🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
752 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
💁‍♀️ҚАЛБ ФОЖИАСИ.

Вужуд суд залига айланди. 

Қалб жиноятчи.
Ақл қораловчи.
Ғурур жабрланувчи. 

Ақл айтди:

- Қалбни ўтда ёқиш керак. У хиёнаткорни севиб қолиб ғурурни яксон қилди. 

Қалб айтди:

- Мен севиш учун бу вужудга берилганман. Мен севдим, қолгани мени айбим эмас.

Ғурур айтди:

- Қалбни бу вужуддан бутунлай ҳайдаш керак. Минг лаънат сенга қалб. Сени борлигинг барчамизни барбод қилди. 

Қалб йиғлади:

- Нега бундай? Мени ҳам севиб-севилишга ҳаққим йўқми? Бахтни ҳис қилишга ҳаққим йўқми? Ана қанчадан-қанча нопок қалблар бахтиёр.

Ақл айтди:

- Сен қалб бошга битган боласан. Кўр-кўрона бир аблахни севиб қолиб ғуруни яксон қилдинг!

Қалб айтди:

- Йўқ, йўқ у аблах эмас. Мен яна минг бор қайта шу вужудга берилсам ҳам, яна уни севардим.  

Суд залида исён кўтарилди.
Ғурур айтди:

- Қалбни ўтда ўқиш керак.

Соғинч айтди:

- Қалбни осиш даркор. 

Изтироб айтди:

- Қалбга ўлим... 

Исёнчилар қалбни ўтда ёқа бошладилар. Қалб олов ичра ёнаркан нажот кутарди. Ҳа, у ўз севгилисидан нажот кутарди. Уни бу азобларда қутқаришини, қайтиб келиб уни бахтиёр қилишини, чиндан ҳам севгани, севишини айтишини қалб кутарди. Аммо у келмади...

Қалб олов ичра ёнаркан йиғларди:

- Ахир айб менда эмас. Ақл ўзинг эмасми уни макаммал ва кўркам деган? Соғинч ўзинг эмасми уни қайта-қайта соғинаверган? Ғурур ахир сен эмасми, уни севмаслигини билсанг ҳам бизни тўхтатмаган?
Изтироб ахир сен эмасми, севги азоб бўлса ҳам, ширин азоб деган? Ахир ўша хиёнаткор ақлдан ўтиб, ғурурни енгиб, соғинчни янчиб, изтиробни авраб, менгача етиб келдику.
Энди менда нима айб?!

Қалбда нима айб?! Қалб ўтда ёнаркан дод солиб йиғларди. Айб менда эмас.Қалб ёлвора-ёлвора ёниб кул бўлди.  Қалб ўлди...

Энди бу вужуд қалбсиз яшашга маҳкум. Энди бу вужуд ҳеч қачон севмас ва ҳеч нарсани ҳис қилмас эди!... 

© Оқил Тўрақул.



https://t.me/sinovlarihayot
​​​​💁Хикмат излаганга -хикматдир дунё!

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағал
ликда бўлавермайди:

– Соғлик ҳам синовдир.

– Бойлик ҳам синовдир.

– Гўзаллик ҳам синов
дир.

– Мулк ҳам синовдир.

– Амал ва мансаб ҳам синовдир.

– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.

– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссалом нинг тилидан шундай марҳамат қилган:

- Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир.
(Намл сураси, 40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!

Сулаймон деди:

- Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматла рингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»ю.
(Намл сураси, 19-оят).

https://t.me/sinovlarihayot
​​Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам
талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати
остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
———————————————-
T.me/sinovlarihayot
Shunday ketayki
Sherzod Karim
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ




Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланувчининг суддаги охирги сузи😂😂

https://t.me/sinovlarihayot
Андиша

Санобарнинг дарси кам эди. Қандайдир безовта бўлаверди. Уйига ошиқди. Болаларининг бири мактабда, бири боғчада. Хамир қормоқчи бўлди, аммо кўнгли ошиқиб кетаверди. Хамир қилгиси келмади. Юраги сиқилиб, қаёққадир қочиб кетгиси келарди. Турмуш ўртоғи эшик тагида сигнал чалди, у дарвозани очиш учун қадамини тезлатди. Эри асабийроқ, тез чиқмаса, жаҳли чиқиб кетади. Дарвозани кенг очмоқчи бўлди-ю кўнглига ўз-ўзидан бошқа ўй келди.
—Дадаси, негадир юрагим шошяпди, мени уйга олиб бориб келинг.
Турмуш ўртоғи ҳам кўна қолди.
Санобарни ота ҳовлисига ташлаб қўяркан, тайинлади:
—Сен шу ерда ўтириб тур, икки соатда келиб олиб кетаман.
У боши билан тасдиқ ишорасини қилгач, уйига кириб кетди. Ҳовлига гир айлантириб иморат солинган. Онаси ўнг қўлдаги уйда яшайди. Негадир укасининг аёли кўринмади.
Тўғри онаси ўтирадиган уйга кириб борди. Эшикни очиши билан хонтахта четида ўтирган онаси "ялт" этиб қаради.
—Вой болам, келдингми-я! Шу гапларни айтаркан кампир йиғлаб юборди.
—Худодан бир меҳрибрнимни жўнат, деб сўраётгандим, сени юборибди-да...
—Нима бўлди, ойи, негадир юрагим безовта бўлди, кейин шошиб келавердим.
—Ҳали юзимни ҳам ювганим йўқ, болам, нонушта ҳам қилмадим.
Санобар ортиқча нарса сўрамади. Обдастада илиқ сув тайёрлаб, онасига сочиқ тутди. Кейин чой қўйди. Овқат иситди. Онасининг қорни тўйиб, юзига қизил югурди.
Секин ёстиққа ёнбошлади.
Шу пайт дераза ёнидан ўтаётган келин бир лаҳза тўхтаб қолди.
Кейин эшикдан унинг қораси кўринди.
—Вой, опажон, қачон келдингиз? Қаранг-а, кўрмапман.
—Ҳозир келдим, Фаридахон, ҳижолат бўлманг.
— Ойижон, яхшимисиз? Энди олдингизга кирмоқчи эдим. Чақирмапсиз-да.
—Майли, болам, ишингиз кўп сизнинг, безовта қилгим келмади.

Аслида келин эрталабдан бери дераза тагидан ўн марта ўтган, қайнонаси ҳар ўтганида уни чақирган эди...
Келинидан садо чиқмагач, Аллоҳга ёлборганди.
—Бир меҳрибонимни жўнат!

Эшик тагида таниш машинанинг сигнали эшитилди.
—Мен борақолай, ойи, куёвингиз келдилар, мана Фаридахон қиздан аъло қараб ўтирган эканлар...
Онасини қучар экан волидасининг "тез-тез келиб тур, қизим" дея пичирлаган овозини эшитиб кўзидан бир томчи аччиқ ёш чиқиб кетди, билдирмай сидириб ташлади. Машинага ўтирди-ю келинига айтолмаган гаплари бўғзини куйдириб келди, сўнг елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

Феруза Салходжаева

Муаллиф исми ва канал линкисиз тарқатманг, омонат


https://t.me/sinovlarihayot
💥#СОХТА_НИКОХ.. (3- қисм)



Муаллиф: Робиябегим

T.me/sinovlarihayot
Бир газетада укигандим.
Тулкини тутишиб, уни кулга ургатиш учун, генетикасини узгартириш учунсал кам кирк йил кетган экан. Баъзи инсонларга оналик хиссини тиклаш учун канча йиллар керак буларкан...
Фотима, худди ёввойи курбакага ухшайди, мауглига ухшайди... чунки у инсонийликни акс этмаган хаётда катта булди. Уз онасидан мехр олмади ва табиийки уз боласига хам узида йук мехрни бера олмади. Янаям тушунарли килиб айтганда, инсон узида йук нарсани бировга беролмас экан.
Аллох узи хар бир бандасига акл , фаросат, мехр берсин ва тугри йул курсатсин...
Крик Души Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...

https://t.me/sinovlarihayot