Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.8K subscribers
7.34K photos
2.46K videos
21 files
14.4K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ҲАЛОЛ РИЗҚНИ ҚАНДАЙ ТАЛАБ ҚИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Audio
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ҲАЛОЛ РИЗҚНИ ҚАНДАЙ ТАЛАБ ҚИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Анбиё алайҳимуссаломдан ҳеч қандай маъсият содир бўлмайди

Уларнинг баъзи Айтдиларки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, анбиё алайҳимуссаломдан ҳақиқатан олганда бирор маъсият содир бўлмайди. Уларнинг баъзи феъллари ва гапларини Қуръони кариймда исён ва бошқа лафзлар билан таъбир қилинган бўлса, фақатгина унинг сурати (кўриниши) жиҳатидан олиб айтилган, холос. Чунки суратда ўша афъоллар маъсиятга ҳамранг (рангдош) эди. Ҳақиқатда эса, ҳаммаси фақат тоат эди. Мажлисдагилардан бири: «Мавлоно Муҳаммад Қосимнинг таҳқиқлар ҳам шу. Бу гап «Қосумул улум» деган рисолада бостилган», деди.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: «Пайғамбарлардан бирларини (уларга Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин) қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар юзларидан қонни артиб, «Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар», деб айтардилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Баъзи кишиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хилол қилинглар, яъни тишларингиз орасини тозалаб ташланглар», дедилар. Улар: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Биз бугун бирор таом емадик», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман», дедилар. Дарҳақиқат, улар айтилган ўша кишини ғийбат қилган эдилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ

CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради.
Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ
“Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

“Авлиёлар халқ кўзидан пана бўлиш учун тоғларга кетадилар”, дейдилар-ку... Аслида одамларга нисбатан булар юзта тоғнинг тепасига чиққанлар,оёқларини етти қават осмон устига қўйганлар. Улар халққа нисбатан юзлаб денгиздан, юзлаб тоғлардан нарироқда экан, нега тоғларга чиқиб яширинсинлар? Авлиёларнинг тоққа қочишга эҳтиёжи йўқ... Кўк арғумоғи ҳам унинг ортидан ўйноқлайди, оёғидан юзлаб тақалар тўкилади, тўкилади-ю яна авлиёнинг изига ета олмайди! Зоҳиран пари кўздан ниҳонку... инсон парилардан ҳам яширинрокдир. Ақллига нисбатан инсон шу қадар яширин бўлса, ғайб оламидаги хос инсон қандай бўлади?

Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Иймонлашиш умиди

Сиз ўтган умрингизга қараб: «Тўғри яшай олдимми?» — деб ўз ўзингизга савол берганмисиз? Агар ишонч билан «ҳа!» деб жавоб қайтара олсангиз, буюк ишлар қилибсиз экан. Кишининг оқилона китоблар битиши шарт эмас, аммо ҳаётда ўзни оқилона тута билиши мутлақо зарур! Зеро, Одам боласининг энг улуғ ижоди — оқиллик билан умр кечирмоқликдир. Қолганлари: мансаб йўлида сарсари кезиш, бойлик орттириш, шоҳона қасрлар қуриш каби ишлар ўз кўнглини тўйдиришга уринишдан бошқа нарса эмас. Қани эди, кўнгил қурғур тўя қолса...


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Худди ўзимиз фариштадек, бир-биримизни ҳисоб-китоб қиламиз. Ваҳоланки, Аллоҳ бизни ҳисоб-китоб қилса, кўпчилигимиз ҳалок бўламиз! Шундай экан, халойиқни Яратувчисига қўйиб бер. Мулк ўз эгасиникидир. Яхшиси, ўзингни ислоҳ қилавер!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Тез юриш мўминнинг гўзаллигини кетказиб қўяди.

Абу Нуайм ривояти.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Айблаш пушаймонликни келтириб чиқаради.

Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 КАСБИ-КОР ҚИЛУВЧИ МЎМИННИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ, ТИЛАНЧИНИ ЭСА ХОР ҚИЛАДИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Audio
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 КАСБИ-КОР ҚИЛУВЧИ МЎМИННИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ, ТИЛАНЧИНИ ЭСА ХОР ҚИЛАДИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ШАВВОЛ
13 МАЙ  2024 м.
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:32
ҚУЁШ -    05:06
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17:24
ШОМ -      19:35
ХУФТОН -21:05

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Бир олим ва бир ориф

Ҳазрат Муфтий Илоҳийбахш Кондеҳлавий тақвода маъруф ва машҳур бўлган улуғ уламолардан эди. Бир маротаба беъмор бўлиб ётиб қолдилар. Оғриқ вақтида «оҳ-оҳ» деб инграш ўрнига «Аллоҳ, Аллоҳ» дер эдилар. У кишининг ҳам олим, ҳам ориф бир биродари Муфтий ҳазратнинг «оҳ-оҳ» дейиш ўрнига такаллуф билан, ўзларини қийнаб бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ деб зикр қилаётганларини кўриб: «Эй дўстим, «оҳ-оҳ» денг, шунда ором топасиз», дедилар. Дарҳақиқат шундай ҳам бўлди.
Ҳазрат айтдиларки, у кишининг биродари ғолибо такаллуф билан Аллоҳ, Аллоҳ дейишда бир навъи даъво борлигини сезган. Зеро беморлик вақтида Ҳақ таоло инсондан ўз пастлиги ва ожизлигини кўз олдида тутишини истайди. Чунончи Мавлоно Румий айтганлар:
Чунки бар мехат би бандад баста бош,
Чун кушояд чобуку баржаста бош.


Маъноси: Сени михга михлаб қўйсалар, қимираламай тур. Михдан чиқариб юборса, эпчил ва чаққон бўл.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларидан туриб кетгач, бошқа бир киши уни ғийбат қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Хилол қил (тишинг орасидаги нарсани чўп билан чиқариб ташла)», дедилар. У: «Гўшт емаган бўлсам, нимадан хилол қилайин, яъни тишим орасидан нимани чиқариб ташлайин?» − деди. У Зот: «Сен (ҳозиргина мусулмон) биродаринг гўштини единг», дедилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Авлиё ўз-ўзига юзлаб сўзлар айтади, тинглайди, аммо ёнида ўтирган киши ҳидини ҳам ололмайди! Ломакон оламдан кўнглига юзлаб савол-жавоблар келади, манзилига кадар етади!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا ‌استأجر ‌دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg