🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Ҳикоялар

ЎШАНДА ҲАМ КУЗ ЭДИ.....

Низом институтдан қайтганда ойиси ичкари уйда ким биландир гангур-гунгур гаплашиб ўтирарди. Она унинг шарпасини дарров сезди. Суҳбатини тўхтатиб, одатдагидек енгил, шарпасиз қадамлар билан унинг ёнига келди.— Келдингми, болам?
— Ҳим, яхши ўтирибсизми?
— Шукур. Меҳмон бор.
— Ким?
— Лутфи опоқинг.
— А?! — Низом эндигина ечган костюмини негадир қайтадан кийди, — Нега? Нега киритдингиз?
— Жим. Уят бўлади. Қариндошлариникига келган экан, кўчада кўришиб қолдик. Ўзим олиб кирдим уйга. Сўрашиб қўй..Низомнинг ранги оқариб кетган эди. Баҳри хола жонсиз, қалтираган қўллари билан унинг елкасидан силаб, секин шивирлади:
— Жон болам, гина сақлашни ўрганма. Ҳаммаси ўтиб кетди. Уйигача кирган одамга қаттиқ гапириш, сўрашмаслик одобдан эмас. Мени ҳижолатга қўйма.
Баҳри холанинг мулойим, меҳрибон кўзлари ўғлига ёлбориб қарар, Низомнинг юрагида қанча алам, ғазаб ётган бўлсада, бу кўзларга қарши бир нима деёлмасди. Баҳри хола меҳмон ҳузурига кириб кетди.
— Низомжон экан. Ўқишдан келди. Бу йил охирги курс. Киравер, болам, опоқинг бўйларингни бир кўриб қўйсин.Остонада Низом пайдо бўлди. Меҳмоннинг лаблари пирпиради. Низомнинг авзойига қараб, кулишини ҳам, сўрашишини ҳам билмай, охири бурни тагидаги икки дона тишини кўрсатиб илжайди, ўрнидан турди.
— Омонмисан, Низомжон?
— Келинг. Яна нимага…
— Болам! — Низом сакраб ўрнидан турган онасининг кўзларига бир қаради-ю, шахт ўгирилиб чиқиб кетди. У тўхтамади, орқасига ҳам қарамади. Уйларидан анча олислаб кетганини ҳам билмай қолди. Нимагадир чеккиси келди.
Йўл четидаги будкадан бир дона сигарет олиб, ҳиёбоннинг бир четидаги бўш скамейкага бориб ўтирди.Ҳозир унинг кўнгли бўм-бўш, ҳудди мана шу сокин, кузги ҳиёбонга ўхшаб қолганди. Сигарет олибди-ю, гугурти йўқ. Сигарет донасини бармоқлари билан эзғилаб, атрофга аланглади. Ўтиб кетаётган бир йигитдан туташтириб олдида, қаттиқ сўрди. Бурни, оғзидан буралиб чиққан аччиқ тутун ҳушини ўзига келтиргандай бир оз енгиллашдими, секингина энтикиб қўйди. Унинг кўзига яна бурни тагидаги иккита тишини кўрсатиб илжайган башара кўриниб кетди. Унинг бағри бутунлигини шафқатсизлик билан тортиб олган бу аёлни кўришга Низомнинг тоқати йўқ эди.Ҳозирку ақли-ҳуши бор, кап-катта йигит. У вақтларда гўдак эди. На ота-онанинг ҳидига, на уларнинг бағрида эркаланишга тўйган эди. Ана шу бағри тош аёл, маъсумгина бир гўдакнинг эркаликка, эркаланишга бўлган ҳаддига биринчи бўлиб тирноқ ботирган, чанг солган эди. Баҳри хола жуда ювош, бировдан озор кўрса ҳам озор бермайдиганлардан. Низомни ҳам шунақа тарбиялашга ҳаракат қиларди. Ўша пайтларда қанча қийналса ҳам Лутфихонга бир оғиз қаттиқ гапирмаганди.Мана, ҳозир ҳам уйига олиб кириб меҳмон қилиб ўтирибди. Ўша пайтларда улар бир маҳаллада яшашарди, Лутфихоннинг Содиқ деган ўғли билан Низом ўртоқ эди. Содиқларнинг ҳовлиси анча катта бўлгани учун сабзи, помидор экишар, сигир боқишарди. Онаси, бировнинг қўлидан ишини олгин, меҳнатдан қочма, эринма, деб кўп насиҳат қилгани учун Низом Содиққа доим ёрдамлашар, сигир ўтлатар, кўкат юлар, қарашгани-қарашган эди.
Шунинг учун бўлса керак, Лутфихон уни яхши кўрар, кириб қолса, минг ўргилиб, минг айланарди. Низомнинг дадаси касаллиги туфайли эрта пенсияга чиққан, ёлғиз онаси ишларди. У аёллар кўйлагини жуда чиройли тикарди. Ишхонадан келгандан кейин ҳам машина тепгани-тепган эди.Низом болаларнинг каттаси, ўшанда олтинчи синфда ўқирди. Укаси билан синглиси ҳали кичкина эдилар. Бирдан уларнинг бошига оғир ташвиш тушиб қолди. Дадаси қазо қилди. Бир ойнинг ичида онаси чўпдек бўлиб озиб кетди. Низом энди дадаси қолиб, онасига ачинар, у йиғласа, чидаёлмас, бағрига кириб юпатгиси келар, лекин дилидаги гапларни айтолмай, қўшилишиб йиғларди, холос.Бир куни онаси Низомнинг бошини силаб, кўзларига тикилди-ю, орқасига қоқиб деди:
— Бор, болам, ўртоқларинг билан ўйнаб кел. Авжи ўйнаб ўйинга тўймайдиган пайтларинг. Бор, ўргилай.Низом кўчага чиқди. Дадаси ўлгандан бери ўйнамаганини ҳам шунда сезди. Секин Содиқларникига кирди. Лутфихон сўрида эри билан қотган жўхориларни уқалаб ўтирарди.
#Ҳикоялар
Бир муҳаббат тарихи...

Аямнинг оналари(энам) Тожикистондан бўлганлар. Қулоқ қилиш даврларида юртимизга келиб, шу ерда қолиб кетганлар.

Энамнинг иккита укалари бўлган: катталари Абдуллахон, кичиклари Муҳаммаджон.

Ўша Абдуллоҳ тоғамиз ўн йил бурун саксонга яқинлашиб қолганларида вафот этдилар. Лекин то вафотларигача қариндошларимиз ичра энг кўп Ўзбекистонга меҳмон бўлиб, хабардор бўлиб тургувчимиз ўша тоғам эдилар. Чегаралар бекилиб, ўтиш учун рухсатга кўп ҳужжатлар керак чоғдаям минг машаққат билан келиб кетишларининг сабабини ҳеч англамас эдим... Бир куни сўнгги бора келдилар, ҳар доимгидан кўра бошқача маҳзун эдилар, ўткир нигоҳлари ўйчан, ҳаёллари фаромуш эди, андак хўрсиниб қўяр, қаттиқ хаяжон ичра турганларини сезиш қийин эмас эди. Ўша куни тоғамиз билан сўнгги суҳбат бўлган эди. Ўша куни бутун ҳаёти ибодат ичра кечган инсоннинг кўнгил кечинмалари билан илк дафъа танишган эдим. Ўша куни оддий инсоннинг чексиз муҳаббат тарихини тинглаган эдим. Ўша куни олтмиш йиллик ҳотиралар китобини қайта очиб кўрган эдик...

Хотирамда қолган сўзларини имкон қадар келтираман...

"Ёш йигит эдим, опамнинг сабаблари билан Ўзбекистонга келиб юрар эдим. Мени шу ердан уйлантириб қўйишди. Келин бениҳоятда чиройли эди (тоғамиз ҳам жуда нурли инсон эдилар) Кўнглимга шуқадар ёқар эдики, андаккаям айрилолмас эдим. Фақат бир муоммомиз бор эди, у Тожикистонга боргиси келмас, мен бу ерда қололмас эдим. Умрим йўлларда ўта бошлади.

Имкон қадар ёнида бўлишга ҳаракат қилардим. Юртимга борсамам жуда тез қайтардим. У ёқда аямиз "Ўзбакинг келмаса уйлантираман", дейишдан чарчамас, бу ёқда буни боришга кўндиролмас эдим. Азбаройи муҳаббат сабаб ҳеч машаққат сезилмас эди.

Бир сафар Тожикистонга борсам аямиз хасталаниб қолибдилар, одатдан кўра узоқроқ қолиб кетдим. Оёққа туриб кетар дегандим бўлмади, омонатларини топширдилар. У вақтларда телефон йўқ, уловлар кам, хабар бериш машаққат кўрмадим. Маъракаларини ўтказгач йўлга отландим, мисли қушдай учиб Ўзбекистонга келдим. Аёлим мендан ҳафа эди, менинг эса тушинтиришгаям мажолим йўқ, жуда толиққан эдим, жойимга чўзилдим. У эса аёллигига борди. У ёқдан уйлангансиз, мени яхши кўрмайсиз, эсламайсиз деб мендан гиналаниб бошлади мен эса ҳар гапига йўқ, йўқ деб бош чайқардим.

Бунақа қилиб сарсон қилиб юрадиган бўлсангиз қўйсангиз қўйиб қўяқолинг деганда, хўп ҚЎЙСАМ ҚЎЙИБ ҚЎЯҚОЛАМАН деган сўз оғзимдан чиқиб кетди-ю, ўрнимдан бирдан сапчиб туриб кетдим. Нима деб қўйганимни ўзим тушинмай қолдим. Шу билан шу уйдан чиқиб кетдим, аёлим қолди, бахтим қолди, ҳаёлим, ҳаётим ҳам ўша ерда қолди, ўзим эса қайтолмадим.

Бутун умрим илм билан ўтди, ҳаммага ҳар масалада ечим топиб бердиму, ўзимнинг ҳолимга чора тополмадим. Талоқ сўз оғзимдан чиққанида эди, бунинг ҳукми нима бўлишини аниқ билардим. Бу ишимда эса аниқ тўхтамга келолмадим...

Олтмиш йил ўша аёлнинг муҳаббати билан яшадим, олтмиш йил ўша аёлни бир кўриш илинжида Ўзбекистонга қатнадим... Олтмиш йил йўлларда изладим, тўйу- маъракада изладим, чўлларда изладим, мободо у эмасмикин деб ҳар ўхшаш чеҳрага бир назар ташладим... Мумкин эмаслиги учун у яшаган қишлоққа бир қадам босиб ҳеч қачон кирмадим, бироқ ҳар сафар кўриниб қолармикин деб узоқдан соатлаб тикилиб ўтирардим... Бирор марта кўрмадим...

Бугун Ховоснинг йўлида мошинга минсам, ёнимга ўтириб қолибди. Танидим, ҳудди олдингидай. Олтмиш йил олдин билмай хато қилган эдим, бу сафар билиб қилдим, мен унга гапириб қўйдим. Ҳол-аҳвол сўрадим, турмушини сўрадим, кейин ризолик сўрадим...

Ўтган ишдан менгина эмас, у ҳам қаттиқ пушаймон экан. Энди бу ерда тутгувчи иш қолмади, сизларам рози бўлинглар"...

Тоғам кейин қайтиб келмадилар, ўз юртларида бироз ўтгач вафот этдилар.

Мен саксондаям китобни кўзойнаксиз ўқийдиган, тунлар таҳажжудга турсалар, атрофида нур айланиб турадиган, нафси тўйиб овқатланмайдиган, косаларини таомдан сўнг доим чайқаб ичадиган, келсалар бошимизни бир силаб меҳрларини ифодалаб қўядиган ўша парҳезкор тоғамизнинг кўнгилларида сўнгги нафасгача яшаган аёлнинг қандай бўлганликларини ҳанузгача негадур кўргим келаверади...

