This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
T.me/sinovlarihayot

Юзни тиниқлаштирувчи ва чуқур тозаловчи тонер тайёрлашни истайсизми? Унда бу видео айнан сиз учун
☑️Маҳсулотлар:
➖ гуруч суви
➖ бодринг
📌Яқинларга юбориб қўямиз
T.me/sinovlarihayot
☑️Маҳсулотлар:
➖ гуруч суви
➖ бодринг
📌Яқинларга юбориб қўямиз
T.me/sinovlarihayot
😔Сизда тез чарчаш, толиқиш, юрак етишмовчилиги борми? Юракни бақувват қилиш учун бу дамламани ичинг
📝 Керак бўлади:
➖2 ош қошиқ майиз
➖2 ош қошиқ майдаланган лимон пўстлоғи
➖1 стакан қайноқ сув
Қопқоқ билан яхшилаб ёпинг ва 1 соатга қолдиринг.
🔖 Қўллаш усули: Кунига 3 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стаканни 3 га бўлиб ичинг.
📌Яқинларга юбориб қўямиз
T.me/sinovlarihayot
📝 Керак бўлади:
➖2 ош қошиқ майиз
➖2 ош қошиқ майдаланган лимон пўстлоғи
➖1 стакан қайноқ сув
Қопқоқ билан яхшилаб ёпинг ва 1 соатга қолдиринг.
🔖 Қўллаш усули: Кунига 3 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стаканни 3 га бўлиб ичинг.
📌Яқинларга юбориб қўямиз
T.me/sinovlarihayot
Юзни тиниқлаштирувчи ниқоб
🔸Сизга керак бўлади:
• 2 та тухум оқи
• лимон шарбати
• 1 қошиқ асал
• зайтун мойи
✅ Тухум оқи, 2-3 томчи лимон шарбати, 1 чой қошиқ асал ва ярим қошиқ зайтун мойини аралаштиринг. Тозаланган терига ниқобни суртинг ва 20 дақиқа кутинг. Сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг.

ЁШАРТИРУВЧИ МАХСУЛОТЛАР!
• Занжабил;
• Куркума;
• Кўк чой;
• Сельдерей;
• Овсянка;
• Товуқ гўшти;
• Қатиқ;
• Сабзи;
• Зайтун ёғи;
• Грейпфрут;
• Буғдой кепаги;
•Банан;
•Лосось балиғи;
•Денгиз карами;
•Помидор;
•Асал
T.me/sinovlarihayot
• Занжабил;
• Куркума;
• Кўк чой;
• Сельдерей;
• Овсянка;
• Товуқ гўшти;
• Қатиқ;
• Сабзи;
• Зайтун ёғи;
• Грейпфрут;
• Буғдой кепаги;
•Банан;
•Лосось балиғи;
•Денгиз карами;
•Помидор;
•Асал
T.me/sinovlarihayot
❓Танамизнинг неча фоизини сув ташкил қилади?
🥛Эрта тонгдан 1 стакан сув ичишни унутманг!
📜Ибн Сино бобомиз айтганидек, қарилик - бу қуруқлик!Сувсизланиш! Инсон - бу жонланган сувдир.
💧Қон - 85 фоиз
💧мушаклар - 75 фоиз
💧мия - 85 фоиз
💧юрак - 75 фоиз
💧ўпка - 86 фоиз
💧буйраклар - 83 фоиз
💧кўзлар - 95 фоиз
💧суяклар - 24 фоиз сувдан иборат.

⚡️💥👭 Бугун 1-август қизлар ва дугоналар куни
Ушбу байрам ҳаётдаги энг муҳим аёллардан бири - азиз дугоналарга бағишланган. Дўст, дугона- бу қийинчиликда ёрдам берадиган одам. Усиз ҳаётимиз анча зерикарли бўлар эди.
Ушбу санада фақат қизлар, дугоналарни табриклаш одат тусига киради. Шунинг учун, дугонангизникига ташриф буюринг ёки меҳмонга таклиф қилинг...

📝КОШКИ БОШИМГА БУ ИШ ТУШМАСА...
“Дард сўйлатади” дейди катталар. Изтироб чекаётган одам тилига келганини қайтармайди. Ҳамма нарсага, ҳаммага исён қилгиси келади. Оғриқ зўридан инграган одамнинг нолаларидек, изтироб чекаётган одамнинг нима деётганини билиб бўлмайди. “Нега фақат мен?!” деб сўрайди ўзидан ўзди. “Шунча одам бор, шунча ёмонлик қиладиган бор-да, нега улар эмас, мен?!” Ўзини изтироб чекишга лойиқ деб билмайди инсон.
Баъзан “Кошки” дея бошланадиган пушаймонликлар инсоннинг ич-этини ейди. Гоҳида “Яна менми?!” дея бошланадиган ҳаётдан олинган аччиқ сабоқлар тилга олинади.
Баъзида эса, “Кошки бошимга бу иш тушмаса эди. Бошқа ташвишим, ғаму қайғум бўлса-да, бу мусибатни кўрмасам эди” деб исён қилади инсон.
“Кошки бошимга бу иш тушмаса эди!” деганлар имтиҳонни тушунмабди демак...
Кошки...
Бир шогирдимнинг чақалоғи фалажлик билан туғилибди. Она сифатида фарзандини қаттиқ яхши кўришини, аммо фарзанди билан синалаётгани оғирлик қилаётганини айтганди. “Ҳар бир машаққатнинг изтироби бор. Лекин фарзанди билан синалиш менга жуда оғирлик қиляпти” дея дард дафтарини очган онаизорга таскин беришнинг имкони йўқ эди. Аммо шогирдим дардини шундай изоҳладики, мен унга тасалли бермаган бўлсамда, айтганларидан чиройли хулосага келдим.
Онаси доимо қизига қайнонасидан чеккан азобларини гапириб берган. Онасидан эшитганлари сабабли бувисини ёмон кўриб улғаяди. Опаси турмушга чиққанида ҳам уйда шу муаммолар муҳокама қилинган. Опаси ҳам уйга келса қайнонасини ёмонлашдан тинмасмиш.
Шогирдим қайнона диққат марказда бўлган оилавий муаммолардан шунчалик безиб кетганки, “Ё Роббим, менга қайнонадан қайғу берма, бошқа нима билан синасанг синайвер” дея такрорлайдиган бўлибди. Онасига ва дугоналари даврасида асло қайнона билан яшамаслигини, мумкин бўлса онаси вафот этган бирор одам билан турмуш қуришини айтиб юрган.
Аллоҳ истаганини берибди. Совчиликка келган йигитнинг онаси вафот этганини эшитиб ич-ичидан суюнибди. Чиройли тўй бўлиб турмуш қуришибди. Беш йил орасида иккита соғлом фарзандли бўлишибди. Қайнона қайғуси (!) онаси ва опасидан эшитган эртак бўлиб қолибди. Учинчи фарзанди ногирон туғилганида хонадонига ғам кўланкаси соя солибди. Бир неча ой ногирон болани қабул қилолмабди. Бир умр ногирон бола парвариш қилишга мажбурликдан эзилаётган экан. Фарзанди чекаётган дард учун унинг юраги ўртанаётганди. Вақт ўтиб кўникибди ва тақдирига бўйин эгибди.
Буларни гапираётиб шогирдим кўзларидан оққан ёш билан “Кошки менда қайнона муаммоси бўлса-ю, фарзандим соғ бўлса эди” деди...
Самимият билан дард тўла кўнглини менга очган шогирдидан ҳаёт сабоғини олган ўқитувчи бўлдим мен. “Кошки бу дард билан имтиҳон қилинмасам эди” деганларга бу ҳаёт сабоғини мен ҳам айтиб бермоқдаман.
"Иймон ва ҳузун" китобидан

#Фейсбукдан
Анча йил автобусда юрмадим. Метрони гапирмаса хам бўлади.
Куни кеча соғинган автобусимга чиқиб уйга келдим. Ёнимда ўтирган ўзим тенгироқ жуссаси кичикроқ аёл хаёл суриб келаётганди. Телефони овозидан чўчиб кетди. Кўз қирим билан қарасам, "супрақоқдим", деб ёзиб қўйилган экан. Гаплашиб бўлгач сўрамасамда, "Супроқоқдим телефон қилди. Қаердасиз деб . Гап эшитволдим. Автобусда нега юрасиз деб. Овора қилгим кемаганди", деди.
Қизиқдим. Кечирасиз кўзим тушиб қолди. Болангизни супрақоқдим деб езибсиз. Сизни қандай ном билан телефонларига сақлаганла ўғлиз, дедим.
Кулимсираб: "Оналарнинг буюги султонхоним" деб сақлаб қўйган. Уяламан баъзида. Биров кўриб қолса куладику дейман боламга. Йўқ онам хамма билсин СИЗ оналарнинг буюги СИЗ оиламнинг султон хонимисиз ,дейди болам деб кулимсиради.
Қизиқдим. Мани болаларим нима деб сақлаган экан мени
Секин билсам бири волидам, бири онаизорим, бири ойижон ва бири Ягона онам, деб ёзиб қўйибди.
Сизни қандай ном билан телефонларига сақлашганига қизиқдингизми???
Фейсбук саҳифаларидан кўчирилди.
Савол: Рақамингиз фарзандларингиз телефонида қандай ном билан сақланган?
https://t.me/sinovlarihayot

📝ҲАЁТ ..
(мактуб асосида ёзилди)
Ёш киз эдим, балоғат ёшига етганимдан сўнг менга хам хамма кизлар катори совчилар кела бошлади. Бир дунё орзаларим бор эди мактабни битиргач хамшираликка укмокчи эдим. Афсус отам куймади, чунки бироз қўллари калталиги сабабми билмадим.
-- Қизим, мени кечир сени шаҳарда уктолмайман, имконим йўқ мени тўғри тушун.- дедилар.
Ҳунар ўрганишга қизиқиб, чеварчиликка укидим. Аллохимга шукр ҳунар ургандим, моҳир чевар булдим. Аммо уйимизга келаётган совчи халиям тинмасдан келишарди. Совчилар бир куни аммамни углидан келибди экан. Отам майли розиман бераман деб рози бўлди. Аммо тогамни углидан хам келган совчиларга, момом рахматли онамга айтиб кетган экан :
-- Кумушойни Жавлонбекга берасан! -деб.
Онам ва бошка кариндошлар сени тоганг келин килади дерди доим. Шунга мен хеч ким билан севишмадим.
Жон отаси келинг шу Кумушойни акамни углига берайлик бошка кизларимизни берамиз аммасини углига.-деб тогамни углига бериша отамни кундирдилар.
Хулас мени тогамни углига фотиха килиб куйишди. Жавлон акам икки йил Россияда ишлаб , аксига олгандай ишлаган пулини ололмай, ҳужжатларсиз юрганлиги учун депорт булиб кайтиб келдилар. Шу ҳолатда туй килишга имкони йук эди. У кишини ҳам ватан олдидаги бурчини ўташ учун армияга чакириб колди. Ҳарбий хизматда икки йил бўлиб, фотиҳа тўйимизга энди тўрт йил ҳам тўлди. У кишининг укалари ишлаб, пул топишиб, туйга тайоргарлик куриб куйган экан. Ҳарбий хизматдан келиши билан туй бошлаб юборишди. Тўйимиз яхши ўтди, биз бахтли эдик. Албатта туйдан кейин хамма келнлардик уз келинлек вазифамни бажардим. Билмадим, лекин Аллох менга фарзанд беравирмади. Кейин Жавлон акам тўйдан сўнг уч ой туриб, яна Россияга паспортларни алмаштириб жўнаб кетди. Балким менга аччиқ қилгандир тағин билмадим. Орадан тўққиз ой ўтгандан кейин қайтиб келди. Тожикистонда аксарият йигитлар факатгина киш фаслида келишиб, озроқ муддатдан сўнг яна мусофирга жўнашади.
Хуллас мана тўйимиз бўлгандан сўнг бирга оила бўлиб уч йил яшаб қўйдик. Аммо яратганга бирор ёқмаган ишимиз бўлганми фарзадимиз йук эди. Кунлардан бир куни мени турмуш ўртоғим Россияга чакирадиган, уша ерда даволанадиган булиб келишдик. Менга билет жўнатдилар, саммлётга ўтириб ёнларига бордим, бирга даволандек. Ўша ёқда бирга яшадик. Минг афсуски барибир фарзандлик була олмадик. Россияда олти ой бирга яшадик, кейин мени уйимизга ватанга жўнатиб юборди. Тумуш ўртоғимни узи яна тўрт ой ишлаб уйимизга келдилар. Бир йил ҳеч қаерга бормадилар, биз уйимизда бир йил бирга яшадик. Кунларимиз шамол каби учиб кетар, тўймиз бўлганига мана беш йил тўлди. Аммо халиям фарзандли булолмагандик
Биз иккаламиз яна Россияга биргаликда жўнадик. Ўша бир йил хам ишладик, хам даволандек. Афсуски мени кисматимга фарзандли булишни ёзмаган экан Аллох.
Онажоним билан телефонда гаплашиб йиғладим.
Бир кам дунёда қизим булди кайтиб кел уйга, совук улкаларда юрма !-деб колди.
Жавлон ака мени уйга жўнатиб юборинг, кетаман фарзандим йук мусофирда нима киламан? Ота онамни согиндим жигарларимни согиндим.- деб йигладим
Жавлон акам мен билан бирга уйга кайтиб келди. Кейин билсам келишини сабаби мен билан ажрашиш экан. Шу орада кайни синглимни туйи ҳам булиш керак эди. Синглисини узатдек, тўй яхши ўтди. Орадан бир хафта ўтгач, ота онамни кўргани боришимни айтдим. Чунки мусофирдан келганимдан бери ота онамни кургани боролмагандим, туй ташвиши билан булиб. Ўзлари туйга келганларида биратўла мени куриб кетишганди. Ота онамникига шу бугун бораман, улар билан, сингилларим билан мазза килиб сухбатлашаман деб эрта тонгдан рухсат сураб тургандим Жавлон акамдан. Шу пайт тоғамни телефони жиринглаб қолди. Отамни номерларидан гудок келибди экан.

Қайтиб чиққач, сингиларимдан бири гўшакни олиб йиғлаб
-- Тоғажон отажонимни мазаси кочди қолди тезрок опамни жунатинг касалхонадамиз.- деб қолишди.
Юрак ҳовучлаб, икки оёғимни қўлимга олиб, отажонимга нима булди деб шифохонага югрдим. Жудаям согиниб кетгандим отажоними. Касалхонага боргач сингилларим, онам реанимация бўлимининг операция хонасини эшиги ёнида ғамгин кутиб ўтиришарди. Мени куриб баттар йиғлашдик. Кейин билсам, қон босими кўтарилиб, бир томонга урган экан. Эй Аллох менгаку фарзанд бермасдан қисиб қўйдинг ҳеч бўлмаса шу падири бузрукворимга шифо бер, уни биздан олиб кетма дея ичимда нола қилиб Аллохдан сўрай бошладиммм.
Отажоним уч кун ётди - да, жума куни эрталам бу фони дуёни тарк этдилар. Воҳҳ отадан айрилиш жудаям дахшат эди.Бутун борлиқ ерга тушгандек бўлди гуё. Осмонлар айланиб армон бўлди. Ўзи акам йук, укам йук ёлгиз суянчимиз бу отажонимдан ҳам айрилиб колдик. Отам раҳматлини қабристонга дафн қилиб келишди. Кейин уйга бордим. Яна худойиларига орадан икки хафта утиб пайшанба кун отамларникига бормокчи булдим.Жавлон акам :
-- Майли сен боравер мен кейинрок бораман.- деди .
Аммо кейинрок ҳам бормади. Мен бироз хавотир олиб, эртаси куни ота уйимдан эримга кунгирок килдим.
-- Жалон ака, нега кеча келмадингиз, тинчмисиз?- дедим .
У эса бамайли хотир.
-- Уйга кел, ажрашамиз, жавобингни бераман.- дея гўшакни қўйиб қўйди.
Гап суз йук айриликдан гапириб кетди. Эххх. ўртада фарзанд булмаса оилани саклаб колайдиган хеч қандай бошқа умид йўқ экан. Мен бу кутилмаган хабардан шокка тушиб колидим ҳали отамни қабри совумасдан, отамни йўқлигига кўникиб бўлмасдан бу менга яна бир зарба бўлди. Йиғлаб онамга айтдим онам хам хайрон, бечора муштипарим нима дейишини ҳам билмасди. Бизлар хали отамиздан айрилганимизга куниколганимиз йуқ эдик.
Майли болам, уйинга борқани!- деб мени уйимга жунатди онам.
Уйга бордим, у уйда энди мен бегонага айланиб булган эдим. Чунки хеч ким мени борганимга хам, куз ёшларимга хам эътибор бермасди. Россияда пайтимизда ҳам эрим менга бир икки марта хиёнат қилганини сезиб қолгандим. Бир сафар бир нарсаларни баҳона қилганди. Иккинчи сафар менга очиқчасига
Нега рашқ қиласан олдин битта бола туғиб бергин кейин мендан ҳисоб сўрайсан.- дея бақириб берганди.
