🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
718 subscribers
26.9K photos
15.8K videos
65 files
29.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади"

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝗧𝗢𝗡𝗚𝗚𝗜 𝗦𝗔𝗟𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥

🌤Aссалому алайкум азизлар.
Якшанба тонги муборак бўлсин!

🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин.

🍀Бугун имкон қадар уйда, оила даврасида бўлинг, ота-оналарингизни зиёрат қилинг. Дам олиш кунингиз илоҳим мароқли ўтсин🤲.

T.me/sinovlarihayot
“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”... 
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз. 

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.


“СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

“МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”. 

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади. 

“Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”. 

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. 

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. 

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

https://t.me/sinovlarihayot
адан ташқарига отди. Унга ёрдамга шошилдим, бироқ дераза олдидаги қувурдан чиқиб турган учли темир тиззамга кириб кетди. Мен кучли оғриқдан чинқириб юбордим. Оёғимдан шариллаб қон оқарди. Қиз эса ғойиб бўлганди. Болалигимдан қонни кўрганда ҳаяжонланадиган, ҳушимдан кетадиган одатим бор эди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Ҳушимга келганимда атрофимда дўстларимни кўрдим. Улар менга биринчи ёрдам кўрсатиб, қонни тўхтатишга эришгандилар…
Шаҳардаги одамлар бу ташландиқ бино ҳақида сирли ҳикояни сўзлаб беришди. Маълум бўлишича, бу машъум воқеага чамаси ўттиз йиллар бўлган экан. Қасоскор қиз руҳи тинчимагани учун тирик жон бу бехосият жойга на кундузи ва на кечаси яқинлашишга журъат қиларкан. Харобага айланган бинода бир вақтлар қувноқ ҳаёт қайнаган институт ётоқхонаси бўлганига ишониш қийин. Бу ерда бир бечора қиз иффатини йўқотиб, ҳаётини давом эттиришдан маъно тополмагач, ўз жонига қасд қилган экан. Энг қизиғи, у бу ишни қилишдан аввал ювиниб, юзини тимдалаганча ўзини тўртинчи қаватнинг деразасидан отган. Мен кўрган ўша воқеа ўттиз йил бурун бўлган. Демак, қизнинг безовта руҳи ҳали-ҳамон тинчимаган. У ўзини шунча йиллардан буён жазолаб келаркан. Бу воқеани менга ўхшаб жуда кўпчилик кўрган. Уларнинг баъзилари тирик, баъзилари бетоб, баъзилари ўша ернинг ўзида юраги ёрилиб ўлган. Қизнинг номусига текканлар ўрнига бир деҳқоннинг бегуноҳ боласи қамалиб кетгани ҳаммани ларзага солган бўлса, ўша тўрт номарднинг сирли ўлими буткул ўйлантириб қўйди. Гуноҳкорларнинг ўлимидан сўнг қизнинг арвоҳи тинчир, деб ўйлашган. Бироқ талабалар йиғи товуши кечалари билан тинмаслигини айтиб шикоят қилаверишган. Боз устига бир нечта йигитларнинг сирли ўлимидан сўнг институт маъмурияти ётоқхонани бошқа жойга кўчиришга қарор қилган. Одамлар бу ерда ҳар хил маросимлар, барча ирим-сиримларни ўтказишган. Ўша қизнинг ота-онаси яқинларини чақириб, қурбонлик қилишган, аммо, барибир, қизнинг қасоскор руҳи тинчимаган. Шу сабаб маҳаллий аҳоли у жойни бехосият санайди. Харобазорга айланган ўша бино теварагига ҳеч ким яқин йўламайди. У ерга яқинлашганни сирли кучлар ичкарига чорлайди. Ичкарига кирган эса соғ чиқмайди. Дўстларимнинг ортга қайтиб, менга вақтида ёрдам беришгани омадим чопгани бўлган, холос. Ҳали дунёдан насибам узилмаган экан-да, — дея ҳикоясини тамомлади у.
Шаҳноз

https://t.me/sinovlarihayot
бир, ўз билганидан қолмайдиган қайсар, ҳақини талаб қиладиган қонунчи эди. Агар у жиддий ол- сами, асоссиз даъволарим учун каллам билан жа- воб беришим турган гап эди. Шундай феълли ке- линчакка кўникишим, бутунлай ўрганишим, бу ҳам етмагандек, ёқтириб қолишим ва умрбод бирга яшашим керак эди.

Назокат феълимдаги аллақандай камчиликла- рини гапира бошлади, менинг эса хаёлим тўзғиб кетди. Хато қилишдан қўрқаётган эдим. Одатда суҳбатлашиш, мактуб ёзиш, машинасига ўтириш, «смс»лар, ҳеч бўлмаганда, юзма-юз туриш рашк- ка дастак бўларди. Ўтган кунги жанжалдан қаттиқ муттассир бўлиб, эсини йўқотган жазавадорга ўх- шатдим ўзимни. Сал бўлмаса, мисли кўрилмаган уруш-жанжал чиқариб юбораёздим-а!

Эрталаб миям тиниқ, аммо виждоним оғриб уйғондим. Кеча кўнглини ноҳақ оғритиб қўйишим мумкин эди, деб яна ўзимни қийнадим. Маши- намни ўт олдириб, бекатга келиб, ҳаётнинг ғала- ғовурига сингиб кетдим. Кечга яқин бир йўловчи павильон ёнида машинамни тўхтатди. Юкхонага буюмларини ортишаётиб, павильончи йигитга кў- зим тушди. Шубҳаларим яна ғимирлаб қолди

Кечаги қандайдир алкашмикан? дедим ёлғондакам кулимсираб. Музқаймоқ сяётганинг- да биров тикилиб турса ёмон бўларкансан. Пави- льон атрофидан қувиб юбориш керак унақаларни.

Э, кинотеатрнинг орқа ҳовлисига биттаси кир- ган экан.

Ким экан у?

Қоровулнинг ўрнига ўғли чиқибди. Биласиз-ку, ёш йигитнинг жўра-йўлдоши кўп бўлади. Дарров қоровулхонага ўртоғини чақириб, ароқ ичишибди.

45


Давоми бор


https://t.me/sinovlarihayot
шинада қолдириб, чопиб кетди. Беш дақиқалардан сўнг худди шундай тезликда қайтиб, ёнимга ўтир- ди.

Худо шукр, ҳал бўлди. «Газ-53»ни кутмаймиз, уйга кетамиз.

Ўша йўлдан туман марказига қайта бошладик. Телефоним жиринглаб, қаерда эканимни Назокат бешинчи ё олтинчи марта сўради. Тез орада бори- шимни айтдим.

Кутавериб кўзим тўрт бўлди, иш-иш деб уйни ҳам, мени ҳам эсдан чиқаринг! аччиқланди у.

Гапига яраша жавоб бермоқчи эдим, ўчириб қўйди. Ўртада севги-муҳаббат йўқ экан, эр-хотин бир-бирини умрбод тушунмайди, деган хаёл юрак- бағримни ўйиб юборди. Уйнаб юрганим йўқ, олис қишлоққа, мўмайгина ҳақ эвазига одам олиб бориб келаяпман. Гарчи ёш келинчак бўлса ҳам, у энди хо- тин, уй бекаси, бир оиланинг катталаридан. Мени, касбимни, турмуш тарзимизни тушуниши, мосла- шиши лозим. Ёқмаяптими, секин-аста ўз таклиф- ларини ўртага ташлаб, ҳаётимни кескин вазиятсиз ўзгартирсин. Тўсатдан пичинг қилиш, шартта теле- фонни ўчириб қўйиш нима деган гап? Бахт қасри- нинг ойналари ҳалитдан дарз кетиб, боғи ҳам ҳу- виллаб ётганга ўхшаб қолди. Бироқ даҳшатли воқеа ҳали олдинда эди.

Уф тортиб, рулни маҳкам чангалладим.

Телефонимнинг «заряди» ўлди, деди йи- гит. Бир дақиқага бериб туринг, мен ҳам уйни огоҳлантириб қўяй.

Бердим, аммо у терс бурилди-да, минғиллаб, ча- маси, икки дақиқача гаплашди. Қўлқоп кийганини. пайқаб, ҳайрон бўлдим, аммо бу қўлқоп оддий эмас,

кинолардаги олифталар урфидан эди. Телефонни

55
T.me/sinovlarihayot
Таксичиликка таксичиман. Исмим Мирвоҳид, «савхўз»да яшайман, Шуҳратжон деган таксичини умуман танимайман.

Узр, ростдан адашибман шекилли...

Энди айтинг, оти нима экан ўша қассобнинг? Рақамимни олаётганингизда исми-писмини би- либ олгандирсиз? Бемаҳал ҳазилларни ёқтирмай- ман, ака. Мен билан ўйин қилганларни барибир аниқлайман. Кап-катта одам унинг ноғорасига ўй- нашга уялмайсизми?

Э-э, бўлди-бўлди, «савхўз» марказидаги так- сичимисиз? шошиб сўради Мамаражаб ака. «Москвич»ингиз борми?

Ҳа. Ҳаммасини биладиганга ўхшайсиз, жўр- тага майдалашиб сўраяпсиз. Ярим кечаси мени бе- зовта қилишни ким тайинлади, айтасизми, йўқми? Эрталаб мана шу рақам орқали сизни топаман, ёш болага ўхшаманг! Оқибати ёмон бўлади, ака. Мен- га телефон қилишни буюрган одамни ҳам соғ қўй-

майман. Гапимга жавоб бераман, тушунарлими? Узр, битта рақам адашибман.

Султон қассобми?

У телефонини ўчириб қўйди. Қўрқди чоғи, қай- тиб қўнғироқ қилгандим, кўтармади. Ўйин ўйнаёт- ган бу каснинг бошида Султондан бошқа ҳеч ким тургани йўқ. Назаримда, ёнида кимдир пичирлаб гап ўргатгандек ҳам бўлди.

Ким экан? кўзимга хавотир билан боқди Назокат.

Биттаси асабимга ўйнади. Эртага бурнини ерга ишқайман.

Зарилмиди гаплашиб! Ўчириб қўйинг шу зор- мандани!

59
T.me/sinovlarihayot
Лаънати қассоб! Уйқумни бузди.

Гапирманг ўшани! зорланди Назокат. Кимни? ёстиқдан бош кўтардим.

Ҳеч кимни! тортди. келинчагим боши қадар кўрпа
Ўзимни босиб ололмадим, аммо ҳозир нима ҳам қилардим. Ярим тун, ухлашим керак.
Орадан ярим соат ҳам ўтмади. Аввал машина овози, сўнг ит ҳургани эшитилди. Эндигина кўзим илинган эди-я! Бир пайт қулоғимга қадам товуш- лари чалинди, дераза тагидан ўтаётган одамларнинг шарпаси эса эсхонамни чиқариб юбораёзди. Хонадон каттаси эдим. Ярим кечаси мени чақирмай- нетмай ҳовлимизга бир тўда одамнинг кириши... «Тақ-тақ!.» эшикни асабий тақиллатишди.
Мирвоҳид!.. овоз берди кимдир. Эшик силкиниб, тутқичи шақиллади.
Назокат, тур, кийин! дедим. Биров келди.
Чақираётган киши буткул нотаниш эди. Бир фалокат юз берганини тушундим. Ташқари эшикни очиш учун нариги хонага чиқарканман, Султон хаёлимга ҳам келмади нима фалокат бўлди экан? Булар кимлар ўзи? Ишқилиб ҳеч кимимиз ўлмадимикан?
Чироқни ёқиб, калитни бурадим. Шу заҳотиёқ ичкарига икки милиция ходими кириб, икки ёнимда туриб олишди. Яна бир ходим ва фуқoролик кийимидаги киши остона ҳатлагач, туман ички ишлар бўлимига боришим кераклигини айтди. Ҳаммасининг авзойи бузуқ эди.
Тинчликми? Дедим асаб торларим таранг тортилиб
Ўша ерда гаплашамиз. Кетдик. Уйда яна ким-

60


Davomi bor


https://t.me/sinovlarihayot
Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...

Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.

Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

T.me/sinovlarihayot