Нодира муаллим.
T.me/sinovlarihayot
#Ҳикоялар

Қўшнининг оқибати
(ҳикоя.)
Шаҳар чеккасида эл орасида "Шимолий туман" деб номланадиган маҳаллага янги оила кўчиб келди.Қатор қилиб қурилган кўркам коттежлар, ёнида икки қаватли уйлар солинган бу жойга асосан ёш оилалар кўчиб келишаётган эди.
Нозигул ва Ахтамжон ҳам уч қиз-у, бир ўғиллари билан янги коттежга кўчиб келишди.Атрофда ҳали ҳамма уйлар тўлиқ қуриб битказилмаганлиги боисидан деярли ҳеч ким яшамас, фақат ўнг тарафларидаги уйда чол кампир Одил бобо ва Тўйбиби хола яшарди. Нафақадаги кекса чол кампирнинг уч қиз ва икки нафар ўғиллари бўлиб,катта ўғиллари Қодиржон иш юзасидан бошқа шаҳарда яшар,қизлари турмушидан тинчиб кетишган, фақат кенжатой ўғиллари Камолжон ҳарбий хизматдан қайтишини кутишаётган экан.Коттежлар кичик қишлоққа туташиб кетган эди.
Нозигулга янги уйлари жуда маъқул бўлди.Хоналари унча катта бўлмаса -да болалари билан яшаш учун ҳамма шароит бор.Ошхонаси ҳам ичида.У кўп йиллар қайноғасининг оиласи билан бир ҳовлида тиқилишиб яшашгани учунми,бу ерда ўзини жуда эркин ҳис қилаётганди.Нозигул боғчада тарбиячи бўлиб ишлар,Ахтамжон эса ҳайдовчиликни ўргатадиган мактабда ўқитувчи эди.
Янги қўшнининг кўчиб келиши Тўйбиби холага унча ёқмади.Хола табиатан ғийбат қилишни яхши кўрадиган,кўчада дарвозасининг олдида ўтирволиб, қишлоқчага ўтиб қайтадиган кишиларга ҳамманинг орқасидан гапириб ўтирадиган аёллар тоифасидан бўлиб, Нозигулнинг унинг бекорчи гапларига эътиборсизлиги,гап-сўзга ҳуши йўқлиги холани ранжитган эди.Нозигул кўнгли, қўли очиқ бўлса -да,миш-миш гапларни ёқтирмаслигини айтгани холанинг аччиғини келтирди."Ҳап сеними,ҳали шошмай тур" -хола ўзича қўшнисини шундай деб ичида яниб қўйди.
Бу орада кўклам нафаси сезилиб қолди.Ахтамжон фарзандларини ёнига олиб кичиккина экин ерини тартибга келтирди.Қўшниларининг катта ўғли,қизлари шаҳарда яшашларини билгани учун улардан ҳам ўз ёрдамини аямади.Ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган экин ерларини текислаб,помидор,бодринг,қовоқдан тортиб ловиягача экди.
Аммо Одил бобонинг еридаги экинлар унча яхши ўсмади.Ахтамжоннинг ери эса гуллаб яшнади.Эҳтимол,Нозигул ҳам эрига ёрдам бериб,болалари билан бирга экин ерига алоҳида меҳр билан қарагани бунга сабаб бўлгандир.Қўшниларнинг ҳовлиси орасида девор бўлмаганлиги боис,уларнинг гуллару,экинлар билан чиройли кўринаётган ҳовлиси Тўйбиби холанинг асабини қўзғарди.
Бир куни Ахтамжоннинг ҳовлисида ҳеч ким йўқ деб ўйлаган хола секин уларнинг ҳовлисига ўтди.Гуллаб яшнаб турган атиргул кўчатларини, эндигина бош кўтараётган токларни тагидан қўпориб ташлади.Ҳовли юзасида қолиб кетган болалар ўйинчоқларини,кичик велосипедни олиб ўз ҳовлисига ўтиб кетди.Аммо мактабдан бироз эрта келиб, унинг қилмишларини дераза орқали кузатиб ўтирган қўшнисининг катта қизи Озодани кўзи илғамади.
Озода 9 -синфда ўқийдиган,эс- ҳушини таниган қиз бўлса-да,қўшни холанинг нега бундай қилганини дастлаб тушунмади.Хола укасининг велосипедини олиб кетгани жуда алам қилди."Демак ҳовли юзасида қолиб кетадиган қанча буюмларнинг ўз ўзидан ғойиб бўлаётгани бекорга эмас экан да.Тўйбиби хола нега бунақа қилади? Онам эшитсалар қанча хафа бўладилар.Ўтган куни кир ювадиган катта тоғорамиз йўқолди.Қайсидир куни Гули синглимнинг чиройли туфличаси ғойиб бўлди...Энди ҳовлида ҳеч нарса қолдирмай ўзим йиғиштириб қўяман."
Озода шу хаёллар билан ҳовлига тушди-ю,ҳозиргина хола қўпориб ташлаган атиргул ниҳолларини,токларни қайтадан ўрнатмоқчи бўлди.Айрим ниҳолларнинг илдизи қолиб,танаси узиб ташлангани учун қайта ўрнатишнинг иложи бўлмади. Қизнинг йиғлагиси келиб кетди.Онасининг асабини бузмаслик учун кечқурун отасига бугунги воқеани гапириб берди.
Ахтамжон бироз ўйланиб турди-да,қизига бу гапни онасига айтиб ўтирмаслигини тайинлади.Ўзи бўлса қўшни билан орасини бузмаслик учун аввалгидек муомала қилиб юраверди. Нобуд бўлган кўчатлар ўрнига бошқаларини экди.Ўғлига худди ўшанақа бошқа велосипед олиб берди.
#Ҳикоялар
АДАШИШ.

— Биз беш йил аҳил-иноқ яшадик. Аммо, фарзанд кўрмадик. Бу пайтда дўстларимнинг болалари боғчага қатнай бошлашган, тўй-томошалар қилиб улгуришган эди. Гап-гаштакларда, ўзаро гурунг ва давраларда ўчакишгандай мавзу фақат бола-чақа тўғрисида борар, кимдир ўғлининг бийронлиги, бошқаси қизалоғининг зукколиги ҳақида завқланиб гапирарди. Танаси бошқа дард билмас, дейишганидай, ичимдан ўтаётганини фақат ўзим биламан.
Хуллас, тақдирдан аразлаб, Россияга кетвордим. Сибирдаги шаҳарлардан бирида қўним топдик. Буни қарангки, тез орада рўзғоримизга барака кириб, қолди. Икки хонали уй сотиб олдик. Бир куни ишдан сўнг бозорга кириб ул-бул харид қилдим. Негадир кайфиятим чоғ эди. Ўз қўлим билан палов дамлашни дилимга тугиб, эшикни тақиллатдим. Қандай бахт, Ҳалиманинг ҳам чеҳраси очиқ, кўзлари кулиб турарди.
Иккаламиз ҳафсала билан дастурхон ёздик. Уйимизда товоқ йўқ экан, паловни кичикроқ лаганчага солдим. Бироқ, бир-биримизга термулиб ўтириб, уч-тўрт ошам ош едик, холос Аниқроғи, ош бизни еди.
Нега, нега бояги қувноқликдан асар қолмади, нега тушкунликка тушиб кетдик?
Бу қийноқли саволлар жавоби тайин эса-да, ҳеч биримиз чурқ этиб, оғиз очишга журъат қилолмасдик. Аслида биз юртимизни қўмсай бошлагандик. Бир товоққа ўнлаб қўл узатиладиган гавжум давраларни соғинардик. Соддадил, тўпори, гоҳида серзарда бўлса ҳам, табиатан меҳр-оқибатли, бир-бирига дардкаш, дилдош маҳалла-кўйни унутолмаётгандик.
Ана шундай зерикарли ҳаёт давомида кутилмаганда бизнинг осмонимизда ҳам қуёш йилт этиб кўринди. Ҳалима юкли бўлди. Ё тавба, инсон учун энг катта бахт, бу — фарзанд эканлигини янада яққолроқ билдим. Очиғи, кичкинтой Муродбек бизнинг руҳиятимиздаги қийин-қистовли эврилишларга барҳам берди. У бизнинг ёлғиз овунчоғимизга, севинчимизга, борлиғимизга айланди.
Ҳалима бозорда, мен қурилишда ишлардик. Фарзандимиз яхши билим, чиройли тарбия олсин, деган умидда шаҳардаги энг қиммат боғчага жойлаштирдик. У ҳар куни янги гап топиб келганида бошимиз кўкка етиб, суюнганларимизни айтмай қўя қолай. Рус болалари ичида тортинмай, талашиб-тортишмай, эмин-эркин ўсаётганлиги бизга чексиз қувонч бағишларди.
Христианларнинг пасха байрами кунлари Муроджон боғчадан йиғлаб қайтди. Илгари ҳеч қачон бундай ҳол юз бермаганди.
— Ўғлим, нега кўз ёши тўкаяпсан, ахир яқинда мактабга қатнайсан, каттагина йигитча бўлиб қолдинг, — дедим.
У дўмбоқ муштчалари билан узун-узун киприкларидан оқаётган ёшларни артиб, ойисига ёпишди.
— Мен боғчага бормайман.
— Нега, ким сени хафа қилди?
— Настя холам...
— Хўш, хўш, тарбиячинг нима қилди?
— У ҳаммани черковга олиб кирди, мени ташқарида қолдирди.
— Нега, ўғлим?
Қаранг, дабдурустдан шу сўроқ тилимга келибди. Бунинг ўрнига “жуда тўғри қилибди, биз мусулмонмиз, биз черковга бормаймиз”, дейишим керак эмасмиди?.. Ич-этимни ит тирнаб турганида у ойисига тушунтирди.
— Менда крестик (ҳоч) йўқ экан.
— Жон болам, сенга у керакмас, биз мусулмонмиз, — дедим шошиб.
У яна йиғлашга тушди.
— Мен ҳаммадан ажралиб қолавераманми?
Умрида пешонаси саждага тегмаган, имон нелигини яхши англамаган, мусулмончилик фарзларидан бехабар, аниқроғи — худобехабар одам ўз зурриёдига ҳеч йўқ ўзбеклигини, бу миллатнинг ўзига хос урф-одатлари-ю қадриятларини, имондан юз ўгириш ватангадолик билан баробарлигини қандай тушунтирсин?
Хуллас, бу савол очиқлигича қолди. Таассуфки, Муроджон бу ҳақда бизга қайта оғиз очмади ва биз ҳам бу мавзуга қайтишни хаёлимизга келтирмадик.
Орадан йиллар ўтди. У институтга ўқишга кирди. Бу пайтда фарзандимиз оғир-вазмин бўлиб улғайган, биз билан фақат маиший мавзулардагина мулоқотга киришар, кўпинча ўз хонасига қамалиб, китоб титкилаш билан банд эди.
Эр-хотин иккаламиз не орзу-умидлар билан яшаб юрганимизда бутун мақсаду ниятларимиз сувдаги кўпик, саҳродаги сароб эканлигини пайқадик. Ўша куни ўзбекистонлик таниш-билишлар тўпландик. Ўтириш жуда мароқли ўтди. Ҳарчанд таклиф этсак ҳам Муроджон бизга қўшилмади, ҳатто хизматга ҳам турмади. Орамизда зиёли бир йигит бор эди. У биздан ёш бўлганлиги учун ўғлим билан яқиндан танишмоқ истагини билдирди. Мен уни Муроджоннинг хонасига олиб кирдим.
#Ҳикоялар
МЎЪЖИЗА

Эрта тонгдан бозорга йўл олган Фароғатни хаёл олис-олисларга етаклайди. Беш йил олдинги келинлик орзулари осмондан тушаётган оппоқ қордай эриб кетган бу жувоннинг кўнглига на кўчаларда порлаётган чироқлар, на безатилган арчалар ёруғлик бера олади. Янги йилни ҳис қила олувчи ва унинг чиндан мўъжизаларга бойлигига ишонувчи ҳамда бу ишончини ота-онасига, умуман, катта одамларга бера олувчилар болалардир. Балки, шунинг учун ҳам Фароғат ва унинг турмуш ўртоғи беш йилдирки бу айёмнинг шукуҳини ҳис қила олмаётгандир. Балки, шунинг учун ҳам муҳаббат билан боғланган бу оила соат ўн иккига бонг урилганда олам-олам орзу-ниятлар қилмас. Тўғри, дастурхон ёзилади. Бироқ уйнинг тўридаги жавон устидаги қутида турган арча беш йилдан бери чанг босиб ётибди. Фароғат ва Бахтиёр бу арчани безатишдан маъни тополмайди. Чунки уларнинг оиласида арчанинг гўзаллигию чироқларнинг товланишидан кўзлари порлайдиган ҳақиқий мўъжиза — фарзанд йўқ. Шуларни ўйлаб кетаётган Фароғатнинг тушкун хаёллари ёнгинасида келган овоздан дарз кетди:
— Айадо-он, айчада обойин…
Фароғат устидан муздек сув қуйгандек қаттиқ сесканди. Атрофга олазарак боқди. Орқасига ўгирилди-ю, фарзандини бағрига босиб, катта йўлдан шошилиб ўтаётган, машиналарга сергак боқиб турган аёлни кўрди ва чорраҳага келиб қолганини англади.
— Ўзимнинг болажоним, ҳозир арчага борамиз.
— Қойбобойам тейадими?
«Тили ширинлигини бунинг», хаёлидан ўтди Фароғатнинг ва беихтиёр кўзи аёлнинг қўлидаги кўринишидан оғирлиги сезилиб турган сумкага тушди.
— Сумкангизни беринг, опа.
— Қўяверинг, оғир эмас. Фақат кийим…
«Боланики бўлса керак», ўйлади Фароғат.
— Майли, йўлдан ўтиб олгунча…
Аёл қўлидаги сумкани Фароғатга тутқазди. Йўлдан ўтгач, сумкани олиб, Фароғатга раҳмат айтганча, узоқлашди.
Тумандаги катта арча бозорга яқин жойдаги истироҳат боғига ўрнатилган. Кўпчилик боласини етаклаб олганча, бозорга қарама-қарши томондаги бу майдонга ошиқар эди. Бу ҳолатни кўрган Фароғат ўзини худди оқимга қарши сузаётгандай ҳис қилди. Атрофидан оломон шовқин солиб ўтаётганига ҳам эътибор бермасдан, Фароғатни яна хаёл ўтмишга элтди.
Турмуш қурганига икки йил бўлган Фароғатга қайнонаси дастлаб орзу-ҳавасга тўлганча набира ҳақида гапира бошлади. Бироқ ой ўтди, йил ўтди, янгиликдан дарак бўлмади. Фарзандининг бола йўлига интизор боқиб, кундан-кун сўлиб бораётганини сезган Фароғатнинг ота-онаси қизини шифокорга олиб боришди. Шифокорнинг «Қизингизда ҳеч қандай нуқсон йўқ, куёв ҳам бир кўрикдан ўтиб кўрса, кейин бир нарса дея оламиз», деган гаплари Бахтиёрнинг онаси қулоғига етгач, қиёмат-қойим бўлди. «Менинг ўғлимда нима айб? Айби шу туғмас хотинга уйланганими?» қабилидаги сўзлари оламни бузди. Бироқ Бахтиёрга бу маслаҳат нотаниш эмасди. Мактабни битирган чоғида ҳам ўтказилган тиббий кўрикда унга шифокор кўригига бориш тавсия этилганди. Шунинг учун Фароғатдан бу гапни эшитган кунининг эртасига уни олди-ю, пойтахтга отланди.
Натижаларнинг яхши чиқишига умид боғлаган Бахтиёр шифохонада ўтираркан, аёлига савол берди:
— Биринчи фарзандимизнинг исмини нима қўямиз, Фароғат?
Фароғатнинг юзига қизиллик югурди. Дарҳақиқат, ўзбек аёлидан бу саволга жавоб олиш мумкин эмас. Аёл эрига бир жилмайди-ю, бошини эгди. Шундай ширин орзулар билан шифокор ҳузурига кирган оиланинг умидлари шифокорнинг қатъий ҳукми билан сарғайган дарахт баргидек ерга тўкилди: «Сабр билан кутинглар. Худо бераман деса, ҳеч гапмас».
Фароғатнинг оёғига нимадир келиб урилди-ю, хаёллари сочилиб кетди. Оёғининг остига қаради. Ялтироқ коптокча. Эгилиб коптокчани қўлига олди. Яна юраги орзиқди.
— Узр, хола, бу менинг коптогим эди, — деди олти-етти ёшлардаги бир қизча.
Фароғат қизчага коптокни тутқазди-ю, кетди. Бозорликни ҳам шошганча қилди ва уйига ошиқди.
* * * T.me/sinovlarihayot
— Фароғат, бугун ош қил, — деди Бахтиёр хотинига қўнғироқ қилиб. — Сенга янгилик бор.
— Хўп…
Фароғатнинг овози шунчалик жонсиз, ҳиссиз эдики, буни Бахтиёр ҳам сезди
УМИД.

(ҳикоя)

#Ҳикоялар
Комила
- Оббо , оғайни заб келибсан-да,- деди  Азиз, - лекин ҳизматчилик, кўрмайсанми шу вақтда чақирув бўлиб қолди. Тўғрисини айтсам, бу бемор онахон худди ўзимни онамдек бўлиб қолганлар. Шунинг учун сал тоблари қочса ҳам дарров чақиринглар деб фарзандларига тайинлаган эдим.
      Мен Азизнинг гапларига бошимни силкиб маъқуллаб кетяпман. Яп- янги олинган машинам қишлоқ кўчасида учиб кетяпти. Аслида бу ерни қишлоқ демасаям бўлади. Йўллари чиройли асфальтланган,  икки четига жуда чиройли қилиб манзарали дарахтлар ўтказилган , солинган уйлари бири биридан файзли тоғли ҳудуд. Қисқача айтганда, нақд курортнинг ўзгинаси. Мен Азиз билан анча йиллар олдин ҳарбийда танишганман. У вақтлар олови ичига сиғмаган бўз бола эдик. Лекин дўстлигимиз йиллар давомида тобланиб , мустаҳкамланиб борди. Гарчи соҳаларимиз бошқа бўлса ҳам жуда яхши чиқишамиз. Биз туфайли аёлларимиз ҳам анчайин қалин дугона бўлиб олишгани рост.
      Ўтган хафта Азиз  "Умид , таътилга чиқдим, бир келсанг-чи?!" деб қилган қўнғироғи сабабли ҳозир шу ердамиз. Таътилдаман деган дўстим таътилидаям жони сарак. Майли, бу дунёда кимгадир фойдаси тегиб яшашни ўзи бахт.
  Хаёлимни Азизни овози бузди:
- Иии, оғайни машинангни тўхтатвор, ану аёл танишим, йўлимиз бир,  олакетайлик.
    Машинани у кўрсатган аёлнинг ёнига бориб секинлатиб тўхтатдим. Яхшигина кийинган, бошига рўмолини томоғлари билан чиройли қилиб ўраб олган, кўзида каттагина қора кўзойнак тақиб олган аёл етти ёшлар  чамасидаги болани қўлидан ушлаб туриб бизга ҳайрон боқди.
- Машинага чиқвуринг синглим , ман Азизман, танимадизми?
   Аёл қўлини кўксига қўйиб нимадир дегандек бўлди. Афтидан салом берди шекилли.
Азиз  чаққонлик билан машинанинг орқа эшигини очиб уларга мулозамат қилди. Аёлнинг юзи яхши кўринмасди.
   Ҳа синглим, тинчликми, ҳозир тушлик вақтида марказда нима қилиб юрибсиз?- Азиз хушфеъллик билан саволга тутди аёлни.
- Тинчлик, манабу кичкинтойимни эркалиги деб- ...
    ... Аёлни овозини эшитиб тормозни босишдан ўзимни базўр тўхтатиб қолдим. Бу ... мени неча йиллар даъвомида  ўтларга солган ... Комиланинг овози эди. Мен беш йил қидирган, ўн беш йилдан бери бир нафас унутмаган  Комиланинг, менинг Комиламнинг овози эди.
     Мен уни мактаб давридан яхши кўрардим. У биздан икки  синф пастда ўқирди. Бениҳоя чиройли қиз бўлганлиги учун жуда кўп йигитлар унинг ошиғи эди . Хатто қўшни мактабнинг ўзига ишонган олифта йигитчалари ҳам мактаб атрофида ўралашганлари ўралашган  эди .  Мен Комиланинг нафақат хусни, балки заковатига, зеҳнига ҳам шайдо эдим. Вақт ўтиб, унинг ҳам менга бефарқмаслиги маълум бўлди. Хуллас , мактабни битириш арафасида унинг ваъдасини олган эдим. Ўша йили институтга киролмагач, ҳарбий ҳизматга жўнаб кетадиган бўлдим. Уйдагилар барча гаплардан хабардор эдилар. Менга гап орасида икки йилдан кейин тўй деб шаъма қилиб қўйишар  эди.
     Икки йил ўтиши қийин бўлмади. Уйдан ва Комиладан кўнглим тўқ эди. Бир хат ёзишиб туришар ва бир биримизга қаттиқ ишонардик.
      Ва ниҳоят , уйга хам қайтадиган бўлдим. Бир олам умид билан уйга қадам қўйганимда, мени шумхабар кутиб турар эди. Комила  ота- онаси билан холасининг тўйидан қайтаётганда автоҳалокатга учрабди... Онаси ...воқеа жойида вафот этибди. Отаси ва Комила касалхонада экан. Комиланинг аҳволи оғир эмиш. ...
      Комиланинг ёнига саккиз кун деганда кира олдим.
     Мен уни дафъатан таний олмадим. Ранги докадек оппоқ, бир сўз айтишга мажоли йўқ эди. Шу вақтгача икки марта операция қилишибди. Мен оҳиста унинг ёнига бориб кровати ёнига чўккаладим. Секин қўлини кафтларим орасига олдим. Унинг кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқди. Нимадир демоқчи бўлди , лекин гапира олмади. Назаримда ойим дегандек туйилди... Унга жавоб беришга ожиз эдим.
            Орадан бир йил ўтди.
     Уйдагиларнинг талабига кўра Комилага тўйдан гап очдим. У ёқ бу ёқдан гапириб , маъюс кўнглини кўтариш мақсадида ярим хазил, ярим чин тегишдим......


T.me/sinovlarihayot
#Ҳикоялар

ДЎХТИРНИНГ ДАРДИ

Бир соатдан буён кўчага термулавериб хуноби ошган Абдумажид кечиккан дўхтирга заҳрини сочди:
– Сизларни чақирган одам келгунингизча омонатини топшириб қўя қолади-да, ўзиям.
– Қўйинг, ака, энди сиз ҳам ярамни тирнаманг, – афтини бужмайтирди беморнинг қон босимини ўлчай бошлаган оқ халатли йигит. – Врач шу кунда ҳеч кимга одам саналмай қолган...
Машина бу ёққа келаётганда йўл-йўлакай хабар қилишадики, ўртоқ Фалончиевникига кириб ўтиш зарур, ўғилчаси ҳамма ёқни бузаётган эмиш. Кириб билсаларки, кенжатой боқаётган лайчанинг думи узилиб кетган, чақиртирилган ветврач эплолмаслигини айтган. Болакай эса тинимсиз фарёд уради, ўртоқ Фалончиев зудлик билан бош ҳакимга қўнғироқ қилади, у эса «03»га...
– Демак, итнинг думини улаб бердим денг?
– Қанақасига улайман, иложи йўқ, ахир, – қулочини керди врач. – Иннайкейин, ака, мен инсонларни даволашим керак, сизга ўхшаган қанча одам йўлимга қараб ўтирибди.
Истимада куйиб ётган беканинг кўзлари очилиб кетди:
– Вой ноинсофей, – инқиллади аёл. – Итга-я, итга «тез ёрдам» чақирибдими?
– Сиз ташвишланманг, опа – жилмайди дўхтир. – Сал шамоллабсиз, дори ёзиб бераман, икки-уч кун режим қиласиз, ўтиб кетади.
– Кейин нима бўлди? – сўради Абдумажид.
– Нима бўларди, ўртоқ Фалончиевнинг ўғли чинқирганича қолди. «Давлатнинг пулини текинга олиб, ақалли итнинг думини улай олмайдиган сендай оқ халатлиларга ҳайф, еган нонинг ҳаром»... Ана шундай баҳони олиб, у ердан чиқувдик, бу ерга кириб, сизнинг баҳойингизни...
– Э-э, қўйинг энди, – Абдумажид дўхтирнинг елкасига қўл ташлади.
– Хафа бўлманг, дўхтир, – қаддини тиклаган бемор термосдан чой қуйиб узатди. – Садқайи амалдор кетсин, ўз иззатини билмаган одам экан.
– Қалай, опа, сал енгилладингизми?
– Анча дуруст, – уколдан сўнг ўзига келган аёлнинг чеҳраси ёришганди. – Сиз-чи?
– Яхши, – кулимсиради юрагини бўшатиб олган дўхтир.

Рустамжон УММАТОВ.

T.me/sinovlarihayot
#Ҳикоялар
МАРВАРИД ДОНАСИ.

Эрталабдан кўнгли ғашланди. Ҳолбуки, бугун яхшигина мукофотга лойиқ топилганди. Ҳамкасблар, таниш-билишлар қутлашар, уларга минғирлаб, мужмал жавоб қайтарарди. Совринни кабинетининг бир чеккасига қўйди. Очиб кўрмади ҳам. Қаердандир кўнглига ёпирилиб кирган дилхиралик тарқамаётганди. Кечга бориб бетоқат бўла бошлади. Қишлоққа – отасига қўнғироқ қилди. Ҳол-аҳвол сўрашди. Сўнг онасининг қалтираган овози эшитилди:
– Яхшимисан, болам? Келиним, наварам зўрми?
– Тузукмисиз, нега овозингиз қалтираяпти, соғлигингиз яхшими?
– Яхшиман, болам! Мендан ҳечам хавотир ома. Бу таманларға алағда бўма. Хўпми улим?! Ҳар замонда бир тилпонда «эна» десанг бас…
Онаси негадир гапни қисқа қилишга уринди. Йигитнинг ҳадиги босилмади. Орадан икки кун ўтиб, яқин дўстининг онаси оламдан ўтди. «Шунга экан-да, ичимдаги ғашлик, яхши аёл эди», – қишлоққа отланган йигит ўзини овутиб борар, аммо ҳануз мужмал кайфиятда эди.
Оғир кунида дўстининг ёнида турди. Ундан онасининг кўзидан марварид донасига ўхшаган ёш думалаб-думаламагани ҳақида сўрамоқчи бўлди…
Кечқурун ота-онасининг ёнида тунади. Кўзи энди илинай деганда бош томонига кимдир ўтиргандай бўлди. Кўзини очмади – онаси унинг сочларини силарди.
– Ҳой, билдириб қўясан… Қани, ухла энди… – отасининг шивири кўнглидаги ҳадикни яна қўзғатиб юборди.
«Нимани сир тутишаяпти экан», – унинг уйқуси қочди. Тўлғониб ётаркан, секингина жойига бориб ётган онасининг гапи қулоқларини қиздириб юборди:
– Биргина кўргим келувди-да…
– Уйғотиб қўясан, деяпман, – таҳдидли шивирлади отаси...
– Кейин кўнгли эзилиб, ишида унум бўмай юради. Шу керакми сенга?!
Онаси бошқа гапирмади. Йигитнинг кўзлари катта-катта очилди. Марваридга ўхшаган кўз ёш ҳақида ўйлади. Алламаҳалгача карахт ётди… Эсига яна ишхонадаги бўлим мудираси Афифа опа яқинда таъсирланиб ҳикоя қилиб берган ўша воқеа тушди. Афифа опа онаси билан охирги бор хайрлашаётганда онасининг кўзидан одатдаги кўзёшидан фарқли, худди марварид донасига ўхшаган бир томчи ёш чиқиб, яноғи устида тўхтаб қолган, юзи аллақандай нурдан ёришиб кетган экан. Орадан уч кун ўтмай боқий дунёга рихлат қилган ўша кампир сиймоси кўз олдида жонланаркан, ҳозир онасининг ҳам йиғлаб юбориши ва кўзида ўша марваридга ўхшаган ёш пайдо бўлишидан қаттиқ қўрқди. Яратганга ич-ичидан дуолар қилди.

