🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.2K photos
16K videos
65 files
30.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
БИЗДА ГУНОХ КУПАЙИБ КЕТИБДИ!!!
Хайрон колдим,астагфируллох дедим.
Дунё сир-синоатларга,жумбок ва турфа такдирларга тула экан.

Кеча туйга айтилган эдим,кечга харакат килиб туйхонага етиб бордим.
Аслида туй сохибини танимайман,мени хам кимлар оркали булса керак таклиф килишган экан.
Павелецкий метроси ёнидага Самарканд кафесига кириб боряпмиз,бу ер менга таниш чунки биринчи танишганимизда худди шу кафеда сайтдош дустим Хайруллажон мехмон килганлар.

Туй сохиби каерга утирасиз деб парвона денг,ёлгизлигим учун бир четга караб юра бошладим.
Энг четдаги столда бир аёл утирганлигига кузим тушди,менга шу чеккарок маъкул деб уша столни мулжалга олдим.
Бориб аёлдан рухсат сураш йук,салом йук,индамай стулни тортиб утирдим,аёл хайрон,жойлашиб булгач кулимни дуога очдим.
Туй сохиби яна бир бор миннатдорчилик билдиргач эшик томонга кетди.

Чойдан куйинг,ниме анкайиб утирибсиз дедим,максад аёлнинг овозини эшитиш,чунки куп инсонлар бир-бирларини куз карашидан ёки муомиласидан билиб олишади,мен овоздан хам билиб олишим мумкин.

Туйга келгансизку,бунча гамгинсиз,очилиб утиринг,сизга ярашмас экан дедим,бу биринчи курол булади.
Илмлик одамга ухшайсиз,айтингчи келин уз кайинотасига турмушга чикса буладими деб берган саволига бошим котиб колди.
Тугри,аёл уз эридан талогини олса ёки эри оламдан утса,идда муддати тугаган аёл бошка эркакка турмушга чикса булади,аммо келин уз кайинотасига деганига бошим котиб колди.
Эри улган аёл кайинакасига ёки кайинукасига эрга текканлигини эшитганман ва кузим билан гувох хам булганман.
Аммо уз кайинотасига!!!

Мастура Киргизистонлик экан.
17 ёшида турмушга чикиб,22 ёшгача 2 болалик булибди.
Эри хайдовчи булганлиги учун уйда кам булар,айтиб беришича эри Киргизистондан Россиянинг турли шахарларига одам ташир экан.
Мастура келин булган 3-йили кайинонаси тусатдан оламдан утиб колади.
Мастурага унчалик иш йук,2 болани эплаштириб утирса булди,эридан катта 3 нафар кайинопалари булиб,кунда келиб хабар олишар,рузгорнинг ишларига хам карашиб кетишар эди.

Йулда халокатга учраб,дунёдан куз юмибди деган хабар келганига 4 кун булганда маййитни олиб келишди.
Мастура 22 ёшида бева деган номни олди.
Такдир чархпалаги айланиб Мастура ота уйига кетишга карор килди.

Кетманг,углим утгандан сунг оиламиз хувиллаб колди,бу ёкда аянгиз хам йук деган кайинотаси кузига ёш олди.
Мастуранинг хам бир хисобда кетгиси йук,кетса уй-жойдан курук колади,ота уйига боргани билан аканинг ва янганинг ковогига караш керак,кетмай деса ёш хам 26 дан утиб бормокда,кундалик эхтиёж деган талаблар уз кучини секинлик билан билдирмокда.

Тугри,Мастура еб-ичишдан кийналгани йук,кайинотасининг номида машина устахонаси,ва дурадгор устахонаси бор эди.

Келин,бу ёкка каранг деган кайинота чакирди,утиринг гап бор деб бошлади.
Келин сиз хам ёшсиз,биламан хаммасини,углим улгач остона хатлаб кучага чикмадингиз,минг рахмат сизга,аввало бу уйдан кетманг,шу уй жойни сизнинг номингизга утказиб куйсак,опаларингиз хаммаси рози булишади,хаммасига хам уй-жой килиб берганман, мен хам 7 йилдан буён ёлгизман,энди бир гап деган кайинота эшик томонга караб олди.
Хуп десангиз иккимиз никохдан утсак,истасангиз хеч ким билмайди,мен масжиддагилар билан гаплашдим, Мастура уйланиб колди.
Осон эмас,ёлгиз аёлга осон эмас деймиз,аммо бир уйда суккабош эркак билан 5 йилдан буён яшаб келаётган Мастурага ундан хам осон эмас эди.
Никохни 2 ойгача биров билмади,ойни этак билан яшириб булмас экан,кайинопалар мехмонга келишганда отасининг хонаси йигиштирилган,сарамжон-саришта эканлигига хайрон булишган булса,3-ойдан сунг Мастуранинг билиниб колган корнига караб хайратдан котиб колишди.
T.me/sinovlarihayot
2.БИЗДА ГУНОХ КУПАЙИБ КЕТИБДИ!!!

Пиёладаги чойдан хуплаб,каршимда утирган Мастурани тинглаб утирибман.
Вахиманинг хаммаси шундан бошланди,бир-бирлари билан хабарлашган кайинопаларим кечга йигилиб келишди.
Хаммаси хайрон,мен ерга карайман.
Дада бу нима ахвол деган кайинопам дадасига каради,кизим аралашма,ёш нарса,бу хам турмушга чикишга,бахтли булишга хакки борку деган эримнинг гапидан ханг-манг булиб колишди.
Кайинопаларим аклли эдилар,сал-пал тушунгандек булишди.

Катта кайинопам орага тушди,тугри дадажон,ая утганларидан сунг биз огиз сурамадик хам сиздан,аслида айб узимиздан утибди,нима хам килардик,такдирга тан берамиз деб бошини эгди.

Вахиманинг каттаси энди бошланди,менинг уйимдагилар етиб келишди,мени фохишадан олиб гарга солишди,орага тушган эримни калтаклаб кетишди.
Конкретно деб русча суз кушиб куйган Мастура,шарманда булдик деб бошлади.
Ота-онам шундай килиб туришгандан сунг махалламиз катталари бизни кучиб кетишлигимизни талаб килишди.
Кетамиз,Россияга кетамиз деган эрим уйни сотувга куйиб юборди.
Мен ам уз хузур ва рохатимни уйлаб розилик бердим.

Худди шу ерда тузатиб булмас хатога йул куйган эканман!!!
Уйни катта кайинопам сотиб олди,ташкаридан киришда айвонда утирган эрим билан кайинопамнинг гапини эшитиб колдим.
Дада,качон кайтиб келсанггиз уй сизники,Мастурани олиб келасизми-йукми ихтиёрингиз,биз бир нарса демаймиз,лекин укамнинг болаларини сизларга бериб куймаймиз,узимиз катта киламиз.
Отилиб уйга кирдим,нима учун бермас экансиз,болалар меники дедим ховликиб,келин бу икки бола укамнинг боласи,сиз биздан бесурок турмушга чикдингиз,демак хаётингиз олдинда,болалик хам буласиз,лекин укамнинг болаларини тинч куйинг,сизлар бориб жойлашиб олгунча анча вакт кетади,болаларни сарсон килманглар,колайберса сиз хомиладорсиз,ишлай олмайсиз,сизнинг узингизга алохида тарбия керак булади деб яхши гапирди.

Москва шахрининг бир четига келиб жойлашдик,иш топилгунча,сотиб олишга уй топилгунча,хужжат масаласи бир ёкли булгунча кулимиздаги пулни ишлата бошладик.
Мен ишламас эдим,эрим устахонага ишга жойлашди.
Мусофир юрт,кийинчилик куп булди.
Биз угил фарзандлик булдик.
Курмаганни кургани курсин деймизми,бу магазиндаги арзон нарсаларни куриб менинг нафсим хакалак булиб кетди.
Уйда козон осмас эдим,хар кечга кучага чикиб бирор нарса олиб келар эдим.
Иссикрок овкат килсангиз булмайдими деган эримга,битта мени бока олмасангиз нима килиб юрибсиз эркакман деб гапиришга утдим,менинг ёшлигиними ёки боламиз кичкиналиги учунми эрим менга каттик гапирмас эди.
Сал каттик гапирса куз ёшимга эрк берар эдим,у ёкда колган дурадгор устахона билан техобслужкани пулини кизларинг еб ётишибди,бундай булишини билганимда тегмас эдим,хали хам карашимга жонини берадиганлар топилади дейишгача бордим
Эримни уйга жунатишга ва устахоналарни сотиб келишга кундирдим.

Тикилиб утирибман,ха аёл макри деб куяман,содда эркаклар бунчалар куп булишмаса,бир парча гуштга шунчалар алданишадими (тилни айтяпман) деб куяман.

Эрим Киргизистонга жунаб кетди,шу кетганича 3 ой колиб кетди.
Техобслужкани сотиб келди,пулидан кизларига ва навараларга нарсалар олиб бериб,пулнинг баракасини учириб келганлиги учун 20 кунлар ковогимни очмадим.

Менга ухшаган эрга тушмагансанда дедим гапини булиб,терингни шилиб олиб,узингни кечаси билан ухлатмай конингни суриб чикадиган эрнинг кулига тушмагансанда дедим сенсираб,бир йилдан сунг эрим фукоролик олган вактлари эди.
Бу ерда кичикрок дачани сотиб олиб,одам яшайдиган уйга айлантириб олган эдик.
Эрим аслида боргиси хам йук эди,шурлик узининг тинчлигини уйлади,чунки мен хар куни дурадгор цехини сотиб келишликни талаб килар эдим.
Иш бутунлай тескари булиб кетди,катта кайин опам дурадгор устахонани менинг катта боламга утказибди,хатто отасига хам кулрк солмабди.
Телефонда эримга нималар деганимни тасаввур хам килмайсиз,менга жахл килган кайинопам эримни уйлантириб куйибди.
Мен шу Россияда олган уйимизда боламни кучогимга босганимча колдим.

Орадан 6 ой утиб,эрим уйланган аёлнинг кетиб колганлигини эшитдим.
T.me/sinovlarihayot
​​​​​​АЁЛ...

Аёл қизлигида ота-онасига  жаннат учун эшик бўлади
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
(Термизий ривояти.)

Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
(Байҳақий ривояти.)

Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
(Насоий ривояти)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/sinovlarihayot
Бир подшохни соқов ўғли бор экан, ҳеч гапирмас
экан. Подшох
ўғлини бир донишмандни олдига олиб бориб: -
Шу ўғлимни гапиртириб берсангиз устингизда
зар сочаман дебти. Шунда
донишманд подшохга: - Ўғлингиз саройда ҳудди зиндонда ўтиргандай
ўтиради, бир кенгликка чиқамиз ўша ерда ўғлингиз
гапиради дебти. Хуллас
табиат қўйнида бир ҳилват жойга чикишибти.
Донишмандни қўлида
бир кабутари бор экан шуни озод этиб учириб юборса, бояги соқов бола
"Эх, ана кабутар энди эркин яшайди" деб
гапирибди. Подшох
ўғлига ия сен гапирар экансанку Нега шунча
пайт гапирмадинг деб
ғазабланиб 50 дарра камчин урдирибди. Шунда соқов бола: -
"Умримда бир марта гапириб, 50 дарра камчин
едим бу гапимга ҳали
охиратда қандай жавоб бераман? Эндиям
умуман гапирмайман" деган
экан . . . ! ! ! - Ха биродарлар, биз ҳар бир гапимизга агар бу
дунёда бўлмаса ҳам,
охиратда жавобини берамиз. Шу учун тилим бор
экан деб ҳар хил
хақоратомуз сўзламайлик! Ҳар бир гапимизни
муҳофиз фаришталар ёзиб боради. Тил бесуяк бир аъзо,
уни чиройли
ишлатиб тарбия бериб турмасангиз ўзидан
кетиб колади. Яна бир
нарсани унутмангки - Аллоҳни каломи "Қуръони
Карим" хам бизни тилимизга, талафузимизга мос қилиб
неъмат қилинди. - Бу
тиллар Куръон ўқисин. Бу тиллар Ширин сухан
бўлсин . . . ! ! !
T.me/sinovlarihayot
Ҳикоялар

КЕЧИККАН УЧРАШУВ.

Қирқни қоралаган эски таниш икки инсон, эркак ва аёл шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йили келмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи эркакнинг сўзларини хаёлан тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил. Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда? Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?!
Шу инсонни 20 йил унутмабмана.
Бугун унинг бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ўзим эса қанчалар ношукрлигимни ҳис қилдим.
Шуни англашим учун 20 йил керак бўлдими?!
Барибир Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўради.

Ўзингга шукур!
Шуҳрат ОРИФ
T.me/sinovlarihayot
​​БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.

T.me/sinovlarihayot
НОШУКУРЛИК..

- Хаммаси жонимга тегди! Чарчадим! - деди деразадан кучага боққанча эрига сим қоқди аёл - болаларимиз бирам шўхки, бошимни айлантириб юборишди. Вақтлироқ келиб қарашиб юборсангизчи? Ўзимга қарашга хам вақт тополмайман. Мен ҳам дугоналаримга ўхшаб яшасам, уларга қўшилсам, дўкон айлансам, бозорга борсам. меҳмондорчиликларда юрсам дейман. Қаерда? Кун бўйи шу икки шумтакангизни орқасидан югурганим югурган. Каттангиз челакдаги сувни ағдарса, кичигингиз кийимини лой қилиб келади. Уларга қара, рўзғор қил, кир юв, супур сидир, чарчадим. Овқат қилишга ҳам вақтим бўлмади. Асабларим... Гўшакни у томонидан у кутган жавоб бўлди шекилли, аёл мамнун жилмайди.. - Бўпти кутамиз. Ҳа айтганча, кабобни қиймалисидан олинг. Жахонгир қиймалигини хуш кўриб ейди.
У гўшакни қўйдида гуёки бир арзирли ташвиши аригандек енгил тортиб яна деразага боқди. Кечки салқин, болалар кўчада. Каттаси болалар билан копток ўйнаяпти. Кичиги ҳар доимгидек тупроқ ўйнаш билан овора. Шу пайт аёлнинг кўзи сал нарироқда болаларга ҳавас билан термулиб турган ногиронлар аравачасидаги болага кўзи тушди. Онасига нимадир деди шекилли тепасида турган она эгилиб уни эркалаб нимадир деди. Болакай мамнун жилмайиб, яна ўйинни томоша қила бошлади. Аёл ўзини беихтиёр шу аёл билан таққослади. Бу аёл яқинда маҳаллага кўчиб келди. Эри ўлгач қайнонаси ногирон бола билан кўчага хайдабди. Онаизор шу мажрух бўлсада гўдаги ёнида эканлигига шукрона келтирар, эҳтимол. Аёл ўйлай бошлади. У ўзини ташқаридан қараб нақадар бахтли эканини хис қилди ва шукрона келтирди. Оилам бут, икки пахлавондек ўғлим, топганини оила фарзандларидан аямайдиган, улар учун елиб югурадиган, қайғурадиган бегим ёнимда. Рўзғор ишларидан бўш пайтимда шуғулланадиган севимли ишим (парда тикиш) бўлса, мен нега бунчалик нолияпман? Аллоҳим ўзинг кечир...! Аёл ўз қилиғидан уялди ва оиласи фарзандлари учун мазали кечки таом тайёрлаш мақсадида ошхонага томон юрди.!!!
T.me/sinovlarihayot
☝️ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....
T.me/sinovlarihayot
БОЛАЛАР ҲАМ ФИКРЛАЙДИ.
(таъсирли ҳикоя)


Аям уйдан кетиб қолди. Дадам иккиси бироз айтишишди. Аям остонада дадамга қараб: Менга жавоб беринг деди. Дадам Йўқ деди. Мактабда ўқитувчимиз жавоб бермаса, уйга кетмас эдик. Лекин аям кетиб қолди. Мени ҳам ўзи билан бирга олиб кетмоқчи эди, кўнмадим. Дадам менга Мансурбек, ўзинг биласан, ўғлим деди. Аямни яхши кўраман. Менга жуда меҳрибон. Барча аялардан чиройли. Мени мактабга анча жойгача кузатиб келади. Кичкиналигимда синфгача кирар эди. Ҳозир катта бўлиб қолдим тўртинчида ўқийман. Ўқишдан келишимга ширин-ширин овқатлар пишириб қўяди. Мазза қилиб еб, кейин ўйнагани кўчага чиқаман. Кечқурун дарсимни тайёрлашга кўмаклашади. Шундай бўлсаям, дадам билан қолдим. Дадамни ҳам яхши кўраманда. Сен катта бўлсанг, зўр одам бўласан, дейди. Уйда Аям йўқлигида овқат пиширмайди. Кафе ва ошхоналардан олиб келади. Колбасалар, пишириқлар, ширинликлар... мазза.
Дадам шифокор. Беморларни даволайди. Гавдаси ҳам катта. Сочини доим орқага тарайди. Галустик тақишни билади. Кўчада қўл ушлашиб кетаётганимизда кўпчилик салом беришади. Болалар ҳам қараб-қараб қўйишади. Шунда мен хурсанд бўлиб кетаман.
Аяни ёмон демайману, баъзи ишидан дадам аччиқланиши ўринли. Кўп ҳолларда дадам гўшт олиб келганда, аямнинг бепарволиги туфайли гўштни мушук олиб қочади. Овқатдан соч чиқиб қолганда, дадам Овқат нега ширин бўлибди, десам соч солган экансизда, дейди кулиб. Аям қовоқ уяди. Бирга ўқийдиган Жаҳонгир деган ўртоғим бор. Баъзан уларникига бораман. Жаҳонгирнинг дадаси бундай пайтда товоқни овқати билан улоқтириб юборади. Аяси кўзига ёш олади. Жаҳонгирнинг ойиси Мунира ая жуда яхши, меҳрибон. Тинмайди. Қачон борсам, нимадир иш билан банд. Мол-қўйлари бор. Бизга яхши гапиради. Сут пишириб беради. Даладан ўт ташийди. Томорқасига қарайди. Бодринглари кўп. Мунира ая ювган кирлари қуригач, сўрида ўтириб, бирма-бир кўрикдан ўтказади. Йиртиқ жойларини тикади. Менинг дадам бўлса, пайпоғидаги тешикчадан бармоғини чиқариб, Дарча очилиб қолибдику, дейди. Бир-икки кун ўтгач, ўзи тикаётганини кўраман. Дадамнинг нолишича, кийимларни тикиш керак бўлса ёки тугма қадашга аям мос ип қидириб ўтирмас экан. Дуч келгани билан тикиб қўя қолар экан. T.me/sinovlarihayot
Кеча мактабдан келганимда дадам Аянгни соғингдингми? деб қолди. Мен индамадим. Дам олиш куни олиб келамиз деди. Яйраб кетдим. Бугун мактабга борсам, аям турибди. Дадамнинг гапини айтдим. Аям бўлса Ўҳ-ҳў, эртароқ борса бўлмас эканми? деди. Мен бир ўғилман. Дадам Сенга ука олиб келамиз, деганига анча бўлди. Мен ҳам укамни ўйнатиб юргим келади. Уларнинг эсларидан чиқиб қолди, шекилли. Саҳарлаб кимдир сочимни силаяпти. Аямнинг қўлларини дарҳол сездим. Мен туш дебман. Ўнгим экан. Аям қайтиб келибди. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Якшанбагача анча бор эди. Яхши бўлибди. Аяжоним менинг!