Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.73K subscribers
7.79K photos
2.61K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мутафаккирлар

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади)” дейишларида бўлади”.


“Талбийсил иблийс” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Абул Хайр Ақтоъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар турли вазиятларда бўлади:
Бири - аломати барча мусулмонларга шафқатли ва улар ҳақида қайғурган ва уларга яхшилик салоҳият бўлувчи ишда ёрдамга шай бўлган иймон тўла қалб.
Иккинчиси – аломати адоват, ғилли ғашлик ва ҳасад бўлган нифоқ тўла қалб”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.


Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.


“Шуъабул иймон” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Тасвиф – ишни ортга суриш, кечиктиришдан эҳтиёт бўл. Албатта бу Иблиснинг энг катта қўшинидан биридир”, деди.


“Сойдил хотир”дан.

Изоҳ: “Эй инсонлар, тасвиф - ортга суришдан ҳазир бўлинг. Зотан, мен баъзи солиҳлардан шундай деганини эшитганман: «Биз то тавба қилмагунимизча ўлишни истамас эдик. Сўнгра эса, то ўлгунимизча тавба қилолмас эдик», Ҳасан Басрий.
“Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – бу нафснинг ёмонлигидандир”, Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Имом Розий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳеч ким убудият, бандаликни лозим тутиш ва Унинг олдида ўзини ҳақир эканини кўрсатишдан кўра зийнатлироқ нарса билан Роббисига яқин бўлолмайди”, деди.

Бурҳониддин Бақоийнинг “Назмуд дурар” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Албатта мўминга етадиган мусибатлар унга даво кабидир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини мусибат ва балолар дорилари ила даволаб турмаса, улар туғёнга кетадилар, ҳаддан ошадилар ва ботилга шўнғиб кетадилар”.

“Иғосатул лаҳфан” ва “Зодул маъод” асарларидан

Каналга уланиш:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Аёлларга оиладаги тарбия, фарзанд парвариши, эмизишдан ва уйдаги бурч, вазифаларидан воз кечишга чорлаб нашр этилаётган (турли адабиётлар, мақола, кўрсатув ва дастурларнинг бари) ажралишлар сонини кўпайтириш, оилаларда норозиликни рағбатлантириш, фарзандлар ҳаётидан онанинг роли узоқлаштириш ва онанинг меҳри, тафтини ва ҳаётидаги аҳамиятини ҳис қилмайдиган авлод қилиб етиштиришга қаратилгандир.
Биз (гўёки) ҳаётимизга сўрилиб кириб олиб, уни вайрон қилишган уринаётган (қонсўрар) кананинг қаршисидамиз.


Абдуллоҳ Рушдий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Муҳаммад ибн Фазл қуддуса сирруҳу деди:
Исломнинг кетиши тўрт иш сабабидан бўлади:
1. Биладиган нарсаларига амал қилмайдилар.
2. Билмайдиган нарсаларига амал қиладилар.
3. Билмайдиган нарсаларини таълим олмайдилар.
4. Инсонларни таълимдан, ўрганишдан ман қиладилар.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg