🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.2K photos
16K videos
65 files
30.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ




Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Mehr oqibat (akustic) (uzhits.net)
Qaxramon Muminov
Биздан кетиб қолма Мехр окибат...
Audio
Ибодатга кетдик

🎙 Шурик Алиев

Муслим Али

🤲🤲🤲🤲🤲
💥"АДОВАТ" (Хикоя)



— Якшанба куни фотиҳа, Гули. Юрагим ҳапқириб кетяпти. Тақдир деганлари шумикин? Ўзини кўрмай, бир оғиз гаплашмай, розилик бериб ўтирибман-а?
Садаф шудай деб дугонаси Гулрангнинг елкасига бош қўйди. Аммо унинг овозида ҳадик, хавотир йўқ эди.
— Одам ҳам ўзининг тақдирига шунақа бепарво бўладими? Ибрат холам: «Йигит четда ишлаётган экан, ҳам ўқиркан. «Садафни яхши танийман, ўзим рози бўлиб, ўзим хоҳлаб, онамни уникига совчи қилиб юборяпман», дебди. Расмини кўрдик, бинойидек йигит экан. Садаф ҳам бу гал инжиқлик қилмай рози бўлди, шундай қилиб, фотиҳа, ёзда тўй», — деса, оғзим очилиб қолибди. Учрашувга чиққанида ботинкасининг ипидан тортиб, сочининг рангигача текширадиган, сўнг ётиб олиб бир ҳафта ўйланадиган Садафми шу, деб ҳайрон қолдим, — деди Гулранг.
Садаф кулимсиради:
— Ўзим ҳам ўзимга ҳайронман. Тағин четда ишлаётгани билан ҳали мен хоҳлаган йигит эмас экан. Дадаси моҳир ошпаз бўлган экан. Бадавлат одамларга хизмат қилган экан. Хўжайинларининг душманлари заҳарлаб қўйган таомдан еб, вафот этган экан. Адам: «Суриштирдим. Бўлажак куёвимизнинг дадаси таомни нафси ҳакалак отганидан емаган, балки, таомнинг рангига қараб, кўнглига шубҳа тушиб, хўжайинига беришдан аввал тотиб кўрган экан. «Еманг, заҳарланган», дейишга улгурибди. Шунақаям кучли заҳарлар бўларкан-да… Бу қабиҳликни қилганлар жазосини олишибди. Ошпазнинг содиқлиги учун хўжайинлари ҳануз бу оилага ёрдам бериб тураркан. Хуллас, яхши оиладан чиққан», деди. Онаси, синглиси ҳамшира экан…
Садаф ўртоғининг кўзига термилди, ундан бир қўлловчи ифода кутгандек бўлди. Лекин Гулранг индамай, бош чайқади. Сўнг:
— Расмини кўрсатарсан, — деди.
— Албатта, — деди Садаф ва сакраб ўрнидан туриб, ноутбукини очди.
Тугмачаларини бир-икки босганди, бир йигитнинг расми кўринди. У кўзойнак таққан, узун плашчда бўлиб, елкасига сумка осиб олганди.
— Хўш, қалай? — деди Садаф бир кўзини қисиб, расмга гоҳ узоқ, гоҳ яқиндан қараб кўраётган Гулрангга.
— Чаккимас. Кўзидаги кўзойнагини олса-ю… Ёққан-ёқмаганлигини ўшанда аниқ айтса бўлади, — деди Гулранг. — Кўзойнаксиз тушган расми йўқми?
— Бўлиб қолар, — деди Садаф. — Гули, чин дилдан айт, кўнглинг нима деяпти? Шу йигит билан бахтли бўлиб кетармикинман?
— Уни қаердадир кўргандекман… — деди Гулранг ва ўртоғининг юзи ўзгарганини кўриб, қўшиб қўйди. — Балки, кимгадир ўхшатганим учун шунақа туюлаётгандир…
* * *
— Куёв иштирокисиз ҳам фотиҳа тўйи бўларканми?
— Бўларкан-да. Мана, Садаф билан Бахтиёрнинг фотиҳа тўйи бўлди-ку. Ўртада дастурхон, тоғора, сарпо-суруқ бориб келаверди. «Ўзбекчиликда унаштириш билан фотиҳани хотин-халажлар ҳал қилади. Келин-куёв тўйда ўтириб берса бўлди», деган гаплар тўғри экан-да…
Бу тарздаги гаплар Садафнинг атрофида айланиб юрарди. Қилинган сарполардан кўнгли тўлган, аммо Бахтиёрнинг ўзидан интернет орқали бир оғиз гап келмаганига баъзан ҳайрон бўларди қизгина.
— Бахтиёрга қилинган сарполарни юбордик. Жуда хурсанд бўлди. Ҳаммаси ўзига қолипдек мос тушди. Раҳмат, деди…
— Бахтиёрга Садафнинг фотиҳа сарполарини кийиб тушган суратларини жўнатдик. «Паризод бўлиб кетибди», деди…
Садаф бундай гапларни эшитганда кўнгли сал ёришар, лекин: «Нега ўзи мен билан интернет орқали бўлса-да гаплашмайди? Балки, тўй оқшомида, йўқ, ундан бир ой аввал расмий никоҳдан ўтиш учун ариза берганимизда бутунлай «очилмаган қўриқ»ни кашф этишни истаяптими? Ахир «Ҳозирги ёшлар сюрприз қилишни яхши кўради», деган гапни кунда-кунора эшитамиз-ку. Балки, менинг сабримни синамоқчидир».
Садаф шундай гоҳ оғир, гоҳ енгил хаёллар билан ўзича тўйга тайёрланаркан, баъзан бу саволлар залворидан толиқиб кетгандек бўларди.
Бирдан…
Эҳтимол, «Фалончининг қизи писмадончининг ўғлига унаштирилибди», деган гапни уларнинг беш-олтита қариндоши ё уч-тўртта қўшниси эшитар, лекин «Фотиҳаси бузилибди», деган гапни шу атрофдаги тешик қулоқ борки, ҳаммаси эшитади. Аввал бу қайтиш — изтиробли қайтиш Садафга куёвнинг навбатдаги ғайритабиий одатидек туюлди.
— Куёв: «Фотиҳа тўй эмас, фотиҳани қайтаринглар, ота-онасидан узр сўранглар… Садаф билан мен ўзим гаплашаман», деганмиш, — дея онаси йиғлаб ёнига кирганида қиз аввал бир сапчиди.
— Адангнинг роса хуноби чиқ
-япти. «Ярамас болани ни

ма қилсам қиламан, юртга қадам босмайдиган қилмасам, Камол отимни бошқа қўяман», деяпти. «Қизингдан сўра-чи, ораларидан нима гап ўтди экан?» деяпти аданг…
Садаф бирпас карахт бўлиб ўтирди-да:
— Билмайман, ҳеч нарсани билмайман, — дея бошини чангаллади.
Ростдан ҳам, Садаф бирор нарсани англаб, тўғри таҳлил қилиб, тўғри хулоса чиқарадиган ҳолда эмасди.
Кейинги кунларда Садафга берилаётган саволлар тобора аччиқ ва аламли эди. Кўзидан ёши тинмаётган онанинг ёнига холалар, аммалар қўшилган эди.
— «Билмайман»дан нарига ўтмаяптими, қизинг бир балони билади. Қистовга ол уни!
— Четда юриб, тўғри йўлдан озган боладир, балки. Эҳтимол, бирор касаллик юқтиргандир… Бир гулдай қизнинг умрига завол бўлмай дегандир, виждони уйғонгандир…
— Ундай бўлса, фалокатимиз арибди…
— Балки, бой-бадавлат, ялло қилиб яшаш имкониятига эга одамнинг қизига уйлангандир. Қайтмоқчи эмасдир… Бедорликлар, ҳориб-толишлар эвазига ўқиш жонига теккандир?
— Онаси ўғлининг бу қилмишини қандай изоҳлаяпти ахир? Бир нарса дегандир фотиҳани қайтарганида?
— Нимаям дерди? Шумшайиб келиб, шумшайиб кетди. «Бахтиёрнинг ўзи айтгани учун бошлаган эдик бу ишни, энди яна унинг хоҳиши билан тўхтатяпмиз», деб турибди.
— Бир балоси бор…
Садафнинг тоқати тоқ бўлди. Сабри косасидан тошди.
* * *
«Бахтиёр ака… Бу исм менга қадрдон бўлиб қолган эди. Гўё туғилганимдан буён шу исмнинг товушлари орқали нафас олаётгандек эдим. Энди бу изҳори дил нечун? Мен қарор қабул қилиб бўлдим, орқага қайтмайман, деяпсизми? Балки, қилган ишингизга изоҳ ҳам бергингиз келмаётгандир? «Мен сенга уйланганим йўқ-ку. Боз устига, ҳеч қачон ҳеч нарса деб ваъда ҳам бермадим, сенинг олдингда мутлақо мажбуриятим йўқ», демоқчидирсиз? Эҳтимол, «Сен қанақа ақли ноқис қизсан-ки, кўрмай, билмай, бир марта гаплашмай, фақат четда ўқиётганимга ишониб, мен билан тақдирингни боғлашга рози бўлдинг? Айб ўзингда. Мен бунақа калтафаҳм қизга турмуш ўртоқ бўлишни истамайман», деган баҳонангиз бордир. Нима бўлсаям қилган ишингизни изоҳланг! Менинг буни талаб қилишга ҳақим бор…»
Садаф компьютернинг олдида ўтириб, ўзини анчадан бери қийнаб келаётган саволларга жавоб топиш учун юқоридаги гапларни минг азоб билан ёздию, Бахтиёрга жўнатиб юборди.
* * *
«Салом, Садаф. Мен сизга бежиз совчи юбормаганимни бошидаёқ билгансиз, — Садаф йигитдан келган мактубни ўқий бошлар экан, вужудига титроқ кирди. — Сиз менинг таклифимни қабул қилганингизни», «танийман» деган гапимни муҳаббат ўрнида қабул қилганингизни эшитиб, «Бу қизнинг бемаъни кибри синибди, уйлансам, уйланавераман», деб ўйладим. Аммо кейин аёл бўлсангиз ҳам биринчи бўлиб ярим қадам ташламаганингизни ҳис этиб, «Фотиҳа қиляпсанми, энди уйланасан-да», деган писандангизни сезиб, фикримдан қайтдим. Сиз ўша мени «Чолиқуши» ресторанида ёмонотлиқ қилган Садафсиз, ўзгармабсиз…»
Бирдан Садафнинг кўз олди қоронғулашди. Ҳарфлар остин-устун бўлиб кетди. «Чолиқуши» ресторани. Нега шу пайтгача Садаф бу воқеани умуман эсламади? Бахтиёрни осмондан тушган шаҳзода деб хаёл қилди?
Лекин ўшанда — лицейнинг охирги босқичида ўқиётганида ўйловсизлиги рост эди. Аммо «Чолиқуши» ресторанига овқатлангани ё кўнгил ёзгани учун эмас, гуруҳдош дугонасининг тўйига борганди. Уларнинг столига хизмат қилаётган официант йигитча қадди-қомати келишган, жиддий, сиполиги билан бошқа ҳамкасбларидан ажралиб турарди. Табиийки, ўн еттидан ўн саккизга қараб кетаётган қизларнинг бир кўзи йигитларда бўлади.
— Садаф, ўзимизнинг чиройли эканимизни биларканмиз-а?
— Бе, ким бўлибмиз? Битта югурдакмиз-да бор-йўғи. Ҳозир манави идишдаги ичимлигимни тўкиб, ўрнига бошқа ичимлик қўй, десам, икки букилиб қуяди.
Садаф ёнидаги ўртоғи Гулранг билан муҳаббат фаслига мос ёшларига хос кибр билан киноя тўнини бир-бирига отишар, уларга қиё ҳам боқмаётган йигитчанинг эътиборини ўзларига тортмоқчи бўлишарди.
— Ичимлик қўйинг…
— Негадир бу ичимликни ичгим келмай қолди, яхшиси, бошқасини қуйинг…
— Йўқ, бошқасини хоҳлаётган эканман.
Официант йигитча бир-икки бор қизларнинг истагини бажо келтирди-ю, сўнг гапларини умуман эшитмаганга олди.
— Жа, ўзимизни оларканмиз-да…
— Ҳозир хўжайинига айтсак, думини лики

ллатиб қолади. Ҳамма-
йилларим аламини олсам ҳам бўларди. Лекин сиз қилган ноҳақликни қайтаргим келмади. Ярим йўлда тўхтадим. «Қалбингизни қасосга берманг. Қасос ўти аввал ўзингизни куйдиради», — дейди донишмандлар. Мен ҳам фотиҳани — Худо муҳрини эрмак қилганим учун бир кунмас бир кун жазо олсам керак. Лекин ҳар қанча оғир, вазмин, босиқ йигит бўлсам-да, қасос ҳаловатидан воз кеча олмадим. Ҳар қандай кибрли қиз бир йигитнинг тортган адолатсиз жазоси, синган ғурури, эгилган ҳамияти олдида жавоб бериши шарт, деб ўйладим. Сизнинг бугунги тўкаётган кўз ёшингиз, тақдирингизга тушган ямоқ, «фотиҳаси қайтган қиз» деган тавқи лаънат менинг наздимда, ўша жавоб…»
Садаф Бахтиёрнинг хатини охиригача ўқий олмади, қатордан қаторга хат эмас, ўзи кичрайиб бораётгандек эди. Шу заифлик аро «Бу ўтиб кетади, менинг ҳаётимга таъсир қилмайди», деб ўйлаганимиз кичкина адолатсизлик ҳам бир куни олдимизни тоғ бўлиб тўсиши мумкинлигини хам аник хис киларди.

Тамом

Муаллифга раҳмат

T.me/sinovlarihayot
Audio
🎤Мухриддин Холиков
🎵Ёнимда кол
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Keraksan menga
Shohjahon Jo'rayev
Буйуртма к,ушик
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
"Эркаклик ҳайф ..."


("рижол"лар ўқисин)

Аёли ила яшайдиган, аммо аёли ўзини эрсиздек ҳис қиладиган ҳар бир кимсаларга эркаклик ҳайф...

Бошқа аёлларга чиройли сўзлайдиган, аммо ўз аёли ундан бир оғиз яхши сўз эшитишга муҳтож кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига ўзи подшоҳ-у аёли қулдек ёки хизматкор чўридек муомала қиладиган, аёлининг ҳис-туйғулари ва қадр-қимматини бир тийинга олмайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Ўзи сокин ухлайдиган, аёли эса у сабабли маҳзун ва ачинарли ҳолатда йиғлаб ўтирадиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Дағал ва қўпол бўлишни эркаклик деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...
Ғазабкорлик ва зулмкорликни куч-қувват деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига чўридек ёки фақатгина таом пиширувчи ишчидек қарайдиган ёхуд эри келганда соқовдек жим туришини лозим деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аслида ўзи оиланинг етакчиси, оила бахтли саодатли бўлишига масъул бўла туриб, аёлини бунга жавобгар ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Арзимаган майда-чуйда сабаблар боис уруш-жанжал қиладиган, аёлини ўзини ҳимоя қилишдан ман этиб, ўзини эркак эканини пешлайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлнинг ҳуқуқини гўёки у бир ҳайвон ва унинг вазифаси фақатгина таом пишириш, ичимлик тайёрлаш деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Гарчи Аллоҳ таоло аёлга сўзлашув ва туйғулар неъматини ато этган бўлса-да, аёли уни олдида гунгдек жим туришини лозим биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Айман Ёғий

Ислом – аёлларнинг қадр-қимматини баланд кўтарган, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканини билдирган, уларни эҳтиром қилишга ундаган диндир!

Жобир розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида:
«Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Зотан, уларни Аллоҳнинг омонати ила (никоҳингизга) олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар», деб айтдилар”.

Муслим ривояти.

Бугунги кунда баъзи инсонлар эркак деганда аёлига гапини ўтказа оладиган, гаҳ деса қўлига қўнадиган қилиб олган, айтганини индамай қиладиган, нима деса ҳам айтгани бўлишини шарт деб биладиганларни тушунишади.

Бундай кимсалар ҳақиқий эркакликдан узоқ бўлган, уйда ўзини шердек, кўчада эса қуён боласидек тутадиган, аёлини гарчи лойиқ бўлмаса-да ҳақорат қилиш, сўкиш, уришни гуноҳ деб билмайдиган қадри ўта паст кимсалардир.

Мен топиб келиб, сенлар еб ўтирибсанлар, дея таъна қиладиганлар бор.
Уйдагиларни қуллар, ўзини эса подшоҳ дея биладиганлар бор.
Аслида бу ҳолатлар эркаклик эмас, зулмкорлик, ҳақига хиёнат ва сохта эркакликдан бошқа нарса эмас.

Кимда шунақа феъллар бўлса ўзгариши лозим. Бўлмасам, бундайларга эркаклик ҳайф бўлсин.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

@softabobat
__________________
Эркакларга эркаклар гапиргани яхшиде а? 🙂


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биззи канал учун махсус тайёрлашган... диб қабул қиламиз 😄

T.me/sinovlarihayot
Agar inson "Xech qachon xech kimga ishonmayman" desa, demak bilingki, u qachonlardir kimgadir qattiq ishongan...

— Sergey Yesenin

T.me/sinovlarihayot
#Ҳаётий ҳикоя
Яхшилик қайтади...

Ёзнинг куни бўлгани учун тонг эрта отарди. Ғира-шира қоронғулик тарқаб, кун ёриша бошлади. Улар биринчи АЁҚШга етиб келишолмади. Сал нарида машинанинг мотори ўчди. У ёғига яна анча йўл босиш керак эди. Эркак яна сўкинди. “Энди нима қилсам экан? Бориб бирортасига илтимос қилиб кўрсинми? Худди тиланчидек тиланадими? Пулинг бўлмаса нима қиласан йўлга чиқиб демайдими? Эҳ, ақли қисқа хотин. Товуқмия, деганича борда буларни...” деб ўйлади. Аммо қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам иложи йўқ. “Худо, Ўзингга таваккал”, деб машинадан тушди.
- Дадаси, мен ҳам... деб гап бошлаган аёлнинг гапи оғзида қолди.
- Сен машинада ўтир. Шунча нарсани биров илиб кетмасин. Ўзим бориб гаплашиб келаман, деб жеркиб берди.
Чорасизлик инсонни нималарга мажбур қилмайди. Зўр-базўр қадам ташлаб ёқилғи қуйиш шахобчасига томон юра бошлади. Оёқларига худди оғир тош боғлаб олгандек қадам ташларди. Тавба, бировдан нарса сўраш бунчалар қийин бўлмаса... Ишқилиб, инсофли одамлар бўлсинда. Тушунадиган кишилар бўлса нур устига нур бўларди... Ўз хаёллари билан АЁҚШ ёнига етиб келган эркак атрофга олазарак боқди. Машиналар қатнови кам. Ёқилғи қуядиган мосламалар ёнида ҳеч ким йўқ. “Касса” деб ёзиб қўйилган томонга юрди. Кичикроқ ойнаванд тешикдан ичкарига мўралади.
- Ассалому алайкум, келинг ака, деди ичкаридан бир йигит жилмайиб.
- Ваалайкум ассалом, ҳалиги... ўнғайсизланиб гапиришга чоғланди. Бошлиғинглар йўқми? Ишим бор эди.
- Мен ўзим бошлиқман, тинчликми? сўради йигит ажабланиб.
- Бир дақиқага бу ёқққа чиқа оласизми? ўша оҳангда айтилди гап. Йигит чиқунга қадар эркакни тер босди. Ўзини ҳудди нарса тиланаётган гадой ҳолида кўрди. Ярим аср яшаб, ҳеч бундай ноқулай аҳволга тушмаганди.
- Нима гапингиз бор, ака? деб сўради йигит.
- Узр, ука, сизни безовта қилдим. Сиздан бир ўтинчим бор эди. Ёнимизда икки минг сўм пул қолибди, холос. Афсуски, бензин тугаб машинам ҳув анави ерда ўчиб қолди. Йўқ демасангиз, қарзга ёқилғи қуйиб бероласизми, деб сўрамоқчийдим... шу гапни айтгунча эркак қаро терга ботиб кетди.
- Ака, пулини бермасангиз ҳам майли. Ана, сизга ўн литр бензин қуйиб бераман, деди йигит самимий жилмайиб.
- Менга керакмас, пулини албатта, бугун кечгача етказаман, шошиб гапирди эркак. АЁҚШ бошлиғининг унга ачиниб қарашидан кўнгли оғриди.
- Ака, биласизми, кеча укам боласини Тошкентга олиб кетаётган экан. Боласи оғир аҳволда эди. Йўлда машинасининг бензини тугаб қолибди. Вазиятни тушунтириш учун қўл кўтариб тўхтатган машина ҳайдовчиларининг бирортаси бензин бермабди. Шу пайт нариги йўлда келаётган бир яхши одам тўхтаб, унга бензин қуйиб берибди. Шу сабаб билан жиянимнинг жони омон қолибди. Укам: Агар ўша киши ёрдам бермаганида, боламдан айрилиб қолардим, деди. Шу боис бугун ким биринчи келса ўн литр бензинни текинга бераман, деб ният қилгандим. Бахтимга сиз йўлиқдингиз, деганча йигит қўлини ҳамсуҳбатининг елкасига қўйди.
- Мен мингдан минг розиман, олаверинг.
- Укангизнинг машинаси кўк рангли Нексиямиди? сўради эркак.
- Ҳа.
- Э биродар, Яратганнинг марҳаматини қаранг. Сен бирни берсанг, сенга ўнни бераман, дегани рост экан. Укангизга мен бензин қуйиб бергандим, деганча у қувончдан ёшланган кўзларини артиб қўйди.

Саида Қорабоева.
@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Қисса
1-қисм

Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқилиб ойим ўлиб қолмасин...”
Сал ўтмай, отасининг шарпаси сезилди. Ҳартугул, у айвоннинг нариги эшигидан чиқди. Важоҳати ва гавдасидан от ҳуркадиган эркакнинг ташқарига қадам қўйиши баробарида Муниса ичкарига одимлади. Иккаласининг ҳаракати бир вақтнинг ўзида бўлгани боис, ота қизини пайқамади. Қизалоқ эса югурганча бориб, чўзилиб ётган онаси ёнига мук тушди. Туртишга, овоз беришга қўрқди. Жим ўтирганча волидасининг кўксига кўз тикди.
— Нафас оляпти... — пичирлади қиз. Сўнг худди шу оҳангда оҳиста деди: — Ойи, ойи... Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?
Онадан жавоб — инграш бўлди.
“Оғримай бўладими? Ахир бурнингиздан қон оқяпти, пешанангиз шишиб чиқибди, қўлларингиз кўкарибди...”
У онасининг юзини силади. Бурнидан оқаётган қонни артди. Сўнг беихтиёр ҳовли этаги томон кетаётган отасини кузатди. “Нега у бу қадар раҳмсиз, тошбағир, шавқатсиз? Нима учун доим онасини сал нарсага калтаклайди? Ахир бошқалар бундай қилмайди-ку! Ана қўшниси Каромат опа доим хушчақчақ юради. Чунки эри ҳеч қачон қўл кўтармаган...”
Отаси доимгидек трактори томон йўл олди.
— Онангни сени... Дардисарлар... Мол... — у бисотидаги барча ҳақоратларни айтишдан чарчамасди.
Кенг ҳовлининг артофи ҳеч нима билан ўралмаганди. Битта ўрик ва сал наридаги иккита олманинг энди бўй чўзаётган кўчатини айтмаса бошқа дарахт ҳам йўқ. Уйнинг ўнг ёнида тандирхона, ундан сал нарида молхона жойлашган. Ўша молхона ёнига отаси ариқдан чиққан тупроқларни тўплаган. Тупроқ уюми устига эса доим тракторини қўяди. Трактор қияликда тургани учун ўт олиши осон кечади.
Жаҳли босилмаган ота тракторини кўздан кечираркан, чўнтагини кавлади. Сўнг “клёнка”дан тикилган, яшилми, қорамтирми рангини ҳам билиб бўлмайдиган нос ҳалтачасини чиқариб, букланган қисмини авайлаб очди. Ўнг кафтига носни тўка солиб, шоша-пиша оғзига қоқди. Лабларини чуччайтириб, қалин қошларини чимираркан, айвонга кўз қирини ташлади. Қўрқиб кетган Муниса эса ўша заҳоти бошини эгиб, нафас ҳам олмай турди. Ҳозир уни кўриб қолса борми, қайтадан қиёмат қўпади.
“Бирор жойга кетса эди. Ойимнинг юзига сув сепардим. Кўзларини очарди. Кейин...” Қизалоқнинг бўғзига аччиқ нимадар тиқилди. Кейин нима ҳам бўларди? Иккаласи юм-юм йиғлайди. Унсиз, сассиз... Мана шундай пайтларда онаси унга меҳр кўзи билан боққандек бўлади. Муниса онасини қучоқлаб олади. “Қизалоғим, меҳрибоним...” дея бағрига қаттиқ босиб ўпиб-эркалашини жуда-жуда истайди. Афсуски, ундай бўлмайди.
— Тур, отанг кўрса иккимизни ҳам ўлдиради. Қимирла тез. Сигирдан хабар олдингми? Укаларинг қани? — онаси дарров уни ўзидан итаради.
Шундай дамларда Мунисанинг янада хўрлиги келади. Сигир баҳона қишлоқ четидаги тутзор томон чопқиллайди.

AGAR YOQYOTGAN BOLSA LIKE VA REAKSIYA BOSIB QOYASIZLAR SHUNGA QARAB TONGDA DAVOM ETTIRAMAN!!!!

@ibratli_sozlar
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Қисса
2-қисм

— Онаж-о-о-н, — онасининг заиф ва ингроқ овози қизчанинг хаёлини бўлди.
— Ойи, — пичирлади у. — Ойи...
Бошқа нима дейишни ҳам билмади. Кўзларидан ёш думалади. Онаси инқиллаб ўрнидан турди:
— Бошим айланиб кетяпти. Даданг қани?   
Муниса нигоҳи билан ҳовлига ишора қилди.
— Укаларингни олиб кел-да, сигирга бор.
Қизалоқ бошини қуйи солганча ўрнидан турди. Доим отаси онасини калтакласа укаларини қўшниси Каромат опага бериб келади. Уларнинг ҳам ўзи каби эзилиши, азоб чекишини истамайди. Эндигина учга кираётган Камол ва эмаклай бошлаган Жавлон ҳам уйда шовқин кўтарилиши билан қўрқиб, чириллашга тушишади. Бу отасининг баттар жаҳлини чиқаради. Муниса балки отасининг янада жаҳл отага минишини истамагани учун шундай қилар... Энди уларни олиб келса бўлади. Аммо қиз эшик олдига бориб тек қотди.
— Нега туриб қолдинг? — норози қаради онаси. Кейин дунёнинг ишларидан ёзғирган бўлди: — Бу дунё нега бунақа экан, а? Ташвишлари камлик қилгандек, турган-турмуши — мушт! Жоним-ей, ҳамма жойим зирқираб кетяпти...
— Ойи... —  қизча “дадамни бирор жойга юборинг, чиққани қўрқяпман”, демоқчи бўлди. Бироқ онаси ҳам ундан кўпроқ қўрқишини билгани учун индамади.
— Қоққан қозиқдай тураверасанми? Укаларингни олиб кел, дедим сенга, — ҳолига ярашмаган баланд овозда бақирди онаси.
Муниса бир чўчиб тушди-ю, эшикдан югуриб чиққанини ўзи ҳам билмай қолди.
— Ҳей, кўккўз! Қаёққа боряпсан? Сигирни отанг олиб келадими? — Мунисага кўзи тушиши билан оғзидаги носини туфлаб, ўшқирди отаси.
Шўрлик қизча қай томонга юришни билмай қолди.
— Сигирга бор, укаларингни ўзим олиб келаман, — оқсоқланиб эшикдан чиққан онаси жонига оро кирди. Мунисанинг отаси ёнидан ўтишга юраги йўқ. Шунинг учун ҳовлининг чоп томонидан юриб тутзорга йўл олди.
— Бошинг бориб, оёғинг қайтсин! — ортидан айтилган ҳитоб юрагига титроқ олиб кирди.
— Югуришим керак. Қанча тез борсам, шунча кўпроқ ўтираман... — Муниса шундай дея югура кетди. Тутзорга киришидан олдин эгилиб, дарахтлар орасига қаради.
— Шу ерда... Шу ерда экан... — ширин энтикди у. Ўзича жилмайиб, яна югуриб кетди.
— Мовийкўзим, қўзим, келдингми? — уни кўриши билан Райҳон момо қучоқ очди.
Қизнинг ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, табассум қилиб, салом берди. Сўнг ўзини момонинг қучоғига отди:
— Сизни соғиндим, момо...
— Мен ҳам сени кутиб ўтиргандим. Қара, сенга нима олиб келдим. Ёнғоқ ва туршак... — момо нимчаси чўнтагидан атаганини Мунисага чиқариб берди.
Мунисани шу кампирдан бошқа ҳеч ким бағрига босмаган, эркаламаган. Шунинг учун унинг ёнидан жилгиси, қучоғидан чиқгиси келмайди. Момодан келадиган ёқимли бўйни ҳам ҳеч қаерда туймаган.
— Момо, исмингиз Райҳон бўлгани учун сиздан ёқимли ҳид келадими? — Муниса доим ўйлаб юрадиган саволни берди.
Момо селкиллаб куларкан, тим қора бахмал нимачасига тўғроғич билан қадалган қорамтир майда қалампирмунчоқни кўрсатди:
— Бу қалампирмунчоқнинг ҳиди, болам. Момонгда ҳид қолибдими, энди...
Муниса илк бор кўриб турган, уч томони ғунчани эслатувчи бу ажиб нарсани ушлаб кўраркан, ишонмади:
— Йўқ, ширин ҳид буники эмас, сизники. Чунки аввал буни сизда кўрмаганман.
— Эътибор қилмагансан. Аввалдан бор. Биз ҳозиргиларга ўхшаб атир сепишни билмаганмиз. Мана шу бизнинг атиримиз.
— Бу ҳид сизники. Мана шу кичкина нарса сизнинг қучоғингизнинг ҳидини олиб қўйишини истамайман, — Муниса момонинг пинжига суқилди. Момо эса бошқа чўнтагидан чақилган ёнғоқ мағзини чиқариб, қизнинг оғзига солди.
— Ёнғоқ нега ғадир-будир? — бошини кўтарди Муниса.
— Ғадир-будир дема. Бу Аллоҳнинг каромати. Яхшилаб қара, у мияга ўхшайди. Унинг мияга фойдаси кўп эмиш. Туршакка қара, юракка келишиб кетади. Бу юракка даво дегани. Ловия-чи, ловия у буйракни эслатади. Айтишларча, буйракка шифо. Кўрдингми, ҳамма нарсада ҳикмат бор.
Муниса момонинг суҳбатини жуда яхши кўради. Афсус, ёнида бошқа қолишнинг иложи йўқ. 
— Мен сигирни олиб кетгани келгандим, — отасининг юзи кўз ўнгида жонланиб сакраб турди у. Момо берган егуликларни этагида тутганча тузук хайрлашмай ҳам чопқиллади...
* * *
— Сенга нима дегандим! Судралиб қаерларда юрибсан? — уни кўриши билан отаси сўкина бошлади.
Муниса қалтираб, этагини қўйворди-ю, сигирни жойига боғламоқчи бўлди. Момо берган ёнғоқ ва туршаклар ерга думалади.
— Мен сенга бошинг бориб, оёғинг келсин, деганмидим! — отаси шундай дея унинг қулоқ-чаккасига қулочкашлаб туширди. Озғин, енгил жуссали Муниса чинқириш баробарида учиб кетди. Чап чаккаси сигирни боғлаш учун қоқилган қозиққа тегди.
— Ўч! Овозингни ўчир! — тағин ўшқирди ота.
Кўзидан олов чиққандек бўлса-да, Муниса ҳаммасини ичига ютди. Сал нарида сигир соғишга келган онаси челакни ушлаганча ердан кўз узмай турарди.
— Мана кўрдингми? Етиминг нималар қилиб юрибди? Ўзи ҳаммасига сен айбдорсан. Олиб келма, деганман бошида сенга! — энди отаси онаси ёнида пайдо бўлди. Аммо қўл кўтармади. Шундоқ ҳам моматалоқ бўлиб ётган аёлининг юзига қаттиқ тикилди-ю, нари кетди.
— Сигирни боғла, ер ютгур! Қаерда эдинг? — онаси ҳам аламини Мунисадан олди.
Онасига сўзсиз итоат етган қиз, сал нарида сочилиб ётган момонинг туҳфасига қўл чўза олмади.
— Ўв, кўккўз! Жавлонни кўтар... — отаси эшик олдидан бақирди. Қизалоқ югурганча бориб, ҳовлига емаклаб чиққан кичик укасини бағрига олди.
Улар кечки овқатни ҳам ҳақорат ва сўкинишлар билан ейишди. Шу билан тун чўкди. Сокин, тинч, осойишта тун... Муниса биргина тундан нажот топарди. Кун бўйи тиним билмагани учун ўрнига ётиши билан уйқуга кетарди. Эсида, илгари ота-онаси, укалари билан ухларди. Сўнг онаси уни қўшни хонага ётқизадиган бўлди.

Давоми окшом 21:00 да
АЛБАТТА ЯНА РЕАКСИЯЛАРГА КАРАЙМАН
@ibratli_sozlar