🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
733 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Эртасига душанба эди. (ҳикоя)

Хотини эрталабдан қулоқ-миясини қоқиб қўлига берди.
“Борайлик-а, борайлик…”, деб ебгина қўйди, охири кўнди: “Бўпти, тез қайтамиз…”. Йўлга тушдилар. Йўлда эҳтиёткорлик билан айтилган одобий доира – меҳмонда ўзни тутмоқ сабоғидан ҳам баҳраманд бўлди. “Мулойимгина муомалада бўлинг, жилмайиб ўтиринг.
(Аслида безраймасдан ўтиринг демоқчийди, эрининг тутқаноғи тутиб, ярим йўлдан ортга қайтиб қолишидан чўчиди). “Раъно Акромовна ҳаммани ҳам меҳмонга чақиравермайди. Фақат бизни таклиф қилди…”. Эрнинг энсаси қотди, эснади: “Аёл боши билан шугина ҳам раҳбарпараст-а?. Кетса ўрнини менга қолдириб кетади, деб ўйлайди-да, бечора…”.
Эр ўзича ижирғаниб қўйди.Мезбон уларни хушҳол, очиқчеҳралик ила қарши олди.Кўчадан кўрсанг бир капа, ичига кирсанг дур капа.
Раъно Акромовнанинг ташқаридан разм солсанг, баланд девор ортидан тиртайибгина кўринган уйи, ичкари ҳатлаши ҳамоно қасира-қусур қасрга айланди-қолди. Ял-ял ранг отган турли-туман қимматбаҳо тошлар ётқизилган йўлаклар, қайси бир дунёлардан олиб келиб экилган хил-хил барқ уриб очилган гуллар, (“Буларнинг ҳар бир донаси одамдан қиммат”, – ўйлади эр), рўпарасида кўпириб-тошиб кўкка отилиб турган фаввора теграсидаги заррин намхуш ҳавода ўйноқлаб осилиб турган камалак кўзини қамаштиради.
Теп-текис, кенг-мўл ҳовлига худди ям-яшил гилам тўшалгандайС чимўт босилган.  Ҳовли адоғида олтинтус панжаралар билан ўралган, суви тип-тиниқ мармар ҳовуз сатҳида осмон акс этади. Уй айвонига олиб кириладиган йўлак четидаги ялтироқ устунларга қалпоқчироқлар кийгизилганига қарамай, пастда ҳам бош-оёқ қаторасига икки тарафлама шокосадай-шокосадай ерчироқлар ўрнатилган. (Булар ёнса кечаси атроф алламбало бўлиб кетса керак. Рўпарадаги саройни кўр…)
Эр-хотин оёқлари чалкашиб-чулкашиб мезбон ортидан эргашдилар. Бир амаллаб меҳмонхонага кириб олишди. Борнинг бир томчиси йўқнинг ҳовузини тўлдиради – буларнинг меҳмонхонасида ихчамроқ тўй ўтказсанг бўлади, ўйлади эр. Хотин илжайгани илжайган. Бошлиқ аёлга қилган тавозеси тоғни тешгудай, гўёки у меҳмону бу мезбон.  Кенг-мўл хонанинг қоқ ўртасидаги стол базмбоп этиб тузалган эди, дастурхоннинг тенг ярми турли-туман ичимликлар: оқ, қизил, сариқ, кўк, пушти… бари-баридан бор.
Улар хил-хил емак очилиб-сочилган, сара ноз-неъматлар жо дастурхонга манзират қилдилар.
Раъно Акромовна қирқ ёшлар атрофидаги ҳусни тароватига ҳали соя тушмаган, бўйдор, Яратган қадди-қоматдан қисмаган жудаям гўзал жувон эди. Фақат шу гўзалликка ундаги алланечук шаҳду шижоат малол келиб турарди. Барибир раҳбарлик билиниб тураркан-да, майли, эпкинга юз бурсанг, шамол шаппати тортади, деганлари шу аслида. Мана, ҳозир ҳам қаршисидаги ҳали таниб-танишиб улгурмаган эркакка амр этди:
– Хўш, сиз зерикмай ўтиринг. Нози билан биз минг йиллик дўстмиз. Яхшиси, манавилардан қуйинг.  Ҳали замон бизнинг хўжайин ҳам келадилар. Кейин сизларни ҳоли қолдирамиз.У ботинида бўрон қамалган бу аёлга ҳайратланиб қараб турди.
– Нега анграйиб қолдингиз?
Винойингизни қуймайсизми? – турткилади хотини.
– Нима? Вино… 
Ҳа-я, – у ўрнидан туриб стол четига бориб, ичимликлар ичида алоҳида ажралиб турган, шохдор Буғу тимсолидаги биллур идишдаги “Арман коньяги”га кўзи тушиб, чиндан ҳам анграйиб қолди.
– “Йўғ-е, бўлиши мумкинмас…”. “Туйқус столнинг бу четига айланиб ўтиб “Буғушиша”га қўл узатди. “Буғу”нинг бўйнига ўралган ингичка кумуш тасмага осилган тугмачадайгина олтин суви юритилган медальонни кўриб тахта бўлиб қотиб қолди: “Йўғ-е, бўлиши мумкинмас, бунақа тасодиф сираям бўлиши мумкинмас…”. У жо­йида серрайиб туриб қолди. “Буғушиша” унинг қўлларини чўғ бўлиб қиздирарди.
– Зўр коньяк. Бизнинг хўжайин олиб келганлар… Сиз эркаклар биласизлар, бу савилни. Майли, шуни оча қолинг!У ҳардамхаёл бўлиб “Буғушиша”ни кўксига босган кўйи жойига ўтирди. Раъно Акромовнага сирли қараш қилди.– Очмайсизми? – деди мезбон таажжубда.Қадаҳларга “Буғу”нинг “бурни”дан коньяк қуйилди. Ичилди. Уйтелефон жиринглади. Мезбон даҳлизга чиқиб, гўшакни олиб ким биландир гаплаша бошлади........


