олмайлик, аврашга уринмайлик, унинг сир бергиси келмасди.
Шунда Ойсулувнинг ақли ишлаб кетди-да, Ҳилолага шарт қўйди:
— Агар айтмасанг, биз ҳам сенга ким кўнгил қўйганини айтмаймиз. Ана, қизлардан сўра, қишлоқда дув-дув гап. Менга қолса, барини билганинг маъқул. Биздан бошқа дугонанг борми, айтмаслик бўлса, айтмаслик-да…
Бирдан қизлар ўзаро кўз қисишиб, пичирлашишга тушди. Хуллас, уч-тўрт дақиқа шундай ўзимизча келишиб пичирлашганимиздан сўнг Ҳилола тилга кирди.
— Ҳа, майли. Фақат рости, буни ҳеч ким сочига суркаб кўрмасин! Чунки оқибати яхши бўлмайди.
Ҳаммамиз рози бўлдик.
— Эшитишимча, сочини қалин қилиш учун қизлар кўп уринишган экан. Лекин на ўсма, на тухум сариғи, на пиёз суви таъсир кўрсатмасмиш. Энг самарали усул эса — илоннинг ёғи. Илоннинг ёғини сочнинг томирига суркаса, дарров натижасини кўрсатади. Қуюқ бўлиб ўсади. Лекин бир ёмон тарафи, уни ишлатгандан кейин доим кўз-қулоқ бўлиб туриш керак. У бирдан бўғиб олади-да, кейин яна ўз ҳолига тушади.
Бир қариндошимиз шундай қилган экан. Соч ҳам илонга ўхшаб киши баданига чирмашиб олармиш. Айниқса, эътиборсиз қолса, кишининг бўйнига чирмашиб, уни бўғиб ташлармиш. Шу боис узоқ қариндошим — холам ётар чоғида икки ёнига иккита қозиқ қоқиб, сочини иккига ўриб, ўша қозиқларга сочини боғлаб ётади. Поччам ҳам бу одатга кўниккани учунми индамайди.
Шу пайтгача бу хусусда гап очилса, бирор марта ҳам «Сочим бўғиб олди», деб айтган эмас. Ҳартугул, қирқ кокил бўлишга умидланиб, шу ишни қилдими, бунинг охирини ўйламаган. «Бу усулни ҳеч кимга айтма», деб менга ҳам кўп таъкидлаган. Ҳарқалай, ўзидан ҳам кўра бошқаларнинг тинчини ўйлаган кўринади… Ёки шундай гўзал соч бошқаларда бўлишини истамагандир…
Ҳаммамиз бирдан тош қотдик. Биров «Бу ёлғон», деди, биров ишонди. Зарбиби эса гўё бир умид топгандек Ҳилолага тикилиб қолаверди.
— Мен ҳам шундай қилсаммикин, — деди у бироз истеҳзо билан. — Эрга тегиб, туғсам яна тўкилади. Бора-бора кал бўлиб қолмасайдим, деб қўрқаман. Аёлнинг кўрки соч билан дейдилар-ку, ахир…
Ҳилола жаҳлланди.
— Жинни бўлдингми, буни мумкинмас, дедим-ку! Ўлиб кетсанг, бошим балога қолади. Тинч ўтир, ҳар нарсани ўзингга олаверма. Чиройинг ҳам биноидек, юриш-туришинг ҳам. Шундай гўзал қизни кимлар олмайди?! Шунинг учун ҳар нарсага қизиқаверма. Сочинг ҳам жуда сийрак эмас, ҳа, энди генингда сийрак соч бор экан-да! Унга куйиниб ўтириш керак эмас.
Хуллас, ҳамма унинг бу гапига қарши чиқди. Ҳилола то эрталабгача койиб чиқди уни. Биз ҳам бекор айтибди-да, деб ичдан афсусланиб ўтирардик. Шунда ҳам Зарбибининг ақл-ҳуши жойида эканига шубҳаланмасдик.

Орадан йиллар ўтди. Зарбиби ҳам турмушга чиқди. Келин бўлгач ҳам рўмолни бошдан қўймади. Лекин унинг чиройи янада очилганини сезиб юрардик. Сочлари ҳам қуюқлашди. Биз буни келинчакнинг сирларидан бири деб ўйлардик.
Йиллар шу йўсин ўтаверди Аммо шундай кунларнинг бирида қишлоққа мунг чўкди Зарбиби дугонамиз тўсатдан вафот этди
Кўрган-билганларнинг айтишича Зарбиби бўйнига сочи ўралиб қолган экан.
Эй Аллохим нечук бунча синов
бердинг,
Бир жонимга канча оташ олов
бердинг.
Ёзида хам какшатувчи киров
бердинг,
Сурайверсам охири йук
саволларим.
Нахот жони киркта булса
аёлларни..

Ё гунохи "ОИЛАМ"деб
елганими?!
Ё дунёга АЁЛ булиб
келганими?!
Ёт ерларда ризкин териб
юрганими?!
Сарсон курдим неча орли
санамларни,
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Хотинига. "ХОТИН". булиб текка
эрлар,
Виждони йук эрлик бошин
эккан эрлар.
Гам урнига тамакини чеккан
эрлар,
Зиммасига олиб шундай
айёрларни,
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Гохо-гохо тухмат тоши тегиб
турар,
Касд килганлар бир кун бошин
эгиб утар.
Умр буйи хар балони енгиб
утар
Минглаб ташвиш банд
этгандир хаелларини
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Гаму хасрат окартирди
сочларини,
Ошкор этмас кунгилдаги
ноласини.
Ёшлар тукиб аллалайди
боласини,
Бечоралар курсин бахту
камолини.
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Одам Ато хакка этди оху наво.
Бунёд булди хамкорликка
Момо Хаво.
Курмадилар бир-бирини гамга
раво
Азизларим асранг жуфту
халолларни,
АХИР ЖОНИ КИРКТА ЭМАС
📝БИР БУВИНИНГ ХИКОЯСИ.
(Илоннинг угли.)

Узининг каттикуллиги ва шавкатсизлиги билан ном таратган Худоёрхон даврида подшох хузурига бир йигит келиб шохдан кизлар учун соликни 
бекор килинишини каттик талаб килади. Ким бундай таклиф билан келса боши танасидан жудо килинишини буюрадиган шох бирдан юмшаб рози эканлигини айтади. 
Йигит кетгач шохнинг ранги узгариб колади. Мулозимлар вокеа сабабини сурашганида: Курмадиларингми йигитнинг елкасида илон бор эди 
дейди! 
Хуллас Худоёрхон йигитни назоратга олишни уни суриштиришларини талаб килади. Йигитнинг отаси карвонбоши булган булиб хозир кари уйда савдо билан шугулланишини айтишади. 
Карвонбошининг яна 3 фарзанди булиб булар бошка хотинидан эди. Карвонбоши сухбатига кура биринчи хотинини дарада карвондагилар дам олгани тухташганда учратган экан. -Ушанда сув ичида турган гузал аёлни куриб хайрон колдим. Сочлари копа-кора, юзлари оппок гузал киз менга кулиб куйдида менга бирор кийимлик совга килолмайсизми деди.  Хушим бошимдан учиб энг икмматбахо кийимларни унга совга килдим. У мени анчадан бери танишини айтганида хайрон булдим. Сунг унга менга турмушга чикишини сурадим. Рози булди. Уйга кайтдик. 
Орадан бир йил утиб угилчамиз тугилди. Хотинимдан барча аёллар кавм кариндошлар куркишарди. Факатгина мен уни каттик севардим, у мени зимдан кузатар бирорта аёлни никохимга олишимга йул куймасди.
 (У вактда бой кишиларни куп хотинлари булган) Бир куни уйимизга илон ургатувчилар келишди ва хотинимни кузатиб уни илон дейишди.  Мен хайрон эдим. У менга аёлимга шур ковурдок пиширишимни ва тунда хамма эшикларни кулфлаб ётишимизни шунда хотинимни кузатишимни айтишди. Мен айтганидек килдим. Тун ярмидан утганда вишиллаган овоздан уйгониб кетдим. Карасам хотиним кора илонга айланиб ташкарига чикиш учун тешик кидирарди! 
Уша куни индамай ухладим. 
Эртасига унга бу хакида айтдим ва ундан ажралишимиз кераклигини  айтдим. Аёлим рози булди, углимга гамхурлик килишим кераклигини тайинлади. Мен уни уша дара йулига олиб бориб сунгги марта  хайрлашдим. 
Шу шу углим усиб катта булди. Лекин одамларнинг айтишича жахли чикса икки елкасидан кора илон чикаркан. Уша йигит кейинчалик халокат натижасида улган, ундан эса фарзанд колмаган. Уни кумишганда кейинги куни кабри устида катта илон улиб ётгани хакида анчагача одамлар сузлаб юришган экан. Ким билсин балким у онаси булгандир.....
тамом.
Интернетдан олинди.



https://t.me/sinovlarihayot