Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.62K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мутафаккирлар

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади)” дейишларида бўлади”.


“Талбийсил иблийс” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Абул Хайр Ақтоъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар турли вазиятларда бўлади:
Бири - аломати барча мусулмонларга шафқатли ва улар ҳақида қайғурган ва уларга яхшилик салоҳият бўлувчи ишда ёрдамга шай бўлган иймон тўла қалб.
Иккинчиси – аломати адоват, ғилли ғашлик ва ҳасад бўлган нифоқ тўла қалб”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.


Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.


“Шуъабул иймон” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Тасвиф – ишни ортга суриш, кечиктиришдан эҳтиёт бўл. Албатта бу Иблиснинг энг катта қўшинидан биридир”, деди.


“Сойдил хотир”дан.

Изоҳ: “Эй инсонлар, тасвиф - ортга суришдан ҳазир бўлинг. Зотан, мен баъзи солиҳлардан шундай деганини эшитганман: «Биз то тавба қилмагунимизча ўлишни истамас эдик. Сўнгра эса, то ўлгунимизча тавба қилолмас эдик», Ҳасан Басрий.
“Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – бу нафснинг ёмонлигидандир”, Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом Розий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳеч ким убудият, бандаликни лозим тутиш ва Унинг олдида ўзини ҳақир эканини кўрсатишдан кўра зийнатлироқ нарса билан Роббисига яқин бўлолмайди”, деди.

Бурҳониддин Бақоийнинг “Назмуд дурар” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Албатта мўминга етадиган мусибатлар унга даво кабидир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини мусибат ва балолар дорилари ила даволаб турмаса, улар туғёнга кетадилар, ҳаддан ошадилар ва ботилга шўнғиб кетадилар”.

“Иғосатул лаҳфан” ва “Зодул маъод” асарларидан

Каналга уланиш:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Аёлларга оиладаги тарбия, фарзанд парвариши, эмизишдан ва уйдаги бурч, вазифаларидан воз кечишга чорлаб нашр этилаётган (турли адабиётлар, мақола, кўрсатув ва дастурларнинг бари) ажралишлар сонини кўпайтириш, оилаларда норозиликни рағбатлантириш, фарзандлар ҳаётидан онанинг роли узоқлаштириш ва онанинг меҳри, тафтини ва ҳаётидаги аҳамиятини ҳис қилмайдиган авлод қилиб етиштиришга қаратилгандир.
Биз (гўёки) ҳаётимизга сўрилиб кириб олиб, уни вайрон қилишган уринаётган (қонсўрар) кананинг қаршисидамиз.


Абдуллоҳ Рушдий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Муҳаммад ибн Фазл қуддуса сирруҳу деди:
Исломнинг кетиши тўрт иш сабабидан бўлади:
1. Биладиган нарсаларига амал қилмайдилар.
2. Билмайдиган нарсаларига амал қиладилар.
3. Билмайдиган нарсаларини таълим олмайдилар.
4. Инсонларни таълимдан, ўрганишдан ман қиладилар.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тавҳид аҳлининг кўпини дўзахга киритадиган нарса бандаларнинг ҳаққи бўлади”.


“Файзул қодир”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғазаб ва шаҳват Одам боласининг қалбида дўзахнинг чўғ тошчаларидан бир тош бўлгач, таҳорат, намоз ва қувилган Шайтондан паноҳ сўраш билан уни ўчиришга амр этилди”.


“Зодул маъод”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари ва уларга эргашганлар суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.


“Фатҳул Борий”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Салафлардан баъзилари айтишар экан: “Намозга келган вақтимизда пойафзалимизга қўшиб дунёни ҳам ечиб қўярдик”.

Манба: arabicuz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: “Ғурур (ўзини-ўзи алдаш)нинг энг улкан кўринишларидан бири музниб (гуноҳкор) инсонни гуноҳларига надомат, афсус қилмаган ҳолда афвдан умид қилиши, тоат қилмаган ҳолда Аллоҳдан қурбатни кутиши, амал қилмаган ҳолда савобга интизор бўлиши ва сусткашлик қилгани ҳолда Аллоҳдан (Унинг раҳматини) умид қилишидир”.


“Заважир”дан.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Болаларга етадиган барака, кенгликлар ота-боболарнинг амаллари билан бўлади. Ота-боболарга етадиган барака, кенгликлар эса фарзандларнинг дуолари билан бўлади”, деди.


“Ал бидоя ван ниҳоя” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg