Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Масхара бўлмасдан, тавозе қилган кишига, ҳақир бўлмасдан, ўзини хўр тутган одамга, гуноҳ қилмасдан, молини инфоқ этган кишига, фиқҳ ва ҳикмат аҳлига аралашиб юрган инсонга ва қийналиб қолган, хўрланган кишиларга раҳм айлаганларга мунча ҳам яхши. Нафсини хўр тутиб, касби ҳалол, ичи яхши, усти олижаноб ва
ёмонлигидан одамлар йироқда турган кишига мунча ҳам яхши. Илмига амал этиб, молидан ортиқчасини инфоқ қилиб, сўзининг ортиқчасини гапирмай ушлаб турган кишига мунча ҳам яхши.


Бухорий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Одамлар айбини ташлаб, ўзининг камчилиги билан машғул бўлган кишига, молидан ортиқчасини инфоқ қилган одамга, сўзидан ортиқчасини ушлаб, гапирмай юрган кишига ва суннатда кенгайиб, бидъатга ўтиб кетмаган инсонга мунча ҳам яхши.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Тилини тийиб, уйидаги рўзғорини кенг қилиб, яъни керакли нарсаларни муҳайё этиб, хатосига йиғлаган кишига мунча ҳам яхши.


Савбон (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Қиёмат
куни ўз саҳифасида кўп истиғфор топган кишига мунча ҳам яхши.

Ибн Можа ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Тубо жаннатдаги бир дарахтдир. Юз йиллик йўлдир. Жаннат аҳли кийимлари унинг гулидан чиқади.


Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Ҳиббон ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Шукр этиб овқат егувчига сабр қилувчи рўзадорнинг савобидек ажр бордир.


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Поклик имоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» мезон (тарози)ни тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи» иккови ер билан осмон оралиғини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон фойданг­га ёки зарарингга ҳужжатдир. Ҳар бир инсон юриб, ўз нафсини сотади. Ўша сотиш ила ўз нафсини қут­қаради ёки ҳалокатга ташлайди.

Абу Молик Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Яхшиликдагина итоат қилинади.


Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Вабо жазо қолдиғи ёки Бани Исроилдан бир тоифага юборилган азобдир. Агар ўша вабо бир жойга тушса-да, сизлар ўша ерда бўлсангиз, қочган ҳолда у ердан чиқиб кетманг. Борди-ю, бир ерга тушганда, сизлар у ерда бўлмасангиз, у жойга кирманг.


Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Зулм қиёмат
куни зулматлардир.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg