🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!!

    🍃🌹 Меҳрибонларим!
      🍃🌹 24- ОКТЯБРЬ
        🍃🌹 Пайшанба тонги
           🍃🌹муборак бўлсин
                 
🌺Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🪷🪷

БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!!




https://t.me/sinovlarihayot
Бугунги кун тарбиячиларигачи...

Эрта соат 7 дан кеч соат 17 :30 гача ишлайди. Болаларни уз фарзандидан ортикрок севиб ардоклайди. Машгулот утади. Овкатлантиради. Ухлатади. Уйготади Яна овкатлантиради. Кечки машгулотларни утади. Кийинтиради кузатади. Лекин бирор бир инсон нега тарбиячининг ойлиги 967 000 бу ойлик билан хозирги кунда яшаб буладими деб сурамайди. Холбуки тарбиячилар бошка касб эгаларидан купрок ишлаб кам ойлик олади. Бу ойлик билан рузгор тебратсинми комунал туласинми фарзандини укитсинми еки кийим кечакка етказсинми? Еки иш хужжатларини сотиб олсинми? Нима учун мактабгача таълимни хам ойлигини оширмайди? Нима учун 3.000.000 килиб куймайди? Сиз бир кун фарзандингиз билан шугулланингчи шунда тарбиячиларни кадрига етармидингиз. Бу сузлар бутун Республика тарбиячилари томонидан езилди бу таклифларимизни уйлаб куриб ёрдам берсангиз бошимиз осмонга етиб жон дилимиз билан ишлашда давом этамиз эьтиборингиз учун рахмат.

https://t.me/sinovlarihayot
Кафтингизга қараб, соғлигингизни аниқланг!

Танамизнинг ҳар бир қисми ички аъзолар фаолияти билан узвий боғлиқ. Хусусан, қўл кафти терисидаги қизариш, қичишиш ёки тошма тошиши у ёки бу касаллик аломати бўлиши мумкин. Қуйида ана шу ҳолатлар билан танишамиз.

🤲 Қўл кафтининг ички қисмига қаранг.
Агар ушбу соҳадаги тери юзаси тез-тез қизариб ёки рангпар тусга кирса, жигар фаолиятида бирор ўзгариш юз бераётганини билдириши мумкин.

👆 Бордию бармоқ учи қизариб турса, овқат ҳазм қилиш тизимида безовталик борлигига таҳмин қилинади.
Таомлангандан сўнг қоринда оғирлик бўлиши, жиғилдон қайнаши кабиларга диққат қилинг.

👇 Бош бармоқ юзасининг қизариб, тез-тез қичишиши жинсий аъзолар фаолиятига доир ўзгаришларга ишора қилади.

👋 Қўл кафти терисидаги мармар нақшни эслатувчи излар вегетатив нерв тизимидаги бузилишлардан дарак беради. Эҳтимол сўнгги кунларда қаттиқ асабийлашаётгандирсиз.

🖐 Қўл кафтининг устки қисмида тери қизариши, қичишиш ёки ёрилишини сезсангиз, организмингиз А ва D витаминларига эҳтиёж сезаётган бўлади.

😴 Агар тери қичишиши тунда ҳам безовта қилса, замбуруғларга таҳлил топшириб кўринг.

🤔 Бармоқ учининг музлаб қолиши – қон айланиши билан боғлиқ бузилишлардан дарак беради. Шу билан бирга организмда никотин кислотасининг тақчиллиги ҳам юзага келган. Ҳайрон бўлманг, бу кислота тамаки маҳсулотига алоқадор эмас. Сут-қатиқ, балиқ, гўшт ва гречиха дони никотин заҳирасини тўлдиришга ёрдам беради.

😱 Қўл кафтингизни юзингизга текказганингизда иссиқликни сезсангиз, жигарингиз тозалаш ишларига қийналаётганини билиш мумкин.

🙌 Тез-тез қўл кафтида бир нималар ўрмалаётгандек туюлса, эндокрин тизим фаолиятини текширтиринг.

🖖 Қўл терисининг оқаринган кўриниши қонда гемоглобин миқдорининг пастлаб кетганини англатади. Бу ҳолатда зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.

🤞Кўрсаткич бармоқнинг тез-тез увишиб қолаётгани юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин. Юрак соҳаси ва куракдаги ўзгаришларга диққат қилинг.

Қўл кафтининг ички қисмидаги тери қалинлашиб, дағаллашиб кетса, ўт халтасидаги муаммоларга ишора бўлиши мумкин.


https://telegram.me/sinovlarihayot
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​Қайси витамин қандай вазифани бажаради?

Мавсумий ўзгаришлар организмда витаминларга эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бундай ватқда дорихоналарга югуришдан аввал қайси витамин қандай вазифани бажариши билан танишиб чиқинг.

А витамини – терини майинлаштириб, соч тўкилишини олдини олади;

В1 витамини – тирноқ ва сочлар мустахкамлиги учун хизмат қилади;

В2 витамини – организмдаги хужайраларда фаолликни кучайтиради;

В5 витамини – эрта қаришнинг олдини олади;

В6 витамини – моддалар алмашинувини кучайтиради;

Н витамини – тери қуруқлашиши, пўст ташлаши ҳамда сочлардаги пигмент жараёнларини олдини олади;

С витамини – антиоксидант, иммунитетни ошириб, қон томирлари деворини мустахкамлайди;

D витамини – суяклар толасини мустахкамлайди;

Е витамини – кексайиш жараёнини секинлаштиради;

Цинк (рух) – соч ва тирноқларнинг табиий таркибини тиклашга кўмаклашиб, тошмалардан ҳимоялайди;

Калий – мушаклар заифлашувининг олдини олади;

Кремний – коллаген ишлаб чиқилиши учун мухим бўлиб, соч ва тирноқларни мустахкамлайди.

Магний – асаб толалари фаолиятини меъёрлаштиради;

Кальций ва фосфор – тишлар, тирноқ ва сочларни мустахкамлайди.

https://telegram.me/sinovlarihayot
ДЎСТ

Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди.
- Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди.
-Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим.
- Ҳа, ҳа, майли. Нима гап?
Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб.
Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини.
Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди.
-“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/sinovlarihayot
💁 Буржлар: энг кучли, энг дилкаш, энг омадли, энг чиройли, энг эҳтиросли.

📌ЭНГ ЭҲТИРОСЛИ – ҲАМАЛ.

Мазкур буржда туғилганлар фаол, ёқимтой ва эҳтиросли бўлишади. Жозибалари билан жуфтларини мафтун этишлари айни ҳақиқат. Улар ўзгалар эътиборини тароватлари ва ички туйғулари билан жалб қилишга усталар.

📌ЭНГ САXИЙ – САВР.

«Савр»лар зиддиятларни ёқтиришмайди. Суҳбатлашганда мулойимлик билан сўзлашиш ва уддабуронлик билан жавоб бериш улар учун хос сифатдир. Улар беминнат ёрдам кўрсатадилар, эвазига ҳеч нарса талаб қилишмайди. Юраклари жуда кенг.

📌ЭНГ ОМАДЛИ – ЖАВЗО.

Энг омадли бурж вакиллари айнан «жавзо»лар. Улар бошқа бурж вакилларига қараганда керак жойда ва керакли вақтда пайдо бўлишни биладилар. Табиатдан жуда оптимист бўлганликлари эса омад калитидир. Қандай ишга қўл уришмасин ҳамиша кўтаринки кайфият ва омадга эришиш пайида бўлишади.

📌ЭНГ ОИЛАПАРВАР –САРАТОН

Ушбу бурж вакиллари учун оила биринчи ўринда туради. Улар ўзларига мос умр йўлдош топишга ошиқадилар. Қўрғонларини ҳамиша ҳимоя қилишади. Фарзандлари учун ғамхўрликларини айтмайсизми. Бу бурж вакиллари учун жиддий алоқалар ва никоҳ энг мақбул вариант.

📌ФАҚАТ «МЕН» ДЕГУВЧИ – АРСЛОН.

Бағрикенглик ва дўстларига ёрдам қўлини чўзишлари бекорга эмас. Ҳар бир бошлаган ишида ўз фойдасини кўрмаса, енгини шимармайди. Улар ҳамманинг диққат марказида бўлишни севадилар ва бундан кучга тўладилар. Бундан ташқари, улар мақтов-мулозамат гадосидирлар, бундай пайтда ўзларини юксакларда ҳис қилишади.

📌ЭНГ СОДИҚ - СУНБУЛА.

Бу бурж вакиллари бўлажак ёрларини жуда эҳтиёткорлик билан танлашади. Уларга бутун меҳр-муҳаббатини улашиб, турмушларини фаровон қилишга ҳаракат қилишади. «Сунбула» буржидагилар нафақат жуфтлари, балки яқин дўст ва дугоналарига ҳам сира хиёнат қилишмайди.

📌ЭНГ ДИЛКАШ – МЕЗОН.

«Мезон»ларнинг оғзини ёпсангиз ҳам гапдан тўxтата олмайсиз, соатлаб суҳбатлашиш жону диллари. Улар янги танишувлардан xурсанд бўлишади. Катта давраларда ўзларини қулай ҳис этишлари ва ишонч билан сўзлашлари диққатдан четда қолмайди. Заиф томонлари эса бир кун ҳам ёлғизликни кўтара олишмайди.

📌ЭНГ МАККОР – АҚРАБ.

Агар бу бурж вакиллари ўч олишни бошласалар, уларни тўxтатиб қолиш қийин. Улар сиз гумон қила олмайдиган даражада энг мураккаб усуллардан фойдаланиб қасдлашишади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, «ақраб» лар хавфли рақибдирлар.

📌ЭНГ ЧИРОЙЛИ – ҚАВС.

«Қавс» аёлларининг ташқи кўриниши табиатан нафис ва жозибадор. Табассумлари билан атрофдаги инсонларни мафтун қила олишади. Ташқи кўринишлари эътиборли бўлишни ҳам ўрнига қўйишади. «Қавс»ларни паталак сочу, шишган қовоқлар билан учратишингиз амримаҳол.

📌ЭНГ ЁПИҚ – ЖАДИЙ.

Уларнинг хаёлида нималар борлигини топиш жуда қийин. Камдан-кам ҳолларда ўз кечинма ва сирларини ўзгаларга ишонадилар. Кўпинча инсонлар орасида ўзларини совуққон ва бепарво тутишади.

📌ЭНГ АЖОЙИБ – ДАЛВ.

Янги ғоялар ишлаб чиқаришда «далв»га тенг келадигани йўқ. Уларда тасаввур ва ижодкорлик xусусияти жуда яхши ривожланган. Аммо баъзан ўйлаган нарсаларини амалга ошириш учун иккиланишади. Натижада эса ажойиб кашфиётлар тан олинмаганича қолиб кетади.

📌ЭНГ КУЧЛИ - ҲУТ.

Астрологларнинг фикрича энг кучли бурж вакиллари айнан «ҳут» экан. Бу жуда ажабланарли, аxир бу бурж вакиллари ҳиссиётга берилувчан ва таъсирчан бўлишади-ку. Уларда куч қаердан бўлсин? «Ҳут» ларда бошқа буржларда йўқ қобилият бор. Масалан, қайсар «ҳамал» ва «жадий» мағлубиятга учраганида «ҳут» юксакларда турган бўлади. «Ҳут»лар эгилади, аммо синмайди.



https://t.me/sinovlarihayot
Кечиришни истамайдиганлар ўқимасин...!

КИМНИДИР КЕЧИРИШДАН АВВАЛ - БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР...

Айни пайтда психологияда кечирмасанг бўлмайди. Кечириш керак деймиз.
Лекин баъзибир инсонларда бу амалиётлар қийин бажарилади. Қуйида сиз билишингиз керак бўлган аниқликларни келтираман:

«Кечиришга ҳаракат қиламан, ҳеч нарса бўлмайди. Нима учун бундай?» деб саволлар беришади.

✔️ Сиз кечириш амалиёти пайтида турли психологик ҳимояларни ушлаб турган бўлишингиз мумкин. Яъни, у «ҒАЗАБ». Бундай ҳолатда эса, кечирдим деб ўйлайди-ю, вақт ўтиши билан инсон барибир ўзини ёмон ҳис қилаверади.

