🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​– Эртак айтиб берайми? – чучвараларни қозонга солиб бўлгач дейман унга.
– Ҳа, ҳа! – ўрнида чаққонгина сакрашга тушади у. – Сиз ростданам бувимга ўхшаркансиз, бувим кўп эртак айтиб берардилар, эшитиб ухлаб қолардим. Ойим айтмайдилар, чарчаб, ухлаб қоладилар доим.
– Айтиб бераман, фақат бир шартим бор, эртагимда иккита қиз бор, бири ақлли, бири ақлсиз. Сен ақллисига ўхшашга ваъда берасан.
Бошчасини иякчасига қайта-қайта эггач, унинг онаси билан суҳбатимиздан олган хулосам ва режамга биноан “Зумрад ва Қиммат”ни айтиб бердим, фақат сал ўзгартириб. Яъни Зумрад ақлли ва зийраклиги, сўраганини онаси бажармаса қайтиб сўрамаслиги, “хўп бўлади” дейиши, ана шу фазилатлари боис сеҳргар кампир уни қимматбаҳо либос ва тақинчоқлар тўлдирилган сандиқ билан сийлагани, Қиммат эса унинг акси экани, сўраганини онаси қилмаса кечгача йиғлаб, хархаша қилавериши, бунинг эвазига сеҳргар кампир аждарҳо солинган сандиқни совға қилгани, ваҳший уни ютиб юборгани, ўша зараркунанда ҳозир Қимматга ўхшаган қизларни излаб юргани, Зумрадларга зарар етказмаслигини айтдим...
– Овқатим қўлинг теккани учун бирам ширин бўлибди-ки, – кўзимни хиёл юмиб, бошимни чайқатиб дейман унга овқатланаётиб.
Хурсандлигини кўрсангиз. Сўнг фаромушроқ бўлиб сўрайди:
– Холажон, ростдан ҳам Қимматхўр илонлар борми?
– Албатта, қизим.
– Мен энди ойимдан туфлимни олиб беринг, деб бир мартагина сўрайман (кўрсатгич бармоқчани кўрсатади), йўқ, десалар, хўп бўлади ойижон, дейман.
– Баракалла қизим! Бошқа истакларингни ҳам бир мартагина сўра хўпми?
– Хўп бўлади!
Иккимиз оватланиш сўнггида дастурхонга тўкилган ушоқларни териб-териб едик-да, неъматларимизга шукр қилиб, юзимизга фотиҳа тортдик. Биргалашиб идиш-товоқларни ювдик. Сўнг митти ёрдамчимнинг онасига ҳам бир косагина таом олиб тушдик.
Аммо негадир эртаси, индин ва кейинги кунлар ҳам ўтдики, уларни овози чиқмади. Кўчиб кетишганга йўйдим.
Адашган эканман, кечагина ишдан қайтишда ёнбош кафени ёнидан ўтаётсам бўйчасидан баланд супурги билан йўлакларни тозалаётган қизалоққа кўзим тушди. Қарасам, ўша қизалоқ! Ишига берилиб кутганидан атрофга қарамас, ўзига ўзи сўзларди: “Бир бор экан, бир йўқ экан, Зумрад билан Қиммат бўлган экан. Зумрад ақлли, одобли, сўраганини онаси бермаса қайтиб сўрамас, аксинча қўлини кўксига қўйиб, мана бундай эгилиб, (супургига таяниб, етти букилди) хўп бўлади, деркан...”.

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА.

T.me/sinovlarihayot
-Сен билмайсан Шахноз у иш жойида бошқа бой эркак топиб у билан юрибди, мен қандай уни аёлим дейман айт, қандай?
-анави иккита фарзандизни дунёга келтираётганингизда ўйланг эди буни, биз аёллар чидаймиз, фарзандларимиз учун сизлар нима учун чидамаслигингиз керак, чидайсиз, керак бўлса умрингизнинг охиригача чидайсиз, икки қизингиз учун ҳам чидайсиз ажрашмайсиз.

«Аллоҳим хато қилсам ўзинг кечир, жуфти ҳалолимга сабр бер, мен бирор йўли

​ни топмагунимча илтимос уни гунох ишга йўл қўйишидан ўзинг асра.»
. . .
-Ҳой Ситора!
-Вой Шаҳноз опа нима гап тинчликми?
-Машинага чиқинг гап бор,
-нега?
-Чиқинг билас,
-Айтаверинг мени шеригим бор улар кутиб турибдилар,
-шерингиз эркак кишими? Хўжайин буни нотўғри тушунадилар деб қўрқаман.
-Хўжайин сизники, қолаверса бизни хўжайинингиз аллақачон билиб бўлган.
-чиқ машинага кейин гаплашаман сен билан.-
Мажбурлаб машинага тиқиб уйига олиб кетди.
-Нима сенларга оила ўйинчоқми? А? Ҳоҳласанг никоҳ ўқиб, ҳоҳламасанг ажрашиб кетадиган? Э аҳмоқ аёл бу ишни бошидан ўйла эди, иккита қизни туғиб уларни етим қилиб ўстиришми ниятинг, отасидан айириб а? Чидайсан, иккинчимисан, иккинчи бўлиб умрингни охиригача яшайсан, акс ҳолда эса сени енгилтакликда айблаб умрингни охиригача қаматиб қизларингни ҳам кўрсатмайдиган қиламан. Танла ё шу тақлид яшайсан ё қамоққа тушасан, ўйнашларингни ҳаммасини жавобини беришинг шарт ва шу ерда мен билан яшайсан. Қизларинг ҳам сен ҳам, Хуршид ака ҳам, ҳамма.
Тўрт кун шу таҳлидда яшаган Ситора, чидолмади, эридан ўз хохиши билан розилик сўради, Шахноз эса эрига ажрашмайсиз деб туриб олган, фарзандлар етим бўлади деб куйиб пишарди. Охири тилхат ёзиб қизларини отаси қарамоғига ташлаб Ситора жавобини олиб қонуний отасига қизларини расмийлаштириб Шахноз уйга келгунча қочиб кетишга ҳам улгурди. Шахноз чидолмади, топишга урунди, ҳамма жойга эълон берди, Хуршид эълонни қайтариб олди.
-биз имомдан сўрадик, ўз хохиши билан руҳсат сўраб кетаман десаю уни мен мажбурлаб ушлаб турсам ҳам гуноҳ экан шунинг учун уни кетишига қўйиб бердим.

