🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
722 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Чаросингиз эмасман. Мени унутинг, изламанг. Ҳайронман, нега бу хатни ёзаяман ўзи? Ахир уни барибир сизга ҳеч қачон бермайман-ку?! Юрагингиз алам
чекмасин. Мен тоққа – холамникига кетаяпман. Қачон қайтаман, номаълум. Соғинчларим сизни омон сақласин. Бахтли бўлинг. Чарос».
Кундаликни жойига – китоб қаърига беркитдим-да, жавонга қўйдим. Мактубни эса сумкамга. Чарос келади, албатта келади…
Уни кўп кутдим. Ниҳоят кунлардан бир кун…
– Кечирасиз, опа, Чарос исмли қиз шу ерга аъзо эмасми мабодо? – кутубхоначи аёлдан синиқ товушда сўради бир йигит. Аёл унга тикилди.
– Бу ҳалиги Чаросми? Юзлари…
– Ҳа, ҳа, ўша… – йигитга жон кирди. – Чарос… у қаерда? Шу ердами?
– Йўқ, анчадан бери кўринмайди.
Йигит яна маъюс тортди.
– Уни суриштириб кутубхонага бораётганидан хабар топдим. Кутубхоналарни кезиб чикдим. Бу охиргиси эди… аммо у йўқ.
Йигит кетишга чоғланди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Ёнига яқинлашиб ўша мактубни тутқаздим.
– Бу сизнинг номингизга…
Кўп ўтмай Чарос келди. «Телба»дан кундалигини олиб кетди. Ёнида ўша йигит…
Чарос турмушга чиққач шу кутубхонада ишлай бошлади. Мўъжазгина бу кутубхонанинг
тафти бор эди. Илиқ тафти…

https://t.me/sinovlarihayot
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки ҳозир молимга атаб 3 миллион риёл (800 000 $) закот бериб юбордим.
Саъднинг фарзандлари эса оталарининг қарзини тўламасдан, меросга тамагирлик қилганликлари туфайли ишлари ортга тортиб, ҳаёт машаққатларига ботиб кетдилар.

Садоқатли дўст эса ўзининг акасидак бўлиб қолган вафодор дўстининг қарзи туфайли қабрида маҳбусланиб азобланмаслиги учун ўзининг «ризқ келадиган эшикларини» ёпиб, қурбон қилди.


https://t.me/sinovlarihayot
БРИЛЛИАНТ ҚИЗАЛОҚ

У ойижонисининг бармоғидаги чиройли узукка ҳар
доим ҲАВАС қиларди.
Бу сафар ҳам уни роса томоша қилди... Узук
бармоғидан ечилмаган бўлсада ўйнаб, ҳар галгидек
ойижонисига ялинди:
~ Шу узугингизни ўйнига бошқа узук, чийойли узукча кеякмасми..? ... Боядан бери ким биландир телефонда
гаплашаётган ойиси аранг суҳбатини тугатиб,
қучоғида ўтирган қизига юзланди:
~ Ғалатисанда қизим... Қанақа узук..? Қанақа
узукча..? Ахир бу БРИЛЛИАНТку..! Манави тошчаси
қанчалик қиммат туришини биласанми..? Ўзи дадангдан шугина ёдгорлик бўлиб қолган бўлса... ... Қизалоқ чуқур хўрсинар экан, секин пичирлади:
~ Менчи, мен дадамдан ёдгой эмасманми..? Исмим
ҳам Ёдгояку... ... Ойиси эшитса ҳам ЭЪТИБОРЕе бермай, билагидаги
жимжимадор безакли соатига шошилибгина кўз
ташлагач, қизининг юзидан чўлпиллатиб ўпиб
юпатгандай бўлди:
~ Вой маҳмадона-эй... сен ҳам ёдгорсан. Сени
қанчалик яхши кўришимни биласанми..? Катта бўлсанг шу узук сеники келишдикми..?! Қани энди
бўлақол болам, мен кеч қоляпман... ... Қизалоқ кўз ёшлари ювган юзини яшира олмай,
унинг этакларига қаттиқроқ ёпишди.
~ Уф, яна йиғлаяпсанми..? Бўл энди... икки йилдан
кейин мактабга чиқадиган қиз бўлсанг ҳам, ақлинг
йўғ-а...Машина кутиб турибдику. Ўзи йигирма минут
ортиқроқ ўтирдим. Давай, бўл... Етадида энди...
... Қўлида эртак китоб билан мудраб қолган Насиба
опани кимдир туртиб, қулоғига шивирлади:
~ Ойижон...ойижон.
Насиба опа чўчиб, ёнида турган Барнога кўзи ташлар
экан савол назари билан им қоқди. ~ Ана қаранг, Ёдгора яна НАМОЗ ўқишни бошлади.
Кўрмаганман дегандингиз. Юринг, кўринг...
Насиба опа у бошлаган бурчак томон бориб, полга
аллақандай матони ёзиб чўк тушган Ёдгорадан уч-
тўрт қадам орқароқда тўхтаб, секин қулоқ тутди...
Мактабга чиқмаган қиз намоз ўқирмиди..? Бўлиши мумкин эмас... ким ўргатган..?
У миясида чарх урган ғужғон саволлар билан
қизалоқнинг нолаларига қулоқ тутар экан, бир неча
дақиқадан сўнг ерга чўккалади ва ёнида турган
Барнони қучоқлаб унсиз инграб юборди... ... «Жойнамоз» устида ўтирган Ёдгора эса уларни
сезмас, икки кафтини очиб, кўзларини юмганча
яратганга ёлворарди.
~ Илтимос АЛЛОҲИМ, мени блилиантга айлантириб
қўй...
Мени блилиантга айлантир..! Мени блилиантга айлантир..!
Блилиантга айлантир..!
БЛИЛИАНТГА...
Ҳар куни сендан фақат шуни сўлайман холоску..!
Мен болалай уйида эмас, ойижонимнинг ёнлайида
яшашни хохлайман. Баймоқларига тақиб олсалар ҳам майли. Илтимос....
Блилиант бўп қолай... ... Эҳҳ, ОНА номлиғ олий мартаба билан сийланган,
боласини тўққиз ой қорнида қадрлаб, тўлғоқ
азобига енгилмай , ҳаёт муштларига чидамаган
ойилар, аяжон, ойижонлар...
Сизга блилиант, хақиқий брилиант керак эмасми..?
Афсус...

https://t.me/sinovlarihayot
​​Бунданбуёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим… — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди.
У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим…Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга… тўғрироғи, ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим.

У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди.

Мен нафақат ўзимни, балки ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?

Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим…

Назаримда агар у “эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатоимни тушунишим даргумон эди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing
T.me/sinovlarihayot
Ўғлим йўқ деб ўксинманг!

...Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Мени тўлғоқ азобидан ҳам кўра ичимдаги ғалаён қийнарди. Яна қиз туғсам-а? Негадир шундан жуда қўрқардим? Эрим бу сафар туғруқхонага бориш тугул мени қайтиб олиб ҳам келмаса керак. Беш болам билан қаерга сиғаман кейин? Ана шундай ўйлар исканжасида, Худодан ўғил сўрай-сўрай туғруқхонага бордим. Кўзим ёриди… Доя аёлнинг кўзларига термиламан. У кулиб турибди. Дардимни билмайди-да… «Эсон-омон туғилди, бола муборак!» дейди. Мен мажолсизгина сўрайман: «Ўғилми?»… «Қиз…»
Болам… болажоним… уни қўлимга олганимда дардларим унутилгандек бўлади, ахир унда нима айб? Аммо ҳар куни деразага қараб, отасини кутганимда ичимдан нимадир узилади. Онам, опам келиб, қизларим яхшилигини, мен туғруқхонада бўлганимга улар ўзлари болаларимга кўз-қулоқ бўлиб туришганини айтишади, тинчлантиргандек бўлишади. Бироқ ичимга, барибир, чироқ ёқса ёришмайди. Алам қилади. Ахир қизми, ўғилми, боласи-ку! Бир пайтлари кўнгил қўйиб, суйиб уйланган аёлиман-ку! Наҳот энди мендан ҳам, беш норасидадан ҳам воз кечса? Қайнонам-чи? У кишидан ҳам дарак йўқ. Хуллас, етти кун ана шундай аламлару келиб қолишар, деган умидлар билан ўтди. Йўқ! Тўғри ота уйимга кетдим. Отам раҳматли ўшанда «Қизимни ҳам, қизларини ҳам ўзим боқиб оламан. Боланинг қадрига етмаган куёв керакмас менга», деганди…
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Ярим кеча телефоннинг қаттиқ жиринглашидан уйғониб кетдим. Гўшакни кўтарган отамнинг овози эшитилди. «Қачон?», «Нима бўлди?» «Қаерда?»
Кўнглим нимадир юз берганини сезди. Қўлимда уч ойлик чақалоғим билан югуриб чиқдим. Отам бошини хам қилиб турарди. Қоронғуда у кишининг юзини кўролмадим.
— Хадича, тез кийин, бир жойга боришимиз керак, — деди отам.
Хаёлимга турли ўйлар ёпирилиб келди, ўша бир жойни тахмин қила олмасдим.
— Нима бўлди?
— Уйингдан қўнғироқ қилишди… Куёвнинг мазаси йўқмиш…
У киши гапини давом эттиришни истамади. Хонасига қараб кириб кетди. Мен ҳам хонамга кириб кийина бошладим. Онам, укам ҳам уйғонишди. Биз укам, отам ва чақалоғим йўлга чиқдик. Шифохонага бориб, ҳаммасидан хабар топдим. Эрим автоҳалокатга учрабди. Бир ҳушига келиб, бир ҳушидан кетиб ётган экан. Нуқул ўзига келганида қизларини сўрармиш.
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Зебо атак-чечак қадамларини ташлаётганди. Эрим ҳам бир йил деганда боласи билан барвар қайта қадам ташлай бошлади. Ўша бир йил давомида иккимизнинг кўрган қийинчиликларимиз, дилимиздан ўтганлари фақат ўзимизга ва Худога аён. Эрим доим ёлғиз қолсак, тавбалар қилар, кечирим сўрарди.
— Сенинг, қизларимнинг қадрига етмаганим учун Худо жазолади мени, — дея куйинарди.
Мен эса беш норасидам учун эримни асраб қолган Яратганга шукроналар айтардим. Оғир кунларимда қизларим жонимга оро кирди. Мен кун давомида эримнинг бошида шифохонада ўтирардим. Катталарим навбатлашиб отасига қарашар, овқат қилиб келишар, сингилларига бош-қош бўлишарди. Қайнонам «Қиз бола бошқача бўлади-да! Ёнингга тез киради», дерди кўзига ёш олиб. Яна доим қўлини дуога очиб, «Кўрган-кечирганларинг шу бўлсин. Бошқа бошларинг ғам кўрмасин», дея ният қиларди. Аммо бу ҳаёт экан. У доим текис йўллардан эмас, турли синовлар, қийинчиликлардан иборат бўларкан.

…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Ишдан чиқиб уйга келдим. Каттам тиббиёт институтида, иккинчиси иқтисодиёт йўналишида ўқирди. Вилоят марказига уйимиз яқин бўлгани учун автобусда ўқишга бориб-келишар, дадаси еру кўкка ишонмагани боис ётоқхонада ҳам туришмасди. Кичиклар мактабдан келишган, ҳамма жамулжам бўлиб чой ичаётганимизда катта қизим ҳовлиқиб кириб келди.
— Ойи, Зулхумор автобусда ҳушидан кетиб қолди, — дея йиғларди у. Йўл машинасида уни уйга олиб келишибди. Болам ҳушига келган, аммо бошини чангаллаб йиғларди. «Тез ёрдам» чақирдим. Аввал туман шифохонасига текширувлардан ўтказишди, кейин вилоят марказига жўнатишди.
Ва ҳаётимдаги энг даҳшатли гапни айтишди. Ўн еттига эндигина тўлган қизимга мия саратони ташхисини қўйишди. Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Турмуш ўртоғим «Хато қилгансизлар, менинг болам касал эмас. Шунчаки боши оғриган», дея шифокорларга эътироз билдирар, аммо кўзлари ёшланарди.

T.me/sinovlarihayot
​​Шу кундан ҳаётимиздан файз кетди. Адо бўлдик. Тинимсиз даволанишлар, пойтахтда ойлаб муолажа олишлар натижасида уч йилгагина болажонимнинг умри узайди. Тақдир ҳаёт боғимиздан бир гулимизни юлиб олди…
Зулхумор бу ёруғ оламни тарк этгач, мен учун дунё зулматга айланди. Кун бўйи бир нуқтага термулиб ётардим. Қизларим худди ҳозир нимадир юз берадигандек оёқ учида юришар, нима деб мени юпатишни билишмасди. Эрим эса кундан-кун чўкаётган тоғга ўхшарди. Қизимнинг суратини бағрига босиб йиғларди. Эндигина мактабга чиққан кенжам Зебо дадасини ёнига бориб, «Дада, мениям қучоқланг. Иккимиз бирга опамни қучоқлайлик», дерди. Шу миттигина қизалоғим ҳам отасини юпатгиси келар, гоҳо йиғлаб ётганимни кўриб, бошимни силаб ўтирарди.
**
Ҳаёт давом этавераркан. Қизларим изма-из улғайишди, ўқишди, уларни турмушга узатдик. Мана, ўтган ой Зебонинг ҳам кўзи ёрди, полвондек ўғил кўрди. Қизларим ёр-ёр садолари остида уйимизни тарк этаётганида мендан кўп отаси йиғларди. «Куёвимиз яхши инсонмикин», «Қудалар яхши муносабатдамикан қизларимизга», дея сўрайверади. Болаларини ҳамон еру кўкка ишонмайди. Ҳозир ўғил-қиз невараларимиз бағримизни тўлдиришади. Улар уйга келишганида ҳовлимиз ўзгача файз олади. Катта қизимнинг тўнғичи биз билан яшайди. Бу ҳовлига невара келин туширишимни ўйласам, қалбим қувончга тўлиб кетади.
**
…Ўша куни майдалаб қор ёғаётганди. Қор кишига ўзгача бир кайфият бағишлайди. Деразаларни очиб, айвонда қорни томоша қилиб ўтирсак, катта куёвларим кириб келишди. Ва ҳаётимиз давомида энг катта ниятимизга етказишди бизни. Болаларимиз маслаҳатлашиб, бизни ҳаж сафарига жўнатишни мақсад қилишибди. Уларнинг «Сизларни рўйхатга ёздириб қўймоқчимиз», деган сўзларидан қалбимизни шукуҳ, шукроналик туйғулари чулғаб олди, кўзларимиздан улар ёш бўлиб оқди. Худонинг инояти, ўғил ўрнини босгувчи куёвларимизу қизларимиз саъйи ҳаракати билан бир умрлик орзумиз ушалди. Ҳаж зиёрати бизга насиб этди. Чолу кампир фарзларимизни адо этиб, ҳожи ота, ҳожи она мақомига эришиб, болаларимизнинг роҳатини кўриб ўтирибмиз.
Худонинг ҳар бир куни синов экан, синовларни сабр ва матонат билан енгиб ўтиш, улар инсоннинг иродасини мустаҳкамлаб, иймонини бутлайди. Ва албатта, ҳар қандай синовнинг ортида бир мукофоти бўларкан.
Бир пайтлари майдалаб қор ёғса, юрагим шиғ етиб кетарди. Қор ҳам Тангрининг бир инояти. Ҳар қор ёғганида Зулхуморнинг ҳаққига янаям кўп дуолар қиламан, фарзандларимга умр сўрайман, Яратган барчани эзгу ниятларига этказишини, ҳеч кимнинг бошига фарзанд доғини солмаслигини сўрайман.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
Biz hech kimni unutmadik, qalbimiz tubiga duo bilan ko'mib qo'ydik, halos...

T.me/sinovlarihayot
Бир инсон  ногиронлар аравасида ўтирган киши билан гаплашиб қолибди. Ундан "Аравага михланиб яшаш қийинми?"- деб сўрабди.
Шунда у: “Мен аравага михланиб қолмаганман, мен шу арава туфайли эркинман. Aгар мана шу аравам бўлмаганида мен хозир хонамдан чиқолмай тўшакка михланиб ётган бўлардим"- дея жавоб берган экан...

Аслида ҳамма гап онгимизда.
Кимдир муаммони кўради,
Кимдир ножотни кўради...

Назарингизни назорат қилинг

T.me/sinovlarihayot