🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
744 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!

"Бўлди, ОК! Есть киламан" — деманг!
"Инша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Вааауув даҳшат! Қойил!" — деманг!
"СубҳанАллоҳ!" — деб айтинг!

"Супер! Гап йўқ!" — деманг!
"Маша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Чўткиман!" — деманг!
"Алҳамдулиллаҳ!" — деб айтинг!

"Спасибочки, раҳмат" — деманг!
"Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр" (Аллоҳ сизни мукофотласин) — деб айтинг!

"А, давай, пока! Bye bye!" — деманг!
"Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!" — деб айтинг!

"Салом, қалесан?" — деманг!
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" (Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) — деб айтинг!


🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/sinovlarihayot
​​📝Қуш уясида кўрганини қилади.

Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эдиҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.  
Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради.
Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди.
Она:
Бу нима, – деди.
Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек катта бўлганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.
T.me/sinovlarihayot
​​​​Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси:

"Асримиз телефонлар ва телевизорлар - мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди.

Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранларда кўрадиганим гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортаси кўриниши билан катталар айтгандек, қалбим "жиз" эттиравермасди.
Узоқ танловлардан кейин ваниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.

Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.

Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан."

Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан.

Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!

©Маҳмуд Усмон


T.me/sinovlarihayot
Уч кундан сўнг ўз оёғи билан уйидан чиқиб кетган Комил аканинг жонсиз танасини кўрпага ўраб олиб келишди. Қайнотасидан оталарча меҳр кўрган келинларининг доду фарёди оламни бузди. Узоқ йиллар катта-катта лавозимларда ишлаган бўлса-да, оёғи ердан узилмаган, ҳеч кимдан ёрдамини аямаган, камтар, очиқкўнгил бу инсоннинг жанозасига тумонат одам йиғилди.«Биз чиллаликмиз, жанозага боролмаймиз!» дея Ироданинг йўлини тўсди қайм сўради-ку! «Сенга кўтарган қўлларим синсин! ғирт маст эдим, нима қилганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Бўлган воқеани ҳеч кимга, ҳатто онангга ҳам айтма, оиламиз бузилиб кетади. Беш йиллик севгимиз ҳурмати, мени кечир» деганди-ку. Йўқ бу ерда бошқа гап бор! Мен эрим билан гаплашишим, бор гапни ўз оғзидан эшитишим шарт!Ирода айтганини қилди. Шу куниёқ келинлик маҳалласига бориб, бекатда эрининг ишдан қайтишини кутди. Ботирнинг кўзи бехосдан Иродага тушиб, довдираб қолди. Аввалига унинг ёнига бормай тўғри ўтиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир-икки қадам ташлади-ю, кескин ортига бурилиб шаҳдам қадамлар билан хотинига яқинлашди.
— Ирода, бўлар иш бўлди, жанжал қиламан, деб келган бўлсанг, энди фойдаси йўқ. Бўлиб ўтган воқеаларни ҳеч кимга исботлаб бера олмайсан. Сенга уйланиб, бошим ғалвадан чиқмай қолганди. Ҳозирги хотиним онам билан опоқ-чапоқ, менинг эса қулоғим тинч. Қолаверса, менинг ҳам орзу-ҳавасларим бор. Болали бўлсам, ўғил кўрсам, юртга ош берсам, дейман. Сен эса…
— Бас! Бас қилинг! — бақириб юборди Ирода. Сўнг икки қўли билан қулоқларини маҳкам беркитганча югуриб кетди.
Мактабга ишга кирган Ирода бир куни ота-оналар мажлисини чақирди. Тасодифни қарангки, ўқувчиларидан бирининг онаси келинлик хонадонига қўшни бўлган аёл экан.
— Вой, Иродахон, бу сизмисиз? — дея гап бошлаб қолди қўшни аёл. — Аҳволингиз яхшими? Қайта турмуш қурмадингизми? Бир ҳисобдан ўша хонадондан кетиб, жуда тўғри иш қилдингиз. Қайнонангиз эрингизни қизининг бир дугонасига никоҳлаб қўйганди. У аёлни эри ўзининг энг яқин дўсти билан тутиб олиб, бир қизчаси билан уйидан ҳайдаб юборган экан. Аввалига аҳил яшашди. Эрингиз кундошингизнинг қизини фарзандликка олиб, ўз фамилиясига ўтказди. У аёл иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлди-ю, асл қиёфаси очилди. Қайнона-келин кунда қирпичоқ, қайнопангизни ҳам уйга сиғдирмай қўйди. У ноилож ижара уйга чиқиб кетди. Бу машмашалардан безор бўлган Ботир ичкиликка муккасидан кетди. Хотини ўғил туғди-ю, «Мен бу пиёниста эр билан яшамайман», деб Ботир билан ажрашди. Судлашиб, уйнинг тенг ярмига эга чиқиб ўтирибди…

Ирода бу гаплардан хурсанд бўлмади. Аксинча, Ботирга жуда ачинди.

нона. Шўрлик келин зор қақшаб қолаверди.«Майли, қизим, хафа бўлма, сен келганинг билан даданг тирилиб қолмасди-ку, — дея юпатди онаизор телефон орқали отаси билан видолашолмай армонда қолган қизини.
— Сен ўша хонадонда тиниб-тинчиб, бахтли яшасанг, бўлгани. Шунда дадангнинг руҳи шод бўлади…»

Орзулари ушалган бўй қизнинг кўнглига бир қўл солиб кўринг-а, унда қайси эзгу сифатлар йўқ дейсиз?! Дунёнинг бор меҳру муҳаббати шунда жамланган гўё. Бу оламда ундан-да бахтлироқ, ундан-да кучлироқ инсон йўқдек…Ирода ҳам ана шундай ҳис-туйғулар оғушида яшади. Лекин бундай бахтли кунлари саноқли бўлди. Шу ёшигача бирор марта хасталанмаган отасининг тўсатдан оламдан ўтиб қолгани, Иродага унинг совуқ дийдорини кўриш ҳам насиб этмаганидан кўнгли вайрон бўлгани етмаганидек, қайнонаси ҳам унга кун бермай қўйди. У кун бўйи тиним билмасди: уй юмушлари, ош-овқат, кир-чир дегандек…
Камига қайнопасининг болаларини ювинтириш, овқатлантириш, дарсларини тайёрлатиш ҳам унинг зиммасида эди. Шўрлик ҳарчанд уринмасин, уйдагиларнинг кўнглига йўл тополмасди. Қайнонаси:
— Қиличдек ўғлимга кимлар қизини бермасди-я! Келиб-келиб шу зоти пастни танлади. Отаси тириклигида нимани қойил қилувдики, энди бева онасидан нимани кутаман?! Эсизгина, не-не орзу-умидларим бор эди… Қуда чақириқ, чорлов, хурсандчиликлар ўрнига энди фақат маърака, йиғи-сиғидан бошимиз чиқмас экан-да, — дея жаврайверарди.Келинига эшиттириш учун баланд овозда айтилаётган бу сўзлар Ироданинг юрагини баттар эзар, йиғламасликка ҳарчанд уринмасин, кўз ёшлари қуйилиб келаверарди.

T.me/sinovlarihayot
— Вой, Иродахон, бу сизмисиз? — дея гап бошлаб қолди қўшни аёл. — Аҳволингиз яхшими? Қайта турмуш қурмадингизми? Бир ҳисобдан ўша хонадондан кетиб, жуда тўғри иш қилдингиз. Қайнонангиз эрингизни қизининг бир дугонасига никоҳлаб қўйганди. У аёлни эри ўзининг энг яқин дўсти билан тутиб олиб, бир қизчаси билан уйидан ҳайдаб юборган экан. Аввалига аҳил яшашди. Эрингиз кундошингизнинг қизини фарзандликка олиб, ўз фамилиясига ўтказди. У аёл иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлди-ю, асл қиёфаси очилди. Қайнона-келин кунда қирпичоқ, қайнопангизни ҳам уйга сиғдирмай қўйди. У ноилож ижара уйга чиқиб кетди. Бу машмашалардан безор бўлган Ботир ичкиликка муккасидан кетди. Хотини ўғил туғди-ю, «Мен бу пиёниста эр билан яшамайман», деб Ботир билан ажрашди. Судлашиб, уйнинг тенг ярмига эга чиқиб ўтирибди…

Ирода бу гаплардан хурсанд бўлмади. Аксинча, Ботирга жуда ачинди.


Тамом.

T.me/sinovlarihayot
#хайвонот_олами

Бўрилар хақида беш ҳақиқат.

1. Бўри ваҳшийлар туркумига кириб, хайвонларнинг шоҳи хисоблансада, ўлимтик емайди.

2. Бўри бошқа хайвонлар каби онаси, синглиси каби махрамлари билан хеч қачон қўшилмайди.

3. Бўри вафодордир, у битта бегона урғочи бўри билан жуфтлашиб, умр бўйи у билан яшайди ва жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси хам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир ота-онадан дунёга келадилар.

4. Бўрилар жуфтлари вафоти этса уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар, баъзан бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик ўз-ўзини ўлдиришгача бориб, камдан-кам холларда хаёт қолган жуфти яшаб қолади.

5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея хам номланади. Сабаби, хайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.
T.me/sinovlarihayot
10-ҚИСМ

Жойимни йиғиб ҳовлига чиқдим. Моҳрўй ҳовлига сув сепибди. Супуриш билан овора. Янгам сигир соғиб бўлган шекилли, бузоқчаларни ҳовли этагидаги бедапоя четига боғлаяпти. Онам ўзи эккан ниманингдир орасидан ўт юлмоқда. Отам кўринмайди. Уйқусираб ҳовлининг цементланган юзасидан бир қарич пастга экилган гуллар ёнига ўтирдим. Қуёш ҳали бош кўтариб улгурмаган. Аммо тонг отган, унинг салқин ва мусаффо ҳавоси миямни “очган”дек, танамни кучлантиргандек бўлди. Шу пайт сим тўсиқ билан ўралган ҳовлимиз адоғидан иккита бош кўринди. Ҳовли этагидан “Булунғур” ариқ ўтади. У сойликда оққани, уйимиз нисбатан баландда жойлашгани сабаб келаётганларнинг юзи кўринмасди.
— Рўйи-и, анувлар ким? — унга ҳам кўринмаслигини билсамда Моҳрўйдан сўрадим.
— Дадам билан меҳмон-ку!
“Эсим қурсин, Азиз ака билан келгандим-ку! Уят, мен ҳали юзимни ҳам ювмадим. Улар эса ариқ бўйини айланиб келишяпти...”
Тахминимча, улар ювингани борган. Йўқса, саҳарлаб сув бўйида нима ҳам қилади?
Апил-тапил юзимни ювиб, уйга кирдим. Аммо Азиз ака кўриб улгурган экан:
— Отқулоқ, уйқучимисан дейман? Биз “Булунғур” ариқда чўмилиб келяпмизу, сен энди юзингни чала ювиб уйга кирдинг.
Очиғи, унинг гапларидан уялдим. У буни сезиб, оқлашга тушди:
— “Йўл азоби — гўр азоби” демайсанми? Ўзингиз мени “Дамас”да олиб келиб, урилган картошкадек қилдингиз-ку, де. Яна бир гап бор: “Қиз бола ота уйига келса, йўргакдаги уйқулари келар”миш. Ойим опамга шундай дерди. Сенинг йўргак уйқунг келган.
— Уни тўйи бўлган қизларга айтади-да, болам, — хўрсинди бувим. — Буям тўй бўлса, йўргак уйқу нималигини билиб қолади.
— Бувижон, бунинг тўй бўлган қиздан нима фарқи бор? Уйингизга уч ой деганда келиб ўтирибди-ку!
— Тўғри айтасан, илоҳим бахтини берсин! — дилидагини яшириб ўтира олмади бувим. — Мени “анна” деявер, болам. Қулоғим шу сўзга ўрганган.
— Хўп, анна, — деди Азиз ака кулиб. — Ўзимни Туркияда юргандек ҳис қиляпман. Турк сериалларида онасини шундай дейишади-ку!
— Улар “анне” деркан, болам. Менам сериал кўраман, — бувимнинг бу гапидан мен ҳам кулиб юбордим.
Нонушта вақти ҳаммамиз “Меҳрхона”га йиғилдик. Янгам барчамизга устига сариёғ солинган сут олиб келди.
— Қишлоқнинг сути ширин бўларкан. Одатда мен сут ичмасдим, — деди Азиз ака. Кейин отамга юзланди: — Абдулла тоға, бугун бориб жойни кўрайлик. Ҳужжат ҳам кўп вақтни олади.
— Майли, бориб сенга кўрсатаман. Ижара пули ҳам қиммат эмас. Булунғур марказининг ўзида жойлашган бино экан.
— Дада, ўзи нима иш қиляпсиз? — қизиқсиндим мен.
— Тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳалла томонидан кредит берилаётган экан. Гап орасида Нарзулла амакингга айтгандим, “ол, тадбиркорликни бошла, ўзим кўмаклашаман”, деб қолди. Таваккал қилиб шу кредитни олсамми, деяпман. Ўн беш миллион сўм экан. Ишимиз юришиб кетса, ажаб эмас фойда ҳам кўрсак. Ишни бошлаб бериш учун мана, Азиз келди. Энди кўнглим тўқ. Азизга ишонаман. Ишонч ҳамма нарсага қодир...
“Ишонч ҳамма нарсага қодир...” Бу унинг сўзлари эди. Яна юрагимда санчиқ турди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ойижон, бу гапларни аслида сира сизга айтмас эдим. Хатларим сизга етиб бормаслигини билганим учун ҳам бемалол ёзяпман. Дилимдагиларни кимгадир тўкким келди. Бугун қоним қайнаб кетди, ойи. Бу ердаги йигитлар ҳали ҳаётнинг қадрини билмайди. Мен шундай ўйлайман. Агар дунёнинг ўткинчилигини, ҳар бир дақиқа ғаниматлигини англаганидами... Бир-бирига фақат яхши гапирган бўларди.
Ойи, қоним қайнагани Ўрозни юрагимга жуда яқин оламан. Содда, беғубор, доим жилмайиб турадиган бола. Уни кечаси бир “черпак”...

Давоми бор


https://t.me/sinovlarihayot
орқали кўтарилишар экан,
— Нега мени бу ерга олиб келаяпсиз? —
Муяссарнинг ичида озгина қўрқув пайдо бўлганига
қарамасдан, ўзини дадил тутишга ҳаракат қиларди.
— Олдин сен билан яхшилаб танишамиз, кейин эса
сени йигитларимга совға қиламан. — Аюб бу
сўзларни оддийгина сўздек гапирдию, лекин
буларни ўйлаган Муяссарнинг будун баданиданмуздек тер чиқиб кетди. Ахир, бу йигитнинг бир оғиз
сўзи билан бутун ҳаёти барбод бўлади. Кейин, ота -
онаси, яқинлари, дўст-у душманлари олдида ким
деган одам бўлади, у шуларни тезда миясида
айлантирдида,
— Йўқ, сиз бундай қила олмайсиз.
— Нега? — Аюб қизга қўлингдан нима ҳам келарди
дегандек қараб қўйдида, — бунга арзирли сабаб
борми?
— Менинг кимлигимни билсангиз, бу фикрингиздан
қайтасиз. Хатто, яхшигина пул ҳам ишлаб олишингиз
мумкин, — Муяссар ҳаёлига келган фикрдан
негадир ўзини бироз хотиржам ҳис қилди.
— Яъни, — унинг сўзлари бу сафар Аюбда ҳам
қизиқиш уйғотди. — Яхшигина пул, сени четга
пуллаб юборишимни назарда тутаётганинг йўқми?
— Йўқ-йўқ, мен буни эмас, дадамга хабар берсангиз
деган маънода айтгандим.
— Тушунарли, демак сен "Катта" одамни қизисан.
Буни ҳам аниқлаймиз, — Аюб лифтдан тушаркан,
бўш қўли билан чўнтагидаги калитни олиб эшикниочиб, қизни силтаганча ичкарига олиб кирди. — Сен
ҳозирча мана бу ерда ўтира тур, — Аюб эшикни
қулфлаши билан, Муяссарни бўш стуллардан бирига
ўтқаздию, уни боғлай бошлади.
— Бу нима қилганинггиз? — Муяссар ўрнидан
турмоқчи бўлдию, аммо, оёғи боғлангани сабаб,
тура олмади. — Мени ҳозироқ қўйиб юборинг,
бундай қилишга ҳаққинггиз йўқ. Менинг
кимлигимни биласизми? Мен кимсан Қодир
Латиповичнинг қизиман, шундай экан...
— Чакагингни юм, — Аюб шундай дедию каттагин
скочни олиб, қизнинг оғзини скочлаб қўйди. — Мана
буниси бошқа гап, — Аюб қизни столга боғлаб
қўйганидан кўнгли тўлгач, нариги бўш столга
ўтириши билан эшик очилиб, бир қизни етаклаганча

Миша кириб келди. — Кимларни кўраяпман? — Аюб
кинояли кулганча ўрнидан туриб, қўлларини икки
ёнга ёйганча қизга пешвоз чиқди.
— Сиз аслида кимсиз? — қиз кўзлари қизарганча
йигитга тик боқди.— Яхшиси билмаганинг маъқул. Энди сен гапирчи,
нега дадамнинг ёнига бординг? — Аюб асабий
пешонасини қашлади. — Сен қонун олдига
бормоқчи эдинг, аммо, мана бу нозик оёқларинг, —
Аюб қизнинг оёқларига бир қараб қўйдида, —
манзилда адашган кўринади.
— Мен шунчаки, қилган ишинггизга жавоб
беришингизни хохлагандим, — бу сафар қизнинг
овозида титроқ, кўзларида ёш бор эди.
— Мен сени огоҳлантиргандим. Бир кеча ва
ҳаққингни олиб ҳаммасини, хатто мени ҳам
унутасан дегандим. Лекин сен...
— Бундан ортиғини хохладим, —қиз бироз
афсуслангандек унинг гапини давом қилдирди.
— Худди шундай, энди эса бунинг учун жавоб
берасан.
— Мени нима қилмоқчисиз? —қиз ёш тўла
кўзларида илтижо акс этганча унга қаради.
— Буни ҳозир биласан, — деганча Мишага қаради,
—буни йигитларга олиб бор, — қизга ишора қилиб
гапирди. — Йўл-йўлакай, Қодир Латиповичга хабарберинглар. Келиб, омонатини олиб кецин. — Бу гапларни эшитган Муяссарнинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Чунки унинг уйдан қочганини билган дадаси сог куймаслиги аник,.........

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
​​КУЧЛИДАН ҲАМ КУЧЛИ БОР.

Жудаям чиройли, қоматлари келишган ёш қиз кучли, гавдали, навқирон йигит билан кетаётган эди. Улардан олдинроқда, кекса, қалтироқ касалга чалинган чол зўрға гандираклаб юриб борарди. Йигит ва қиз айнан унга яқинлашишганида чолнинг оёғи лой сув билан тўлган чуқурга тушиб, қизнинг кийимларига кўпгина сув сачраб кетди. Қиз:
- Нималар қилдинг, ҳайвон, бефаросат чол, эшак?! - деб чунонам чолнинг юзига қичқирдики, йигит ҳеч нарсани ўйламай чолга қаттиқ зарба бериб йиқитди. Нафрат билан қарашди.

Чол аста ўрнидан турар экан, йигитнинг бақувват мушаклари, бўй - бастини кўриб, жавоб зарбасини бера олмаслигини тушунарди. Ҳеч ким эшитиб тушуна олмайдиган, заиф овозда нималарнидир пичирларди. У ҳали туриб улгурмасдан, чуқурнинг ёнидаги бинога йигит ва қиз кириб кетишди. Бинонинг зиналаридан кўтарилар эканлар, йигитнинг бехосдан оёқлари тойилиб йиқилди. У думалаб бинодан чиқиб, айнан чол йиқилган чуқурга келиб боши билан тушди. Ўша заҳоти ўлди.

Қиз:
- Севгилим, севгилим, - деб бақира бошлади.
Чолга қараб:
- Сен уни ўлдирдинг! Сен айбдорсан! - деб бор овози билан қичқирди. Яқинларини чақирди. Дарров одамлар тўпланди. Барчалари чолни айбдор деб билиб, қозининг ҳузурига олиб бордилар. Қиз:
- Бу чол, сеҳргар, жодугар, у нималарнидир айтиб, пичирлагандан кейин, эрим йиқилиб ўлди! - деди. Қози чолдан сўради:
- Нима бўлди?
Чол деди:
- Оёғим бехосдан сув тўпланган чуқурга тушиб кетди. Бу қизнинг устбошига сачради. У билан бирга бўлган йигит менинг бошимга қаттиқ урди. Унга менинг кучим етмасди. Лекин мен «Аллоҳим, бу йигит ўз кучини менда кўрсатди. Сен ҳам Ўз кучингни унда кўрсат!» дедим. Ҳеч қанча фурсат ўтмай у ўша чуқурга тушиб ўлди.
Қози қизга қараб:
- Турмуш ўртоғингни бу чол ўлдирмабди.
У сенинг ҳолингдан ғазабланиб, буни урибди. Бунинг Роббиси эса, эрингни жонини олибди! - деди.

Хулоса

✳️ Зулм кўрсангиз, Аллоҳга юзланинг. У Эшитувчи. У Кўрувчи.

✳️ Оёқларингиз ерда из қолдирса, тилингиз қалбларда қолиради.
Қандай из қолдириш ўз ихтиёрингизда.

✳️ Ҳеч кимни ғийбат қилмайдиган, тили билан озор бермайдиган, ўзини ўзгалардан афзал билмайдиган бўлиш, қандай яхши!

✳️ Бу дунёда барчамиз мусофирмиз. Бир -биримизни ранжитмайлик!

https://t.me/sinovlarihayot
​​Рўзғор ташвишларини, ҳамма оилада бўладиган араз-гиналарни кўргулик деб қабул қилдим. Кап-катта аёл бўлсам ҳам ёш боладай этагингизга осилиб олдим. Мустақил бўлолмадим. Менинг эркаликларим, инжиқликларим сизни йиқитди.

Онажон, менинг изига тушмаган ҳаётим учун сиз айбдор эмассиз. Сиз фақатгина менга яхшиликни раво кўргансиз, холос. Шунчаки, менга умр йўлдоши танлашда тақдир бизга кулиб боқмади, холос. Ахир ҳамма адашади. Ҳаттоки, авлиёлар ҳам. Сиз эса авлиё ҳам эмассиз. бор-йўғи “ОНА” сиз, менинг онам.

Яна баҳор келяпти, қушлар сайраяпти, бутун борлиқ уйғониб янги ҳаётни қаршиламоқда. Аммо, сиз...

Бугун сизни яна кўргани келдим. Сиз ёқтирган кўклам ёмғири шивалаб ёғяпти. Болалигим ўтган ота уйимизга кирар эканман, ҳовлининг ҳар бир бурчагидан, ҳамма нарсадан сизнинг тароватингизни туяман. Қаршимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб ташлашларингизни жудаям соғиндим. Аммо, афсус, энди сира ундай бўлмайди. Чунки сиз мангу уйқуга кетгансиз, арши аълодан менга боқиб, мен ва болаларимга яхшиликлар соғинасиз энди...

Шуларни ўйлайману, кўзимдаги томчилар селга айланади. Бўғзимга нимадир тиқилиб, ичимдаги алам юки кўксимни ёриб юборай дейди-ю,беихтиёр қуйидаги сўзларни пичирлайман:

— Ойи, ойижон. Мен тинчман. Болаларим ҳам соғ-саломат. Мен сизни соғиниб келдим, ойи. Мени кечиринг, тўккан кўз ёшларингиз, сизга берган озорларим учун кечиринг. Қаранг, сиз ёқтирган баҳор келди, сиз ёқтирган ёмғир ёғяпти. Ойижон, бугун туғилган кунингиз, агар ҳаёт бўлганингизда яна бир баҳорни қарши олардингиз...

Йиғлаб ичимдаги ғуборлар ювилгандек бўлади, бироз енгиллашаман. Уйимга қайтдим. Аммо бу гал кулиб эмас йиғлаб қайтдим, икки қўлим бўш, қалбимда залворли юк-пушаймонлик юки билан қайтдим.

Атрофда баҳор, сукунат. Аммо ўша сукунатдан онаизоримнинг меҳрли унини туйгандек бўлдим:

— Сабрли бўл, қизим...

https://t.me/sinovlarihayot
Кайнонамлар уй -жой килиб чикинглар,сиз хам ишланг мен болаларга карайман дедилар, мен кайинсинглим билан бирга ошхонага ишга чикиб ишлай бошладим.
Биз аста секин эр-хотин пул йига бошладик, углимни суннат килиш учун. Кайнонамлар яна бир угуллариг

а келин олишди,шунда битта килиб углимни суннат туйни хам утказиб беришди,биз  туйни эртасидан яна ишга чикдик, кайинсинглим уйда колди,келин бор кунгил тук ишлаб юрдик .
Туйдан бир -икки хафтадан кейн ишдан келсам куёв кайногам гирт маст жанжал киляпти,сабабини билсам янги келин уч кайнсинглларим билан урушиб кетиб колибди. Мен уйланиб колдим шу уйга келганимга яхин беш йил булибди нима кунларни курмадим сабр килиб дамимни ичимга ютдим, борадиган жойим йуклиги учун хайдашса хам кетмай без булиб индамай яшайвердим .У нега кетди экан деб.
Бу орада янги овсунимни ота-онаси куёвни чакириб алохида яшайсан кизим у уйга бормайди мени кучада колган кизим йук хорлатиб куймайман сизлар бир литр ёг олиб эканом килиб ишлатаркансизлар, мени музлаткичимда битта куй суйилган туради,кизим уйларингда оч коларкан бормайди ё ажрашасан ё катта кизимизни иккинчи уйига бориб кизим билан яшайсан дейишибди. Хуллас келин куёв уйдан бир амаллаб кучиб чикиб кетишди.

Вакт утиб учунчи болам  тугулди.
  Турмуш уртогим ошнаси билан бирга туйдан келиб туриб бир кизга тегажоглик килишган экан,каршлик килса мастликда уриб дабдаласини чикариб Россияга кочиб кетди, ошнаси кулга тушиб камалди,Бобур акани тополмай килирув эълон килишди.
Орадан 5-йил утди, аммо турмуш уртогимдан дарак йук. Бир узим уч боламга хам ота,хам она булиб ишладим,не азобларни,не хурликларни курмадим, аммо хаммасига чидадим,болаларим учун мажбур эдим.
Лекин у уйда жанжал тинмас хеч адоги йук эди. Яна овсун олдик, лекин у хам бу шарт-шароитларга чидолмади бир боласи билан ажрашиб кетди. Менга ухшаб сабр килиб яшай олмади.
Бу орада Бобур акани дараги чикди,бир оз пул жунатди болаларга, телефон килганди, узимни тута олмадим йигладим, бошка чидолмиман бу жанжаллар болаларни тарбиясига салбий таъсир килмокда дедим.Турмуш уртогим майли булмасам у ердан кучиб чикиб бошка яшанглар дедилар.
Мен уч болам билан кучиб чикдим, аммо шундаям турмуш уртогимни уйдагилар келишса уларни жанжалидан болаларимни юраги безилайди, узим хам кийналаман.Бу орада бир куни кайнсинглимбилан кайногам кириб келишди .
Менга дук уриб: сен укамни ишлатиб пулини еб ётибсан, хамма пулларни сенга жунатмокда деб росса  жанжал килишди.
Акангиз пул юборса факат болалари учун юбормокда, менга факат телефон ол болаларим билан гаплашиб турман деганига телефон олдим холос бошка пул йук дедим. Улар телефонни кулимдан тортиб олишди,мен индамай йиглаб колавердим.
   Бир куни кушнини телефонидан турмуш уртогимга кунгирок килдим.
Уларни айтишларича укаларига Россиядан билет олиб бериб бизга анчагина  совга салом бериб уйга жунатган эканлар, аммо болаларимга хеч нарса беришмай жанжал килиб телефони тортиб олиб кетишганига хам майли  Худо бор дедим.
Турмуш уртогим иш топиб берсам келасанми дедилар. Мен майли болаларимиз учун бориб ишлайман ахир еб-ичиши кийиниши бор дедим.Улар кечкурун кушнимга телефон килиб: Зулайхо сенга иш топдим, бир синфдошим келяпти пул жунатдим сенга хам кушиб билет олиб беради, болаларни онамга олиб боримб бер йулга чик дедилар. Мен хуп майли борсам ишлаймиз иккаламиз дедим.
Турмуш уртогимни курмаганимга беш ярим йилдан ошган, болаларим хам курмаган кичкина кизим олтига кирди, мактабга чикдики, дадасини умуман курмасдан катта була бошлаганди.
Бобур акани ошнаси билет олиб бир келинчак ва мен яна бир синфдошим билан Москвага учиб етиб келдик, аммо улар кутиб олишга хам чикмадилар.
Бизни олиб келган ошналари Бобур ака ишлаб яшайдиган дачага обориб куйди.
   Мени куриб келганимдан улар хурсанд эмас, нимагадир.кайфиятлари йук, хатто болаларини хам сурамадилар: Ха мана келдинг, дамингни олиб хамма жойни бир тозала дедилар. Мен чарчамадим дадаси деб, урнимдан туриб хамма жойни тозалашга тушдим.

T.me/sinovlarihayot
Хулас икки йил уйга хам бормасдан карзларни тулаш учун тинмай ишладим.Турмуш уртоги  камок чикдилар,мен хам карзлардан кутулдим.Кунгирок килиб энди уйга бораман болаларимни жуда согиниб кетдим дедим.Бобур ака булса йук,йук хозир келма, яна озрок ишлагин,пул топиб жунат мен мошина оламан дедилар. Яна карз олдим фоизга.
Улиб тирилиб овкатдан, кийимдан хам тежаб  росса ишладим ва ишлаб топганларимни хаммасини бериб бир йилда олган карзимдан кутулдим.
Уйга бордим.
Боришим билан турмуш уртогим мошина бузук яна пул керак дедилар, мен бор такинчок тиллоларимни сотинг деб уларни кулларига бердим. Аммо кейин билсам мошина бузук эмас соз экан, бировга илакишиб колгани учун мени  тиллоларимни унга олиб бориб берибдилар. Мен ортик чидай олмадим улар билан жанжал килдим,шунда улар менга болаларингни олиб кет

отамни уйидан дедилар:Сени тилинг чикиб колибди,хеч качон гап кайтармасдинг-ку ё уша томонда уйнашинг борми деб бахона килиб мени росса дупослаб урдилар.

     Бир неча кун утгандан кейин яна ярашдим,шунча улар учун килган хизматларимга тухмат булиб бекорга еган калтакларимни унутиб болаларим учун яшашага мажбур булдим.
Улар сен Россияга бориб ишлагин, мен халивери четга чиколмайман,четга чикишим мумкин эмас экан,булмаса бориб ишлаб узгарардим сени ва болаларимга яхши карардим деб айтдилар.
  Аёл киши ширин гапни гадоси экан, уларни яхши гапирган сузларидан кейин хамма ёмонликлари бир пасда унутилиб ишлаб узгараман,сени болаларимни яхши карайман деганларига ишондим. Майли мен ишлайман хаммамиз учун дадаси деб Россияга кайтиб келдим ва ошхонада ишлаб топган пулимни хаммасини турмуш уртогимга жунатавердим.
   Бир йил ишладим шундан кейин хужаиним олдимга келдилар,бирга бир хонали уйни ижарага олиб яшай бошладик. Мен кечаси ошхонада кундузлари
4 соат бориб русларни уйига тозалаб келаман,аммо Бобур ака ишламай ижара  уйда ётдилар. Шу ахволда хам  6 ой шундай яшадик .
  Улар бошида яхши гапирардилар,кейин узгариб куп жанжал киладиган булдилар, мен сабр токат килиб яшайвердим ва 4- чи  боламга хомиладор булдим.Болам 5 ойлик булганда уйга кетдик. Бир хафта туриб турмуш уртогим кайтиб Москвага кетдилар. Энди ишлайман дедилар, мен ишондим.
Улар кетганларидан кейин билсам уйдагиларни телефонида бир рус аёл билан ёзишган хатлари турибди,унга мана уйга опкелиб ташладим кутулдим бу аёлдан ажрашдим сен билан бориб яшайман деган ёзувлар. Уни укиб тугриси жуда хафа булдим, яна мени алдаб кетибди деб. Шу куни кунгирок килдим улар билан жанжал килдим : дадаси кайтинг оркага вакт борида ёмон йулга юрманг яхши булмайди дедим .Улар йук бормайман дедилар,шу билан мен йиглаб колавердим.
Шундан кейин улар оз-моз болаларимга  деб пул жунатиб турдилар, мен эса
зор йиглаб шу хаётга куниб такдирга тан бериб яшаб юравердим .Болам 9 -чи ойга утганимда бирдан хабарсиз етиб келдилар,уйдаги хамма хайрон, якинда кетувдинг-ку нега ишламай кайтиб келдинг деб .
  Улар узим сизларни ва болаларимни согиндим деб айтдилар. Мен булсам турмуш уртогим мен учун кайтиб келдилар деб хурсанд булибман.Кейин билсам улар Виза куйдириш, мен билан закасни кесиш учун келган экан
  Мен ажрашмайман дедим, жанжал килдилар, бошка мамлакатга бориб у аал билан ишлашлари учун закси булиши керак экан,мен  борманг керакмас дедим.
Улар мен билан жанжал килиб чикиб кетдилар,шу вактда жахл килиб турмадан чиккан вактида сотиб олинган мошинамиз жигулини чийилатиб хайдаб кетдилар Уйдагимлар хаммаси менга ёпишди,сени эринг укасини мошинасини хайдаб кетди деб , мен хайрон у мошинани мен фоизга олган пулга олганмиз-ку деб .
Улар булса Бобур у мошинани укасига совга килган дейишди.
    Турмуш уртогимга кунгирок килдим,тезда уйга келинг ота онангиз мен билан жанжал киляптилар деб .Улар келдилар разбор бошланди,турмуш уртогим бакирдилар, кайнотам бакирдилар хулас кайнотам бизни уйдан хайдадилар. Хотин бола чакангни олиб уйимдан йукол дедилар, 16 йилдан бери сени хотин бола чакангни бокиб утирибман дедилар уялмасдан, лекин аслидачи, ким кимни бокяпти экан.

T.me/sinovlarihayot
АЁЛ РАШКИ...

Қадимда бир эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди, шунда аёли "Майли мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва кўнмаганига қўймайман" дебди.

Эри бу гапларни эшитиб ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин каттаю-калон тўй бўлибди. Тўй куниям ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди.

Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан "Куйяпсана, рашк қиляпсана?" деб сўраб турибди. Аёли унга "Йўғе нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди" деб жавоб қайтараверибди.

Хуллас тўй тугабди, эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди "Куйдинга?" деб. Яна аёли "Йўқ" деб жавоб берибди. Шунда эри "Йўқ, сен шунчалик куйдингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган михни билмадинг. Сени оёқ кийимингга мих ўрнатиб қўйгандим" дебди.

Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб ётганди.
Қалбидаги рашк олови олдида оёқларига кирган михни ҳаттоки сезмаган ҳам...

Кулиб юрибдику деманг Аёлни..! АЁЛ ҳаттоки кулиб туриб ўлиши мумкин...
T.me/sinovlarihayot
✒️Очкўзлик балоси.
(Бўлган воқеа)


Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади.

"Ботирака "банковский" бўлгани билан барибир дом. "Дом" деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб.
Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз?"

Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди.

Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди.
"Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!"

Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди.
Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади.

Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди.

Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: "Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди..."

Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди.

Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: "Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер", деди.

Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4 та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек.

Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди.

Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрди-ю кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди.

Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: "Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз бор-ку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак!"

Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: "Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдин-ку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан ҳавотир олма жўнатиб тураман".

Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди.

Ботир отасининг эҳсонини берди-ю, Россияга учиб кетди.

Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми?

"Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади", деди-ю қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди.

Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир.


Зулфия Махмуд.
T.me/sinovlarihayot
✒️​БАРДОШ.
Ҳикоя.


Чақирув бўлди, тез ёрдам улови ўқдай учди: "Каттабоғ кўчаси, 10-уй, 60-хонадон...".
Тўртинчи қаватдаги хонадонга шошилинч чиққан шифокор аёл тўшакда чўзилиб ҳушсиз ётган беморнинг тепасига келиб сесканиб кетди. Карахт аҳволда қалтираб-салтираган уй бекасига далда берди:
— Мана ҳозир укол қиламиз, ўтиб кетади. Сиз қўрқманг, тутқаноғи тутибди-да, кеча бекор ичирибсиз.
— Оз... Озгина, — дудуқланди бека.
— Икки соатдан кейин уйғониб, ўзига келади. Ловия ва мош солиб кесган ош  қилиб беринг. Сиз, шаҳарликлар угра дейсизлар. Сузма аралаштиринг..... Сўнгра кийик ўт дамламасига  асал қўшиб ичиринг.  Тетиклашгач,  ҳаммомга бораман дейди, рухсат бераверинг.
Бека таажжубланди:
— Сиз буни қаердан биласиз?
Шифокор аламли жилмайди:
   — Итининг феъли ҳам, касали ҳам эгасига маълум-ку. Ҳа, дарвоқе, — аёл қия очиқ эшикка суянган кўйи иҳранди: — хизмат сафари тугагач, Сизникида қолаверсин, айтиб қўйинг.
Шифокор эшикни қарсиллатиб ёпди. Беканинг кўз олди қоронғилашди.
    ....Тез ёрдам улови катта йўлда ўқдай учиб борарди. Шифокор аёл бу дунёнинг аламларини ич-ичига ютиб, ўзини баъзўр тутиб турарди... ва ниҳоят унинг елкалари силкиниб, кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади.


Қўчқор Норқобил.

T.me/sinovlarihayot
#Ибратли

ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!
T.me/sinovlarihayot
ҲАЖДАН ҚАЙТГАНДАН КЕЙИНГИ МАРОСИМЛАРГА ПУЛИ БЎЛМАСА, САФАРНИ КЕЧИКТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/sinovlarihayot
Дадаси ишдан кеч қайтди. У иш кийимини ечиб,

болаларини уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида юриб Лоланинг каравоти тепасига келиб энгашди.


— Қундузхон келди.


— А?! — У хотинининг кўзига қаради.


Унинг бу қарашида уч маъно бор эди. Бири, кўпдан соғинган қизини кўришга шошилиш, иккинчиси, севган онасидан ажралган қизнинг изтиробли ҳолатини кўришга юраги дов бермаслик, учинчиси ўгай онага бўлган муносабатда бирон кўнгилсизлик бўлмаганмикин деган шубҳа эди.


— Ухлаяпти, — деди хотин у ётоқ эшигини очаётганда, — Безовта қилмай қўя қолинг, чарчаб келган, ухласин.


У овоз чиқармай бир йўталиб олди-да, ичкари кирди. Стол устидаги кўк абажурли чироқдан Қундузхоннинг юзига ҳавойи бир нур тушиб турарди. «Онасининг ўзи, кўзи ҳам, юз тузилишлари ҳам худди онаси…» дея дилидан ўтказди ота.


Эр-хотин аллавақтгача ухлаёлмади. Эр тез-тез папирос чекар, хотин эса Лоланинг тепасидан нари кетмасди.


Қундузхон уйғонганда, дадаси катта тошойна олдида юзига совун кўпигини суриб, соқол олаётганди. У апил-тапил кийиниб дадасининг олдига чиқди.


Ота ойнадан қизининг аксини кўриши билан қўлидаги буюмларини ташлаб, уни бағрига босди.


Қундуз, гўё шу икки йил ичида ҳеч қандай воқеа бўлмагандек, ўзини қувноқ тутди.


— Қизим, дадангдан хафа эмасмисан?


— Нега хафа бўлай, жуда тўғри қилгансиз…


Улар стол атрофига ўтиришди. Дастурхонда хонаки печеньелар, атиргул нусха торт ва турли хил мевалар бор эди.


— Аянг сенинг келишингга уч кундан бери тайёрланади.


Аянг сўзи Қундузхоннинг қулоғига ғалатироқ эшитилди. Лекин ота олдида ўзини тутди. Сездирмади.


— Ишга кетадиган вақтим бўлиб қолди, аянг Лолани докторга олиб кетган эди, сен бир оз дам ол, ҳозир келиб қолар.


Ота тез-тез кийиниб, уйдан чиқди. Қундузхон ёлғиз қолди. У бир оз хаёл суриб тургач, ичкари уйга кириб, гардеробни очди. Кичик илгакчаларда Лоланинг текис дазмолланган кўйлаклари, кичик уйга кирди, унда Лоланинг ўйинчоқлари. Хоналарнинг ҳаммаси озода, дераза пардалари оппоқ, уй анжомлари йилтирарди. Ҳамма ёқда дидли, меҳрибон хотиннинг қўли сезилиб турарди.


Қундузхон йўқотган онасини яна топгандек бўлди, бу хотинда ўз онасини — унинг меҳру муҳаббатини кўрди.


Нариги уйдан Лоланинг овози эшитилди. Қундузхон югуриб чиқди. Хотин қўлидаги буюмларни столга қўяётган эди.


— Дадангиз кетиб қолдиларми?


— Ҳозир кетдилар. Лола тузукми, аяжон?


Хотин турган ерида донг қотиб қолди. Қундуз уни аяжон деб атади, у ё янглиш эшитдими?! У хурсандлигидан энтикди. Бу сўз унинг юрагига илиққина бориб тегди. Она кўнгли тоғдек кўтарилди. У бахтдан энтика-энтика Қундузхоннинг бошини силар, эркаларди.


Қундуз унинг оғушида она исидан маст бўлиб кўзларини юмди.


https://t.me/sinovlarihayot