Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Сенинг зиёратингга келмаган кишини зиёрат қил. Сенга ҳадя қилмаган одамга сен ҳадя қил.


Бухорий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Тунда таҳажжуд намозига туришга, кундузи нафл рўза тутишга қурбинг етмай қолса, билиб қўй, хатоларинг сенга чанг солиб, муваффақиятсизликка юз тутибсан!»
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Siyrat
Ilhomjon domla
#СИЙРАТ

🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ҲАНДАҚ ҒАЗОТИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди


TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Ҳикмат

Сўз англамас жохилга бир нарсалар ўргатиш учун ўз тилингни тарк этишинг, унинг тилида гапиришинг керак. Фақат шу тарздагина сендан бирор нарса ўргана олади.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ

CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Шеър (насрий баѐн): “Ким одамларни, уларнинг феъли сабаб, қораласа, одамлар уни хоҳ ҳақ, хоҳ ноҳақ айблайверади”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИСТИДРОЖНИНГ ТАЪРИФИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИСТИДРОЖНИНГ ТАЪРИФИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Forwarded from Ustoz Abduqahhor Yunus
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умидига (яъни, Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёлга) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.

Абу Али Боқилоний.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: “Куфр келтирганларга: «Тезда мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамга тўпланасизлар, у қандай ҳам ёмон жой!» – деб айт”, Оли Имрон сураси, 12-оят.

Аллоҳ таоло хабар берганидек, мўминларга уларнинг душманлари бўлмиш мушриклар, яҳудий ва насоролардан иборат кофирлар устидан ғалаба воқеъ бўлган. Бу иш(ғалаба, нусрат)ни Аллоҳ жалла жалалуҳу бандаларига ва мўминларнинг қўшинларига то қиёмат кунигача ато этади. Бу ибрат ва Қуръони карим оятларида келган бир манзарадир. Шунингдек, бу ўринда қиёмат куни кофирлар йўлиқадиган жазо, уқубат қандай ҳам ёмон жазо бўлажак эканининг ҳам баёнидир. (“Тафсири Саъдий”дан).

Аллоҳнинг душманларини дунёда ҳам охиратда ҳам ҳайратланиш, аччиқ умидсизлик кутмоқда. Дин ҳақиқатларидан узоқдалигимиз сабабидан, асли мағлублик битилган душманлар (баъзан) бизнинг устимиздан устун, ғолиб келадилар.

Манба: arabicuz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ушбу Қуръонга энг ҳақли инсонлар, гарчи уни қироат қилмасада, амали ила унга эргашувчилардир.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Агар, Аллоҳга ҳақиқий суянган мўмин бандага халойиқ томонидан бирон ёмонлик, макр-ҳийла қилинса, албатта Аллоҳ таоло унинг макрига қарши макр қилади ва у банданинг ҳеч бир куч-қувватисиз Ўзи ёрдам бериб, устун этиб қўяди.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Иъламил муваққиъийн ъан роббил ъаламийн” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ

CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
“Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: “Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса, демак динда ўзибди”, дедилар.

“Мадорижус соликийни байна маназила ийака наъбуду ва ийяка настаъийн” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ер гуноҳлар сабабли торайиб кетур,
Осмон истиғфор сабабли кенгайиб кетур…


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Бир аёл мушукни ўлгунича қамаб қўйгани учун азобланиб, дўзахга тушди. У аёл мушукка овқат ҳам, сув ҳам бермай, ман қилди. Яна ердаги ўсимликлардан еб юриши учун ҳам эркин қўймади.


Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg