🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
727 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​ОТ  ЙИҒЛАГАН  КУН.

Бу гапни дастлаб эшитганимда ишонмагандим, бироқ Мирзаабдулла ака билан учрашгач...
– Ҳа, отнинг йиғлагани рост, – деди у. – Дадамга ўн бир йил ҳамроҳ бўлган ўша жонивор зулукдай қоп-қора эди. Далада тизгинини бўйнига ташлаб қўярдилар, бир қадам нари кетмай ёнларида юрар, тўхтасалар, кўзларига термулганча қотиб тураверарди...
Ўша куни бомдодга яқин отам узилдилар-у, от безовталана бошлади, зорли кишнашларига, тинимсиз дупур-дупурига тоқат қилиб бўлмасди. Муродилла акамнинг гаплари билан чилвирдан бўшатиб, дарвозахонага олиб чиқдим, аммо боғлагим келмади. Жонивор ўша ерда ярим кун бошини кўтармай турди, ҳеч нарса емадиям. Жаноза ўқилиб, тобут кўтарилганда олд оёқлари билан чўккалаб олди. Бадани титраб, иккала кўзидан шаррос ёш қуйиларди. Тоғам, акам – ҳаммамиз «дод» деб юбордик. Издиҳом елкасидаги тобут отнинг олдига қўйилди...
Овози титрай бошлаган Мирзаабдулла ака бир ютиниб олиб давом этди:
– Ҳозир сизга айтиб беришга сўз тополмайман, ука. От жонивор кишнамасди, худди инсондай ўкраб-ўкраб йиғларди. Қабристонга ҳам тобутнинг ёнгинасида одамлардай одим ташлаб борди, туёқларидан «тиқ» этган товуш чиқаргани йўқ. Тупроқ тортилиб бўлгач ҳам чўккалаб олган от бошини кўтармай тураверди.
Менга чопон топилмай, отамнинг бир-икки бор кийилган тўнларини беришганди. Ҳўнграганча отнинг бўйнидан қучоқладим. У таниш ҳидни олиб ўрнидан турди.
Мотамсаро отнинг ўша кунги ҳолини ўнгимда кўрганимга баъзан ўзим ҳам ишонмай қоламан. Лекин бу воқеага бутун қишлоқ, таъзияга келганларнинг бари гувоҳ бўлганди.
Рустамжон  УММАТОВ.

T.me/sinovlarihayot
​​ТАЛАБАЛАР.

Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.
Отабек Аллaёров.
T.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (6-қисм)
Тунги чорлов.  
Бону унинг гапларига ишонишни хам ишонмасини хам билмай қолди. Ғалатида, дадасининг ўртоғи бўлса-ю, яна ўғирламоқчи бўлса? Ўзи шундоқ хам ёш қизни иккинчи хотин қилиб олгани каммикан унга? Хуллас, гапларига ишонгиси келмади, ўкишдан хам кололмасди. Ўқишига  бориб- келиб юраверди. Аммо,  ортида доим бир машина кузатгандек булар, қиз ёлғиз юришга қўрқарди. Яқинига бирор машина келиб тўхтаса, калхатдан қочган чумчуқдек, кўзлари жавдираб қолар, атрофда одамлар кўплигини кўрганда эса вахимаси тарқарди. Қўрққанга қўша кўринар дегандек, хамма кўзига қиз ўғрилари бўлиб кўринарди. Бир куни ўқишдан қайтаётиб махалласига яқин келганда,  ёнгинасига машина келиб тўхтади. Бонунинг  кўзлари  қўрқувдан олайиб кетди чоги,  Козим амаки кулиб машинадан тушди.  Хол- ахвол сўраган булди:
-Ўкишларинг яхшими қизим,  муаммоларинг йўқми?   Бемор уканг тузалиб кетдими?
-Рахмат, ўқишларим яхши. Хозирча муаммоларим йўқ, бўлсаям ўзим хал эта оламан.-деди қиз хам тилга кириб.-Мухсинжон хам анча яхши, тузаляпти.
-Ха, яхши қизим. Агар  бирор ёрдам керак бўлса айтгин тортинмай,- деб машинасида кайтиб кетди .
Қизнинг елкасидан тоғ қулагандек бўлди-ю,   чопиб уйга жўнади. Кун ўтган сари  бунақа тасодифлар копаяр, дадасининг ўртоғи турли жойларда рўпарасидан чиқиб келиб, ёрдамини таклиф этарди. Бунга сари  хавотири ошар, иложи борича ёлғиз юрмаслика уринарди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, хафтанинг сўнгги кунида  эса, уни қувиб ўтган машина олдини кесиб тўхтади. Соат 14:00 лар атрофида бўлгани учун, кўчада одам кам, хамма куннинг иссиғидан қочиб, ўзини соя-салқинга урган махал эди. Машина рулида ўша Козим амаки важохати бузуқ ўтирар, афтидан кайфи хам бўлса керак. Хамида шартта ортига бурилди-да, оёғини қўлига олиб чопа кетди. Бир сафар ортига ўгирилганда икки йигит уни тақиб этаётгандек кўринди. Қиз югуриб кетаётган жойида туфлисини ечиб, қадамини тезлатди.  Аммо, хаёлида тақибчилари етиб олаётгандек туюлгач, тўғри келган биринчи очиқ эшикка ўзини урди. Бу уй кўчалари бошидаги татар аёлнинг уйи экан. Бону дарвозани ёпиб, ташқарига қулоқ сола бошлади. Қани энди ташқаридаги овозни эшита олса! Юрагининг дукурлаши бутун оламга шовқин солиб, бошқа товушларни эшиткизмасди. Бироз нафасини ростлаган қиз, дарвозани қиялатиб ташқарига мўралади. Кўчада хеч ким йўқ экан. Шундан кейин бону қўрқа-писа уйларига равона бўлди. Йўлда ечилиб қолган бир пой туфлисини киши билмас қилиб оёғига илиб олди. Унинг яланг оёқ юрганини хеч ким кўрмади. Шу булди-ю, қизнинг юрагида вахим йғонди. Келинчак алдамаган экан!
- Йўқ, бунақаси кетмайди. Шундай омон-омон замонда қиз ўғирлашга уринишса-я! Яна куппа-кунди қилмоқчи бўлишди бу ишни. Хали кўрамиз, қиз ўғирлаш қанақа бўлишини бир кўрсатиб қўяй уларга.-ғазаб билан ўйлай бошлади қиз.-Милицияга бораман, энди ўзидан кўрсин!
Бону дам олиш кунини уйда укаси билан ўтказди. Душанба куни тонгда тонгда бобоси тазия бор экан деб, уйдан вақтли чиқиб кетди. Ортидан онаси хам чиқаётиб бонуни уйғотди:
-Хамида, тур қизим! Биз азадорникига кетяппиз, нариги махалладаги дадангни ошнаси оламдан ўтибди!
-Қайси ошнаси? –уйқусираб сўради қиз.
-Козимбой деган ошнаси бор эди-ку, нариги кўчада, ўша ўтиб қолибди. T.me/sinovlarihayot
Унинг номини эшитганда қизнинг юзи ёришиб кетди чоғи, онаси уришиб берди.
-Намунча тиржаясан? Одам ўлди деяпман-у, бу  аклсиз кулади-я!-онаси жавраганча чиқиб кетди. “Эх, онажоним, мен қандай балодан қутилиб қолганимни билмайсизда!-ўйлади қиз.-Билганингизда хозир таъзияга хам бормаган бўлардингиз!” Азиз ўқувчим, нега Козимбой бирданига ўлиб қолганига ажабланаётган бўлса ажабмас. Яхшига кун туғмайди, ёмонни жин урмайди, дейишарди, нега бу “ёмон одам” тўсатдан ўлиб қолди? Сабаби, бу дунё хисобли дунё эканида. Ёмонга боққан бало хам хар қадамда учраб қоларкан. Бир пайтлар бу Козимбой ўзига ўхшаган янги бойлар билан бир тўйда ичиб ўтириб жанжаллашиб қолганди. Шунда уйидан ов милтиғини олиб келадида. Сочма ўқ билан рақибларини  варанглатиб отади. Рақиблари-ку, ўқдан жонларини асраб қолиб, унга ташланишди, жанжал-тўполон билан милтиғини тортиб олишди.
Жанжал бироз босилганда қарашса, 17 ёшли қўшни рус йигити қонига беланганча ер тишлаб ётибди. Ўшанда бу воқеаларни бости-бости қилиб юборишган, Козимбой яна маишат қилиб юраверганди. Куни кеча эса, қўшни туманга ўтиб улфатлари билан қимор ўйнашибди. Ўйинга ғирромлик аралашиб жанжал чиқади ва иш пичоқбозлик билан якунига етади. Бу сафар Козимбойнинг ўзи жабрланган, врачларнинг жонбозлиги хам, хаётини сақлаб қололмаганди. Хамидабону гарчи ундан нафратланиб юрса-да, сира ўлим тиламаганди. Қизнинг дунёқараши бунга йўл бермасди. Бир томондан эса, укасининг ахволи оғирлашиб , хаёт шами сўниб борарди.  Уйдагилар маслахат килишиб Мухсинжонни  Деновдаги ховлига олиб кетишди.  Сабаби,  дадасининг ва бошқа яқинларининг  кабрлари хам ўша ерда эди.  Бону синглиси билан Тошкентда қолишди. Қиз ўқишда юрарди-ю, бутун эс- хуши  укасида эди. У билан ўтказган дамлари хотирасида кинодек  жонланарди. Ана ховлининг даврвоза томонидаги уй деворига ёпишиб ўсган ўрик дарахт, томда укаси Мухсинжон ғўра териб опаси ва синглисига ташлаябди. Онаси эса қўшни аёл иккови, ховлини кесиб ўтган ариқ устига қурилган сўрида гаплашиб ўтиришибди.  Мухсинжон хазиллашиб, ғўрани атай уларнинг очиқ ховучи қолиб, ерга ташларди. Буни англамаган синглиси ерда думалаб кетаётган гўралар кетидан қувар, ьунга сари эса Мухсинжон ичида қотиб-қотиб куларди. Хамида эса, бу айёрликни сезиб қоларди-да, қўлида ариқдан сув олиб укасига сепиб юборди. Улар қийқириб кулганча бир бирларига довучча отишар, сув сепишаркан, ўзларидан бахтли одам йўқ эди дунёда. Шунда онаси қўшни аёл олдида хижолат бўлганидан Бонуга танбех бериб қўярди:
-Намунча буй етган қиз хирингламасанг... Сал секинроқда қизим. Қиз болани кулганини бегоналар эшитмаслиги керак, уят бўлади.
Бояги ўйиндан завқланган  укаси онасига дейди:
-Бунингиз чақалоқ-ку, кулса кулибди-да энди!-дарахтга чиқиб олган йигитча шундай деркан, онасига билдирмай опасига лабини чўччайтириб мазахлаб қўйди.
-Ие, гавдамни  карасанг-чи,-деди бону, кейин ховучида сув олиб укасига сепди. Мухсинжон дарахтдан томга сакраганда онаси ва қўшни аёл “вой” **** юборшди.  Уларнинг қўрқишидан баттар завқланган Мухсинжон томдан енкайиб қўлини пастга осилтириди. Шунда бону дарахтга чикиб укасининг қўлидан тутганди, у бир силтаб опасини  томга чикариб олди.
-Ха-ха, онажон қизингиз 3 кило чикади, янги туғилган чақалоқ билан тенг. Сиз эса бўй етган қиз деб ўтирибсиз!
-Хой шумтака,-ёлғондан қовоқ солади опаси,-Шунчалик енгил бўлсам қайтариб пастга тушириб қўй!
Онаси хавотир билан эътироз билдиради:
-Хой шумтакалар, ахир оғир кўтариш мумкинмас Мухсинжонга,- дегунча бону  ўзини яна ерда кўради...
Хамида бону хотиралар таъсиридан чиққач, Деновга телефон қилди. Уйдагиларнинг айтишича, укачи бироз яхши бўлиб қолибди, опасини сўраётган экан.
-Бораман онажон, албатта бораман,- деди қиз, аммо ўқишлари сабаб кетишни жумага мулжаллади. Лекин  уйдан кунгирок булди сешанба куни.
-Тезроқ кел, сени сўраб хаммани безовта қиляпти уканг!
Бону  ўша кун курс рахбарига телефон  қилиб 2-3 кунга жавоб сўради.  Устози жавоб бермади, хеч нарсага чалғимай ёзги сессиядаги қарзингни ёпишга харакат қил, йўқса кейинги курсга кўчирилмайсан, деб уқтирди.
Бону ўша тун ухлолмади. Туни билан уйку келмади, ярим тунда эса  кулоги остида соат чиққилашидек  “чирк- чирк”  шунака овоз тинмай қолди.  Тавба, дадажоним рухимикин, безовта бўляптимикан? Қиз шундай ўйлаб, ўрнидан турди. Тиловат келтирди  ва кейин ухлашга ётди.  Овоз эса кучайиб борарди.  Бир пайт қандайдир кўринмас қўл қовурғалари орасидан сирғалиб кирди-да, юрагини махкам ғижимлади. Қиз “ғиқ” этти-ю,  нафаси бўғилиб қолди. Бу холат тезда ўтиб кетди. Тонгггача тўлғониб чиққан бону хали тонг ёришмасдан синглисини судраб  ипадромга келди, такси топдида Сурхонга жўнади. Қиз йўл –йўлакай тинмай ичида такрорларди “ишқилиб укам тирик бўлсин!”

3.06.2017 Дониёр
T.me/sinovlarihayot
Шу тариқа дарров декабрь ойи ҳам келди. Кундан кунга Фазлиддиннинг Малоҳат билан учрашадиган вақти яқинлашаверди. У Малоҳатни кўп эслар, у билан эртароқ гаплашишни истарди. Кўришиш учун баҳонаси тайёр. Хоин хонлар, жадидлар ва ҳоказо. Ахир у газетага чиқариш учун Камол Шон билан озмунча маълумот йиғдими? Ҳатто Камол Шон мақола тайёрлаб муҳаррирга берди. Аммо муҳаррир мақтаб-мақтаб қўлига қайтариб берди. «Бундай нарсаларни ёзиб, одамлар орасида иғво тарқатгандан кўра, фойдали иш билан шуғулланинг. Қолаверса, менинг бошим иккита эмас», дебди. У эса Фазлиддинга: «Бундан буёғига тарихга қизиқишни йиғиштир. Эртароқ бўладиган касбнинг бошини тут. Токи менга ўхшаб, вақтинг ўтиб кетганидан кейин афсусланиб юрма», деди.

Аммо шу топган маълумотлари ҳам Фазлиддинга етарли бўлди. Боради, Малоҳатнинг отаси билан гаплашади. Йиққан-терганларини унинг қўлига тутқазади. Кейин яна унинг ёнига боришга бирорта баҳона топилиб қолар…

Охирги марта борганида, Раъно уни мақтади. «Кетишингиз жуда яхши. Энг асосийси, тушунча бор. Қолганига сиздан ҳаракат. Ана, техникумдаги ўқитувчингиз ҳам яхши ўргатаётган экан. Бунақада сиз олим бўлиб кетасиз», деди. «Қуруқ гапдан қочиб, кўпроқ масала ечиш, лаборатория ишларини бажариш билан шуғулланинг», деди.

Фазлиддиннинг режасидан тарих ҳам иккинчи даражага тушди. Ўзи шу билганлари ҳам унинг обрўсини ушлаб турибди.

Янги йил учун дам олишга уч кун қолган эди. Гуруҳ раҳбари кириб: «Янги йилдан бошлаб гуруҳ алоҳида йўналишларга бўлинади. Биз эксперимент ўтказишга қарор қилдик. Шунинг учун ким қайси фанга кўпроқ қизиқса, ёзиб берсин», деди. Фазлиддиннинг айни кўнглидаги қарор бўлди, дарҳол ариза ёзди. Химия ва физика гуруҳига ўтказишларини сўради…

Байрам арафасида яна тўполон, яна ур-сур бошланди… Чунки ҳамма ўқув юртларига баравар жавоб берилган, талабаларнинг ҳаммаси уйларига шошаётганди.

Раъно унга: «Бирга кетайлик, битта ўзим эзилиб қоламан. Чунки ҳар йили шундай бўлади», деди. Фазлиддин рози бўлди.

Йигитнинг юраги гупурлаб урарди. Ахир у яқин кунларда Малоҳат билан кўришади. Бир марта хат ёзиб, кейин ёзмай қўйган қиз билан…

Улар саҳарлаб шоҳбекатга боришди. Фазлиддин билан ёнма-ён ўтирмаслик учун Раъно ўзига ҳамроҳ топиб олибди. Буни кўриб, Фазлиддин ҳам хурсанд бўлди. Ахир у кечаси тушида бир неча марта безовта бўлди. Ўтган оқшом ҳам шундай бўлганди. Уйғонганида, шайтон мен билан ёмон ўйин қиляпти, деб ўйлади. Кейин Раъно эсига тушди. Бугун у билан ёнма-ён ўтиришини кўз олдига келтирди. Ўтирмаслиги ҳам мумкин. Бироқ бунинг учун беш ярим соат тик оёқда кетишига тўғри келади. Аммо шу билан бирга унинг ёнида ўтирадиган қизни ҳам топиши керак. Ахир Раъно унинг таниши, танишини ҳимоя қилиш эса унинг бурчи… Ўшанда у бемалол чипта сотиб оламиз, бемалол ўтириб кетамиз деган хаёлда эди. Бироқ шоҳбекатга борганидан кейин билдики, чучварани хом санабди. Чунки касса олдида одам шунақанги кўп эдики, яқинига йўлаб бўлмасди…

— Бугун кетишим шарт. Уйдагиларга ваъда бериб қўйганман. Синглимнинг ҳам туғилган куни. У мени муштоқ бўлиб кутади, Фазлиддин, — деди Раъно.

Фазлиддин навбатда турди. Бир соат, икки соат ва уч соат деганда кассанинг ёнига етиб борди. Орқадагилар эса уни турткилай бошлашди. Ахир унинг жуссаси студентларникидан кичкина эди-да. «Чеккароқда тур, сен кейин ҳам кетаверасан», дейишди. Фазлиддин кўнмади. «Сизлар қолиб кетсанглар ҳеч нима қилмайди. Лекин менга ўхшаганлар эртароқ кетса, уйидагилар хавотир олмайди. Мен анавиларгаям чипта олишим керак», дея кутавериб тинкалари қуриб турган иккита қизни кўрсатди.

— Чатоқсан-ку сен бола. Кўринишингдан анчагина кичкинага ўхшайсан. Шу ёшингдан қизларни ўрашга ҳаракат қилиб қолдингми? — деди студент.

— Тилингизга эрк берманг. Улар менинг опаларим, — дея қовоғини уйди Фазлиддин.

— Эй, унда узр, ука. Бўпти, тезроқ ол чиптангни.
T.me/sinovlarihayot
Уларга автобуснинг охирроғидан жой тегди. Ҳар қалай, қуруқ қолишмади. Умуман олганда, қиш кунлари автобус салонининг олд тарафидан кўра орқаси яхшироқ. Ҳарна, «Икарус» моторининг иссиғи уриб туради.
Ниҳоят улар йўлга тушишди. Қизлар олдинги ўриндиқда, Фазлиддин уларнинг ортида. Ёнида эса шоҳ бекатда у билан сал-пал тортишган студентнинг шерикларидан бири. «Ҳеч ким билан гаплашмай ухлаб кетаман», дея кўнглидан ўтказди Фазлиддин. Шундай ҳам қилганди. Бироқ автобус Тошкент вилоятидан чиқмай туриб, қор ёғишни бошлаб юборди. Аста-секин тезлашиб, олдинига йўл четлари оппоқ бўлди, кейин йўл ҳам оқарди. Автобус секинлашди. Салондагиларнинг ичларига ваҳима оралади: «Етиб олармиканмиз? Олдимизда кичкина бўлса ҳам довон бор. У ерда қор бу ердагидан икки баробар кўп ёғади. Яна доим шамол бўлиб туради, ерни музлатади. Автобус музда қандай юраркан?»

Роса мириқиб гаплашиб кетаётган ҳайдовчилар миқ этмай қолишди. Иккисининг ҳам кўзи йўлда.

— Тормозга оёғингни теккизма, бир маромда ҳайда, — деб рулда ўтирганига тайинларди олдинги ўриндиққа ўтириб олган шериги.

Жимжитлик. Автобус салонида қирқ бешта одам бор. Бироқ бирортаси ҳам оғиз очмайди. Ҳамма юрагини ҳовучлаган… Жимжитлик шунчалик эдики, қирқ бешта одамни музлатиб қўйганди гўё. Азоб. Худди ҳамманинг ажали бир вақтда келганга ўхшарди. Ана-мана дегунча жонини оладигандай эди. Қизиғи, қирқ бешта одам ажали келганини олдиндан билгандай эди… Бу автобусда кетиш мана шундай азоб, тушиб қолишнинг ҳам иложи йўқ. Тушиб нима қилади? Қаерга боради? Шу қоронғи қишда унга кимнинг кўзи учиб турибди?

Автобус баттар имиллади. Агар ташқарида эшак арава бўлганида ундан ўтиб кетарди, деб ўйлайсан… Ниҳоят қоронғи тушди. Салондагиларнинг ички ваҳималари баттар кучайди. Агар юраги бўшлар бўлса, бир балони орттириб олишарди. Ҳартугул, ундайлар йўқ эди.

Улов Самарқанд билан Жиззах орасидаги «юқори нуқта»дан амаллаб чиқиб олди. Ҳамма шу ердан қўрққанди… У ёғига эса яна имиллаб-имиллаб кетди.

— Сиз қолинг, — деди Раъно уйига яқинлашгач, — кеч бўлди, яна изғирин кучайган. Эртага эрталаб чиқиб кетасиз.

— Йўқ, раҳмат. Етиб оламан. У ёғи қийинмас, — дея жавоб берди Фазлиддин.

Шу билан бироз ўтиб, Раъно тушиб қолди. Ана шунда Фазлиддин пешонасига урди: «Балки, унинг уйи анча наридадир, худди бизникидай, бир ўзи кетишга қўрқар, шунинг учун менга қолинг дегандир. Мен бўлсам, бормайман дедим», деган хаёлга борди. Ваҳоланки, бундай эмас эди. Тўғри, Раъноларнинг уйи анча нарида, бироқ у уйига телеграмма жўнатганди. Бекатда укаси беш соатдан бери опасининг келишини кутаётганди.

Фазлиддин ҳам манзилга етди. Бу пайтда соат миллари ўн иккини урган эди. Нақ беш соат олдин келиши керак эди. Аммо қор сабаб кечикди.

Фазлиддин автобусдан тушиб бирор юз қадамча юрганидан кейин ташқарида изғирин кучлилигини билди. Қор юзига уриб ёғарди. Унинг эса бошида ҳатто телпаги ҳам йўқ.

Орадан сал ўтмай, Фазлиддиннинг юзи, бурни, қулоғи музлай бошлади. Юриши қийинлашди. Шундан кейин у елкасидаги сумкани ерга қўйиб, унинг ичидаги кир, эски кийимларидан бирини олиб, боши, қулоқ, бурнини бўйнига қўшиб ўраб олди. Аммо шунда ҳам юриш қийин эди, чунки рўпарадан келаётган қор парчалари кўзини очишига йўл қўймасди…

Бошқа пайт уйи билан катта йўл ораси, нари борса, ярим соатлик йўл. Фазлиддин шунча масофани икки соат деганда босиб ўтди.

Қишлоқда аллақачон чироқ ўчган экан. Қиш бошланиши билан соат кечки пайт тўққиз бўлар-бўлмас чироқ ўчиб қолади.

Баҳодир пишиллаб ухларди. Қоронғида кўринмасди. Пишиллаганидан унинг қаерда ётганлигини билиш мумкин эди. Кеча печкага олов ёқилган, кейин кўмир ташланган. Аммо ҳозир кўмир ҳам аллақачон ёниб бўлган, оз-моз чўғи қолган, шу чўғларнинг милт-милт шуъласи печка эшиги тирқишидан сал-пал кўрингандай бўлади. Уй совий бошлаган. Тахмонда тахланиб турган кўрпалар эса муздай.

Аммо буларнинг бари Фазлиддинга билинмади. Сабаби у совуқдан келди. Уй ичкариси ҳаддан зиёд иссиқ туйилди.
T.me/sinovlarihayot
У гарчи чарчаган эса-да, анча пайт ухлаёлмади. Гоҳ у ёнига, гоҳ бу ёнига ағдарилди. Автобусда ҳам қотиб ухламоқчи бўлганди, бироқ бўлмади. Энди ҳам худди шу аҳвол такрорланаётганга ўхшарди. Лекин бир муддатдан кейин кўзини уйқу элитди.
Отаси қишми, ёзми, жазирама ё қаҳратонми, фарқи йўқ, болаларини қуёш чиқмасидан бурун уйғотади. Бир сафар, кимданлигини эслолмайди, аммо у шундай деганини хотирасига муҳрлаб қўйган: «Бойўғли қуёш чиққунча ухлаганларни ўлик ҳисоблар экан». Шу-шу ўзи ҳам, ўғиллари ҳам қачон уйқуга ётишларидан қатъи назар, тонг отар-отмас ўринларидан туришлари шарт.

Эшик ортида турган оёқ кийимини кўрганидан кейин Фазлиддиннинг келганини аввал онаси билди. Сўнг у эшикни секин очиб, ухлаётган болаларига қараб қўйди. Фазлиддиннинг пешонасидан ўпиб қўймоқчи бўлди, бироқ уйғотиб қўйишдан чўчиди. Кейин ўзининг хонасига кириб, энди ўрнидан қўзғалган эрига: «Фазлиддин ўқишдан келибди. Жуда кеч келганга ўхшайди. Уни уйғотиб қўйманг», деди. Фармон ака томоғини қириб йўталган киши бўлди. Бироқ барибир билганидан қолмади. Ювингач, ухлаётган ҳар икки ўғлини ҳам уйғотди.

— Одамларнинг моли аллақачон емишини еяпти. Сенлар бўлсанг, ухлашдан бошқасига ярамайсанлар!..

Фазлиддин отасининг овозини тушида эшитдими ё ўнгидами, билолмади. Шу боис ухлашда давом этди. Аммо ота иккинчи марта, бу сафар олдингисидан баландроқ овозда бақирганидан кейин сапчиб турди.

— Баҳодир, сен бориб молларнинг тагини тозала, Фазлиддин, ювиниб уйга кир!..

Фазлиддиннинг елкасида тегирмон тоши тургандек эди. Биров кўзини елимлаб қўйганга ўхшарди. Бироқ отанинг сўзлари ҳар иккисидан ҳам оғир эди. Шу боис у уйга кириб, эшикдан берироққа қўйган сумкасини титкилади. Эски кийимларини кийди. Бу пайтда Баҳодир кўзларини ишқалаб, тўнғиллаганча ташқарига чиқиб кетган эди.

У ювингач, уйқуси ўчди. Ота-онаси ўтирадиган, ҳамма чой ичадиган хонага кирди. Онаси дарров унга ёпишди. Юз- кўзларидан ўпди ва шу аснода бемеҳр чолидан нолиди ҳам. Фармон ака эса ўтирган жойидан қимирламади. Фазлиддин икки букилиб у билан қўл бериб кўришди.

— Ўтир, — деди ота унга.

Фазлиддин отадан тўрда ўтирмайди. Аммо бунинг иложи ҳам йўқ. Авваллари бунга эътибор бермасди. Аммо ҳозир… Печка пойгакка энг яқин жой, унинг ёнидаги кўрпача эса отасиники. Ундан бошқа жойнинг ҳаммаси отага нисбатан тўрда. Фарзанд эса отадан юқорида ўтириши мумкин эмас. Шу боис Фазлиддин бир муддат тараддудланиб қолди.

— Ичингга қозиқ ютганмисан, ўтир! — деди Фармон ака.

— Болам бечора келишга улгурмай туриб, сиз уни уришасиз, — дея аёл норози бўлиб эрига қаради.

— Ишинг бўлмасин.

Фазлиддин ноилож отасига мумкин қадар яқинроққа ўтирди.

Онаси унинг ёнига ўтириб олди. Бошидан қучди, айланиб-ўргила бошлади. Отанинг эса энсаси қотди.

— Нимага бунча болангга ёпишиб олдинг? Минг йилдан бери кўрмаганга ўхшайсан. Берироқ тур, — дея аёлини жеркиб берди ва Фазлиддинга қараб: — Қачон келдинг? — деди.

— Билмайман, шу, иккилар бор эди, — деб жавоб берди Фазлиддин тезда.

— Ҳимм, қор айни зўрайган пайти экан, мен соат бирда ташқарига чиққандим.

— Ҳа, қор яхши ёғаётганди…

— Яхши, — дея дарров боласининг гапини бўлди ота, — энди ташқарига чиқиб, ҳовлининг қорини кураб ташла, тизза бўйи бўлиб кетган. Ҳализамон сингилларинг сигир соққани боришади. Уларга оғилхонага боришга йўл оч.

— Хўп, — деди бирдан Фазлиддин.

— Сиз қандай отасиз ўзи? Болам бечора шунча совуқда, қорда, яна соат иккида қийналиб келган бўлса, сўфи азон айтмасдан турғизиб олиб иш буюрасизми?..

— Ишинг бўлмасин, — деди яна ота.

Фазлиддин эса бошқа гапга ўрин қолдирмасликка ҳаракат қилиб ўрнидан турди. Ота ўғилларига шундай қаттиқ туради. Аммо қизларига ғиринг демайди. Ҳатто уларни эркалатади. Онаси эса, аксинча, ҳамма заҳрини қизларига сочади. Худди эр-хотин шунга келишиб олганга ўхшайди.

— Болам, отанг шундай. Ҳеч қачон ўзгармайди…

Фазлиддин ташқарида қолдирган чойнакдаги сув ҳали совишга улгурмаганди. Фазлиддин уни олди-ю, шоша-пиша таҳорат олди. Кейин кириб тезда бомдод намозини ўқиди. Отаси яна уришиб беришидан ёки ўзи куракни олиб ҳовлини қордан тозалашга тушиб кетишидан қўрқди.
T.me/sinovlarihayot
Отанинг эса ичидан зил кетди. Ёши элликдан ошди. Аммо ҳали намоз ўқимайди. Боласи бўлса… Фазлиддиннинг азон айтганини эшитганди. «Бугуноқ Саидумар эшон бобонинг ёнига бораман, намоз ўқишни ўрганаман», дея кўнглига тугиб қўйди.
Фазлиддин бир соатдан мўлроқ қор куради. Бу вақтда сингиллар ҳам уйғониб, ювиниб унинг ёнига келиб кўришиб кетишди. Тонг отди. Аммо қуёш кўринмади. Чунки гарчи сийраклашган эса-да, ҳали-ҳамон қор ёғмоқда.

Сут пишибди. Чой дамланган, дастурхонга қанд-қурс қўйилган экан. Одатда, ширинликлар фақатгина меҳмон келгандагина дастурхон юзини кўрарди. Демак, Фазлиддин — меҳмон.

Фазлиддинга икки қават кўрпача тўшалди. Бироқ шу заҳоти Фармон ака бир қаватини олдирди. «Қариб-чуриб қолгани йўқ, талтайтирма», — деди аёлига.

Шундан кейингина у боласидан ўқиши ҳақида сўраб-суриштирди. Олдига қўйилган бир коса сутни тугатиб, қорни тўйган заҳоти яна уйқу элита бошлади уни. Онаси буни дарров сезди.

— Бор, хонангга кириб озроқ ухлаб ол, отангга қолса, умуман дам олмаслигинг керак, — деди у.

Шундан кейингина отаси унинг туришига зўрма-зўраки рози бўлди.

Фазлиддиннинг ётиш нияти йўқ эди. Бироқ уйқунинг зўрлиги боис шунга мажбур бўлди.

У уйғонганида вақт пешиндан ўтган эди. Онаси печкага олов ёқиб кетибди. Уй иссиқ. У уйғонса-да, бир муддат печкага термилиб ётди. Малоҳатни ўйлади. У билан кўришиши керак. Бироқ биттагина имконияти бор. Тарих мавзусида йиққан-терганини отасига олиб боради. Шу баҳонада кўришади. Гаплашолмайди. Фақат кўришади. Аммо шу кўришишнинг ўзи ҳам катта гап. Яна битта томони бор. Малоҳат унга номаҳрам, у билан ёлғиз қолиши мумкин эмас. Демак, унинг ёнида кимдир бўлиши керак. Бироқ кимнингдир бўлиши у билан кўнгилдагидай гаплашишни тўсиб қўяди… У кўзини юмди. Бир муддат ётди. Сўнг турди.

Онаси ош дамлабди. Абдуалим амакиси келибди. Акаси Фахриддин келибди. Иккаласи чақчақлашиб ўтиришибди. Фазлиддинни кўриб кўришишди. Шунда Фазлиддин амакисининг ичиб олганини билди. Бурнини жийирди. Аммо буни ўзидан бошқаси сезмади.

Онаси Фазлиддин уйғонганидан қувониб: «Ошни сузаман», деди.

— Отам-чи? — деди Фазлиддин. — Отам келмайдими?

— Отанг кечга келаман деб кетган, — дея шу заҳоти жавоб берди онаси.

— Янга, бир минут. Сузмай туринг. Мен шундай бориб…

— Қўйинг, қайним, — дея шу заҳоти Абдуалимнинг гапини бўлди аёл, — болаларнинг олдида шу зормандани ичманг.

— Эй-й, янга, сиз билмайсиз-да. Ундан кейин бу ёғи байрам. Одамлар байрамни йигирманчидан бошлаб юборишган, — дея илжайди Абдуалим ва қалин мўйловини силаб қўйди.

— Одамлармас, менинг ўзим денг. Лекин овсин охирги пайтларда жуда норози бўлаяпти, шу охири акангизга айтаманов, — деди Фазлиддиннинг онаси.

— Янга, бу гапни қўйинг. Бу ёғи паловхонтўра усиз томоқдан қандай ўтади?

— Мойдай ўтади.

— Майли, сиз унда сузиб туринг, мен ҳозир келаман. Фахриддин, юр мен билан.

— Фахриддинни қўйинг. Муштдай болага ичишга бало борми?

— Ичмайди, янга. Ваъда бераман. Ичса, ўзим тишларини қоқиб оламан.

Улар кетишди.

— Охири бориб бу қайним (у ҳеч қачон Абдуалимнинг исмини айтмаган) Фахриддинниям йўлдан урмасайди, — дея уй бекаси бошини сарак-сарак қилди.

Ош ниҳоятда хушхўр бўлган экан. Фазлиддин онасининг ошини соғинибди. Бир ўзи бир лаган ошни паққос туширди. Идишига чой солиб ичди. Лаган худди ювилгандай топ-тоза бўлди. Уларнинг уйларида илгари ҳеч ким бундай қилмаган. Аммо Фармон ака бир жойларга тўйга борганида шундай воқеаларга гувоҳ бўлган ва бу ҳақда уйига келиб айтганди.

— Болам, — деди она ич-ичидан эзилиб, — яна солиб берайми, тўймадингми?

Фазлиддин кулди.

— Тўйдим. Савоби тагида бўлади, деб ўргатишганди. Агар идишда овқат юқи қолса, шайтонга ризқ бўларкан. Мен шу шайтоннинг ризқини қийдим-да…

Унинг сўзларига сингиллар анграйиб қолишди. Баҳодир эса пинагини ҳам бузмади.

— Майли-ку-я, — деди онаси, — лекин бировларнинг олдида бу ишни қилма. Улар бошқача хаёлга боришади.

— Унда шайтонга овқат қолдирган бўламан-да.

Фазлиддиннинг бу гапларидан кейин онаси ортиқ бошқа нарса демади. Аммо шу воқеадан кейин сингиллари ҳам овқат еб бўлганларидан кейин идишларини мана шундай тозалаб қўядиган бўлишди. Оддий нарса, лекин суриштирсангиз, жуда катта ҳикмат бор.
T.me/sinovlarihayot
Абдуалим билан Фахриддин келди. Абдуалимнинг кайфи анча ошиб қолган экан. Келди-ю, оғзи тинмади. Аммо Фахриддин ичмабди.
Асрга яқин жўралари Фазлиддинни сўраб келишди. Келганидан хабар топишибди. Ўпка-гина қилишди. «Сен одаммас экансан», дейишди. «Шу қорангни ўчирганингдан бери қайтиб кўринмадинг. Олдинги сафар келганингдаям, суриб қолдинг. Эшитдик борган жойингни. Сочлари манави қордай оппоқ муаллимникига борибсан. Муаллим баҳона дийдор ғанимат. Бу ёқда жўраларнинг умуман кераги бўлмай қолдими?..» Шокирнинг тили заҳар. Бетинг-кўзинг дейдиган бола эмас. Кўришганлари заҳоти шунча гапни гапириб ташлади. У билан келган Алишер илжайиб туришдан нарига ўтмади.

— Ундаймас, вақт бўлмай қолди. Ғўзапояларинг тайёр турган экан…

— Ҳа-а, — деди Шокир мийиғида кулиб, — Малоҳатнинг уйига боришга вақтинг бўлди. Лекин жўраларинг билан ўтиришга, гаплашишга вақт тополмадинг. Хуллас, гапни кўпайтирма. Беш сўм бер. Бугун ўтириш бор жўралар билан. Илгари уч сўмдан йиғардик. Энди катта бўлиб қолдик, уч сўм етмайди. Беш сўмдан.

Фазлиддиннинг чўнтагида ўн сўми қолганди. Дарров беш сўмини чиқариб Шокирнинг қўлига тутқазди.

— Қорни қара, қорни. Маза қилиб юрмайсанми? Тошкентингда бунақанги қорни тополмайсан. Топсанг ҳам, бу ердагидай маза қилолмайсан. Келиб уйингда биқиниб ўтиравермасдан, сен ҳам одамга ўхшаб кўчага чиқ.

— Ҳозир уйда меҳмон бор. Кейинроқ борсам ҳам бўладими?

— Унда гап бундай, — дея гапга қўшилди Алишер, — жўра, Одилникида ўтиряпмиз. Биров халақит бермайди. Кун кеч тушмасдан ўтаверасиз. Шокирнинг гапларига эътибор берманг.

— Бўлди, бораман, — деб ваъда бериб юборди Фазлиддин.

Қишнинг куни қисқа, ҳаш-паш дегунча кеч кирди. Изғирин турди. У кўчага чиқди. Қор бўлса-бўлмаса, бундай пайтда кўчада одам бўлмайди. Чунки қишлоқ одамларининг иши кўпаяди. Мол деган бир нарса бор. Уни оғилга киргизиш керак, ем-хашагини солиш керак. Қиз-жувонлар сигирларни соғишлари керак ва ҳоказо.

Одилнинг уйи қишлоқнинг ўртасида. Одилнинг бир ўзи яшайди. Аслида, уларнинг оиласи ҳам бошқаларникига ўхшаб катта эди бир пайтлар. Беш ака-ука, тўрт опа-сингил. Аммо Одил ҳали учинчи синфда ўқиб юрганида онаси оламдан ўтди. Кейин отаси ҳам узоқ яшамади. Икки йил. Айни улар бешинчи синфда ўқиб юрганларида падар ҳам нариги дунёга равона бўлди. Бунгача акалари бир-бирини тортиб чўлга равона бўлишганди. Икки опа турмушга чиққан. Яна иккитасидан биттасининг қадам олиши бежолашиб кетганди. Одамлар қизларини умуман унинг ёнига яқинлаштирмай қўйишди. Аслида, у қиз уйида кам бўларди. Қаерда юрганини бир ўзи, кейин Худо билади. Яна уч-тўрт қишлоқ наридаги тўйларда кўрганлар ҳам бор. Отарчилик қилиб юрган экан.

Ота вафот этгач, тўртинчи опа аввал турмушга чиқиб кетган опалариникига, кейин чўлга кетди. Одилнинг битта укаси бор эди. Уни ҳам акалари олиб кетишди. Шундай қилиб, ҳайҳотдай ҳовлида Одилбойнинг ёлғиз ўзи қолди.

Жўралар бекорга унинг уйини танлашмаган. Йиғиб-териб борганларини уларникида пишириб-куйдиришади. Ейишади. Кейин тарқалганларида Одилга камида бир ҳафталик егулик қолади.

Фазлиддин яхшиям укасининг телпагини кийиб олган экан. Кўчага чиққанидан кейин изғирин шамол юзига урилди. У куни кеча бўронли ҳавода келганини эслади…

Борса, жўралар жам бўлишибди. У келганидан кейин қийқиришди. Бирма-бир қучоқлашиб кетишди… Овқатни аллақачон пишириб бўлишган экан. У ўтириши билан сузишди.

Ҳунар-техника билим юрти уларни яхшигина тарбиялаб қўйибди. Илгари биргина Одил қочиб-пусиб чекиб юрарди. Энди ёнига яна иккита қўшилибди. Яна айни шулар ичадиган касбни ҳам ўрганиб олишибди. Улар учун, ҳартугул, оқи эмас, қизилидан олишибди. Фазлиддин устозининг гапини эслади. «Ичимлик бор дастурхонда ўтирма». Аммо бу ердан қандай чиқиб кетади? Агар кетадиган бўлса, кейин булар уни қўшмай қўйишади.

— Анавини олиб қўйинглар, шундай зўр дастурхонни бузиб турибди. Ўзи қайси гўрдан топиб келдинглар? Ҳали ҳамманг муштдай бола бўлсанг, ичишга бало борми? — деди.

— Эй-й, сенинг ишинг бўлмасин. Буям эркакларга чиқарилган, — дея иржайди Одил.

— Ичмаган одам эркак бўлмай қоладими?
T.me/sinovlarihayot
— Сен ичмайсанми? Ана, сенга ўхшаган саккизта бола бор. Уйнинг тўрига ўтгин-да, шулар билан гаплашиб ўтиравер.
— Бўлмаса, ташқарида ичинглар. Бир эшитганман, қозон бошида зўр кетармиш. Тўйларда кўрмайсизларми, ошпазлар ош пишиши билан битта бўлиб олишади.

— Сен балоларни биласан, бўпти, сазанг ўлмасин. Ҳар қалай, узоқдан келгансан, меҳмонсан. Кетдик, — дея Одил ҳамшишаларини ташқарига бошлади.

Суҳбат қизигандан-қизиди. Унинг мазмуни асосан қизлар тўғрисида эди. Жўраларнинг гапларига қараганда, мактабда мўмин-қобил, босиқ юрган қизлар ҳунар-техника билим юртига борганларидан кейин анча очилиб кетишибди. Болалар билан бемалол севги-муҳаббат тўғрисида гаплашармиш. Ҳатто синфдош қизлардан бирини қўшни қишлоқда турадиган бошқа бир синфдош жўра илинтириб ҳам олибди.

Фазлиддин шу гапларни эшитаркан, беихтиёр хаёлига Малоҳат келди. Энтикди, кўргиси келди. Агар унинг ичидагиларини бу ердагилар билиб қолишса борми, кўзини очиришмайди.

Ғала-ғовур бошланди. Училищедаги воқеалар, кимнинг нима қилгани, қайси пайт дарсга етиб боришлари, қайси пайт кетишлари ва ҳоказо гаплар. Фазлиддин эшитганларидан шуни билдики, жўралари умуман ўқимас экан, умрлари йўлда ўтиб кетаркан. Яна ойига ўн сўм стипендия ҳам олишаркан. У ёғи кийим-кечак, овқат. Суҳбат шу аснода кетаркан, Шокир ундан: «Ўзингда нима гаплар, бу техникум деганлари қандай экан?» деб сўраб қолди. У ёнида ўтирарди. Шунинг учун бақириб, ҳаммага эшиттириб сўрамади. Секин гапирди.

Фазлиддин кўп нарсани тўқиб-бичиб ташлади. «Ахир мен ҳам худди сенларникига ўхшайдиган жойда ўқийман. Фарқи педагогика билим юрти. Кейин бир-иккита ногиронларни ҳисобга олмаса, ҳаммаси қизлар. Шу қизларнинг орасида хўрозга ўхшаб ўқийман», деб қандай айтсин? Агар шундай дейдиган бўлса, бошқа гап-сўзлар ҳам болалаб кетади. Қолаверса, у ёзда: «Қурилиш техникумига кирдим», деб айтиб қўйган… Ҳар ёлғон гапирганида ичидан зил кетар: «Эй Худо, ўзинг кечир, мажбур бўляпман», дея кўнглидан ўтказар эди. Қолаверса, у унчалик кўп маълумот бермади ҳам.

— Қизлар қандай? — сўради Шокир.

— Қизлар… Шаҳарда қизлар кўп. Ҳар қадамда, — дея жавоб берди Фазлиддин.

— Роса ҳаммаси олифта бўлишса керак.

— Ундайи ҳам бор, бундайи ҳам бор.

— Бирортасини секин ўрамадингми?

— Эй-й, гаплашишни билмайман.

— Агар сен шундай десанг, менга ўхшаганлар оғизларини очишолмаса керак.

— Умуман, менинг вақтим ҳам йўқ. Дарслар кўп.

— Малоҳат билан гаплашдингми? — дея айёрона тикилди Шокир.

— Нега у билан гаплашаман? Ўзи бу гапни қаердан олдинг? — деди Фазлиддин ўзини гўлликка солиб.

— Майли-ку-я, лекин бир нарсани сенга айтиб қўяй. Агар эртароқ ҳаракат қилмасанг, Малоҳатингдан айрилиб қоласан. Бир эмас, учта рақибинг пайдо бўлган.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
Kechir
Mustafo - Topic
Кечиролсанг кечир ❤️

T.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Musik_taym❤️
Эрлар икки хил бўларкан. Биринчиси қаттиқ ишлаб, оилани тўлиқ таъминлаб қўйгани етмагандек аёлига севишини хис қилдиради, тез-тез хадялар бериб туради, хафтада хеч бўлмаса бир кун овқат қилмай қўявер доставка қилдираман дейди, ресторанга олиб боради, ойда бир болаларни онасига ташлаб аёли билан бирорта дам олиш жойга бориб бир кеча қолади, йилда хеч бўлмаса бир марта хорижга саёхатга олиб боради, сўрамаса хам тез-тез пул бериб туради, шунчалик вафодорлигидан рашк қилишга ўрин қолдирмайди, бошқа аёлларга қиё боқмайди, мабодо жанжаллашиб қолса ўзи биринчи узр сўраб гул кўтариб келади, болаларига жуда мехрибон, доим уларни ўйнатади, бирга дарсини қилдиради, тўгаракларга олиб боради, шундай яхшики усиз яшашни тасаввур қилиб бўлмайди.

Иккинчи хил эрлар эса хаммангиз хозир яшаётган эрларингиз.. 😀😂

T.me/sinovlarihayot
💥#Ўлим_жазоси берилсин!.9 қисм.

T.me/sinovlarihayot


Муаллиф: Нуриддин Исмоилов
Oddiygina qiz toping ona (Speed up)
Muzikalar UzMuz
Oddiygina qiz toping ona ...

T.me/sinovlarihayot
💥#Ўлим_жазоси берилсин!.10 қисм.

T.me/sinovlarihayot


Муаллиф: Нуриддин Исмоилов
​​📝ЯНГИ ТЕЛЕФОН ёхуд ҚАЙТАР ДУНЁ…

Бир куни ишхонамиздаги бир қиз хонамга янги телефонини олиб кирди. Аппарати жуда ихчам, қулай ва кўзни қувонтирадиган эди. Камераси 8 мегапиксел, сенсорли, дисплейи ҳам каттагина. Манга ёқди ва унинг илтимосига кўра телефонини турли мусиқа ва видеолар билан тўлдириб бердим. Ҳар сафар хонасига кирганимда телефонидан паст овозда мусиқа эшитиларди.
Ундан сўрардим “Нега компютерда эшитмайсиз?” деб. У эса телефонида эшитиш ёқишини айтарди. Кўпинча ўзини суратга олаётган пайтда кўриб қолардим. Камераси сифатли суратга олгани учунми, турли тарафлардан синаб кўрарди. Ман эса кулардим “Ўйинчоқни зўрини топдиз” деб.
Бир куни хонамга хомуш кириб келди, қўлида телефони. Нима бўлганини сўраганимда сувга тушиб кетганини айтди. Айтишича тоққа дам олгани чиқишган дугоналари билан. У ерда ҳожатга кирганида телефони шимининг орқа чўнтагида бўлган экан...
Хуллас, унитаздан олиб яна раковинада ювибди бечорани. “Батарейкасини дарров олиб ташламадизми?” деб сўраяпманку ичимдан тошиб келаётган кулгини зўрға босишга ҳаракат қиляпман. У эса бундай қилиш кераклиги ҳақида илгари эшитмаганлигини айтди. Кейин дугоналари билан телефонни сочиб ташлаб, фенда қуритишган, лекин кеч бўлган экан. Ичидаги схемалари куйиб кетган ҳаммаси. Буни устахонада ўзим кўрдим.
Бечора олти юз минглик телефонни зўрға эллик мингга сотиб юборди...
Орадан вақт ўтди. Мани пешонамга ҳам зўр телефон битди.
Сенсорли дисплей, камера 12 мегапиксел, интернетда ўзимни худди балиқ сувда юргандек ҳис қилардим. Ҳар тарафлама талабларимга жавоб берар, унга етишганимдан жуда-жуда хурсанд эдим. Ҳаттоки аёлим рашк қилиб телефонимни “кундош” деб ҳазиллаша бошлади...
Бир куни дўстларим билан тоққа дам олгани чиқдик. Ўша ерда ҳам телефоним қўлимдан туширмадим, дўстларим “Қўйсангчи, шу матоҳингни, дам олгани чиққанмизку!” деб хафа ҳам бўлдилар. Чўмилдик, дам олдик, овқатландик. Кечки овқатни ўзим қилиб бераман деб мақтандим. Ниятим ўчоқ бошида ўтирганда бироз интернетга кириш эди.
Бир пайт қўнғироқ бўлиб қолди ва қўлимда капгир бўлгани учун телефонни қулоғимга қистириб гаплаша бошладим. Қозонга қараганимда ичида ёғ қизиганини олиш учун ташланган бутун пиёз қорайиб кетибди.
Уни оламан деб энгашган эдим кўзимга ўчоқдан чиққан тутун кириб ачиштириб юборди. Бир ножўя ҳаракат ва... мани севимли сенсорли телефоним қозон ичида!!!
Тасаввур қилинг, капгирда олишга уриняпманку, телефон сирпаниб яна қизиб турган ёғга тушиб кетяпти. Икки-уч марта шундай қовуриб олганимдан кейин қўлимни куйдириб бўлсада чиқариб олдим. Телефонни аҳволини кўриш керак эди.
Эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишга ҳам ярамас эди, бужмайиб қолган...
Икки юз эллик долларлик еб бўлмас таом! Ўша онда кўз олдимга негадир ишхонамдаги қизнинг жилмайиб туриши келди. Қайтар дунё деганларидек. Бир гапда ҳақиқат борлигига амин бўлдим: “Агар илгари қирқ йилда қайтса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормаяпти


T.me/sinovlarihayot