Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.73K subscribers
7.79K photos
2.61K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

«Роббанаа лаа туахизнаа ин насийнаа ав ахтоънаа» яъни
«Эй Роббимиз! Эсдан чиқарсак ёки хато қилсак, бизни муохаза (масъул, жавобгар) қилмагин» mояти ҳақида бир тушунмовчилик

Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки ҳадисда шундай марҳамат қилинади: «Умматимдан хато билан нисён кўтарилган». Яъни хато қилиб ёки эсдан чиқариб бир иш қилиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди. Мазкур оятда эса хато ва эсдан чиқариш бўлганида муохаза (масъул, жавобгар) қилмасликни сўраб дуо қилиш ўргатилган. Бунда қуйидагича шубҳа бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига кўра хато ва эсдан чиқариш гуноҳи афв қилинган бўлса, оятда келтирилган дуога нима зарурат бор? Мавлоно Румий бунга қуйидагича жавоб берганлар: «Аллоҳ таоло гарчи хато билан нисённинг гуноҳини Ўз фазлу карами билан кечирган бўлса ҳам, аслида у муохаза қилинишга (ушланишга, жавобгар қилинишга) лойиқ ишдир. Чунки ўша ишдан сақланиш бир жиҳатдан олиб қаралганда инсоннинг ихтиёрига дохилдир. Яъни гуноҳдан сақланиш учун ўз ихтиёри остидаги сабабларга бепарво бўлмаса, бирозгина ҳушёр бўлса, эҳтиётини қилса, ўша гуноҳдан сақланиши мумкин.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Бир муҳим васият

Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, менинг васиятим (насиҳатим) шуки, улуғларнинг шеър ёки бирор гапини бирор масъалада далил қилиб келитиш ҳаргиз муносиб эмас. Чунки шеърда кўпинча маънолар лафзларга тобеъ бўлади. Ҳа, бир масъала аввалдан маълум бўлса, унга шеърни мунтабиқ қилиш дуруст. Лекин ундан мустақил (алоҳида, янги) бир масъала чиқариш дуруст эмас.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Меҳмондорликнинг ажиб усули

Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутавий бой меҳмонларга оддий таом, ғарибларга эса олий таом егиздирар эдилар. Бир одам сабабини сўраганида у киши: «Меҳмонни умуман (одатда) емайдиган овқати билан икром қилиш керак», деган эканлар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Дин улуғларининг ҳилми ва карами

Бир улуғни бир киши сўкар, у киши эса унга ҳадялар жўнатар эди. Кейин у одам сўкишларни тарк қилди. У киши ҳам ҳадялар жўнатишни тўхтатди. У сабабини сўраган эди улуғ киши: «Биродар, бу олди-берди муомаласидир. Олдин сен бизга бир нарса берар эдинг, уни бадалига биз ҳам сенга бир нарса берар эдик. Сен беришни тарк қилган эдинг, биз ҳам сенга беришни тўхтатдик», дея жавоб берди.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Мирзо Мазҳари Жони Жононнинг узлатга чекинишлари сабаби

Бир киши Мазҳари Жони Жонондан: «Сиз нима учун одамлар билан кўришмайсиз?» дея сўради. У киши айтдилар: «Менинг мизожим (табиатим, кўнглим) нозик. Одамларнинг бирозгина хато ҳаракатларидан ҳам менга азият етаверади. Менга азият етказсалар, уларга Аллоҳ таолонинг қаҳри юзланиб турганини кўраман. Мен сабабли бировга қаттиқлик ва азоб бўлмасин деб ҳарчанд дуо қилсам ҳам, дуойим қабул бўлмади. Шунинг учун мен одамлардан алоҳида тураман».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Шайхул араб вал ажам Мавлоно Девбандий

Ҳазрат қуддиса сирруҳунинг тавозуъси ва меҳмоннавозлиги ҳақида бир ажиб ҳикояни менга Мавлоно Маҳмуд Рампурий айтиб берган. Бир маротаба Девбандда судлашадиган бир иш бўлиб қолди. Шу иш учун Рампурдан Девбандга келдим. Бир (молга сиғинадиган) ҳинду ҳам бизга қўшилиб олди. Унинг ҳам Девбандда қандайдир бир иши бор экан. Шаҳарга етиб келганимизда: «Мен ҳам сизлар қоладиган жойда қолсам яхши бўлар эди», деди. Мен (Мавлавий Маҳмуд): «Биз Шайхул Ҳинднинг уйларида меҳмон бўламиз», дедим. Хуллас, ҳинду ҳам ўша ерда қолди. Кечаси ҳамма ухлаганда мен кўрдимки, Мавлоно Шайхул Ҳинд ҳиндунинг ёнига келиб, аста-аста унинг оёқларини уқалашни бошладилар. Мен буни кўриб: «Ҳазрат бу нимаси, агар шундай қилиш керак бўлса, бу хизмат учун мен ҳозирман», дедим. У киши эса: «Йўқ, бу менинг меҳмоним, буни икром қилиш менинг зиммамдадир», дедилар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Акса уриш ва унга жавоб қайтариш


Масъала шуки, агар бирор мусулмон акса ургач «Алҳамдулиллаҳ» деса, салом жавобида бўлганидек эшитувчиларга «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урувчи «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урувчи учун дуо ҳам бўлади. Аллома Шомий ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар). Ҳазрат айтдиларки, одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда биз баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ботиний ишларда тафаққуҳ (фақиҳлик) сўфийларнинг ҳиссасидир

Зоҳирий аҳкомларда иждиҳод ва тафаққуҳга (фақиҳликкa) зарурат бўлганидек, ботиний аҳкомларда ҳам бунга зарурат бор. Зоҳирий аҳкомларнинг ижтиҳод имомлари маъруф ва машҳур мужтаҳид ва фуқаҳолардир. Ботиний ишларни фуқаҳолари эса сўфийлардир. Ҳазрат Ҳожи Соҳиб Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳ алайҳ айтганлар: «Зоҳирий аҳкомларга алоқадор масъалаларда фақиҳлар ва сўфиларнинг орасида ихтилоф бўлса, мен фақиҳларнинг гапини таржиҳ қиламан (қувватлайман). Лекин агар масала ботинга (қалбга) тегишли бўлса, у ҳолда сўфийларнинг қавлини ихтиёр қиламан. Чунки бу ишларда сўфийларнинг тафаққуҳи (фақиҳлиги, тушунчаси) зиёда итмиънонга қобил, яъни инсонни кўпроқ хотиржам қилади». Аҳқар жомеъ (мен Шафеъ Усмоний) айтаманки, Имоми Ғаззолий «Фотиҳатул улум»да ёзадиларки, тўртта имом ҳам, бошқа фақиҳ, мужтаҳид имомлар ҳам фақат зоҳирдагина имом бўлмаганлар. Балки тасаввуф, сулук ва ботиний ишларнинг ҳам имоми бўлганлар. Ҳазрати Ҳожи Соҳибнинг юқоридаги гаплари умумий уламойи зоҳирлар, яъни фақат зоҳирни олиб, ботиний илмларга моҳир бўлмаган олимлар ҳақида айтилган бўлса керак.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Умумий ҳайвонлар билан инсон орасидаги фарқнинг хос бир сабаби

Айтдиларки, дунёда қанча ҳайвонот (жонзот) бўлса, унинг афродида (аъзоларида) қувват ва истеъдод жиҳатидан ортиқ камлик бўлади. Баъзан бир фард шу қадар кучли бўладики, иккитасининг ишини қилади. Баъзиси бундан ҳам кўпроқ – олтита, саккизта, ҳатто ўнта ҳайвоннинг ҳам ишини бажара олади. Масалан битта от тўртта отни ишини ҳам бажариши мумкин. Ёки бир эшак тўрт эшакнинг юкини ҳам кўтариб кетаверади. Хуллас, ҳайвонларнинг афроди орасидаги тафовут ва тафозул – ортиқ-камлик борлигини ҳамма билади. Магар бу тафовут ва ортиқ-камлик инсон фарзандида бошқа тамоми жонзотларга нисбатан шу қадар катта ва кўпки, унинг ҳеч ҳадди ва чегараси йўқ. (Бир эшак тўртта эшакнинг ишини қилиши мумкин, лекин мингта эшакнинг ишини бажара олмайди). Бир одам юз кишининг, яна бир одам минг кишининг, балки юз минг кишининг ишини ёлғиз ўзи бажара олади. Ҳадисда машҳур бир қисса келган. Фаришталар Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом билан тамом оламни солиштириб кўрганлар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг биргина зотлари (ўзлари) тамоми оламдан ортиқроқ ва улуғроқ келганлар. Бундан маълум бўладики, инсоннинг биргина фарди тамоми оламга баробар бўлиши, балки ундан ҳам зиёда бўлиши мумкин экан. Шунинг учун Ҳазрат Мавлоно Яъқуб Нонутавий айтар эдилар, дарҳақиқат инсон бир навъ эмас, балки у бир жинсдир. Ҳукамолар фардлар дейдиган инсон фардлари аслида фардлар эмас, балки навълардир. Гўё инсоннинг ҳар бир фарди (шахси) бир мустақил навъ экан. Магар у мунҳасир фий фарддир, яъни у шундай навъки, унинг биргина фарди бор, холос.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Ҳазрат Ҳожи Соҳибнинг бир васиятлари

Айтар эдиларки, бирор муомалада одамлар сен билан тортишиб, жанжаллашсалар, сен хўлу қуруқни, яъни ўша масъала тўғрисида ҳамма билган нарсангни уларга ҳавола қилиб, уларнинг олдиларига ташлагинда, алоҳида бўл, яъни ўртадан чиқиб кет, улар билан тортишиб ўтирма. Бунинг мисоли шунга ўхшайдики, бир одам янги уйланган экан. Соқолида бир озгина оқлик пайдо бўлиб қолган экан. Сартарошга бориб, соқолидаги оқларини териб олиб ташлашни сўради. Сартарош соқолнинг ҳаммасини қириб олиб, унинг олдига қўйди ва: «Ўзинг ажратиб олавер, менинг бунга фурсатим йўқ», деди.
Ҳазрат айтдиларки, менинг умр бўйилик одатим шудир. Бир муддат бўлдики, мен қишлоғимизнинг жомеъ масжидида ҳар ҳафта ваъз айтар эдим. Унда тўй ва мусибатларда ривож топган расм-русумларни ислоҳ қилишга кўп урғу берар эдим. Одамлар орасида хилофимга гапирадиганлар чиқди. Бу гаплар менинг қулоғимгача етиб келди. Рамазони муборакнинг охирги жумъасидаги ваъзнинг якунида одамларни тўхтатиб айтдимки, мен нима нарса айтаётган бўлсам, фақат сизларнинг манфаатларингиз учун айтаман. Диний манфаат сизларга шуки, (ношаръий урфу одатларни қилмасларингиз) маъсиятдан сақланиб қоласизлар. Дунёвий манфаат шуки, исроф ҳамда исроф туфайли пайдо бўладиган (қарздорлик, судхўрлик каби) мусибатлардан қутулиб қоласизлар. Яна бир гап шуки, маъруза қилиш менинг ҳунарим ҳам эмас. Агар сизлар ўз манфаатларингизни хоҳламасаларинг, мен эълон қиламанки, бу ваъз охиргисидир. Бундан кейин бирор кишига иншааллоҳ, менинг томонимдан ҳеч қандай ёқмайдиган иш бўлмайди. Кейин кўплари оёғимга ёпишиб йиғлай бошладилар. «Бизда ҳеч қандай нуқсон йўқ. Ичимиздан баъзи бир аҳмоқ одамлар гапирган гап сабабли нима учун бизга (маърузадан маҳрум қилиш билан) жазо берасиз?» дедилар. Мен: «Тўғри, ҳақиқатда ҳам сизларда камчилик йўқ. Сизлар уйларингизга чақираверинг, мен уйларингизда маъруза қилиб беравераман», дедим. Шу билан уйма-уй жуда кўп ваъз бўлди. Уйларда қилинган бу маърузаларим масжиддагидан кўра фойдалироқ бўлди. Чунки бу расму русумларга астойдил амал қилинишга катта сабаб умуман олганда хотинлар бўлади. Уйлардаги бу маърузаларни асосан аёллар эшитишди ва менинг асл мақсадим ҳосил бўлди. Бу Худои таолонинг фазли бўлди. Шунинг учун энди Таҳонабаванда ношаръий расму русумлар деярли, умуман қолмади.
Ҳазрат (Таҳонавий) шайхлари Имдодуллоҳ Маккийнинг васиятлари ҳамда ўзларининг юқорида зикр этилган ишларининг дурустлигига «Жомеъи сағир»да Разиндан марфуъ ҳолда ривоят этилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирдилар.
«Фақиҳ киши қандай ҳам яхши экан. Одамлар унга муҳтож бўлсалар, уларга фойда етказади. Унга ҳожатлари тушмаса, ўзини улардан беҳожат тутади».

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg