🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ди. Углини багрига босиб, йиглади.
- Ох, мехрибон углим-а... онангни икки оёги кесилганини билсанг, не ахволга тушаркансан? Митти юракчанг канча озорланаркан-а? -
Малика шуларни уйлаб, огир тин олди.
Дам олиш кунларининг бирида Малика эрига дардини айтди.
- Дадажониси, жуда кийналиб кетдингиз. Давлат иши, уй ишлари, болалар ташвиши... мен эса ялпайиб утирибман.
- Бу нима деганинг онаси? Хадемай болаларимиз катта булади. Хамма ишни кулимиздан олишади. Мана халитдан чопкиллаб ёрдам беришяпти бу хакда сира уйлама...
- Дадаси, балки бир яхши аёлга уйланарсиз? Эркак куча одами. Рузгорга аёл киши керак. Мен гуё тирик мурдаман, аёллик вазифаларимни бажаролмаяпман.
Мен розиман уйланишингизга, кундошликка, - Малика бу сузларни кандай айтганини узиям англамай колди. Лекин анчадан бери уйлаб юрганди.
- Малика! Шу гапни яна бир бор айтсанг, каттик хафа буламан. Биламан, сенга осонмас. Лекин такдирдан кочиб кутулолмаймиз.
Уч фарзандимиз хакки хурмати мен бу хакда хатто уйлаганим йук. Нахотки мени шунчалик номард, пасткаш деб уйласанг? Сизлар менинг хаётимсизлар. Хотини бошига мусибат тушганда уни ярим йулда
ташлаб кетадиган эркак эркакми? Сени урнингда мен булишим мумкин эди. Сен мени ташлаб кетармидинг?
Мен сени хеч кимга алишмайман. Бошка мени азоблама...
Махмуд кузёшлари юзини юваётган хотинини багрига босди. Сочларини силади. Кузларига мехр ила тикилди.
- Узимнинг фаришта маликам... Баъзида хурсандчилик, баъзида
нохушлик, яхши ёмон кунлар билан орадан анча йиллар утди. Угиллар улгайишди, вояга етишди. Университет талабаси булишди. Шохсанам худди онасининг узгинаси. Кул-оёги чакконгина,ширинсузу ораста, курган кузларни кувонтиради. Малика келин топиш пайида. Опа сингилларини турт томонга юбориб, яхши киз изламокда. Нихоят бир хонадоннинг икки кизи уларга маъкул тушди. Опа-сингилларнинг бири тиббиёт коллежида, яна бири педагогика коллежида тахсил олишаркан. Маликага жуда маъкул келди. Шахзод ва Шахбоз булажак келинлар билан булган учрашувдан мамнун холда кайтишди.
Бугун катта ресторанда туй.
Малика ва Махмуджонлар кушалок келин туширишяпти. Малика ногиронлар аравачасида келин-куёвлар олдига келиб, дуо килди. Мехмонларга хуш келибсизлар, дер, кувонч кузёшларини тиёлмасди. Айникса келин-куёвлар унинг олдига келиб, таъзим килишганида, келинлар келин салом килишганида диллар кувончга тулди. Аравачада утирган булсада, давра бошловчисининг:
Ота-она орзуси Фарзандлар туйин курмок.Фарзандларнинг туйида,
Мумкинми жим ултирмок.Шундай экан даврада,Онажонлар уйнасин...
деган шеъридан завкланиб, кулларини хавода уйнатиб, ракс кила бошлади.
Туйхона гулдурос карсакларга тулиб кетди. Кудажонлар Малика атрофида раксга туша бошлашди. Шу тобда Малика дунёдаги энг бахтли аёл,энг бахтли онага айланганди. Хотинига караб турган Махмуд хам бу холдан бахтиёр эди.
Мен эса бу икки жуфтни Вафо, Садокат, Мехр, Сабр тимсоллари сифатида курдим. Орамизда шундай инсонлар борлигидан мамнун булдим.

Азиз эркаклар аёлингизни асраб авайланг.. Аёл севиш ва севилиш учун яралган..

Тамом.


https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизнинг Аллоҳ таоло яшириб турган гуноҳларимиз бор. Лекин бу нарса бизга гуноҳлари очилиб қолганларни ҳақоратлашга ҳуқуқ бермайди. Аллоҳни сизга муҳлат бериб қўйгани ва юмшоқ муомаласи билан ғурурга кетманг.

Бор иш шуки, Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни яширди, уникини эса яширмади. Энди гуноҳини ошкор бўлган кимсани масхара қилиш билан, Аллоҳ сизни тўсиб турган пардани очиб юборманг!
Чунки Аллоҳ адолатли Зот. Mазлумнинг қасосини у гуноҳкор бўлса ҳам олиб беради.

Шайх Маъсаровий

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

T.me/sinovlarihayot
НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром
''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар'' ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''
.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.
T.me/sinovlarihayot
#ҳадис

Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар.
(Имом Аҳмад ривоят қилган) 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаҳаннам одам боласини ейди. Фақат саждалар асорати бор жойларни емайди. Аллоҳ таоло саждалар ўрнини ейишни дўзахга ҳаром қилгандир", дедилар.
(Ибн Можа ривояти.)

Mакҳул розияллоҳу анҳу:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи
иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди».
(Термизий ривоят қилган.)

#ҳикмат

Истиғфор – саросима ва қўрқувга тушганлар учун ватан, яралар учун малҳам, сарсон саргардон бўлганлар учун саодат, мусибат ва қайғуда қолганлар учун кушойиш ва гуноҳкорлар учун мағфиратдир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

Сен  то  ўзингга  етган  нарса  сени  четлаб  ўтиши  мумкин  эмаслигини  ва ўзингни  четлаб  ўтган  нарса  сенга  етиши  мумкин  эмаслигини  билмагунингча,  ҳеч  қачон иймон  ҳақиқати  таъмини  топа  олмассан.
(Убода ибн Сомит.)

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деган эди:
- Қироатсиз, зикрсиз ва дуосиз сукутнинг ўзи ибодат эмас ва банда бунга буюрилган ҳам эмас, балки бу айнан васваса эшигини очади. Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш сукутдан афзалдир.
(Ал-Фатаво ал-Кубро)

T.me/sinovlarihayot
#Тафаккур

ҚАЛБ - АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ

Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз?
Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди.

Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди.

Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

Тоҳир Малик.

T.me/sinovlarihayot
Ҳасталик ҳам Роббимдан бир неъмат.
Гуноҳларимизга каффорат

Фиръавннинг умри мобайнида ҳеч қаери оғримаган экан…на боши, на тиши…ҳеч қаери!
Аллоҳ таъоло Ўзи суймаган бандасига ҳатто дард ҳам бермас экан…

Ҳасталик нима ўзи?…
У - нақадар ожиз эканимизни эсга солиб турувчи бир хабардир…Туғёнга кетиб қолмаслигимиз учун, ҳар он Роббимизга муҳтож эканимизни ҳис қилишимиз учун…

Дардини бергувчи ҳам, шифосини бергувчи ҳам Ўзи…
Бизнинг ишимиз эса - ҳасталик етканда исён қилмаслик, қисматга рози бўлишдир…
Ҳар дард чекканимизда,  истиғфор айтиб, Ўзидан шифо сўраб, дуолар қилиб, гуноҳларимиз тўкилиб, покланиб олиш насиб этсин.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
T.me/sinovlarihayot
🤧Аксириш неъмати.

Аксириш билан вужудимизда:

 – Мия ва юрак томирлари кенгаяди;

– Кўз ёши каналлари очилади;

– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;

– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);

– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Кўпчилигимиз, жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Каналимиздан узоклашманг
T.me/sinovlarihayot
📝САЁК КИЗНИ КИЛМИШИ.

Қўшни ховлида тўй тараддуди авжига чиққани сари Гўзалнинг ичида кирпи болалаябди. Хатто ётган тўшаги хам тиконданми, баданига ботадия, ажабо! Нега? Нима учун? Мендан Ферузанинг нимаси ортиқ ахир! Фарход шу қора таппининг нимасига учдийкан? Унинг дилини аламли саволлар қийнар, иззат нафси қўзғолиб, ичида Фарходни сўкарди. Азиз ўқувчимни хам бу саволлар қизиқтирса-ю, озроқ вақтини менга ажратишса, бажонидил ўтмишга қайтиб, нега Фарход чиройликкина бўлган қўшни қизни эмас, Гўзалнинг таъбири билан айтганда “қора таппини” танлаганини билиб оладилар.
Фарход ёлғиз онасининг пинжида катта бўлди. Дадаси автохалокатда вафот этгач, амакилари меросхўрни йўқотиш мақсадида келинойиларига турли бўхтонлар қилиб, уйдан қувганларида, катта тоғаси "Султон ўлигини хурламас" каби уз уйига кўчириб келди. Кейинчалик ўзига бошқа ховли олиб кўчиб чиқаркан бу ховлини Фарходнинг номига ўтказиб берди. Бозор – ўчаридан доим хабар олиб турди.
Фарход худди дадасидек буғдойрангда эди. Аммо, ёқимтой бола бўлгани учун қоралиги хам сезилмас, махалладаги ундан катта болалар, қизлар “Пеле” деб суйиб ўйнатарди. Фарходнинг ўзи эса Гўзал билан ўйнашни яхши кўрарди. Улар деярли доим бирга эдилар, боғчага хам кейинчалик эса мактабга хам бирга бориб келишарди. Фарход Гўзалларникига кам кирарди, қандайдир ички туйғулари у ховлидагилар ўзини ёқтиришмаслигини эслатиб турар, шунинг учун доим Фарходларникида ўйнашар, дарс тайёрлашарди. Иккиси яқин дўст, ажралмас синфдошлар эди. Болалар 6-синфга кўчишган кунлари эди. Фарход танаффусдан келса папкаси бошқа жойга ўтиб қолибди, уни ўрнида эса Рашид исмли оппоққина бола ўтирибди. Фарход жисмонан бакувват бўлмасада, чаққонлиги учун хамма болаларни енгиб биринчи кузир бўлиб олганди. Унинг қайсарлиги, калтак еса хам чекинмаслиги бошқаларни чўчитиб турарди. Рашид эса банк директорининг ўғли бўлгани учун кўп пул олиб юрар, хар хил совға – саломлар билан болаларни ўзига иқтисодий қарам қилиб олган. У шундай бўлсада Фарходнинг ўқрайиб қарашидан ранги оқариб, Гўзалга ёрдам кутгандек мўлтираб қаради. Вазиятни тушунган Гўзал орага тушди:
-Пеле, ўртоқ мен математикадан қийналябман. Рашид мен билан ўтирақолсин, ундан сўраб тураман-да?
Фарход Пеле дейишларига ўрганиб кетган бўлса-да, бу сафар дили оғриди. Йўқ, у қиздан кўчира олмай қолганидан эмас, “ўрнидан” мосуво бўлгани учун ранжиди. Ўзиинг ранги Рашидникидек оқ эмаслигидан, сочлари уникидек силлиқ эмаслигидан, хар куни мактабга плиткали шокалад олиб келолмаслигидан ранжиди. Фарход қизни химоя қилиб юқори синф болаларидан ур-тепки бўлиб, афт-ангори “шудгор” бўлганда хам бунчалик жони азоб тортмаганди. Ахир билардики, қиз Рашиддан кам билмайди математикани. Кутилмаган танловдан сўнг Фарход папкасини олди-да, уйга кетиб қолди.
-Кўрдиларингми, Фарход уйга манғиди, энди биринчи кузир аканг гирой бўлади, билиб қўйларинг!-мақтанишга тушди Рашид. Гўзал унга эътироз билдирмади, аксинча, мийиғида кулиб қўйди. Эртасига хам Фарход мактабга бормади. Аммо, икки аълочи ўқувчининг бир партада ўтириши синф рахбарига маъқул келмади ва уларни жой- жойига ўтқазиб қўйди. Шундан кейин Гўзал ва Фарход яна бирга ўтирадиган бўлишди. Орадан йиллар ўтаркан улар чинакам сирдош дўстлардек улғайишди. 11-синфга битиришаётганда Фарходнинг дили яна ранжитилди. Рашиднинг акасини никох тўйидан ўнтача синфдошлар бирга қайтишаётганди. Бирдан Гўзал Фарходга шивирлади:
-Фарход (энди хеч ким уни Пеле демай қўйганди) секинлаш, боллар олдинга ўтиб кетишсин!
Фарход ичидан қандайдир ажиб туйғуни хис қилди. Нахотки уни севишимни тушуниб етган бўлса, ўйлади у. Шу пайт орқаларидан иккита аскарликдан яқинда қайтган йигит етиб келди.
-Гўзалхон, сизни бир минутга мумкинми?-деди биттаси
Фарходнинг кўзлари ғазабдан йилтираб кетди. Гўзал буни нимқоронғуликда хам пайқади ва унга деди:
-Фарход, сен сал олдироқда юр, болаларга етиб олма кейин бирга кетамиз!
Қахрамонимиз шартта бурилиб иккаласи билан хам олишишга тайёр турганди. Бу гапдан кейин дами чиққан коптокдек бўшашиб қолди. “Демак анавилар учун ортда қолмоқчи бўлган эканда!? Нега? Мен ёмонманми, мени кўрмайсан, дилимдагини пайқамайсан? Бутун мактаб, махалла биладику Фарход Ширинлигимизни, сен ўзинг билмайсанми? Айбим қоралигимми ё етимлигимми? Ёки камбағаллигимдан ор қиласанми?” Бу саволлар дилдан тилга кўчмади. Фарход уйларига етиб келиб, қизни кута бошлади. Ярим соат кутса хамки келмади. Кейин ортига қайтди. Кўчанинг қоронғуроқ жойида икки шарпа турарди. Ортига қайтмоқчи эди, қизнинг зардали овози қулоққа чалинди.
-Қочинг, уйга кетишим керак, хозир дадам излаб келади!
-Гўзал кетдик!-деди Фарход ўзининг келганини билдириб. Шарпалар икки ёнга ажралди. Қиз шошиб Фарходга яқинлашдида”Кетдик” деди. Йўл-йўлакай қиз Самадни мақтаб келди.
-Фарход, сен чин дўстимсан-ку, уни ёқтиришимни хеч кимга айтмай! – қиз гапираркан йигитга билдирмай соч турмакларини тўғрилаб олди. Буни кўз қири билан кўриб турган йигит ижирғаниб қўйди.
-Ўртоқ, сенам кимнидир ёқтирганмисан, нега мендан яширасан? Мен хамма сирларимни сенга айтаман-ку? –сўраб қолди қиз.
-Мен хеч кимни севмайман!-зарда билан жавоб қилди. Бу жавобдан “Мен сени севаман” деган мано “ирғиб” чиқаётганини қиз дарров тушунган бўлса хам, хазиломуз жавоб қилди.
-Биз сирдош дўстлармиз, бир-биримиздан хафа бўлсак ярашмайди. Биласан-ку, дунёга бир марта келамиз, демак бу дунёда орзуларимиз ушалишини харакатида бўлишимиз керак. Самад ака, мени орзуларимни хурмат қилади. Яхши кийим кийишим, тилла тақинчоқларим кўп бўлишига вада берябди.
Бу гаплар замирига яширинган, сен билан бундай хаётни орзу қилиб бўлмайди, шунинг учун биз “Сирдош дўстлармиз” жумласи Фарходнинг миясига ўрнаб қолди. Бу жумлани “севишганлар” жумласига айлантириш учун нималар кераклигини узоқ тахлил қилди, ва аскарлик бурчини муқобил хизматида ўтаб юрган кунлари ечимни топди. Пул керак хаммасига, бойлик машхурлик керак. Гўзалнинг ошиқлари мингта, лекин у ё хўжайинларнинг ёки “боймат”ларнинг ўғиллари билан гаплашябди. Кўчадаги қизларнинг чиройли кийимини ёки тилла тросларини кўрганда кўзлари чақнаб кетиши бежиз эмасакан-да? У фақат янги машинаси борларга эътибор қаратябдими, мени хам машинам бўлиши керак! Шунда у қайсарлик билан ният қилди: “Мен қишлоқдаги энг бой одам бўламан. Гўзал мендан бошқасини ўйламайдиган бўлади”.
Фарход муқобил хизматини ўтаётган колхозда ўзидан хам қорароқ комбайнчи Мансур тоға бор эди. Ўн йил фарзанд кўрмаган бу одам Аллохнинг инояти билан кетма- кет тўртта қиз кўрганди. Шу одамга Фарходни ёрдамчи қилиб тайинлашди. Бир куни иккаласи тутнинг соясида аччиққина шакароб билан тушлик қилишаётганди. Бирдан Мансур тоғанинг кўзи олайиб, хириллай бошлади. Аввалига қўрқиб қетган Фарход ўзини қўлга олдида пиёладаги чойни тоғанинг юзига сепди. Фойда бермагач, қайсидир кинода кўрганидек ёнбошлатиб ётқизди, кейин хозиргина помидор тўғраган пичоқча билан тоғанинг тишларини очмоқчи бўлди. Эхтиётсизлик қилиб милкига санчиб олганди, тишлари қонай бошлади. Энди нима қиламан, алам билан ўйлади у, кейин бор кучи билан бақирди:
-Ким бор, ёрдам берингла-ар!
Аксига олиб кўчадан хам хеч ким ўтмаябди. Шунда шартта туриб югурдида ўзлари буғдой ўримига ремонт қилаётган комбайн салонидаги темирлар ичидан япалоқ, пичоқсимонини танлаб келди. Оғзини очиб, тишларини орасига темир солди. Бир амаллаб тишларини керди-да, бармоғи билан тилини босди. Тил орқага тортилиб, нафас ололмай қолган экан. Оғзи қонаса хам темирни тортиб олмади ва бор кучи билан йўлдан ўтаётган одамларни чақирди.
Мансур ака шу тариқа омон қолди. Кейинчалик комбайнни сотиб, қишлоқ четидаги гишт заводни сотиб олди. Фарход нега комбайнни сотиб эски бинони сотиб олдингиз деб сўраганда:
-Ўғлим, хадемай колхозлар тугатилиб, фермерлар пайдо бўларкан. Мени эски комбайнимга мухтож эмас улар. Сен хизматни тугатсанг ўзимга ёрдамчи қилиб оламан. Ғишт заводининг тенг ярим фойдаси сенга, мени ўлимдан асраб қолдинг болам, ўз ўғлимдексан рахмат сенга!-деб жавоб берди.- Сен мен билан ишласанг уйингни таъмирлайсан, уйланасан, онангга ёрдам берасан.
​​Қараб тур, хали ғиштга заказларимиз кўпайиб кетади, халол бўлсанг, тезда оёққа туриб оласан.
Фарход муқобил хизмати тугагач, ғишт заводига ишга ўтди. Мансур тоға ишни кўзини биладиган одам экан. Жамғарган пулларига Фарходларнинг сигирини хам сотиб жамлашдида янги ускуналар сотиб олишди, доимий ишчилар ёллашди. Уч ойда харажатлар қопланди. Тўртинчи ойга ўтиб Фарход  аввалгисидан хам каттароқ зотдор сигир олди.
Муқобил хизматни битирганига 6 йил бўлганда уйларни янгитдан данғиллама қилиб солди, машина олди. Қўрада мол-қўйларни кўпайтирди. Гарчи онаси ишлатмаса хам орзуси ушалсин деб замонавий тикув машинаси, битта буқани майдалаб сиғдирса бўладиган катта холодилник сотиб олди. Мансур тоға вадага вафо қилиб фойдани доим тенг тақсимларди. Қахрамонимиз энди қишлоқнинг янги бойлари сафига қўшилиб қолди, лекин дилида чироқ ёқса ёришмасди. Гўзални ўйлаб тунларини бедор ўтказар, читтакдек ундан бунга сакраб юрган, хеч кимни чин юракдан севолмаган бевафони деб азоб чекарди.
Гўзал бу пайтга келиб қишлоқдаги кўп йигитлар билан “севишиб” улгурган, хеч қайсиниси совчи жунатмагач, бутун диққатини яна дўстига қаратишга уринаётганди. Қишлоқдаги келишган, ўзига тўқ оиладаги йигитлардан совчи келмас, бошқа келганларига эса қиз рози бўлмай, ёши хам “ўтиб” борарди. Секин аста совчиларнинг хам оёғи узилди. У Фарходнинг севгисидан умид қилмасди, барибир тилига кўчирмайди бу бола, лекин бир куни албатта менга совчи қўяди деган ширин илинжда тонг оттирарди.
Фарход хамон уни севарди. Ха, у хеч қачон ишқини ошкор қилмасликка онт ичган, севги бойлик билан ўлчаниб, кишиларнинг юрагини парчалайдиган бўлса, керакмас бундай мухаббат деган қарорга келиб бўлганди. Аммо, барибир мактабда охирги қўнғироқ пайти иккиси тушган расмни хар тун қайта-қайта томоша қилар, юрак ховурини бироз босиб оларди. “Сен мени танламадинг, начора, мен албатта бойликка етиб бораман, аммо, энди сен хам менга керакмассан!”
Ўғлининг ёши ўтиб бораётганидан хавотирланган она хар куни унинг оғзини пойлайди:
-Ўғлим, Гўзалларникига кираверайми, мен хам келин кўрай, невара ўйнатай! Қачонгача аразлашиб юрасизлар?
-Ая, шошмай туринг,- дерди хар сафар,-Озгина ишларим бор, амалга оширволай.
Бир куни Мансур тоғаникида зиёфат бўлди. Ошналарига катта қизи Хасан-Хусан ўғил кўргани учун ош қилиб берди. Зиёфатга Фарход хам айтилганди. У ёш бўлгани учун , тоғанинг учинчи қизи Феруза иккови югуриб-елиб хизматда бўлди. Фарход  қоп-қора Ферузани болалигидан бери биларди-ю, аммо қачон бўйи етиб, чиройли қиз бўлганини сезмай қолибди. Ранглари хам бироз оқарган, сочлари тизза бўйи ўсган, бошига рўмоли ярашган бу қиз эътиборидан четда қолмади. Аммо, қиздан ортиқча сўз эшитмади. Берилган саволларга хам ё “ха” ёки “йўқ” деб деб жавоб бераркан, одамнинг кўзига тик қарамасди. Эртаси куни тонгда онасига у хақда гапириб берди. Онаси хам у қизни таниркан, ўғлининг танловидан эсанкираб қолди.
-Гўзал сени кутиб юрибди-ку, унга нима дейсан?
-У кутган одамлар уйланиб кетган. Мен хеч кимга вада бермаганман,-Фарходнинг авзойи ўзгарди.
-Майли болам, Феруза ажойиб қиз, менга хам ёқди. Бугуноқ кўчасини супириб келаман.
Муштипар онанинг кўзлари ёшланди. Кеча шомда ўғли хурсанд кириб келгани бежиз эмасаканда. Худога шукр, унинг хам чехраси очиларкан!
Буёғи тезлашиб кетди. Икки томон хам тўйга тайёрлиги маълум бўлгач, бир ойга қолмай тўй бошлаб юбордилар. Фарход никох тўйига онаси ёқтирган хонанда Яхёбек Мўминовни айтиб келди. Хушовоз хонанда тўйни қизитгани сари Қўшни хонадондаги қизнинг аламлари хам авж оларди. 
Қани ул сен билан ўтган
Ўшал дамлар, ўшал дамлар
Фақат қолганга ўхшайди
У дамларда алам ғамлар...

T.me/sinovlarihayot
ОНАНГ

Ёши  "чак-чак" томиб  ичига, 
Азиятлар етиб кучига,
Таскин боғлаб тилин учига
Ҳол сўрмоққа  ярайди онанг,
Кенгфеъл дема, торайди онанг.

Малол келтирмасин   дегани,
Очиқ қолдирмагил  "нега" ни,
Ичига тушмайди егани,
Бедор, йўлинг қарайди онанг,
Ғам тиғида қорайди онанг.

Дуоларсиз,  сидқи тавофсиз,
Жон жаҳони тордир суробсиз,
Ўтар бўлса  кунинг савобсиз,
Тун рўмолин ўрайди онанг,
Фақат сенга сўрайди онанг.

Топганини тутар қўшқўллаб,
Туни,  куни ўтар мушкуллаб,
Келма маъюс,  келма тушкун таъб,
Токай  қоринг курайди  онанг,
Кундан кунга нурайди онанг.

Мақсуда Каримова
Қалб бир боғчадир.
Унда албатта нимадир униб-ўсади.
Шундай экан, гўзал нарсалар
эккин-ки, гўзал нарсалар униб чиқсин...!

Мавлоно Румий.
T.me/sinovlarihayot
**


Ҳаётда чин севги бор деб ўйлайсизми?

Мен ҳам ишонардим, севардим севги буюк куч у ҳамма нарсани ўзгартиради дердим. Аммо билмасдимки шу севги туфайли мен қанча азоб чекишимни.


Мен доимо ҳамма нарса орзу қилганиндай бўлади деб ўйлаганман. Ҳаётим турнуш қургунимга қадар ажойиб кечган. Ота онам менга ҳаётнинг ёрқин тарафини кўрсатибдилар. Аслида эса ҳаётда қора кунлар ҳам бор экан. Мен эса ойнинг ўн беши ёруғу ўн беши қоронғи эканини сира ҳам ўйламапман. Кейинчалик эса бошимга тушган савдолар сабаб мен тобландим, улғайдим. Энди эса мен жуда кучли, иродали, матонатли, сабрли ва оптимист инсонман. Аммо шу йўлларни босиб ўтгунча неча марталаб ўлиб тирилдим. Мени руҳан ўлдириб оёқости қилиб ҳам кетишди, ва уларга айтадиган битта сўзим барчаси учун жавоб бериш навбати энди сизларники.

-Ойииии яна бир мартагина айтинг адажоним билан қанақа танишганизни. Илтимооос.


-Бўлди қилсангчи Ширин. Неча марталаб эшитгансан. Ҳадеб сўрайверасан.


-Мен учун сизларни севгилариздай севги йўқ. Ойи мен ҳам ҳудди сизлардай яшашни хоҳлардим. Анави келган совчиларизни эса жавобини беринг. Мен òз шахзодамни кутаман.

-Сингилжон лекин улар яхши оила.


-Келинойи мендан зерикдизми, шунчалик жонизга тегдимми?

-Вой бу нима деганиз. Мен сизни фақат бадтли кўрсам дейман.

-Биламан. Ўшанга қутулмоқчисизда.

-Ширин келинойингни қўрқитма хафа қилдим деб ўйлайди бўлмаса.

-Худди мени қанақалигимни билмайдиларда а?

-Эрта индин бошқа уйга кетасан келинойиларинг билан сан манга борма дейманда.


- Ойи бугун сизга нима бўлди. Бирор марта улар билан сўзимиз хил тушмаганини кўрганмидиз? Доим аҳилмизку. Янаа мендек гапга уста ҳамма билан қўшилишиб кетадиган қизиз бор нимадан бунча хавотир оласиз?


- Бўпти бор кўп гапирмай овқатга ёрдам бер келинойингга. Чарчаб қолмасин бир ўзи.


- Хўп ўзи шундоғам кетяпман.



Ширин Гулзода опани эркатой қизи. Адаси Махмуд ака ҳам уни жуда эрка қилиб юборган. Нима деса доимо муҳайё. Ўзлари ўртаҳол оиладан бўлишсада лекин Ширинни бировдан кам қилмайлик битта қиз дея жуда ҳам эрка қилиб юборишган. Иккита акаси ҳам синглисини еру кўкка ишонмайди.

Ширинни ўзи ҳам ҳусни ҳам бир жаҳон. Ёшлигиданоқ тиришқоқлиги учун ҳамма ҳунарни ўрганди ҳисоб. Пазандачилик, тикувчилик, пардаю тўқувчилик, стилистлик унда ҳаммасидан билимлар бисёр. Келин бўлса бир уйни гуллатади. Ҳозирдан совчилари эшикни бузай деб турибди. Аммо у ҳали эндигина 18 ёшни қарши олди.

Икки акаси эса уйланган. Каттаси Элдор кўчиб чиққан иккита боласи бор. Ўзи эса мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

Кичик акаси Элбек эса солиқ идорасида ишлайди. Уни уйлантиришганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Хотини беш ойлик ҳомиладор. Шунинг учун ҳам Гулзода опа келинини авайлаб юрийди. Кўпинча ишларни Ширинга қилдиради. Ширин ҳамма ишни ҳадисини олгани учун бунақа ишлар унга чўт эмас.

Ширинга аслида бу ишларни катта келинойиси Нозима ўргатган. У жуда кўплаб курсларни битирган ва антиқа таомлар тайёрлаш бўйича унга етадигани йўқ. Нозима доимо Ширинни ёнига чақириб нима янги таом тайёрласа ўргатарди. Ширин ўша вақти эндигина 12 ёш бўлсада уқувли бўлгани учун ўрганиб олган. Тикувчилликни эса яқиндагина курсларга бориб ўрганиб олди.

Ширинни чиройи жуда кўп жойларга овоза бўлиб кетганди. Совчилар ҳам ўнг қўли ўн ҳунар бўлган бу қизни қўлдан чиқармай дея тинмай ҳаракат қилишарди. Махмуд ака эса маҳалла фаолларидан бири бўлгани ва кўп оилаларни кўриб юргани учун қизининг ёшлайин турмуш қуришига қарши эди.

- Адаси тунов кунги совчилар яна келишди.


- Гулзода мен сенга жавобимни айтдим. Нима қиласан ҳозирдан ёш бошига рўзғор юкини ортиб.


- Қиз болани жойи чиқса текин бер дейишган.
T.me/sinovlarihayot

- Сен мени яхшилаб эшит.

-Қулоғим сизда.

-Ҳозир мен розилик берсам улар дарров тўйни бошлашади. Лекин кўз олдимда ўйнаб кулиб юрган қизимни бошқа оиланинг қовоқ тумшуғига қараб яшаши учун шу ёшида бериб юборайми. Сиз аёлларга бой бадавлат обрўли оила бўлса бўлди қизим бахтли бўлади деб ўйлайсизлар, кейин эса пушаймон бўлгандан фойда йўқ ғишт қолипдан кўчган бўлади. Нима қиласан ҳозирдан уни ёшликдан айириб. Ундан кўра бизнинг давримизда ўйнаб кулиб олсин.
Эртага ҳаёти қанақа бўлади худо билади. Мени жавобим шу. Агар шунга ҳам қарамай яна ўз билганингдан қолмасанг ўзинг биласан. Қизим ни кўзидан бир томчи ёш оққанини кўрсам сени икки дунёда ҳам кечирмайман. Ўзинг яхши биласанки эрини розилигини олмаган аёл жаннатга кирмайди. Шунга қараб ишингни қилавер. Энди эса бориб кийимларимни тайёрла мени бир жойга меҳмонга айтишган.

-Хўп сиз нима десангиз шу.

Лекин совчилар рад жавобини олгач ҳам тинчиб кетмади.

Бой оиланинг тарбияли бўлган ўғли Сарвар аммасини қизи Ҳилолани туғилган кунига бордию у ердаги пари Ширинни кўриб оромони йўқотди. Ўша кундан бошлаб уни ўйламай туролмайди. Қизга бир икки гап ташлаб кўрди ҳамки қиз унга деярли жавоб қайтармади.
T.me/sinovlarihayot
Сарвар Ширинни жуда кўп кузатди. Сўраб суриштирди. У ҳақида эшитгани фақат мақтов бўлди. Ширин ҳақида онасига айтганида онаси Дилфуза опа дарров қайнсинглиси Гулсумга сим қоқди.

-Ало Гулсумхон яхшимисиз?

-Ассалому алейкум келинoйи яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Акам жиянлар тузукми?
-Рахмат ҳаммалари яхши. Мақсадга ўта қолай. Ҳилолани Ширин деган дугонаси борми?

Давоми бор.

#менгахаётбағишла
#менгаҳаётбағишла
Муаллиф: Маюсгина  (Ойчеҳра)

2-қисм.

-Ҳа бор. Сарвар ҳам шунга қизиқаётганди. Бу дейман тўй бошлаймизми а?

-Насиб сингилжон, насиб. Хўш қанақа қиз у? Оиласи қандай? Ҳарактери қанақа бир бошидан айтингчи?

-Мен сизга айтсам Ширинни беш  бармоғи беш ҳунар. Билмаган иши йўқ. Мен доим Ҳилолага айтаман шу дугонангга ўхшасанг бўлмайдими деб. Уйда бирор бир базм қилмоқчи бўлсак албатта ҳар хил салатлар рецептини Шириндан оламиз. Тортларнику айтмасам ҳам бўлади. Яқинда Ҳилолага шунақа кўйлак тикиб берди. Бунақа кўйлакни мана ман деган тикувчилариз ҳам тикиши амри маҳол.

Оиласига келсак отаси Маҳмуд ака таниқли усталардан. Ҳалол одам. У битказиб берган иморатлар жуда ҳам савлат тўкиб туради. Ўзларини алоҳида группалари бор. Биргаликда ишлашади. Онаси Гулзода опа уй бекаси. Икки акаси бор улар олий маълумотли. Каттаси ўқитувчи. Кичиги эса солиқ идорасида ишлайди. Ўзи яқинда мактабни битиради. Совчисининг саноғи йўқ жуда ҳам чиройли қиз. Агар у тенги оғлим бўлганда ўзим уйлантирган бўлардим. Муомаласи ҳам бир ажойибки гаплашиб тўймайсиз. Бироз ёшлигини айтмаса келин эмас хазинага эга бўласиз.

-Рахмат сизга. Унда мен яхшилаб ўйлаб олай кейин сизга қўнғироқ қиламан. Манзилни айтарсиз.

-Майли келинойи бемалол.

-Меҳмонга келинглар.

- Насиб.

-Соғ бўлинг.

-Сиз ҳам. Акамларга салом денг.


Қайнсинглиси билан гаплашиб бўлган Дилфуза опа ўйловда қолди. У бой оилани қизини келин қилишни хоҳларди. Қуданг ким? деса фалончи деб мақтанишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам дарровда манзилни ола қолмади.
T.me/sinovlarihayot
Сарварни отаси Комил ака ўз бизнесига эга тадбиркорлардан. Савдо жуда зўр бўладиган жойлардан жуда кўплаб биноларни сотиб олиб уларни ижарага беради. Ўзининг жшлаб чиқариш пластмасса цехи ҳам бор. Дўконларга эса маҳсулотларни улгуржи нархда тарқатади. Топиш тутиши зўр бўлган бойлардан. Ўзининг иқтисод соҳаси бўйича билимлари ҳам етарли бўлгани боис у кўп ишларда қийинчилик сезмайди. Сарвар эса отасининг ишларида энг биринчи кўмакчи. Ўзи жисмоний тарбия йўналишида ўқиган бўлсада бу соҳани давом эттирмади. У мактабнинг маошига қараб кун кўришни тасаввур ҳам қила олмай икки ойдаёқ ўз аризасига биноан мактабда ишдан бўшади.
Давоми

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

24 ёшга кириб ҳам ҳали бери уйланиш нияти йўқ эди. Токи Ширинни кўрмагунча. Ширингача ҳам неча неча қизлар билан гаплашиб учрашиб юрарди. Аммо бирортаси билан жиддий муносабат ўрнатган эмасди.

Ширинни қуюқ киприклари оппоқ тип тиниқ юзлари уни кўз олдидан кетмас. Ҳар гал эслаганда қалби бир олам нурга тўларди. Ойисининг уйланиш ҳақидаги саволига ҳам энди розилик бериб ўзига маъқул қизни айтақолганди.

Дилфуза опа ўғлига қўбғироқ қилди.

-Алло. Сарвар болам яхшимисан?


-Ассалому алейкум. Онажон уйда зерикиб қолмадизми? Чарчамадингизми?

-Йўқ менда ҳаммаси жойида. Лекин сен айтган қиз менга маъқул эмас шуни айтмоқчи эдим.

-Онажон нима бўлди. Сизга нимаси ёқмади?

-Биласан отангни кимсан Комил бой дейишади.  Шунга биз ўзимизга мос оиладан келин олишимиз керак. Қизни отаси уста экан. Бизни давраларда бўлмаган буёғи қандай бўлади?

-Онажон менга қизни бойлиги эмас ўзи керак. Мен уни бир ойдан бери кузатаман. Ҳеч қандай нотўғри қадам босганини кўрмадим. Қолаверса сиз кўрсатган қизлардан отасини эркаси эмас.

-Эртага бу ерга келса хижолат бўлиб юрадими кейин?

-Нега хижолат бўларкан. Сиз уни ночор оила деб эшитгансиз шекилли. У устани қизи бўлса ҳам уйини бориб кўринг. Ҳеч ҳам бойлардан кам эмас. Ширинни кўрсангиз ўзингиз ҳам ёқтириб қоласиз.  Мен бунга ишонаман.

-Барибирам кўнглим чопмаяпти.

- Унда ўзингиз биласиз. Агар Ширин маъқул бўлмаса бирорта ўзиз топинг менга кимлигини фарқи йўқ.

- Дарров кесатишни бошлайсан. Бўпти совчиликка борайчи кейин бир гап бўлар.


***
T.me/sinovlarihayot

Дилфуза опа қайнисинглиси билан совчиликка борди. Ҳовлига кирар экан ўз фикрларидан уялиб кетди. Ҳовлида жуда чиройли   ихчам услубда қурилган, ҳовли ичкарисида гулзор шунақа чиройли гулларга тўла эдики кўрган одамни кўзини қувнатарди. Уй бекасининг саранжом саришта экани шундоқ ҳам билиниб турар уйда бирор гард кўринмасди.

  Уларни Гулзода опа одатига хилоф қилмай очиқ чеҳрада қарши олди.
Анчагина гаплашиб ўтиришгач мақсадларини айтишди. Гулзода опа ҳали қизим ёш дея бу масалани узил кесил ҳал қилди. Дилфуза опа жчида жон деб турганди. Сарварга ҳам рад жавобини олдим дея қутилиб қолган бўларди. Кейин ўзига мос қизлардан бирортасини келин қилган бўларди.

Совчилик ниҳоясига етиб эшикдан чиқар маҳали тикувчилик курсидан қайтаётган Ширин дарвозадан кириб келди. Дилфуза опага салом бериб, дугонасининг онаси бўлгани учун Гулсум билан жуда қуюқ сўрашиб хонасига кириб кетди. Дилфуза опа қизнинг ҳусни-ю одобига лол бўлиб қолганди. Гапираётган гапини ҳсм унутиб тезда хайрлашиб яна келишларини билдириб, бу файзли уйни тарк этишди.

-Келинойи тинчликми? Ҳаяжонланиб қолдингиз?

-Мен қизни бу даража дилбар эканлигини тасаввур ҳам қилмагандим.

-Ойисига ҳам эътибор бермадингизми? Гулзода опа ҳам кексайган сари ёшлигини йўқотмаган. Ҳамон янги келинлардай ораста ва чаққон.

-Ҳа бу эътиборимдан четда қолмади. Бежизга Сарвардай инжиқ феъли тор болам бу қизни танламаган эканда.

-Мен ҳам Ширинни бошқасига кетиб қолмасин дейман. Келинойи энди орада узилиш қилмай яна келишимиз керак. Ҳилоладан эшитишимга кўра қизни совчилари жуда кўп. Ҳаракатимизни қилмасак қўлдан кетиб қолмасин.


-Мени Дилфуз деб қўйибдилар. Биласизку ушлаган жойимни узмасдан қўймайман. Ширинни нима қилиб бўлсада Сарваримга олиб бераман.

Гулсум ростдан ҳам кўп масалада келинойисига тан берган. Ўзи ҳал қилолмаган ишларда ҳам Дилфуза опа бориб ҳаммасини ҳал қилиб берган. Аслида акасининг ҳам ҳозиргидай  мартабага эришиши ортида шундай келинойиси турибди. Унинг оқилона маслаҳати-ю сабр тоқати турибди.  Акаси Комил ака Дилфузага уйланганда ҳали ўз бизнесига эмас эди. Дилфузанинг ҳаракатчанлиги боис аввалига битта дўконни ижарага олди. Кейинчалик ишлари юришиб кетиб дўконни ўзи сотиб олди.
T.me/sinovlarihayot
Олдинига Комил маҳсулотларни етказжб бериб турди. Дилфуза эса дўконда ўзи сотувчилик қилди. Болалари ёш бўлсада ёнида олиб ўтириб, қийналиб бўлсада савдо қила олганди.