Йиғлаб, эримга Худони зорини килдим.
-- Илтимос, хайдаманг сиздан айрилсам чидолмайман хали отамни ўлганига куникганим йук -дедим.
У эса жуда бошқача ўзгарганди, ҳатто гапларимга ҳам парво килмасди. Аксинча менга дўқ уриб бақириб:
-- Ҳой, отангни мен улдирмадим менга фарзанд керак тушундингми -деб бакирарди.
Бу жудаям хаётимдаги огир кунлар эди. Россиядалигимизда мен билан бирга ишлайдиган кизга смс ёзар, унга турли фахш ишларни таклиф киларди. У киз мана эрингни смси деб менга курсатар мени азобларди. Мен хаммасига чидардим ...мусофирда эрдан айрилсам гап суз купаяди деб чидардим. Чунки у билан уришисам ўзи боланг йук яна уриш киласан дерди.
Шу куни мени тогам яъни қайнотам, уйимга кайтариб юборди. Чунки эрим ургудек булиб келарди қутрагандек бўлиб.
-- Бўлди, ўзингни бос отасин киркидан кейин жавобини берасан.-деди .
Ўзимни тогам булатуриб хайдама демади. У жудаям куп озорлар берган бўлишига қарамай мен барибир айрилишни хохламасдим. Айни уша дам хаётим барбод булаётганди. Бир томондан отамни улими эримни хайдаши мени дахшатга туширарди.
Хуласс мен кетдим отам рахматлини қирқини ўтказдик. Эртаси куни ҳали ҳамма аммаларим кетмаганди. Эрталаб Жавлон акам келди. Ноумид шайтон деганларидек, мен ҳали ҳам ярашишини истардим. Юр олиб кетай уйга дейшини истардим у хаммани куз унгида менга

-- Уч талоксан -деди .
Бу сўзларни эшитиб мен оёкларим ишламай қолди, ерга йиқилдим хушимдан кетиб колибман . Бир пайт уйгонсам уйда ётибман, тепамда онам йиғлар , сингиларим жигарларим мени ёнимда йиғлашарди. Бу огир кунимда улар мен билан бирга эди. Биз хаммамиз йиғлардик аммаларим эса онамга
Ана кўрдингми акангни углини курдингми дея баттар дакки бериб баттар йиғлатарди.
Муштиапргина бечора онам :
Мени бундай акам йук... кизимни отаси улганда шу куйга солди майли уларгаям Худони айтгани бордир.- дея йиғларди .
Шу орада икки кун утиб, эрим қўнғироқ килди.
Давай келиб лаш лушингни олиб кет мен уйланаман деди .
Ўша куни мен синглим билан бориб, хамма нарсаларимни олиб келдик. Энди онамларникида сингилларим билан бирга яшай бошладик. Орадан беш олти кун ўтиб, кушниси менга телефон килиб :
Келин яхшимисиз...эрингиз топганини олиб келди, ўша олиб келган аёлини турт яшар угли хам бор экан.- деди.
Бироз вақт ўтиб кейин билсам, у мени отам шифохонага тушганда, шу аёл билан танишиб учрашиб юрган экан. Ўша аёл тезрок мени жавобимни беришини кистаганидан у менга талок бирган экан. Майли онажоним айтганларидек нима бўлса балким яхшиликкадир. Мана тўлиқ, қонуний ҳам айрилиб кетдек. Шу орада менга яна совчи кела бошлади. Аммо мен энди яна эрга тегишдан куркардим. Биз конуни ажрашганимиздан кейин орадан бир йил утиб, менга бир қори номозхон одамдан совчи келди. Онамни кўнглидан ўтолмай ўша инсонга тегдим. Кейин билсам, иккинчи хотин булиб узим билмаган холда теккан эканман. Ўқимишли, қори домла экан ,илими бор экан дея унга рози булдим. Кечроқ кейин билсам, уни хотини ,иккита боласи бор бўлиб, ҳатто бир фарзанди рухий касал экан. Аммо кизи соглом, хотини бошка тугмаганидан менга фарзанли булай деб уйланибди.
Лекин афсуски мени кисматимга фарзанд тугуш бетилмаган экан дея яшаб юравердим. Иккала кундошлар иккита уйда яшардик. Ҳаётимиз бироз жойига тўшиб кетгач, эрим билан келишиб, бир шогирдини олти нафар ўғлидан кейин туғилган еттинчи ўғлини биз асраб олдик. Лекин мен ўғлимни ўша асраб олган ўғлимни бор меҳрим билан боғланиб ҳақиқий она бўлдим. Чунки мен узим туққандан зиёд кураман бу бола мени жоним борлигим хаётим мазмунига айланиб колди.
