🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
726 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​#она_дафтари.

СИНМАГАН КЎПРИК.
(хикоя)

Никоҳ ўқилди.
У аёли олти ой олдин оламдан ўтган учта боласи бор эркакка турмушга чиқди.

Болаларни аммаси никоҳдан кейин уч кунга уйига олиб кетибди.

Эрталаб "эр бўлмиш" ни ишга кузатиб, хоналарни айланиб чиқди.

Уй бира тўла қўлдан чиққан, эски кундошини эслатиб турадиган биронта буюм йўқ эди.

Болалар қайтишди. Уйда келинчакдек кийиниб юрган аёлга эшик тирқишидан мунғайиб қарашди.

Болаларнинг каттаси ўн ёшлардаги қиз икки укасини ёнига чақириб, қучоқлаб олмагунча- улар ўгай онасини обдон кузатишди.

"Келингларчи!" деб ёнига чақирса бўларди, ичида бир нарса унга бош эгмади. Шу бўйи ўз хонасини тартибга келтириб жим ўтираверди.

Унинг болалар билан муносабати совуқ эканлигини эри ва унинг опаси ҳам сезмай қолмади. Амма бўлмиш яна болаларни уйига икки кунга олиб кетишни маъқул кўрди.

Кечги овқатда ўтиришаркан, қовоғини очмай ўтирган эрига ноқулай савол бериб юборди: -Аёлингизни расми борми, бир кўрсам бўларкан?!

Жавобан эр ўрнидан туриб кўчага чекишга чиқиб кетди.

"Бу нима қилганинг, бунақада бу рўзғоринг ҳам рўзғор бўлармиди, нима ўлиб кетган аёлга рашк қиляпсанми?!" деди ичида бир овоз.

У ўз қисматига кўника олмаётганди, "болали одамга турмушга чиқсам, болаларига оналик қилсам" деб юрарди олдинлари, бу болаларни кўрдию, негадир ичи исимади.

Қандай қилиб, бировнинг боласини бағрига боса олади, нима қандайдир актрисалик қилишим керакми?! "...

Ўрнидан туриб яна болалар хонасига кирди. Катта қизнинг жойи кўзига негадир ғалати кўринди, худди кўрпача остида нимадир бордек.

Ғаши келиб, тузатиб қўймоқчи бўлди. Қараса кўрпа қатида бир қалингина дафтар турибди. " Бу нима экан?! " деб қўлига олиб, варақлади, ундаги ёзувлар жуда теккис, ҳар ҳил гуллар расми билан безатилиб ёзилганди.

Биринчи саҳифа: "Ушбу дафтаримни тўнғичим хаётим ва вужудим меваси қизим- Саодатга бағишлайман"

Кейинги вароқдан бир бошдан бошланган хотира дафтарини ўқий бошлади:

"Бағримда бир- икки йил вақтинг ўтади, кейин Аллоҳ насиб этса, ўн саккиз йилча ёнимда яшайсан... Ундан сўнг Аллоҳ тақдир этган жойига кетасан ва мени кўргани вақтинча ёнимга келиб-кетиб турасан!

Умрим ва ғанимат онларим каби сени ҳам бир умр ёнимда олиб қололмайман.

Мен фақат сени дуо қиламан, сени асрашга харакат қиламан, чунки мен онаман!

Бу номни қанчалик оқлайман ёки йўқ фақат Аллоҳдан мадад сўрайман"... Сана 2008 йил. 24 март.

Аёл карахт холатга тушди.

Кундоши қизи туғилган кундан бошлаб тутган экан бу дафтарни, унда қачон тиши чиққани, қачон эмаклагани, биринчи сўзи қайси сўз бўлгани, биринчи айтган қўшиғи, ёдлаган шеъри, қайси мусиқага рақс тушишни ёқтириши ҳамма-ҳаммаси бор эди.

"Саодат қизим бир кун келиб, бу дафтар сенинг мулкингга айланади. Ўшанда сен мендан бир мунча бойроқ қиз бўласан. Менда онамни эслатиб турувчи жуда оз нарсалар бор. Айниқса, онамнинг меҳрли қарашларини ҳеч кимда кўролмасдан кўп қийналганман.

Сенга бу дафтар она қалбини очади, ўша қаттиққўл, талабчан онанг-менинг қалбим қанчалик сенга яқин бўлганини билдириб туради" Сана 2011 йил 08 август.

Яна кўп саҳифалардаги ёзувларни ўқиди. Ўз-ўзидан кўзларида ёш ҳалқалана бошлади.

Дафтарнинг сўнгги вароқларини шошиб очди, чунки ташқарида оёқ товушлари эшитила бошлаганди.

"Қизим йўлларимиз эрта айрилади шекилли, сени келинлик кўйлагида кўрган куним бу дафтарни бермоқчи эдим. Афсус тақдир эмас шекилли. Соғлиғим ёмонлашиб бораётганини сезяпсан ўзинг ҳам, кечаси қўлларинг билан бир неча бор юзимни силадинг.

Кўп ёза олмайман, биттагина тилагим бор: имкон қадар бажар. Дадангга ва укаларингга кўприк бўл! Мендан кейин синиб қолма....

Ташқарида кимдир йўталди. Дафтарни жойига қўйиб, шошиб ташқарига чиқди.

-Тинчликми?! остонада турган эри паришон холатини кўриб савол берди.

Рўмоли билан оғзини тўсди, юраги увишиб турганини сездирмай, " тинчлик" деб жавоб бериб ичкарига- идишларни ювиш учун кирди.
(Давоми бор)


T.me/sinovlarihayot
​​#она_дафтари.

СИНМАГАН КЎПРИК.

(давоми)

Юмушини тугатгунча, ҳаёли минг кўчага кириб чиқди, кўз олдидан ундан кўз узмай турган, кейинроқ опасининг пинжига кириб кузатаётган болачалар кетмади.

🍃

Паришонхотир аҳволда идиш ювиб бўлгач, ичкарига кириб кийиниб чиққан "янги аёли" га эр ҳайрат билан боқиб, аввалроқ берган саволини яна қайтарди:

-Тинчликми?!

Аёл синиққина жилмайиб жавоб берди:

- Болаларни энди бирга бориб, олиб келайлик. Кўргим келяпти!!!
Ummu Zaynab Ummu

T.me/sinovlarihayot
​​Гулчеҳра яна тақдирга тан берди. Ҳаммасига қўл силтаб, хонадонидан файз учган Ҳикмат тоғанинг уйини уй, жойини жой қилишга киришди. Уй ишлари, тикиш-бичишдан ортиб ишга кирди. Ҳикмат амакини ҳам ишга киришга ундади. Қизини сингилларига қолдириб, ишга бориб келаверди.
Улар аста-секин уйларни таъмирлаб, рўзғорга керакли бўлган буюмларни харид қилишди. Гулчеҳра опам яна бир эмас, уч фарзандни дунёга келтирди.
Сиртдан қараганда уларнинг оиласи тинчга ўхшарди. Аммо... Гулчеҳра эрининг ярим кечада ичиб келишини, олдинги хотини, фарзандларини эслаб, ўкириб йиғлашини, баъзида қўлига пичоқ олиб уни қувлашини мендан бўлак ҳеч кимга айтмасди. Айтса яна ажрашиши турган гап. Қайтиб ота уйига боришга номус қиларди.Буни шармандалик деб тушунарди.
У кундан-кун эриб бораётган шамга ўхшарди. Кўзга кўринмас дард умрини соат сайин қисқартириб бораётганини ич-ичидан сезсада бировга дардини дастурхон қилмасди. Ҳаммани тўплаб, қизини сўратган қўшни маҳаллада яшовчи аёлнинг жиянига беришга розилик билдирди.
Ноғора-ю, сурнайлар билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўнгли анча хотиржам бўлди.
Бир куни Гулчеҳра опамни кўргани бордим. Жувоннинг юзлари сўлғин бўлса-да, чиройли эди.
— Келдингми? - деди аллақандай мунгли овозда.
— Бир ўзим ўтираман. Болалар дадаси билан нариги уйда телевизор кўришади.
Унинг сарғайган юзларига, ич-ичига чўккан кўзларига қараб ғалати бўлиб кетдим. Сездирмасликка ҳаракат қилиб:
— Опа, соғлигингиз яхшими? - деб сўрадим.
— Анча тузукман. Болаларингни ҳам олиб келмабсан-да.
У ёнидаги столга қўл узатиб, майиз, қанд, мураббо, нон олиб мен томонга қўйди.
— Опа, кўп уринманг!
— Шу сўз оғзимдан чиқди-ю, Гулчеҳранинг чеҳраси ўзгарди.
— Сендан яшириб нима қилдим, ҳамма ёғим шишиб кетган. Мен... яқинда ўламан, - деди кўзлари тўла ёш билан. Уни юпатишга ҳаракат қилдим. Уни охирги марта кўриб турганлигимни билмасдим.
Куз фасли эди.
Яна хабар оламан дедиму вақт топиб боролмадим.
Ўша йили қалин қор ёғди. Декабрнинг охирги кунларида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Хилватга бориб айтиб-айтиб йиғладим.
Гулчеҳра катта амакимнинг қизлари эди. Унинг уйига жаноза маросимига бордик. Олти синглиси, тўрт укаси, яқинда келин бўлган ёшгина қизи, уч нафар вояга етмаган ўғил-қизлари мени кўриб баттар иззиллашди. Ўзимни тутолмай овозимни чиқариб йиғладим.
Видолашиш учун катта уйга кирдик. Унинг кўзлари юмуқ. Бўйи янаям чўзилиб кетгандек. Юзлари, оқ рўмолча билан танғилган ияги, ярим очиқдек лаблари қонсиз, совуқ.
Жанозага кўп одам келди. Ҳамма сел бўлиб йиғлади. Азадорлар ўз дардини, Гулчеҳранинг эрта хазон бўлган умрини, қисқа кечган ҳаётини айтиб-айтиб йиғлади. Қулоқларимни беркитаман, ўзимни тутишга ҳаракат қиламан. Марсиялар қулоғим остида жаранглайверади...
Орадан йиллар ўтди. Унинг фарзандлари уйли-жойли бўлиб кетишди. Ҳикмат тоға яна икки марта уйланди. Икки аёли ҳам икки-уч ойда бўғчасини кўтариб кетиб қолаверди. Одамлар “Гулчеҳранинг уволи тутди. Хотинга ёлчимади бояқиш” деб гапиришди.
Хотира куни маҳалланинг қабристонига бориб ўтган боболарим, бевақт вафот этган укам Бахтиёрнинг ва албатта бу ёруғ оламдан кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган опамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтаман. Мунғайибгина турган қабр яқинидаги ўриндиққа омонат ўтириб, билганимча Қуръон ўқийман.
Кўз ўнгимдан унинг қор ва ёмғир остида ишдан қайтаётгани, аёл киши бўлса ҳам лой қориб пахса ураётгани, ошхонаси деворини суваётгани, ҳовлисидаги цемент йўлакларни тузатаётгани, ярим кечагача ухламасдан кашта, белбоғ, тўн тикаётгани, тўй ва маъракаларга бош бўлиб, қувноқ ҳолда юрганлари кўз ўнгимдан ўтаверади…
Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин...
Назира Ҳамидова.

T.me/sinovlarihayot
тим!.. «Эсдан оғиб қолдиммикан?» дедим ўзимга. Сен ҳақингда ўйлайвериб, ҳаёт ва хаёлотни ажратолмаяпман шекилли. Балки калит машина ичида тушиб қолгандир? Балки Сашка ҳам менга қўнғироқ қилмаган бўлса-чи? Буларнинг барчаси алаҳсирашимми? Мен жинниман! Мен ақлдан оздим. Ўнгим ва тушимни, реал ҳаёт ва хаёлотни чалкаштириб, қориштириб юбордим.

- Дилнура... пичирлади лабларим беихтиёр. Шунда мўъжиза юз берди: қулф ширқ-ширқ
этиб, сен эшикни очдинг. Устма-уст қўнғироқ ча- лаётганида, кўзчадан қараган экансан, кимлигимни ҳам сўрамадинг. Ўз кўзим билан кўрдим сени, Дилнура! Менинг уйимда эдинг! Қаршимда турардинг! Бахтдан сармаст юрганинг ўша тўйда кўрганимдаёқ кўзларингда чексиз сирлилик, маънолар хазинаси, муҳаббат инжуси мужассам эди. Ҳозир аввалгидан минг чандон дилбар эдинг. Киноларда- гидек сени қучиб олмоқчи, ўпмоқчи бўлдим, аммо бу воқеалар кино эмасди, биз эса номаҳрам эркак ва аёл. Пойингга тиз чўкиб, кўксингга бош қўйишни ҳам ўйладим. Биз оддийгина кўришдик.

- Хайрият, дедиму деворга суяниб елкаларим силкиниб-силкиниб телбаларча кула бошладим. Тириксан... Борсан... Мана, мен айтгандим, тўппа- тўғри чиқди. У ёқда ота-онанг сени ўлди, деб ўйлаётганини билмайсан, Дилнура... Нималар қилиб қўйдинг-а?.. Сени... сени қабристонга элтиб, кўмиб келишганди, прокуратура келиб, эксгумация қилди. Қайтадан қазиб олиб, олиб кетишди...

Кейин уйингга қўнғироқ қилдик. Эрталаб йўлга чиқадиган бўлдик. Бу кун қанчалик чарчаган

180


Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
​​Келин булмищни биттагана акаси у хам булса ногирон Азим ота хам келинни техникумда укитди хам рузгорларига куп ёрдам килди Туйдан олти ой утиб келин дипломини олди Хурмача киликлари чикди Азим ота элга билдирмай ими жимида битта уй сотиб олиб булак чикариб куйди Эшигига согин сигир боглади Бунга жавобан келин бирор марта келиб тайинли хизматини килмади  Катта угил айни укаларини уйлаш керак булиб отасига карашиш лозим пайтда бегонадек булди Азим ота шундан кейин аввал уй сотиб олиб кейин угилларини уйлантирадиган булди
Хеч бирини кам килмади 
Энди бу келин нотоза бузокка ухшаб  овсинларини миясини захарлаб улгурди Азим ота шунга каттик хафа эди Азим ота отамерос уйни сотгиси келмас  лекин на илож Мендан кейин элга афсона булишмасин деди Жамшид Лолани углига уй сотиб олди Овсинлар Жамшид уз отини сотиб уй олганига  асл максадни тушунишмади   Бири кулиб бири куйиб кутлуг булсин килишди Кампирини йилини утказиб Азим ота уйни сотувга куйди Узун киска гап купайди Уй ва боги катта булгани сабаб харидор купайиб кетди  Бирпасда уй сотилди Азим  ота уйда катта худойи килди  ва кунгли вайрон булиб кенжа углига олинган уйга кучиб утди  Угилларини чорлади
----- Болаларим мендан кейин ахил инок булинглар Халимани тегишини булиб куйдим
Олиб кетасизлар Махфуза келинни сандигига менга керак нарсаларни солиб куйди
Довдираб колманглар дедим
Хамма нарсам тайёр
Ота куп насихатлар килди
Кизлари хам меросдан беъбахра колмадилар Азим ота катта неварасини хамрох килиб умра зиёратига жунаб кетди Орадан икки ой утгач Азим  отани хам охирги манзилига куйиб келишди  Хеч кимга огирлиги тушмай  бир нафасда фоний дунёга юз тутди тугади
М: Салима
T.me/sinovlarihayot
Рўзғор

—Сенга ҳеч қачон олиб келган нарсам ёқмайди, қачон қарама камчилик топасан! Фозил жаҳл устида қўлидаги юкларни силтаб-силтаб, гапириб-гапириб ошхонага ташиди. Мавлуда, барибир, ўзиникини оқлаб туриб олди. Тўғри-да, эри ўзи овқат қилмаганидан кейин билмайди-да.
"Олиб келган булғор қалампирингизни қаранг. Ҳаммаси яшил. Уч хил ранглисидан олинг дегандим. Сабзини аҳволини?  Мушак сабзи олинн дегандим. Катта-катта сабзи кўтариб келибсиз! Пиёзнинг оқидан, қизилидан, оддийсидан—ҳар хил қилиб олинг десам, шуни ҳам оқини топиб келмабсиз. Қовунни узунчоғидан олинг десам, думалоғидан кўтариб келибсиз",—деди-ю боши балога қолди. Қўй гўштини тўғри танламаганини айтишга улгуролмай қолди. Эри уйни бошига кўтариб, бақириб кетди.
Мавлуданинг нима айби бор?
Ширин-ширин овқатлар қилиб бермоқчи эди.
Агар қайнонаси кириб қолмаганда уларнинг жанжали, худо билади, нима билан тугарди.

—Болам, барака топ, сен вазифангни бажардинг, бугун якшанба, кириб бироз дам ол, биз Мавлудахон билан болаларни олиб айланиб келамиз.

Адолат опа  келини ва иккита неварасини олиб энг кичик овсинининг уйига кириб борганда аёл кўрпачаларни ёз офтобига ташлаётган экан. Қучоқ очиб кутиб олди. Ҳовли жуда оддий, эски, пасқам иморатдан иборат, аммо, қандайдир файзли, озода эди.
—Шу ҳовлида учта овсин сира жанжал қилмай яшаганмиз, деди қайнонаси. Кейин ўтганларнинг руҳига тиловат қилди.
Овсини тушликка овқат қилмоқчи эди,  Адолат опа тўхтатди
—Ўтиринг, Сабо, сизни соғинганман, овқатни ана, Мавлудахон қиладилар. Рўзғорни кўрсатиб юборсангиз бўлди.

Сабо келинчакни ошхонага бошлади.
—Адолат опам картошка яхши кўрадилар. Пиёз билан қовурасиз, —дели аёл қопда турган картошкани кўрсатиб.
Мавлуда картошкаларни кўриб оғзи очилиб қолди. У умрида бунақанги майда, қурутдан сал каттароқ картошкани кўрмаган эди.
—Бу-уруғлик картошками, жудаям майда экан? —сўради у тозалашдан олдин
—Йўғе, нега уруғлик бўларкан, рўзғорбопда, барака топсинлар амакингиз кеча рўзғоримни бутлаб бердилар. Пиёз мана бу ерда
Пиёз картошкадан ҳам майда эди.
—Буларни қандай тўғрайсиз? Қачон тозалаб бўласиз? —гапириб юборди келинчак.
—Шуни тозаламаганда нима иш қиламан. Меҳнат қилиб, пул топиб, камига ошхонамгача  олиб келадилар-у тозаламайманми? Олтин бошлари омон бўлсин. Ҳа, гўштимиз тугаган, тухум солиб юборарсиз-а?

Мавлуда овқат тайёр бўлгунча қайнонаси уни нима учун бу ерга олиб келганини тушуниб бўлди.
Овқат пишганда амакижон келди. Қўлтиғида кичкинагина тарвуз бор эди. Сабо опоқижон уйига Ҳазрат Пири кириб келгандек кутиб олди. Ўтирмоқчи бўлган кўрпачасини бир қоқиб тўшаб орқасига ёстиқ қўйди. Кичкинагина тарвуз тилла тарвузга тенглаштирилди.

Уйгa ўйчан қайтди. Доно қайнонаси бу сафар ҳам унга яхшигина сабоқ бериб қўйган эди.

Феруза Салходжаева

T.me/sinovlarihayot
​​​​📝​​​​​​ЖАННАТ ДАРВОЗАЛАРИ ОЧИЛДИ...

Синглим, бу сўзларга қулоқ беринг!

Осия Музоҳим қизи Фиръавн ва унинг қавми қийноқларига сабр қилди..
Фиръавн унинг мусулмон бўлганини билиб қолгач, азоблай бошлади...
У қавми олдига чиқиб: «Осия Музоҳим қизи ҳақида фикрингиз қандай?», деб сўради. Ҳамма унга мақтовлар ёғдирди. Бироқ Фиръавн: «У мендан бошқа парвардигорга ибодат қилаяпти» дейиши биланоқ: «Уни ўлдиринг!», дедилар.
Фиръавн унинг қўл-оёқлари тирноқларини суғурди. Бечорани шундай абгор ҳолатида Қуёш жазирамасига ташлаб, устига тегирмон тошини қўйдирди!!
Ё Аллоҳ, улар қанчалар сабр қилдилар! Қийноқларга солиндилар, бироқ ғояларидан воз кечмадилар!!

... Унинг тирноқларини суғуриб, Қуёш жазирамасига ташлаб, устига тегирмон тошини қўйганларида, бечора заиф аёлга фаришталар қанотларини соябон қилган эдилар!!

Фиръавннинг қийноқлари, таҳқирлари ва зулми кучаяр экан, Осия розияллоҳу анҳо: «Парвардигорим, Ўзинг мен учун ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин», деди» Таҳрим: 11.

Аллоҳ таоло унга жаннатдаги ўрнини кўрсатди. У кўзлари ўнгида – ривоятларда айтилишича, луълуъ-инжудан – қурилаётган уйини кўрди ва беихтиёр кулиб юборди...
Унинг кулиши Фиръавннинг келишига тўғри келди. Фиръавн халққа: «Шубҳасиз, бу телба бўлиб қолган! Қаранглар, биз қийнаяпмиз, у эса кулаяпти!», деди.
Осия кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган нарсани кўрган эди...
У ўз матонати ва садоқатининг мукофотини кўрган эди... Аллоҳ таоло унга бу дунёда эканидаёқ охиратда берилажак неъматларини кўрсатган эди..
Аллоҳ таоло унинг руҳини олди... Золим инсонлардан қутқарди... Жаннатга кўтарди.. У Роббул-Оламийн ҳузуридадир...
Жаннат безанган ҳолида мавжуд ва дарвозалари ланг очиқ эканини билган, сўнг унга кириш учун тиришиб, ошиқмаган одамнинг ҳоли ҳайратли!!...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қўрққан одам кечаси йўлида давом этади. Кечаси йўлида давом этган одам манзилига етади. Унутманглар, Аллоҳнинг матоси бебаҳодир! Унутманглар, Аллоҳнинг матоси – жаннатдир»..
У жаннатдирки, Аллоҳнинг юзини восита қилиб ундан бошқаси сўралмайди!..
У жаннатки, унинг муштоқи солиҳ одамлардир!!
Садоқатли инсонлар унинг «маҳри»ни бердилар!!

Жаннатни Жаъфарут-Тайёр, Умайр ибн Ҳимом, Ҳаром ибн Малҳонлардан сўранг...
Жаннатни Анас ибн Назр, Омир ибн Абу Фуҳайралардан сўранг...

Жаннатни Амр ибн Жамуҳ, Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳалардан сўранг...
Жаннатни Хаттоб ва Абу Валидлардан сўранг...

У – жаннат-ки, Аллоҳнинг эҳтиром диёридир...
Унга кириш учун енг шимарганлар борми?!!
Бу шундай жаннаттки, унда қанча турмоқчи бўлсангиз, ўшанга яраша амал қилиб қолинг!!..

Жаннат – Аллоҳнинг тақводорлар учун марҳаматидир, унга кириш учун енгларни шимаринг!!..
У ерда қанча қолишингизга, унга бўлган иштиёқингизга кўра амал қилинг!!..

T.me/sinovlarihayot
Зайнаб эртасига туриб ишга кетди. Кўкарган кўзларини ҳамкасбларига кўрсатиб
қўймаслик учун кўзойнак тақиб олди. Ким сўраса, «Кўзим оғрияпти» деб жавоб қилаверди...

Кеч кирди. У уйга ул-бул харид қилиш ниятида автобус бекати яқинидаги дўконга
кирди.

Не кўз билан кўрсинки, дўконда бир вақтлар бирга ўқиган синфдоши Ғайрат
турибди.

Йигит ҳам Зайнабни кўриб жонланиб кетди.


Ие, қара-я, — деди у сўрашиш учун астойдил қўл узатиб.
— кўришмаганмизга минг йил бўлди-ёв-а?!.


Ҳа, анчадан бери кўришмадик. — кулди Зайнаб.


Менга қара, сен умуман ўзгармабсан!.. — деди Ғайрат. —
Юр, ҳов анави ерда ўриндиқ бор экан. Бирпас ўтириб мактаб йилларимизни эслашамиз...


Йўғ-э, — Зайнаб беихтиёр хижолат тортиб уйи томон қараб
қўйди. — балки... Кераги йўқдир-а?..


Э, нимага қўрқасан? Одам синфдошидан ҳам қўрқадими?..

Ҳеч нарса дея олмади. «Эрим рашкчи, билиб қолса ўлдиради» дейишга истиҳола
қилди...

Синфдошлар ярим соатча ўтириб гаплашишгач, хайрлашишди...


Ҳа-а, гап буёқда экан-да? — уйга бўшашибгина кириб келган
Зайнабнинг қўлидан тортиб ичкарига судради Мардон. — Кўрдик, ўйнашингизни!.. Қаранг-а,
биз уйда хотиним қачон келаркин деб ўтирсак-у, бу хоним кўчада бошқаси билан учрашиб
юрса...

Шу кеча Зайнабни бир аҳволда касалхонага олиб кетишди...

Ҳомиласи икки ойлик бўлган экан. Аёвсиз тепкилар натижасида тушиб қолибди...


Бўлди!.. — деди у эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек кўришга
келган Мардонга. — Жонимга тегди калтакларингиз! Сиз билан ажрашаман! Бундай золим
эр билан яшамайман!..

Мардон шу куниёқ уйга келиб ўзини осиб қўйибди. Зайнабни ҳам аҳволи анча
оғирлигига қарамай, касалхонадан олиб кетишди...

... Орадан икки йил ўтди...

Ота уйига келиб яшай бошлаган Зайнабни эркаклар кўз очирмасди. Тинимсиз
совчилар келарди. Охири у қўшни қишлоқдаги Меливой исмли йигитга розилик берди.
Хотини оламдан ўтган экан.

Тўй куни собиқ қайнонаси ҳам келиб Зайнабга бир кучук совға қилди.


Янги уйингни ёмон кўзлардан асрайди бу кучук. — деди собиқ
қайнона.

Йўқ, кучук Зайнабни тўй эртасиданоқ ёмон кўзлардан эмас, Меливойдан асрай
бошлади. У куёв бўлмишни Зайнабга яқинлашишга қўймасди. Сўнгги марта ташланганда
оёғини ғажиб ҳам ташлади...

Шу ҳолат қайта-қайта такрорланавергач, бир куни Зайнаб туш кўрди. Мардон
янги келинлик уйига келганмиш.


Кўрдингми, — дебди унга маъюс тикилиб. — сенсиз яшай олмайман
демаганмидим?.. Мана шу кучук эсон бўлса, сени бошқаларга бериб қўймайди...

Шундай дебди-ю, кўздан ғойиб бўлибди...

Зайнаб бу эр билан яшай олмади...

Юраги дош бермади.

Меливойга бор гапни тушунтириб талоғини олди ва ўз қишлоғига кучук билан
бирга равона бўлди...

Мана, ўн йилдан бери Зайнаб ҳамон ёлғиз яшайди. Ҳануз тушига тез-тез Мардон
кириб огоҳлантираверади...

Кучукниёдига солади...


T.me/sinovlarihayot
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.

🌿🌱🍀🍃
📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Табризий.

🌱🍀🍃🌿
📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Табризий.

🌿🌱☘️🍃
📖 Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.

🌿🌱☘️🍃
📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Табризий.

🍀🍃🌱🌿
📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

T.me/sinovlarihayot