🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
717 subscribers
26.9K photos
15.8K videos
65 files
29.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Жуманинг ҳайъру-барокати барчамизга бўлсин!
Бугунимиз кечагидан кўра унумли ва баракали бўлсин!


Аллоҳ барчамизга жаннатига киришлик бахтини насиб айласин!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!👇

T.me/sinovlarihayot
Заҳириддин Муҳаммад Бобур қачон Ҳиндистон подшоҳи деб эълон қилинди?

«Ислом тарихи» 2-китоб
Anonymous Quiz
28%
Ҳижрий 930 йилда
24%
Ҳижрий 935 йилда
37%
Ҳижрий 936 йилда
10%
Энди билиб оламан
Бобурий ҳукмдорлардан «Соҳибқирони соний» (Иккинчи соҳибқирон) лақаби берилган подшоҳ ким эди?

«Ислом тарихи» 2-китоб
Anonymous Quiz
26%
Акбар
38%
Шоҳжаҳон
32%
Ҳумоюн
4%
Энди билиб оламан
#Тезкор #Диққат

🌧🌨 Соябонни унутманг: бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда қор ҳам ёғади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +22...+27, кечаси +10...+15 даража иссиқ бўлади. Тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин.
AUD-20230930-WA0000
<unknown>
PREMERA TARONA 📀📀📀
#кулги

Кўриб турганингиз йўлбарснинг тили у шу қадар кучлики, у  девордаги бўёқни ҳам кўчиришга қодир ва у тили билан ўз ўлжасининг гўштини суягидан ажрата олади! Бу тил дунёда кучлилиги бўйича аёлларнинг тилидан кейинги ўринда туради...
Bir ikki soat Ber [MuzFm.UZ]
ZamonaM ft. Dido
Qalbimizdagi nafratlar tilimizdagi soʻzlardan farqli boʻlarkan.
#ТЕЗКОР  #Билиб_олинг

💡1 ноябрдан “свет”ни ҳаддан ташқари кўп ишлатганлар 4 бараваргача кўпроқ пул тўлайди

Диққат! Электр энергияси учун тарифлар ошмаяпти, фақатгина кўп истеъмол қилувчилар учун табақалаштирилган нарх жорий қилиняпти.

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги келин-куёвлар ва 20 йиллик эр-хотинлар уришиб қолса 😄
ВАТАН!

Ватан!
Киндик қоним тўкилган дур тупроқ ўзинг,
Неча минг бир йиллар ичра уйғоқ ўзинг,
Бағринг узра ётмиш миллат қурбонларинг
Жадидларим оҳангида титроқ ўзинг.

Ватан!
Мозийингнинг вароқлари ўтлиғ, дардли,
Юрт эрки-чун кўксин тутган устоз мардли,
Фитрат, Усмон, Беҳбудий-ю Чўлпонларинг,
Шўр қисмати дил эзувчи, жуда гардли.

Ватан!
Ўзгаларнинг тилин мақтаб сўзлар тили,
Номинг сотиб неларнидир кўзлар дили,
Ўрмонда муз қотиб оҳу фиғонларинг,
"Чаёнларинг" қўлида жим бўзлар кўнгли.

Ватан!
Маърифатим дарғалари асл шерюрак,
Миллатига оловқалб эди тик тиргак,
Тарихингда қолган ул фузалоларинг,
Кафансиз кўмилиб ул бўлди бир сўнгак.

Ватан!
Жадидларинг "қора қарға" олиб кетган,
Тун оғуши фарёдларга тўлиб кетган,
Юз олтмиш беш зиёлилар Туркистонинг,
Айбсиз айбдори бўлиб ўлиб кетган.

Ватан!
Кетди дема, жадидларим йўқлик томон,
Дема юзи сарғиш бўлиб кетди,
сомон,
Мунг йиғлайди тилин тишлаб ёмонларинг,
Улар унса ҳар баҳорда бўлиб райҳон!


20:35 04.10.2023

Мунира Султон

БЕКОБОД
Йўқламай қўйдингиз...

Йиллар кутдим, ўйладим сизни,
Бир садо йўқ, изладим сизни.
Фироқларнинг қўйнида қолдим,
Бир йўқламай қўйдингиз бизни.

Йўқлаб ўтди кўп бора армон,
Йўқлаб ўтди оловли ҳижрон,
Севиш яхши, айрилиқ ёмон,
Бир йўқламай қўйдингиз бизни.

Баҳор келди, қишлар ёнимда,
Соғинч ошна, азоб жонимда,
Сиз, бахтли ё алам онимда
Бир йўқламай қўйдингиз бизни.

Пойингизга кўнглим поёндоз,
Сиз келсангиз совуқ қишим ёз,
Лабим ўпди ҳаттоки аёз,
Сиз йўқламай қўйдингиз бизни.

Бахтлар қилди сизга ҳушомат,
Битта қадам бўлди маломат,
Чин севгига шуми адолат!?
Бир йўқламай қўйдингиз бизни.

Нима дердик, биз сиз томонмиз,
Сиз соғ бўлинг, биз ҳам омонмиз,
Ҳа! Биз ўша... эски ёмонмиз,
Майли энди йўқламанг бизни...

T.me/sinovlarihayot
Хамма кушикдан терма
😁😁😁
Ikkimiz
Ziyoda