🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
726 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 🤲

🪻 Ҳафта ичра турли кун,
🪻 Турли саҳар, турли тун.
🪻 Энг муқаддас, нурли кун
🪻 Жума айём муборак!

🪻 Динимиз доим омон,
🪻 Дилларда ишқу иймон.
🪻 Эй муҳтарам мусулмон,
🪻 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌸🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌸


🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЗ ойининг охирги Жумаси муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!

❗️Айёмингиз муборак бўлсин, қадрдонларим!! Кейинги ёз ойларида ҳам жумалар билан табриклаш насиб қилсин🤲

Энг яқинларга улашинг.
T.me/sinovlarihayot
ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ.

(Хаётий вокеа).

Болалар уйида улғайганман.
Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман.
Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим.

Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди.

Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик.

Тўйимиз бўлди.

Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим.

Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди.

Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба “ая” дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз билан ифодалай олмайман. Атак-чечак қилиб юрганларини кўриб севинчим ўн чандон ошди.
Бирин-кетин қайнсингилларимни ҳам узатдик. Биз бахтли яшаётгандик.

Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганлари тўғри экан.
Қайнонам қаергадир тўйга бориб, менинг болалар уйида вояга етганимни билиб қолибди. Шундан сўнг қайнонам менинг рангимни чиқармайдиган бўлиб тўнини тескари кийиб олди. Менга яхши муомила қилмай қўйди.

Бир куни тонг саҳар ҳовлига отилган челакнинг даранглаган овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Шоша-пиша бошимга рўмолимни ўраб ҳовлига чиқиб юз-қўлимни ювдим-да ўша атрофда юрган қайнонамга салом бердим.
Бироқ қайнонам саломимга алик ҳам олмади, қайрилиб ҳам қарамади. Овозини борича келинларни чошгоҳгача ухлашини айтиб, шанғиллай кетди.
Қайнонам мени тили қисиқликда, яхши тарбия кўрмаганликда, ҳароми бола бўлганлигимда, кўзимни сузиб, ўғлининг бошини айлантириб, тегиб олганликда айблади.
Энди унинг ҳар битта гапи юрагимга ўқдек қадала бошлади.
Мен ҳам боплаб жавоб қайтарай дедиму аммо эримнинг “илтимос, онам ҳовуридан тушганча гап қайтарманг” деган сўзлари ёдимга тушиб тилимни тийдим.
Ўша куни қайнонам ўғлини имлаб, хонасига олиб кириб кетди. Орадан анча вақт ўтгач, эрим сувга тушган мушукдек ёнимга келди. Аммо онаси билан нималарни гаплашганини айтмади.


Бир куни қайнонам ҳовлимизга иккита мелисани бошлаб келиб уларга мени келганимдан буён уйидан нарсалар йўқолаётганини айтиб аюҳаннос солди. Кейин уларни ётоқхонамга бошлаб кирди. Қайнонам нарсаларимни титкилаб ниманидир изларди. Кейин шкафимдан тилла тақинчоқларини олиб мелисаларга кўрсатди. Мени ўғирликда айблади.

Бу туҳматдан қутилолмадим. Ўзимни оқлолмадим.

Қайнонам мен йўғимда тиллаларини шкафимга солиб қўйганлигини тушуниб етдим. Афсуски қўли эгри деган ном олдим. Ҳақлигимни исботлай олмадим. Қайнонам турмуш ўртоғимнинг ялиниб-ёлворишига қарамасдан менга туҳмат қилиб, топилмаган тилла билагузук учун судга берди.


Бир йилдан сўнг мен қамоқдан чиқиб уйимга қайтдим. Қизалоғимни жудаям соғингандим. У билан қучоқлашиб кўришишни кўз олдимга келтириб, дарвозани очдим. У ёқ бу ёққа алангладим. Нимагадир ҳовлида болам кўринмасди. Қайнонамга салом бердим-да, дарҳол боламни сўрадим. Қайнонам бўлса худди мени биринчи маротаба кўраётгандек ажабланиб тикилди.

