🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
706 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сах,ар туриб х,амдларим бисёр,
Саловатлар айтайин такрор.
Гўзал уммат бўлайин эй Ёр,
ОЛЛОХ,жоним, салом-ассалом,
Пайгамбарим(сав), салом-ассалом.

Гулларимга шабнамлар қўнган,
Капалагим яйраган кулган.
Саболарим келтирди салом,
Қадрдонлар салом-ассалом!
Мех,рибонлар салом- ассалом!

Борингизга айтайин шукр,
Ўйлаб туриб қилайин фикр.
ОЛЛОХ,имдир ўйловим, зикр,
Гул-райх,онлар салом-ассалом!
Боғ-бўстонлар  салом-ассалом!

Чаккасига райх,онлар таққан,
Масжидларда намозлар уққан.
Аберасин эркалаб қучган,
Бобожонлар салом-ассалом,
Моможонлар салом ассалом.

Бах,орой х,ам кулади хандон,
Қалдирғочлар келади шодон.
Эл-у юртим бўлгандир омон,
Отахонлар салом-ассалом,
Онахонлар салом ассалом.

Дошқозонда қайнар сумалак,
Атрофида гўзал х,ур-малак.
Йиллар ўтар тез чархпалак,
Мард ўғлонлар салом-ассалом,
Лобар қизлар салом-ассалом.

Кулларимдан тушмайди калам
Париларим ёнимда хамдам
Яшаяпман кувониб хар дам
Ашъорларим салом ассалом
Мухлисларим салом ассалом


T.me/sinovlarihayot
Амал қилинг...

Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ УШЛАНГ...!
Уларга уларни яхши кўришингизни БИЛДИРИБ қўйинг...

Қилган хатоларини кечиринг... Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни "ТАШЛАБ" кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади... Қалбда эса уларнинг ЁДИ ва соғинчигина қолади...

Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини ТИКИБ қўйманг...! Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ЁН беринг...!

Ҳаёт жуда ҳам қисқадир...!
У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ЁМОН кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига АРЗИМАЙДИ…!

Эртага… Биздан ХОТИРАГИНА қолади…
Ўлим ҳеч кимдан РУХСАТ сўраб келмайди…
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини КЕЧИРИБ юборинг…!
❤️❤️❤️

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤷‍♀ ЭРКАКГА қараб - АЁЛНИ қандайлигини билиш мумкинми!

🙋‍♂ Агар эркак - бахтли, муваффақиятли, қувноқ, кўзлари кулиб турган, кучли, садоқатли, оилапарвар, юксалаётган эркак бўлса - билингки, бу аёлининг ўз устида ишлашлари, аёлининг ҳақиқий аёллик нафосати, аёлининг пок севгиси, нафис-қалби натижаси ...

🙅‍♀ Шунчаки омади келиб,
шунақа эркакка турмушга чиқиб қолмаган.

👸 Бу аёлнинг натижаси!

🙅‍♂ Агар эркак ғамгин, муваффақиятсиз, аёлсифат, инжиқ, жаҳлдор, хиёнаткор, зулмкор ва яна шунга ўхшаш сифатларга эга эр бўлса - бу унинг аёлининг сал билимсизлиги, ўз қалби, руҳияти устида ишламаслиги, ўзидан аёллик нафосатини таратолмаслиги, бунга урунмаслиги, ўзини оппоқ деб, барчани айблаб ўтириши натижасидир ...

🤷‍♂ Эркакнинг ҳар икки ҳолати ҳам, икки тоифадаги аёллар ҳаракатининг натижаси!

🤴 Бахтли эркак - бахтга интилган аёл ҳаракатларининг натижаси!

🤦‍♂ Бахтсиз эркак - кимдир келиб бахтли қилиб қўйишини кутиб яшайдиган аёлнинг ҳаракатсизлиги натижаси!


T.me/sinovlarihayot
✒️ ЎГАЙ ОТА ҚЎЛИДА ХЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ
(Реал воқия асосида ёзилди)

Мен атига икки ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди
ҳеч қачон мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни,
ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ... Менинг ойимнинг исми Машхура, у мени
дунёга келтирганида 17 ёшда эди. Бувим мени
жудаям яхши кўрарди, дадам бахтим учун ўз ҳаётини
беришга ҳам тайёр эди. Бахтли гўдак эдим... Ойим
компютер қаршисида, интернетда кўп вақтини
ўтказарди. Мен энди гапиришни ўргана бошлаганимда дадам ва ойим тез-тез ва жиддий жанжаллашиб
қолишарди. Ниҳоят ойим дадам билан ажрашди ва
кутилмаганда хорижга, қайсидир шаҳарга кетишга
қарор қилди. Янги уйимизга келганимизда, мен
ўзимнинг «янги дадам» билан танишдим. Бошида у
жуда меҳрибон эди. Аммо кейинроқ мени ура бошлади. Мен ундан қўрқардим. Жудаям. У мени
ўзининг камари билан катта қила бошлади. Ҳар гал
маст вақтида шу камари билан саваларди. Ойим унга
қаршилик қила олмасди. У ойим иккимизни кўчага
ҳайдаб юбориши мумкинлигини айтиб қўрқитарди.
Унинг овозини эшитишим билан крават тагига бекиниб олардим. Лекин у барибир мени топиб
оларди. Қўрқиб қочардим. Лекин у барибир тутиб
оларди. Ахир мен ташлаган уч қадамим унинг бир
одимлашига ҳам етмасди. Бир куни «янги дадам»
тоби йўқлиги учун ишга бормади. У бугунги кун
менинг тарбиям билан шуғулланиш учун ажойиб имконият эканлигини айтди. Мен девор қоғозига
юракча расмини чизгандим. У бундан ғазабланди ва
камарини ечиб мени ура бошлади. Оғриқ жудаям
кучли эди. Ойим у мени қандай ураётганини
шунчаки кузатиб турарди. Мен ҳеч нарса қила
олмадим, фақат йиғладим. У ойимга камарни тутқазди ва бақирди: «Ур!» Эй, Худо, ойижон, наҳотки
сиз ҳам мени урсангиз?! У яна бақирди: «Агар сен
болани қандай тарбиялаш кераклигини билмасанг,
иккалангизни ҳам ҳайдаб юбораман» Ойим мени
урди. «Яна»,- такрорлади «янги дадам». Яна уришди.
Яна... Жажжи танам оғриқларни ҳис қилмай қўйди. Фақат жуда совуқ қотардим. Ойим йиғлаб камарни
улоқтириб юборди ва мени бағрига олди. Зўрға унинг
юзини силадим ва шавқатсиз дунёда охирги марта
гапирдим: «Ойижон, сизни яхши кўраман».... Бугун
ўлганимга 40 кун бўлди. Мени ўз юртимизга, ҳақиқий
дадамнинг уйи яқинига кўмишди. Дадам ва бувим ҳар кун қабримга келишади. Ўзлари билан жуда кўп гул
ва ўйинчоқлар олиб келишади. Афсуски улар б-н
гаплаша олмайман.. Ойим қамоқда, жудаям
афсусдаман. Барибир ойимни жуда яхши кўраман.
Ойижон, мен ҳам сизга ўхшаган гўзал қиз
бўлмоқчийдим, энг чиройли расмлар чизмоқчийдим. Кун келиб сиз каби она бўлганимда, фарзандимни
камар билан эмас, меҳр билан тарбия қилмоқчийдим.
Ойижон, энди осмондаман. Бу ерда жуда кўп
фаришталар бор. Фақат сиз йўқсиз... Мен атига икки
ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди ҳеч қачон
мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни, ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
T.me/sinovlarihayot
​​​​Ибратли.

​​​-Опажон яна айтаман,бошқа йиғламанг Мен тушингизда бўлса ҳам тез-тез келиб тураман, мен ўзи ҳар доим сизлар билан биргам​​ан-у, фақат сизлар мени кўролмайсизлар-да. Ҳатто Меҳри, Маҳлиё, Гули сингилларимнинг тўйларига ҳам дадам билан бирга келганмиз, кузатганмиз. Менинг борган жойим бу ердан қанчалар яхшилигини тасаввур ҳам қилолмайсизлар. Бу у ёқда кўпчиликмиз. Бобом, бувим, амаким , тоғаларим, ҳаттоки кичик Наргис ҳам биз билан бирга. (Наргиз амакиларининг 5 ёшли набираси бўлиб, яқинда оққон касаллигига чалиниб, вафот этганди.) Ҳа,айтгандай, кенжатойимиз Гули яқинда ўғилчалик бўлади. Опажон, онамга ўзингиз яхшироқ қаранг, насиб бўлса онамларнинг умрлари узоқ бўлади. Мен энди кетишим керак.-дебди Нодиржон хотиржам. Кейин у дарвозахонада уни кутиб турган дарвешга эргашиб, чиқиб кетибди. Муҳайё ҳушини йиғиб уларнинг орқасидан югуриб чиқса, кўчада ҳеч ким йўқ эмиш...
Худди шу жойда Муҳайё уйғониб кетганини эслайди. ”Тавба,-ўйлади у. -Шунақа ҳам аниқ-тиниқ туш бўлиши мумкинми?” Охири у кўп ўйланиб ўтиришдан зерикиб, жойидан турди. Бўғирсоқ қилиб қўшниларга тарқатиш ниятида хамир қорди. Кейин эса таҳорат олиб жойнамозга ўтиргунча ҳам кўнглининг бир чеккасини кўрган туши банд қилиб турганини ҳис этди.
Ибодат қилиб бўлгач билганича Қуръони каримдан оятлар ўқиган Муҳайё бўғирсоқ пишириб, қўшниларга, кўчадаги болаларга тарқатди. Ҳар икки фарзанди оромгоҳда бўлгани учун шундай кичик юмуш қолиб ўзига қолиб кетганидан қалбида қандайдир завқ ва осойишталик туйди. Дарвозасининг олдидан оқиб ўтадиган ариқча ёнида чўккалаб, сувга кўрган тушини айтди. Кейин уйга кириб,тоза кийим кийди. Бошига чиройли рўмолини ўраётганда ойнадаги аксига кўзи тушди. Кўзларида қандайдир ҳаловат, ўзгача нур сезгандай бўлди. Кейин бўлса, иккита нон орасига бўғирсоқ ва ширинликлардан солиб янги белбоққа ўради. Йўлга отланиб, энди хонадан чиққан пайтда, ҳовлига кириб келаётган синглиси Меҳрига кўзи тушди.
- Ассаломуалайкум. Опажон, суюнчига келяпман. Гули паҳлавондек ўғил кўрди. Ўзиям нақд 4 кило туғилди, деди Меҳри хурсанд саломлашаркан. -Онам ҳам ўша ерда “ўғил неварам яна биттага кўпайди”-деб қувониб ўтирибдилар. Кўрсангиз қуйиб-қўйгандек Нодиржон раҳматлига ўхшайди.
- Умри ўхшамасин, илоҳо. Жиян муборак бўлсин, деди Муҳайё жилмайиб синглисини қучоқларкан. Худойим умри, ризқи билан берган бўлсин. Ҳамма хурсанд бўлиб ўтиргандир-а.
-- Хурсандчиликни сўраманг энди. Вой, куёвнинг қувонганини кўрсангиз. Юринг, бирга туғруқхонага бориб, чақалоқни кўриб келамиз. - деди хурсанд кайфиятда Меҳри. Ўғил туғилди деб, дунёларга сиғмаяпти. Дилшод қўйишармиш исмини.
-Майли туғруқхонага бирга борамиз. Лекин ҳозир бирга қабристонга бориб келайлик, -деди Муҳайё. -Ўтганларнинг руҳига Қуръон тиловат қилиб келайлик.
Меҳри унга бир қаради-ю, индамай эргашди. Опасининг дарду-изтироблари ўзи учун ҳам бегона эмаслигини ҳис қилгани учунми, “нимага?” деб сўрамади ҳам. Муҳайё илдам қадамлар билан кўча бошига қараб юраркан, тонгги ҳорғинлиги тарқалиб кетганини ҳис қилди. Аввал ўзи тасаввурига ҳам сиғдиролмаган илоҳий бир дунё мавжудлигига ич-ичидан имон келтираркан, дунёда одамзоднинг ақли етмайдиган, тушунтириш қийин бўлган мўъжизалар кўплиги ҳақида ўйлади. Синглиси билан янги туғилган чақалоқ ҳақида гаплашиб кетаркан, вужудида Нодиржон вафот этган ўша мудҳиш кундан буён ўзини ҳалигача азоб бериб келаётган оғир айрилиқ доғи, мотам юки елкасидан қулагандай эди. Аёл ҳаётда туғилиш ва ўлим ҳар қадамда ҳамдам эканлиги, тириклик доимо давом этиши ҳақида ўйлади. Ўзининг бу ҳолатини ундан нималарнидир сўраб, ўзича кимлар ҳақидадир берилиб сўзлаб кетаётган синглисига тушунтириш мушкул бўлса-да, қалби ёруғ, руҳи эса алланечук енгил эди.
Муаллиф:Мохигул Назарова
T.me/sinovlarihayot
🌹Siz faqat baxt uchun yaratilgansiz!

Nurlar sochib tursin ezgu qalbingiz,
Aslo dard chekmasin yuraklaringiz,
Sizga baxt tilayman, yetmasin g‘amlar,
Men jonimdan suygan yaxshi odamlar!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸

Hayot qisqa, qo‘ying kuyinmay yashang,
Hasratlarga kulib, qasd qilib yashang,
Kimningdir qalbida baxt bo‘lib yashang,
Sizga baxt tilayman, yetmasin g‘amlar,
Men jonimdan suygan yaxshi odamlar!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸

Yig‘lamang, alamlar tugasin, yonsin,
Mehr berib yashang, qahrlar yonsin,
Dunyo dunyo bo‘lib hayratda qolsin,
Sizga baxt tilayman, yetmasin g‘amlar,
Men jonimdan suygan yaxshi odamlar!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸

Quvonchlarni quching, yayrasin dillar,
Yuzlaringiz kulsin, shodlansin yillar,
Sevilib yashasin barcha ko‘ngillar,
Sizga baxt tilayman, yetmasin g‘amlar,
Men jonimdan suygan yaxshi odamlar!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸

Sizni Alloh suysin, asrasin doim,
Halovat soyangiz bo‘lsin ilohim,
Siz borim, siz jonim, hayotim manim,
Sizga baxt tilayman, yetmasin g‘amlar,
Men jonimdan suygan yaxshi odamlar!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸
T.me/sinovlarihayot
"Аёл  бахти"

Аёл  бахти  унинг  кўзида,
Ёрга айтган ширин  сўзида ,
Кучоғига  фарзандин босиб
Эркалаган луппи  юзида!

Аёл бахти нимадир узи?
Бахт қувончдан  йиғласин кўзи,
Ёри  севиб бағрига босиб
"Севаман" деб эшитган сўзи!


Аёл  бахти олмосларга тенг,
Иссиқ меҳри кунглидайин кенг,
Нозик қўлин юзингиз суриб,
"Жон  онаси севаман"чи денг!

Аёл бахти сизнинг  ўзингиз,
Сир  бермаган  қаро  кўзинггиз,
Қулоғига  секин  пичирлаб,
" Севаман" деб  айтган  сўзингиз!

          
        Гулшан  Насимова

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐💐💐💐💐💐💐💐💐
💐 Сизга бир дунё 💐
💐 Бахт тиладим!!! 💐
💐💐💐💐💐💐💐💐💐

🌷🌳Томирида барака..
🍀🌹 Бутоғида иймон..
🌷 🌴Новдасида ҳурмат
🍀 🌺Ифорида жаннат...
🌷🌳 Юрагингиз нурга тўлсин
🍀 🌸Қалбларингиз иймонга...
🌷 🌲Оқибат тарк этмасин

T.me/sinovlarihayot
Эр-хотинлик ҳаётини жанг деб ўйлайдиганлар, бунда ғалаба қозонишим шарт деб фикрлайдиганлар хато қилишади. Аксинча, эр-хотинлик ҳаловати бир-бирининг хатосидан кўз юмиш билан бардавом бўлади. Эр хотиннинг, хотин эрнинг камчиликларидан кўз юмади. Ҳар бир ишда тўхталаверсак, ҳар бир гапдан таъсирланаверсак, ҳаётимиз дўзахга айланади.
***
Ҳаётда муваффақиятга эришмоқчи бўлган киши аёллар табиатини яхши англаши лозим. Хотинига дўстга қилган муомаласини қилмаслиги керак. Фарзандларига ҳамкасбларига қилган муомаласини қилмаслиги керак. Ҳаётдаги ҳар бир гуруҳнинг, ҳар бир ижтимоий табақанинг бошқалардан фарқлича бўлган табиати ва туйғулари бор. Ҳаммага бир хил муомала қиладиган киши худди барча беморга бир хил дори берадиган табибга ўхшайди.

«Набавий тарбия» китобидан.
T.me/sinovlarihayot
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐

🍃Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🕋

🍃🌺Қалбимиз тўрида
🌺🍃иймон порласин
🍃🌺Мусулмон халқини
🌺🍃Аллоҳ асрасин
🍃🌺Бу ғариб қалбимиз
🌺🍃нурларга тўлсин
🍃🌺Жума аёмингиз
🌺🍃муборак бўлсин!

🌺🍃Ҳафтанинг муборак
🍃🌺кунида азизлар,
🌺🍃Қалбингиз иймон
🍃🌺нурига тўлсин.
🌺🍃Меҳрибон онажон,
🍃🌺қадрли отам,
🌺🍃Жума айёмингиз
🍃🌺муборак бўлсин!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vafoli inson deganda seni ismingni aytganman
Meni uyaltirib qo'ymagin...
SEVGİLİM 🫶🏻🥰

T.me/sinovlarihayot
✳️ Қалампирмунчоқли чой асабларни тинчлантиради

Керак бўлади:

🔅100 мл совуқ сув
🔅2 стaкан қайнаган сув
🔅1 ош қошиқ қора чой
🔅 ½ лимон соки
🔅4 бўлак қалампирмунчоқ
🔅3 қошиқ шакар

ФОЙДАСИ:
▪️Ҳазм қилишни яхшилайди;
▪️Асабни тинчлантиради;
▪️Депрессиядан халос этади;
▪️Уйқуни яхшилайди...

💁‍♀Яқинларингизга улашиб қўйинг.

T.me/sinovlarihayot
📈 Rivojlanish vaqti kelganini qanday bilish mumkin?

📍 Hayotingizda birdan vaziyatlar teskarisiga ketishni boshlaydi.

📍Yoki sizga quvonch berayotgan ishingizdan (aslida u boshidan quvonch bermagan) koʻnglingiz toʻlmay qoladi.

📍Hayotingiz zerikarli, bir xilda hech qanday maqsadsiz, mazmunsiz kunlarga aylanadi. (Bu holat esingizni taniganingizdan boʻlgan boʻlsada, siz endi payqay boshlaysiz)

📍Atrofingizdagi insonlar sizni  tushunmayotgandek, oʻzingizni hech kimga kerakmasdek his qila boshlaysiz.

📍Huddi hayotingiz tugab borayotgandek yoki nimanidir oʻzgartirishingiz kerakdek tuyuladi.

📍Taqdirim shumi?... degan oʻy-hayollar domiga kirib ketasiz.

📍Hayotingizni kimdir boshqarayotgandek tuyuladi

📍Taqdirda adolat yoʻq ekanda degan oʻylar miyangizda charx uradi...

  Yuqoridagi holatlarning barchasi yoki bir nechtasi sizda kuzatilayotgan boʻlsa, anglangki, RUH sizga rivojlanish vaqtingiz kelganini anglatishga urinayotgan boʻladi
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

🍃Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

🌺Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

🍃Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

🌸Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

🍃Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

🕊Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

🌹Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

🍃 Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

🌼Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

🍃Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

🌺Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

🍃Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.
T.me/sinovlarihayot
АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ДИЛДАГИ ЯШИРИН СЎЗЛАРИ......

Керак эмас менга баланд қасрингиз.
Шинамгина кулба қуринг дадаси.
Бунчалар ҳам таранг бўлса феълингиз
Хаётда сал кенгроқ бўлинг дадаси.

Тутманг менга майли хумо қушини.
Қайсарман лек аста кўнинг дадаси.
Чия бўри қайраб турар тишини.
Мен учун арслоним бўлинг дадаси.

Сароблардан тилло тахтга интилмам.
Хаммадан бахтлироқ қилинг дадаси.
Сиз борсиз ўзимни ожиза билмам.
Ёнимда поспоним бўлинг дадаси.

Яхши нийятлар ила фарзанд ўстирдик.
Дабдабали тўйлар қилинг дадаси.
Умримиз ярмини яшаб ҳам қўйдик.
Шу ёшдан кўпини кўринг дадаси.

Эл юртнинг олдида тотув яшайлик.
Дўсту ёрон хавас қилсин дадаси.
Сиз чолу мен кампир қўша қарийлик.
Нийятлар ижобад бўлсин дадаси.

•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
     
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борлигингга шукр синглим!

Қалбим нури, чироғимсан,
Ишонганим таянчимсан .
Хам рохатим, онамдайсан,
Борлигингга шукр синглим!!!

Жонга малхам кулгуларинг,
Сўниб кетсин қайғуларинг.
Тошиб турар мехрим менинг,
Борлигингга шукр синглим!!!

Қараб куйсанг кўнглим яшнар,
Дилинг нурга тўлиб яшар,
Сенсиз колса юрак қақшар,
Борлигингга шукр синглим!!!

Кулиб турсанг мехринг сочиб,
Ибодатда  кулинг очиб.
Намозларда нуринг сочиб
Борлингга шукур синглим!!!

Ташвишларда колганда зор,
Жонга етса турли озор,
Ёнимдасан сен дармоним,
Борлигингга шукр синглим!!!
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!

   🌸ЖУМА АЁМИНГИЗ
      МУБОРАК БЎЛСИН
🌙

🕌 Яқинларингизни табриклашни унутманг!


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиздан бир бор хабар олмабман ОНА...» 😥

Оналаримиз баҳтимизга соғу саломат бўлишсин 🤲

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг

Бизга қўшилинг👇🏼
T.me/sinovlarihayot
🔥Она қучоқласам майлими сизни...

Турли ташвишлардан чалғиб, ортиниб,
Кўнглингиз тўқласам, майлими сизни,
Ёнизда турибман бироз тортиниб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Ўзимни ўйлабман қадрингиз билмай,
Нимадан ғамгинсиз, дардингиз билмай,
Бугун қаршингизда жимгина турмай,
Она қучоқласам майлими сизни...

Дилингиз оғритиб, қилмадим парво,
Сизга соғинчларни кўрибман раво,
Ўксик қалбингизга бўларми даво,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кутдингиз бормадим сизни куйдириб,
Юрибман қизларни суйиб суйдириб,
Бу телба танамга бахтни туйдириб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Боқаман жуда ҳам мунгли кўзингиз,
Билдим бахт экансиз фақат ўзингиз,
Хатоларин билди, шоир ўғлингиз,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кел болам дейсиза, кўзингизда ёш,
Мен ҳам йиғлаб олай, йетмади бардош,
Эриб кетармикан дилимдаги тош,
Она қучоқласам майлими сизни...

T.me/sinovlarihayot