✔️ Ҳафачиликни ташқаридан олиб ташладим деганингиз билан, ичингизда ҳимоя қила олмайсиз. У фақат пассив шаклга ўтади. Яъни, «ЖИМ БЎЛАМАН, ГЎЁ ҲАММА НАРСА ЯХШИДАЙ...» Лекин шу билан бирга бу вазият билан боғлиқ арзимас нарса эсингизга тушса, асабингизни қўзғатади.

✔️ Сиз «КЕЧИРИМ СЎРАШИНГИЗ» ҳаёлан ёки «КЕЧИРДИМ» дейишингиз мумкин. Лекин иккинчи томонни эҳтиёжларини ҳисобга олмай, ҳал қилишга киради. Балким, бу жараёнда у инсонни ўзи билан учрашиб ҳал қилишингиз керак бўлади.

✔️ Манипуляция орқали кечириш мумкин. «СИЗ МЕНИ ҲАФА ҚИЛДИНГИЗ, ШУНИНГ УЧУН СИЗ ... » Бу ерда кечиримлилик бошқасини жазолаш орқали эришилади.

Хуллас, ушбу вариантларни ҳеч бири ютуққа ёки натижага олиб келмайди.

ҲЎШ, ҲАФАГАРЧИЛИКДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК???

Унутмангки, ҳафагарчилик билан ишлаш бир марталик ҳаракат эмас, балки жараёндир. Бу борада шошилманг. Агар, вазият қийин бўлса, мутахассис ёрдами керак бўлади. Агар, ҳолатдан чиқиб кетишга ўзингиз ҳаракат қилмоқчи бўлсангиз, унда сизга ушбу схемани бераман. Ёзма бажариш керак.

# АМАЛИЁТ #

🔘 Нохуш бўлган вазиятни тасаввур қилинг. Ким ва нимадан ҳафа бўлганингиз учун... Айнан сизни нима ғазабингизни чиқарди?

🔘 Шу вазиятдан ва шу инсондан қандай хулосалар олдим?, деб ўзингиздан сўрайсиз...

🔘 Энди шу вазият содир бўлишида сизни ҳафа қилган одамни тилидан ёзамиз. Нега бундай қилганлигини 3-4 та сўз билан изоҳ берамиз. Унинг номидан ёзаётганингизда тушунтиришларда етарли сабаб бўлиши керак.

Сўнг, хақиқат сизнинг тахминларингизга мос келадими, йўқми? Баҳолайсиз.

- Сизнинг ўрнингизда бошқа одам қалбидаги шунча оғир юкни кўтариб юра оладими? Сизчи, чарчаб кетмадингизми?...

- Агар сиз қалбингиздан бу юкни (аламни) олиб ташласангиз, ўша одамнинг ҳаёт сифати ўзгарадими? У одамга фарқи борми?

- Агар бу ҳафаликни пасайтирсангиз ёки бутунлай йўқ қилсангиз, сизга нима бўлади?

❗️Мен ўзимда қандай заиф жойимга эгаман?

❗️Мен ўзимга қандай ёрдам бера оламан? Шу заифликни кучга, матонатга, қалб ҳотиржамлигига айлантириш учун деб сўранг ўзингиздан...

Демак, ҳафачилик «ЗАҲАРНИ СИЗ ИЧИБ, УНИ ЗАҲАРЛАНИШИНИ КУТИШ» билан баробарлигини тушуниб олган бўлсангиз, энди сиз бемалол ҳафачилигингиздан қутулишингиз мумкин ёки аламларингиз билан юришни давом эттиришингиз мумкин қай бирини танлаш сизга ҳавола...

Агар ичингиздан «ТАВБА, РОСТДАН ҲАМ - ФАҚАТ ЎЗИМГА ҚИЙИН БЎЛАРКАН, КЕЧИРМАСАМ...!» деган фикр келган бўлса, унда сизда энди албатта ўхшайди... бу амалиётдан фойдаланиб натижага эришишингиз мумкин...

Мен СИЗГА албатта ишонаман.

https://t.me/sinovlarihayot