— Болам қани деяпман, мен сизга! — дея бақирдим мен.

Шу пайт эрим уйдан отилиб чиқди-да, остонада бир зум тўхтаб қолди. Хўжайнимдан қизимни сўрадим. У онасига қаради.

— Камолани ўт ўриб келгани тутзорга жўнатгандим, — деди қайнонам кўзларини ерга тикиб.

Тутзорга қараб шошилиб кетдим.
Ортимдан хўжайним ҳам изма-из келарди. Афсуски тутзордан Камоланинг қонга беланган жасадини топдим. Унинг ҳаётга тўймаган кўзлари катта-катта бўлиб очилиб турарди. Қизалоғим ётган жойдан сал нарида эса қонга бўялган ўроқ ётарди.

— Болам! Вой болам? Ким сени бу аҳволга солди, ким?! — дея бақирганимча қизимни қучдим. Фарёдимни эшитган турмуш ўртоғим югуриб келди-да боласини қонга бўялиб ётганини кўриб, у ҳам даҳшатдан қотиб қолди.
Кўзлари билан кимнидир излай бошлади.
T.me/sinovlarihayot
​​Фариштагинамни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим.

— Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин..., — деди эркак дудуқланиб.

— Исқирт.
Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман! — дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим.

Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди.


Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим.
Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди.

Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. Тергов ишлари ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим. Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим.

Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган мен кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди.

Фарзанд доғи ёмон бўларкан.
Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”

Дардли вокеа шу билан тугади.
Хулоса узингиздан.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
​​топиш мақсадида қилингани ҳамда жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолатлари эътиборга олинди ва суд қонунда белгиланган жазонинг энг кам муддатини белгилади.

Ҳаётда ўз йўлини тополмай, маккора аёлнинг ҳийласига учган йигит ҳуқуқий маданиятининг пастлиги, қонунни яхши билмаслиги ва қизиққонлигидан бугун ота-онаси, яқинлари маҳалла-кўй олдида боши эгик. Тарбияли бўлиш, аввало, инсон ақл-заковатига ҳам боғлиқ. Ўткинчи ҳисларга берилиб, ўт билан ўйнашган Шавкат ўз келажагига ҳам зарар етказганини англаганида кеч бўлган эди.

Шаҳноза Нуруллаева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар медиа маркази” бош репортёри.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
​​— Йўғ-э, ростдан-а?

— Ҳа-да, ана, уйини ағдар-тўнтар қилиб ётишибди. Ёзини қамаб қўйишибди.

Назира оғир хўрсинди.

— Ойи, тўғри қилишибди. Одамларнинг дилини оғритгандан кейин нима бўларди?! Қизини бугун бозорда кўриб қотиб қолдим. Роса уришди мен билан. Ишонасизми, ғирт бузуқиларга ўхшаб кийиниб олибди.

— Вой, битта синфда ўқиб билмасмидинг? У-чи, қиз эмасмиш. Бутун маҳалла гапиряпти-ку!..

— Қаранг-а!..

— Тўхта! — Нафиса опа беихтиёр ҳушёр тортиб Назиранингелкасидан тутди. — Сенминан нега уришади у бузуқи?

— Нимага бўларди, ош сотаётганимни кўриб кўзларига ишонмади. Вой-й, шунақа алам қилдики унга… Анави Содиқ деган паттачи йигит бўлмаганда, мени юлиб ташламоқчийди…

— Ҳа бетидан бузилсин!.. Худоё оғзидан қони келсин! Менга қара, ўзим бирга чиқавераймикан?.. Билиб бўладими…

— Йўқ, қўрқадиган жойим йўқ. Бозорга анча ўрганиб қолдим…

— Ишқилиб, йўлингни берсин!.. Фақат… мактабни ташлаганинг яхши бўлмади-да.