Эртасига нонушта қилиб бўлгач, ўртанча акасиникига чиқди. Янгасини гапга солиб, кечаги «жумбоқ»қа жавоб излади. Маълум бўлдики, онаси тўрт-беш кун қаттиқ бетоб бўлиб, ҳатто ейишдан қолибди. Эшикка термулиб, ким кирса, унинг исми билан янглиштириб чақирармиш. Шундай бўлса-да, кенжасига хабар беришларига унамабди. Йигит мутаассир бўлди. Шаҳд ўрнидан турди. Ҳозир бориб онасини қучоқлаб олгиси, қадоқ қўлларини юзга суртиб йиғлагиси келди. Аммо негадир уйга келиши билан бундай қила олмади. Нимага шундай бўлди, уни нима тўхтатиб қолди, аниқ-тиниқ билолмади ҳам. Балки онасини аягандир. Унинг «болам узоқларда қийналиб юрган экан», деб хавотир олишидан чўчигандир. Ҳар ҳолда яна ўзини бепарво тутди.
Отаси эрталабдан қаергадир кетганди. Келиши билан чўнтагидан пул чиқариб, хона ўртасига қурилган сандал устига ташлади. Сўнг печ ёқишга тутинган онасига юзланди:
– Ҳалиги пулларни ҳам олиб чиқ, ҳаммасини.
– Хўп…
Онаси секин туриб, жамалагига тақилган калит билан сандиқ қулфини очди. Унинг ичидан кичикроқ рангпар бўхчани олиб чиқди. Матолар тахини бузмасдан бир-бир олиб қўйди. Энг тагидаги кийимлик ичидан тўрт тахлам майда пулни олиб отасига узатгач, матоларни силаб-сийпалаб яна аввалгидай тахлай бошлади…
Пул санаб, белини бойлаётган ота олдида ўғил ўзини бемаврид қарзини қистаб келган одамдай сезди. Отасига ожизгина қаршилик қилган бўлди:
– Пулим кўп, буларни ўзингиз ишлатинг. Мана, сумкамда бир пачка мингталик турибди…
– Илойим, давлатинг зиёда бўсин, улим! Бизникиям бир илинчак-да.
Етмаганда ямоқ бўлар…
Отанинг оғзи гапдан, қўли пул санашдан тўхтаб қолди:........


T.me/sinovlarihayot
#Ҳикоялар
Қўш келинларни қувонтирган бахт..

Эрта тонг. Ҳали қуёш нурларини ер узра ёзмасиданоқ ҳовлида супур-сидирнинг овози эшитилиб турарди. Шодия аста пардани кўтардию «Вой, ўлмасам, яна ухлаб қолибман», дея апил-тапил кийиниб, ташқарига йўналди. Қараса, овсини Умида ҳовлини супуришга тушиб кетибди. Катта каравотда жой тайёрланган, газда чой қайнаб турарди.
— Умидахон, эрта туриб барчасига улгурибсиз-а, раҳмат сизга…
Яхшиям шу Умида бор. Мана, қўш келин бўлиб тушишганига бир ҳафта бўлса ҳам Умида уни қўллаб-қувватлаб, ухлаб қолганини билдирмайди. Аксига олиб, эри ҳам жуда уйқучи. Уйғотай, демайди. Мана, оқибат. Қайнонасининг олдида уялиб қоладиган бўлди.
Шодия аста қайнонаси ётадиган уйга ишора қилди. Умида овсинининг зинадан тушаётганини кўриб «Ҳаммаси жойида», дегандек бошини ирғагач, ошхонага йўл олди. Овсини иссиққина қатламаларни дастурхонга ўраб қўйибди. Шодия шу топда овсинини қучиб, раҳмат айтгиси келди. Аммо у аллақачон ташқарини супуришга чиқиб кетган эди.
Эрталабки нонуштага йиғилган оила аъзолари келинларнинг чаққонлигига тасаннолар айтишди. «Айниқса, қатламалар жуда ширин чиқибди-я, бай-бай-бай, нақ оғизда эрийди», деди қайнота қўлларини сочиққа артаркан.
— Шодия опам пиширдилар, — деди Умида аста ер остидан овсинига қараб.
Шодия шундай овсинга учраганидан миннатдор бўлди. Келинларнинг аҳиллигини кўрган қайнона ҳам шод эди.
Шодия оилада тантиқроқ бўлиб ўсгани учун ҳам рўзғор ишларига уқувсизлиги шундоққина билиниб турарди. Қайнонаси Лола опа буни яхши англаб турса-да, келини Умида уни йўлга солиб олишига ишонарди. Келинлар бирга-бирга, аҳил ва иноқ бўлиб овқат тайёрлашар, бир-бирининг ўрнини тўлдириб, кези келганда, чақ-чақлашиб, болалик дамларини эслаб, узоқ кулишарди. Келинларнинг шодон кулгиси ҳовли узра ёйилиб, қўни-қўшниларнинг томорқасига қадар эшитилиб турарди. Лола опанинг азалий қўшниси Хуршида хола: «Вой-эй, бунчалар аҳил-а бу овсинлар, илоҳим, кўз тегмасин! Аллоҳим бирини биридан кам қилмасин», дея дуо қиларди. Хотинларининг опа-сингилдек чиқишиб кетганини кўрган ака-ука — Ваҳоб ва Суҳроблар ҳам уларнинг қаҳ-қаҳасини бир чеккада кузатиб, жилмайиб қўйишарди.
— Ҳой, секинроқ, нима сенлардан бошқа одам йўқми ҳовлида?
Суҳроб сал жаҳлдор бўлгани учун уларни баъзида тергаб ҳам қўярди. Аммо Лола опа дарров келинларининг ёнига тушарди.
— Вой, болам-а, «Қиз — тилаган жойида азиз», дейишади. Қўй, бир маза қилишсин. Илоҳим, кўз тегмасин болаларимга.
Иккала овсин навбати билан ота уйига бориб келишарди. Ота-онасига овсинини оғзидан бол томиб мақтаётган Шодияни кузатиб турган онаси:
— Барака топсин овсининг, шундай яхши қизни тарбия қилган ота-онасига раҳмат. Бошида бироз чўчигандим, аммо ҳаммаси ўтиб кетди, — дерди.
Умиданинг ота-онаси ҳам уларни тушунган қудалар учраганидан жуда мамнун эди.
— Қизим, агар овсининг бирорта хато қилса, албатта, унга ёрдам бер, — дея бот-бот такрорларди онаси.
Бир куни овқат пишираётган Умиданинг тўсатдан мазаси қочди. Ҳовли орқасига югуриб ўтиб кетган овсинини кўрган Шодия сув кўтариб, унинг ортидан борди.
— Вой, овсинжон, нима бўлди? Рангингиз оқариб кетибди-ку, мана, мана, бу сувни ичиб олинг.
— Билмасам, бирдан кўнглим алағда бўлиб кетди.
— Умидахон, бу яхшиликка-ку, муборак бўлсин!
Умида вужуди тагида яна бир вужуд пайдо бўлганидан мамнун жилмайиб қўйди. Икки овсин бир-бирини узоқ қучоқлаб туришди.
Шодия бу янгиликни Лола опага етказганида қайнона дарров келинига суюнчи узатди: — Мана, болам, илоҳим, умри ва ризқи билан берган бўлсин…
Шодия суюнчини оларкан, ич-ичидан хурсанд бўлди. «Илоҳим, менга ҳам бу бахт тезроқ насиб этсин», дея тилак билдирди. Ўша кундан бошлаб ош-овқат Шодиянинг зиммасига тушди. У овсинининг кўнгли тусаган нарсани пишириб берар, ой-куни яқинлашгани сари Умида яна ҳам чиройли бўлиб, тўлин ойдек товланарди. Ҳамма уни асраб-авайлар, кўнглига қарарди.
Лола опа эса тезроқ иккинчи келинига ҳам тирноқ сўраб, кунда Аллоҳга илтижо қиларди. Бир куни қўшниси Дилбар опа чақиб олди:
#Ҳикоялар
КИМ ЎҒРИ

Латофат биринчи учрашувдан мамнун ҳолда қайтди. Нодир бир қиз ҳавас қилса арзигудай йигит экан. Қуюқ мўйловли, забардаст. Фақат сал тортинчоқми-ей. Нуқул кўзини ердан узмайди. Унинг олдида ҳатто Латофат сал дадил кўринарди. Ҳар қалай, зимдан бўлса ҳам йигитни обдон кузатди.
  Латофатнинг ризолик аломати сифатида сукут сақлаганлигини дарҳол англаган келинойилар ишга киришиб кетишди. Аммо Насиба хола сал норозилангандай бўлди. Ҳатто қизини четроққа чақириб:
— Куёвнинг онасини анча оғзи шалоқ дейишаяпти, — деди.
     Латофат онасига индай олмади.
     Лекин бу омонат важни эшитган келинойиси бобиллаб берди:
— Ҳой, сиз ўғлига тегаяпсизми ё онасига? Бунинг устига ўзингиз яхши бўлсангиз бас-да. Яхши келиндан ҳар қандай қайнона айланиб ўргилади, ўзининг фарзандидан азиз кўради. Тўғрими, а, айланай?..
     Хуллас, иш пишди.
     Тўй бўлиб ўтди.
  Биринчи таасурот нотўғр бўлади, дейишарди. Бироқ баъзан тўғри ҳам чиқаркан. Чиндан ҳам тоғни урса талқон қиладиган кучга эга, жуссаси йирик, қуюқ мўйловлари баҳодирликдан дарак бериб турадиган Нодир онасининг олдида кичкина болага айланаркан-қоларкан.
  Ў, бу Солиҳа холанинг тили! Таърифига сўз бормикан! Кейинчалик бориб Латофат қайнонасининг тилини нимагадир оғу чак-чак томиб турган илон тилига ўхшатадиган бўлди.
     Бошида эса... ҳаммаси яхшидай эди.
     Суюкли эр, ажойиб хонадон, иззат-икром.
     Латофат ўзини бахтнинг еттинчи осмонида ҳис қиларди.
     Барча расм-русумлар ҳам кўнгилдагидай адо этилди.
   Латофат келинчак бўлганининг ҳар тонгини қайнонасига эгилиб салом беришдан бошларди.
   Солиҳа хола, муштдайгина, юзини тарам-тарам ажин босган, доимо одмигина чит кўйлаги устидан енгсиз нимча кийиб, бўйнига қават-қават оддий тақинчоқлар осиб юрадиган, қасаба рўмол ўрайдиган, нечукдир бит кўзлари кишига қаҳр билан боқадиган бу кампир гап билан бировни чақиб олишга шунчалик ўрганган эдики, бу энди қатъий бир одатга айланганди.
— Букрини гўр тузатади, — дейишарди баъзи қўшнилар Солиҳа хола ҳақида гап кетганда. — Лекин бу кампир лаҳаддаям тинч ётмайди, ҳеч бўлмаса “Гўрни тор кавлабди” деб гўрковни қарғайди...
  Солиҳа холанинг заҳар тили олдида ҳатто унинг мумсиклиги ҳам кўзга ташланмай қоларди. Ҳолбуки, ҳаммаси айнан мана шу хасисликдан бошланганди.
    Нодир далада эл қатори ишлар, баъзан ёғ, баъзан дон-дун олиб келиб қолар, аммо қўли катта пул кўрмасди. Шу сабаб бўлса керак, баъзан оилада етишмовчилик бўлиб қолар, аммо бир бурда нонга зор бўлганларида ҳам Солиҳа холанинг пенсиясига ёинки йиғиб ётган пулига тегиниш мумкин эмас эди.
   Солиҳа хола пулни етти жойида тугиб, аллақайларга яшириб ташлар ва рўзғорда камчилик борлигини сезгани заҳоти:
— Менинг ўлимлигимга кўз олайтирганнинг охирати куяди, — деб минғирлай бошларди.
    Солиҳа хола келинининг ишлаб, бошқа аёллар каби пул топиб келишини истарди. Аммо бу иш ўлгур дегани қишлоқда тезда топилавермади. Хотинининг баъзи қишлоқ аёлларига ўхшаб  шаҳарга қатнаб ишлашига эса Нодир кўнмади.
  Шундан кейин Солиҳа хола келинини юрса ўпоқ, турса сўпоқ дейдиган одат чиқарди.
   Одатда қайнона ўғлининг ишдан келишини пойлаб турар ва Нодир остона ҳатлаган заҳоти тиззаларига уриб, қарғана бошларди:
— Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим бу текинхўрларнинг дастидан! Қачонгача шу ёшимда ҳаммангни боқаман!..
  Албатта, бу даъвода озгина муболаға бор эди. Яъни кампир ҳеч қачон бировни боқмас, бозорга ҳам чиқмас, рўзғорнинг ҳамма ташвиши Нодир ва унинг бир укаси, бир синглисининг бўйнида эди.
   Латофатнинг мўйлови сабза уриб қолган қайинукаси Олимжон қайдадир коллежда ўқир, бироқ онасининг дийдиёларидан безиб қолган шекилли, уйдан эрта кетиб, кеч қайтар, баъзан ҳатто “Ўртоқларимникида эдим” баҳонаси билан икки-уч кунлаб қорасини кўрсатмасди. Ўн иккидан ошган Гулнора эса ҳали мактаб ўқувчиси.
  Нодир онасининг кўрсатмасига амал қилган ҳолда туман марказидаги бозорга кечга яқин бориб, рўзғорга лозим нарсаларни арзон-гаровга олар ва қоп-қоп нарсаларни елкасига ташлаганча деярли олти чақирим масофани пиёда босиб орқасига қайтарди.Уйда эса кампир ҳар бир дона пиёз-картошкага қадар қайта-қайта ҳисоблаб, ўз