#Ҳажвия #Юмор #Сатира #Танқид #Кулги😊
«ИТИНГИЗ ҲАМ ҲУРМАТДА, ҚУДАЖОН!»
Қизимни «ёр-ёр» садолари остида ўзга хонадонга олиб кетдилар ва менга қонуний равишда ҚУДА деган унвон берилди. Ҳойнаҳой, шу сўз русча «куда» сўзидан олинган бўлса керак. Тўйдан аввал янги олинган мебеллар борми, идиш-товоқлар борми, телевизору музлатгичгача – ҳаммаси машина-машина бўлиб қудамникига кетаверди. Уларнинг ортидан «Куда? Ҳой, куда?» деб қолавердим. Аввал қиз узатиб юрмаган бўлсам, қиз деганга хотиним бунча сеп қилганини туш кўрибманми? Мен бир бечора шоир бўлсам...
Аммо ҳозир гап сепда эмас. Қудачиликдан қайтиб, ёзув столимнинг устига дунё харитасини ёйдим. Қизим яшайдиган маҳаллани топиб, қизилга бўядим. Мабодо арига айланиб қолсам, шу маҳалла аҳли «Илтимос, бизни чақ!» деб ялинса ҳам чақмайман. Мабодо тулкига айланиб қолсам, маҳалла товуқларининг ўзлари «Бизни е!» деб келса ҳам емайман. Бугундан бошлаб қудамнинг ити – менинг итим, қудамнинг эшаги – менинг... Э, узр, қудамнинг эшаги йўқ, митти кучукчаси бор, холос.
Хотиним қулоғимга дўмбира чертиб, «Ҳай, эр-а!» деб достон ўқиди:
– Қизингиз тинч яшашни истасангиз, ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай жойда қудаларнинг ҳурматини жойига қўйинг, «сизники маъқул» деб, қўлингиз кўксингизда бўлсин, қавму қариндоши бирор нима илтимос қилса, ёрдамингизни аяманг.
Шу вақтгача шеър ва шоирдан бошқасини тан олмаган инжиқ ижодкор бозорнинг басавлат чиптачиси бўлмиш қудага хушомад қилишию умрида китоб ўқимаган, пул топишдан бошқасини билмаган қавмга таъзим қилиши айтишгагина осон эди.
Қудамникига илк бор борганимда, бўйи бир қарич пахмоқ кучукча вангиллаганча шимимнинг почасидан тортқилади. Қудам кучугини ҳайдаворадими десам, қаҳқаҳ уриб кулиб, қариндошларига:
– Бизнинг кучукка қаранглар! Қудамни биринчи кўриши! Шунда ҳам қўрқмай йўлбарсдек ташланяпти! – деб мақтанди.
Тишимни тишимга босиб, ўлганимнинг кунидан тиржайдим. «Итингиз ҳам ҳурматда, қудажон!.. Итингиз ҳам ҳурматда...» деб минғирладим. Бу ҳали ҳолваси экан. Остона ҳатлагандим, қафасдаги тўтиқуш «Кал қуда! Кал қуда-а-а!..» деб уйни бошига кўтариб қичқирди. Қудам энди хохолаб кулганча сассиқ қушини мақтади:
– Бизнинг тўти яқинда гапиришни ўрганди, «кел» дейиш ўрнига «кал» дейди, акценти бор-да, хафа бўлмайсиз, – деб туксиз бошимга ишора қилди ва елкамга чунонам кафт урдики, оғзимдаги арзон танглай тишим учиб чиқиб, дастурхондаги компотга чўлп этиб тушди. Яхшиям, ҳеч ким пайқамади, десам, лаънати тўтиқуш яна қичқирди: «Тишинг тушди, тентак! Тишинг тушди, тентак!»
Қизимнинг бахти учун ҳаммасига чидадим. Бир қарасам, невараси келиб елкамга маймундек осилади, ҳеч ким индамайди. Қандайдир қариндоши «Шеър ёзганингизга пул берадими ўзи? Шоирлар алкаш бўлади дейишади, ростми?» дейдими-ей...
Қизим бахтли яшаса бўлди-да. Қудамнинг қавму қариндошидан газетамизга шикоят хати келса, ёрдамлашдим. Хотини билан ажрашолмаётган экан, ажраштирдим, тўлиб қолган шаҳар қабристонидан жой тополмаётган экан, кир ўрадек чуқурлик топиб бердим. Гўёки бобосининг ёнида ётса ва мармар тоши қимматбаҳо бўлса, жаннатга тушадигандек.
Қизимнинг маҳалласида «Шоир қуда» деб ҳурматлай бошлашди. Айниқса, «шеърларини Озодбек Назарбеков, Ботир Қодировлар қўшиқ қилиб айтармиш, минг доллардан берармиш» деган миш-миш чиқдию обрўйим янада ошди. Аслида ҳаммаси шундан кейин бошланди. Қудам долларнинг курси баланд-ку, деб шеър ёзишга киришиб кетса денг. Мана биринчи шеъри:
Маҳаллалар соғломи, жумадан кейин шанбами?
Бозорда ғала-ғовур, қаён кетдинг, менгами?
Ўлай агар, бирор нимани тушунган бўлсам! Бунинг устига «Менинг маҳаллам» деган китоби муқовасига Дубайдаги «Буржи ал-Араб» меҳмонхонаси суратини қўйдирармиш. Қон босимим ошиб, қудамга тўғрисини айтдим:
– Маҳаллангизга Дубайнинг нима алоқаси бор? Шеър ёзгандан кўра бозорда чиптангизни териб юравермайсизми?
Қуда танқидни кўтарармиди. Қизим ажрашадиган бўлди. «Э, сохта бўлиб нима керак?!» деб шартта қудамникига бордим. Митти кучукчаси акиллаб шимимдан тишлаган эди, қорнини мўлжаллаб шундай тепдимки, қўшнисининг готика услубидаги томи томон вангиллаб учиб кетди-да, том учидаги найзага санчилиб қолди.

#Латифа #Анекдот #Кулги #Юмор #Сатира
Насриддин Афанди пулларини кўзага солиб, харобага кўмиб қўйибди. Қўлига пул тушса, харобага бораркан-да, кўзани қазиб, пулни ташларкан. Сўнг эринмасдан санаб чиқиб, кўзани яна қайтиб кўмаркан. Хароба рўпарасида олғир бўёқчининг дўкони бор экан. Бўёқчи англабдики, Афанди бекорга тез-тез келмаяпти. У харобани кавлаб, Афандининг кўзасини топиб олибди. Тангаларни санаса, қирқ бир динор экан.
Бошқа куни Насриддин келиб қараса, кўза жойида йўқ. Бу бўёқчининг иши эканини тушунибди. Дўконга борса, бўёқчи аллақаёққа кетган экан. Афанди кута бошлабди. Бўёқчи келганида, Афанди дебди: “Қўлингга қалам ол-да, пулларимни ҳисоблаб бер”. “Қани, сўйла-чи”, – дебди бўёқчи. “Ўттиз олти динор пулим бор эди, шунга етмиш икки динор қўшдим. Қанча бўлади?” “Бир юз саккиз динор”. “Бир жойда қирқ бир динорим бор. Бир юз саккиз диноримни қирқ бир динорга қўшиб қўйсам-чи?” “Бир юз қирқ тўққиз динор”. “Эҳ, – дебди Афанди, – пулимни бир юз эллик динорга етказмоқчи эдим, бир динор кам экан... Ҳа, майли, раҳмат сенга”.
Афанди кетгач, бўёқчи “Эртага бир динор топиб, ҳамма пулини харобага кўмади, бирйўла бир юз эллик динорни қазиб оламан” деб ҳалиги қирқ бир динорни жойига қайтарибди. Эртасига Афанди пулларини қазиб олибди-да, кўзага сигир гўнгини солиб қўйибди. Афанди чиқиб кетганидан сўнг бўёқчи кўзани қазиб олиб, ичига қўлини тиқибди. Афанди пойлаб турган экан. “Бўёқчиликни ташлаб, таппи қилишга ўтиб кетдингизми, тақсир?” – деб кулибди.
(Тўпловчи ва таржимон: Азамат Қоржовов)
T.me/sinovlarihayot

Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
#кулги
Кўриб турганингиз йўлбарснинг тили у шу қадар кучлики, у девордаги бўёқни ҳам кўчиришга қодир ва у тили билан ўз ўлжасининг гўштини суягидан ажрата олади! Бу тил дунёда кучлилиги бўйича аёлларнинг тилидан кейинги ўринда туради...

#Бир чимдим кулги😂😂😂
#кулги
Қўшнимиз уйимизга югуриб чиқибди:
— Сенга савол бор эди, — дейди.
— Беринг, — дедим.
— Жисмоний тарбия институтини битирганлар жисмоний шахс, юридик институтини битирганлар юридик шахс бўладими? — дейди.
Саволни, саводни қаранг...
Бошим қотиб қолди: тарихни битирганлар шунда тарихий шахс бўларкан-да...😂😂😂