— Ҳечқиси йўқ, ойи!.. Ҳали ўзлаштириб оларман. Фаридага ўхшаганлар билан бирга ўқигандан кўра…

Орадан бир йил ўтди. Назиранинг омади чопди — кун сайин, ой сайин пулига пул қўшилди. Энди ошни ўзи пиширади, бозордагилар унинг дамлаган ошини кутиб ўтиришарди.

Она-бола уйларни ҳам таъмирлатиб олишди. Деразаларга ҳарир пардалар осилди, меҳмонхона чет эл диван-ўриндиқлари билан шинам қилиб жиҳозланди.

Содиқ аввалига Назирага бошқача кўз билан қараган бўлса, энди қизнинг оғир-босиқлигига ишонч ҳосил қилиб, муносабатини ўзгартирди, қизга ҳурмати ошди. Шу бир йил ичида улар ака-сингилдек бўлиб қолишди.

Яна бир хонани таъмирлашгач, Назира ойисига маслаҳат солди:

— Ойи, деразаларни одам чақириб ювдирсакми?..

— Вой, ўзим юваман! — норози бўлиб бош чайқади Нафиса опа. — Ортиқча сарф-харажатнинг нима кераги бор, қизим?..

— Уф-ф, ойи, яна ўша гапми?.. Худога шукр, пулимиз бор! Қўйинг шу эски гапларингизни!..

— Бўпти, ўзинг биласан!.. Ишқилиб, кейин қийналиб қолмасак бўлди-да!..

Назира кула-кула кийимларини кийди-да, кўчага чиқиб такси тутди. Таксида бозорга етиб келганда соат ўнларга яқинлашиб қолганди. У тўдалашиб туришган қиз-жувонлар орасидан ўтиб бораётиб кўзи Фаридага тушгандек бўлди…

Йўғ-э, бўлиши мумкинмас.

Ҳақиқатан ҳам турқи Фаридага ўхшаш қиз бир четда хаёлга ботган кўйи тескари қараб турарди…

Назира секин унга яқин борди. Адашмаган экан — Фарида!

— Ишга борасизми?..

Орқа тарафдан эшитилган таниш овозни таниди шекилли, Фарида илкис ўгирилиб қаради. Назирани кўриб, кутмаган эканми, ранги оқариб кетди, оёқ-қўллари титраб, меровланиб қолди…

— Мен… Бир дугонамни кутаётгандим… — дея олди зўрға.

Шу аснода Назиранинг эгнидаги қимматбаҳо кўйлакка, жемперга ўғринча қараб олди…

— Ўзинг биласан, — деди Назира сир бой бермай. — Буни ҳаёт деб қўйибди. Нозлансанг ишсиз қолиб кетаверасан.

Фарида беихтиёр кўзлари ёшланиб Назирага термилди.

— Юзимга соляпсан-а? — деди титраб-қақшаб. — Билардим… Шундай бўлишини билардим…

— Бекорларни айтибсан! Ҳеч ким юзингга солгани йўқ. Шунчаки… ишга чиққан бўлсанг, пул бегона бўлмасин дедим, холос.

— Ҳа, ишга чиққанман, — жавоб қилди Фарида йиғламсираб. — Отам қамалиб кетди. Бор-будимизни тортиб олишди. Онам касалга чалиниб қолди. Қўлимда ҳунарим бўлмаса, нима қилай? Мактабданам ҳайдалдим…

— Кечир, ярангни янгилаган бўлсам! — шивирлади Назира. — Сенга қийин бўпти… Юр, уйни таъмирлатгандим. Деразаларни ювиб берадиган одам керак. Айтган пулингни бераман.

Фарида ялт этиб собиқ синфдошига қаради. Афтидан, бир пайтлар ўзининг Назирани зўрлаб ойна ювдирганлари ёдига тушди…

Бироқ нима қила оларди? Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Бугун пул топиб бормаса, онасининг уколи ҳам қилинмай қолади…

Фарида гуноҳкорона бош эгганча, Назиранинг ортидан эргашди.
Олимжон ҲАЙИТ

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
​​#она_дафтари.

СИНМАГАН КЎПРИК.
(хикоя)

Никоҳ ўқилди.
У аёли олти ой олдин оламдан ўтган учта боласи бор эркакка турмушга чиқди.

Болаларни аммаси никоҳдан кейин уч кунга уйига олиб кетибди.

Эрталаб "эр бўлмиш" ни ишга кузатиб, хоналарни айланиб чиқди.

Уй бира тўла қўлдан чиққан, эски кундошини эслатиб турадиган биронта буюм йўқ эди.

Болалар қайтишди. Уйда келинчакдек кийиниб юрган аёлга эшик тирқишидан мунғайиб қарашди.

Болаларнинг каттаси ўн ёшлардаги қиз икки укасини ёнига чақириб, қучоқлаб олмагунча- улар ўгай онасини обдон кузатишди.

"Келингларчи!" деб ёнига чақирса бўларди, ичида бир нарса унга бош эгмади. Шу бўйи ўз хонасини тартибга келтириб жим ўтираверди.

Унинг болалар билан муносабати совуқ эканлигини эри ва унинг опаси ҳам сезмай қолмади. Амма бўлмиш яна болаларни уйига икки кунга олиб кетишни маъқул кўрди.

Кечги овқатда ўтиришаркан, қовоғини очмай ўтирган эрига ноқулай савол бериб юборди: -Аёлингизни расми борми, бир кўрсам бўларкан?!

Жавобан эр ўрнидан туриб кўчага чекишга чиқиб кетди.

"Бу нима қилганинг, бунақада бу рўзғоринг ҳам рўзғор бўлармиди, нима ўлиб кетган аёлга рашк қиляпсанми?!" деди ичида бир овоз.

У ўз қисматига кўника олмаётганди, "болали одамга турмушга чиқсам, болаларига оналик қилсам" деб юрарди олдинлари, бу болаларни кўрдию, негадир ичи исимади.

Қандай қилиб, бировнинг боласини бағрига боса олади, нима қандайдир актрисалик қилишим керакми?! "...

Ўрнидан туриб яна болалар хонасига кирди. Катта қизнинг жойи кўзига негадир ғалати кўринди, худди кўрпача остида нимадир бордек.

Ғаши келиб, тузатиб қўймоқчи бўлди. Қараса кўрпа қатида бир қалингина дафтар турибди. " Бу нима экан?! " деб қўлига олиб, варақлади, ундаги ёзувлар жуда теккис, ҳар ҳил гуллар расми билан безатилиб ёзилганди.

Биринчи саҳифа: "Ушбу дафтаримни тўнғичим хаётим ва вужудим меваси қизим- Саодатга бағишлайман"

Кейинги вароқдан бир бошдан бошланган хотира дафтарини ўқий бошлади:

"Бағримда бир- икки йил вақтинг ўтади, кейин Аллоҳ насиб этса, ўн саккиз йилча ёнимда яшайсан... Ундан сўнг Аллоҳ тақдир этган жойига кетасан ва мени кўргани вақтинча ёнимга келиб-кетиб турасан!

Умрим ва ғанимат онларим каби сени ҳам бир умр ёнимда олиб қололмайман.

Мен фақат сени дуо қиламан, сени асрашга харакат қиламан, чунки мен онаман!

Бу номни қанчалик оқлайман ёки йўқ фақат Аллоҳдан мадад сўрайман"... Сана 2008 йил. 24 март.

Аёл карахт холатга тушди.

Кундоши қизи туғилган кундан бошлаб тутган экан бу дафтарни, унда қачон тиши чиққани, қачон эмаклагани, биринчи сўзи қайси сўз бўлгани, биринчи айтган қўшиғи, ёдлаган шеъри, қайси мусиқага рақс тушишни ёқтириши ҳамма-ҳаммаси бор эди.

"Саодат қизим бир кун келиб, бу дафтар сенинг мулкингга айланади. Ўшанда сен мендан бир мунча бойроқ қиз бўласан. Менда онамни эслатиб турувчи жуда оз нарсалар бор. Айниқса, онамнинг меҳрли қарашларини ҳеч кимда кўролмасдан кўп қийналганман.

Сенга бу дафтар она қалбини очади, ўша қаттиққўл, талабчан онанг-менинг қалбим қанчалик сенга яқин бўлганини билдириб туради" Сана 2011 йил 08 август.

Яна кўп саҳифалардаги ёзувларни ўқиди. Ўз-ўзидан кўзларида ёш ҳалқалана бошлади.

Дафтарнинг сўнгги вароқларини шошиб очди, чунки ташқарида оёқ товушлари эшитила бошлаганди.

"Қизим йўлларимиз эрта айрилади шекилли, сени келинлик кўйлагида кўрган куним бу дафтарни бермоқчи эдим. Афсус тақдир эмас шекилли. Соғлиғим ёмонлашиб бораётганини сезяпсан ўзинг ҳам, кечаси қўлларинг билан бир неча бор юзимни силадинг.

Кўп ёза олмайман, биттагина тилагим бор: имкон қадар бажар. Дадангга ва укаларингга кўприк бўл! Мендан кейин синиб қолма....

Ташқарида кимдир йўталди. Дафтарни жойига қўйиб, шошиб ташқарига чиқди.

-Тинчликми?! остонада турган эри паришон холатини кўриб савол берди.

Рўмоли билан оғзини тўсди, юраги увишиб турганини сездирмай, " тинчлик" деб жавоб бериб ичкарига- идишларни ювиш учун кирди.
(Давоми бор)


T.me/sinovlarihayot
​​#она_дафтари.

СИНМАГАН КЎПРИК.

(давоми)

Юмушини тугатгунча, ҳаёли минг кўчага кириб чиқди, кўз олдидан ундан кўз узмай турган, кейинроқ опасининг пинжига кириб кузатаётган болачалар кетмади.

🍃

Паришонхотир аҳволда идиш ювиб бўлгач, ичкарига кириб кийиниб чиққан "янги аёли" га эр ҳайрат билан боқиб, аввалроқ берган саволини яна қайтарди:

-Тинчликми?!

Аёл синиққина жилмайиб жавоб берди:

- Болаларни энди бирга бориб, олиб келайлик. Кўргим келяпти!!!
Ummu Zaynab Ummu

T.me/sinovlarihayot
​​Гулчеҳра яна тақдирга тан берди. Ҳаммасига қўл силтаб, хонадонидан файз учган Ҳикмат тоғанинг уйини уй, жойини жой қилишга киришди. Уй ишлари, тикиш-бичишдан ортиб ишга кирди. Ҳикмат амакини ҳам ишга киришга ундади. Қизини сингилларига қолдириб, ишга бориб келаверди.
Улар аста-секин уйларни таъмирлаб, рўзғорга керакли бўлган буюмларни харид қилишди. Гулчеҳра опам яна бир эмас, уч фарзандни дунёга келтирди.
Сиртдан қараганда уларнинг оиласи тинчга ўхшарди. Аммо... Гулчеҳра эрининг ярим кечада ичиб келишини, олдинги хотини, фарзандларини эслаб, ўкириб йиғлашини, баъзида қўлига пичоқ олиб уни қувлашини мендан бўлак ҳеч кимга айтмасди. Айтса яна ажрашиши турган гап. Қайтиб ота уйига боришга номус қиларди.Буни шармандалик деб тушунарди.
У кундан-кун эриб бораётган шамга ўхшарди. Кўзга кўринмас дард умрини соат сайин қисқартириб бораётганини ич-ичидан сезсада бировга дардини дастурхон қилмасди. Ҳаммани тўплаб, қизини сўратган қўшни маҳаллада яшовчи аёлнинг жиянига беришга розилик билдирди.
Ноғора-ю, сурнайлар билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўнгли анча хотиржам бўлди.
Бир куни Гулчеҳра опамни кўргани бордим. Жувоннинг юзлари сўлғин бўлса-да, чиройли эди.
— Келдингми? - деди аллақандай мунгли овозда.
— Бир ўзим ўтираман. Болалар дадаси билан нариги уйда телевизор кўришади.
Унинг сарғайган юзларига, ич-ичига чўккан кўзларига қараб ғалати бўлиб кетдим. Сездирмасликка ҳаракат қилиб:
— Опа, соғлигингиз яхшими? - деб сўрадим.
— Анча тузукман. Болаларингни ҳам олиб келмабсан-да.
У ёнидаги столга қўл узатиб, майиз, қанд, мураббо, нон олиб мен томонга қўйди.
— Опа, кўп уринманг!
— Шу сўз оғзимдан чиқди-ю, Гулчеҳранинг чеҳраси ўзгарди.
— Сендан яшириб нима қилдим, ҳамма ёғим шишиб кетган. Мен... яқинда ўламан, - деди кўзлари тўла ёш билан. Уни юпатишга ҳаракат қилдим. Уни охирги марта кўриб турганлигимни билмасдим.
Куз фасли эди.
Яна хабар оламан дедиму вақт топиб боролмадим.
Ўша йили қалин қор ёғди. Декабрнинг охирги кунларида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Хилватга бориб айтиб-айтиб йиғладим.
Гулчеҳра катта амакимнинг қизлари эди. Унинг уйига жаноза маросимига бордик. Олти синглиси, тўрт укаси, яқинда келин бўлган ёшгина қизи, уч нафар вояга етмаган ўғил-қизлари мени кўриб баттар иззиллашди. Ўзимни тутолмай овозимни чиқариб йиғладим.
Видолашиш учун катта уйга кирдик. Унинг кўзлари юмуқ. Бўйи янаям чўзилиб кетгандек. Юзлари, оқ рўмолча билан танғилган ияги, ярим очиқдек лаблари қонсиз, совуқ.
Жанозага кўп одам келди. Ҳамма сел бўлиб йиғлади. Азадорлар ўз дардини, Гулчеҳранинг эрта хазон бўлган умрини, қисқа кечган ҳаётини айтиб-айтиб йиғлади. Қулоқларимни беркитаман, ўзимни тутишга ҳаракат қиламан. Марсиялар қулоғим остида жаранглайверади...
Орадан йиллар ўтди. Унинг фарзандлари уйли-жойли бўлиб кетишди. Ҳикмат тоға яна икки марта уйланди. Икки аёли ҳам икки-уч ойда бўғчасини кўтариб кетиб қолаверди. Одамлар “Гулчеҳранинг уволи тутди. Хотинга ёлчимади бояқиш” деб гапиришди.
Хотира куни маҳалланинг қабристонига бориб ўтган боболарим, бевақт вафот этган укам Бахтиёрнинг ва албатта бу ёруғ оламдан кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган опамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтаман. Мунғайибгина турган қабр яқинидаги ўриндиққа омонат ўтириб, билганимча Қуръон ўқийман.
Кўз ўнгимдан унинг қор ва ёмғир остида ишдан қайтаётгани, аёл киши бўлса ҳам лой қориб пахса ураётгани, ошхонаси деворини суваётгани, ҳовлисидаги цемент йўлакларни тузатаётгани, ярим кечагача ухламасдан кашта, белбоғ, тўн тикаётгани, тўй ва маъракаларга бош бўлиб, қувноқ ҳолда юрганлари кўз ўнгимдан ўтаверади…
Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин...
Назира Ҳамидова.

T.me/sinovlarihayot