T.me/sinovlarihayot
одамлар оқими сира тўхтамайди, тоғ чўққисидан тушаётганлар қанча, ўша ёққа кўтарилаётганлар қанча. Энг муҳими, маданий ҳордиқ – бадантарбия шу аслида.У йўлакка туташ сўқмоқчадан пастга тушди-да, улкан эман ортида бекиниб турди. 
Ҳасан Тўраевич тошйўлак бўйлаб терлаб-пишиб ўтиб кетди. У  Ҳасан Тўраевичнинг ортидан термилиб қолди, кўнгли алланечук хомуш тортиб пастликка эниб кетди. Эртасига ҳам шундай бўлди, улар тоғйўлакда дуч келишди: у чиқаяпти, бу тушиб кетаяпти, бу кўриб кўрмасликка олди.
Ҳасан Тўраевичга у эртасига ҳам дуч келди, бироқ раҳбарнинг ёнида бу гал ўзига ўхшаган ўта салобатли шерик пайдо бўлган эди. Пана тортиш ўнғай туюлди. Лўкиллаб югуриб, пастга эна бошлади.Тошйўлакда баландликка чиқувчилар, пастга тушувчиларнинг айримлари унга тонгги салом йўллаб, сиҳат тилашди, у ҳам алик олиб, уларга яхши кун раво кўрди. Мана,  Ҳасан Тўраевич ҳамда унинг салобатли шеригига рўбарў келди. Беихтиёр тўхтаб қолди. Қўли кўксида, тавозе билан салом берди. Икки савлатдор ҳам (раҳбарликнинг деви бор дейишади) унинг қаршисида тўхташди.
– Ва алайкум ассалом, – деди шерик.
– Яхши дам олаяпсизми, – деди  Ҳасан Тўраевич.
– Раҳмат. Ўзларинг яхшимисизлар, – деди у ғўлдирабгина.
– Биз ҳам энди кўникаяпмиз, – деди  Ҳасан Тўраевич.
– Хўжайин, мен лойиҳалаш маркази раҳбари муовиниман.
Муассасамиз вазирликдан алоҳида жойлашган, – деди у томдан тараша тушгандай қилиб.Салобатли шерик ҳайрон бўлиб қаради. 
Ҳасан Тўраевич унга жилмайиб қўйди:– Мен Сизни тушундим, – деди бош ирғаб.Улар тепаликка йўл олишди. Бу эса пастга… Йўқ, улар тепаликка қийналиб йўл бошлашди, бу эса пастга қараб учди, елкаларидан қанот ўсиб чиқди, шундай катта одам, шундай раҳбар-а, шундай одам билан яқиндан танишишга имкон пайдо бўлиб турибди, бу учмай ким учсин?..Эртасига яна ўша жойда уларни кутиб турди. Улар кўринаверишмади. Бетоқат бўла бошлади. Барвақт чиқиб қайтишдимикин-а? Йўқ, бўлиши мумкинмас, ўзи ғира-ширада чиқди-ку, уларга кўзи тушмади. Чарчаб қолишгандир. Тоққа чиқиб тушишнинг ўзи бўладими? Қайси сиҳатгоҳда дам олаётганини ҳам сўрамабди. Бу атроф­да ўнлаб сиҳатгоҳ бор, қайси биридан изласин, энди?  Ҳар ҳолда булар унча-мунча сиҳатгоҳда ётишмаса керак… Э-эй, ана, келаяпти, амакининг ўзи келаяпти, хўжайин қаерда қолдийкин? Кўнглига нохушлик инди. Пастга, салобатли амаки томон югургилаб кетди…Тарвузи қўлтиғидан тушди. Хўжайин Ялтага кетибди. Яна бир ҳафтадан кейин келиб бу ерда дам олишни давом эттирар экан. Салобатли амаки хўжайин билан бир хонада ётибдийкан.
– Мен, мен эртадан кейин Тошкентга қайтаман, – деди у.
Сўнг салобатли амакига илтижоли боқди.
– Шу десангиз,  Ҳасан Тўраевичга, хўжа­йинга бир нарса қолдираман, бериб қўйсангиз, кечқурун сиз дам олаётган санаторияга бораман. “Крепость” дедингизми номини, яхши, 6- қават. 611-хона. Бўпти, амакижон, кечқурун кўришамиз.  Ҳа, ўзларининг хабари бор. Тошкентда ўзим гап­лашаман. Саломат бўлинг. Кечқурун кўришамиз бўлмаса.У пастга қараб енгил “шўнғиди”.Тонг саҳар шаҳар марказига тушди. “Энг яхши совға нима?”, деб сўради тоғликлардан. Соф хрус­тальдан ишланган, Буғу тимсолидаги биллур идишни арман коньяги билан тўлғазишди (бу ердаги энг ажойиб совға шу, дейишди тоғликлар). Кейин кумуш риштали, тилла сувига чайилган медальон сотиб олди ва уни “Буғу”нинг бўйнига осиб қўйди. Таксичи анча қорувли, дилкаш йигит экан. Аёлларбоп қимматбаҳо пўстинни талашиб-тортишиб тенг ярмига, беш юз долларга олиб берди. Сотувчи ўлиб қолса ҳам бермасди, бироқ таксичи бор овозда бақирди: “Қанақа тоғликсан, шундай одамни ҳам хафа қиласанми, ўзбек у, Ўзбекистондан келиб турибди, қара, биласан-а, Тошкентни. Тошкент бу – нон шаҳри! Эсингдан чиқдими?”. Сотувчи ҳам меҳмонга завқланиб тикилиб қолди. “Ол, ўзбек. Сенга беш юзга берганим бўлсин. Тошкент – нон шаҳри!”, – деб қўйди у ҳам кўрсаткич бармоғини ҳаволатиб.У “Буғу” билан пўстинни хўжайиннинг шеригига қолдириб, ўзи Тошкентга учди. Хўжайин уйга қайтгач, мени чақиртириб олади, қидириб топади, деб ўйлади. Ахир, берган Худога ёқибди, деган гап бор-ку….......

T.me/sinovlarihayot
​​– Мени танияпсизми? – деди у титраб.
– Танигандай бўляпман, – деди гул кўтарган одам ҳам.
– Кўрдингизми, ер юмалоқ, барибир кўришдик.
Бир оғиз айтсангиз бўларди-ку, мен у эмасман, унинг эгизагиман деб.
– Мендан нима истайсиз ўзи?
–  Ҳеч нарса.
Сизга бошқа дуч келтирмаслигини сўрайман, – у қаршисидаги кимсанинг елкасига уриб қўйди, – Оббо, кончивой-ей, дарвоқе, туғилган кунингиз муборак бўлсин, хўў-ж-а-а-й-иин!!Уни четга суриб, шаҳд билан дарвозадан чиқди. Ташқарида, ҳовли эшиги ёнида ҳукумат рақами илинган алламбало машина – нуфузли идоранинг катта раҳбари  Ҳасан Тўраевичнинг хизмат машинаси турарди.Хўжайинининг хизмат машинасига кўзи тушиши ҳамоно у иҳраб юборди, ичидан нимадир узилиб кетгандай бўлди.…
Эртасига душанба эди. Ишхонасига катта идоранинг катта раҳбари  Ҳасан Тўраевичнинг ёрдамчиси қўнғироқ қилди:– Сизни хўжайин йўқлаяптилар, – деди у анча тавозе билан, – рисоладагидай кийиниб келинг, – деб қўшиб қўйди сирли тарзда.У энди нима бўлишини билмасди. Душанбанинг дастлабки иш соати энди бошланган эди.
хикоя тугади.
Қўчқор Норқобил


https://t.me/sinovlarihayot
56-ҚИСМ


Азиз ака жилмайди. Сўнг ишидан фахр туйиб деди:
— Тўсатдан олиб бориб нон сотиб олинг, десанг олишмасди-да. “Янги нон, еб кўринг, баҳо беринг”, деб ўнта-бешта ташлаб чиққан эса бошқача. Халқимизда “Еган оғиз — уялар”, деган гап бор. Бу уятнинг кучи. Эртадан эса ноннинг сифати иш беради. Мижозлар ўзи хоҳлаб талаб қилишади. Сен сакрайвермай “заказ”ларни дафтарга ёз. Эртага етказолмай қолмайлик!
У адашмаганди. Эрталаб қишлоқдошлар ҳам бирин-кетин дарвозани уриб кела бошлашди:
— Битта иссиқ нон беринг. Кеча эрталаб сарёғ билан бирам яхши кетдики, талашиб қолдик. Азиз бекорга сарёғ суркаб енг, демаган экан, — деди бири.
— Нонни қаердан олсак, бўлади? Ё цехга борайликми?— дейди бошқаси.
Ўша куннинг ўзида уч қоп ун кетадиган нон буютма бўлибди. Отам қувончдан ўзини йўқотиб қўйди:
— Бунча нонни пишириб улгурмаймиз-ку!
— Энди ишчи олмасангиз бўлмайди, — кулди Азиз ака. — Биринчи ишчи Эркин ака. У кишини хамир ўлчашга қўямиз. Асло бўш вақти бўлмайди. Ароқ ичиш тугул, уни ўйлашга ҳам фурсати етмайди. Иш сменали бўлади. Бугун кечаси ишлаган гуруҳ, эртага дам олади. Кундузи ҳам бекор бўлмаймиз, энди. Биринчи гуруҳни тоға ўзингиз олинг. Иккинчисига Суннат бошчилик қилади. Мусулмон ва Жаҳонгир ёрдамчиларингиз бўлади. Сизларга яна тўртта-тўрттадан саккизта ишчи керак. Майли, бошланишига олтита олиб турамиз.
— Қариндошлардан олсак-чи, ишончли, — гап қўшди онам.
— Бўлмайди! — дарров узиб берди Азиз ака. — Энг муҳтож оилалардан ишчи танлаш лозим. Улар ишни йўқотишдан қўрқиб, ҳалол ишлайди ва қадрлайди. Яна унақаларни иш билан таъминлаш — савоб. Қариндош билан орангизда “юз-хотир” деган нарса бўлади!
— Тўғри, — бу гап отамга жуда маъқул келди. — Бўлмаса, ишчини ўзинг оласан. Шунда ҳеч кимнинг мендан кўнгли қолмайди.
Яхши гап ҳам, ёмон гап жуда тез тарқалади. Цехга ишчи олинаётгани хабари бир зумда қишлоққа ёйилиб, одамлар кела бошлади. Азиз ака эса улар билан супада ўтириб олиб, жиддий суҳбатлашарди. Қизиқишим устун келиб, деразадан кузата бошладим. Илк суҳбатдоши қишлоқ дўконидан икки уй нарида турадиган Зархол опа бўлди.
— Ўзингиз ишламоқчимисиз?
— Йўқ. Сиздан илтимос, катта қизимни ишга олинг. Нима иш десангиз қилади. Жуда қийналиб қолдик.
— Эрингиз...
Зархол опа кўзларига ёш олди:
— Бундан тўрт ой аввал... Иши жуда яхши эди. Трактори бор. Баҳорда фермерларнинг ерини ҳайдаб берар, ёзда ариқ олар, кузда йиғим-терим деб тиним билмасди. Яшашимиз ҳавас қилгулик эди. Шу йил баҳорда айни иш бошланган пайтида тракторини кўздан кечирди. Носоз жойини тузатмоқчи бўлди. Трактори доим уйимиз ёнидаги тепаликда турарди. Эниш жойдан пастга қараб юрса, тез “завад” олади-да! Тракторни пастга туширмай, ўша ернинг ўзида чуқалай бошлабди. Кўргиликни қаранг, — у гапира олмай қолди. — Худойим... эслагим ҳам келмайди. Трактор юриб кетиб, белидан...
Азиз ака инграб юборди. Кўзларини юмиб, бош чайқади. Сўнг оғир “уҳ” тортиб опага тасалли берди:
— Сиқилманг, опа...
T.me/sinovlarihayot
59-ҚИСМ


— Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака.
— Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак. Бироз тин олди-да, ўзини қўлга олди. Сохта қаҳ-қаҳ отиб, деди: — Болаларим эшитса, роса койишади, лекин. Сени ҳам уришишлари мумкин. Чунки мени ҳеч нарсага муҳтож қилиб қўйишмаган-да! Келишса, “отажон, сизга нима етишмайди, бизни шарманда қилиб ишга кириб олдингизми?” деб роса хафа бўлишади. Мен уларнинг жиғига тегишни яхши кўраман. “Ёшлар ичида юриб, яшарай, кейин уйланаман, дедим”, дейман-да! Роса куйинишади, кейин...
Бобо ўзининг гапидан яна ўзи кулди. Бироқ атрофдагиларнинг жўр бўлмагани, унга ачиниш билан боқиб турганидан ўнғайсизланди. Сийрак соқолини силаб, ерга қаради. Пайтдан фойдаланган отам Азиз акага имо қилди.
— Ҳикмат бобо, — Азиз ака дарров тушуниб, бобонинг қулоғига яқин келиб баланд овозда гапирди: — Қоровул бўлиб ишлайсизми?
— Қоронғига довур? — бобога яна қулоғининг яхши эшитмаслиги панд берди. — Ҳа, қоронғи тушса ҳам ишлайвераман. Қоронғида мени бўри ермиди? Сизлар билан андармон бўлсам, бўлди. Пулинг керак эмас!
— Йўқ, тушунмадингиз! Қоровул, қоровул бўласизми?
— Сенга нега қоровул керак? Эшитдим, кечаю кундуз ишларкансан-ку! Куну тун у ердан одам аримаса, сени қўриқлайманми? Мени ёлғондакам ишга олма! Ҳақиқий иш бер. Ишим бор, деб масъулиятни, мажбуриятимни ҳис қилай.
Азиз ака шошиб қолди. Кўзларини отамга тикди. Лекин отам ҳам ночор қараб турарди. Ахир етмишдан ошган чолга қандай иш бериш мумкин?
— Бобо! — Азиз аканинг бирдан чеҳраси очилди. Ҳикмат бобога янада яқин келиб, бақирди: — Унда сизни ҳамма ишчиларга бошлиқ қилиб оламан! Ишчиларнинг ҳаммаси ёш, ўзингиз назорат қиласиз! Ўтириб, гап сотиб қолмасликлари учун қараб юрасиз. Ҳамма ҳар хил иш қилади, барчасига ўзингиз қарайсиз! Цехни айлани-и-иб юрасиз!
— Маъқул! Ўғилларим эшитса ҳам хафа бўлмайди! Отаси кимсан, цехга бошлиқ! — хурсанд бўлиб кетди бобо. — Мен бир умр оддий одам бўлганман. Мана, қишлоққа сен келиб бошлиқ ҳам бўляпман. Худо бераман, деса ҳеч гапмас-да! Ўғлим, сен ишчиларнинг нима иш қилишини номма-ном менга ёзиб бер, уйда ўқиб, билиб оламан. Катта-катта қилиб ёз, йўқса, кўзим ўтмайди!
— Ҳали ҳамма ишчини олиб бўлмадим. Кечгача аниқ бўлади. Кечқурун ёзиб, олиб бориб бераман!
— Тузук! Маъқул!
Барча Азиз аканинг ишидан мамнун бўлди. Бобо ҳам худди ёш боладек севинчини яшира олмасди. У киши ҳатто, кетиши олдидан бувимга мақтанди ҳам:
— Кўрдингми, бошлиқ бўлдим?! Эртадан иш бошлайман! Ҳаммаси менга боғлиқ, яхши назорат қилсам, иш ҳам яхши бўлади!
— Яхши бўлибди, “қариси бор уйнинг — париси бор”, дейишади. Ишхонага ҳам битта қари керак. Файз беради, — қувонди бувим.
Кейинги “синов”дан ўтувчи бир йигит бўлди. Очиғи, уни танимадим. Қишлоқда шу пайтгача доимий яшамаганман. Мен ўқишга кетаётганимда булар ёш бола бўлган. Энди йигит. Қаёқдан ҳам таний?
— Хўш, йигит? — ёқтирмайгина гапирди унга Азиз ака. Мен буни ўзидан катталар турса-да, йигитчанинг улардан олдинга ўтиб олганига йўйдим.
— Ишламоқчиман, агар олсангиз.
— Нега ишламоқчисан? Пул нега керак бўлди, сенга?
— Пул кимга керак эмас? Телефонимга, у ёқ-бу ёққа боришларимга ота-онамдан пул сўрайвермайман-ку!
T.me/sinovlarihayot
қўлидан чиқиб югурганча хонадан чиқиб кетди.
Абрам асабийлашганча юзини силаб қўяркан,
— Менга бошқа чора қолдирмадинг, энди хафа
бўлмайсан хоним қиз, — ўзига - ўзи гапирганча
костюмини олиб, хонадан чиқди.
Шоҳсанам бинодан югуриб чиқиб кетар экан, нафас
етмаётгандек туюларди. Бекат томонга юриб,
акасига қўнғироқ қилди. Юсуф ҳам шу атрофда
бўлгани учун тезда етиб келди. Абрам бинодан
чиқаётган пайтда, Шоҳсанам акасининг машинасига
ўтираётганди.— Эҳ аттанг, — кулганча бош чайқаб қўяркан, —
қайниакажон, қайниакажон. Бироз кечроқ
келсангиз бўлмасмиди? — деганча машинаси
тарафга юрди.
*
*
*
Ишдан қайтган Иззат қўлидагиларни қўйиш учун
ошхонага кирди. У ерда Нозима кечки овқатга
унаётган экан. Дурдона бўлса мева еяпти.
— Хайрли оқшом хонимлар.
— Сизга ҳам хайрли оқшом Иззат ака, — Нозима
жилмайиб қўйди.
— Бугунга нима овқат Нозимахон? — Иззат
кўзостидан аёлига қараб қўйганча Нозимадан
сўради.
— Боя жўнатган хабарингиз бўйича чучвара, —
Нозиманинг бу гапидан кейин Дурдонанинг
қўлидаги пичоқ тушиб кетди. Ичидан нимадир
узилгандек бўлди.— Тинчликми? — пичоқ тушиб тарелкани
тарақлатгач Иззат аёлига юзланди.
— Ҳа, ҳа тинчлик, — бир аҳволда ўрнидан тураркан,
— мени ишим бор эди, — оёқларини оғир
судраганча ошхонада чиқиб кетди. Иззат унга нима
бўлганни билса ҳам, ортидан боришга шошилмади.
*
*
*
— Мана 2-операция ҳам муваффақиятли ўтди. Энди
Анваржон бутунлай тузалиб кетади, — доктор Адҳам
акага хушхабарни етказди.
— Набирамчи, унинг аҳволи яхшими?
— Албатта, Мухлиса қиз жуда кучли қиз экан. Ҳозир
унга укол қилишаяпти. Бироздан кейин кириб
кўришларингиз мумкин.
— Раҳмат доктор, — Адҳам ака доктор билан
гаплашиб бўлгач келининг ёнига келди.
— Улар яхши эканми? — Бонунинг кўзларида умид
акс этарди.— Ҳа иккаласи ҳам яхши. Анваржон сал туриб
ҳушига келаркан, Мухлиса ҳозир укол олаяпти.
Бироздан кейин кириб кўришингиз мумкин
дейишди.
— Ўзингизга шукр Аллоҳим, — Бонунинг кўзларидан
бир томчи ёш сизиб чиқди.
— Қизим, — Адҳам ака афсус оҳангида гап бошлади,
— сизни кўп ранжитдик, кўп озор бердик. Энг оғир
пайтида кўчага ҳайдадик. Шунга қарамасдан, мана
шундай дамда Анваржонни ёлғизлатиб
қўймадингиз. Бизни кечиринг. Биламан кечириш
осон эмас, аммо, сиз оқила, меҳрибон, оқ кўнгил
қизсиз. Мен олдингизда айбдорман. Айбим, мана
шундай...
— Дадажон, — Бону йиғлаб турарди. — Мен
сизлардан хафа эмасман. Ахир, инсон ўз оила
аъзоларидан қандай хафа бўлиши мумкин.
Бошимиздан ўтганлари Аллоҳнинг синовлари.
Бунинг учун кимдандир хафа бўлиш жоиз эмас.
— Умрингиздан барака топинг қизим, — Адҳам ака
келинининг пешонасидан ўпиб қўяркан, — менқизим йўқ деб хафа бўлардим. Аллоҳ сизни келин
қилиб эмас, қиз қилиб юборганини кеч англадим.
Ҳаммаси учун яна бир бор узр.
Шу ўринда Анварнинг касали ҳақида. Анвар
автоҳалокатга учраб тўшакка михланиб қолади.
Докторлар операция орқали оёққа туриб кетиши
мумкинлигини айтишади. Операция пайтида кўп
қон кетиб қолиши ва қон қуйишга тўғри келиши
ҳақида огоҳлантиришгач, Адҳам ака ўзи қон
беришга қарор қилади. Аммо, қон гуруҳлари мос
эмас. Анварнинг қон гуруҳи раҳматли ойисиники
билан бир хил. Унга фақат қизи Мухлисагина қон
бера олиши мумкин эди. Шу сабабли, Аҳмад ака
набирасини ўғирлаб уйга қайтаришга мажбур
бўлади. Мана икки операция ҳам муваффақиятли
ўтди. Анвар энди бутунлай тузалиб кетади.
* *
*Туни билан ухлай олмаган Абрам тонг отиши билан
ишга шошди. Аммо, йўллар тирбандлиги сабаб
ҳаммадан охири бўлиб келди.
— Ассалому алайкум, — юзига ҳам қарамасдан
салом берган Шоҳсанамга худди ўзидек алик
оларкан,
— Юсуф Яминов келдими? — акаси ҳақида савол
берди.
— Ҳа, хоналарида.
— Раҳмат, — Абрам хонасига ҳам кирмасдан тўғри
Юсуфнинг хонаси томонга юрди.
Орадан бир соатча вақт ўтиб, Абрам ҳотиржам
қиёфада Юсуфнинг хонасидан чиқиб келар экан,
Шоҳсанамнинг икки кўзи унда эди.
— Тинчликми хоним қиз? — кулимсираганча сўради.
— Ҳа тинчлик, — Шоҳсанам кўзларини олиб қочди.

T.me/sinovlarihayot
кетяпти, — Юсуфнинг пешонасидаги дона - дона
терларга қараб қўйганча гапирди.
— Сен ҳали яхшилаб исиниб олмадингку.
— Йўқ, анчагина исиниб олдим. Фақат булар, — уст -
бошига қаради.
— Унда бир иш қиламиз, — Юсуф печкани ўчирар
экан машинани юргузди.
— Қаерга? — Санам ҳайрон бўлди.
— Борганда биласан, — Юсуф кулиб қўйди.
Анча юришгач, Юсуф машинани бир дўкон олдида
тўхтатди.
— Мана етиб келдик. Қани туша қол, — деганча ўзи
ҳам машинадан тушди. Санам индамасдан тушди.
Юсуф айланиб келиб, унинг қўлидан ушлаб олдида
дўконга кирди. Санам негадир бир оғиз сўз айтмас,
қаршилик ҳам қилмасди. Чунки унинг ёнида ўзинианча ҳотиржам ҳис қилар, бу онлар умуман
тугамаслигини истарди. Юсуф унинг қўлидан
тутганча бир нечта либослар танлади. — Буларни
кийиб чиқ, қайси бири ёқса ўшаларни оламиз, —
Санам "Хўп" дегандек бош чайқаб қўйганча
кийимларни олиб кийиниш хонаси томонга кетди.
Навбати билан ҳаммасини кийиб чиқиб, Юсуфга
кўрсатди. — Ҳаммаси ажойиб, — Юсуф сотувчи
қизга ҳаммасини олишларини айтди. Улар дўкондан
чиқишар экан, — энди тушлик қиламиз.
— Лекин, иш....
— Тушликдан кейин борамиз. Қолаверса, сенга
айтадиган хушхабарим бор.
*
* *
Эрталаб кўзларини Иззатнинг бағрида очган
Дурдона эрининг юзига тикилиб ётар экан, кечаги
тунни эслаб юзлари қизиб, ширин энтикиб қўйди.
Секин Иззатнинг сочларини бармоқларини тарар
экан,— Бу уйғотишнинг янги йўлими? Иззат кўзларини
очиб жилмайди. Дурдона уялиб юзини унинг
кўксига босаркан — сен билан отган ҳар бир тонг
ўзгача гўзал, — унинг пешонасидан ўпиб, меҳр
билан авайлабгина бағрига босди.
Дурдона бир сўз демасдан жимгина ётаркан,
— Балки бугун сенинг қўлингдан чой ичармиз? —
Иззат секин уни ўзига қаратиб юзидан ўпди.
— Майликуя, аммо, мен чой қуйишни билмайман,
— мўлтирабгина қаради.
— Ўзим ўргатаман, қани тура қол, — Иззат ўрнидан
туриш баробарида Дурдонанинг қўлини қўйиб
юбормасдан уни ҳам турғазди. Улар биргаликда
нонушта тайёрлар экан,
— Ҳалиги....— Дурдона секин гап бошлаётганди,
— Менимча сен Нозима ҳақида сўрамоқчисан?
Шунақами? — Иззат ортидан келиб, белидан қучди.
Дурдона "Ҳа" дегандек бош чайқаб қўйди. — У мени
жияним. Холамни қизи.— Нега унда мен танимайман?
— Ўзи қайси қариндошимни танийсан? — Иззатнинг
бир қоши кўтарилди.
— Ҳалиги...
— Ана кўрдингми? Тўйимиз куни ҳеч нарсага
эътибор бермай қовоқ уйиб ўтиришни оқибати бу.
— Лекин у аниқ тўйга келмаган, — Дурдона
хотирасига зўр бериб тўйда кўрган одамларини
эслашга ҳаракат қила бошлади.
— Ҳа келмаган, чунки ўқишда эди. Шунинг учун сен
билан танишгани келганди. Лекин, сен....
— Мен бошқа ҳаёлга борибман, — Дурдона ҳижолат
бўлганча бошини эгди.
— Ҳа сени ҳаёлларингдан ўзим айланай, — Иззат
уни ўзига қаратдида бурнидан чимдиб қўяркан, —
ҳечқиси йўқ. Ҳа демай ҳамма қариндошларим
билан танишиб оласан.
— Иҳм, — димоғига жавоб берганча уялибгина
кўзларини олиб қочди. Иззат жилмайганча аёлини
меҳр билан қучиб қўйди.*
*
*
— Мен ҳалиям ишонмаяпман, — Юсуф Санамга
иссиққина қаҳвани узатар экан, — наҳот биз
талашмасдан, тортишмасдан тушлик қилмоқчимиз?
— Санам бир сўз демасдан фақат қошларини
чимирди. — Ҳей, гапирсангчи?
— Нимани? — Санам қаҳвани ичиш учун эндигина
кўтарганди, қўллари қалтираб қаҳва устига тўкилиб
кетди. Ўрнидан тураётиб кўз олди қоронғулашиб
кетди. Энди йиқилай деганда, Юсуф уни тутиб
қолди.
— Яхшимисан? — хавотирланганча сўради. Санам
секингина бошини қимирлатиб қўяркан, негадир
кўзининг ичи қизариб кетганди. — Кўзларингни нега
қизарган? — Юсуф тезда пешонасига қўлини
қўяркан, — иссиғинг борку. — Санам ҳолсизгина
жилмаяркан кўзлари юмилиб кетарди. Юсуф
чўнтагидан пул чиқариб стол устига ташладию,
Санам даст кўтариб олиб чиқиб кетди.* *
*
— Қаерга кетаяпсан? — Ҳасан уйқусираганча
ошхонага кириб кетаётиб кетишга чоғланаётган
Игордан сўради.
— Зарур ишим бор.
— Балки менга ҳам айтарсан, ҳар ҳолда бир уйда
яшаяпмиз.
— Бунча шу уйингни миннат қилдинг? — Игорнинг