Бекорга айтишмас экан сабрни таги сариқ олтин деб. Ҳозир ҳаётим, яшашим яхши Аллохга шукр. Мени кўз ёшларим эвазига мукофот қилиб қори одамни рубару қилди тугмасам хам она булиш бахтини берди. Факат кундошим борлиги бахтимга озгина ҳалакит беради. Хаёлимда худди ширин бир лаганда сўзилган ошни бир четига ёкимсиз захар кушиб куйиб менга егин деб мажбурлаётгандек туюлаверади. Мен буларни сизга мактуб орқали жўнатишим, ўқиганлар менга раҳми келиши ёки ачиниши учун жўнатмадим. Аксинча ёш янги турмуш қуриш остонасида турган сингилларимга сабрли бўлишларини, ҳаёт зарбаларига бардошли бўлишларини тилаб қоламан. Аммо мени бир нарса қийнайди доим. Ўз меҳримни бетиб боқиб олган болам, катта булса кетиб колмасмикин ёки мен билан қолармикин ? Шу саволга жавоб ва фикрларингизни кутиб қоламан
Крик души Шухрат

КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ...
Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
✍ Дилобар Ўролова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дунёга келдингиз бир бор қадрдон,
Шунчаки яхшилик қилишдан толманг.
Бировга етказманг озор ҳеч қачон,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимнингдир дилини оғритиб қўйиб,
Афсусда ёнманг сўнг бағрингиз ўйиб.
Ахир ким меҳрга қолибди тўйиб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кетмоқ учун келдик, қолмоққа эмас,
Бермоққа улгуринг олмоққа эмас.
Ҳеч ким бу дунёга қайтадан келмас,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Бировнинг хатосин санаб, ахтариб,
Устига мағзава қўйманг ағдариб.
Кўнгил гулдек нозик, етимдек ғариб,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Ахир ким адашмас ким қилмас хато,
Умрингизни ғийбат қилмасин адо.
Садақа дейишар табассум ҳатто,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
Кимни кўтарибди кўкларга нолиш,
Энг оғир жазодир кўнгилдан қолиш.
Гўзал тақдир эрур қалбдан жой олиш,
Кўнгилда қолинг-у, кўнгилдан қолманг.
✍ Дилобар Ўролова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ризқ
Ризқ икки хил бўлади:
Бири сени қидирадиган ризқ.
Бири сен қидирадиган ризқ.
Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.
©️ Али ибн Абу Толиб

.
📚ДАРД 12-кисм
У беҳуда ўйлардан чарчаб, кўзларини юмди. Тушида Ботирни кўрди. У ҳамон тайёрагоҳ ҳовлисида кутиб ўтирганмиш. Кўзларидан дув-дув ёш оқармиш. Баҳор унга қараб талпинармиш. Аммо, сира ўрнидан қўзғалолмай, жони ҳалак бўлармиш. Бирдан Ботир кўз ёшларини артиб, тайёрагоҳ йўлига чиқиб олибди. Баҳор кетидан чопибди. Йўқ, қуш каби учибди. Ёнидан шувиллаб ўтган севгилисини кўриб, Ботир жон ҳолатда “Баҳор, Баҳор” дея ҳайқирибди. Унинг овозидан тоғлар ларзага келибди, Нил дарёси чайқалибди, ҳавони чанг-тўзон қоплабди.
— Баҳор, Баҳор, жоним!
Баҳор чўчиб уйғонди-ю, унга энгашиб турган Ботирга кўзи тушди. Аввалига тушим давом этаяпти, деган ҳадикда кўзларини юмди. Баҳор бу туши узоқ давом этишини, сира-сира тугамаслигини истарди. Беихтиёр кўзлари ёшланди... Бироқ, ўша дудоқ, ўша бўй димоғига урилганида, гап нимадалигини англаб, ётган
жойида Ботирнинг қучоғига отилди.
6
Олия айвондан пастга тушиб, ҳовли саҳнидаги райҳонларга сув сепа бошлади. Келинининг саломатлиги яхшиланаётганидан қувонган Саломат аянинг кўзларига ёш қалқиди.
— Вой йўлингизга жоним паёндоз, болам, гуллар оралаб юрсангиз, уйингизнинг файзи яна ҳам ортиб кетаркан-а? Туф-туф, кўз тегмасин.
Келин худди ўз онасидай меҳрибон, тезда ёниб, тез ўчадиган, жаҳли ҳам, қаҳри ҳам, меҳри ҳам тилининг учида турадиган қайнонасига қучоқ очди.
— Сиз менинг паноҳим, меҳрибонимсиз. Сизсиз менинг ҳолим не кечарди, ойижон?
Хурсандчилик бирпасда изтиробга айланишидан хавотирланган онахон дарров суҳбат мавзусини бурди.
— Бугун тушликка юмшоққина шавла қилайликми? Ё кўнглингиз бошқа таом тусаяптими?
Олия эркалангиси келиб, яна қизиққон аяга суйкалди.
— Агар хўп, десангиз, ўз қўлим билан қиймали мастава пишириб бермоқчиман.
Саломат ая келинининг сўлғинлигига қарамай, кўркини йўқотмаган чиройли юзига айёрона нигоҳ ташлади. Унинг бутун орзу-умиди қиз набира кўриш эди.
— Вой, жон болам, мастава ичмоқчимисиз? Кўнглингиз шуни тусаяптими? Нега аввалроқ сезмадим-а? Бўпти, сиз масаллиқни олиб чиқинг, қозонни иккаламиз қайнатамиз.
Олия ошхонадан гўшт, сабзи, пиёз олиб чиқиб, гуллар орасидаги чорпояга қўйди. Бу ер анча сўлим ва серсоя эди. Саҳн бўйлаб қатор экилган игна баргли арчалардан ҳамиша Кавказ бўйи анқиб турарди. Арчалар оралиғидан каттагина ариқча ўтган, унинг икки қирғоғида хурмо ва нок кўчатлари барқ уриб ўсарди. Умуман 15 сотиҳлик ҳовли шинам боғ-роғдан қолишмасди.
—Тушликка Ботир акамни чақирсак, келармикан? — ийманибгина онахоннинг юрагига қўл солди келин.
Саломат ая ўзида йўқ хурсанд эди. Чунки Олия унга нафақат келин, айни чоғда синглисининг қизи ҳам эди. Хола она ўрнида дейишади. У мана шу оқила, камсуқум қизни болалигидан яхши кўрар, еру кўкга ишонмас, ҳатто синглиси Кароматойдан ҳам қизғанарди. Дастлаб бу никоҳга Ботир кўнмади. “Синглимдай қизни оламанми”, деб оёқ тираб, “ҳунар” кўрсатди. Кейин ёзги таътилда холасига қарашгани келган навниҳолгина қизга кўзи тушди-ю, бу уч-тўрт йил аввалги қизалоқ эмаслигини идрок этди. Ўшанда Анвар ҳам шу ерда эди.
— Ўҳ — ҳў, Ботир, ким у нозанин, қара, ғунча лаблари роса бўсага мос эканми? — деб ҳазиллашди. Шу ҳазил туфайли юрагида ожизгина рашк уйғонди. Жуда ғалати. Аслида аввал севги, сўнг рашк бошланарди. Ботирда бу туйғу тескарисига кўз очди. Нима бўлганида ҳам тоғаси гап очганида аввалгидай рад жавобини бермади.
Уларнинг тўйи камтарона ўтди. Ёлғиз ўғилни ҳам ота, ҳам она сифатида вояга етказган Саломат аяда ортиқча сармоя йўқ эди. Синглиси анчагина бадавлатлигига қарамай, мол-дунёни сочиб юбормасди. Эрининг топганларини гўё она қоплон каби қаттиқ ҳимоялаб, доимо камбағаллик ҳадигида яшарди. Шу боис, Олиянинг сепи ўзига аталган биттагина хонани ҳам жуда безаб юборолмади. Лекин, холаси ҳам, Ботир ҳам бунақа дунёвий икир-чикирларга аҳамият берадиганлар тоифасидан эмасди. Муҳими, бу камтарона оилага тезда элакишиб, ҳатто қўни-қўшнилар билан тил топишгани эди. У наинки ўз оиласида, ҳатто маҳаллада ҳам қўл-оёғи чаққон келин сифатида оғизга тушди. Ботирнинг ёрдами ва қистови билан институтда ўқиди, ёнидаги мактабга ишга кирди.