🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
📚СИНОВЛИ ДУНЁ....(хаётий хикоя)

Малика бир-биридан ширин угилчалари Шахзод ва Шахбозни овкатлантириб, кулчаларини ювиб, каравотчасига ёткизди.- Аяжон, кечаги эртакни яна бир бор айтинг, - лабларини чуччайтириб эркалик килди Шахбоз.
- Йуууук, менга аввал алла айтинг, кузларим юмиляпти, - Шахзод хар доимгидек аясининг мехрибон кулларини кафти орасига олди, юзларига босди. - Кулларингиз бирам мулойим....
- Узимни полапонларим,
кузичокларим, полвонларим, - Малика угилчаларини бир-бир багрига босиб, упиб, эркалаб, яна уринларига ёткизди. - Мен хозир сизларга мехрибон ака укалар хакидаги янги эртакни айтиб бераман. Кейин алла айтаман. Хупми? Бир бор экан, бир йук экан, чумчук чакимчи экан, карга какимчи экан...
Болалар эртакни маза килиб тинглашди. Аяжони алла айтганда эса пишиллаб ухлаб колишди.
Малика угилчаларига мехр билан караб, ширин тушлар куринглар асалчаларим мани деб, ошхонага чикди. Хамон эридан дарак йук. Дастурхон тузади. Чой дамлади. Энди овкатни иситаман деганда,
кучадан машина овози эшитилди. Чакконлик билан бориб, дарвозани очди. Эри Махмуд машинани киргизиб, дарвозани кулфлаётган
хотинининг белидан аста кучди.
- Париваш хоним доимгидай бедор, кузлари ёр йулида интизор...
- Ассаламу алейкум дадажониси, - табассум билан эрига бокди Малика.
- Биласизу то сизни кутиб олиб, овкатлантирмасам кузимга уйку келмайди. Сиз эса доим кеч келасиз. Согинтириб юрагимни абгор
киласиз. Яна шеърлариям тайёр.
- Биласану ишимиз шунака. Хозир жуда ишимиз кўпайган пайт. Шунинг учун сабрли деб сенга уйланганман-да, хоним.
Бошкаси чидолмай, аллакачон тугунчасини бошига куйиб, кетиб коларди.
Эр-хотин хазил-хузул килиб, уйга киришди. Махмуд ювиниб чиккунча, Малика овкат сузди. Ширин сухбатлар куриб овкатланишди.
- Шахбоз билан Шахзод яхшими? Шухлик килишмадими? - суради
Махмуд.
- Йук, богчадан келиб бироз
уйнашди. Сизни сурашди. Роса согинишган сизни. Дам олиш кунингизни кутишяпти, истирохат богига олиб боришни ваъда бергансиз-у дадажониси.
- Ха, биламан, бу хафта охирида харакат киламан, онажониси. Айтгандай, узингни саломатлигинг
кандай? Шифокор кабулига бориб келдингми? Буниси ширингина кизалокмикан?- Махмуд шухлик килиб, хотинининг дуппайган корнига кузи билан ишора килди.
- Уятсиз! - Маликани юзлари кизариб кетди.
- Ие, нимага уятсиз буларканман? Уз
хотинимга гапиролмайманми?.. узингни эхтиёт кил, хупми?
Махмуд эртадан кечгача ишда булади. Камдан кам холда ишдан вактли кайтади. Малика эса маориф булимида булим бошлиги булиб ишларди. Хозир учинчи фарзандига хомиладорлик таътилига чикди. Хар куни эрини ишга кузатиб,угилчаларини богчага олиб боради. Кечкурун эса мазали таомлар билан эрини кутиб олади. Жуда укимишли,ораста, фаросатли хотин. Эр-хотин севишиб турмуш куришган. Атрофдагиларнинг уларга хаваси келади. Якинда угилчаларининг суннат туйларини хам утказиб олишди. Энди учинчи фарзандни кутишяпти. Айникса Махмуд буниси киз булишини жуда жуда хохлаяпти.
Хотинини гоятда хурмат килади, ер-у кукка ишонмайди. Бахтидан масрур. Ота-онаси кенжа укаси билан яшашади. Махмуд якиндагина янги ховли- жойини битказиб, кучиб утганди. Хар куни эрталаб бир коса каймок билан иккита нонни кутариб, ота-онасидан хол-ахвол сураб, дуоларини олишни канда килмайди.
Хотини хам улар холидан хабар олиб туради.
Вакту соати етиб, Маликанинг кузи ёриди. Кузу кошлари попукдек кизалокни дунёга келтирди. Махмуд ниятига етганидан хурсанд.
Кизалокка Шохсанам деб исм куйишди. Янги мехмонни уйга олиб келишганида Шахзод ва Шахбоз шунака суюнишдики, асти куяверасиз...
Орадан карийб бир йил утди. Бугун бу хонадонда узгача хурсандчилик хукмрон. Шахзодбек биринчи синфга боради. Костюм шимларни кийиб, худди катталардек гердайиб турибди. Малика углига караб туймайди.
Шахбоз эса "нега мен мактабга бормас эканман, акамдек ёзиш чизишни бил

аман-ку", деб бир йиглаб олди. Бир йил чидагин, сен хам борасан, синглинг богчага боради, деб уни зурга тинчлантиришди. Махмуд хаммани машинасига утказиб, Шахбозни богчага, Шохсанамни бувисига,
хотини ва Шахзодни мактабга ташлаб утди.
- Энди сен катта йигит булдинг, аъло бахолар билан укигин, уканг ва синглингга ибрат булгин, хупми, углим? - Махмуд углининг пешонасидан аста упиб, мактаб дарвозасидан кузатиб куйди. Хотинига "Хоним, кечкурун манти егим келяпти-да", деб кузини кисиб куйди.
- Хуп булади-да, дадажониси. Бир чимдим мехр кушилган манти мендан-да, - эрига табассум ва мехр билан жавоб берди Малика ва углининг кулидан ушлаб, мактаб ховлисига кириб кетди. Мактабда булиб утган Билимлар куни тантаналаридан Шахзод олам-олам таассурот олди. Билим даргохига булган кизикиши яна ортди. Онаси билан мактабдан кайтаётганларида тулиб-тушиб уларни кутиб олган биринчи укитувчиси, синфхона, болалар хакида болаларча бегуборлик билан сузлаб берарди. Малика хам хурсанд. Бирдан кучанинг нариги томонидаги Супер маркет дуконига кузи тушиб, тухтади.
- Углим, юр магазиндан торт оламиз. Тортлари бирам мазали. Уйга бориб манти тугамиз. Ахир бугун оиламизда байрам. Буни нишонламасак булмайди. Ахир мени углим мактаб укувчиси булди.
Малика угли билан светофор олдида тухтади. Яшил чирок ёниши билан катта кучадан ута бошлади. Чап томонга каради-ю, узлари томон
укдек учиб келаётган машинани куриб, жон холатда ортга тисарилди.
Бир нарсага "тарс" этиб урилгани, кулидан углининг учиб кетгани, одамларнинг кий-чуви... тус-туполон... хаммаси куз-очиб юмгунча бир лахзада булиб утди...
Кузини очганида бошида эри маъюсгина утирарди.
- Малика... мени куряпсанми?
Эшитяпсанми мени? Ниманидир сезяпсанми?
Бир пасда шифокорлар палатага кириб келишди. Махмуд коридорга чикди. Уриндикда мунгайиб утирган ота-онаси, кайнона-кайнотаси ва якинларига караб, "хайрият, узига келди, Аллохга беадад шукурлар, охимизни эшитди", деди. Кузлар ёшланди.
Автохалокатга учраган Малика ун кун деганда комадан чикиб, кузини
очганди. Яна уч кундан кейин анча узига келди. Тили калимага кела бошлагач, гудраниб, "углим... Шахзод... углим..." деди жонсарак
булиб.
- Хавотир олма, углимиз соппа-сог. Сен узингни уйла, тезрок тузалгин энди... сени жуда согиндик...
Махмуд куз ёшларини яширишга уринди. Хотинининг илтимоси билан
болаларини шифохонага олиб келди. Малика уларга караб факат йигларди... мен сизларни ташлаб кетмайман, коракузларим мани...
Уша автохалокат сабабчиси 16 ёшли йигитча булиб чикди. У дадасининг машинасини яширинча хайдаб чикиб, уртоклари билан "гонка"
уйнаб, шу фалокатни содир этганди. Уч киши каттик жарохатланган, Маликани оёклари машина баллони остига колган, Шахбоз эса бахтли тасодифгина омон колганди. Гам ва шодлик доим бирга юради, деганлари шу булса керак...
Урнида кузгалмокчи булган Малика икки оёги хам болдиридан кесилгани, бинт билан ураб куйилганини куриб, хушидан кетаёзди. Кузлари жикка ёшга тулди.
Лекин доду фарёд килмади. Ич-ичидан туйиб-туйиб йиглади... ёстикни кучоклаб куз ёши тугагунча йиглади... кулидан бошка нима хам
келарди? Осмон узок, ер каттик. Бошга тушганни куз кураркан. Ховлисидан хушу хурсанд чиккан Малика ногиронлар аравачасида
уйига мунгайибгина кириб келди. Болаларини багрига босиб, уксиниб-уксиниб йиглади. Якинлари уни кандай овутишни билишмасди. Уттиз ёшга кирмай, ногирон булиб колган аёлга нима деб далда бериш мумкин?Кунлар шу зайлда утаверди.Махмуд хотинига аввалгидек мехрибон, эътиборли эди. Энди ишдан барвакт кайтар, овкат пиширар, кир ювар, нон ёпар... уйнинг хамма юмушлари унинг зиммасига тушганди. Малика аста-секинлик билан такдирига тан бериб, кулидан келганча рузгор ишларида эрига кумаклашарди.
Эрига рахми келарди. Угиллари хам тез катта булгандай булишди.
Бири пол ювса, бири ховлини супурар, хатто жажжигина кизчаси хам дастёрлик киларди. Опа-сингиллар ёрдамга келиб туришар,кайнонаси, онаси хабарлашиб турарди.
- Аяжон, сиз энди доимо шу коляскада утирасизми? - бир куни тусатдан сураб колди Шахзод. - Нега юрмаяпсиз? Оёгингиз огрияптими? Хали катта булай, сизни узим кутариб юраман, ойижон.
Маликанинг томогига бир нарса тикилгандай бул
ди. Углини багрига босиб, йиглади.
- Ох, мехрибон углим-а... онангни икки оёги кесилганини билсанг, не ахволга тушаркансан? Митти юракчанг канча озорланаркан-а? -
Малика шуларни уйлаб, огир тин олди.
Дам олиш кунларининг бирида Малика эрига дардини айтди.
- Дадажониси, жуда кийналиб кетдингиз. Давлат иши, уй ишлари, болалар ташвиши... мен эса ялпайиб утирибман.
- Бу нима деганинг онаси? Хадемай болаларимиз катта булади. Хамма ишни кулимиздан олишади. Мана халитдан чопкиллаб ёрдам беришяпти бу хакда сира уйлама...
- Дадаси, балки бир яхши аёлга уйланарсиз? Эркак куча одами. Рузгорга аёл киши керак. Мен гуё тирик мурдаман, аёллик вазифаларимни бажаролмаяпман.
Мен розиман уйланишингизга, кундошликка, - Малика бу сузларни кандай айтганини узиям англамай колди. Лекин анчадан бери уйлаб юрганди.
- Малика! Шу гапни яна бир бор айтсанг, каттик хафа буламан. Биламан, сенга осонмас. Лекин такдирдан кочиб кутулолмаймиз.
Уч фарзандимиз хакки хурмати мен бу хакда хатто уйлаганим йук. Нахотки мени шунчалик номард, пасткаш деб уйласанг? Сизлар менинг хаётимсизлар. Хотини бошига мусибат тушганда уни ярим йулда
ташлаб кетадиган эркак эркакми? Сени урнингда мен булишим мумкин эди. Сен мени ташлаб кетармидинг?
Мен сени хеч кимга алишмайман. Бошка мени азоблама...
Махмуд кузёшлари юзини юваётган хотинини багрига босди. Сочларини силади. Кузларига мехр ила тикилди.
- Узимнинг фаришта маликам... Баъзида хурсандчилик, баъзида
нохушлик, яхши ёмон кунлар билан орадан анча йиллар утди. Угиллар улгайишди, вояга етишди. Университет талабаси булишди. Шохсанам худди онасининг узгинаси. Кул-оёги чакконгина,ширинсузу ораста, курган кузларни кувонтиради. Малика келин топиш пайида. Опа сингилларини турт томонга юбориб, яхши киз изламокда. Нихоят бир хонадоннинг икки кизи уларга маъкул тушди. Опа-сингилларнинг бири тиббиёт коллежида, яна бири педагогика коллежида тахсил олишаркан. Маликага жуда маъкул келди. Шахзод ва Шахбоз булажак келинлар билан булган учрашувдан мамнун холда кайтишди.
Бугун катта ресторанда туй.
Малика ва Махмуджонлар кушалок келин туширишяпти. Малика ногиронлар аравачасида келин-куёвлар олдига келиб, дуо килди. Мехмонларга хуш келибсизлар, дер, кувонч кузёшларини тиёлмасди. Айникса келин-куёвлар унинг олдига келиб, таъзим килишганида, келинлар келин салом килишганида диллар кувончга тулди. Аравачада утирган булсада, давра бошловчисининг:
Ота-она орзуси Фарзандлар туйин курмок.Фарзандларнинг туйида,
Мумкинми жим ултирмок.Шундай экан даврада,Онажонлар уйнасин...
деган шеъридан завкланиб, кулларини хавода уйнатиб, ракс кила бошлади.
Туйхона гулдурос карсакларга тулиб кетди. Кудажонлар Малика атрофида раксга туша бошлашди. Шу тобда Малика дунёдаги энг бахтли аёл,энг бахтли онага айланганди. Хотинига караб турган Махмуд хам бу холдан бахтиёр эди.
Мен эса бу икки жуфтни Вафо, Садокат, Мехр, Сабр тимсоллари сифатида курдим. Орамизда шундай инсонлар борлигидан мамнун булдим.

Азиз эркаклар аёлингизни асраб авайланг.. Аёл севиш ва севилиш учун яралган..

Тамом.


https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизнинг Аллоҳ таоло яшириб турган гуноҳларимиз бор. Лекин бу нарса бизга гуноҳлари очилиб қолганларни ҳақоратлашга ҳуқуқ бермайди. Аллоҳни сизга муҳлат бериб қўйгани ва юмшоқ муомаласи билан ғурурга кетманг.

Бор иш шуки, Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни яширди, уникини эса яширмади. Энди гуноҳини ошкор бўлган кимсани масхара қилиш билан, Аллоҳ сизни тўсиб турган пардани очиб юборманг!
Чунки Аллоҳ адолатли Зот. Mазлумнинг қасосини у гуноҳкор бўлса ҳам олиб беради.

Шайх Маъсаровий

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

T.me/sinovlarihayot
НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром
''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар'' ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''
.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.
T.me/sinovlarihayot
#ҳадис

Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар.
(Имом Аҳмад ривоят қилган) 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаҳаннам одам боласини ейди. Фақат саждалар асорати бор жойларни емайди. Аллоҳ таоло саждалар ўрнини ейишни дўзахга ҳаром қилгандир", дедилар.
(Ибн Можа ривояти.)

Mакҳул розияллоҳу анҳу:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи
иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди».
(Термизий ривоят қилган.)

#ҳикмат

Истиғфор – саросима ва қўрқувга тушганлар учун ватан, яралар учун малҳам, сарсон саргардон бўлганлар учун саодат, мусибат ва қайғуда қолганлар учун кушойиш ва гуноҳкорлар учун мағфиратдир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

Сен  то  ўзингга  етган  нарса  сени  четлаб  ўтиши  мумкин  эмаслигини  ва ўзингни  четлаб  ўтган  нарса  сенга  етиши  мумкин  эмаслигини  билмагунингча,  ҳеч  қачон иймон  ҳақиқати  таъмини  топа  олмассан.
(Убода ибн Сомит.)

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деган эди:
- Қироатсиз, зикрсиз ва дуосиз сукутнинг ўзи ибодат эмас ва банда бунга буюрилган ҳам эмас, балки бу айнан васваса эшигини очади. Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш сукутдан афзалдир.
(Ал-Фатаво ал-Кубро)

T.me/sinovlarihayot
#Тафаккур

ҚАЛБ - АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ

Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз?
Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди.

Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди.

Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

Тоҳир Малик.

T.me/sinovlarihayot
Ҳасталик ҳам Роббимдан бир неъмат.
Гуноҳларимизга каффорат

Фиръавннинг умри мобайнида ҳеч қаери оғримаган экан…на боши, на тиши…ҳеч қаери!
Аллоҳ таъоло Ўзи суймаган бандасига ҳатто дард ҳам бермас экан…

Ҳасталик нима ўзи?…
У - нақадар ожиз эканимизни эсга солиб турувчи бир хабардир…Туғёнга кетиб қолмаслигимиз учун, ҳар он Роббимизга муҳтож эканимизни ҳис қилишимиз учун…

Дардини бергувчи ҳам, шифосини бергувчи ҳам Ўзи…
Бизнинг ишимиз эса - ҳасталик етканда исён қилмаслик, қисматга рози бўлишдир…
Ҳар дард чекканимизда,  истиғфор айтиб, Ўзидан шифо сўраб, дуолар қилиб, гуноҳларимиз тўкилиб, покланиб олиш насиб этсин.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
T.me/sinovlarihayot
🤧Аксириш неъмати.

Аксириш билан вужудимизда:

 – Мия ва юрак томирлари кенгаяди;

– Кўз ёши каналлари очилади;

– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;

– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);

– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Кўпчилигимиз, жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Каналимиздан узоклашманг
T.me/sinovlarihayot
📝САЁК КИЗНИ КИЛМИШИ.

Қўшни ховлида тўй тараддуди авжига чиққани сари Гўзалнинг ичида кирпи болалаябди. Хатто ётган тўшаги хам тиконданми, баданига ботадия, ажабо! Нега? Нима учун? Мендан Ферузанинг нимаси ортиқ ахир! Фарход шу қора таппининг нимасига учдийкан? Унинг дилини аламли саволлар қийнар, иззат нафси қўзғолиб, ичида Фарходни сўкарди. Азиз ўқувчимни хам бу саволлар қизиқтирса-ю, озроқ вақтини менга ажратишса, бажонидил ўтмишга қайтиб, нега Фарход чиройликкина бўлган қўшни қизни эмас, Гўзалнинг таъбири билан айтганда “қора таппини” танлаганини билиб оладилар.
Фарход ёлғиз онасининг пинжида катта бўлди. Дадаси автохалокатда вафот этгач, амакилари меросхўрни йўқотиш мақсадида келинойиларига турли бўхтонлар қилиб, уйдан қувганларида, катта тоғаси "Султон ўлигини хурламас" каби уз уйига кўчириб келди. Кейинчалик ўзига бошқа ховли олиб кўчиб чиқаркан бу ховлини Фарходнинг номига ўтказиб берди. Бозор – ўчаридан доим хабар олиб турди.
Фарход худди дадасидек буғдойрангда эди. Аммо, ёқимтой бола бўлгани учун қоралиги хам сезилмас, махалладаги ундан катта болалар, қизлар “Пеле” деб суйиб ўйнатарди. Фарходнинг ўзи эса Гўзал билан ўйнашни яхши кўрарди. Улар деярли доим бирга эдилар, боғчага хам кейинчалик эса мактабга хам бирга бориб келишарди. Фарход Гўзалларникига кам кирарди, қандайдир ички туйғулари у ховлидагилар ўзини ёқтиришмаслигини эслатиб турар, шунинг учун доим Фарходларникида ўйнашар, дарс тайёрлашарди. Иккиси яқин дўст, ажралмас синфдошлар эди. Болалар 6-синфга кўчишган кунлари эди. Фарход танаффусдан келса папкаси бошқа жойга ўтиб қолибди, уни ўрнида эса Рашид исмли оппоққина бола ўтирибди. Фарход жисмонан бакувват бўлмасада, чаққонлиги учун хамма болаларни енгиб биринчи кузир бўлиб олганди. Унинг қайсарлиги, калтак еса хам чекинмаслиги бошқаларни чўчитиб турарди. Рашид эса банк директорининг ўғли бўлгани учун кўп пул олиб юрар, хар хил совға – саломлар билан болаларни ўзига иқтисодий қарам қилиб олган. У шундай бўлсада Фарходнинг ўқрайиб қарашидан ранги оқариб, Гўзалга ёрдам кутгандек мўлтираб қаради. Вазиятни тушунган Гўзал орага тушди:
-Пеле, ўртоқ мен математикадан қийналябман. Рашид мен билан ўтирақолсин, ундан сўраб тураман-да?
Фарход Пеле дейишларига ўрганиб кетган бўлса-да, бу сафар дили оғриди. Йўқ, у қиздан кўчира олмай қолганидан эмас, “ўрнидан” мосуво бўлгани учун ранжиди. Ўзиинг ранги Рашидникидек оқ эмаслигидан, сочлари уникидек силлиқ эмаслигидан, хар куни мактабга плиткали шокалад олиб келолмаслигидан ранжиди. Фарход қизни химоя қилиб юқори синф болаларидан ур-тепки бўлиб, афт-ангори “шудгор” бўлганда хам бунчалик жони азоб тортмаганди. Ахир билардики, қиз Рашиддан кам билмайди математикани. Кутилмаган танловдан сўнг Фарход папкасини олди-да, уйга кетиб қолди.
-Кўрдиларингми, Фарход уйга манғиди, энди биринчи кузир аканг гирой бўлади, билиб қўйларинг!-мақтанишга тушди Рашид. Гўзал унга эътироз билдирмади, аксинча, мийиғида кулиб қўйди. Эртасига хам Фарход мактабга бормади. Аммо, икки аълочи ўқувчининг бир партада ўтириши синф рахбарига маъқул келмади ва уларни жой- жойига ўтқазиб қўйди. Шундан кейин Гўзал ва Фарход яна бирга ўтирадиган бўлишди. Орадан йиллар ўтаркан улар чинакам сирдош дўстлардек улғайишди. 11-синфга битиришаётганда Фарходнинг дили яна ранжитилди. Рашиднинг акасини никох тўйидан ўнтача синфдошлар бирга қайтишаётганди. Бирдан Гўзал Фарходга шивирлади:
-Фарход (энди хеч ким уни Пеле демай қўйганди) секинлаш, боллар олдинга ўтиб кетишсин!
Фарход ичидан қандайдир ажиб туйғуни хис қилди. Нахотки уни севишимни тушуниб етган бўлса, ўйлади у. Шу пайт орқаларидан иккита аскарликдан яқинда қайтган йигит етиб келди.
-Гўзалхон, сизни бир минутга мумкинми?-деди биттаси
Фарходнинг кўзлари ғазабдан йилтираб кетди. Гўзал буни нимқоронғуликда хам пайқади ва унга деди:
-Фарход, сен сал олдироқда юр, болаларга етиб олма кейин бирга кетамиз!
Қахрамонимиз шартта бурилиб иккаласи билан хам олишишга тайёр турганди. Бу гапдан кейин дами чиққан коптокдек бўшашиб қолди. “Демак анавилар учун ортда қолмоқчи бўлган эканда!? Нега? Мен ёмонманми, мени кўрмайсан, дилимдагини пайқамайсан? Бутун мактаб, махалла биладику Фарход Ширинлигимизни, сен ўзинг билмайсанми? Айбим қоралигимми ё етимлигимми? Ёки камбағаллигимдан ор қиласанми?” Бу саволлар дилдан тилга кўчмади. Фарход уйларига етиб келиб, қизни кута бошлади. Ярим соат кутса хамки келмади. Кейин ортига қайтди. Кўчанинг қоронғуроқ жойида икки шарпа турарди. Ортига қайтмоқчи эди, қизнинг зардали овози қулоққа чалинди.
-Қочинг, уйга кетишим керак, хозир дадам излаб келади!
-Гўзал кетдик!-деди Фарход ўзининг келганини билдириб. Шарпалар икки ёнга ажралди. Қиз шошиб Фарходга яқинлашдида”Кетдик” деди. Йўл-йўлакай қиз Самадни мақтаб келди.
-Фарход, сен чин дўстимсан-ку, уни ёқтиришимни хеч кимга айтмай! – қиз гапираркан йигитга билдирмай соч турмакларини тўғрилаб олди. Буни кўз қири билан кўриб турган йигит ижирғаниб қўйди.
-Ўртоқ, сенам кимнидир ёқтирганмисан, нега мендан яширасан? Мен хамма сирларимни сенга айтаман-ку? –сўраб қолди қиз.
-Мен хеч кимни севмайман!-зарда билан жавоб қилди. Бу жавобдан “Мен сени севаман” деган мано “ирғиб” чиқаётганини қиз дарров тушунган бўлса хам, хазиломуз жавоб қилди.
-Биз сирдош дўстлармиз, бир-биримиздан хафа бўлсак ярашмайди. Биласан-ку, дунёга бир марта келамиз, демак бу дунёда орзуларимиз ушалишини харакатида бўлишимиз керак. Самад ака, мени орзуларимни хурмат қилади. Яхши кийим кийишим, тилла тақинчоқларим кўп бўлишига вада берябди.
Бу гаплар замирига яширинган, сен билан бундай хаётни орзу қилиб бўлмайди, шунинг учун биз “Сирдош дўстлармиз” жумласи Фарходнинг миясига ўрнаб қолди. Бу жумлани “севишганлар” жумласига айлантириш учун нималар кераклигини узоқ тахлил қилди, ва аскарлик бурчини муқобил хизматида ўтаб юрган кунлари ечимни топди. Пул керак хаммасига, бойлик машхурлик керак. Гўзалнинг ошиқлари мингта, лекин у ё хўжайинларнинг ёки “боймат”ларнинг ўғиллари билан гаплашябди. Кўчадаги қизларнинг чиройли кийимини ёки тилла тросларини кўрганда кўзлари чақнаб кетиши бежиз эмасакан-да? У фақат янги машинаси борларга эътибор қаратябдими, мени хам машинам бўлиши керак! Шунда у қайсарлик билан ният қилди: “Мен қишлоқдаги энг бой одам бўламан. Гўзал мендан бошқасини ўйламайдиган бўлади”.
Фарход муқобил хизматини ўтаётган колхозда ўзидан хам қорароқ комбайнчи Мансур тоға бор эди. Ўн йил фарзанд кўрмаган бу одам Аллохнинг инояти билан кетма- кет тўртта қиз кўрганди. Шу одамга Фарходни ёрдамчи қилиб тайинлашди. Бир куни иккаласи тутнинг соясида аччиққина шакароб билан тушлик қилишаётганди. Бирдан Мансур тоғанинг кўзи олайиб, хириллай бошлади. Аввалига қўрқиб қетган Фарход ўзини қўлга олдида пиёладаги чойни тоғанинг юзига сепди. Фойда бермагач, қайсидир кинода кўрганидек ёнбошлатиб ётқизди, кейин хозиргина помидор тўғраган пичоқча билан тоғанинг тишларини очмоқчи бўлди. Эхтиётсизлик қилиб милкига санчиб олганди, тишлари қонай бошлади. Энди нима қиламан, алам билан ўйлади у, кейин бор кучи билан бақирди:
-Ким бор, ёрдам берингла-ар!
Аксига олиб кўчадан хам хеч ким ўтмаябди. Шунда шартта туриб югурдида ўзлари буғдой ўримига ремонт қилаётган комбайн салонидаги темирлар ичидан япалоқ, пичоқсимонини танлаб келди. Оғзини очиб, тишларини орасига темир солди. Бир амаллаб тишларини керди-да, бармоғи билан тилини босди. Тил орқага тортилиб, нафас ололмай қолган экан. Оғзи қонаса хам темирни тортиб олмади ва бор кучи билан йўлдан ўтаётган одамларни чақирди.
Мансур ака шу тариқа омон қолди. Кейинчалик комбайнни сотиб, қишлоқ четидаги гишт заводни сотиб олди. Фарход нега комбайнни сотиб эски бинони сотиб олдингиз деб сўраганда:
-Ўғлим, хадемай колхозлар тугатилиб, фермерлар пайдо бўларкан. Мени эски комбайнимга мухтож эмас улар. Сен хизматни тугатсанг ўзимга ёрдамчи қилиб оламан. Ғишт заводининг тенг ярим фойдаси сенга, мени ўлимдан асраб қолдинг болам, ўз ўғлимдексан рахмат сенга!-деб жавоб берди.- Сен мен билан ишласанг уйингни таъмирлайсан, уйланасан, онангга ёрдам берасан.
​​Қараб тур, хали ғиштга заказларимиз кўпайиб кетади, халол бўлсанг, тезда оёққа туриб оласан.
Фарход муқобил хизмати тугагач, ғишт заводига ишга ўтди. Мансур тоға ишни кўзини биладиган одам экан. Жамғарган пулларига Фарходларнинг сигирини хам сотиб жамлашдида янги ускуналар сотиб олишди, доимий ишчилар ёллашди. Уч ойда харажатлар қопланди. Тўртинчи ойга ўтиб Фарход  аввалгисидан хам каттароқ зотдор сигир олди.
Муқобил хизматни битирганига 6 йил бўлганда уйларни янгитдан данғиллама қилиб солди, машина олди. Қўрада мол-қўйларни кўпайтирди. Гарчи онаси ишлатмаса хам орзуси ушалсин деб замонавий тикув машинаси, битта буқани майдалаб сиғдирса бўладиган катта холодилник сотиб олди. Мансур тоға вадага вафо қилиб фойдани доим тенг тақсимларди. Қахрамонимиз энди қишлоқнинг янги бойлари сафига қўшилиб қолди, лекин дилида чироқ ёқса ёришмасди. Гўзални ўйлаб тунларини бедор ўтказар, читтакдек ундан бунга сакраб юрган, хеч кимни чин юракдан севолмаган бевафони деб азоб чекарди.
Гўзал бу пайтга келиб қишлоқдаги кўп йигитлар билан “севишиб” улгурган, хеч қайсиниси совчи жунатмагач, бутун диққатини яна дўстига қаратишга уринаётганди. Қишлоқдаги келишган, ўзига тўқ оиладаги йигитлардан совчи келмас, бошқа келганларига эса қиз рози бўлмай, ёши хам “ўтиб” борарди. Секин аста совчиларнинг хам оёғи узилди. У Фарходнинг севгисидан умид қилмасди, барибир тилига кўчирмайди бу бола, лекин бир куни албатта менга совчи қўяди деган ширин илинжда тонг оттирарди.
Фарход хамон уни севарди. Ха, у хеч қачон ишқини ошкор қилмасликка онт ичган, севги бойлик билан ўлчаниб, кишиларнинг юрагини парчалайдиган бўлса, керакмас бундай мухаббат деган қарорга келиб бўлганди. Аммо, барибир мактабда охирги қўнғироқ пайти иккиси тушган расмни хар тун қайта-қайта томоша қилар, юрак ховурини бироз босиб оларди. “Сен мени танламадинг, начора, мен албатта бойликка етиб бораман, аммо, энди сен хам менга керакмассан!”
Ўғлининг ёши ўтиб бораётганидан хавотирланган она хар куни унинг оғзини пойлайди:
-Ўғлим, Гўзалларникига кираверайми, мен хам келин кўрай, невара ўйнатай! Қачонгача аразлашиб юрасизлар?
-Ая, шошмай туринг,- дерди хар сафар,-Озгина ишларим бор, амалга оширволай.
Бир куни Мансур тоғаникида зиёфат бўлди. Ошналарига катта қизи Хасан-Хусан ўғил кўргани учун ош қилиб берди. Зиёфатга Фарход хам айтилганди. У ёш бўлгани учун , тоғанинг учинчи қизи Феруза иккови югуриб-елиб хизматда бўлди. Фарход  қоп-қора Ферузани болалигидан бери биларди-ю, аммо қачон бўйи етиб, чиройли қиз бўлганини сезмай қолибди. Ранглари хам бироз оқарган, сочлари тизза бўйи ўсган, бошига рўмоли ярашган бу қиз эътиборидан четда қолмади. Аммо, қиздан ортиқча сўз эшитмади. Берилган саволларга хам ё “ха” ёки “йўқ” деб деб жавоб бераркан, одамнинг кўзига тик қарамасди. Эртаси куни тонгда онасига у хақда гапириб берди. Онаси хам у қизни таниркан, ўғлининг танловидан эсанкираб қолди.
-Гўзал сени кутиб юрибди-ку, унга нима дейсан?
-У кутган одамлар уйланиб кетган. Мен хеч кимга вада бермаганман,-Фарходнинг авзойи ўзгарди.
-Майли болам, Феруза ажойиб қиз, менга хам ёқди. Бугуноқ кўчасини супириб келаман.
Муштипар онанинг кўзлари ёшланди. Кеча шомда ўғли хурсанд кириб келгани бежиз эмасаканда. Худога шукр, унинг хам чехраси очиларкан!
Буёғи тезлашиб кетди. Икки томон хам тўйга тайёрлиги маълум бўлгач, бир ойга қолмай тўй бошлаб юбордилар. Фарход никох тўйига онаси ёқтирган хонанда Яхёбек Мўминовни айтиб келди. Хушовоз хонанда тўйни қизитгани сари Қўшни хонадондаги қизнинг аламлари хам авж оларди. 
Қани ул сен билан ўтган
Ўшал дамлар, ўшал дамлар
Фақат қолганга ўхшайди
У дамларда алам ғамлар...

T.me/sinovlarihayot
ОНАНГ

Ёши  "чак-чак" томиб  ичига, 
Азиятлар етиб кучига,
Таскин боғлаб тилин учига
Ҳол сўрмоққа  ярайди онанг,
Кенгфеъл дема, торайди онанг.

Малол келтирмасин   дегани,
Очиқ қолдирмагил  "нега" ни,
Ичига тушмайди егани,
Бедор, йўлинг қарайди онанг,
Ғам тиғида қорайди онанг.

Дуоларсиз,  сидқи тавофсиз,
Жон жаҳони тордир суробсиз,
Ўтар бўлса  кунинг савобсиз,
Тун рўмолин ўрайди онанг,
Фақат сенга сўрайди онанг.

Топганини тутар қўшқўллаб,
Туни,  куни ўтар мушкуллаб,
Келма маъюс,  келма тушкун таъб,
Токай  қоринг курайди  онанг,
Кундан кунга нурайди онанг.

Мақсуда Каримова
Қалб бир боғчадир.
Унда албатта нимадир униб-ўсади.
Шундай экан, гўзал нарсалар
эккин-ки, гўзал нарсалар униб чиқсин...!

Мавлоно Румий.
T.me/sinovlarihayot