T.me/sinovlarihayot
юзи бирдан жиддийлашди. — Менда кўнглингйўқми? Агар шундай бўлса очиғини айтавер, сени мажбурламайман. — Йўқ. Аслида кўнглим...—Дилноза кўзларини олиб қочаркан, юзлари қип - қизил эди. Зуфар ҳаммасини тушуниб жилмайиб қўйдида, қутидаги узукни олиб, унинг бармоғига тақиб қўлидан ўпди. — Сени севаман ягонам.
Юсуфнинг машинаси Санамнинг уйи олдида тўхтади. — Етиб келдик, — боядан буён жим ўтирган Санамга қаради. У ҳали ҳам жим. — Санам, — Юсуф унинг қўлидан ушлади. Аҳволинг яхшими? Санам "Ҳа" дегандек бош силкиди. — Уйинга келдик. — Санам унга бир қараб қўйдию машинадан тушиб, югургандан сал берироқ бўлиб, уйга кириб кетди. Юсуф уни уйга кириб кетганча кузатиб турар экан, кулиб қўйди.
* * *

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
65-ҚИСМ

МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА


Опам...
Унинг дардли ва ожиз овози қулоқларим остида жаранглади: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!”
Сўнг эски касали хуруж қилган хаста каби қалтироқ тутди мени. Яна хаёлан опамнинг ёнига югурдим. Ўшанда ўн олти ёшда эдим. Опам, оиламиздаги ягона қиз, икки акаси ва бир укаси бўлган мушфиқ опам эса йигирмага кирган, эндигина иккига қараб кетаётган қизалоқнинг онаси, катта оиланинг тўнғич келини эди. Бахтли эди, у.
Бу воқеани сира сизга айтмаганман ойи. Ҳеч кимга айтмаганман. У кутилмаганда қўнғироқ қилди: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!”
Уйдан қандай унинг иморатига етиб борганимни билмайман. Шўрлик опам илк бор ўзлари учун қурилган уйда, янги ҳаммомда чўмилмоқчи бўлган. Ҳали тўлиқ битмаган ҳаммомнинг газ қувурига уланган бурагичнинг носозлигини билмаган. Қувурнинг тепадаги катта, умумий очгичини очган-у, “аввал сув тўлдирай, кейин ёқаман”, деб чиққан. Билмаганки, пастдаги печга уланган бурагич яхши ишламаслигини… Опам идишларга сув тўлдиргунча ҳаммом газга тўлган ва опам гугурт чаққанда…
Мен борганимда ҳовли кимсасиз эди. Ким ҳам бўлсин, ахир. Чунки у ерларда энди уйлар қурилаётган бўлса. Опам эса устига чойшаб ёпганча қалт-қалт титраб, портлаган ҳаммомдан сал нарида ўтирарди.
“Қўрқма, мен куйганман, қўрқиб кетма!” деди у юзини беркитиб. Жон ҳолатда ёнига югуриб бордим. Қўрқмасликнинг иложи йўқ эди, ойи. Эслашнинг ўзи даҳшатли. Ўшанда қандай тоқат қилган эканман-а?!
Опамнинг бутун вужуди қоп-қора бўлиб куйган, эти ҳилвираб қолган, сочи, қошу киприкларидан асар ҳам қолмаган… Уни даст кўтардим. Қўлларимга чойшаб тагидаги терининг шилиниб, жойидан силжигани яққол сезилди ва опам аянчли ингради. Чойшабнинг очилиб қолган жойидан опамнинг сунъий матодан тикилган куйлаги куйиб, эриб, кўксига ёпишиб қолганини кўрдим. Юрагим зирқиради, жоним зирқиради, бутун танам зирқиради.
Дарвозага етмасимдан акам машинада етиб келди. Яхшиям хабар берган эканман. Шифохонага боргунимизча опам бир гапни тинмай такрорлади: “Совқотяпман, жуда совқотяпман…”
Ваҳоланки, кун иссиқ ва опамнинг бутун вужуди куйганди…
Буни сизга билдирмадик, ойи. Сиз шифохонага кўргани борганингизда опамга яхшилаб чойшаб ёпдик, рўмол ўратдик. Сизни қўрқмасин, куймасин, дедик. Аммо, барибир опам куйдириб кетди. Куну тун йиғлардингиз: “Болам, мендан олдин қора гўрларни, совуқ тупроқларни кўрган болам…”
Дардингизга малҳам бўлолмасдик, овутолмасдик. Ахир, оиламизнинг эрка, ёлғиз қизи бағримизни доғлаб, куйдириб кетганди.
Бу куюк олти ой ўтиб, бизни сиздан ҳам айирди…
Кўксим куйиб кетяпти, ойи. Кеча дардим янгиланди. Ҳамма-ҳаммаси кўз олдимда жонланди. Чидолмаяпман! Назаримда, кечадан буён ҳеч ким гапирмади, туз ҳам тотмади. Катта қурбонлик эвазига келган овқатлар кимнинг ҳам томоғидан ўтарди? Ҳамманинг дили вайрон.
Қачон тугайди, бу уруш, ойи?..
МАН. 23.09.2000”

* * *

Энг узун, энг дардли мактуб эди бу. Уни ҳар доим кўзларимда ёш билан ўқиганман. Мана шу иродаси, тоқати, сабри билан мени мафтун этгандир, бу йигит? Аммо ўн йил ҳамроҳим, дардкашим бўлган номалари энди мендан олислаб бораётгандек.

Давоми
бор...

https://t.me/sinovlarihayot
— Ким бу? — ёшли кўзларини менга тикиб, дардли овозда деди онам.
Мен эса қайси хатни ўқиётган экан, кимни сўраяпти, дея онамнинг қўлидаги мактубга тикилдим-у, дарров танидим. Ахир бу номалар менга ёд бўлиб кетган...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон! Нега ҳаёт бу қадар шавқатсиз? Нима учун ғаним бунчалар бераҳм? Мен чидай олмайман! Ортиқ айрилиқларга бардошим етмайди. Шунча жудолик каммиди, менга? Аввалига опам, кейин сиз, сўнг Моҳи, яна Анвар... Ўроз асирда. Энди эса...
Жуда оғир. Бу жудоликни кўтара олмайманми, деб қўрқаман, ойи! Ойи, Жасур энди йўқ! Ҳа, ўша ўзимизнинг Жасур, синфдошим, хизматдошим, қуролдошим, жондан азиз қадрдоним энди йўқ!
Бу дардга чидаб бўладими? Чидолмаганимдан гуруҳни ташлаб, бошим оққан томонга югурдим. Ортимдан ҳай-ҳайлаганча қолишди. Майли, мени душман кўрсин, отсин, дедим! Қани бирорта дайди ўқ келиб тегса...
Биз жангариларга жуда яқинмиз. Улар бизни сезиб қолишибди. Жойимизни ўзгартиришга улгурмасдан қўноғимизга портловчи восита улоқтирди. У ҳаммамиз сониялар ичида тариқдек сочиб ташлаши мумкин эди. Агар Жасур жонини фидо қилмаса, шундай бўларди ҳам. У нима қилди, денг, ойи. Тап тортмай ўзини ўшанинг устига ташлади. Бор овозим билан бақирдим. Уни тортиш учун интилганимни биламан... Жасур бир сонияга кўзларини чирт юмди. Сўнг очиб, менга жилмайди-ю, қаттиқ силкиниб, шу ҳолда қотди... У кулиб жон берди, ойи. Бир зумда танаси ёнида қон ҳалқоб бўлди. Бу пайтда отишма бошланган, командиримиз бизни панага ўтишга ундарди. Мен жон ҳолатда Жасурнинг танасини судраб, бекинишга уриндим.  Катта ҳарсанг ёнига ўтгач, қарасам, Жасур ёнимда, аммо ичаклари жон берган жойидан тош ёнигача чўзилиб...
Кўзимга ҳеч нарса кўринмай қолди. Дунёга сиғмай кетдим. Уйга қайтсам, онасини кўраман. Нима дейман? Ўзимни босолмадим, бор овозим билан бақириб, душман томонга ота бошладим: “Мен от! Нега онаси борларни ўлдирасан? Мени ўлдир! Онаси ҳаёт бўлганларга тегма! Ўлдираман, ҳаммангни ўлдираман!”
Қолганини эслай олмайман. Жинни бўлиб қолмасайдим...
МАН. Бугунги сана ҳам ёдимда йўқ. 2000 йил.”

* * *

— Унинг ўзи ҳам ўлганми? — зорланиб деди онам. — Шу йигитни деб куйиб яшаяпсанми? Курсдошинг умуман бошқа йигит-а?

Давоми
бор.

https://t.me/sinovlarihayot