Кейингина Шахноз қидиришдан тўхтади. Биларди бир кун албатта келишини қизларни ҳам онасини тушунадиган қилиб тарбиялади.
Тамом.

Лапасова Шаббона.

https://t.me/sinovlarihayot
🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ASSALOMU ALAYKUM VA RAHMATULLOHI VA BAROKATUH!

JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZ DINDOSHIM!

🕌 Qiblaga yuzlanib shodlansa yurak,
🕌 Shu onda rahmatin yog'dirsa falak,
🕌 Ulug' zot bormi Allohdan bo'lak,
🕌 Мusulmon ahliga juma muborak!
🕌 Kunlarning shohidur "Juma" ayyomi,
🕌 Shu sabab ulug'dur bu kunning nomi.
🕌 Men sizga tilayman oltindan bir taxt,
🕌 Allohim nasib etsin ilohiy bir baxt...

Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Yaratgan egam yor va madadkor bo‘lsin!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
💁‍♀️ҚАЛБ ФОЖИАСИ.

Вужуд суд залига айланди. 

Қалб жиноятчи.
Ақл қораловчи.
Ғурур жабрланувчи. 

Ақл айтди:

- Қалбни ўтда ёқиш керак. У хиёнаткорни севиб қолиб ғурурни яксон қилди. 

Қалб айтди:

- Мен севиш учун бу вужудга берилганман. Мен севдим, қолгани мени айбим эмас.

Ғурур айтди:

- Қалбни бу вужуддан бутунлай ҳайдаш керак. Минг лаънат сенга қалб. Сени борлигинг барчамизни барбод қилди. 

Қалб йиғлади:

- Нега бундай? Мени ҳам севиб-севилишга ҳаққим йўқми? Бахтни ҳис қилишга ҳаққим йўқми? Ана қанчадан-қанча нопок қалблар бахтиёр.

Ақл айтди:

- Сен қалб бошга битган боласан. Кўр-кўрона бир аблахни севиб қолиб ғуруни яксон қилдинг!

Қалб айтди:

- Йўқ, йўқ у аблах эмас. Мен яна минг бор қайта шу вужудга берилсам ҳам, яна уни севардим.  

Суд залида исён кўтарилди.
Ғурур айтди:

- Қалбни ўтда ўқиш керак.

Соғинч айтди:

- Қалбни осиш даркор. 

Изтироб айтди:

- Қалбга ўлим... 

Исёнчилар қалбни ўтда ёқа бошладилар. Қалб олов ичра ёнаркан нажот кутарди. Ҳа, у ўз севгилисидан нажот кутарди. Уни бу азобларда қутқаришини, қайтиб келиб уни бахтиёр қилишини, чиндан ҳам севгани, севишини айтишини қалб кутарди. Аммо у келмади...

Қалб олов ичра ёнаркан йиғларди:

- Ахир айб менда эмас. Ақл ўзинг эмасми уни макаммал ва кўркам деган? Соғинч ўзинг эмасми уни қайта-қайта соғинаверган? Ғурур ахир сен эмасми, уни севмаслигини билсанг ҳам бизни тўхтатмаган?
Изтироб ахир сен эмасми, севги азоб бўлса ҳам, ширин азоб деган? Ахир ўша хиёнаткор ақлдан ўтиб, ғурурни енгиб, соғинчни янчиб, изтиробни авраб, менгача етиб келдику.
Энди менда нима айб?!

Қалбда нима айб?! Қалб ўтда ёнаркан дод солиб йиғларди. Айб менда эмас.Қалб ёлвора-ёлвора ёниб кул бўлди.  Қалб ўлди...

Энди бу вужуд қалбсиз яшашга маҳкум. Энди бу вужуд ҳеч қачон севмас ва ҳеч нарсани ҳис қилмас эди!... 

© Оқил Тўрақул.



https://t.me/sinovlarihayot
​​​​💁Хикмат излаганга -хикматдир дунё!

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағал
ликда бўлавермайди:

– Соғлик ҳам синовдир.

– Бойлик ҳам синовдир.

– Гўзаллик ҳам синов
дир.

– Мулк ҳам синовдир.

– Амал ва мансаб ҳам синовдир.

– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.

– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссалом нинг тилидан шундай марҳамат қилган:

- Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир.
(Намл сураси, 40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!

Сулаймон деди:

- Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматла рингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»ю.
(Намл сураси, 19-оят).

https://t.me/sinovlarihayot
​​Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам
талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати
остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
———————————————-
T.me/sinovlarihayot
Shunday ketayki
Sherzod Karim
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ




Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланувчининг суддаги охирги сузи😂😂

https://t.me/sinovlarihayot